logo

Шарк мутафаккирлари социал карашларининг Узбекистон ижтимоий иктисодий тараккиётидаги урни

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

47.5 KB
Шарк мутафаккирлари социал карашларининг Узбекистон ижтимоий иктисодий тараккиётидаги урни. Режа. 1. Узбекистон социал хаётида шарк мутафаккирлари социал фикрлари. 2. Жамиятимиз социал турмуш тарзининг ижтимоий тарихий илдизлари. 3. Республика фан ва маданият таракиётида мутафаккирлар асарларининг ижтимоий ахамияти. Бирон бир жамият маънавий имкониятларини одамлар онгида маънавий ва ахлокий кадрриятларни ривожлантирмай хамда мустахкамламацй туриб уз истикболини тасаввур эта олмайди. Халкнинг маданий кадриятлари маънавий мероси минг мобайнида Шарк халклари учун кудратли маънавият манбаи булиб хизмат килган. Узок вакт давом этган каттик мафкуравий тазйикка карамай Узбекистон халки авлоддан авлодга утиб келган уз тарихий ва маданий кадриятларини хамда узига хос анъаналарни саклаб колишга муваффак булди. Мустакиллигимизнинг дастлабки йилларидаёк аждодларимиз томонидан куп асрлар мобайнида яратиб келинган гоят улкан, бебахо маънавий ва маданий меросни тиклаш давлат сиёсати даражасига кутарилган нихоятда мухим вазифа булиб колди. Бир асрдан зиёд давом этган тоталитар тузумдан кейин бу жараён даслабки пайтларда мутлако табиий равишда узига хос инкорни инкор сифатида кечди. Тарих хотираси халкнинг, жонажон улканинг,давлатимиз худудининг холис ва хакконий тиклаш,миллий узликни англашни, таъбир жоиз булса, миллий ифтихорни тиклаш ва устириш жараёнида гоят мухиим урин тутади. Марказий Осиё тарихида сиёсий акл идрок билан маънавий жасоратни, диний дунёкараш билан комусий билимдонликни узида мужассам этган буюк арбоблар куп утган. Имом Бухорий,Термизий, Хожа Баховуддин Накшбандий,Ахмад Яссавий,ал-Хоразмий, Беруний, ибн Сино, Амир Темур, Мирзо Улугбек,Захириддин Мухаммад Бобур ва бошка куплаб буюк аждодларимиз миллий кадриятимизни ривожлантиришга улкан хаиса кушдилар, Халкимизнинг миллий ифтихори булиб колдилар. Уларнинг номлари жахон Цивилизацияси тараккиётига кушган буюк хиссалари хозирги кунда бутун дунёга маълум. Айни шу замонда куп асрлар мобайнида жахон маданиятларига дунё микёсида бир-бирини бойитган. Бу ерда кучманчи халклар утрок халклар билан, Эронлик кабилалар турк кабилалари билан, мусулмонлар, насронийлар ва яхудийлар билан куп асрлар бирга яшаб келганлар. Сунгги аср давомида узларини маданиятли ва маърифатли хисоблаб келган давлатлар оммавий киргинлар ва диний таълимлар узларига дог туширган бир пайтда узбек замини халклари ва маданиятлари тинч бирлашган жой булиб колмай балки, кувгин килинган халкларга бошпана берган. Маворауннахрнинг аштархонийлар давридаги маданиятида шундай олдинги аср маданиятига нисбатан чукур инкироз юз берганлиги кузга ташланади. Урта Осиё илгор галлаларни ажратиб ваа демократик прорессив маданий тенденциялар сохибларини суриб чикариб, узининг кадимий хамда иктисодий алокаларидан махрум булди. Халкнинг маънавий турмушини мусулмон рухонийларининг доимий назорати остида булди, улар диний акидаларга сузсиз амал килишни турли хил урф-одатларни адо килишни талаб килдилар. Аник ва табиий фанлар бутунлай сикиб чикарилди.Ажойиб фалаккиётчилар мактаби урнини хонлар учун кулай юлдузлар жадвали тузиб берувчи мунажжимлар эгаллади.Илохиётчилар маворауннахр илмий хаётида марказий сиймолар булиб колди. Кейинрок куламда булсада Урта Осиёда хам демократик йуналишдаги уз матафаккирлари ва шоирлари бор эдики, улар бу бепоён улка учун чиндан хам тарихий ахамият касб этарди.Европадаги демократик маърифатчилик харакати барча диний хурофатларга бардош берган кудратли тулкин булса, Урта Осиёдаги демократик фикр вакиллари афсуски, мусулмон жахолатпарастлари улкан океандаги оролчаларга ухшарди.