logo

Асосий органик моддалар синтези ва нефт кимёси корхоналарни ускуналари ва лойихалаш усуллари хакида тушунча

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

49.5 KB
 Асосий органик моддалар синтези ва нефт кимёси корхоналарни ускуналари ва лойихалаш усуллари хакида тушунча. Асосий ускуналар классификацияси Режа: 1.Жихозларнинг классификацияси 2.Машиналар хакида тушунча 3.Аппаратлар хакида маълумот 4.Агрегат ва технологик линиялар хакида маълумот 5.Жихозларни тайёрлашда ишлатиладиган материаллар 6.Жихозларни хисоблаш ва лойихалаш усуллари 7.Жихозни лойихалаш учун бошлангич шартлар 8.Жихознинг технологик чизмасини ишлаб чикиш Таянч иборалар. Классификация, машина, аппарат, агрегат, хисоблаш, лойихалаш, чизма, технологик линия. Нефть кимёси, нефть ва газни қайта ишлаш корхоналари қурилмалари, ускуналари ва уларни лойиҳалаш усулларини билиш «Нефть ва газни қайта ишлаш технологияси» мутахассислиги талабалари учун ғоятда муҳим ҳисобланади. Ушбу курсда нефть кимёси ва нефть ва газни қайта ишлаш корхоналаридаги асосий қурилмалар, ускуналарнинг тузилиши ва ишлаш принциплари, уларни ҳисоблашнинг асосий қоидалари ва лойиҳалаш усуллари ӯрганилади. Ушбу матн курснинг асосий намунавий дастури ва иш режаси асосида тайёрланган. Машина ва аппаратлар ҳақида умумий тушунчалар Корхоналарда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш технологик жараённинг якуний натижасидир. Машина ва инсонларнинг хом-ашё, материаллардан муайян сифатли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун бажарган ҳаракатлар йиғиндисига ишлаб чиқариш жараёни дейилади. Технологик жараён ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисми бӯлиб, у хом-ашё шакли, хоссалари ва ҳолатини ӯзгартириш билан бевосита боғлиқдир. Технологик жараён бир иш жойида бажариладиган бир қанча технологик операциялардан иборат. Технологик операция инсон ва машина иштирокисиз ҳам амалга оширилиши мумкин. Аммо машина ва аппартларининг қӯлланилиши операцияларини тезлатиб, уларни бошқариш ва кам вақт, меҳнат сарфлаб юқори сифатли маҳсулот олиш имконини беради. Машина - энергия, материал шаклини ӯзгартириш учун зарур маълум мақсадли ҳаракатларни амалга оширадиган механик қурилмадир. Машинанинг асосий вазифаси - ишни енгиллаштириш ва унумдорликни ошириш мақсадида инсон ишлаб чиқариш функциясини тӯлиқ ёки қисман алмаштиришдир. Бажарадиган функциясига кӯра энергия шаклини ӯзгартирадиган энергетик машиналар, предмет шакли , ҳолатини ӯзгартирадиган иш машиналари мавжуд. Энергетик машиналарга электродвигателлар, трубиналар, буғ машиналари, компрессорлар киради. Машина уч қисмидан иборат: энергия қабул қилувчи қисм (электродвигатель, буғ трубинаси), узатиш механизми (ричаг, занжирли, тасмали, тишли) ва ижро этувчи механизм. Аппаратларда машиналардан фарқли ҳолда энергия бир кӯринишдан иккинчисига айланмайди. Агрегат - биргаликда ишлайдиган бир неча машинанинг механик бирикмасидир. Узлуксиз линия - ӯзаро боғлиқ ва синхрон ишлайдиган жиҳозлар тӯпламидир. Бунда ҳар бир иш жойида маълум тартибда алоҳида технологик операциялар амалга оширилади. Узлуксиз линиялар технологик жараённи узлуксиз ташкил қилиш, уларни автоматлаштириш ва механизациялаштириш имконини беради. Жараён, ҳодиса, система ва техник қурилма бирор хоссасини характерловчи катталикка параметр дейилади. Механик, электр, технологик параметрлар мавжуд. Шунингдек бош, асосий ва ёрдамчи параметрлар ҳам бӯлиши мумкин. Бош параметрларга жиҳознинг иш унумдорлиги, иш ҳажми, иш юзаси мисол бӯлади. Иситиш ёки совутиш температуралари, маҳсулот намлиги ва концентрациялари асосий параметрлардир. Ишчи органнинг айланишлар сони, электродвигатель қуввати, сув, буғ сарфи, машина ӯлчамлари ёрдамчи параметрлардир. Барча машина ва аппаратлар йиғма бирлик ва гуруҳларга бирлашган маълум сондаги деталлардан иборат. Ишлаб чиқариш корхонасида тайёрланадиган ҳар қандай деталь ёки уларнинг тӯпламига буюм дейилади. Номи ва маркаси жиҳатдан бир жинсли бӯлган материаллардан тайёрланган буюм деталь