logo

Хондамирнинг «Макоримул – ахлок» («Янги хулклар мажмуи») асаридаги абратли хулk -атворга доир хислатлар талкини

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

91.5 KB
Хондамирнинг «Макоримул – ахлок» («Янги хулклар мажмуи») асаридаги абратли хул k -атворга доир хислатлар талкини Режа: 1. Кириш. ( масаланинг куйилиши). 2. Хондамир ва унинг илмий меросига кискача шарх. 3. «Макорим ул- ахлок» асарининг асосий кахрамони ва мазмун мохияти. 4. «Макорим ул- ахлок»нинг ёшлар ахлок - одобини юксалтиришдаги урни. 5. Хулоса. 1. Инсон коинотдаги барча нарсалар ичида хаммадан улуги хисобланади. Унинг камолоти олдида акл хайрон колади, - чунки инсон хакикат хакида укур уйлайдиган ягона аклли мавжудотдир. Камолот йулига чикиш учун аста – секин узлигини излайди. Оламни танийди. Узлигини тарк этади, камол топади. Хазрат Навоий комиллик даражасига етиш учун умр буйи излаган ва охир окибат узлигини англаган алломадир. Чунки Хазрат Навоий «Камол эт касбим» дея даъват килганларида комиллик учун зарур жуда куп хусусиятларни назарда тутганлар. Киши узини хирс – таъма, нафс, гафлат, нодонлик сингари мойилликлардан покланмаса, у хеч пайт комил була олмайди. «Олам уйида» яшаш унинг фукоросига айланишдир. Мир Алишер Навоий инсоннинг жахон фарзанди мавкеига кутарилишини хохлаганлар. Худди шу мавкеини эса камолотнинг олий чуккиси деб билганлар»1. Навоий уз даврида комил инсонларни ахли маъни деб билган ва узи хам бутун фаолияти давомида мазкур гояга амал килиб ижод килган ва иш юритган. Натижада у узи яшаган жамият учун ибратга молик хулк -атвор, ахлок - одобни шакллантирувчи асарлар яратганки, бу бутун башар авлоди учун бугунги кунда хам панднома ва ахлокка йуналтирувчи манба булиб хизмат килиб келмокда. Хондамирнинг «Макорим ул- ахлок» асари шу алломанинг ххаёт йули, хулк - атвори, муомалаю муносабати ва давлат арбоби сифатида долат ва хаккониятга намунали ги хакида булиб, уни урганиш бугунги ёшларимиз учун катта ибрат мактабини утиш демакдир. Мавзуимизнинг долзарблиги хам ана шундадир. 2. XV асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Хуросон ва унинг маркази Хирожда илм – фан ва маданият юксалди. Бунда Абдурахмон Жомий ва Алишер Навоий, Камолиддин бехзод ва мирхонд, Мавлоно сайфий Бухорий ва Камолиддин Хусайн Жалойир сингари унлаб забардаст олим ва адибларнинг хизмати катта булди. Хондамирнинг хам бу улкан маданиятга кушган хиссаси шубхасиз оз эмас. У узининг улмас тарихий асарлари билан куп асрлик маданиятимиз хазинасини бойитди ва илм –фан тарихида учмас из колдирди. Хондамир (тулик исми: гиёсиддин ибн Хумомиддин Мухаммад ибн хожа Жалолиддин Мухаммад ибн хожа Бурхониддин) 1475- йили Хиротда тугилди. Унинг отаси Хумомиддин Мухаммад укимишли, фозил киши булиб, Султон Абу Саиднинг угли Султон Махмуд мирзонинг вазири эди. Онаси эса машхур муаррих Мирхонднинг кизи булган. Хондамир Хиротда укиб вояга етди. У тарих, илму адаб (адабиёт) ва иншо илмларини мукаммал эгаллаб замонасининг пешкадам олими булиб етишди. Унинг юксак камолотга етишишида уткир