logo

Электротехник, конструкцион ва реактив материаллар. Порошкли металлургия бугунда. Тайёрламани тайёрлаш. Тайёрламани пишириш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

59.5 KB
 Электротехник, конструкцион ва реактив материаллар. Порошкли металлургия бугунда. Тайёрламани тайёрлаш. Тайёрламани пишириш Режа: 1. Порошокли материалларни электротехника ва конструкцион материалларда қўллаш. 2. Реактив материаллар ўрнида қўллаш. 3. Порошокли металлургиясини ривожланиши. Электротехникавий, конструкцион ва реактив материаллар Охирги ўн йилликда порошокли электротехника материаллари ва махсулотлари кенг қўлланилмоқда. Улар электр, машинасозлик, аппаратсозлик, бошқа кўплаб сохаларда қимматбахо материаллар ўрнида қўлланилади. Ўз навбвтида уларни қўллаш натижасида машина механизмларини ишлатиш ишончлигини ортади. Хозирги контакт материаллар металлграфит, металли, металкарбид, металлооксидли турларга бўлинади. Булардан энг кўп тарқалгани кумуш- вольфрам ва мис-вольфрамли контакт материалларидир (30-70% вольфрам), яна кумуш ва никел, кумуш ва кадмий оксиди ёки мис оксидли, мис (бронза) ва графитли контактлардир. Порошокли контакт материалларини ёйсундирувчи қурилмаларда ва қувватли ёғни, хавони, вакуумни улаб-учирувчи конструкция элементларида қўллаш, ўта кўп юкланган жойларда электр токини иқтисод қилишга олиб келади. Бу контактлар қурилмани ишончли ишлаши имконини беради: 2-3 млн улаб-учиришга имкон беради. Контактларнинг алохида турларидан бири сирпанувчи контактлардир. Бундай материаллар таркибида графит борлиги, уларни сирпаниши вақтида, бир бирига ёпишиб қолишини олдини олади. Бу материалнинг асоси сифатида кумуш ёки мис қўлланилади. Кичик ўлчамли приборсозликни ривожланишда порошокли металлургия асосий рол ўйнамоқда. Чунки хар хил магнитли материаллардан бир неча грамли ва уни ундан бирига туғри келувчи оғирликдаги деталларни порошокли металлургия усулида олиш мумкин. Бу усулда яна кейин деформацияланувчи қотишмалардан магнит олиш мумкин. Масалан: темир- кобальтли, темир-алюминийли, темир-никель-кобальт-алюминийли, темир- кобильт-вольфрамли, темир-кобальт-алюминийли ва бошқалар. Хозирги вақтда порошокли магнитли диэлектриклар тайёрлашга катта этибор берилмоқда. Уларда ферромагнит бўлаклари диэлектриклар ёрдамида керамик магнит материаллари (ферит) дан ажратилган бўлади. Хар хил машина, қурилма прибор ва мослама деталларини порошокли темир, бронза, латун, алюминий ва уларнинг қотишмаларидан, углеродли ва легирланган пўлат, чўян ва бошқа материаллардан, оддий ва алохида хусусиятли (емирилишга, коррозияга чидамли, оташбардош ва бошқа) қилиб тайёрланади. Бундай махсулотларни порошокли металлургияда 60-70% тайёрланади. Кейинчалик автомобилларнинг 50% ортиқ деталлари хам шу усулда олиш мўлжалланмоқда. Порошокли металлургия усулида конструкцион деталларни тайёрлашда керакли шаклларни олиш, асосий материални иқтислд қилиш, қўшимча механик ишлов беришни камайтириш, жараёнларни механизациялаш ва автоматлаштириш имконини беради. Натижада махсулотни тайёрлаш осонлашиб, таннархи камаяди. Бундай деталларни қўйиш ёки прокотлаш йўли билан олинганига нисбатан 2-2,5 баробар орзон бўлади. Легирланган ва хар хил толалар билан армирлаган порошокли материалларни ишлаб чиқилишни келажаги порлоқдир. Хозирги вақтда порошок металлургиясида шестернялар, хроповиклар, флянцлар, хар хил гайкалар, шайбалар, подшипник асослари ва шу каби шакли содда ва мураккаб бўлган деталлар олинмоқда. Электр энергияни ишлаб чиқаришни ортиб бориши, АС ёки термоядерли реакторлар синтезида ишловчи электр станцияларида, яқин 100- 150 йил ичида уларнинг ёқилғи захираси тугаши мумкиндир. Бундай масалани хал қилиш учун порошок металлургиясисиз бўлмайди. Чунки ядро реакторларининг иссиқлик ажратувчи элементлари уран ёки плутоний порошогидан (металли ядро