logo

Юмаланиш подшипникларини допусклари ва утказишлари. 500 мм гача булган улчамлар учун силлик калибрлар допусклари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1285.5 KB
ЮМАЛАНИШ ПОДШИПНИКЛАРИНИ ДОПУСКЛАРИ ВА ЎТКАЗИШЛАРИ. 500 мм ГАЧА БЎЛГАН ЎЛЧАМЛАР УЧУН СИЛИК КАЛИБРЛАР ДОПУСКЛАРИ Режа: 1. ЮМАЛАНИШ ПОДШИПНИКЛАРИНИ ДОПУСКЛАРИ ВА ЎТКАЗИШЛАРИ 2. 500 мм ГАЧА БЎЛГАН ЎЛЧАМЛАР УЧУН СИЛИК КАЛИБРЛАР ДОПУСКЛАРИ. 3. БУРЧАКЛАР ДОПУСКЛАРИ. КОНУССИМОН БИРИКМАЛАРНИ ЎЗАРОАЛМАШИНИШИ 4. ШПОНКАЛИ БИРИКМАЛАР ДОПУСКЛАРИ ВА ЎТКАЗИШЛАРИ Энг кўп тарқалган стандарт узеллар булмиш юмаланиш подшипниклари ташқи халқасини ташқи D диаметри ва ички халқасини ички d диаметрлари бўйича тўлиқ ташқи ўзароалмашиниш хусусиятига эга. Сифат кўрсаткичларига қараб СТ СЭВ 774-77 бўйича юмаланиш подшипниклари беш аниқлик класслари га бўлинади (аниқлик ошиш тартибида 0;6;5;4;2). Подшипникнинг аниқлик класси механизмини ишлаш шароитига ва айланиш аниқлигига қўйилган талабларга кўра танланади. Умумий фойдаланишдаги механизмларнинг кўпчилигида О (нормал) классдаги подишипниклар ишлатилади. Аниқлик класси подшипникни шартли белгисидан олдин кўрсатилади, масалан: 6- 205. Подшипниклар номенклатурасини камайтириш мақсадида D ва d диаметрлар оғишлари фақат шу ўлчамлар қийматларига ва подшипникни аниқлик классига боғланган. Бу бирикувчи ўлчамларни юқориги оғишлари нолга тенг, иккала диаметрларни допуск майдонлари эса минусда жойлашган (1 расм). Подшипникларни валларга ўрнатиш учун валлар диаметрларининг 4,5,6 ва 7 квалитет лардаги n , m , k ва j s асосий оғиш ли допуск майдонлари ишлатилганда подшипник ички халқасининг узига хос допуск и билан кичикрок кафолатли таранглик ҳосил бўлади. Бундан ташкари валлар учун h , g , , f асосий оғиш лариҳам ишлатилади.Ташқи халқасини корпус билан бирикишида корпус тешигини ўлчамига ўтувчи ўтказиш лар учун мўлжалланган стандарт асосий оғиш лар ёки Н7, Н8, Е7 асосий оғиш лари ишлатилади. 1-расм Подшипник халқалари, валлар ва корпусларни торец ва бирикиш сиртларининг шакл , жойлашув аниқликларига ва гадир-будурлиги га баланд талаблар қўйилади, чунки бу кўрсаткичлар подшипникни ишлаш муддатига сёзиларли таъсир кўрсатади. Подшипниклар халқаларини ўтказиш лари бир допуск майдони билан кўрсатилади, масалан: 40 К6, 90Н7 (2расм). 2-расм Подшипникни ўтказиш и уни тип ўлчамига, ишлатиш шароитига, таъсир қилувчи кучлар қийматига ва характерига, шунингдек халқаларни юкланиш турига қараб танланади. Подшипник халқаларини юклаш 3 турга бўлинади: махаллий, циркуляцион ва тебранма . Махаллий юкланиш да халқа йўналиши доимий бўлган натижавий F r радиал кучни думаланиш ариқчасини бир қисми билан қабул қилади. Циркуляцион юкланишда халқа F r кучини думаланиш