зехни, теран фикри ва зур акл- фаросатидан ташкари, Алишер Навоийдек рахнамо кишининг булиши ва унинг илму фан ва маданият равнакига булган олий химмати хам сабаб булди, албатта. Навоий куп олимлар, шоирлар, наккошлар, хаттотлар катори Хондамирнинг хам илмий ишларига бевосита рахбарлик килди. Хондамир тарихи илмига купрок кизикар ва бу хавас у балогатга етган хамоно уйгонган эди. Уша замонда Хуросонда энг бой хисобланган Навоий кутбхонасининг калити Хондамирнинг кулига топширилиб куйилган эди. Бу хусусда Хондамирнинг узи бундай ёзади: «Тарих ва хабарларни уз ичига олган ул бузруквонинг (Навоийнинг) кутбхонасида мавжуд булган хар бир китоб бу гадонинг ихтиёрига топширилди» («Хулосат ул-ахбор», в.2б) Навоий Хондамир олиб бораётган илмий ишлардан доимо бохабар булиб турди. Олим эса хамиша уз режаларини Навоий билан келишиб тузди, илм сохасида нимаики килмокчи булса, у билан кенгашди, валинеъматининг маслахатларини олди. Хондамир Навоий вафотига кадар унинг хузурида булди ва бир катор мухим тарихий асарлар яратди. Навоийнинг вафотидан сунг, замоннинг зайли билан, у она юрти Балхга кетиб колди ва уша вактда Балх салтанида утирган Бадиуззамон мирзо (1458-1511)нинг хизматига кирди. Бадиуззамон Навоийнинг бу шогирдини уз каноати остига олди ва куп илтифотлар курсатди. Хондамир султон Хусайн Бойкаронинг вафотидан кейин Бадиуззамон билан Хиротга кайтди ва то 1510 йилгача шу ерда истикомат килди. 1527 йилда Хондамир Хиндистонга кетишга карор килди. У 1528 йил 18 сентябрда Хиндистонда Бобур мирзо хузурига етиб келди. Хондамир Бобурнинг вафотига кадар хамма вакт у билан бирга булди. Бобур вафотидан сунг Хондамир тож-тахт вориси Носируддин Хумоюннинг хизматида булди ва унинг якин кишилари каторида жой олди. Хондамир 1535 йилда 62 ёшида вафот этди ва Дехлида Хожа Низомиддин авлиё ва Хусрав Дехлавий мазорига дафт этилди. Хондамир бор-йуги 62 йил умр курди. Лекин унинг умри сермазмун, келажак учун фойдали кечди. У яратган улмас асарлари туфайли уз номини тарих сахифаларига абадий накшлади. Бир суз билан айтганда, Хондамир урта аср фани, хусусан тарих илми тараккиётига баракали хисса кушди. У Урта Осиё, Эрон, Афгонистон хамда Хиндистоннинг урта асрлардаги ижтимоий – сиёсий ва маданий хаётини уз ичига олган 10-га якин йирик асар яратди. Унинг купгина асарлари оригиналлиги ва турли – туман фактик маълумотга бойлиги билан мухим урин тутади. Унинг асарлари: «Хулосат ул –ахбор фи хвол ил-ахёр» («Хайрли кишилар ахволидан (жахон) хабарларининг хулосаси»); «Дастур ал-вузаро» («Вазирлар учун дастур»); «Макорим ул-ахлок» («Олижаноб сифатлар хакида китоб») ва бошкалар. 3. «Макорим ул-ахлок» Алишер Навоийга багишланган асар булиб, у Хондамир томонидан 1501 йилда ёзиб тамомланган. Муаллиф бу хакда «Хабиб ус –саёр»да куйидагича ёзади: «Ушбу китоб Амир Алишер Навоийнинг юксак фазилатлари ва олийжаноб ______ ____________________ 1. Иброхим Хаккул. Тасаввуф ва шеърият. Тошкент. гофур гулом нашр. 1991. 