logo

Амур Темур ва темурийлар даври Урта Осиё халклари мусика маданияти. (ХIУ аср иккинчи ярми ХУI аср биринчи ярими)

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

50.5 KB
Амур Темур ва темурийлар даври Урта Осиё халклари мусика маданияти. (ХIУ аср иккинчи ярми ХУI аср биринчи ярими) Режа: 1. Амур Темур ва темурийлар даври Урта Осиё халклари мусика маданияти 2. Алишер Навоийнинг мусика ижодиётига бевосита алокадорлигини 3. А. Жомий илмий мусикий дунёкараши Узок давом этган (ХIII аср бошидан ХIУ аср иккинчи яримигача) мугул истибдодидан халкимиз жуда хам кийналган эди. Жойларда мугулларга карши норозилик харакатлари кучая борди. Амир Темур ва Темурийларнинг даврини мубологасиз нафакат узбек халкининг , булки бутун якин ва Урта Шарк халкларининг мусика санъатлари учун жадал ривожланиш, камолат чуккисига эришиш, чианакам уйгониш даври булган дейиш мумкин. Зеро, бу халклар ягона давлатни ташкил этиб, узаро самарали маданий алокалар йургатибгина колмай, айни вактда Осий ва Европанинг энг йирик мамлакатлари билан хам маънавий богланиш имкониятларига эга булганлар. Темурийлар сулоласи урта Осиё ва Урта шаркда нисбатан кам (150-160 йил атрофида) хукмронлик килсада аслида у 500 йилдан ортикрок давр (Бобурийлар сулоласи) давом этди. Бу даврда хонанда ва созандалар хамда бошка санъат маданият ахиллари Урта Осиё, хусуан Самаркандда тупландилар. Улар расмий дипломатик, харбий ва бошка тантаналарнинг доимий катнашчиларига айланиб, халк томошалари, оммавий байрамлар уларсиз утмас эди. Бу эса, уз навбатида, мусиканинг бошка санъатлар каторидан мухим урин эгаллашни таъминладилар. Манбаларда келтирилишича, бу даврда узбек халки мусика санъати каторида харбий- расмий мусика турлари.мумтоз маком санъати, минтаканинг бошка турки й хамда азарбойжон, форсий забон халкларининг мусикавий фольклари ривож топди. Энг мухими, мусикий чалгулар жасорати ва мардлик тимсолига айланди. «Амр клилдимки, -дейилади Темур тузукларида,-кайси бир амир бирор мамлакатни фатх этса, ёки ганим лашкарини енги, уни уч нарса билан мумтоз килсунлар: (биринчиси) фахрли хитб, туг ва нагора бериб, уни баходир деб атасинлар». Мазкур манбанинг яна бир булими, Темурнинг халк чалгу созларига булган муносабатини айникса яккол намоён килади: Амр килдимки, ун икки катта амрларнинг хар бирига битта байрок (алам) ва бир ногора берилсин. Амр – ул умарога байрок ва ногора. Туман туги ва чортуг такдим этилсин. Мингбошига эса бир туг ва карнай (нафир) берилсинлар. Юзбоши ва унбошига биттадан катта нагора (табл) берсинлар. Аймокларнинг амирларига булса, биттадан бургу такдим этсинлар. Турт бегларбегининг хар бирига биттадан байрок, нагора. Чортуг ва бургу берсинлар» (1) Темур даври эса маънавий кутаринкилик мусика санъатининг деярли барча жабхалари учун кенг имконият тугдириб берди; Созандалик ва хонандалик, мусика таълими, бастакорлик ижоди, мусика илми камол топди. Асрлар каърида шаклланган анъанавий, «устоз-шогирд» таълим тизими кенг кулоч ёзди. Бу уйгониш нафакат пойтахт Самаркандда, балк унинг авлодлари даврида Бухоро, хива ва Китоб, Балк, Кабул, Хирот, Астрабод, Агра, Султония каби йирик шахарларда хам кихгин кечди. Урта асрлар анъанаси шахарларда махаллалар асосан касб-кор буйича жойлашар эди. (кулоллар махалласи, боззозлар махалласи, дегрез махалласи…. ва хакозо) шунга биноан «хонандалар мавзуси», «созандалар махалласи», «бастакорлар кучаси жорий этилди. Бу касб сохибларининг алохида обру ва нуфузга созовар булганлари атрофида, махсус ижод, ижро ва илмий мавкега эга ижодий мактаблар шаклланди. Мусика устозини хаммадан устун куйиб, «Устозлар устози» деб улуглаган Алишер Навоий (узи хам мусикий илмга эга булиб, бу борада муайян асарлар яратгани маълум) узининг «Сабъаий-Сайёр» достонида куйидагиларни таъкидлайди: Санъатим анда соз чалмок иши Билмайин мен киби ишимни киши. Илми адвору фанни мусикий Мендин ул илм ахли тахкикиий Элга таълим этмок вирдим Кимки устоди кавм шогирдим. Алишер Навоийнинг