logo

Авт автосервис корхоналарида мехнатни ташкил этиш, ишлаб чикариш ва ходимларни бошкариш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

69.5 KB
Авт автосервис корхоналарида мехнатни ташкил этиш, ишлаб чикариш ва ходимларни бошкариш РЕЖА: 1. Автомобилларга тўла равишда хизмат кўрсатиш корхоналарида ташкил этиладиган ишлаб чиқариш участкалари. 2. Автомобилларни ювиш қуритиш ва қабул қилиш, эгасига топшириш участкалари ва уларни жойлаштириш. 3. Автомобилларни диагностика қилиш, уларни ўзларида бажариладиган ишларга мўлжалланган постлар. 4. Махсус устахоналар таркиби, вазифалари ва уларни жойлаштириш тартиби. 5. Зарур технологик жихозларни танлаш ёки хисоблаш тартиби.  Автосервис корхоналарининг (албатта,гап автомобилларга техник хизмат кўрсатувчи корхоналар хусусида бормоқда) ишлаб чиқариш участкалари ва уларга ўрнаштирилган технологик жиҳозлар таркиби ва сонли шу корхоналарнинг қувватига, ишлаб-чиқаришининг ихтисослашганлигига боглиқдир. Умуман олганда, автомобилларга тўла равишда (комплекс) хизмат кўрсатувчи корхоналарда қуйидаги (и-ч) участкалари ташкил этилади: -автомобилларни ювиш ва қуритиш; -автомобилларни хизматга қабул қилиш ва уларни эгасига топшириш; -махсус диагностика участкаси; -техник хизмат кўрсатиш постлари; -таъмирлаш , агрегатларни алмаштириш постлари: -кузов элементларини ( эшиклари,капотлари,бамперлари ва ҳ.к.) таъмирловчи постлар; -автомобиллар агрегатлари, узеллари, приборлари ва жиҳозларини таъмирловчи устахоналар; -агрегатлар ва улар детал-узелларини таъмирловчи; -гилдираклар ва шиналарга хизмат кўрсатувчи; -аккумуляторларни таъмирловчи ва зарядка қилувчи; -электр жиҳозларига хизмат кўрсатувчи; -моторни озиклантириш тизими приборлари (карбюратор, эжектор, бензонасос ва ҳ.к.)га хизмат кўрсатувчи; -кузовни таъмирлаш комплекси (тунукасозлик, пайвандлаш,арматура, бўяшга тайёрлаш, бўяш ва қуритиш). Автомарказларда, йирик ва ўрта АТХК станцияларида юқорида келти- рилган ишлаб чиқариш (и-ч) участкаларининг барчаси тўла ва мустақил равишда ташкил этилади. Лекин унинг бир қанча вариантларпи ҳам бўлиши мумкин, масалан, майда таъмирлаш ишлари (3 ишчи-соат ҳажмигача) ТХ постларида ёки алоҳида, киришга ва чиқишга қулай бўлган постларда баъзан бажарилади. Баъзи устахоналар кичик АТХКСларда бирлаштирилади, масалан, аккумулятор устахонаси электр жиҳозлари устахонаси билан, озиклантириш тизими приборларини таъмирлаш агрегатлар устахонасида бажарилиши мумкин. Шунингдек ТХ ишлари таъмирлаш ишлари билан бирга бир участка постларида ташкил этилиши ҳам мумкин. Автомобилларни ювиш-тозалаш ва қуритиш участкаси автомобиллар салони йигиштириш ва тозалаш, моторни ва кузовни ҳар томондан, шунингдек остидан ҳам ювиш, кузовни қуритиш ва жило бериш (полировка) ишларини бажаради. Замонавий АТХКСларда бу ишларини бажарувчи участкалар керакли жиҳозлар ва сув тозалагич иншоатлари билан таъминланади. Бу участка корхонанинг куввати ва имкониятига қараб механизациялашган ёки қўлда ,шланг ёрдамида ювадиган бўлиши мумкин. Аммо автомарказлар, йирик ва баъзи ўрта қувватли АТХКСларда ювиш участкаси албатта механизациялашган, баъзида эса, автомотизациялашган булади. Автомобилларани қабул қилиш ва эгасига топшириш участкаси автомобилни қабул қилишда қуйидаги ишларни бажаради: автомобилни ташки кўринишини кўздан кечириш, учун бутлигини текшириш, эгаси “носоз” деб айтган агрегатлари ва узелларни текшириб кўриш, шунингдек барча хавфсизликни таъминловчи орган ва механизмларни текшириб кўриш шарт. Шунингдек, автомобилнинг умумий техник ҳолатини белгиловчи агрегатлари ва қисмлари ҳам, эгаси буюртмасидан қаътий назар кўриб чиқилади. Барча бажариладиган ишларни тахминий ҳажми, бажариш муддати ва нархи белгиланади ва мижоз билан келишилади, сўнгра хужжатлар расмийлаштирилади.