logo

Машина автоматлар назариясининг асосий тушунчалари. Робот ва манипуляторлар назариясининг асосий тушунчалари ва уларнинг қўлланилиши

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

505.5 KB
Машина автоматлар назариясининг асосий тушунчалари. Робот ва манипуляторлар назариясининг асосий тушунчалари ва уларнинг қўлланилиши Режа: 1. Машина автоматлар назариясининг асосий тушунчалари 2. Работ ва манипуляторларни қўлланиши Аниқлаштирилган ўқув мақсадлари (талабанинг вазифалари) Талаба ушбу мавзуни тўла ўзлаштиргандан сўнг: 1. Машина автоматлар ҳақида билади 2. Машиниларни автоматлаштиришни тушунади 3. Автоматлаштирилган машиналарни ишлаш жараёнини билади 4. Робот ва манипуляторларни таққослайди 5. Робот ва манипуляторларни қандай звенолардан туз и лишини билади 6. Автоматлаштирилган машиналар ишлаб чиқариш жараёнига қандай таъсир кўрсатишини билади Машина автоматларни бошқариш ва системалаш Автоматик машина ва системаларни иш органлари ўз структурасига кўра кўпгина эркинлик даражаларига эга бўлган фазовий кинематик занжирлардан иборат. Одам оператор ёки программа қурилма бошқариладиган саноат роботлари ва манипуляторларини биринчи авлод роботларига мансуб дейиш мумкин. Ҳозирги даврда инсонга хос сезгиларга эга бўлган сезиш, кўриш, хид билиш ҳатто инсон сеза олмайдиган ахборотларни, масалан, ултратовуш, титраш, электромагнит ва иссиқлик майдонлари ва ҳоказоларни қабул қилиш органларига эга бўлган кейинги авлод роботлари яратилмоқда. ЭҲМнинг пайдо бўлиши ишлаб чиқаришни автоматлаштиришни бошқариш системаларида инқилобий ахамият касб этади. Ҳамма ижрочи қурилмаларнинг берилган бошқариш программаси асосида муфовиқлашган тарзда ҳаракатланиши таъминловчи система машинанинг бошқариш системаси дейилади. Автоматик бошқариш системасида ҳамма бошқарувчи таъсирлар инсоннинг тўғридан-тўғри иштироксиз амалга оширилади. Ярим автоматик ва қўл билан бошқаришда бошқарувчи таъсир инсон-оператор иштирокида ишлаб чиқилади. Мувофиқлашган ҳаракатларни бажариш учун бир бири билан боғланган умумий қонуниятларга бўйсинадиган механизмларни бирлашмаси механизмлар системаси дейилади. Механизмлар системасини белгиланган тартибда ишлашини таъминловчи кўрсатмалар йиғиндиси бошқариш программаси дейилади. Бошқариш системаси вақт ёки барча ижрочи қурилмаларнинг ҳолатларига боғлиқ равишда мувофиқлашиб ҳаракатланишини таъминловчи график орқали ишлаши мумкин. Механизмларни бошқариш программасига киритиладиган бошланғич ахборот турига кўра автоматик бошқариш Машина-автоматлар циклограммаси Машина-автоматлар циклограммаси системалари иккига тўла ва тўла бўлмаган бошланғич ахборотли системаларга бўлинади. Биринчи ҳолда берилган программа ўзгармас бўлиб, унинг бажарилиши олинадиган натижаларга боғлиқ бўлмайди. Фақат бирор сабабга кўра текширилувчи параметрлар рухсат этилган қийматга етган шароитдагина унинг бажарилиши тўхташи мумкин. Бошқариш программасига бошланғич ахборот тури Механизмларнинг бошқарилувчи харакати хақида маълумот Механизмларнинг бошқарилувчи ҳаракати хақидаги тўла бўлмаган маълумот “ Ўзгармас” бошқариш программаси Тузатиш киритиладиган бошқариш программаси Программали бошқариш (СПБ, ИПБ) Ўз-ўзидан мословчи, созловчи, топувчи, ўрганувчи ЛБС Иккинчи ҳолда бошқаришни оптималлаш мақсадида тўла бўлмаган бошланғич маълумотлар керакли