мусика ижодиётига бевосита алокадорлигини Бобур хам эътироф этган. Навоий накшлар (ашула-чалгу асарлари) хамда пешволар (салгу асарлари) муаллифи булганлиги «Бобурнома»да келтирилган. Колаверса мусикашунос Дарвешали Чангий (ХУI-ХУII аср) уша даврларда оммалагнае 24 усулдан бир канчасини Улугбек, 12 тасини Хусайн Байкаро, 7 тасини Алишер Навоий каламига мансуб эканлигини уз асарларида айтиб утган. Темурийлар даврида яшаб ижод килган Абдулкодир Маргонийнинг мусика назариясига оид «Гина ва алхон», Макосид ал-алхон», «Жавомеъ ал- алхон», «Канз ал-алхон», шарх ал-адвор» ва бошка тадкикотлари маълум ва машхур. Марогий усул, куй, чалгучилик муоммоларини асосли ва хар томонлама тадкик этган. Унинг асарлари ХIII-ХУ аср мусика ижодиёти, мусика атамалари хусусида бой маълумот беради. Темурийлар даврида яшаган йирик шоир ва мусикашунос Абдурахмон Жомий (141401492) А Навоийнинг устози булиб. Шоирликдан ташкари мусикашунос эди. Унинг «Рисолаи мусикий» асари машхур булиб, бу асарда Жомий мусика назариясини икки йуналишда урганиш, яъни «илми-таълиф 9товушлар баландлиги ва чузиши) ва « илми икоъ» ( ритм метр, улчов0 йуналишларида урганиш лозимлигини уктириб утган. Хуллас Темурийлар даври Урта Осиё, Хурот ва якин шаркда ривожланиш, усиш, тикланиш даври булиб тарихда колди. А. Жомий илмий мусикий дунёкараши Жомий (тахаллуси; асл исм-шарифи Нуриддин Абдурахмон ибн ахмад) (1414.7.11. Жом-1492.8.11.Хирот)-форс-тожик шоири. Накшбандийлик тарикатининг йирик вакили. Жомийнинг ота-боболари асли даштдан булиб, Жомда, кейинчалик Хиротда хаёт кечирган. Жомий мадраса ёшидан анча эрта Хиротдаги «Дилкаш», (Навоий маълумотига кура. «Низомия») мадрасасига кириб уз даврининг таникли тил, адабиёт олимлари ва мударрислари кулида тахсил олган. Шу даврдаёк у араб тилини мукаммал ургана бошлаган. Кейинчалик Жомий уз билимини ошириш учун Сама ркандга келади ва Улугбек мадрасасида буюк фалакиётшунос Козизода Румий, Али Кушчи, фикхшунос Фазлуллох Абдулайс кабилардан таълим олади. Бу йилларда у тил ва адабиётнигина эмас, ризиёт, фалакиёт, фалсафа, хукукшунослик фанлари, дин асослари. Хадис ва тафтир илмларини хам чукур урганади, олимларнинг турли мавзуларидаги мунозара ва мубохасаларида катнашиб, етук олимлиги билан танила бошлайди. Жомий Хиротга кайтгач, тассаввуф йулига киришни, уз билим ва фаолиятини шу йулга, колаверса, ижодга, илм-фанга багишлашни афзал куради Жомий мусика сохасида хам катта обруга эга булиб, «Накши Мулла» (Накши имоми»)асари муаллифидир. Шарк мусика илми тарихида Жомийнинг «Рисолаи мусика»си хам алохида урин тутади. Рисола кириш. Икки йирик кисм- «илми таълим» ва «илми айкоь» хамда хотимадан ташкил топган булиб, улар уз ичига 23 фаслни камраб олган. Жомий узининг мусикий назарий ва мусикий эстетик карашларида Абу носир Фаробий, Абу Кли ибн Сино, Сафиуддин Урмавий ва Абдулкодир Марогийларнинг мумтоз анъаналарини давом эттирган. Асосий дакикани уша давр амалиёти билан боглик булган парда (лад) тизимлари (жинс. Жам. «Ун икки маком», шуъба ва хо.) хамда усул (ритм) масалаларига каратган. Жомийнинг мусикавий тафаккури адабий-бадиий ижодида хам уз ифодасинитопган. Асарлари узбек тилига таржима килиниб, бир неча марта нашр этилган. «Кофия шархи рисоласи», «Шархи Мулло» (ёки «Мулло Жомий») Марказий Осиё ва Идил (Волга) буйи татарлари мадрасалари да араб тили грамматикасидан дарслик сифатида укитилган. Узбекистон. Тожикистоннинг бир канча жамоа хужаликлари. Кучалари мактаблар Жомий номи билан аталган. Самарканд шахрида Навоий билан Жомий хайкали урнатилган. Адабиётлар 1. Илёс Акбаров. Мусика лугати. Г.Гулом нашриёти. Т.: 1997 й. 2. Р.т.Акбаров. Мусика сехрлари. Т.: 2000 й. 3. Фитрат. «Узбек классик мусикаси ва уни тарихи». Т.; Фан. 1993 й. 4. А. Одилов. «Узбек халк чолгуларида ижрочилик тарихи». Т.; «Укитувчи». 1995й 5. Х.Хамидов. « Узбек анъанавий кушикчилик маданияти 6. тарихи». Т.; «Укитувчи». 1996 йи. 7. А. Левиев «Узбек миллий чолгучилик тарихи». Т.; «Укитувчи». 2005 й.