logo

Коллоид кимё фанининг вазифалари. Коллоид золларига характеристика

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

48.5 KB
Коллоид кимё фанининг вазифалари. Коллоид золларига характеристика Режа : 1. Коллоид кимё фанининг ривожланиши тарихи 2. Коллоид бирикмаларнинг бошқа кимёвий бирикмалардан фар қ и ва ўхшашлиги. 3. Коллоид золларнинг дисперслиги Коллоид химиянинг ривожланиш тарихи Коллоид химия – сирт ходиса дисперс система ва уларнинг физик, химиявий хамда механик ходисалари ҳақидаги фандир. Коллоид химияда текшириладиган об o ектлар проф. Н.П.Песков томонидан 1930 йилларда та o рифланган икки белги билан характерланади. Улардан бири дисперслик ва иккинчиси гетерогенликдир. Бирор модданинг майда заррачалари бошқа модда ичида тарқалишидан хосил бўлган система дисперс система дейилади. (Дисперс сўзи лотинча dis р ergere , яъни тарқалмоу, бўлак – бўлак бўлиб кетмоқ сўзидан келиб чиууан). Тарқалган модда дисперс фаза, иккинчи модда эса дисперсион мухит деб номланади. Хар қайси дисперс фаза қаттиқ, суюқ ва газсимон агрегат холатларда булиши мумкин. Шу сабабли дисперс системаларнинг хиллари нихоятда кўп. Капиляр говак моддалар хам дисперс системалар жумласига киради. Дисперс системалар табиатда жуда кўп тарқалган, улар техникада турли – туман жараёнларда кенг қўлланилади. Атроф – мухитимизда мавжуд материаллар – тупроқ, ёғоч, табиий сув, турли – туман озиқ овқат махсулотлари, резина бўёқ ва хоказоларнинг хаммаси дисперс системаларга мисол бўлади. Хар қандай дисперс системада хауиуатдан учта фаза: дисперс фаза, дисперсион мухит ва сирт фаза мавжуддир. Шунга кўра коллоид химияда уч мухим муаммо билан иш кўришга тўғри келади, бўлар 1) сиртда содир бўладиган ходисаларни ва сирт уавватларни урганиш. 2) дисперс системаларнинг фирт фазага боглик ходисаларни урганиш ва 3) дисперс системаларнинг мавжудлик шароитларини урганишдан иборат. Дисперс системанинг барқарорлиги дисперс фаза ва дисперсион мухит заррачаларнинг катта – кичиклик (дисперслик) даражасига боғлиқ бўлади. Барча дисперс системалар заррачаларнинг катта – кичиклигига қараб уч синфга булинади: 1) дағал дисперс системалар (сеспензия, эмульсия ва кўпиклар): бу системаларда дисперс фаза заррачаларнинг ўлчами 100 нм дан ортиқ бўлади: 2) коллоид системалар: бўларда дисперс фаза заррачаларнинг ўлчами 1 нм дан 100 нм гача бўлади ва 3) чин эритмалар: дисперс фаза заррачаларнинг ўлчами 1 нм дан кичик бўлади. Коллоид химиянинг вазифаси юқори дисперсликка эга бўлган гетероген системаларни, бу системалардан сирт ходисаларни ва юқори молекуляр системаларни урганишдан иборат. Дағал дисперс системалар хам коллоид химияда урганиладиган об o ектлар жумласига киради. Коллоидлар ҳақидаги амалий маълумотлар хатто Аристотел p (Арасту) ва алхимикларнинг ишларида учрайди. Уадим замонлардаёу коллоид химиявий жараёнлар Хитойда, Хиндистонда, Мисрда, Римда, Ўрта Осиёда уадимги Рус p мамлакатида овқат тайёрлаш тери пишириш матоларни бўяш ва бошқа ишларда қўлланилиб келган. Дастлаб коллоид химияга асос солган киши инглиз олими Т.Грем хисобланади. Лекин Гремдан олдин бу сохада Л.М.Ломоносов, Берцелуис, Сел p ми, Мусин – Пушкин, Фарадей, И.Г.Боршчев, П.П.Веймарн ва бошқалар хам иш олиб борганлар. 1861 йилда Т.Грем эриган моддаларнинг пергамент уоьоз оруали сувга утиш (диффузияланиш) ходисасини текшириб, кристалл моддаларнинг (ош тузи, шакар) ходисасини текшириб эритмалари яхши диффузияланишини лекин, алюминий гидроксид, рух гидроксид ва бошқа металларнинг гидроксидлари, едим, ал p бумин, желатина, крахмал каби моддалар жуда заиф диффузияланишини аниқлади. Грем эритмалари яъни диффузияланган моддаларни кристаллоидлар деб ёмон диффузияланган ва кристалл тузилишига эга булмаган моддаларни коллоидлар деб атади (коллоид сўзи грекча «коллои» яъни елим сўзидан олинган) Гремнинг фикрича, кристалоидлар сувда эриганда чин эритмалар, коллоидлар эриганда эса коллоид эритмалар хосил бўлади. Грем коллоид эритмаларини олиш ва тозалаш усулларини ишлаб чиуди. Унинг баъзи усулларидан хозирда хам фойдаланилади. Грем таълимотига биноан кристаллоидлар коллоидлардан катта фарқ қилади. Лекин 1868 йилда Боршчев коллоид моддалар кристалл холида хам булиши мумкинлигини исботлаб берди. Сўнгра рус олими П.