Автомобилни эгасига топширишда эса буюртмада кўрсатилган ишларини бажарилганлиги, автомобилни бутлиги ва ташки кўриниши текширилиб топширилади. Автомобилларни қабул қилишда ва уларни эгасига топширишгда диагностик жиҳозлар ёки асбобларни қўллаш мақсадга мувофиқдир.  Махсус диагностика участкаси автомобилларни, уларни агрегатлари, механизмлари ва тизимларининг техник ҳолатини аниқлаш, баҳолаш билан шугулланади. Диагностика жараёнида техник ҳолатни аниқлаш қисмларга ажратилмасдан, яъни ичини очмасдан, махсус дастурларга асосан стендлар, улчов ва назорат асбоблари ёрдамида бажарилади. Диагностика ТХ кўрсатиш ва таъмирлашнинг мухим элементи ва назорат ишларининг асосий воситаси, усули бўлиб уни билиб қўлланилса меҳнат сарфи камаяди ва иш унуми ошади: энг мухими сифат, автомобилларни техник ҳолати яхшиланади. Техник хизмат кўрсатиш постлари профилактик, яъни тўсатдан, кутилмаганда автомобилда носозликлар, бузулишлар содир бўлиши эхтимоли олдини олиш ишларини бажариш учун мўлжаллангандирлар. Маълумки, бу ишлар қаров-назорат, қотириш-махкамлаш, созлаш, мойлаш ва майда таъмирлаш ишларидан иборат бўлиб керакли технологик жиҳозлар билан таъминланган постларда махсус чуқурлар устида ёки кўтаргичлар, эстакадаларда бажарилади.ТХ участкасининг айрим постлари, баъзи ишларни, масалан, мойлаш, олдинги гилдиракларни ўрнатиш бурчакларини текшириш ва созлаш , мотор газлари заҳарлилигини меъёрига келтиришга ихтисослашган бўлиши мумкин. Бу участка постларининг ихтисослашганлиги еки жами ишларни бажаришга мўлжалланганлиги корхонанинг қувватига, ишлари ҳажми ва уларни ташкил этиш усулига боглиқдир. Таъмирлаш, агрегатларни алмаштириш постлари автомобиллар агрегатлари, узеллари ва тизим қисмларида содир бўлган бузулишлар, носозликларни тузатиш учун хизмат килади. Кўп холларда бу бузулишлар ва носозликлдарни оддий созлаш ёки қотириш билан бартараф этиб булмайди, бунинг учун ўша агрегат ёки узел автомобилдан ечиб олинади ва у ёки алмаштирилади ёки махсус устахоналарда таъмирланади.  Таъмирлаш постлари ҳам махсус жиҳозланган чуқурлар, бир қанча тиргагли кўтаргичлар ёки эстакадалардан иборатдир. Баъзан таъмирлаш ишларини бажаришда автомобилни кўтарилиши ва уни остида иш бажариш талаб этилмайди, масалан, чақмоқ (свеча)ни ёки карбюраторни алмаштириш бу ҳолларда иш махсус ажратилган оддий жойларда бажарилиши мумкин. Таъмирлаш участкаси шунингдек кўтарувчи ва ташувчи кранлар, қўл ёки электроталлар билан жиҳозланади ва кўчма домкратлар билан таъминланади. Баъзан енгил автомобиллари кузовларининг шикастланган элементларини (эшиклари, қанотлари, бамперлари ва ҳ.к.) тўгрилашга ёки текислашга, пайвандлашга ва жойида бўяшга тўгри келиб қолади. Автомарказларда, йирик ва ўрта қувватдаги станцияларда шу ишларни бажаришга махсус ажратилган ва жиҳозланган постлар бўлади. Ўз табиатига кўра постларда бажарилиши мақсадга мувофиқ эмас ёки мумкин бўлмаган таъмирлаш ишлари, юқорида айтиб ўтилгандек, махсус таъмирловчи - тикловчи устахоналарда бажарилади. АТХКСлардаги бу устахоналарнинг таркиби ва сони шу корхонанинг қувватига, йиллик ишлар ҳажмига боглиқдир. Агрегатларни таъмирлаш ва механика участкаси ёки цехида моторлар, узатмалар қутиси , илашиш муфтаси, олдинги ва орқа кўприклар, редуктор, рул механизмлари ва бошқа узелларни қисмларга ажратиш ва йигиш, айрим деталларга, масалан, тирсакли вал, мотор блоки ва ҳ.к.