136 бет. ахлоки, шеърлари ва бошка адабий асарларини хамда курдирган иморатларини тасниф килувчи махсус рисола булиб, хижрий 906 йили Мир Алишер вафот этган йили тахрир ипига тизилган эди» Асарнинг ягона нусхаси Британияда сакланмокда. Алишер Навоийнинг тугилганига 500 йил тулиши муносабти билан мамлакатимизда утказилган юбилейга тайёргарлик вактида 1939 йилнинг ёзида унинг микрофилми олинди. Машхур узбек шаркшунос олими мархум Ибодулло Одилов ана шу микрофилмдан кучирган нусха асосида асарларини янги нусхасини яратди. «Макорим ул-ахлок» 10 боб (максад), мукаддима ва хотимадан иборат. Асар мукаддимасида Алишер Навоийнинг тугилган хамда унинг болалик ва ига оид айрим мухим маълумотлар келтирилган. Биринчи боб Алишер навоийнинг юксак аклу – идроки хакида хикоя килади. «Агар кишининг димоги фазоси тамиз нурларидан бебахра булса, - деб ёзади Хондамир,- дину ислом чироги унинг дили хонасини ёритмайди». Хондамир бу бобда олийжаноблик, донолик, башорат сингари хислатлар Навоийда мужассамлашганини таъкидлаб, мамлакат хаёти билан боглик фаолиятидан мисоллар келтириш билан уз фикрларини далиллайди. «Тугри йул курсатйвчи (бу) амир, - деб ёзади асарнинг иккинчи бобида Хондамир, болалик кунларидан то киёматнинг охиригача баракани купайтирувчи вактнинг куп кисмини илму камолот касб килишга сарфлайди» ( 6. 136) Хондамир Навоийнинг Абу Сайид мирзо замонида Самаркандда тахсил килганини хикоя килар экан, унинг замонасининг иккинчи Ибн Синоси булган хожа Фазлуллох Абулайсин билан бирга булганлигини ва ундан фикх (хукук), фалсафа ва бошка илмларни урганганлигини айтади, ундан ташкари, яна шу бобда Навоийнинг Хиротга кайтгач (1469 й) ахли илм ва шоирларга зур мархамат илму – фаннинг ривожи йулида килган хизматлари, шу максадда Хиротда курдирган мадраса (Мадрасаий ихлосия, Мадрасаий низомия) лари, хонакохлари, «Шифохия» деб аталмиш тиббиёт билим юрти ва уларда дарс берган машхур мударрислар хакида батафсил хикоя килинади. Асарнинг учинчи боби Алишер Навоий шеъриятидаги махорати хусусидадир. Хондамир буюк шоир шеъриятининг турли жанрларида (касида, газал, рубоий, маснавий) зур махорат билан ижод этганлигини айтади. «Навоий, - деб хикоя килади Хондамир, - гарчи хар иккала тилда, яъни форс ва турк тилларида баробар шеър ёзиш кувватига эга булса-да, лекин турк тилида шеър ёзишни афзалроурарди» (18 б. –19 а) Муаллифлар бу ерда Навоий билан Лутфийнинг учрашувларидан бири хакида хикоя килар экан, барча туркий халкларнинг хар иккала буюк сиймоси уртасида булган сухбатни эсга олади. Сухбат вактида утфий авоийдан ёзган шеърларидан бирор парча укиб беришини сурайди, у мана бу байтни укиб беради: Оразин ёнгок кузимдан сочилур хар лахза ёш, Буйлаким пайдо булур юлдуз нихон булгач куёш. «Жаноб Мавлавий ( яъни Лутфий) – деб ёзади Хондамир, - бу газални эшитгач, хайрат дарёсига чукиб дедиким: ва Аллох агар насиб булса, узимнинг 10-12 минг байт форсий ва туркий (шеърлар) илмни ва шу газалга бадал килардим (яъни алмаштирардим)»(19 а). Хондамир Навоийнинг шеърий асарлари («Хамса», «Чор девон», «гаройиб ус-сигар», «Наводир уш-шабоб», «Бадоъе ул-васат», «Фавонд ул- кабир») га