ёқилғиси), уран, торий ёки плутоний брикмалари ёки оксидлари порошогидан (керамик ядро ёқилғиси) олинади. Ядро ректорларининг алохида деталлари, нейтролларни қайтарувчилари берилий порошогидан олинади. Порошокли металлургия бугунда Хозирги вақтда бизнинг билим даражамиз билан , маълум хоссали порошокларни ишлаб чиқиш усулларини танлаб олинмоқда ва ишлатилмоқда . Буни хосил қилиш учун, химик, физик ва механиклари биргаликдаги куч ва билимларини талаб қилинди. Бунинг натижасида металл порошокларини олишнинг хар хил усуллари ишлаб чиқилди ва уларнинг кўплари ишлаб чиқаришга қўлланилди. Саноатда физика-химиявий ва механикавий усулда порошок олиш энг кўп тарқалди. Хозирда темир порошогининг кўп қисмини дастлабки материалларини каттиқ углерод билан тикланиб олинади. Қайта тикловчи горизонтал печларнинг хусусияти шундан иборатки, унинг узунлиги 125, 150 ва 200м дан хам узун бўлиб, дастлабки материаллар аралашмаси махсус идишларда, темир йўл платформасида, печ ичида 1,5-2мҒсоат тезликда ҳаракатланиб ўтади. Яна вертикал шахтали печлар (1-расм), агломерацелин лентали печлар (2-расм) ва бошқалар мавжуд. Қаттик қотишма ва лампалар учун сим ишлаб чиқарувчи хамма заводларда, вольфрамни оксидидан тиклаб порошок олувчи участка мавжуд. Молибден ва кобальтни, никел ва мис, шу каби бошқа металларни порошок кўринишда олиш учун, водород ёки қаттиқ углерод (сажа, кокс)ни тикловчи сифатида қўлланилади. Электролитик усулида порошок олиш усули хам қўллаб турилади. Унинг мазмуни қўидагича: металдан ажралиб чиқувчи сув аралашмани бирикманинг ёки уни тузда эритилганини тарқатишдан иборатдир. Бунинг учун ундан доимий электр токи ўтказилиб, металлни мос ионларини катодга ажратиб олинади. Электр тўлқин манбаи харакатлантирувчи куч вазифасини бажариб, «насос» каби электронларни бир қутибдан иккинчисига узатиб беради. Электролиз шароитига қараб катодда хар хил чукмалар хосил бўлади: зич қатлам, тортувчи юмоқ ёки титилган чукма кўринишда бўлиши мумкин. Олдинги икки турдаги чукмани майдалаб порошок олинади, титилган чукма эса тайёр порошок холда бўлади. Эритилган тузни (масалан: тантал ёки титан порошогини олишда) электролиз қилишда 700-900°С температура зарур бўлади, яна конструкцияси жихатидан электролизатор мураккаб ва герметик қилиб ишланган. Порошокни физик-химиявий усулда олиш учун, темир, кобальт, никел, вольфрам, молиюден каби металларни енгил учувчи карбидлар ажратиб олинди. Юқорида кўрсатилган металларни углерод монооксиди билан қўшилгани порошок кўринишида енгил диссоциацияланади (ажралади). Бунда мос равишда металл порошоги ва монооксид углеродига бўлинади. Механик усулда эса, қаттиқ ёки суюқ метални майдалаб, махсус хоссалик порошок олинади. Бу усулни металл ва қотишмалардан: кремний, берилий, сурма, хром, марганец, фероқотишмалар, алюминийни магний билан қотишмаларидан порошок олишда яхши натижа беради. Майдалашда кучлар кўшилади: эзувчи ва зарбий (йирик порошок олишда), кириб олиш ва зарбий (майда порошок олишда). Механик усулда порошок олишда, хозирги вақтда суюқ металлни пуркаб олиш кенг қўлланилмоқда. Бу энг содда ва арзон усул бўлиб пуркалган суюқликни юқори босимли газ ёки суюқлик ёрдамида ёки механик усулда майдаланади (3-расм). Энг яхшиси газ оқимида сочиб юборишдир. Бунда эритувчи печка ваннасидан суюқлик берувчи форсункали қурилма (печка температураси металл ва қотишмалар учун 700°С бўлади) ёки оралиқ қиздирувчили қурилмадан (бунда металл суюқлиги оқимини, уни эриш температурасидан 150-200°С ортиқ ушлаб туради) фойдаланилади. Эркин оқиб тушаёган металл суюқлигини бурчак остида (5-10°С дан 90°С гача) берилади ва уни ўқи бўйлаб ёки ўқига қаратиб газ оқими берилади. Газ оқимини тезлиги 100мҒс дан кам бўлмаслиги ва бутун металл оқимини эгаллаши керак. Тайёрламани тайёрлаш. Тайёрламани пишириш Порошок металлургиясида тайёрлаш хам технологик жараён ҳисобланади. Бунда металл порошокни керакли тайёрлама шаклидаги, ўлчамдаги ва зичликдаги ҳолатга келтирилади. Тайёрламани пишириш учун қўлланадиган печлар тузилиши, уларни тиклашда қўлланадиган печлар каби бўлади. Печда порошокни қиздирилиб, ифлосликларни ажратиб олинади, тайёрламани пластиклигини ортириш учун тобланади. Жараёнларнинг асосийларидан бири порошокни зичлаб шакллаш қурилмасида зичлашдир. Қурилмадан энг соддаси 1-расмда келтирилган. У 2-матрица ва 1-юқориги билан 4-пастки пуасондан иборат. 