logo

O’zbekistonda foydalaniladigan zamonaviy melioratsiya mashinalari turlari, markalari, texnik tavsiflari

Yuklangan vaqt:

06.08.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1017.8564453125 KB
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QISHLOQ VA SUV XO’JALIGI VAZIRLIGI TOSHKENT IRRIGATSIYA VA QISHLOQ XO’JALIGINI MEXANIZATSIYALASH MUHANDISLARI INSTITUTI Kafedra : GIM Fan : MQMI va T O’zbekistonda foydalaniladigan zamonaviy melioratsiya mashinalari turlari, markalari, texnik tavsiflari Bajardi : Qabul qildi: MUSTAQIL ISHI Ўзбекистонда фойдаланиладиган замонавий мелиорация машиналари турлари, маркалари, техник тавсифларини слайдини тайёрлаш Режа: 1. Кириш 2. Дренаж қувурларини ювиб, тозаловчи янги технологияси 3. Дренажни қуришни, ер ости сувлари ер сатҳидан камайтириш 4. Хулоса 5. Фойдланилган адабиётлар. Кириш: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти билан келишилган ҳолда тасдиқласин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.05.2008 й. № 92- сонли “Мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган давлат унитар корхоналарини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида 49 та "Давсувмахсуспудрат" ДУК лар ташкил қилинди . Ўзбекистон Республикаси президенти И.А.Каримов томонидан 2013- йил 19-апрелда қабул қилинган “Суғориладиган эрларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорда 2013 — 2017 йиллар даврида эрларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиорация ва ирригация обЪектлари тармоғини ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш, бунинг асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарор ишлашини таъминлаш, эрларнинг унумдорлигини ошириш каби ўта мухим масалалар қўйилган.Бизга тарихдан маълумки қадимдан ота-боболаримиз ер ва сувданоқилона фойдаланиш, асраш, авайлаш, келажак авлодларга мукаммал, имкон қадар кўпроқ етказиб боришга интилишган. Бу икки ресурсни тўгамайди деб айтолмаймиз.Захиралар жуда катта бўлсада унинг таркиби ва мелиоратив ҳолати табиий ҳодисалар ва инсоният таъсирида кундан-кунга ўзгариб бормоқда. Маълумки, биз қишлоқ хўжалигини ислоҳ этишда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини тубдан яхшилашга алоҳида эътиборбермоқдамиз. Бу вазифа энг муҳим устувор йўналишлардан бири бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Чунки, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги, мамлакатимизнинг иқтисодий ва озиқ-овқатхавфсизлигини таъминлаш, нафақат қишлоқ меҳнаткашлари, балки бутун. Ўзбекистонимиз аҳолисининг моддий фаровонлигини ошириш бебаҳо бойлигимиз бўлган эримизнинг унумдорлиги, унинг сифатини мунтазам яхшилаб бориш билан узвий боғлиқдир. Ўзбекистондаги коллектор дренаж тармоқларининг техник ҳолати текширилганда уларнинг кўп ҳолларда дағал пояли ўсимликлар (қамиш, қиёқ ва бошқалар) билан ўсиши ва йилдан-йилга тозалаш таъмирлаш ишлари ҳажмлари ортиб бораётганлиги кузатилмоқда. Ўзбекистондаги 106,3 минг км(67,1 минг км очиқ ва 39,2 минг км ёпиқ) хўжалик коллектор – зовур тармоқлари ишлатилиб келинмоқда. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш улардан юқори ҳосил олишнинг имкониятини яратади. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашдаги яна бир муҳим иш уларни механизациялаштириш бўлиб, улар мелиорация машиналари билан амалга оширилади. «Мелиорация машиналари» махсус фан бўлиб, малакали кадрлар тайёрлашда мелиорация машиналарининг вазифалари, тузилиши, ишлаш жараёнлари ва бошқаларни ўргатувчи фан бўлиб ҳисобланади. Мелиорация ишларини механизациялаштиришда асосан умумий қурилиш машиналаридан фойдаланилади. Аммо бу машиналар қишлоқ ва сув хўжалиги қурилишида бажариладиган барча ишларда ишлатиш имконияти чегараланган, айниқса, махсус агромелиоратив талаб¬ларга жавоб берувчи шароитларда бу машиналарни ишлатиш яхши натижа бермайди. Мелиорация ишлари жараёнига қуйидагилар киради: каналлар қурилиши, уни чўкинди ва ўт-ўланлардан тозалаш, канал сиртларини текислаш, шиббалаш, каналларга бетон ётқизиш ва уларни қирқиш, дренаж қуриш ва уларни тозалаш ҳамда ҳимоя қилиш, ер текислаш, ерларни суғоришга тайёрлаш ва бошқалар. Бу ишларни амалга ошириш учун махсус мелиорация машиналарини қўллаш тақозо этилади. Мелиорация машиналари деб, иш жиҳозлари агромелиоратив талабларга жавоб берувчи, бир иш бир нечта технологик жараёнларни бажариш имкониятига эга бўлган машиналарга айтилади. Мелиорация машиналарини аниқловчи асосий белгилар қуйидаги¬лардан иборат: бир ёки бир нечта ишларни бажарувчи махсус иш жиҳозига эга бўлиш: иш жиҳозининг шакли ва жойлашувнинг бажарадиган иш билан мустаҳкам боғланиш; иш жиҳози шаклини ўзгартириш имкониятининг борлиги; машиналарни имкони бўйича мелиорация ишларида ишлатиш, бир ўтишда якунланган қурилишни бажариш; узлуксиз ишлаши. Мелиорация ишларида қўлланиладиган умумий қурилиш машиналарининг асосий белгилари қуйидагилардан иборат: иш жиҳозларининг ҳар хил ишларни бажаришга мўлжалланганлиги; барча турдаги мелиоратив ва қурилиш ишларини бажаришда қўлланиш имкониятининг мавжудлиги, иш жиҳози шакли билан бажариладиган ишнинг шакли орасидаги фарқнинг йўқлиги; машиналарни даврий ва узлуксиз ишлаш имкониятининг борлиги: бир ўтишда кўрсатилган шаклдаги қурилиш ишларини бажариш имкониятининг борлиги. Қурилиш ва мелиорация машиналари асосан иш жиҳозларининг конструксияси, тури ва ишлатилиши билан фарқ қилади, қолган кўрсаткичлар бошқа тур машиналардан фарқ қилмайди. Мелиорация ишларини ёппасига механизациялаштириш, асосан қурилиш ва мелиорация машиналаридан оқилона фойдаланиш, юқори иш унумдорлигига эга бўлган кам харажат ва сифатли иш бажарувчи машиналар билан таъминлашдадир.Ўтган даврда бу борада кўрилган чоралар натижасида 1 миллион 700 минг гектар суғориладиган эрнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди. Бу жами экин экиладиган майдонларнинг ярмидан зиёди демакдир. Ана шундай ишлар туфайли сизот сувлари энг оғир даражада, яъни, 2 метргача юзада жойлашган эрлар қарийб 500 минг гектарга ёки учдан бирига камайди, кучли ва ўртача шўрланган эрлар эса 100 минг гектарга ёки 12 фоизга қисқарди. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда 2013 — 2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти билан келишилган ҳолда тасдиқласин. Ёпиқ горизонтал дренаж қуриш машиналаридан самарали фойдалаништехнологиясини илмий ва амалий тадқиқот қилиш натижалари асосида унингқўланиш технологиясига қуйидагилар тавсия қилинади; -дренажни қуришни, ер ости сувлари ер сатҳидан камида 2,0-2,5 м.