logo

13С – спектроскопия. Кимёвий силжиш ва спин-спин таъсир константалари. Фурье спектроскопия

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

104 KB
13 С – спектроскопия. Кимёвий силжиш ва спин- спин таъсир константалари. Фурье спектроскопия 1970 йилларнинг ўрталарига келиб протон магнит резонанси органик молекулани ўрганиш ишларида энг муҳим физикавий усул сифатида юқори ўринларга чиқиб олди. Ядровий спектроскопия соҳасида олиб борилган кўп назарий тадқиқотлар бу усулнинг жуда кўп имкониятлари мавжудлигини кўрсатади. Бу эса радиоспектроскопиянинг яна бир тури углерод резонанси - 13 С-спектроскопиясини юзага чиқарди. Шундай қилиб, углерод резонанси органик кимёда протон резонансига ўхшаб ЯМР нинг ажралмас қисми сифатида ўз ўрнини топди. 1957 йилда инглиз тилидаги "Кимёвий физика" ойномасида П.Лаутербур ҳар хил органик бирикмаларнинг 13 С резонанс спектрларини босиб чиқарди ва бир йилдан сўнг биринчи умумлаштирилган мақола босмадан чиқарилиб, унда кимёвий силжиш қиймати билан углерод билан боғланган ўринбосарларнинг электроманфийлиги орасида маълум боғланиш борлиги тасдиқланди. 1965 йилда муҳим тадқиқот ишлар олиб борилиб углерод спектрининг сигналларига халақит берадиган углерод билан боғланган водород ўртасидаги спин-спинларнинг таъсирини йўқотиш услублари яратилди, унинг асосида қўш резонанс усули ётади. Спин-спинларнинг таъсирини йўқотиш углерод спектрида фақат углерод сигналларини намоён бўлишига имконият яратди. Шунинг билан бир қаторда 13 С спектрларини олиш учун Вариан, Брукер фирмалари энг замонавий ЭҲМ билан жиҳозланган спектрометрларни ишлаб чиқариш ишларини йўлга қўйдилар. Углерод атомининг барқарор изотопи 13 С магнит моментига эга ( I  1  2), аммо ҳар қандай органик моддада унинг миқдори 1,1 фоиздан ошмайди. Бу изотопнинг жуда кам тарқалгани кўпинча тўғридан-тўғри резонанс частоталарни ўлчашда маълум қийинчиликка сабаб бўлади. ЯМР спектроскопиясининг 13 С турида ПМР спектроскопиясига ўхшаб кимёвий силжиш ва спин-спинларнинг таъсир константаси параметрлари бўлиб уларнинг фарқи шундан иборатки, бу параметрларнинг ўзгариш оралиқлари протонникидан анча катта ҳисобланади. 13 С спектри билан иш олиб борилганда, кимёвий силжиш қийматларини (  ) ўлчаш жуда осон, чунки унинг ҳосил бўлиш оралиғи - 0- 250 м.у. да ётади. Бу оралиқ жуда катта бўлганлиги учун спектрда сигналлар жуда аниқ ажралган ва бир-бирининг устига тушмасдан ҳосил бўлади, бу эса ПМР га ўхшаб интеграллаш ишини олиб бориш шарт эмаслигига сабабчи бўлади, яъни молекулада кимёвий табиати билан бир-биридан фарқ қиладиган қанча углерод атоми бўлса, шунча миқдорда сигналлар намоён бўлади. Углерод атомлари сигналларининг кимёвий силжиш қийматига углероднинг қандай атомлар билан боғланганлиги ва ён томондаги кимёвий боғларнинг табиати таъсир этади. Агар углерод атоми кислород билан боғланган бўлса асосан кучсиз магнит майдони соҳасида сигнал ҳосил қилади. Алифатик углеводородларнинг сигналлари ароматик углеводородларнинг сигналларига нисбатан кучли магнит майдонида намоён бўлади (49-расм). 49-расм. Айрим бирикмаларнинг 13 С спектридаги сигналлари. 13 С изотопининг моддаларда жуда оз миқдорда бўлиши ЯМР спектрларда углерод билан углерод ўртасида ( 13 С- 1З С) спин-спин таъсир бўлмаслигига сабабчи бўлади. Бу ҳолат 13 С спектр сигналларининг оддий бўлиши билан изоҳлана-ди, аммо спектрларни чуқур тахлил қилишда ҳамда углерод билан боғланган ядролар (асосан водород) ўртасидаги спин-спинлар таъсирини ( 13 С-Н) эътиборга олиш керак. Масалан, С-Н гурух 13 С спектрида дублет сигнали ҳосил қилади, унинг константаси J СН  125 Гц га тенг, агар углерод атоми қўшбоғ билан боғланган бўлса, худди шунга ўхшаш С  С-Н гурухида константа қиймати тахминан 170 Гц га, -С  С-Н гурухда эса 250 Гц га тенг. Бу катта константа қийматли сигналларни спектрдан осон топиш мумкин. Турли хил ўринбосарлар спин-спинларнинг ўзаро таъсир константа қийматига сезиларли таъсир кўрсатади. Протон спектрига ўхшаб протоннинг углеродга нисбатан яқин ёки узоқ жойлашиши ҳам кимёвий силжишга таъсир этади. 