ларга турли хилдаги механик , электрогальваник, чилангарлик каби ишловлар берилади ва синалади. Аккумулятор устахонасида эса аккумуляторлар батареяси зарядкаси тўлдирилади ёки улар таъмирлангандан сўнг янгидан зарядланади,дистилланган сув ва электролит тайёрланади. Таъмирлашга яроқли аккумуляторлар батареяси автомарказлар, йирик АТХКСлари ёки махсус ихтисослашган устахоналарда корпусини алмаштирилади ёки мастика қўйиб тузатиш, пластинкалари ва сепараторларини алмаштириш, қургошинли сеткалари ва клеммалари қалайлаш, кавшарлаш билан таъмирланиб ишлаш қобилияти тикланади. Электротехника ёки электр жиҳозларини таъмирловчи устахона да эса электр ва электрон блоклари, агрегатлари (генераторлар, стартерлар,турли узатма электромоторлари, электрон блоклар ва ҳ.к.) ва бошқа назорат-ўлчов асбоблари текширилиб кўрилади ва зарурат бўлганда таъмирланади. Шуни таъкидлаш лозимки, бу жиҳозларни носозлиги автомобилларни узида,таъмирлаш постларида тозалаш ,қотириш ва созлаш ишлари билан бартараф этилиши иложи бўлмаган ҳоллардагина бу устахонага келтирила- ди. Таъмирлашга келтирилган жиҳозлар аввал махсус стендларда текширилиб қўрилиб, сўнгра қисмларга ажратилади, ювилади, тозаланади, сўнгра қуритилади ва дефектовка қилинади, яъни яроқсизлари янгисига ёки яроқлисига алмаштирилади, баъзилари таъмирланади ва яна йигилиб синаб кўрилади. Озиқлантириш тизими приборлари,жиҳозларини таъмирловчи устахонада эса бензонасос, карбюратор, эжекторларни қисмларга ажратиб, ювиб тозалаб , яроқсиз деталларини алмаштириб сўнгра қайтадан йигиб, текшириб ва синаб кўрилади. Кузовларни таъмирлаш устахонаси барча устахоналардан энг каттаси бўлиб , ундаги ишларининг ҳажми ва мураккаблиги кўп вақтни талаб этади .Шунинг учун бу устахонанинг майдони энг катта, ундаги ишчиларнинг сони нисбатан энг кўп бўлади. Кузов устахоналари автомарказларда, йирик АТХКСлари ва шунингдек, шикастланган кузовларни тиклашга ихтисослашган махсус станцияларда ташкил этилади. Кузов устахоналари бир неча мустақил ишлаб-чиқариш участкаларидан чунончи тунукасозлик, бўяшга тайёрлаш, бўяш ва қуритиш, ва арматураларни таъмирлаш жамламасидан ибюоратдир. Бу устахонага кузов барча агрегатлар осма қисмлардан ажратилган ҳолда келтирилади. Кузовни таъмирлаш тунукасозлик участкасидан бошланади. Бу жойда урилиб шикастланган кузовлар махсус стендларда винтли, гидравлик тортмаларда тортилиб тўгриланади, коррозияга учраб чириган жойлари ва деформацияланиб тўгрилашни иложи булмаган қисмлари автоген ёки пневматик кесгичлар ёрдамида кесиб ташланади. Олиб ташланган жойларга эҳтиёт қисмлар еки махсус тайёрланган ямоқлар пайвандланади. Пайвандлаш карбонат ангидридли химояли мухитда ярим автоматик электроёйли қурилмаларда бажарилади. Кузов панеллари ва ўзакларининг ёрилган ва узилган жойлари ҳам шу электроёйли пайвандлаш усули ёрдамида уланади. Кесишда эса автоген усули билан бир қаторда пневматик юритмали айланма кесгичлар қўлланилади. Кузов деталларини бирини-бирига улашда контакт нуқтасимон электр пайвандлаш усуллари ҳам қўлланилади. Тўгриланган ва уланган кузов сўнгра пайвандлаш чокларидан тозаланади ва айниқса, обдан махсус асбоблар ёрдамида қўл зарбаси билан текисланади. Узил-кесил тўгриланган, нафис холгача текисланган ва тозаланган кузов бўяшга тайёрлаш участкасига ўтказилади. Бу жойга кузов сатхидан бўёклари иложи борича қириб, сидириб ташланади, жилвир когоз билан ишқаланиб тозаланади . нотекс жойлари ва тирқишлари махсус шувоқ шпаклевка билан шуваб текисланади ва кузов бўяш участкасига ўтказилади. Бўяш жойи алоҳида ёпиқ герметик камера бўлиб у ишончли ҳаво сўриш ва хайдаш асосида ишловчи вентилятор билан жиҳозланади. Бу камерада кузов сатҳига