қўшимча маълумотлар билан тўлдирилиб борилади. Қўшимча маълумотлар турли ўлчаш ва текшириш қурилмалари ва датгичлар ёрдамида ишлаб чиқилади ва бошқариш программасида тузатишлар киритиш мақсадида фойдаланилади. Бунда автоматик бошқариш системалар ўз-ўзидан мослашувчи, ўз-ўзидан ўрганувчи бўлиши мумкин. Масалан, металл қирқувчи дастгоҳларнинг бошқариш системаларидаги ўз-ўзидан мослашувчи қурилма дастгоҳ ишлаш тартибининг иш шароитининг ўзгаришига автоматик тарзда мослашувини таъминлайди. Масалан, улар ишлов берилаётган металлнинг эгилишини камайтириш мақсадида суппортнинг бўйлама сурилиш тезлигини пасайтиради, акс ҳолда қирқиш кучининг қиймати рухсат этилган қийматдан ошиб кетиши мумкин. Механизмлар системасини бошқариш марказлаштирилган, марказлаштирилмаган ва аралаш усулда бўлиши мумкин. Марказлаштирилган усулда бошқаришда механизм звеноларининг ҳолатидан қатҳий назар, олдиндан белгилаб қўйилган программанинг бажарилишини таъминлайди. Бундай бошқариш программа билан бошқаришнинг вақт функциясида амалга оширилади. Марказлаштирилмаган усулда бошқаришда керакли тезлик, тезланиш, рухсат этилган юкланиш, босим ва ҳакозолар ўзгартирилиб турилиши мумкин. Механизмлар системаси ҳаракатини аралаш усулда бошқаришда марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган тарзда бошқаришларда қўлланиладиган айрим элементлардан фойдаланилади. Ҳаракатни программа билан бошқариш цикл, координаталар орқали (жой), контур бўйича ҳамда аралаш тарзда бўлиши мумкин. Тайёр маҳсулотни ҳосил қилиш учун кетган давр машинанинг цикли дейилади. Технологик цикл деб, объектга ишлов бериш учун кетган даврга айтилади. Кинематик цикл деб, механизмнинг звенолари бошланғич вазиятга қайтиш даврига айтилади. Машина-автоматлар циклограммаси деб, механизмларнинг операцияларни кетма-кет бажаришидаги ҳолатларни ифодаловчи яъни унинг харакатини ёки тўхтаб туришни кўрсатувчи графикка айтилади. Циклограммалар доира, тўғрибурчакли ва чизмали бўлиши мумкин. Қуйидаги 12.1-расмда а-доирали; б-тўғри бурчакли; в-чизмали циклограммалар келтирилган. расм Чизиқли циклограммада ижрочи қурилманинг силжиш графиги шартли равишда қия тўғри чизиқлар орқали, тўхташ даври эса горизонтал тўғри чизиқлар орқали тасвирланади. в)а) б) Тўртбурчак циклограммаларда силжиш графиклари тасвирланмайди. Ҳаракатнинг алоҳида босқичлари ёки жараёнлар оралиғи номи ёзилади. Ҳар бир цикл такт ёки фазалардан ташкил топади. Баъзан механизмлар системаси ишининг кўриниши ўзгартирилган циклограммаларидан ҳам фойдаланилади. Уларда вақт масштаби ҳисобга олинмайди. Бундай циклограммаларда фақат у ёки бу механизмлар ва бошқарувчи қурилмаларни ишга тушириш кетма-кетлиги кўрсатилади. Улар ишга тушириш тактограммаси дейилади. Координаталар (жой) бўйича бошқаришда ҳар бир координата бўйича манипулятор иш соҳасининг талаб қилинувчи иш нуқтасига мос келувчи мустақил силжишлар берилади. Контур бўйича бошқаришда манипуляторлар звенолари юритмаларининг бир вақтда, узлуксиз ва ўзаро мувофиқ тарзда ҳаракатланиши таъминланади. Натижада ижрочи звено ишлаш соҳасида белгиланган траектория бўйича талаб қилинувчи тезлик ва тезланиш билан ҳаракатланади. Аралаш тарзда бошқаришда цикл, жой, контур бўйича бошқариш усулларининг имкониятлари ва афзалликларидан биргаликда фойдаланилади. Бошқариш алгоритмларига мувофиқ механизмлар системаси автоматик ишлаши учун зарур бўладиган машиналар иш қурилмаларининг ҳолатлари, механизм звеноларининг ҳаракат тартиби, жараёнларнинг параметрлари ҳамда хусусиятлари тўғрисидаги ахборотни датчиклар ишлаб чиқади. Ҳосил қиладиган импулғсларининг хусусиятига кўра датчиклар механик, электр, фотоелектр, электрон, пневматик, гидравлик ва бошқа турларга бўлинади. Машина-автоматларни сонли бошқариш Машина-автоматни ўзгарувчан циклдаги ишини сонлар орқали бошқариш мумкин бўлиб, операциялар кетма-кетлиги сонлар орқали перфолентага ёки магнит лентасига ёзилади. Программа кодлар орқали тузилади. Хар қандай Н сонни саноқ системасида қуйидаги ҳадлар йиғиндиси деб қараш мумкин. Масалан: 15 сонини ўнли системада қуйидагича ёзиш мумкин: 1 0 1 10 5 10 15    Агар иккили системада ёзсак: 3 2 1 0 1 2 1 2 1 2 1 2 15        бунда иккилик код: “1 1 1 1” бўлади. Агар 6 сонини ёзсак: 3 2 1 0 0 2 1 2 1 2 0 2 6        бўлса код “0 1 1 0” бўлади. Бу кодлар перфолентада "1" сони тешикча ҳолда, "0" сони эса тешилмаган ҳолда ёзилади. Кодланган ленталарни ўқиш аппаратлари қабул қилиб машина- автоматни бошқаради. Машина-автоматлар мантиқий операциялар билан ҳам бошқарилади. Булар алгебра қонунлари бўлган логик функциялар, яъни логик тахмин ва бошқалар. Ишчи органни бошқариш учун занжирни улаш ёки узиш учун қабул қилувчи оралиқ занжирлар ишлатилади ( 12 . 2-расм). 12.2-расм Кетма-кет занжирни моделлаштиришда логик кўпайтиришни 1 сони билан ( яъни чанжир ёпиқ) манфий ишорали ҳад 0 бўлиб (занжир очиқ) умумий кўринишда 1 хақиқий 0- мавхум. Ҳар қандай логик жараённи қуйидаги хақиқийлик жадвалида кўриш мумкин: Х 1 Х 2 F (х 1 ,х 2 ) = х 1 0 1 0 1 0 0 1 1 0 0 0 1 бунда ечим х ақиқий, агар Х 1 ва Х 2 хақиқий бўлса. Бошқариш системасини синтези. Машина-автоматларни бошқариш системаларида реле-контакт қурилмаларидан фойдаланилади. Масалан: Автоматик қурилма Х 1 , Х 2 , Х 3 автоматик линияда 2 та энергия манбалари Y ва Z билан ҳаракатга келтирилсин. Бу учта қурилмадан биттасини ишлатишга манба У, агар иккитасини ишлатишга, яъни Х 1 +Х 2 ёки Х 1 +Х 3 ва Х 2 +Х 3 манба Z ҳам ишлаши керак. Бирданига ҳамма қурилмалар (Х 1 , Х 2 ,Х 3 ) ишлаши учун манбалар Y ва Z ишлаши зарур, Автоматик системани бошқариш энергия манбаларини куриш талаб этилсин. Куйидаги шартли ҳақиқийлик жадвалига эга бўламиз. Автоматик қурилма Энергия манбалари Х 1 Х 2 Х 3 Y Z 1 1 1 1 1 1 1 0 0 1 1 0 1 0 1 1 0 0 1 0 0 1 1 0 1 0 1 0 1 0 0 0 1 1 0 0 0 0 0 0 Жадвалдан Y энергия манбаини бошқариш канали қуйидагича бўлади:1 2 3 1 2 3 1 2 3 1 2 3 1 2 3( , , )f x x x Y x x x x x x x x x x x x      Z энергия манбаи учун: 3 2 1 2 3 1 2 1 3 1 2 3x x x x x x x x x x x x    f (Х 1 ,Х 2 ,Х 3 ) =Z=  1 x x  Бўлишини эҳтиборга олиб, яқинлаштириш методи билан қуйидагича ёзамиз: 1 2 1 3 2 3 1 2 3 2 3( ) Z X X X X X X Z X X X X X       Бу тенгламани функционал электрик схемаси қуйидагича бўлади( 12 .3- расм) Биринчи Э нергия манбаидан энергия беришга 4 та хад қатнашади. биринчи хад ( Х 1 Х 2 Х 3 ) кетма-кет улашни кўрсатади. Реле 1 биринчи қурилма Х 1 га энергия беради. Энергияни тўғридан- тўғри бериш учун 4- реле ва Х 3 курилмага 5- реле хизмат қилади. Схеманинг остидаги 6-7-8-реле З формуланинг биринчи хадини ва 9-10-реле иккинчи хадини амалга оширади. Робот ва