logo

1. Борли угитлар. 2. Молибденли угитлар. 3. Мисли угитлар 4. Марганецли угитлар. 5. Ўгитларни саклаш ташиш ва ишлатиш.

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

51 KB
Микро угитларнинг ахамияти, уларни саклаш, ташиш ва ишлатиш Режа: 1. Борли угитлар. 2. Молибденли угитлар. 3. Мисли угитлар 4. Марганецли угитлар. 5. Ўгитларни саклаш ташиш ва ишлатиш. Таянч иборалар: Микроэлементлар, ўгитлар, борли, молебденли, мисли, марганезли, кобальт, саклаш, ташиш, уларни кўллаш. Микро угитлар усимликлар учун ахамияти шундаки, улар моддалар алмашинувидаги купчилик мухит жараёнларда иштирок этади. Уларнинг купчилиги (Mn, Cu, Mo, Zn, Co) биокимёвий реакцияларни жадаллаштирувчи турли хил ферментлар таркибига киради, баъзилари (Mn, Cu, Fe) усимликлар хужайраларидаги оксидланиш-кайтарилиш жараёнларида иштирок этади. 1. Борли угитлар. Ўсимликлар хосил етиштириш учун 1 га ердан 20 дан 250 г гача бор истеъмол килади. Донли экинлар жавдар, буІдой, сули, арпа, тарик, тупрокдан борни камрок олади. Кунгабокар, картошка, зигир, беда, хапталва баъзи сабзавот экинлари борни анча куп истеъмол килади ва унинг етишмаслиги бу экинларда купрок билинади. Ўсимлокларнинг пояларига караганда баргларида бор купрок булади, айникса гуллари борга бой булади. Бор етишмаса, аввало поя, новда ва илдизларнинг усиш нукталари касалланади, нобуд булади. Поянинг усиш нуктаси нобуд булганда шиддатли равишда ён новдалар хосил булади. Бор етишмаганда лавлаги узаги чириш касаллигига учрайди натижада илдизи говак булиб колади, баъзан эса бутунлай чириб кетади, зиІир бактериоз, картошка эса парша касаллигига учрайди. Борли угит солинганда бундай касалликлар батамом йукотилади. Тупроклардаги борнинг умумий микдори 1 кг тупрок іисобидан олинганда уларнинг хилига караб 1-2 дан 50-80 мггача булади. Борли угитлар борнодотолит уни (2% В) бор-магнийли угит (2-3 % В) оддий ва куш борли суперфосфат (0,2 % В) дир. Борнинг соф тузи-борат (11%В) ва борат кислота (17 % В) киммат туради, уругларга экишдан олдин ишлов бериш учун, шунингдек илдиздан ташкари озиклантириш учун ишлатилади. 2.Молибденли угитлар. Ўсимликларда молибден микдори курук моддасига нисбатан хисобланади. Уругларда, айникса дуккакли усимликлар уругида куп булади. Дуккакли экинларнинг туганаклари молибденга айникса бой. Молибден туганак бактериялар ва эркин яшовчи бактериялар томонидан хаво азотини фиксация килинишида мухим роль уйнайди. Молибден етишмаганда дуккакли экинлар илдизлардаги туганаклар суст ривожланади, азотни фиксацияловчи бактериялар нормал ривожлана олмайди ва атмосфера азотини фиксация килмайди. Молибден етишмаганда усимликларнинг тукималарида ортикча микдорда нитратлар тупланиб колади. Уларнинг кайтарилиши секинлашади, натижада нормал азот алмашинуви бузилади. Тупроклардаги молибденнинг умумий микдори 1 кг га тупрок хисобидан олганда 0,2- 12мг гача булиши мумкин. Агар тупрокда унинг харакатчан шакллари 1 кг га 0,15-1,2 мг дан кам булса усимликлар молибденга эхтиёж сезади. Молибденли угитлар аммоний молибдат (50 % Мо), техник аммоний натрий молибдат (35 % Мо), молибденланган суперфосфат (0,1-0,2% Мо). Молибденни экин экиш вактида каторларга солиш ва илдиздан ташкари озиклантириш учун ривожланишнинг бошлангич фазаларида аммоний молибденнинг 0,1-0,005 % ли эритмаси холида усимликларга пуркаш (1 каерга 50-100гр Мо) анча тежамли ва самарли хисобланади. 3. Мисли угитлар. Миснинг кишлок хужалиги экинлари билан бирга олиб чикиб кетилиш гектарига унлаб граиилар билан улчанади. У усимликлардаги углевод ва оксил алмашинувида ва баргларда хлорофилл хосил булишида катта ахамиятга эга. Мис етишмаганда баргларнинг хлорофилл хосил килиши издан чикади. Донли экинларда мис етишмаслиги узига хос касалликни келтириб чикаради. Ўсимликлар оч яшил булиб колади, тез шохлаб кетади. Баргларнинг учи окаради, дони пуч булади, хосили кескин камайиб кетади. Мис жуда хам етишмаганида умуман бошка хосил булмайди, усимлик пояси аста-секин куриб колади. Ўсимликлардан тайёрланадиган ем-хашакда миснинг етишмаслиги хайвонларда касалликлар ( камконлик, ич кетар, бузокларда рахит, куйларда жун тукилиб кетиши) келтириб чикаради. Мисли угитлар: Пирит куйиндиси (0,25-0,6 % Си). Мис купороси СиSO45Н2О (25 % Си) илдиздан ташкари озикланиши учун 250-500 г мис купороси 300-500 л сувда эритилади. 