ариқчасини тўлиқ айланаси билан кетма-кет қабул қилади. Тебранма юкланишда айланмайдиган халқа думаланиш ариқчасини бир қисми билан иккита ( Fr ва Fc ) радиал кучларини Fr +с тенг таъсир қилувчисини қабул қилади. Бу ерда Fr - доимий йўналишли куч, қиймати кичикрок Fc кучи эса айланиб туради. Подшипниклар ўтказиш лари махаллий юкланган халқа тирқиш би- лан, циркуляцион юкланган халқа эса таранглик билан йиғиладиган қилиб тан-ланади. Циркуляцион юкланган халқани ўтказиш тури радиал кучни интенсивлик коэффициенти Р r бўйича танланади.3 2 1 k k k b Fr PR     бу ерда b - халқани ўтказиш урнини ишчи эни ( b=B-2r ), B -халқани эни; r - халқа галтелларининг радиуслари, k 1 - куч характерига боғлиқ динамик коэфицент, k 2 - таранглик ни бушаб кетишини ҳисобга олувчи коэфицент, k 3 -икки қаторли подшипникларда радиал кучни тенг таксимланмаганлигиниҳисобга оладиган коэфицент. Ќисобланган P r нинг жоиз қийматлари бўйича мувофиқ ўтказиш тури танланади ўтказиш турини зарур минимал таранглик N мin ёки жоиз максимал N maх таранглик бўйичаҳам танласа бўлади. ; 10)2 2( 4, 11 ; 10 13 5 max 5 min      N d N N b N Fr N  бу ерда N ` подшипник сериясига боғлиқ коэфицент: енгил серия учун N=2.8 ; ўрта серия учун N`=2.3 ; оғир серия учун N`=2.0;  - чузишдаги жоиз кучланиш (подшипник пулати учун  = 400М н / м 2 ). 2. 500 мм ГАЧА БЎЛГАН ЎЛЧАМЛАР УЧУН СИЛИК КАЛИБРЛАР ДОПУСКЛАРИ. Чекли калибр лар сериялаб ва кўлаб ишлаб чиқаришларда допуск лари I Т6 дан I Т17 гача бўлган деталларни назорат қилиш учун ишлатилади.Бу калибр лар ёрдамида силик цилиндирик, конуссимон, резбали, шлицали деталлар ўлчамлари, погоналар чукурлиги ва баландлиги, сиртлар жойлашув и ва бошқалар назорат қилинади. Деталларни ишлаб чиқаришда назорат қилиш учун ишчи клибрлар ишла-тилади: ПР ( ўтувчи ) ва НЕ (утмайдиган). Валларн назорат қилиш учун калибр - скобалар, тешикларни назорат қилиш учун калир - пробкалар ишлатилади. Ўтувчи ПР калибр ни номинал ўлчам и вални энг катта чекли ўлчам ига ёки тешикни энг кичик чекли ўлчамига тенг. Махсулот назорат қилинганда агар уз оғирлиги тасирида ўтувчи ПР калибр и назорат қилинаётган сиртдан ўтса, ўтмайдиган НЕ клибри эса ўтмаса махсулот ярокли дебҳисобланади. (3расм), 3 расмда кўрсатилган клибрлардан ташкари ўлчами созланадиган клибрлар ҳам бўлади. Созланадиган клибр- скобаларни ўлчамга созлаш учун ёки созланмайдиган клибр-скобаларни ўлчамини текшириш учун назорат клибрлари (контр калибр лар)ҳам ишлатилади: ўтувчи ўлчамни текшириш учун К-ПР, ўтмайдиган ўлчамни текшириш учун К-НЕ ва калибр ни ейилишини назорат қилиб зарурҳолда уни ишлатишдан чиқариш учун К-И калибр лари.  3-расм Силик калибр лар допуск лари тизими СТ СЭВ 157-75 билан ўрнатилган. Бу стандарт бўйича