кискача тухталиб, унинг адабиёт назариясига, хусусан аруз илмига багишланган «Мезон ул - афзон» ва олти минг байт, касида ва газаллардан иборат форсча девон хам ёзиб хам ёзиб, зур шухрат топганини айтади. У Навоийгача хеч ким туркий тилда 260 рубоий ёзмаганини хам таъкидлайди. «Макорим ул-ахлок» нинг бешинчи бобида Навоийнинг йирик давлат арбоби булганлиги, олимлар, хусусан кузга куринган шайхларга килинган катта химмати, шунингдек дарвешлар, мехнаткаш халкка курсатаётган мархаматлари, улар учун курдирган хонакохлари, мамлакат ободонлиги йулида барпо килган бошка курилишлари (работлар, лангарлар) хусусида хикоя килинади. Бу бобда унинг шайхларга атаб ёзган «Насоим ул- мухаббат» асари хакида хам маълумотлар бор. Навоий эл-юртни ободонлаштиришда катта хизмат курсатди, бу ишга у жамгармаларидан катта маблаг сарфлади. «Макорим ул-ахлок» нинг олтинчи бобида унинг 1499 йили Хирот атрофида улкан Жомий масжид курдиргани, чала вайрон булиб кетган Мухаммад ибн Сом даврида курилган. Жомий масжидини кайта тикланганлиги, шунингдек, шахар ва кишлоклардаги 12 масжидни таъмирлаганлиги хакида суз боради. Асарнинг 709 бобларида Навоийнинг инсонийлик ва камтарлик хислатлари баён килинади. Хондамир бу бобларда улуг мутафаккирнинг хаёти билан боглик булган купгина хикоятлар хам келтиради. Булардан баъзиларини кискартириб келтирамиз. Бир вактда Суотон Хусайн мирзо Хуросондан 3000 оилани Хоразмга кучириб юбормокчи булди. Навоий бу хол одамларга шунингдек, мамлакат ахволига путур етказишини подшохга очик айтади. Султон Хусайн бир охз уйланиб колди ва сунгра бу фикридан кайтди. Демак, улуг шоир минглаб одамларни сарсонгарчилик ва мухожирлик азобидан халос этди. 1501 йилнинг бошлартда Султон Хусайн Астработ исённи бостириш учун сарф буладиган катта харажатларни бир кисмини солих солиш йули билан туплашни Хирот хокими Валибекка буюрди. У курсатмага биноан юз минг динор туплаши лозим эди. Бирок у булуклардан факат унинг ярмини туплади, колган кисмини эса Хирот ахолисидан жон солиги (Сари шумо) сифатида одам бошидан ундиришга карор килди. Навоий Валибекнинг бу карорини эшитиб, Хирот ахолиси зиммасига солинмокчи булган 50 минг маблагни узининг хусусий жамгармаларидан ажратиб Валибек кароргохига жунатди. Бу билан у купгина ночор ва куп фарзандли оилаларни жазолашдан саклаб колди. Алишер Навоий хаётининг сунги кунлари хам асар хотимасида баён этилади. 1500 йили декабрь ойида Султон Хусайн бойкаро Астработдан чикиб Хирот томон йул олди. Навоий бу хабарни эшитиб 1501 йил 3 январ куни бомдод номозидан кейин Султон Хусайн истикболига отланди. Работи париёндан утгач бир фарсах нарирокда подшох тушган михофа куринади. Анчадан беморлиги ва бунинг устига босилган куп йул узини намоён килди. Навоий Хазратларининг умумий ахволи заифлашди. У Хожа Шахобиддин Абдуллани ёнига чорлаб узидан бохабар булиб туришини илтимос килади. Сунгра отдан тушиб Султон Хусайн мирзонинг хузурига мукобил булди. Навоийни бир култигидан Хожа Шахобиддин, иккинчи култигидан эса Мавлоно Жалолиддин Косим тутиб