logo

Спирт саноатида ишлатиладиган солод тайёрлаш технологиясининг ўзига хос хусусиятлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

63 KB
Спирт саноатида ишлатиладиган солод тайёрлаш технологиясининг ўзига хос хусусиятлари Режа : 1. Спирт саноатида ишлатиладиган солод технологиясининг ўзига хос хусусиятлари. 2. Тайёр солоднинг сифати. 3. Солод сифатини баҳолаш кўрсатгичлари. 4. Тайёр солод сарфи. 5. Солод тайёрлашнинг тезлаштириш усуллари. 6. Хом солодни ювиш ва дезинфекциялаш. 7. Солодни майдалаш ва солод шарбати тайёрлаш. Арпа, сули, жавдар ва буғдой донидан солод тайёрлаш. Донни ҳўллаш ҳаво-сув усулида амалга оширилади. Бунда сувнингьҳарорати 13-15 о С ни ташкил қилади. Биринчи ҳўллаш вақтида сув юзасига қалқиб чиққан аралашмаларни олиб ташлаб дон ювилади. Арпа, сули ва буғдой 2-3 марта, жавдар эса 1-2 марта сувда бўктирилади. ²ар бир сувга ботириш вақтида доннинг сув остида туриш вақти 3-4 соатни ташкил қилади. Сув ажратиб олингандан кейин дон 2-3 соат сувсиз қолдирилади. Дон намлиги 8-40 % га етганда ҳўллаш тўхтатилади. ²ўлланган дон ҳўллаш чанидан тўкилади ва полга 60-70 см қалинликда ёйилади. Ёйилган доннинг ҳарорати 23-24 о С га етганда дон ёғоч курак ёрдамида ағдарилиб 40 см баландликда жўяк шаклига келтирилади. Доннинг ўстириш вақтида ҳарорат жўякнинг қалинлигига қараб ўзгариб туради ва курак ёрдамида ағдариб туриб бошқарилади. ўсишнинг биринчи икки кеча- кундузида ҳарорат 19-20 о С га ушланиб турилади. ўсишнинг кейинги кунларида ҳарорат пасайтирилиб, охирида 13-14 о С га етказилади. Арпа, сули ва буғдойни ўстириш вақти 10-12 кеча-кундуз, жавдарники эса 7-8 кеча- кундузни ташкил қилади. Дон ўсиш вақтида заруриятга ўараб курак билан ағдарилиб турилади. Ағдариш бир кеча-кундузда 2-3 мартадан кам бўлмаслиги керак. Донни ағдаришдан олидн унга сув пуркалади, сув пуркаш солод тайёр бўлишига 24 соат қолганда тўхтатилади. ўсган арпа ва сули солодининг намлиги 44-45 %, жавдар ва буғдой солодининг намлиги эса 40-41 % бўлиши керак. Юқоридаги донлардан пневматик яшикларда солод тайёрлдаш қуйидагича амалга оширилади. Дон ҳўллангандан сўнг ҳўллаш чанидан яшикларга 0,5-0,6 м қаликликда ёйилади. Доннинг ўсишига қараб унинг қалинлиги 0,8-0,9 м га етказилади. Яшикда донни ўстириш режими полда донни ўстиришдек бир хил олиб борилади. Солоднинг ҳарорати ҳаво пуфлагич билан нисбий намлиги 95 % дан кам бўлмаган ҳаво юбориш орқали бошқарилади. ²авонинг тезлиги 2-3 м/сек ни ташкил этади. ²ар сменада яшикдаги солод курак ёрдамида бир марта ағдарилади. Ағдаришдан олдин эса сув пуркалади. Тариқ донини ўстириш. Арпа, сули, жавдар ва буғдой донидан солод тайёрлаш бир-бирига ўхшаш бўлиб, уларнинг ўзига хослиги жараён ҳароратининг пастлигидир. Тариқ донидан солод тайёрлаш бир оз юқори ҳароратни талаб қилади. Бунда амилаза ферментлари кам ҳосил бўлсада, декстриназа ферменти кўп ҳосил бўлади. Декстриназа ферменти ҳосил қилиниши учун тариқ донидан солод олинади. Тариқ дони ҳаво-сув усулида