logo

Марказий Осиё халқлари динлари ва эътиқодлари манбаларининг тарихий жиҳатлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

79.5 KB
Марказий Осиё халқлари динлари ва эътиқодлари манбаларининг тарихий жиҳатлари Режа: 1. Диний эътиқод нинг пайдо бўлиши. 2. Диннинг илк кўринишлари (анимизм, фетишизм, тотемизм ва сеҳргарлик (муғаналик)). 3. Уруғ-қабила жамиятига оид диний маросимлар. 4. Тараққий этган дин ёдгорликлари. Диний эътиқодларнинг пайдо бўлиши . Дин ижтимоий онг шаклларидан бири бўлиб, унда инсон атрофидаги реал олам хаёлий шаклда акс этади. “Дин” маъносида қўлланган лотинча « religion » сўзи «художўйлик», «табаррук», «илоҳий» деган маънони англатади. Христиан илоҳ иётчи - олим лари, дин инсоннинг Худо билан алоқаси, деб ҳисоблаганлар. Ҳозирга келиб дунёда моҳияти ва удумлари шаклига, диний институтларининг мураккаблиги, диндорлар кундалик ҳаётининг муайян тартибга бўйсундирилиш даражасига кўра ўзаро фарқли икки юзга яқин дин мавжуд. Улар бир худоли ва кўп худоли, уруғ-қабилавий ёки илк (дастлабки) динлар, миллий ва жаҳон динлари бўлиши мумкин. Хўш, ибтидоий жамиятда диннинг келиб чиқишига нималар сабаб бўлган? Аввал а мбор инсоннинг ру ҳ иятига ва турмушига унинг ижтимоий шароити таъсир этади. Ибтидоий жамиятда диний қарашлар шаклланишига асосий сабаблардан бири одамларнинг табиат ҳодисаларига қарши тура олмаслиги, яъни улар ўта кам тараққий этганлиги эди. Ушбу жараёнга меҳнат фаолияти, ов, оилавий муносабатлар ва маиший тадбирлар каби ҳодисалар ҳам улкан таъсир кўрсатган. Айтиб ўтиш жоизки, диний эътиқодлар шаклланиши учун узоқ давр (минг йиллар) керак бўлган. Кўпгина тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, дастлабки диний тасаввурлар айнан HOMO SAPIENS (онгли одам) билан бирга, яъни милоддан 40-30 минг йил аввал юзага келган. Хўш, нима учун диний тасаввурлар пайдо бўлиши айнан у билан боғлиқ? Уларнинг фикрига кўра, фақат «онгли одам» бош суягининг ҳажми мавҳум фикрлай олиш учун етарли бўлиб, унга ана шу имкониятни берган. Илк (дастлабки) диний тасаввурлар шаклланишига ибтидоий одамларнинг дафн маросимлари ва қоятошга сурат чизиш каби фаолият турлари ҳам жиддий таъсир кўрсатган. Шундай қилиб, дин инсон ўз атрофидаги шароитни англаб етишга интилган муайян тарихий тараққиёт босқичида пайдо бўлган. Одамлар онги ўта суст ривожланган эди ва шу туфайли тушунарсиз табиат ҳодисалари уларда инсоннинг ўзидан қудратлироқ бўлган ғайритабиий кучлар амал қилаётганлиги ҳақида тасаввур ҳосил қилган. Ибтидоий одамлар онгида сезги ва кечинмалар ҳал қилувчи ўрин тутар эди. Ушбу ҳодисалар одамга сирли ва жумбоқли туюлиши билан бирга уларда ҳам инсонга хос ҳислатлар, яъни ирода, онг ва истак каби хусусиятлар мавжуд бўлиб туюлган. Ўзлаштириш жараёнида инсон буларнинг барини жонли ва ғайритабиий куч эгаси деб топди ва бу унинг онгида ғайритабиий кучлар ҳамда илохлар пайдо бўлишига олиб келди. Диннинг илк кўринишлари . Уруғчилик тизимининг шаклланиш даврида (милоддан 40-30 минг йил аввал) юзага келган муғаналик (сеҳргарлик), фетишизм ва анимизмни диннинг дастлабки кўринишлари деб ҳисоблаш мумкин . Сеҳргарлик ёки “магия” (юнонча mageia), бу – табиатга таъсир