аввало хомаки бўёк-грунт сепилади, корпусига шовқинга ва коррозияга қарши ишлов берилади ва махсус пуркагич пистолетларда бўёк сепилади. Нитроэмалли бўёқлар тез, 20 мин ичида оддий температура 18-20 С ичида қуритилади, агар синтетик эмал бўёклари ишлатилса қуритиш учун кузовни 110 - 130 С температурали камерада 30-50 мин ушлаб туришга тўгри келади. Бўёқларни тайёрлаш, ранг ва жилосини аниқлаш компьютерлар ёрдамида ёки махсус тайёргарликга эга бўлган мутахассислар бажарадилар. Кузов жамламасининг яна бир участкаси арматура участкаси бўлиб бу жойда эшиклар, капотлар, багажник ошиқ-мошиқлари, қулплари, ойналарини кўтариш -тушириш механизмлари ва хошиялари таъмирланади. Шунингдек кузов жамламасида ёки алоҳида мустақил кузов ичидаги ўриндиқлар ва суянгичларни таъмирловчи ва радиатор, бензобакларни кавшарловчи участкалар ҳам бўлиши мумкин. Автомарказлар ва АТХКСларида маъмурий-маиший хоналар қатори албатта мижозлар учун алоҳида хона, эҳтиёт қисмлар омборлари ва савдо дўконлари, салонлари бўлиши шарт. АТХКСларнинг технологик жиҳозларига келсак улар ишчи постлари сони ва ихтисослашганлигига қараб махсус ишлаб чиқилган «Технологик жиҳозлар ва махсус асбоблар рўйхати (табели)»га асосан жиҳозланади. Табелда станциянинг кувватига қараб ҳар бир керакли технологик жиҳозни номи ва сони кўрсатилади. Дилер станцияларида эса ҳар бир постда ишловчи ишчилар сони ва улар учун керакли асбоб-ускуналар жамламаси ҳам келтирилади. Зарур технологик жиҳозлар сонини ҳисоблаб ҳам топса бўлади. Бунинг учун улар икки турга ажратилади: смена давомида узлуксиз ишлатиладиган (ювиш-машиналари, пайвандлаш аппаратлари, механик дастгохлар ва ҳ.к.) ва вақти-вақти билан ишлатиладиган (диагностик стендлар, кўтариш ва юк кранлари ва ҳ.к.) жиҳозлар. Узлуксиз ишлатиладиган жиҳозларни қуйцидаги формулага асосан ҳисоблаб чиқса бўлади:ж ж с йик ж ж ж ж Р СТ Д Т Р Ф Т ж Q    бунда Тж - шу жиҳоз ёки жиҳозлардаги бажариладиган ишларнинг йиллик ҳажми, ишчи-соат ҳисобида; Фж -бир жиҳозни бир йилдаги ишлаш вақт - фонди,соат ҳисобида; Дйик -йиллик иш кунлари; Тс-ишчи сменанинг давомлиги,соат; С-ишчи сменалар сони;   ж -жиҳоздан вақт давомида фойдаланиш коэффициенти (0,6-0,9); Р ж -шу жиҳозда бир вақтда ишлайдиган ишчилар сони. Жиҳозларнинг унумдорлиги ва фойдаланиш даражасига қараб, масалан механизациялаштирилган ювиш дастгоҳи сонини топиш мумкин,ддд ю юсТN N д М    бу ерда N юс – бир суткада ювиладиган автомобиллар сони; N д - ювиш дастгоҳи унумдорлиги, авт/соат; Т д - бир суткадаги иш давомийлиги, соат;  ю -автомобилларни ювишга киришинини ҳисобга олувчи нотекислик коэффициенти,  ю қ1.2….1.3;  д - дастгоҳдан фойдаланиш коэффициенти. Ишлаб чиқариш анжомлари (верстаклар, токча-стеллажлар, тумбочкалар ва ҳ.к.) миқдори сменада энг кўп ишловчи ишчилар сони билан аниқланади. Корхонада бажариладиган огир ишлар биринчи навбатда, автомобилларни ювиш, кўтариб-кўриш, қисмларга ажратиш ва йигиш, ва кўтариш-ташиш ишлари механизациялаштирилади. АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Афанасьев Л.Л. и др. Гаражи и станции технического обслуживания автомобилей.- М.: Транспорт, 1980 г. 2. Техническая эксплуатация автомобилей. Учебник для ВУЗов. Под ред. Е.С.Кузнецова.-М.: Транспорт, 2001 г. 3. Е.С.Кузнецов. Техническая эксплуатация автомобилей в США.- М.: Транспорт, 1992 г. 4. Г.Ф.Фастовцев. Автотехобслуживание. М: «Машиностроение» 1985г. 5. Г.Ф.Фастовцев. Организация технического обслуживания и ремонта легковўх автомобилей. – М.: Транспорт, 1989 г. 6. М.И.Гриф и др. Качество, эффективность и основў сертификации машин и услуг.-М.: Транспорт, 1999 г.