13 С спектрида СН-дублет, СН 2 -триплет, СН 3 -квартет беради. Масалан, углерод спектрида сирка кислотасининг сигналлари 50-расмда берилган. 50-расм. Сирка кислотасининг 13 С спектри. Спин-спинларнинг константа қийматига молекуладаги углерод атомига нисбатан яқин жойлашган гурухлар ва боғларнинг таъсирини метаннинг оддий ҳосилалари мисолида 13-жадвалда кўрсатилган. 13-жадвал. Метан ҳосилаларидаги J ( 13 С, 1 Н) константасининг қийматлари. Бирикмалар ( 13 С, 1 Н), Гц Бирикмалар ( 13 С, 1 Н), Гц СН 3 -ОН 141 (СН 3 ) 3 N 131 CH 3 -C  N 136 CH 3 NH 2 133 CH 3 -NO 2 147 - - CH 3 COOH 130 CH 3 -O-C 6 H 5 143 CH 3 CHO 127 CH 3 -C 6 H 5 126 CH 3 -F 149 CH 3 -CH 3 126 CH 3 Cl, CH 3 Br, CH 3 -I 150  2 (CH 3 ) 2 CO 126 CH 2 Cl 2 178 (CH 3 ) 2 C  CH 126 CH 3 -C  C-H 132 CH 3 CCl 3 134 (CH 3 ) 2 S  O 138 (CH 3 ) 2 NH 132 13 C спектрида мураккаб сигналлар бўлмаслиги учун энг осон йўл молекуладаги барча протонларнинг углерод билан таъсирланишини ёрдамчи частота бериб йў қ отилади , шунинг учун ҳам олинган спектрлар оддий бўлиб ягона сигналлардан ташкил топган бўлади . Модда тузилишини чу қ ур ўрганиш ма қ садида углерод билан протонлар орасидаги спин - спин таъсирини эътиборга олиб ҳосил қ илинган спектрларни 13 С спектрининг “ оф ” ( о ff) резонанс услуби деб айтилади . Мисол сифатида этилтиоцианат бирикмасининг “ оф ” резонанссиз ( а ) ва уни ишлатилган ҳолатдаги ( б ) спектрлари 51 - расмда тасвирланган . H3 C C H 2 S C N 51-расм. Этилтиоцианатнинг 13 С спектри (эритувчи- СДС1 3 ). Ароматик бирикмалар 13 С спектрларининг кимёвий силжиш қийматлари жуда axaмиятли бўлиб, улар орқали бензол гомологларида СН 3 гурухларнинг бир-бирига нисбатан халқада қандай жойланишини аниқлаш мумкин. C H 3 C H 3 C H 3 C H 3 C H 3 C H 3  (СН 3 )  159,2 м.у.  (СН 3 )  157,2 м.у.  (СН 3 )  157,7 м.у. C H 3 C H 3 C l C H 3 C l  (СН 3 )  156,9 м.у.  (СН 3 )  158,2 м.у.  (СН 3 )  157,6 м.у. C H 3 C l  (СН 3 )  157,5 м.у. Кимёвий силжиш қийматлари углерод атомининг гибридланиш ҳолатига ҳам боғлиқ бўлиб, sp 3 - 0-50 м.у., sp 2 -100-150 м.у., sp -гибридланиш эса 70-100 м.у. оралиғида сигнал намоён қилади. Органик моддаларда магнит моментга эга бўлган 13 С изотопнинг миқдори жуда кам бўлгани учун спектр олиш учун ПМР спектрига нисбатан намунанинг миқдори бир неча маротаба кўп бўлиши керак, аммо унинг миқдори етарли бўлмаганда спектрнинг сигналлари жуда кичик интенсивликда намоён бўлиб, кўп ҳолларда уларни спектрометр ёзув асбобларининг шовқини билан адаштириш мумкин. Бундай ҳолларда интенсивлиги юқори бўлган спектрларни олиш учун ЯМР нинг Фурье алмаштиргичидан фойдаланилади. Фурье спектроскопиянинг заминида электрон ҳисоблаш машинаси (ЭҲМ) ёрдамида сигналларнинг интенсивлигини қўшиб бориш (тўплаш) ётади. Машина ёрдамида сигналларни тўплаш спектрларни кўп маротабали ёзиш натижасида олиб борилиб, жуда кам интенсивликдаги сигналлар ичидан керакли, интенсивлиги яхши бўлган сигналларни ажратиб олиниб уларни ўрганишга имконият яратилади. Адабиётлар рўйхати 1. Бенуэлл К. Основў молекулярной спектроскопии, М.,"Мир" 1985. 2. Бахшиев Н.Т. Введение в молекулярную спектроскопию, Л., Изд-во ЛГУ, 1987. 3. Мельникова К.Б. Элементў кoлeбaтeльнoй спектроскопии и их применение в химии, Киев, 1983. 4. Ельяшевич М.А., Степанов Б.М., Волькенштейн М.В. Колебание молекул, М. 1949. 5. Казицина Л.А., Куплетская Н.Б. Применение УФ, ИК, ЯМР и масс- спектроскопии в органической химии, М, Изд-во МГУ, 1979. 6. Вилков Л.В., Пентин Ю.А. Физические исследования в химии, том 1, М., Вўсшая школа, том 2, 1989. 7. Драго Р. Физические методў в химии, т 1,2. М., "Мир" 1981. 8. Афанасьев В.А., Заиков Г.Е. Физические методў в химии, Изд-во "Наука" М., 1984. 9. Иоффе Б.В., Костиков Р.Р., Разин В.В. Физические методў определения строения органических соединений, М.,"Вўсшая школа", 1984. 10. Фрайфельдер Д. Физическая биохимия. М., "Мир", 1980. 11. Бранд Дж, Эглинтон Г. Применение спектроскопии в химии, М.,"Мир",1967, 354с. 12. Сильверстейн Р., Баселер Т., Моррил Т. Спектроскопическая идентификация органических соединений, М.,1977.