паст бўлган ҳолда амалга ошириш; 1-РАСМ. MD - 12 русумли дренаж қурувчи машинанинг умумий кўриниши. - дренаж қурувчи машинани, махсус “корита” яъни дренаж нишаблигини ер сиртига кўчирилган йўлакдан юришини таъминлаш; -дренаж қуриш технологиясига, айниқса қуришни дренажнишаблигига қарши йўналишда олиб бориш билан биргаликда нишабликкақатъий риоя қилиш; -дренаж қувури атрофидаги сиздиргич (филътр) материаллар қалинлигини0,15 м.дан кам бўлмаслигини таъминлаш; -дренаж траншеялари энини 0,35-0,65 м. ва чуқурлигини 2,5-3,0оралиқда бўлишини таъминлаш; -дренаж қувури ва сиздиргич материалларининг сифатига, узлуксизигига,меъёрдаги ўлчамларига қатъий риоя қилиш; - суғорадиган ерларда дренаж қуришда сиздиргич материалидан - дренаж қувури ичига махсус пўлат арқон маҳкамланиб, кейингитуташтириладиган қувурлар ичидан ҳам шу арқонни ўтказиб, уни қувуричида қолдириш; 2-РАСМ -дренаж траншеяларини грунт билан қайта кўмишни махсустекширувдан сўнг амалга ошириш-дренаж траншеясига грунтни қайта кўмиш ва уни зичлашниқурилиш жараёни билан биргаликда олиб бориш. Ёпиқ горизонтал дренажлами қуришнинг технологик жараёнига қуйидагилар киради: -дренаж траншеясини қазиш;-дренаж (қувур ва уни атрофини маълум қалинликда сиздиргичматериаллари билан ўраш) ётқизиш; 3- РАСМ . E Т S - 406A русумли дренаж қурувчи машинанинг умумий кўриниши. -траншеяни тупроқ билан қайта кўмиш.Траншеядан қазиб чиқарилган тупроқни қайта кўмиш икки хилусулда олиб борилади: улардан бири булъдозерлар ёрдамида бажарилиб,булъдоземинг траншея ўқига нисбатан перпендикуляр ёки параллелҳаракати орқали олиб борилади; иккинчи усулида эса дренаж қурилишижараёнида олиб борилиб, дренаж машинасига ўрнатилган махсус тупроқнитраншеяга қайта йўналтирувчи тасмали юклагич (транспортер) орқалиамалга оширилади. Юқоридаги икки усулда ҳам тупроқ махсус зичланмасдан (шиббаланмасдан) амалга оширилиши натижасида суғорма сувламинг таъсирида қурилган дренажлар ишдан чиқиб, ерларнинг мелиоратив ҳолатиниёмонлашувига сабаб бўлмоқда. Дренаж қуриладиган жойдаги грунтнинг гумҳига қараб, траншеяли ёки траншеясиз дренаж қурувчи машина танланади. Қурилган коритабўйлаб, олдиндан дренаж қувури ташлаб чиқилади. Дренаж машинасикеракли чуқурликдаги траншеяни қазгандан сўнг, машинанинг дренажқутиси дренаж қувури билан тўлдирилади. Махсус машиналар ёрдамидасиздиргич материаллари олиб келиниб, дренаж қутисига солинади ва машинагаишчи тезлиги берилиб, дренаж қуриш жараёни бошланади.Машинанинг ишчи тез-лиги грунтнинг гуруҳига қараб танланади.Дренажни қуришда уни сифатига катта эътибор бериш зарур. Бунда, қувуминг сифати ва узлуксизлигини, дренажнинг нишаблигини ва дренажқувурини сиздиргич материаллари билан керакли қалинликда қопланганлигинитаъминлаш лозим.