кўрсатишнинг ғайритабиий воситалари борлигига ишончдир, инсоннинг ўзи буюм ва ҳодисаларга таъсир кўрсатишга интилиб қилган жодугарлик амалларининг йиғиндисидир. Сеҳргарликнинг даволаш, бирор одамга иситиш ё совитиш, ҳарбий, деҳқончилик, чорвачилик соҳаларига, об-ҳавога таъсир кўрсатишга қаратилган турлича кўринишлари маълум бўлган. Ишлаб чиқариш ва қўриқлаш - даволаш тури сеҳр-жоду турларидан энг кенг тарқалгани эди. Турли кўзмунчоқ, тумор ва тилсим қоғозлар ёрдамида асрашга оид сеҳргарлик ҳам шунга киради. Сеҳргарликнинг бу тури ҳозир ҳам учраб туради: мусулмонларда – Қуръон оятлари ёзилган тумор, яҳудийларда – дуо матни туширилган кўзмунчоқ, христианларда – хоч белгиси ва ҳоказо. Археологик ва этнографик манбалар дастлабки сеҳргарлик эътиқоди ва маросимлари ибтидоий жамиятнинг энг дастлабки босқичлари, ҳатто неандартал одамларнинг “мустъе” даврига (100-40 минг йил аввал) бориб тақалишидан далолат беради. Санъат ҳамда диннинг инсон ишлаб чиқариш фаолияти билан чамбарчарс боғлиқлиги айниқса жисмоний жиҳатдан замонавий кўринишдаги дастлабки одамлар – кроманьон одамлар пайдо бўлган «юқори палеолит” даврида аниқ-равшан кузатилади. Дастлабки суратлар ибтидоий одам ҳаётидаги муҳим, бироқ шу билан бирга хавфли ҳодиса – ов ҳақида маълумот беради. Суратлар тош, суяк ёки шохга ўйиб ишланган контурли тасвирдан иборат бўлиб, бармоқ ёки мўйқаламга монанд буюм билан қора ё қизил рангга бўялган. Бўёқ ўрнига охра, кўмир ёки бўр қўлланилган. Рассом уларни ҳайвон ёғига қўшиб ишлатганлиги сабабли кўпгина суратлар ёмғир ва қор таъсиридан сақланиб қолган. Руҳи танани тарк этиб, “ўзга дунёга” сафар қилиши керак бўлган марҳумнинг танаси ҳам ана шундай бўёқ ёрдамида махсус сурат ва белгилар билан қопланган. Марказий Осиё минтақасида диний эътиқод илдизлари қадим-қадимга бориб тақалишини қайд этиш лозим. Қадимги юнон тарихчилари Страбон ва Геродот ўз китобларида Трансаксония аҳолиси – сак ва массагет қабилаларининг диний маросимлари ва урф-одатларини тасвирлаб берганлар. Кўхитонг тоғи (Сурхондарё вилояти) Зараутсой дарасининг у қадар чуқур бўлмаган, бироқ оёқ етмас ғорларида энг қадимгилари мезолит ва неолит даврига, энг сўнггилари эса бронза даврига оид 200га яқин одам суратлари сақланиб қолган. Зараутсой тошларидаги суратлар (милоддан 12-5 минг йил аввал) ўта ноёб бўлгани сабабли жаҳон аҳамиятига молик ёдгорлик деб эътироф этилган. Ов тасвири билан бирга бир неча белги мавжуд ва улардан баъзилари қуёш тасвири деб талқин қилинади. Жиззахдаги Марғузор тоғларининг Такатош деган еридаги Сармич сойидан (Навоий шаҳридан шимоли-шарққа 17 км), шунингдек унга қўшни Қораунгур сойидан қояларга туширилган турли жониворлар (эчки, қобон, от) тасвирлари кўплаб топилган. Ўзбекистон ҳудудида айнан «ўйма шаклида» ишланган суратлар кенг тарқалган. Улар орасида Навоий шаҳри яқинидаги Қоратоғ тоғларида Сармишсойдан (милоддан аввалги II аср боши ва милодий III-VII асрлар) топилган тошдаги расмлар алоҳида аҳамиятга эга. Бу ёдгорлик дастлаб археолог Х.