манипуляторлар Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш натижасида машина деталларини механик ишлашда қўшимча операцияларни ва узелларни йиғиш операцияларини бажарувчи принципиал янги механизм ва машиналар яратилмоқда. Яратилган бу қурилмалар робот деб аталади. Роботлар тайёрланган детал ёки заготовкани бир жойдан иккинчи жойга кўчириш ёки бирор қисмга ўрнатиш, материалларни юклаш ва тушириш, машина қисмларини йиғиш, металларни бир-бирига пайвандлаш, ускуналарни ишга улаш ёки ажратиш каби операцияларни бажаради. Бу автоматик воситалар саноат роботлари деб атадади. Роботлар асосан манипулятор, программа бошқариш системаси, двигателғ, ҳаракатлантириш механизмлари, қайд этиш ва текшириш блоклари (датчиклари) телекамера ва бошқа бошқариш қисмларидан иборат. Робот турли-туман механик операцияларни бажара олиши билан бир қаторда вужудга келувчи мантиқий масалаларнинг маълум бир қисминн мустақил равишда еча оладиган юқори даражадаги техник системадир. 12.3 -расм Машина ва бошқарувчи ЭХМнинг биргаликда ишлашини ўрганиш, керакли алгоритм хамда программалар асосида олиб борилади. Программа билан бошқариладиган автоматик манипуляторлар ёрдамида юкларни ташиш, уларни ишловчи машиналарда маҳкамлаш ва бўшатиш, ўраб-ёпиш, текшириш ўлчаш каби кўпгина ишларини амалга ошириш мумкин. Манипуляторнинг тузилиши Хар қандай саноат роботларининг механик қўли бўлади. Манипулятор бирор жисмни ушлаб объектга узатиш учун хизмат қилади. У хар соатда мингдан ортиқ ҳаракатни амалга ошириши мумкин. Манипуляторлар текисликда ва фазода ҳаракатланувчиларга бўлинади. Манипуляторнинг қўли текисликда ҳаракатланса текис, агар у координата ўқлари бўйича силжиб цилиндр шаклини чизса, цилиндрик, агар у шар шаклини чизса сферик координаталар системасида ишлайдиганларга бўлинади. Инсон қўли функциясини бажарувчи техник қурилмага манипулятор дейилади. Манипулятор қуйидагилардан ташкил топади: телебошқариш, бошқариш пулғти, ЭХМ, узатиш механизми ва бошқалардан. Манипуляторлардаги юритмалар механик, электр, гидравлик, пневматик ва аралаш тарзда бўлиши мумкин. Турли ташиш ишларини (буюмни юклаш, силжитиш, олиш ва ҳакозо) бажариш учун мўлжалланган ҳамда ўзгармас программа бўйича ишлайдиган машина-автоматларда қўлланиладиган автоматик бошқариладиган манипуляторлар автооператорлар дейилади. расм Манипуляторлар мураккаб техник қурилма бўлиб уларни яратиш ва текшириш билан махсус соҳадаги мутахассислар шуғулланишади. Манипуляторнинг эркинлик даражаси сони бир неча очиқ кинематик занжирлардан (12.4-расм) иборат. Ма нипуляторнинг механизмлари очиқ кинематик занжирдан иборат бўлади. Уларнинг эркинлик даражалари сони очиқ кинематик занжирнинг барча қўзғалувчи кинематик жуфтлари сони йиғиндисига тенг бўлади: W=6n-5P 5 -4P 4 -3P 3 -2P 2 - 1Р 1 ; Очиқ занжирнинг қўзғалувчи звенолари сони n доимо кинематик жуфтлар сонига тенг бўлади: n= Р 5 + Р 4 +Р 3 . Буни Cо мов-Малишев формуласига қўйиб, манипуляторнинг эркинлик даражаси сонини ҳисоблаймиз: W=P 5 + 2Р 4 + 3 Р 3 Кинематик занжирдаги III ва IV синф кинематик жуфтлар тайёрлаш ва уларни механизмга татбиқ этиш қийин бўлгани учун улар эквивалент бўлган V синф кинематик жуфтлардан тузилган кинематик занжир қўшилмаси билан алмаштирилади. Бунда манипулятор фақат қуйи кинематик жуфтлардан ташкил топган бўлади, у ҳолда унинг эркинлик даражалари сони