Лекин уларнинг чексиз жасорати хам шундай эди. Маълумки XIII аср бошларида Бухорода поэтик истеъдоди билангина эмас,балки юксак ахлокий ва инсоний фазилатлари учун хам танилган купгина ажойиб шоирлар яшаган.Уткир зехнли ва сузамоллиги, кенгн билими хамда нозик диди туфайли ”тугма Афлотун” деб ном чикарган Самаркандлик мулло Фитрат шеърлари бебахо инжуга нисбат берилган, узи хонлар илтифотини изламаган мулло Мулхон хам шундай булганлар. Ажойиб узбек халк шоири Турди XII асрнинг биринчи ярмида яшаб, тахминан 1101 йилда вафот этган. Ижтимоий адолат учун уз халкини аёвсиз талаган феодалларга карши аник ифодаланган кураш мавзуси Турди шеъриятида асосий уринни эгаллайди.У беклар ва амирларнинг очкузлигини кеуп сонли хон амалдорлари соткинлигини газаб билан коралайди,уларни виждонсизликда хоинликда мугомбирлик ва тиланчилик, оддий халкнинг оёк ости этилишда айблайди. Урта Осиё ижтимоий-сиёсий фикрининг ривожи тарихий ёзувлврда хам кузга ташланади.Уларни илмий деб атаб булмаса-да, XII аср биринчи ярмида ёзилган “Тарихи Мукимнон” тарихий тазкираси хамда 1800 йилда ёзиб тугатилган “Убайдулланома” даги бой амалий материал Мавороуннахрда Убайдуллахон подшолик килган даврда сиёсий вокеалари тугрисида тушунча беради. Бухоронинг таникли ва жамоат сиёсий арбоби Амин ал-Бухорий томонидан ёзилган “Убайдуллонома” шу холдаги бошка тазкиралардан вокеаларининг куни камраб олиши ва улар мохиятига чукур кириб боришга интилиши, материалларнинг ёркин баён килиш билан ажралиб туради. Бу даврда Маданиятда умумий инкироз юз берганлигига карамай жахон саноати хазинасига кирган бир канча меъморчилик дурдоналари яратилди. Самарканднинг Регистон майдонидаги Шердор мадрасаси, Тиллакори макбарасига киради. Бухорода Имомкулихоннинг нуфузли амалдори Нодир девонбек масжиди ховуз ва мадрасадан иборат ажойиб меъморчилик ансанбили барпо килди . Даврлар утиши билан ер юзидаги элатлар ,мамлакатларда куз куриб кулок эшитмаган узгаришлар юз бериш ,буюк мамлакатлар таназзулга юз тутиши .хонликлар емирилиши ва хеч кутилмаган минтакада кучли давлатлар кад рослаши мумкин экан. Дунё тарихини урганган киши бундай вокеаларни куплаб кузатган, хар бир тарихчи бундай вокеаларга камида унлаб мисоллар айтиш мумкин. Узоккабориб юрмайлик сохибкирон Амир Темур даврида ягона Туркистон,Мавороуннахр булган юртимиздаги бугунги узгаришлар хакида бир уйлаб курайлик. Бизнинг азалий юртимиз буюк Турон худудларида хозир жахондаги чинакам давлат макомларига мос келади .Бу минтака кечагина тарихдан номи уча бошлагн шуролар даврида Урта Осиё ва Козогистон дейилар эди.Уша вактда СССР Козогистоннинг географик жихатига хам зуравонлик килиб уни атайлаб Урта Осиё Республикалари каторига кушмас, уни Россиянинг бир кисми деб хисоблар эди.Аслида эса бубешала Республика халкларни давлати, диний,миллий,маданий кадриятлари умумий эди. Маданий тараккиёти жихатидан Марказий Осиё минтакаси халклари араб халкларидан бирмунча юкори булган. Бу ердаги куплаб халклак утрок холда яшаганлар: уларнинг турмуш шароитлари, хужалик юритиш усуллари, ердан фойдаланиш маданияти, хунармндчиликнинг равнаки арабистон ярим оролида истикомат киладиган халкларникидан бирмунча мураккаб ва мукаммалрок булган. Аммо мазкур минтакадош таркок холда яшаётган, ёвга карши курашиш бошланганда уюшишга ёки музокаралар олиб бориш билан узларининг химоя килишга нунок уруг-аймоклар ислом байроги остида беришган араблардан енгилди. Узбекистон узининг таракиётида жахон тарихида ана шундай бунёткор ва фаровон хаётга интилиш билан ислохатларни амалга оширади. Адабиётлар. 1. Узбекистон Республика Кониституцияси. Т. 1998 й. 2. “Миллий истиклол гояси, тушунча ва асосий тамоиллар” Т. 2000 й. 3. Ё.Тоиров, А.Легай “Социалгия асослари” Ф.1998 й.