борардилар. Подшо ва Навоий кучоклашиб куришдилар, сунг хол – ахвол сурашган булдилар. Шу пайт Навоий бирдан бехуш булиб колди. Уни дархол подшонинг михофасига солиб Хирот томон олиб кетдилар. Тажрибали табиблар Навоийни молажа килдилар, аммо бу уринишлар бехуда кетди. Навоий 1501 йил 3 январда буюк шоир, адиб, йирик давлат арбоби, ажойиб инсон оламдан утди. 1. Буюк шоир, файласуф, аллома, давлат арбоби Алишер Навоий хулк - атвори, феъли ва фаолияти давомида килган эзгу ишлари хамда уз асарларида одамийлик фазилатларини тараннум этиб, катта бир ахлок мактабини яратганлигини акс эттирувчи «Макорим ул-ахлок» асари бугунги кунда хам ёшларимизни миллий рухда тарбиялашга таянч манба була оладиган асарлардан биридир. Чунки, унда газал мулкининг султони Алишер Навоий бобомизнинг таълимоти уз аксини топган. Алишер Навоий таълимотида эса инсонни комилликка хидоят килувчи жабхалар сони минг битта жумладан таълимотда маърифатга эришган хар бир киши ахлок жихатдан пок, кунгли ок, лавзи халол булиши шартдир деб таъкидланади. Масалан Навоий Фарходни бундай таърифлаган: Демаки, кунгли поку хам сузи пок, Тили поку узи пок. Инсон уз феълини яхшилаши, хулкини поклаши, каобини мусаффо кила олиши, узига унинг интилишига боглик. Агар бунга амал килмаса ёмон феълларга урганиб, разолат боткогига ботиши мумкин. Демак, инсон уз-узини поклаши учун доимо саховатли булишга интилиши ва уларга карши булган феъллардан узоклашиши лозим. Покиза хулк одамийлик гавхари, у кишини инсон сифатида улуглайди, тубан ахлок эса одам умрининг заволи. Пок эътикодли, зукко ва мехнатсеварлиги туфайли хар бир кишининг хурматини козониш мумкин. Бунга Хазрат Навоийнинг хаёти ва у хакда уз замонасининг тан олиниб ёзилган «Макорим ул-ахлок» асари далилдир. Бугунги ёшларимизга Навоийдек алломанинг хулк - атворини, узини тутиши ва иш юритишини мисол килиб курсатар эканмиз, ёшларни узини- узи тарбиялаши, узи учун намуна сифатида танлаб олинадиган ва изидан боришга харакат киладиган хакикий инсон идеалини бирга берган буламиз. ¡шлар идеали узига хос андаза булиб, хаётда у билан тенглашишни истайдилар, хеч булмагнда асарларини урганишга иштиёк пайдо булади. Навоий асарлрини урганиш – Навоий таълимоти асосларидан бархаманд булишдир. Навоий таълимоти эса инсоний фазилатларнинг барчасини камраган ва асосий далиллар билан мустахкамланган бир бутун тизимдир. Жумладан Алишер Навоий сабр-каноат хусусида шундай деганлар. «Кимки сабр-каноатни узига касб килган булса, балки бу уни бой килади. Олтин кумуш билан зебу зийнатларни бойлик деб билма, балки хакикий бойлик сабр -каноат олтинларидир. Каноат олтин хеч качон йуколмайди, ана шу олтинни кулга киритиб, шу оркали бойишга харакат кил. Кулбада каноат килиб утирган дарвеш таъмагир подшохдан афзалдир. Каноат килганнинг жойи иззат тахтидадир». Демак, сабр-каноат, осудалик, хотиржамлик туйгуси булиб, киши нафсини хар кандай таъмалардан эхтиёт килувчи жараёндир. Каноатли киши сабрли, чидамли булиши билан бирга хасад, хирс. Хорлик каби иллатлардан узокда булади. Каноат