logo

Юкори молекуляр бирикмаларининг синтези. Полимерланиш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

83.5 KB
Юкори молекуляр бирикмаларининг синтези. Полимерланиш Режа: 1. Полимерланиш ва поликонденсатланишнинг таърифи. 2. Полимерланиш боскичлари. 3. Радикал полимерланиш. 4. Ионли полимерланиш. Катионли ва анионли полимерланиш. 5. Ион координацион полимерланиш. Стереорегуляр полимерлар. Табиий полимерлар нормал шароитда аста секинлик билан хосил буладилар. Усимликлар таркибидаги табиий полимерлар бу целлюлоза ва крахмал булса, хайвонлардан олинадиган табиий полимерлар бу кератин, коллаген ва фиброиндир.Табиий полимерларни техникада ишлатиш максадга мувофик эмас. ХХ асрда синтетик полимерларни олиш тез ривожланиб кетди Хозирги пайтда полимерларни макро ва микроструктураларини узгартириб янги хоссаларга эга булган полимерлар синтез килинмокда.Синтетик полимерлар куйи молекуляр моддалардан (мономерлардан)полимерланиш ва поликонденсатланиш усуллари билан олинади. Полимерланиш -- мономер молекулаларининг узаро бирикиш реакцияси булиб, бунда полимердан бошка кушимча моддалар хосил булмайди.Таркибида кушбог булган бирикмалар полимерланиш хусусиятига эга. Циклларнинг ( ёпик халка)очилиши натижасида хам полимерланиш реакциялари бажарилиши мумкин Поликонденсатланиш- мономерларнинг узаро бирикиши натижасида макромолекула хосил килувчи реакция булиб полимерлардан ташкари оддий моддалар ( сув, спирт....) ажралиб чикиши билан боради. Мономер таркибида икки 2 ва ундан куп функционал гурух булиши керак. Полимерланиш Таркибидаги кушбогнинг парчаланиши ёки циклнинг очилиши натижасида куйимолекуляр моддалар-мономер молекулаларининг узаро бирикиб,юкоримолекуляр бирикма хосил килиш жараёнига полимерланишдейилади.Бундай реакцияларнинг хусусиятлари куйидагилардан иборат: 1.Моддаларнинг реакциягача ва реакциядан кейинги элементар химиявий таркиби бир хил (чекка группаларни хисобга олмаганда) 2.Полимер молекуласидаги мономер звенолари орасидаги ковалент богланиш n n3.Хосил булган ковалент занжирларининг узунлиги хар хиллиги, яъни полидисперслиги. Полимерланиш жараёнида факат бир хил мономер катнашса гомополимерланиш, агар икки ва ундан ортик мономерлар хили катнашса сополимерланиш жараёни содир булади. Полимерланиш реакциясини умумий холда куйидаги схема билан ифодалаш мумкин: nM ------>[M]n Бунда М-мономер, n-мономерлар сони ёки полимерланиш даражаси. Тукимачилик ва енгил саноатда ишлатиладиган полимерларни синтез килишда куйидаги реакциялар жуда мухим ахамиятга эга: 1.Винил мономерларда (углерод-углерод) карбон-карбон кушбогнинг очилиши n СН 2 = СН---> -СН 2 - СН- n R R 2. Карбон кислород кушбоининг очилиши (шунингдек С=N,С=S ва хоказо боглар) n СН 2 0 ----> СН 2 -О 3. Карбо ёки гетеро ёпик халкаларнинг очилиши: CH 2 C =O----> [ NH (CH 2 ) 5 CO] n n( СН 2 ) 3  NH CH 2 Бу реакцияларда атомнинг узаро жойланиши манамер ва полимер молекуласининг звеноларида узгармай сакланади . Полимерланиш жараёнлари занжирсимон ва боскичли механизм буйича бориши мумкин . Кушбогнинг очилиши натижасида борадиган полимерланиш занжирсимон механизми билан боради . Хар кандай занжирсимон реакция каби полимерланиш хам учта асосий боскичдан иборат. 