И. Муҳамедов томонидан аниқланган эди. Шунингдек, Шаҳрисабз воҳасини Зарафшон водийсидан ажратиб турган Қоратепа тизмасида ҳам қадимги одам фаолияти излари топилди. Қайнарбулоқ қишлоғидан шарқроқда қояга ўйиб ишланган ов жараёнининг ўнга яқин тасвири топилди. Олмалиқдан 6-8 км жануброқда Қурама тизмасининг шимолий ёнбағридаги Парокандасойда милоддан аввалги V-I асрларга оид 500 га яқин петроглиф борлиги аниқланган. Тасвирлар жарликнинг ўнг қирғоғидаги қирқдан ортиқ қоятошнинг текис юзасига туширилган. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Қорақия дарасидан ҳам милоддан аввалги II-I минг йилликларга оид алоҳида суратлар топилди. Хожикентдан (Тошкент вилояти) топилган тошга чуқур ўйиб ишланган суратлар (петроглифлар) ҳам анча қадимий бўлиб, улардан дастлабкилари палеолит даврига тўғри келади. Бу каби петроглифлар Ўзбекистоннинг бошқа ерларида ҳам учраб туради. Тадқиқотчилар афсуний аҳамиятга эга бўлган дастлабки тош суратларга хос мавзулардан бири кейинги даврларда ҳам кенг тарқалган беш бармоқ, яъни панжа тасвири деб ҳисоблайдилар. Қўл панжасининг изи ёки тасвири уни қолдирган инсоннинг руҳан шу ердалигидан далолат берган. Кейинроқ у эгалик белгиси ёки ёмон кўздан асраш маъносини ҳам олади. Икки дарё оралиғида доира, ромб ва хоч қуёш худоларининг белгиси бўлиб хизмат қилган. Хоч тасвири туширилган идишларга бундан кейин ҳам турли давр ёдгорликларида дуч келамиз. Ушбу белги идиш ичидаги нарсаларни асраши лозим бўлган. Фетишизм . Дин тарихида фетишизм (французча fetiche – тумор, бут, кўзмунчоқ) жиддий ўрин тутади. Фетишизмда инсоннинг ғайритабиий имкониятларига ишонишдан иборат бўлган афсунгарликдан фарқли ўлароқ бирон моддий буюмга ғайритабиий хоссалар берилиб, у илоҳийлаштирилади. Фетишлар шаклан ҳам турли-туман. Тошлар, дарахт бўлаклари, ҳайвон танасининг бирор қисми, бут-санамлар фетиш вазифасини ўташи мумкин эди. Замонавий динларда фетишизм табаррук буюмларни тавоф қилиш тарзида(христианларда - хоч, иконалар, майитга сиғиниш, буддизмда – табаррук ўғир ёки ҳовонча, исломда – табаррук қадамжолар ва қора тош), мустақил қолдиқ сифатида эса тумор ва кўзмунчоқларга ишонч тарзида сақланиб қолган. Ирим-сиримга ишонадиган одамлар фикрига кўра, тумор бахт келтирар, кўзмунчоқ эса ёмон кўздан асрар экан. Тақа, тумор, бўйин тақинчоғи (кулон), филча, турли ўйинчоқлар эса замонавий фетишларга мисол бўла олади. У ёки бу буюмдан фойдаланилган ҳар қандай диний амалда бошқа ирим- сиримлар билан бирга фетишизм элементлари ҳам мавжуд. Анимизм (лотинча anima - руҳ) – ибтидоий эътиқоднинг нисбатан юксакроқ шакли, яъни руҳлар ва руҳиятга ёки умуман табиатнинг руҳияти мавжудлигига бўлган ишонч. Ибтидоий одам тасаввурига кўра унинг атрофидаги дунёда ҳар нарсанинг (ҳайвонлар, ўсимликлар, табиат ҳодисалари ва ҳ.к) жони, яъни руҳи мавжуд. Турлича одамсимон фантастик кўринишга эга бўлган ер, олов, ўрмон, сув, тоғ ва уй “руҳ”ларининг келиб чиқиши ҳам шундан. Дарахтга топиниш (сиғиниш) турли халқларда турлича кўринишда бўлган. “Ҳаёт дарахти” мавзуси Ўзбекистон халқ хунармандчилигида муҳим ўрин тутади. Ислом динида табаррук дарахт бирор-бир авлиё номи билан боғланган. Халқларда инсоннинг жисмоний ўлимидан сўнг унинг руҳи яшаб қолишига бўлган ишонч ва эътиқод дафн этиш билан боғлиқ қатор маросимлар пайдо бўлишига олиб келди. Мозорлар дафн этишнинг энг қадимий усулларидан биридир. 