Ёпиқ горизонтал дренаж қуриш ва улардан самарали фойдалаништехнологиялари келтирилган. Дренаж қувурларини ювиб, тозаловчи янги технологфйқувурларини ювиб- тозалашга муаммо сифатидақаралиб, ҳалқилиш мақсадида дренаж қувурларини тозаловчи янги ишлаб чиқилган. логияЯнги технология бўйича дренаж қувурларини қурилиш жауламинг ичига чидамли зангламас арқон ётқизилиб, бу арқотид йонидақувурларини тозалаш-да фойдаланилади яъни тозалаш вақти назорат қудуғига тушиб дренаж қувур ичидаги арқотига андатозаловчи мослама ўранатилади. Махсус қурилма орқали қуву арқон қувурдан тортилиб, тозаловчи арқоннинг олдинга ва қилдириш орқали дренаж қувурлари тозаланилади. ҲаракатҚурилмани ўматиш учун дренаж нишаблигитомонда кетма-кет жойлашган назорат қудуқлари ичига мах тескари туширилади. Махсус раманинг юқори қисмида чиғир ўрнатилганбўлиб, у пўлат арқонни ўраш учун хизмат қилади. Рама қисмида ўрнатилган роликпўлат арқонни марказлаш-ган Пасткиқувури ичига йўналтиришга ёрдам беради. 4-РАСМ . MAN автомобил базасидаги дренаж ювиш машинасининг умумий к ўриниши 5-расм . Дренаж қувурни ювувчи машина иш жихози Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда ёпиқ горизонтал дренажларнинг ўрни катта. Ёпиқ горизонтал дренажалар ер ости зах сувларини имкон қадар пасайитиришга ва олиб чиқиб кетишга хизмат қилади. Унинг ишлаш жараёнига қуйидаги омиллар таъсир қилади:қувур ичига сув билан грунт майда заррачалари оқиб кириши натижасида кўндаланг кесими қисман ёки тўлиқ тиқилиши; грунт сувларида мавжуд бўлган ҳар хил кимёвий бирикмалар чўкиши натижасида кўндаланг кесимнинг қисқариши; дрен усти худудида ўсган ўсимликлар томирининг дренаж қувури ётқизилган чуқурликгача етиб боришидан сув оқимига тўсиқлар пайдо бўлади. Дренажнинг иш бажариш жараёнига тўсқиллик қилувчи омиларнинг энг кўп тарқалган бу, қувурга грунт майда заррачалари оқиб кириши ҳисобланади. Траншеяни тўлиқ очиб бажариладиган тозалаш ишлари бажариш моддий тарафдан дренажни янгидан қурган билан тенгҳисобланади. Шунинг учун бу усул дренаж тармоқлари қувурларининг тўлиқ (100%), грунт майда заррачалари оқиб киришидан ва томирлар ўсишидан ҳосил бўладиган тиқинларни тозалашда қўлланиши мумкин. Дренаж тозалаш ишларининг таркиби: дренаж трассасини ер юзидан белгилаб чиқиш (шурф қазиш жойини белгилаш мақсадида); дренаж ювиш машинаси ўрнатиш жойини белгилаш ва текислаш; трасса бўйлаб шурфлар қазиш; қувурларни ювиш учун сув ташиб келтириш; ёпиқ горизонтал дренаж қувурларини ювиш; шурфни қайта кўмиш ва машинани кейинги позицияга кўчириш. Горизонтал дренажни, траншеяни очмасдан, босим остида сув билан ювиб тозалаш усуллари самарали ва прогрессив саналади. Сув билан ювиб тозалашда, махсус кавланганган шурфлар орқали паст босимли (0,2 МПа гача) ҳамда ювиш каллаги дрен бошланғич тарафдан киритиладиган, юқори босимли (2-10 МПа) тозалаш усуллари мавжуд. Торфли грунтларда қурилган диаметри 40 мм. дан 200 мм. гача бўлган қувурларни тозалаш учун Россия давлатида Д-910 маркали дренаж ювиш машинаси қўлланилади Дренаж қувури текшириш учун иккинчи марта ювилгандан кейин тескари кетма кетликда шурф кўмилади ва машина кейинги иш позицияга кўчирилади.Босимли сув таъсирида дренаж қувуридан ювилиб, оқиб чиққан лойқа вақтинчалик хандакдан (қаров қудуғидан) иккинчи насос ёрдамида чиқариб ташланади. Бир ишчи позициядан дренаж қувурини ювиш ишчи насос қувурлар бухтаси билан ва сув идиши иккинчи позицияга қарама-қарши тараф қувурини ювишга мослаб ўрнатилади. Иккинчи тараф ҳам ювиб бўлингандан кейин хандакча кўмилади ва сифатли қилиб, трактор гусеницаси билан бостириб зичланади . 