1) Занжирнинг хосил булиши (иницирлаш) 2) Занжирнинг давом этилиши (усиши) 3) Эанжирнинг узилиши. Занжирсимон полимерланиш реакцияларида эркин радикаллар ва ионлар актив марказлар булиши мумкин. Актив марказлар химиявий табиатига кура радикал ва ионли полимерланишга ажратилади. Радикал полимерланиш Полимерлар хосил килишнинг энг кулай усулларидан бири инициаторлар иштирокида полимерланишдир.Полимерланиш жараёни- нинг тезлаштира оладиган моддалар инициаторлар дейилиб, улар иштирокидаги полимерланиш радикалли полимерланиш дейилади. Инициаторларнинг ахамияти уларнинг юкори булмаган харорат, нур, механик ва бошка таъсирлар ёрдамида осон парчаланиб, актив эркин радикаллар хосил килишадилар.Уларнинг эркин радикалларга парчаланиши нисбатан кам энергияни талаб этади ва реакцион мухитда тез актив марказлар хосил килиб жараённи тезлаштиради.Купгина бундай химиявий актив моддалар уртасида молекуласи таркибида пероксид, гидропероксид хамда азо ва диазо группалари булган органик бирикмалар катта ахамиятга эга. Масалан бензил пероксиди 80-95 0 С даража хароратида парчаланиб, икки молекула (CO 2 ) карбонат ангидридини ажратиб иккита радикал хосил килади. С 6 Н 5 -С-О-О-С-С 6 Н 5 ----->2C 6 Н 5 СОО * ---->2С 6 Н 5 * +2СО 2 Азобирикмалардан азо- бис изобутиронитрил хам нисбатан паст харорат таъсирида (50-70 0 С) узидан бир молекула азот ажратиб,иккита актив эркин радикал хосил килади. CH 3 CH 3 CH 3 | | | NC - C - N = N - C - CN -----> 2NC – C * - + N 2 | | | CH 3 CH 3 CH 3 Умумий холатда олганда R-R---->2 R * яъни R * жуфтланмаган актив электронга эга булган атом ёки атомлар группаси радикал деб аталади . Натижада мономер молекуласида усиш имкониятига эга булган актив марказ хосил булади. Бу жараён куйидагича ифодаланади: R * + CH 2 = CH ------> R – CH 2 - CH * | | Х Х Макромолекула занжирининг усиши кам микдор энергия талаб килса, бу жараён жуда катта тезлик билан боради  R – CH 2 - CH* + CH 2 = CH ------> R – CH 2 - CH - CH 2 - CH* | | | | Х Х Х Х ва хоказо Занжирнинг узилиш жараёни макро радикалдаги мавжуд эркин ра- дикалларнинг реакцион мухитдан йуколиши билан боради. Реакцияда занжирнинг узилиши иккита усаётган макрорадикалларининг узаро бирикиши натижасида вужудга келади. Бу эса радикалларнинг "узаро бирикиш" (рекомбинация) реакцияси дейилади. Рекомбинация натижасида реакцион мухитдаги актив зарачаларнинг сони камайиб, улар йук булиб кетади, занжир узилади. Масалан - - CH 2 - CH - CH 2 - CH + CH - CH 2 - CH - СН 2 ---> | | | | Х Х Х Х ва хоказо - - CH 2 - CH - CH 2 - CH - CH - CH 2 - CH - СН 2 .... | | | | | Х Х Х Х Х Табиатда нурлар ва радиация таъсирида хам радикаллар пайдо булиб, уларнинг таъсирида мономер полимерланади. Бу йуналиш радиацион полимерланиш дейилади. Баъзи жихатдан радикал полимерланишга ухшайди.  