50-йилларда Бухоро воҳасининг шарқий чегарасига яқин Қуйимозор бекати ёнида ана шундай мозорлар мавжудлиги аниқланди. Улардан йигирматаси очилиб, анчагина дафн маросими ашёлари топилди. Ушбу мажмуа милоддан олдинги сўнгги ва милодий биринчи асрларга оид. Бу каби мозорлар Қизилтепа бекати яқинидаги Шаҳривайронда ва Ҳазор қишлоғи яқинида ҳам очилиб, у ерларда ҳам дафн маросими ашёлари борлиги аниқланди. Дастлабки милодий асрларга тегишли Обишир мозористонидан (Фарғона вилояти Сўх дарёси водийси) ҳам 1969-1971 йилларда катта миқдордаги сопол буюмлар, темир безак ва қуроллар топилган. 1978 йили Олмалиқ яқинида олтита, Олмалиқдан жануброқдаги Калмақир ёнбағирларида яна тўртта мозористон борлиги аниқланган ва очилган. Мозористонга марҳумлар тахминан милодий III аср охири – IV аср бошларида қўйилган. Бронза даври мозористонлари. Бронза даврига оид дастлабки шаҳар ёдгорликларидан бири – ибодатхона мажмуи ва 1000 дан ортиқ одам дафн этилган мозористон топилган Шеробод воҳаси марказидаги Жарқўтон ёдгорлигидир. Шунингдек бронза даври (милоддан аввалги III минг йиллик) ёдгорликларидан Сурхондарё вилояти Сополлитепа (қазиш ишлари А.А.Асқаров томонидан олиб борилган) мозористони катта илмий қизиқиш уйғотди. Маълумки, қабила-уруғчилик тизими тахминан 40 минг йил илгари юзага келиб, уч асосий босқични босиб ўтган: дастлабки, сўнгги матриархат ва патриархат. Марказий Осиёда инсонлар жамияти қабила-уруғчилик тараққиётининг ҳар бир босқичи учун ўзгача шаклдаги диний тасаввур ва эътиқод хос бўлган: – дастлабки матриархат босқичи учун – тотемизм; – сўнгги матриархат босқичи учун – деҳқончиликка оид диний урфлар ; – патриархат босқичи учун – шаманизм ва аждодлар руҳига сиғиниш. Тотемизм . Шимолий Америка ҳиндулари – аживбэ қабиласи тилида «от-отем» сўзи «унинг уруғи» маъносини англатган. Ибтидоий жамоалар қавм-қариндошлик асосига қурилган. Одам ижтимоий муносабатларнинг ушбу кўринишини ташқи муҳитга – табиатга ҳам кўчиради. Уруғнинг жониворлар ва ўсимликлар олами билан алоқаси улар билан қонққондошлик аломати деб англанган. 1938 йили Сурхондарё вилояти Бойсунтоғ тоғларидаги Тешиктош ғоридан археолог А.П.Окладников томонидан топилган неандартал бола қабри ҳозирги Ўзбекистон ҳудудидаги тотемизм эътиқодига алоқадор энг қадим ёдгорликлардан биридир. Болани кўмишдан аввал унинг атрофи тоғ эчкиси – архарнинг шохлари билан ўралган, бу унинг тотем жонивор билан боғлиқлиги тўғрисидаги тахминни илгари суриш имконини беради. Тарихан деҳқончилик ва чорвачилик билан боғлиқ равишда жониворларга сиғиниш Ўзбекистон халқларида бир мунча кенг тарқалган эди. Масалан, илон тотем жонивор саналиб, у ҳам яхшилик, ҳам ёмонлик тимсоли бўлган. Ташқи кўринишидан ўқилонга ўхшаш тош тумор Ўзбекистон тарих музейида сақланмоқда. У Фарғона водийсининг Сўх қишлоғидан топилган ва милоддан аввалги II минг йилликка оиддир. Хўкизга эса қадимдан куч-қудрат, маҳсулдорлик тимсоли сифатида қаралган. Баъзи археологик ёдгорликлардан тутқичи қўй шаклида ишланган идишлар топилган. Шунингдек, Ўзбекистон маданий ёдгорликларида туя, отга сиғинилганидан далолат берувчи тасвирлар мавжуд. Куч-қудрат рамзи