цилиндрик калибр -пробкалар допуск лари Н харфи билан, сферасимон ишчи сиртли калибр -пробкалар Н s , калибр - скобалар Н 1 ва контр калибр лар допуск лари Н р харфлари билан белгиланади. Бундан ташкари ўтувчи калибр лар учун ейилиш допуск лариҳам киритилган. I Т8 допуск игача бўлган калибр лар ейилиши детал допуск майдони чегарасидан пробкалар учун у скобалар учун y 1 масофага чиқиши мумкин. IT 9 – IT 17 допуск калибр лари учун y = y 1 =0 Барча ўтувчи калибр лар учун Н(Н s ) ва Н 1 допуск майдонлари махсулот допуск и ичкарисига пробкалар учун Z , скобалар учун Z 1 , масофага сурилган. Булар каби 180 мм дан катта ўлчамлар ўтмайдиган калибр лариҳам  ва  1 масофаларга сурилган. 180 ммдан катта бўлмаган ўлчамлар учун  =  1 =0 (44расм). Калибр ларни тайёрлаш допуск лари танаси томонга жойлашади. Бунда скобани тайёрлаш ўлчами уни энг кичик ўлчамига тенг бўлиб допуск и плюсга, пробкани эса энг катта ўлчамига тенг бўлиб допуск и минусга жойлашади. Ишчи калибр лар допуск ларини ГОСТ 21401-75 бўйича осонҳисобласа бўлади. Калибр ларда назорат қилинадиган деталнинг номинал ўлчам и, уни допуск белгиси, детал оғишларини ммда қийматлари ва калибр тури тамгаланган бўлади 4-расм 3. БУРЧАКЛАР ДОПУСКЛАРИ. КОНУССИМОН БИРИКМАЛАРНИ ЎЗАРОАЛМАШИНИШИ. Бурчаклар допуск лари тизими бурчакни кичик томони 2500 ммгача бўлган конуслар ва призматик элементлар бурчаклари учун СТ СЭВ 178-75 билан ўрнатилган. Конуслар асосий параметр лари қаторига қуйидагилар киради (5 расм): конус диаметрлари Д, d , узунлиги L , қиялик бурчаги  /2 конуслик С , қиялик i .2 2  tg C i L d D C     5-расм Конусни номинал диаметри база текислиги дан Z е( Zi ) база масофаси да жойлашган асосий текислик да берилади. Стандарт лар билан нормал бурчаклар (СТ СЭВ 513-77) ва нормал конусликлар (СТ СЭВ 512-77) қаторлари киритилган. СТ СЭВ 178-77 томонидан бурчаклар аниқлигини белгиловчи 17 аниқлик даражаси киритилган. Улар белгиланиши АТ 1 , АТ 2 ,... АТ 17 ,. Бу ерда АТ харфлари бурчак допуск ини билдиради. Бурчак допуск и 4 кўринишда берилиши мумкин: АТ  кўринишида микрорадианларда (мкрад); АТ 1  кўринишида яхлитланганҳолда градус, минут, секундларда; АТ D - берилган узунликдаги диаметрлар айирмаси кўринишида, микрометрда; АТ h кўринишида - берилган L 1 узунлигида    бурчагига перпендикуляр бўйича микрометрда (46 расм). Конуслиги С>1:3 конуслар учун L 1 узунлигига қараб АТ h ёки АТ D допуск лари берилади. АТ h = АТ   L 1 . 10 -3 АТ D = АТ h / со s  / 2 бу ерда L 1 ммда, АТ  . микрорадианда, АТ h микрометрда; 6-расм .