4.Марганецли угит: Турли экинлар хосили билан бирга олиб чикиб кетиладиган марганец микдори 1 га ердан 0,1дан 0,7 кг гача булади. Марганец етишмаганда оксидланиш кайтарилиш жараёнларининг интенсивлиги ва усимликларда органик моддалрнинг синтези камаяди. Марганец етишмаганда нитрат азоти кайтарилмайди ва усимликларнинг тукималарида нитратлар тупланади, аминокислоталар ва оксиллар синтези бузилади, унинг етишмаслиги лавлаги, картошка, сулида купрок сезилади. Бу элемент етишмаганда баргларда хлорофилл микдори камаяди, уларда сарик догланиш ( кисман хлороз) руй беради, фотосинтез интенсивлиги сусаяди. Марганецли угитлар: марганец сульфат (20 % Mn) марганецланган донадор суперфосфат (1-2 % Mn). Рухли угитлар: Рухнинг экинлар билан бирга олиб чикиб кетиладиган микдори 0,07 кг дан ( карам) 1,5 ( картошка) ва 2,2 кг гача ( канд лавлаги) булади. Рух етишмаганда усимликларда ауксинлар хосил булиши бузилади. Бу эса уларнинг усиши секинлашувига сабаб булади. Дала экинлари орасида рух етишмаслиги маккажухори, соя ва баъзи сабзавот экинларига кучлирок таъсир этади. Тупрокдаги рухнинг умумий микдори 1 г тупрок хисобилан олганда 25 мг дан 65 мг гача тугри келади. Рухли угитлар рух сульфат (ZnSO47Н2О) (21-28 % Zn) саноат чикиндиси шлаклар (2-7% Zn) дир. Ўсимликларнинг саклаш, ташиш ва солишни тугри ташкил этиш исрофларни камйтириш ва угитлар самарадорлигини оширишда мухим роль уйнайди. Минерал угитлар темир йул ва станциялар якинида типовой лойихалар асосида курилган шунингдек, бевосита жамоа хужаликларидаги агрокимё пунктларидаги махсус омборларда сакланади. Минерал угитлар очик, жихозланмаган майдончаларда сакланганда уларнинг анчагина кисм (10-15 % га якини) исроф булади ва сифати бузилади, нам тортиб муштланиб колади, таркибидаги озик моддалар микдори камаяди. 5. Минерал угитлар заводдан темир йул якинидаги омборлага темир йул трнспортида, бу омборлардан хужаликларнинг омборларига эса автотранспортда ташилади. Исрофларни камайтириш учун угитларни омбордан далага олиб кетишдан олдин транспорт воситаларининг кузовидаги барча тиркишларни беркитиш, далага олиб борганда эса тайёрланган майдончаларга тукиш лозим. Исрофларни камайтириш учун угитларни агрокимё хизмати ва илмий ташкилотларнинг тавсияларига мувофик холда ишлатиш, кузги, кишги ва эрта бахорги даврларда уларни ортикча намланган тупрокларга солишга йул куймаслик лозим. Киритиладиган минерал угитларнинг самараси уларнинг тупрок катламларига канчалик текис таксимланиши чамбарчас богликдир. Киритиладиган угитларимиз хажми гектар хисобидаги тупрок кисмига нисбатан бир неча минг марта кам булади. Бундай холатда минерал угитларни тупрок катламларига бир текисда киритиш, ишлаб чи±ариш шароитида катта муаммодир. Ўгитлар нотекис киритилса, маълум катламларда угитларнинг салбий таъсири хам намоён булиши мумкин. шунинг учун ерга бериладиган угитлар доначаларининг размери заррачалар хамда бериладиган угитлар доначаларининг размери заррачалар іамда, яъни 2 мм кам булмаган ва 4-5 мм дан катта булмаслиги лозим. АСОСИЙ АДАБИЁТЛАР: 1. И.А.Каримов «Ўзбекистон XXI аср бусагасида: хавфсизликка такдид, баркарорлик шартлари ва тараккиёт кафолатлари». Т, Ўзбекистон 1998. 2. И.А.Каримов «кишлок хужалик тараккиёти тукин хаёт манбаи». Т., «Ўзбекистон» 1998. 3. Кишлок хужалигида ислохатларни чукурлаштириш дастури (1998-2000 йиллар), Т., «Ўзбекистон» 1998. 4. Агрохимия (учебник) Б.А. Ягодин, М.Агрпромиздат. 1989. 5. Агрохимия В.Г.Минеев. МГУ. 1990 йил. 6. Протасов, И.Ниёзалиев, Т.Э.Тоиров «Пахтачиликда агрохимия» Т., 1981. 7. Х.Х,Зокиров, Агрокимё. Т., Университет 1998. 8. П.М.Симирнов, Э.К.Муравен. Агрохимия. Т., Ўкитувчи 1984. 9. В.С.Мусаев. Ўгит куллаш тизими (укув кулланма). Т., 1998. 10. В.Н.Ефимов, и др. Система применения удобрение. М., «Колос» 1984. 11. «Методы агрохимических исследований почв и растений» Т., Союз НИХИ 1997. 12. А.В.Петербургский «Практикум по агрономической химии» М.Колос 1968. 13. И.Н.Ниёзалиев ва бошкалар. Агрохимиядан амалий машгулотлар.Т., Мехнат 1989. 14. Б.Мусаев «Агрокимё» Т., Шарк. 2001 15. Ўзбекистон кишлок хўжалиги журнали – 2003, 2004 й. www . ziyonet . uz