бўлган шер тасвирини ҳам кўплаб учратиш мумкин. Қадим-қадимда баъзи қушлар ҳам Ўзбекистон ҳудудида табаррук ҳисобланган, масалан, хўроз, товус ва қирғовул «қуёш» қушлари деб қаралган ва улар ҳосилдорлик келтиради деб ишонилган. Уру ғ -қабила тузумининг диний эътиқодлари Деҳқончиликка эътиқод қилиш – асосан ҳосилдорликка таъсир кўрсатувчи табиат омиллари тимсолига сиғинишдан иборат бўлган. Тахминан саккиз минг йил илгари кетмон билан деҳқончилик қилиш ишлаб чиқариш фаолиятининг асосий тури эди. Деҳқоннинг табиат ҳодисаларига боғлиқлиги ва аёлнинг етакчилик роли ўша даврнинг асосий хусусиятлари бўлиб, булар одамларнинг диний қарашларида ўз аксини топган. Аждодлар руҳига сиғиниш . Ривожланган тузум учун, биринчи навбатда ота уруғи учун, ўтмишда муайян ижтимоий ўрин тутган уруғ бошлиқлари, жангчилар руҳини ёд этиб, аждодлар руҳига сиғиниш расм бўлган. Аждод руҳини англатувчи санам диний эътиқод ифодаси эди. Аждод руҳи ҳаёт бўлган қариндошлари ҳомийси ва асровчиси ҳисобланган. Ибтидоий жамоа тузуми емирилиб бориши билан диний қарашлар ҳам ўзгара борди. Диний афсоналар мазмуни, диний-эътиқод амалиёти ҳам ўзгарди. Милоддан аввалги II - I минг йилликларда пайдо бўлган дин - зардуштийлик - ўтга сиғиниш, Марказий Осиёда энг кенг тарқалган диний тизимлардан бири эди. Аҳамонийлар империяси таркибига кирган Парфия, Марғиёна, Бақтрия, Сўғдиёна, Хоразм халқлари ва кўчманчи сак қабилалари Ўрта ва Яқин Шарқ, Болқон ярим оролининг жануби ва Ҳиндистонда яшовчи халқлар билан танишдилар. Мазкур минтақа ҳарбий қисмлари аҳамонийлар қўшинлари таркибида Юнонистонга кириб бордилар, Марказий Осиёлик қўшинлар Миср гарнизонида хизмат қилдилар ва ҳ.к. Кичик Осиёдан Ҳиндистонга олиб борадиган Шоҳ йўли ҳам Бақтрия орқали ўтган эди. Аҳамонийлар даврида қуёшга, ўтга, ерга, сувга ва бошқа табиат ҳодисаларига сиғиниш билан боғлиқ этник ва маҳаллий эътиқодлар билан бирга Марказий (хусусан Ўрта) Осиёга шунингдек олд Осиё худолари, масалан сув худоси Анахитага ҳамда баъзи юнон худоларига сиғиниш, эътиқод қилиш удуми кириб келди. Кейинги, яъни эллинлар даврида (милоддан олдинги IV аср охири- I аср) ушбу минтақада турли динлар янада кўпроқ аралашиб кетди. Осиёдаги Салавкийлар давлати вайроналари устида милоддан аввалги тахминан III асрда Парфия давлати ва Юнон-Бақтрия шоҳлиги қад кўтарди. Эллинизм таъсири Юнон-Бақтрия шоҳлиги маданиятида Парфияга нисбатан янада кучлироқ намоён бўлди. Шаҳарликлар юнон тилидан хабардор бўлиб, эллинлар сиғинган худоларга сиғинишар, санъатда ҳам юнон йўналишини танлаган эдилар. Шу билан бирга Бақтрия аҳолиси юнонларга алоқадор бўлмаган олд Осиё худоларига ҳам топинган, Авестони билган, шунингдек ҳинд диний қарашларидан ҳам бегона бўлмаган. Милоддан олдинги II - милодий IV асрларда ҳозирги Ўзбекистон ҳудуди қудратли давлат – Кушон хонлиги таркибига кирган. Кенг ҳудудни ўз ичига олган мазкур кўп миллатли мамлакат аҳолиси турли диний таълимот ва ақидаларга амал қилган. Кушонлар даврида диний эътиқод эркинлиги ҳукм сурган. Ҳар бир халқ ўз турмуш тарзига эга бўлган, ўз анъанавий эътиқодига амал қилган, ўз худоларига сиғинган, аксарият кушонлар эса зардуштийлик тарафдори бўлиб