- конусни номинал бурчаги. Конуслиги 1:3 дан ошмайдиган конуслар учун L 1 = L деб қабул қилиб АТ D допуск лари берилади. Хатолиги 2% дан ошмаслигиниҳисобга олиб АТ D =АТ h дебҳисобланади. Призматик элементлар бурчакларини допуск лари бурчакни кичик томони L 1 номинал ўлчам ига қараб берилади. Бурчаклар допуск лари плюсга ( +АТ ), минусга ( -АТ ) ёки симметрик ( + АТ/2 ) жойлашиши мумкин. КОНУСЛИ БИРИКМАЛАР ДОПУСКЛАРИ ВА ЎТКАЗИШЛАРИ . Конусли бирикмалар цилиндрик бирикмалар каби тирқиш ли, ўтувчи ёки таранг ўтказиш лар бўйича тайёрланиши мумкин. Конусли бирикмалар ўтказиш лари 4 усул билан таъминланиши мумкин: 1) ташқи ва ички конуслар конструктив элементларини туташтириш йўли билан; 2) конуслар база текисликлари орасидаги Z р база масофаси ни бериш билан; 3) ташқи ва ички конусларни дастлабкиҳолатига нисбатан укбуйлама силжиш масофасини бериш билан: 4) пресслаш кучини бериш билан; Конусли бирикмалар допуск лари ва ўтказиш лари тизимига СТ СЭВ 1780-77 бўйича диаметри 500 ммгача ва конуслиги С= 1/3 - 1/500 гача бўлган силлиқ конуслар киради. Конуслар аниқлиги барча кесимларда бир хил бўлган Т d диаметрал допуск и билан, ёки берилган кесимдаги Т d s диаметрал допуск и билан берилиши мумкин. Т d ва Т d s допуск лари ЕСДП СЭВ квалитет лари бўйича берилиб конус- валларни d , е, f , g ,, h , j s , к,... u , х, у ва конус-тешикларни Н, J s ,, N , К асосий оғиш лари билан бирга ишлатилади. Кўзғалувчан конусли ўтказиш лар ( d - g ) аниқ приборлар ва станоклар таянчларида юқори аниқликдаги марказлаштириш ни таъминлаб беради. Зич конусли ўтказиш лар ( h , j s , к, m ) кранларда, ички енув двигателлари клапанларида ва б. жойларда герметик бирикмаҳосил қилиш учун ишлатилади. Қўзғалмас ўтказиш лар ( n , р, г, s , t , u , х, у) катта кучларни узатиш учун ишлатилади. Бу ўтказиш лар фланецли муфталарни валга ўтказиш учун, конусли штифтлар, понали шпонкалар ва х . учун қўлланилади. Метрик конуслар ва Морзе конуслар учун 5 аниқлик даражаси киритилган АТ4 - АТ8. Булар ёрдамида конусларни бурчак оғишлари, ясовчилар тўғричизиқлиги, конуслар айланасимонлиги, шунингдек конуслар ва улар панжаларининг асосий ўлчамлари чекланган. Бурчаклар оғишлари ташқи конуслар учун плюсга, ички конуслар учун минусга олинган. Ички конуслар учун АТ4 ва АТ5 аниқлик даражалари истиқболлидур. З номерли 8 аниқлик даражасидаги Морзе конусини чизмада белгилаш мисоли: Морзе З АТ8 ГОСТ 2847-75. Конусларни назорат қилиш учун бурчак ўлчовлар и, универсал, оптик ва нониусли бурчакўлчагичлар ишлатилади. Булар ёрдамида ўлчаш аниқлиги 2`, аниқ марказий бурчакларни назорат қилиш учун бўлинмалар қиймати 5",10", 60", бўлган оптик бўлиш каллаглари ишлатилади. 360 градус мабайинида хатолиги 2" ошмайдиган электроиндуктив каллаглариҳам ишлаб чиқилмокда. Силик конкусли деталларни калибр лар ёрдамидаҳам назорат қилса бўлади. Булар ёрдамида база масофаси нормадан чиқмагани аниқланади. 