қуйидагича топилади:5 W P  расм Автоматик бошқариладиган саноат роботларининг учта синфи ёки авлоди мавжуд. Биринчи авлодга ўзгармас программа бўйича ишлайдиган роботлар киради. Бундай робот-манипуляторлардан машинасозликда тобора кўпроқ фойдаланилмоқда. Иккинчи авлодга шундай манипуляторлар кирадики, уларнинг бошқариш системаларида ўзгармас программа билан бирга ташқи муҳитнинг номаълум ёки ўзгарувчи шароитига мослашиши элементлари ҳам бўлади. Учинчи авлодга сунҳий онг элементлари бўлган робот-манипуляторлар киради. Булар кибернетик қурилмалардир. Манипуляторлар ва саноат роботларининг ишлаш қобилияти кўпинча техник кўрсаткичлари билан белгиланади. Уларга аввало манипуляторлар иш доирасининг ўлчамлари ва шакли, унинг ҳаракатчанлиги, хизмат кўрсатиш бурчаги ва коеффициенти ва ҳоказалар киради. Манипуляторларнинг очиқ кинематик занжири чангалга қандайдир ҳажмда турли ҳолатларни эгаллашга имкон беради. Манипуляторларнинг иш ҳажми деб, чангалининг эгаллаши мумкин бўлган ҳолатларини ўраб турувчи сирт билан чегараланган ҳажмига айтилади. Иш ҳажми манипуляторнинг энг катта ташқи ўлчамларини ифодалайди. Масалан (12.5-расм, а), учта илгариланма жуфтли манипуляторнинг иш доираси тўғри бурчакли параллелопипеддан иборат, унинг а,б,с ўлчамлари тегишли звеноларнинг ўз йўналтирувчилари XYZ ўқлари бўйича силжиш қийматларини аниқлайди. Битта айланма ва иккита илгариланма жуфтлик манипулятор учун (12.5-расм, б) мумкин бўлган энг катта иш доираси ғовак цилиндрдир. Бу цилиндр учун 1 2 r r  радиуслар айирмаси 3-звенони 2-звенога нисбатан энг катта силжиши билан, h баландлик эса 2-звенонинг 1-звенога нисбатан энг катта силжишини англатади. Манипуляторнинг танланган тузилиш схемасида кўрсатилган иш доираси бўйича звеноларнинг ўлчамларини аниқлаш учун фазовий ричагли механизмларни анализ қилиш усулларидан фойдаланилади. Кўпинча координаталарнинг ўзгартиришнинг матрица усулидан фойдаланилади. Манипулятор чангалининг ва звеноларининг ҳаракат тезлиги умумлашган координаталарнинг вақтга боғлиқликлари маълум бўлса, уни дифференциаллаш орқали аниқланади. Манипулятор иш доирасининг ҳар бир нуқтаси учун қандайдир  фазовий бурчак-хизмат кўрсатиш бурчаги мавжуд ва унинг энг катта қиймати   4 max га тенг. Хизмат кўрсатиш бурчагини max нисбати хизмат кўрсатиш коеффициенти ёки сервис коеффициенти дейилади.    4  Адабиётлар: 1.Артоболевский И.И. “Теория механизмов и машин”. М.: “Наука”, 1988 г. 2.Усманходжаев Х.Х. “Механизм ва машиналар назарияси”.Т.:“Ўқитувчи”, 1981 й. 3. Фролов К.В. ва бош. “Машина ва механизмлар назарияси” . Т . : “Ўқитувчи” , 1987 й. (таржима). 4. Иззатов З.Х. “ Механизм в а машиналар назариясидан курсавий лойихалаш ” . Т. : “Ўқитувчи” , 1979 й . 5. Мухамедов Ж. “Механизм ва машиналар назарияси”. Ўқув қўлланма. Наманган – 2003 й. 6. Юдин В.А., Петрокас Л.В. “ Теория механизмов и машин ” . М. : “ Высшая школа ” , 1977 г. 7 . Попов С. А. “ Курсовое проектирование по теории механизмов и машин ” . М. : “Машинасторение” , 1986 г . 8. Левицкая О. Н., Левицкий Н. И. “ Курс теории механизмов машин ”. М. : “Наука” , 1985 г . 9. Фарберман Л. Б., Мусина Р. Г. ва бош. “Олий ўқув юртларида ўқитишнинг замонавий усуллари”. Ўқув – услубий қўлланма. Т.: ОЎМММИ, 2002 й., 192 б. 10. Ишматов Қ. “Педагогик технология”. Ўқув қўлланма. НамМПИ,2004й.,95б.