қолаверган. Кўплаб динларнинг ўзаро таъсири ва аралашуви натижасида зардушт худолари тўғрисидаги тасаввурлар кенгайиб, баъзи ҳолларда эса ўзгариб боради ва бунда айниқса юнон ва ҳиндлар таъсири аниқ-равшан сезилиб турди. IV - VIII асрларда Марказий Осиёда зардуштийликдан ташқари монийлик дини ҳам мавжуд эди. Зардуштийлик каби монийлик ҳам икки ҳислат – яхшилик ва ёмонликнинг ўзаро курашишига асосланган дунёқарашга таяниш билан бирга христианликнинг баъзи элементларини ҳам ичига олганди. Ўзбекистон ҳудудининг жанубий ҳудудларида милод бошига келиб янги дин– буддизм ўрин олди. Буддизмнинг Ҳиндистондан кириб келишини одатда Кушонлар давлати билан боғлайдилар. Кушон хонлиги ушбу таълимотнинг марказларидан бирига айланади. Дастлабки милодий асрларда буддизм Амударё атрофидаги вилоятларда ҳукмрон динга айланди ва Ўрта Осиёнинг бошқа ҳудудларига нисбатан анча узоқ - то араблар истилосига қадар амал қилди. Кушон хони Канишка ҳам буддизмга эътиқод қилган, унинг даврида бу дин давлат дини мақомига эга бўлган. У зарб эттирган тангаларда бошқа худолар тасвири билан бирга Будда тасвири ҳам учрайди. Хитойлик олим Сюань Цзян далолат беришича, VII аср бошларида Термизда ўнга яқин будда монастири (сангарама) ва минглаб роҳиблар бўлган. Эфталитлар ҳукмронлигидан сўнг V - VIII асрларда Ўрта Осиёда буддизм инқирозга юз тутди. Дастлабки милодий асрлардан бошлаб Византияда «несторианлик» номи билан пайдо бўлган христиан илоҳий таълимоти оқими Шарқда кенг тарқалди. Милодий V асрда яшаб ўтган Костантинопол патриархи Несторийнинг шогирдлари – несторианлар (насронийлар) Исонинг илоҳий моҳиятига ишонишар, бироқ унинг онаси Мария худони эмас, балки кейинчалик танасига илоҳий куч бўлиб жойлашган одамни туққан ва у шундан кейин нажот воситасига айланган деб ҳисоблардилар. Бу билан Исонинг илоҳий моҳияти рад этилган. 431 йилги Эфес йиғинида христианликнинг несториан оқими бидъат сифатида қораланди ва шундан сўнг у тез орада Шарқ мамлакатларида тарқала бошлади. Ушбу оқим тарғиботчилари бўлган христианларнинг Византиядан Эрон, Сурия, Фаластин, Ўрта Осиё ва янада шарққа томон кўчиб бориши тасодиф бўлмаган, чунки бу йўлда аввалроқ ўтган турли христиан таълимотининг тарафдорлари - Ғарбдан келган кўчманчилар кўплаб факториялар қуриб кетган эдилар. VI асрда Олтойдан кўчманчи турк қабилалари бостириб кириб, қисқа вақт ичида Ўрта Осиёнинг деҳқончилик қилинадиган ҳосилдор воҳаларини бўйсундирдилар ҳамда кўчманчиларнинг қудратли давлати –Турк х оқонлигини барпо этдилар. Бироқ VIII аср бошида араблар Ўрта Осиёни тўлиқ босиб олиш ва ислом динини кенг ёйиш мақсадида Амударёни кечиб ўтдилар. Бир асрдан узоқроқ давом этган курашдан кейингина араблар ушбу минтақани Араб халифалигига қўшиб олишга ва унда ислом динининг тарқалишига эришдилар. Адабиётлар : 1. Д.А.Авдусин.Основы археологии. М. 1989. 2. А.А.Асқаров. Сапалитепа. Ташкент, 1973. 3. Атеистический словарь. А.И.Абдусамадов, Р.М.Алейник, Б.М.Алиева ва бошқ. М.П.Новикова умумий таҳр. Остида – М.:Политиздат, 1984. 4. Л.С.Васильев.История религии Востока. М. 1983. 5. В.Н.Даниленко. Космогония первобытного общества. М. 1999. 6. А.П.Окладников.Утро человечества. Л. 1967.