4. ШПОНКАЛИ БИРИКМАЛАР ДОПУСКЛАРИ ВА ЎТКАЗИШЛАРИ. Шпонкали бирикмалар параметрлари 7- расмда кўрсатилган. 7-расм Призматик ва сегментли шпонкалар баландлигига фақат битта допуск майдони h 9 киритилган. Призматик шпонкали бирикмаларга ГОСТ 23360 - 78 томонидан қуйидаги допуск майдонлари киритилган: -валлар ариқчалари энига - Н9, N 9, Р9; -втулкалар ариқчалари энига - Д10, J s 9, Р9; -арикчалар узунлигига - Н15; -шпонка баландлигига - агар h =2-6мм бўлса - h 9, 6 мм дан катта бўлса - h 11. Юқоридаги шпонка ариқчалари энига берилган допуск майдонлари шпонка энига берилган допуск майдонлари билан 3 хил бирикмаҳосил қилади: 1) эркин бирикма - втулкада Д10 / h 9 ўтказиш и, валда Н9 / h 9 ўтказиш и; 2) нормал бирикма - втулкада . Js 9 / h 9 , валда N 9/ h 9 ўтказиш лари ; 3) зич бирикма - втулкада ҳам, валдаҳам Р9/ h 9 ўтказиш лари . Сегментли шпонкали бирикмалар учун СТ СЭВ 647-77 томонидан қуйидаги допуск майдонлари киритилган: -шпонка баландлигига - h 11 ; -шпонкани бошланғич контури диаметрига - h 12; -втулкалар ариқчаси энига - N 9, Р9, -валлар ариқчаси энига - . Js 9; Р9, Демак бу ерда 2 хил бирикмаларҳосил бўлиши мумкин экан, яни нормал ва зич бирикмалар. Тангенциал ва понали шпонкали бирикмалар ўтказиш лари СТ СЭВ 646-77 ва СТ СЭВ 645-77 билан чекланган. Шпонкали бирикмалар элементлари сериялаб ва кўплаб ишлаб чиқа- ришларда махсус калибр лар ёрдамида назорат қилинади. Таянч тушунчалар. Допуск, ўтказиш, калибр. Стандарт, ўзароалмашиниш, аниқлик класслари, квалитет, асосий оғиш, допуск, таранглик, ўтувчи ўтказиш , шакл, жойлашув, циркуляцион, тебранма, махаллий юкланиш, ўтказиш Адабиётлар: Асосий: 1. Якушев А.И. и др. Взаимозаменяемость, стандартизация и технические измерения 6-е изд.перераб. и допол.М.Машинострое- ние,1987-352 с.:ил. 2. Марков Н. Н., Осипов В. В., Шабалина М. Б. Нормирование точности в машиностроении: Учеб. для машиностроит. спец. Вузов. / Под ред. Ю.М. Соломенцева. – 2-еизд.,испр. И доп. – М.: Высш.шк.; Издательский центр «Академия», 2001. – 335 с.:ил 3. Зябрева Н.Н.,Перельман Е.Н.,Шегал Н.П. Пособие к решению задач по курсу "Взаимозаменяемость,стандартизация и технические измерения" – М.:Высшая школа,1977-207 с. 4. O ’ z РСТ 1,0 : 1999 Ўзбекистон стандартлаштириш давлат тизими, асосий қоидалар. 5. О’ z Д St 1,1- 92 Ўзбекистон стандартлаштириш давлат тизими. Ўзбекистон республикасининг стандартини ишлаб чиқиш,келишиб олиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби. 6. О’ z Д St 50-98 Ўзбекистон ресбуликасининг сертификатлаштириш миллий тизими,асосий қоидалар. Қўшимча 1. Иванов А.М.Технические измерения М.: Колос 1970 2. Куареков В.П.Стандартизация и качество промышленной продукции. М.Высшая школа,1991.304 с .