1-расм. Дренаж қувурларини ювиб-тозалаш турлари: а-оддий; d-оддий сув билан; 1- арқонни боғловчи мослама; 2-ювиб-тозаловчи юмшоқ тиканли (чўткалар); 3-чўткаларни ўрнатувчи шу-руплар; 4-чўткали мослама; 5-дренаж қувури; 6-конусли ўзак; 7-сув қувури; 8-сув пурковчи тешиклар; 9-ўзак; 10- электр кабел; 11-турткич; 12-сув йўли; 13-электр двигатели; 14-ротор; 15- роликлар. Хозирги кунда дренаж қувурлари ичини тозалаш долзарб масалалардан бири бўлиб келмоқда. Дренаж қувурларни тозалашни осонлаштириш мақсадида олимларимиз илмий изланишлар янгиликлар қилмоқда. Олдиндан бизга маълумки, дренаж қувурларини катта босим бериш орқали тозаланиб келинган, лекин у дренаж қувурларининг ичида қолиб кетган қаттиқ ва ўсимлик томирлари тозалаш мақсадида, кўплаб дренаж қувурларни ва канализацияларни тозалаш учун замонавий қулай техникалардан фойдаланиш лозим. Мамлакатимизда ер-сув ислоҳотлари доирасида амалга оширилаётган устувор йўналишлардан бири- ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурини амалга оширишдир. Қишлоқ хўжалигида экинлар ҳосилдорлигини муттасил юксалтириш вазифаси биринчи навбатда суғориладиган ерларнинг унумдорлиги ва ирригацион-мелиоратив ҳолатига боғлиқ. Илмий тадқиқот ишларининг натижаларига кўра ўртача шўрланган ерларда экинларнинг ҳосилдорлиги шўрланмаган ерларга нисбатан 50-60 фоизга, ўта шўрланган ерларда эса 80-90 фоизга паст бўлиши аниқланган. Ер қишлоқ хўжалигида асосий ишлаб чиқариш воситаси ҳисобланади . Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида деҳқончилик асосан суғориладиган ерларда амалга оширилганлиги сабабли суғориладиган ерлардан самарали фойдаланиш мазкур тармоқда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан биридир. Суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишда уларнинг мелиоратив ҳолати муҳим аҳамиятга эга. Бу замонавий техникалар иш унумини оширибгина қолмасдан, инсонларнинг қўл меҳнат кучини камайтиради. Хулоса: Мелиорасия машинасини такомиллаштиришда мавжуд муаммолардан келиб чиққан ҳолда ерларни текислигини таминлаш ва ер тагид сувни тўлиқ дретаж қўвирларини таминлаш ва қўвирдаги ҳар хил чўкинди таркиби борлиги. Мелиоратиф машинанинг йани дренаж иш жиҳозини ишдан чиқармасдан тўғри ишлатишдирсамарали ишлашига олиб келади. Шуларни инобатга олибган холда мен ушбу Мелиорасия машиналарига ишлатишдан олдин назорат қилиш керак деб ўйлайман. машиналарни иш жиҳозини такомиллаштириш орқали иш самарадорлигини ошириш ва уни янада кенгайтириш йўллари устида иш олиб боруш керак. Хозирги кунда Мамлакатимизда MAN автомобиллари базасида дренаж ювиш машиналари ишлаб чиқарилмоқда. Бу эса аввалги эски техникалардан анча яхши ва ишончли ҳисобланади.Бундай техникалар дренаж ювувчи машиналарни ишлатишда анча яхши натижа беради ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда инсонларни қўл меҳнат ишларини камайтиришга ўз ҳисассини қўшади. Фойдланилган адабиётлар. 1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017-2021 йиллардаЎзбекистонни жадал ривожлантириш харакатлар стратегияси. //Т. 223 б. 2. Хусанходжаев Ў., Давронов Ғ., Ахмедов А. - Гидротехника ишларини бажариш. Тошкент. ТИМИ. 2008. 369 б. 3. С,Вафоев, Р, Мусулмонов – Қурулиш ва Мелиорация машиналарни ишлатиш Toшкент-2015 4. Ziyonet.uz