Водород атомининг ажралиши ёки занжир буйлаб узатилиши натижа сида усаётган занжир охирида куш бог хосил булади ва натижада занжир узилади. Бу реакцияни диспропорцияланиш реакцияси деб юритилади. Н - - CH 2 - CH - CH 2 - CH * + CH * - CH 2 - CH - СН 2 0--->. | | | | Х Х Х Х ---> - CH 2 - CH - CH = CH - CH 2 - CH 2 - CH - СН 2 .... | | | | Х Х Х х Ионли полимерланиш. Мономерларнинг каталитик ёки ион полимерланиш жараёни ката лизаторлар иштирокида боради. Каталитик полимерланишда усувчи занжир учида катион ёки анион булади. Улар узининг мусбат ёки манфий зарядларини занжир буйлаб узатиш оркали молекуланинг уси шига имконият тугдиради. Каталитик полимерланиш катализаторларнинг занжир учида кандай ион хосил килишига караб катионли ва анионли полимерланишга булинади. Катионли полимерланиш  Катионли полимерланиш кучли кислоталар ва Фридель-Крафтс катализатори иштирокида боради, бундай катализаторлар электронларнинг кучли акцепторлари хисобланади Фридель-Крафтс катализаторларининг полимерланиш жараёнларидаги нисбий активлигини куйидагича ифодалаш мумкин: В F 3 > ALBr 3 > TiBr 3 > BCL 3 > BBr 3 > S п CL 4 Катионли полимерланиш реакциясига кириша оладиган мономерларнинг бирор углерод атоми электронодонор ( электро мусбат ) хусусиятли уринбосар атомлар ёки группалар билан богланган булади . Бундай мономерларга мисол килиб , изобутилен , оддий винил эфирлари , стирол кабиларни курсатиш мумкин . Катионли полимерланиш жараёнининг назарий конунлари бирмунча яхши урганилган. Реакциянинг тезлиги полимерланиш мухитининг диэлектрик доимийсига боглик булади. Катионли полимерланишнинг асосий хусусиятларидан бири шуки, харорат пасайиши билан реакциянинг тезлиги ортиб боради. Минерал кислоталар ва уларнинг электрон-акцептор тузлари иштирокида содир булувчи катионли полимерланиш реакциясини куйдаги умумий формула билан ифодалаш мумкин. -2 CH 2 = CH + H Х = CH 3 - CH - СН 2 - СН + * Х - | | | R R R Бунда хосил булган катион мономер малекуласи билан бирикиб , занжирни узунлаштиради ва узининг мусбат зарядини кейинги бириккан мономер молекуласига узатади :  СН 3 -СН-СН 2 –СН + * Х - + СН 3 = СН -----> | | | R R R + - СН 3 -СН-СН 2 -СН – СН 2 -СН *Х | | | R R R Бу реакцияда катализаторнинг ажралиб чикиши натижасида зан- жир узилади: + - СН 3 -СН-СН 2 -СН * Х ----> | | R R СН 3 -СН-СН 2 -СН -СН 2 -СН -CH = CH + HХ | | | | R R R R Демак, ионли полимерланишда занжир радикали полимерланишдагидан фарк килиб, бирор водород атомининг ажралиши натижасида узилади. Катионли полимерланишни паст хароратда амалга ошириш учун баъзи вактларда мономернинг активланиш энергиясини камайти-рувчи моддалар - сокатализаторлар ишлатилади.Сокатализаторлар сифатида сув ва минерал кислоталар ишлатиш яхши натижа беради. Бунда катализатор билан сокатализатор узаро реакцияга киришиб ,водород протони ажралиб чикади ва протон мономер молекуласи билан бирикиб, катионли полимерланишнинг актив марказини, яъни карбоний ионини хосил килади. Буни куйидаги мисолда куриш мумкин. + - SnCL 4 + HCL ----> H +[ SnCL 4 CL ] + + Н + СН 2 = СН ----> СН 3 - СН | | R R Анионли полимерланиш Анионли полимерланиш католизаторлари сифатида ишкорий металлар ва уларнинг амидлари, метал - органик бирикмалар, юкори ва лентли метал оксидлари ва электронодонор хоссаларига эга булган бошка моддалар ишлатилади. Катализатор ва мономер молекулалари узаро реакцияга киришиб анион комплексни хосил килади. - СН 2 = СН + MeR -----> R- СН 2 – СН + Me+ | | R R  Бу анион комплекси янги мономер молекулалари билан бирикиб,узининг манфий зарядини ана шу мономер молекуласига узатилади: - - R – СН 2 -СН + СН 2 = СН -----> R - СН 2 -СН – CH 2 -CH | | | | R R R R Бу реакцияда занжирнинг узилиши