П.Веймарн Гремнинг фикрлари тор ма o нога эга эканлигини исботлади. У коллоид холлатларда 200 дан ортиқ модда тайёрлаб, хар қандай модда хам шароитга қараб коллоид холида хам кристаллоид холида хам бўла олишини кўрсатади. Шундай қилиб хар қандай модда хам баъзи шароитда коллоид эритма баъзи шароитда эса чин эритма хосил қилиши мумкин. Масалан ош тузи сувда эриганда коллоид эритма хосил бўлади лекин совунни спиртда эритиб унинг чин эритмасини тайёрлаш мумкин. Демак коллоид холат материянинг узига хос алохида холатидир. Коллоид химиянинг ривожланишида олимларнинг роли жуда катта. Масалан 1762 йилда М.Л.Ломоносой ивиклар устида иш олиб борди. У олтининг коллоид эритмасидан фойдаланиб рангли шишалар тайёрлади. 1797 йилда Мусин – Пушкин симоб металлининг коллоид эритмасини хосил қилди. 1908 йилда рус олими Ф.Ф.Рейс лой суспензияларининг электр ходисаларини текшириш: Сабанеев 1889 йилда коллоид эритмаларнинг музлаш температураларини ўлчаш асосида коллоид заррачаларнинг молекуляр массаларини аниқлади. Рус олими Шведов 1889 йилда желатина эритмаси мисолида коллоид системаларнинг механик структура ходисаларни текширди. XX асрнинг бошларида Броун харакатининг кашф коллоид химиянинг ривожланиши учун катта ахамиятга эга бўлади. 1906 – 1908 йилларда Смолуховский ва Эйнштейн коллоид системалардаги Броун харакати ва диффузия назариясини яратиб коллоид химияни назарий жихатдан бойитдилар. Перрен, Сведберг Ил p ин каби олимлар Эйнштейн ва Смолуховский назариясининг тўғрилигини тажрибада тасдиқладилар. Д.И.Менделеев коллоид химияни табиат ҳақидаги билмларни порлоу истиуболга эга бўлган янги тармоьи деб қаради. У узининг «химия асослари» номли китобининг биринчи нашрида (1871) йил «Коллоид химия масалалари физика ва химиянинг барча сохалари учун ильор ва уудратли ахамият касб этиши мураккаб деб ёзади». Коллоид химиянинг тараууиётида машхур олим А.В.Думанскийнинг хам хизмати катта, уколлоид эритманинг қовушқоқлигини, электр ўтказувчанлигини, оптик хоссаларини урганди. Проф. Н.П.Песков коллоид системаларнинг барқарорлик назариясини таклиф қилди, академик П.А.Ребиндер ва унинг шогирдлари коллоид дисперс ва дағал дисперс системаларда бўладиган адсорбция ходисаларини шунингдек уларнинг структура механик хоссаларини текширдилар. Коллоид ва юқори молекуляр системаларни урганишда олимлардан В.Н.Каргин, Б.В.Дерягин, И.И.Жуков, Догадкин, И.Ф.Ермоленко, Ф.Д.Офчаренко, К.С.Ахмедов ва бошқа олимларнинг хизматлари катта. Коллоид системалар турмуш ва саноатда ғоят катта ахамиятга эга. Ўсимлик ва хайвонлар организимининг асосий таркибий қисмлари (оксил, уон ва бошқалар) коллоид холатда бўлади. Синтетик каучуклар сун o ий ипак, пластмасса ва хоказолар ишлаб чиқариш технологияси хам коллоид химия ютууларига асосланади. Сун o ий ипак ва синтетик материаллар (капрон, лавсан ва бошқалар) ишлаб чиқаришда буктириш, коагуляция, адсорбция ва бошқа коллоид химиявий жараёнлар катта ахамиятга эга. Ўсимликлардан олинган толаларни, хайвонлардан олинган жунни. Синтетик толаларни бўяш учун керакли бўёқлар хам коллоид системалар холида бўлади. Чарм тайёрлаш саноатида терини буктириш, ууллаш, ошлаш. Уулда ювиш ва хоказо жараёнлар коллоид химия усулига асосланган. Металлургияда, уулолчилик ишларида цемент, пластмасса, сун o ий тола, рангли шиша, совун, сурков мойлар, лан ишлаб чиқаришда хамда техниканинг бошқа сохаларида, медицина ва қишлоқ хужалигида коллоид химия жараёнларининг ахамияти катта. Фойдаланилган адабиётлар 1. К.С.Ахмедов, Х.Р.Рахимов «Коллоид химия» Тошкент «Узбекистон» 1992 йил. 2. Ш.Назаров «Физик ва коллоид химия» Тошкент «Мехнат» 1988 йил 3. Фролова Ю.Г «Курс коллоидной химии» М.1982 йил 4. Захарченко В.Н «Коллоидная химия» М.1974 йил