ҳўлланади. Сувнинг ҳарорати 25-30 о С бўлиши керак. Паст ҳароратли сув ҳўллаш чанига солинмасдан олдин қиздирилади. Биринчи ҳўллашдан 2 соат ўтгандан кейин сув юзасига қалқиб чиққан аралашмалар олинади ва дон ҳарорати 25-30 о С бўлган сув билан ювилади. Ювилгандан сўнг дон сув остида сақланади. Биринчи марта сув остига донни сақлаш жараёни 4 соат давом эттирилади. Шундан сўнг дон 4-6 соат сувсиз сақланади ва яна сув остида 6 соат 25-30 о С ҳароратда сақланади. Сўнгра дон чандан полга тўкилади. ²ўлланган тариқ донининг намлиги 350-38 % бўлиши керак. ²ўлланган дон қалинлиги 0,7-1,0 м қилиб ёғоч яшикларга солинади. Бунда доннинг ҳарорати 25 о С дан паст бўлмаслиги керак. Агар ҳарорат пасайса иссиқ сув сепилади. Дон яшикда ҳарорати 30-35 о С га кўтарилгунча сақланади. ²арорат меъёрга етгандан кейин тариқ яшикдан олиниб полга қалинлиги 0,4 м қилиб жўяк шаклида ёйилади. Бошланғич 2 кеча-кундузда жўякда ҳарорат 26-306 о С да ушланади. Учинчи ва кейинги кунларда жўяк ҳарорати 25-26 о С га пасайтирилиб жўяк қалинлиги 0,15-0,20 м га келтирилади. ²ар бир ағдаришдан олдин донга илиқ сув сепилади. Сув сепиш солод тайёр бўлишидан 12 соат олдин тўхтатилади. Тариқ донидан тайёрланган солод намлиги 40-42 % бўлиши керак. ²ар бир ағдаришдан олдин 1 тн дон миқдорига нисбатан 4-6 дал сув сепилади. Солод 5-6 кеча-кундузда тайёр бўлади. Тайёр солоднинг сифати Тоза ўстирилган солоднинг сиватини баҳолашда энг аввало муртак япроғининг ўсиш узунлигига эътибор бериш керак. Муртак япроғининг ўсиши эндоспермнинг эришини кўрсатади. Спирт саноати учун тайёрланган солодда муртак япроғининг узунлиги дон узунлигидан кам бўлмаслиги лозим. Дон илдизларининг сони 3-5 дона, узунлиги 1,5-2,0 см бўлиши керак. Тоза ўстирилган арпа солодидан бодринг ҳиди, тариқ дони солодидан эса олма ҳиди келиб туради. Солоднинг асосий кўрсатгичи бўлиб унинг ферментатив фаоллиги ҳисобланади. ўз навбатида солоднинг ферментатив фаоллиги бўлиб унинг амилолитик (АФ) ва декстринолитик (ДФ) фаолликлари аниқланади. Амиллитик фаоллик деб солоддаги амилотик ферментиларнинг крахмални мальтозагача ёки йод билан ранг бермайдиган декстрингача гидролизланишига айтилади. ФА кўрситгичи деб 1 г солоднинг 1 соат давомида 30 о С ҳароратда неча грамм крахмални мальтоза ва йод билан ранг бермайдиган декстрингача гидролизи тушунилади. Декстринолитик фаоллик деб солод ферментининг фосфодекстринларни мальтозагча гидролизлашига айтилади. ДФ кўрсатгичи деб 1 г солоднинг 1 соат давомида 30 о С ҳароратда неча грамм фосфодекстринларни мальтозагча гидролизлашига айтилади. Солод сифатини баҳолаш кўрсатгичлари 8-жадвал Солод Аъло Яхши Қониқарли АФ ДФ АФ ДФ АФ ДФ Арпа 6 35 4-6 25-35 3-4 15-25 Сули 5 45 3-5 35-45 2-3 25-35 Жавдар 7 35 4-7 25-35 3-4 15-25 Буғдой 7 35 4-7 25-35 3-4 15-25 Тариқ 3 100 2-3 70-100 1-2 50-70 Тайёр солод сарфи Таркибида крахмал бўлган хом ашёдан спирт ишлаб чиқаришда ишлатиладиган солоднинг сифати ва миқдорини аниқлаш унинг сарфини ҳисоблашда муҳим аҳамиятга