дейилади. Ӯзаро пайвандлаш, кавшарлаш, бураш йӯли билан бириктириладиган деталлар тӯпламига йиғма бирлик дейилади. Йиғма бирлик ажраладиган ва ажралмайдиган бӯлиши мумкин. Ӯзаро боғлиқ функцияларни бажариш учун мӯлжалланган икки ёки ортиқ буюмлар тӯплами комплекс дейилади. Ҳар қандай машина ёки механизм ишлаганда унинг деталлари маълум турдаги ҳаракатни амалга оширади: айланма, илгириланма- қайтма, тебранма, планетар. Бир жисмнинг иккинчисига нисбатан маълум ҳаракатчан бирикмаси кинематик жуфтлик дейилади. Алоҳида звенолар орасидаги кинематик боғланишни изоҳлаш мақсадида кинематик схемалар тузилади.  Жиҳозларнинг асосий синфий турлари ва уларнинг таркиби Ишлаб чиқариш саноатида жиҳозлар 5 та асосий синфларга ажра тиш мумкин. 1. Машина двигателлари ва энергия ҳосил қилувчи машиналар ва қурилмалар; 2. Кӯтариш ва ташиш машиналари ва ускуналари; 3. Технологик жиҳозлар; 4. Аналитик ҳисоблаш машиналари ва ЭҲМ; 5. Бошқарувчи машиналар. Технологик жиҳозлар маҳсулотга таъсир қилиш характерига кӯра шартли равишда аппарат ва машиналарга бӯлинади. Аппаратларда асосан иссиқлик алмашинув, физик-кимевий жараёнлар олиб борилади. Аппаратни характер ловчи асосий қисмларидан бири ишлов ёки жараён олиб борувчи си ғим ҳисобланади. Унда маҳсулотнинг кимёвий ёки физикавий хосса лари ӯзгаради. Машиналарда маҳсулотга механикавий таъсир кӯрсатиб уларнинг шакл кӯриниши, ӯлчамлари ва баъзи бир физикавий параметрлари ӯзгартирилади. Машиналарда маҳсулотга ишлов берувчи қисми таъ сир кӯрсатувчи ҳисобланади. Технологик жиҳозларнинг қисмлари: 1. Электродвигатель; 2. Ишлов берувчи қурилма; 3. Бажарувчи механизм-ишлов берувчи қурилмани берилган қо нун билан ҳаракатга келтирувчи қисми; 4. Трансмиссион узатмалар; 5. Жараённи бошқариш ( назорат ва ростлаш) қурилмалари. Ишлаб чи к ариш жи хоз лари ва аппаратларга ку йиладиган асосий талабалар Ишлаб чиқариш жиҳозлари ва аппаратларига қуйидаги талаблар қӯйилади: а) Ишлаб чиқариш жиҳозлари ва аппаратлари юқори техникавий иқтисодий кӯрсаткичларга эга бӯлиши керак. Ма салан: оғирлиги, габарит ӯлчамлари, жиҳоз эгаллайдиган юза сир ти, электр энергия, сув ва буғ сарфи, ишлатиш ва таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар, жиҳознинг баҳоси ва бошқа кӯрсатгичла р рационал бӯлиши лозим; б) Жиҳозлар прогрессив технология талабларини қондириши ке рак. Бу жиҳозларда хом-ашёнинг исроф миқдори жуда кам бӯлишига интилиш керак; в) Машиналарнинг конструкциялари механикавий томондан ишончли бӯлиши керак, мустаҳкам, барқарор ва узоқ муддат ишлайдиган бӯлиши лозим; г) Ишлов берувчи қисмларининг қайси материалдан тайёрлани ши муҳим аҳамиятга эга. Танланган материал ишлов бераётган маҳсулот ва муҳит таъсири остида чидамли бӯлиши керак. Бундан ташқ ари ишчи қисмлар тайёрланган материалнинг емирилиш даражаси жуда кичик бӯлиши керак, ҳамда маҳсулотнинг сифатига таъсир қилмаслиги лозим; д) Жиҳозлар конструкцияси оптимал технологик жараён тала бларини ҳисобга олиб тайёрланиши керак. Бунинг учун янги маши на ва жиҳозларни яратишда асосан иккита муҳим масала ҳисобга олиниши лозим: юқори иш унумдорлигини ва узоқ муддат ишлашини таъминлаш; тайёрлаш, таъмирлаш ва ишлатишда мак симал иқтисодий тежамкорликка эришиш; е) Ишлаб чиқаришда баъзи бир жараёнларни жадаллаштириш жи - ҳозларнинг ишлов берувчи қисмларнинг катта тезликда ҳаракатланишини талаб қилади. Шунинг учун, айланма ҳаракатда бӯладиган қисмлар статик ва динамик томондан мукаммал бӯлиши керак. Тез айланувчи қисм ва деталлар мукаммал бӯлмаса, таянчлар ва иншоотларда тебра ниш ҳосил бӯлади, подшипникларда ейилиш тезлашади, энергия харажатлари ошади, иш унумдорлиги пасаяди, таъмирлаш ишлари кӯпаяди; з) Жиҳоз конструкцияси қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: кинематик узатиш занжирлари кам бӯлиши; автоматлашти риш қулайлиги; техника хавфсизлиги ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилиш; юқори ишлаб чиқариш суратига эга бӯлиши; Адабиётлар : 1.Справочник нефтехимика. Под редакцией С.К.Огородникова Л: Химия 1978.