бу киши маънавиятини хазинаси булиб, у покликликка чорлайди. Мухтожликдан узокда булишини таъминлайди. Каноатли киши рухи озод – эркин булади. «Макорим ул-ахлок» да урганишга арзигулик ходисалар, ибратли лахзалар куп. Шулардан бири шох Хусайн Бойкаро ва Алишер Навоийнинг узаро дустликлари. Хаттоки Навоий бетоблигига карамасдан Хусайн Бойкаронинг келаётганлигини эшитиб, унга пешвоз узок ва машаккатли йул босиб керакли манзилига етиб боради. Дусти билан кучоклашиб куришгач хушидан кетади ва шу билан вафот этади. Албатта кайгули манзара, бирок, ибрат олса арзигулик холат. Навоийнинг дустликка булган юксак эътикодини ёшларга тушунтираётганда дустликнинг узилмас ришталари: мехр, иймон, диёнат ва виждон уйгунлигини изохлаш максадга мувофикдир. Дунё сафоси билан дуст вафоси билан гузал – дейди халкимиз. Сохта дуст бамисоли соя. Куёшли кунда ундан кочиб кутилолмайсан, булутли кунда ахтариб тополмайсан. Бир суз билан айтганда Навоийда инсон олий мавжудот деб таърифланади. Инсон оламидаги бутун нарсалардан устун туради, дунёда унга тенг келадиган хеч нарса йук. У халк ва унинг манфаатлари йулида гамхурлик киладиган кишиларни уоуглайди. Одамлар хурсандчилигини уз хурсандчилиги, нохушлигини нохушлик деб биладилар. Халк манфаати учун ишламайдиган, халкнинг бахт-саодати йулида курашдиган, узи пок дили пок одамларни хакикий Инсон деб билади. Хулоса. Донишманд бобомиз хакида ёзилган «Макорим ул- ахлок» бугунги кунда хам уз жозибаси ва Навоийдек буюк бир алломанинг хаёт чизгиларини реал берганлиги билан катта тарбиявий ахамият касб этади. Чунки, буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг илмий – фалсафий мероси ва ижодиёти, маънавият ва маърифат хакида гоятда сермазмун ва купкиррали таълимоти эндиликда бутун тараккиётпарвар инсониятнинг бойлиги булиб колди. Унинг улмас асарларида узининг чукур илмий ифодасини топган халк, ватан, инсон ва унинг бахт-саодати, тинчлиги ва осудалиги хакидаги кимматли гоялари ва таъминоти умуминсониятни маънавият ва маърифатга, эзгулик ва хидоятга даъват этмокда, зулм – зуравонликдан, нодонлик ва жахолатдан халос булишга чорламокда. Алишер Навоий асарлари жамики одамзотга мехнат ва халолликдан, дустлик ва хамкорликдан, ростгуйлик, софлик ва самимийликдан мухим хаётий сабок бермокда, бунинг устига харомхурлик ва адолатсизликни, фитна – фужур, узаро Низо ва конли тукнашувларни, вайронгарчиликка сабаб буладиган урушларни кескин кораламокда. Ана шу маънода олганда Алишер Навоий таълимоти факат миллий ахамиятга эга булибгина колмасдан, умумбашарий кимматга хам эгадир. Навоий умуминсониятга хос булган дахолардан биридир. Адабиётлар 1. Б.Ахмедов. Тарихдан сабоклар. Т. «Укитувчи» - 1994 йил. 2. Улфат Махкамов. Ахлок - одоб сабоклари. Т. «Фан» 1994. 3. Х. Бобоев, З.гофуров, З.Исмоилов. Миллий истиклол мафкураси ва тараккиёт. Т. «Янги аср авлоди» 2001. 4. Абдулла Шер. Ахлокшунослик. Т. 2001. 5. О. Тураева. М. Туропова. Одобнома. 5-8 синфлар. К.Хошимов ва бошкалар.. Педагогика тарихи. (Маърузалар матни) Т. 2001. 6. www.ziyonet.uz