эга. Арпадан тайёрланган солод сарфи спирт олиш учун ишлатиладиган маҳсулот таркибидаги крахмал миқдорининг 10 %-ни ташкили қилиши лозим. Масалан, 100 кг таркибидан 56,7 % крахмал бўлган донга 5,67 кг олод сарфланади. Солод 2-3 % миқдорда бижғишда ачитқи забуруғлари учун озуқа моддаси сифатида ҳам қўлланилади. ²озирги вақтда спир ишлаб чиқаришда қўлланиладиган технологик йўриқномаларга асосан хом ашё таркибидаги крахмал миқдорига кўра қуйидаги миқдорда солод сарфланади: Юқоридагилардан кўриниб турибдики солод миқдори картошка массасининг 2,5-2,75 % ва дон массасининг 7-9 %-ини ташкил қилади. Солод тайёрлашни тезлаштириш усуллари Спирт ишлаб чиқариш саноатида солод ўсишини тезлаштириш ва ферментатив фаоллигини ошириш учун биологик стимуляторлардан, асосан, гибберелиндан фойдаланилади. Гибберелин миқдори қуйидагича белгиланади (100 %-ли препарат): 1 тн арпа, жавдар ва сулига 600 мг; тариқ учун эса 400 мг. Препаратдан эритма қуйидагича тайёрланади: 1 г гибберелин 20 мл спиртда эритилади ва ҳажми 1 л га етгунча сув қўшилади. Тайёрланган эритма солодга сепиш учун мўлжаланган ишчи эритманинг асоси бўлиб хизмат қилади. Яъни эритма ҳажми 8-10 литрга етгунча сув билан аралаштирилади. Хом солодни ювиш ва дезинфекциялаш Донни ўстириш жараёнида унинг сиртидаги микроорганизмлар миқдори 10-15 марта ортади. Бу микроорганизмлар бижғиш жараёнининг нормал боришига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабдан солод майдаланишидан олдин ювилади ва дезинфекцияланади. Солод таркибидаги микроорганизмларнинг фаолиятини тўхтатиш учуе солод сувда ювилгач хлорли оҳак ёки формалин эритмасида 20-25 мин давомида сақланади. Дезинфекциялаш учун ишлатиладиган эритма қуйидагича тайёрланади: 1 м 3 сувда 1,25 кг хлорли оҳак ёки 2,5 л 40 %-ли формалин эритиш билан тайёрланади. Солодни ювиш ва дезинфекцияловчи эритма билан ишлов бериш аралаштиргичли чанларда амалга оширилади. Антисептиклар бўлмаган тақдирда солод ҳарорати 50-53 о С бўлган илиқ сув билан ювилади. Солодни майдалаш ва солод шарбати тайёрлаш Солод таркибидаги ферментларни тўлиқ муҳитга ўтказиш ва солод крахмалини эриган ҳолга ўтказиш учун у майдаланади. Майдаланган солод сув билан 1:5 гидромодулда аралаштирилади. Олинган солод шабати формалин эритмаси билан дезинфекция қилинади. Бунда 1 дал солод шарбатига 20-25 мл 40 %-ли формалин эритмаси қўшилади ва 20-25 мин сақланади. Солодни майдалаш учун, одатда, марказдан қочма усулда ишлайдиган болғали майдалагичлардан фойдаланилади. Адабиётлар рўйхати 1. Под редакцией доктора технических наук профессора В.А. Смирнова. Технология спирта. Москва: «Легкая и пищевая промышленность». 1981 год.416 стр. 2. А.А. Фукс. Технология спиртового приизводства. Москва: «Пищепромиздат», 1954 год. 650 стр. 3. П.М. Мальцев. Технология бродильных производств. Москва: «Пищевая промышленность», 1980 год. 560 стр. 4. Цыганков П.М., Цыганков М.П. Руководство по ректификации спирта. Москва: «Пищепромиздат», 2001 год. 450 стр.