бирор водород атомининг макроионга бирикиши натижасида содир булади. Анионли полимерланишнинг узига хос хусусияти шундаки , у паст хароратда хам катта тезлик билан давом этади. Хароратнинг пасайиши билан анионли полимерланиш реакциясининг тезлиги орта боради. Шунинг учун хам реакцияни баъзи вактларда 500 0 С ва 1900 0 С оралигида олиб борилади. Мисол тарикасида акрилонитрилнинг натрий амид таъсирида аммиакли мухитда полимерланишини куриб чикамиз. Катализатор : NaNH 2 ---> Na + + NH 2 - - - NH 2 + CH 2 = CH ----> NH 2 - CH 2 - CH | | CN CN _ _ - NH 2 -CH 2 - CH + CH 2 =CH------->NH 2 -CH 2 -CH-CH 2 - CH | | | | CN CN CN CN - NH 2 -CH 2 -CH - CH 2 -CH + CH 2 =CH -->NH 2 -CH 2 -CH - CH 2 -CH- CH 2 -CH | | | | | |  CN CN CN CN CN CN ва хоказо Занжирнинг узилиши : - - NH 2 -CH 2 -CH ...... CH 2 -CH- CH 2 -CH +NH 2 | | | CN CN CN Ион-координацион полимерланиш.Стереорегуляр полимерлар Икки ёки уч компонентли ион комплекслар таъсирида мономерларнинг полимерланиб стереорегуляр тузилишга эга булган юкоримолекуляр бирикмалар хосил килиш жараёни ион координацион полимерланиш дейилади.Ион координацион комплексларининг мономер молекуласи билан узаро таъсирлашуви натижасида кутбланган мономер гетеролитик парчаланиб актив марказ, кутбланган- мономер комплексни хосил килади. Ион- координацияси тузилишга эга булган юкори даражада фаол махсус катализаторларни Циглер ва Натта катализаторлари дейилади. Улар даврий системадаги I-III группа металларининг алкил хосилалари IV-VIII группаларидаги d-металларнинг хосилалари билан хосил килган комплекс бирикмалардир. Бундай махсус фазовий тузилишга эга булган катализатор таъсирида диен углеводородлар ва олефинлар паст хароратда хам катта тезликда полимерланиб,макромолекула занжири катъий тартибли фазовий тузилишга эга булган полимерлар хосил килади. Буларга мисол килиб хозирги пайтда углеводородлардан олинадиган ва куп кулланилаётган изопрен, бутадиен каучукларини келтириш мумкин. Олефинлардан олинадиган полимерларга мисол килиб полипропилен полимерини олиш мумкин. Полипропилен стереорегуляр полимеридан махсус ленталар мустахкамликга эга. Булардан денгиз кемалари учун канатлар олинади. Саноатда кулланиладиган бундай катализаторлардан энг куп таркалгани алюминий органик бирикмасининг титан хлорид билан хосил килган комплексидир:бу комплекс хосил булишини куйидаги схема билан ифодалаш мумкин: С L CL C 2 H 5 \ / \ / AL(C 2 H 5 ) 2 CL+TiCL 3 ----> Ti AL / \ / \ CL CL C 2 H 5 Фойдаланилган адабиётлар: 1. М.Аскаров, О.Ёриев, Н.Ёдгоров "Полимерлар физикаси ва химияси" Тошкент, Укитувчи, 1993,22-64,85-105бетлар 2. А.А. Геллер, В.Э.Геллер " Тола хосил килувчи полимерларнинг физикаси- химиясидан кулланма", Тошкент, Укитувчи 1983, 69-104 бетлар. 3. М.З.Абдукаримова, А.Л.Ҳамраев, А.А.Миратаев «Толали материалларни пардозлаш кимёвий технологияси», Тошкент, Мехнат 2004 й. 322 бет. 4. Кричевский Г.Е. ва бошқалар "Химическая технология текстильных материалов"     Москва, Легпромиздат, 1985 г. 5. Балашова Т.Д. ва бошқалар "Краткий курс   химической технологии волокнистых материалов" Москва. Легкая и пищевая промышленность. 1984 г.,200 стр. 6. М.Аскаров   ва   бошқалар   "Полимерлар физикаси ва кимёси" Т.Укитувчи 1993. 350 бет.