1 ва 4-пуасонлар орасига 3-порошок солиниб, уларни бирига ёки иккаласига хам юкланиш берилади. Натижада порошок зичланади. Хамма зичлаб шаклловчи қурилмаларда матрица тайёрламани (брикетни) ён томонини, пуасонлар эса торец томонларига шакл беради. Ишлаб чиқариш корхоналарида, зичлаб шаклловчи қурилма конструкция жихатидан мураккаб бўлиб, юқорида айтилган учта асосий элементлар хар хил ёрдамчи мослама ва деталлардан иборат бўлади. Масалан: махкамлаш деталлар, пружиналар, порошокни солиш мосламаси, брикетни суриб чиқариш ва бошқа мосламалар. Матрица ва пуасоннинг ишчи юзаси ўта қаттиқ бўлиши керак. Уларни асбобсозлик ва ейилишга чидамли пўлатлардан (хром, марганец, вольфрам ва шу каби элементлар билан легирланган) тайёрланади. Зичлангандан сўнг, брикетни суриб чиқарилганда, уни кенгайиши кузатилади. Бу жараён эластиклик оқибатида бўлиб, бир неча кун давом этиши хам мумкин. Шунинг учун, детални аниқ ўлчамда олишда, кенгайишни ҳисобга олиш керак. Порошокни зичлаш учун етарли босимни зичлагич қурилмалар беради. Зичлагич қурилмалар учун 40-100кН дан 50-100 гача бўлиб, 500-700мн гача бўлган қурилмалар хам мавжуд. Ўртача ва катта кучланиш ишчи суюқликда (гидропресслар) берилиб, суюқлик сифатида сув, ёғ ва эмульсиялар қўлланилади. Паст кучланишларни механикавий юритгичлар (механикавий пресс-автомат) ёрдамида берилади. Газостатик шакллаш усули билан, температурани орттириб, порошокдан уларни назарий зичлигига яқинроқ зичликдаги брикетни рлиш мумкин. Бу қурилмани тузилиши 2-расмда келтирилган. Газостатнинг 10- ишчи камерасини аргон билан тўлдирилади. Компрессор ёрдамида 50мПа га яқин босим ҳосил қилиниб, газни беркитилади ва 9-иситгич ёрдамида қиздирилади. Газ кенгайиб, порошокли 11-металл қобиқни сиқади. У ёрдамида 2м диаметрли ва 3м баландликдаги брикетларни, 200мПа босимда ва 1450°С температурада олиш мумкин, газ суюқлиги нисбатан катта куч билан сиқади. Агар қурилма корпуси ёрилиб кетса, портлаш мумкин. Шунинг учун, ишни ҳавосизлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилган. Ишчи камерасининг цилиндри пўлат сим билан махкам қилиб ўралган. 7- ўрани доимо сиқиб тургани, газостат ичида қанча босим бўлишига қарамасдан, корпус ёрилиб кетмайди. Тайёрламани пишириш вақтида брикер ўлчами ортиб кетиш холлари хам бўлади. Бунга сабаб, порошок ғовакларида газлар кенгайиши содир бўлади, уларни чиқариш учун брикетга тешиклар чиқарилмаганда. Режимни ростлаб, керакли хоссали детални олиш мумкин. Бунга асосан температура, пишириш вақти ва атмосфера таъсиридир. Пишириш температураси асосан 0,7-0,9 бўлади, вақти эса бир неча мин дан бир неча соатгача бўлади. пишириш жараёнини, оксид чиқиндилари такрибига кирувчи кислородни ажратиб олувчи, тикловчи атмосферадан олиб бориш мақулдир. Пиширида материаллар кислород билан бирикувчан бўлгани учун ҳимоя муҳитини кислороддан тозалаш зарур. Пишириш вақтида буни олдини олиш учун, қиздириш зонасига махсус ҳимоя қилувчи элементлардан (кварц қуми, алюминий оксиди, графит уни ва бошқалар) сепиб қўйилади. Сепиб қўйилган элемент таркиби пиширилаётган материал билан бирикмаси, эриш температурси юқори бўлсин. Сепиладиган элементлар таркиби кўпинча комбинациялаштирилади: алюминий оксиди билан графит уни, алюминий оксиди ёки магний оксиди билан хром креми, титан қириндилари бўлиши мумкин.