logo

Органик кимёнинг ривожланиши витализм таълимоти органик кимёнинг назарий концепциялари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

35.5 KB
Органик кимё нинг ривожланиши витализм та ъ лимот и органик кимёнинг назарий концепциялари Режа: 1. Органик кимёнинг келиб чиқиши. 2. Витализмнинг моҳияти ва инқирози. 3. Ёғларни ким кашф этган. 4. Изомерлар ҳақида умумий тушунчалар. 5. Радикаллар тушунчаси. Витализм ва унинг инқирози. Олов кашф қилингач, моддаларни иккига бўлинди: ёнадиган ва ёнмайдиган. 1807 йилда Берцеллиус қанд ва ёғга ўхшаш моддаларни органик моддалар деб аташни таклиф қилди. Сув ва тузга ўхшаш моддаларни ноорганик моддалар деб атади. Органик моддалар қиздирилганда ёки бошқа таъсирлар натижасида ноорганик моддаларга айланишини кимёгарлар билдилар ва хайрон қолдилар. У вақтда витализм таълимоти мавжуд эди. Бу таълимот бўйича ҳаёт алохида ҳодиса бўлиб, дунё қонунларига бўйсунмайди ва алоҳида ҳаётий кучларга бўйсунади. Флогистон назариясини муаллифи Шталь Иввул витализм таълимотини химоячиси эди. 1828 йил немис олими Ф. Вёлер (1800-1882 й.) биринчи бўлиб органик моддани синтез қилиб витализмга зарба берди. Аммоний цианитни қиздириб (ноорганик модда) мочевинани олди. У тирик организмларда ажралиб чиқади. Вёлер бир неча марта тажрибани қайтариб, ўз ишининг тўғри эканлигини билгач, уни ўз устози Берцеллиусга айтади. Ашаддий витализм тарафдори бўлган Берцеллиус бу сафар тан олди. Бу кашфиётни аҳамияти катта бўлди. Органик синтезга катта йўл очилди. 1845 йилда А. Кольбе (1818-1884 й.й.) Вёлернинг шогирди CH 3 COOH ни синтез қилди. Фрунцуз кимёгари П. Бертло (1850 йилларда) CH 3 OH, C2H 5 OH, CH 4 , C 6 H 6 , C2,H 2 ларни синтез қилди. Ҳаёт ғишчалари. Юқоридаги олимлар гарчи органик моддаларни синтез қилган бўлсаларда, мураккаброқ тузилишга эга бўлган, крахмал, оқсил, ёғларни ўрганиш ва айниқса синтез қилиш анча қийинчилик туғдирди. 1820 йилда рус кимёгари К. Кирхгоф крахмални кислота билан қиздириб глюкоза олди. 1820 йилда француз олими А. Браганно желатинани қайта ишлаб, глицинни олди. У 20 та аминокислоталардан бири эди. Крахмал ва оқсиллар катта молекулалардан иборат бўлиб, уларни молекуласи глюкоза ва аминокислоталардан тузилган. 1809 йилда француз олими М. Шеврель (1786-1889) ёғларни қайта ишлаб ёғ кислоталарини олди. У ёғлар совунга айланганда глицеринни йўқолишини аниқлади. 1854 йилда Бертло глецеринни стеарин кислота билан қиздириб, тристеарин кислотани олди. Ўша вақтларда синтез қилинган энг мураккаб табиий маҳсулотлардан бири шу модда эди. У стеарин кислотаси ўрнига унга ўхшаш табиий ёғдан олинган кислотани олиб, глицерин билан қиздирди. Натижада табиий ёғга ўхшаш ёғ моддасини олди. Лекин олинган ёғ табиий ёғлардан фарқ қилар эди. Бу ишлар шуни кўрсатдики, кимёгар табиий маҳсулотларга ўхшаш моддаларни ўлик табиатдан олиши мумкин экан. Шу соҳада XIX асрнинг иккинчи ярмида органик кимёда катта ютуқларга эришилди. Шу нарса аниқландики, органик моддалар мураккаб тузилишга эга, ноорганик моддалар таркибида эса 2-8 та атом бўлади холос. Органик моддалар молекуласида ўнлаб, юзлаб ва минглаб атомлар бўлади, лекин озгина ташқи таъсирлар (масалан, қиздириш) уларни хоссаларини ўзгартириши мумкин. Уларнинг таркибидаги С ва Н атомлари ёниш хоссаларига эга. Немис кимёгари А. Кеккулье 1861 йил органик кимё – углерод ва унинг бирикмалари ҳақидаги фандир деб таъриф берди. Демак ноорганик моддалар деб углерод тутмаган бирикмаларга айтилади. Ўша вақтларда бу фикрлар кўпчилик томонидан эътироф этилган эди. Масалан, таркибида С бўлса ҳам CaCO 3 ни ноорганик моддалар деб қаралади. Изомерлар ва радикаллар. XIX асрнинг бошларида иккита модданинг формуласи бир хил бўлиши мумкин эмас деб қаралар эди. Ю. Либих (1803 - 1873) анализ усулини ривожлантириб жуда ишончли эмпирик формулаларни аниқлади. У органик моддалардаги N 2 миқдорини аниқлади. 1830 йилда Берцеллиус узум ва вино кислоталарини бир хил формулага эга эканлигини (C 4 H 6 O 6 ) лекин хоссалари ҳар хиллигини аниқлади. Бундай моддаларни у изомерлар деб аташни таклиф қилди ва у ҳамма томонидан эхтироф этилди. 1810 йилда Гей-Люссак ва Теноф HCN устида ишладилар ва гарчи таркибида О бўлмаса ҳам кислота эканлигини аниқладилар. Илгари кислота таркибида албатта О бўлиши шарт деб ҳисоблардилар. Бу олимлар – CN гурухи ажралиб кетмай бир бирикмадан иккинчи бирикмага ўтишини аниқладилар. CN худди Cl, Br атомига ўхшашлигини аниқладилар. Икки атомдан иборат гурух ўзгармай бир молекуладан иккинчи молекулага ўтса уларни радикаллар деб аталди. Бу олимлар (Вёлер ва Либих) бензоил гурухини ҳам шундай хоссаларга эга эканлигини аниқладилар. Бензоил гурухини эмпирик формуласи – С 7 Н 5 -О эканлигини исботланди. Маълум сондаги радикалларни тузилишини ўрганиб, йирик молекулали моддаларни сири аниқланди. Бу радикаллардан эса молекулалар тузилади. Адабиётлар 1. М.Абрамов “Фарғона катта химия ўлкаси”. “Ўзб” 1978й. 2. С.Гелғбух “Средняя Азия - район болғшой химии”. 1964г. 3. С.Тешабоев “Кўзда қора на из бўл”. 4. Наука в Узбекистане . “Фан” Тошкент 1974 йил. 5. Р.Тожиев, А.Юлдашев, Ш.Султонов “Ахмад Фарғоний махнавияти ва ме ъ роси” . Фағона 1998 йил.