logo

Спорт тренировкаси максади, вазифалари, воситалари, услублари ва асосий тамойиллари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

88.5 KB
Спорт тренировкаси максади, вазифалари, воситалари, услублари ва асосий тамойиллари Режа: 1. Спорт тренировкаси максади ва визифалари 2. Спорт тренировкаси воситалари 3. Спорт тренировкаси услублари 4. Спорт тренировкаси тамойиллари Спорт тренировкаси максади ва визифалари Спорт тренировкаси - бу юкори спорт натижаларига эришишга каратилган спорт такомиллашувининг йил давомида мунтазам бошкариладиган педагогик жараёнидир. Спорт тренировкасининг максади - бу мазкур спортчи учун мумкин кадар максимал даражада техник-тактик, жисмоний ва рухий тайёргарликка эришиш хамда мусобака фаолиятида юкори натижаларни кўрсатишдир. Тренировка жараёнида хал килинадиган асосий вазифалар куйидагилардан иборат: - кураш техникаси ва тактикасини пухта эгаллаш; - зарур даражада харакат сифатларининг ривожланишини таъминлаш, шујулланувчилар функционал имкониятларини ошириш ва уларнинг сојлијини мустахкамлаш; - ахлокий ва ирода сифатларини тарбиялаш; - спортчи тайёргарлигининг турли томонларини комплекс ривожлантириш ва уни мусобака фаолиятида намоён килиш; -муваффакиятли тренировка ва мусобака фаолияти учун зарур бўлган назарий билимлар хамда амалий тажрибани эгаллаш. Тренировка вазифалари параллел холда амалга оширилади. Бирок тайёргарлик даври ва боскичлари, курашчининг машкланганлиги, унинг махорат даражаси хамда бошка омилларга караб, битта вазифага кўпрок, бошкасига камрок эътибор берилади. Тренировканинг хар бир вазифалари кетма-кет, яъни шујулланувчиларга бўлган талабларнинг аста-секин ошиб бориши шароитларида хал килинади. Спорт тренировкаси воситалари Спорт тренировкаси воситалари - бу турли хилдаги жисмоний машклар бўлиб, улар тўртта гурухга бўлинган: умумий тайёргарлик, ёрдамчи, махсус тайёргарлик ва мусобака. Умумий тайёргарлик машкларига спортчи организмини хар томонлама функционал ривожлантиришга хизмат килувчи машклар киради. Улар танланган спорт тури хусусиятларига мос келиши билан бирга, у билан маълум бир карама-каршиликда туриш мумкин. Бунда факат хар томонлама ривожлантириш взифаси хал этилади, холос. Спорт курашида - бу спорт гимнастикасидаги машклар (буюм билан ва буюмсиз, шерик билан ва шериксиз, бир жойда ва харакатда бажариладиган кўл, оёкларнинг турли харакатлари), ёрдамчи спорт турларидаги машклар (ојир атлетика ва енгил атлетика, спорт ўйинлари, сузиш, акробатика хамда бошкалар). Ёрдамчи машклар у ёки бу спорт фаолиятида келгусида такомиллашиш учун пойдевор яратувчи махсус харакатларни ўз ичига олади, машкларнинг бу гурухига тренажерлар, махсус мосламаларда, яъни гилам ташкарисида ишлаш пайтида курашчининг тезкор-куч кобилиятларини оширишга ёрдам берадиган воситалар киради. Шунингдек бошка спорт турларидан олинган ва курашчининг аэроб хамда анаэроб имкониятларини оширишга каратилган воситалар (кросс югуриш, регби ва бошкалар) киради. Махсус тайёргарлик машклари юкори малакали спортчилар тренировкаси тизимида марказий ўринни эгаллайди ва мусобака фаолияти элементларини ўз ичига оладиган воситалар доирасини, шунингдек шакли, тузилмаси ва организм функционал тизими фаолиятини намоён килиш хусусияти хамда сифатига кўра уларга якинлаштирилган харакатларни камраб олади. Спорт курашида махсус тайёргарлик машкларига куйидагилар киради. 1. Якинлаштирувчи машклар. Улар усулларнинг техник тузилмасини ва уни амалга ошириш тактикасини эгаллаш хамда такомиллаштиришга ёрдам беради. 2. Курашчи учун зарур бўлган махсус жисмоний сифатларни ривожлантирувчи машклар. 3. Ишорали машклар. Улар нафакат усулларни бажариш техникасини, балки улар бир маълум тактик кўринишда (турли хил холатлардан, тактик тайёргарлик усулларини ишора оркали кўрсатишдан сўнг) кўлланилган пайтда маълум маънода унинг тактикасини хам такомиллаштиришга ёрдам беради. Ишорали машклар снарядларсиз ва снаряд (кураш манекени) билан бажарилади. 4. Шерик билан махсус машклар. Кураш манекени билан машклар бажаришга караганда, шерик билан бажариладиган машклар амалга оширилаётган техник ёки тактик харакатнинг хамма кисмларини янада чукур хис килиш имконини беради. Шерик билан ишлаш пайтида берилган харакат вазиятини хамда зарур каршиликни аник кайта кўрсатиб бериш мумкин. Машк бажараётган курашчининг олдида турган вазифага караб, шерик бўш, ярим куч билан ёки бор кучи билан каршилик кўрсатиши мумкин. Шундай шерикни танлаш лозимки, унинг кобилиятлари, тайёргарлиги, бўйи, вазни спортчи олдига кўйилган вазифаларни хал этишга ёрдам бериши лозим. 5. Ўкув, ўкув-тренировка ва тренировка беллашувлари. а) Ўкув беллашуви кураш техникаси ва тактикаси бўйича янги ўкув материалини ўзлаштиришга каратилган. Шерик бўш ёки ярим кучи билан каршилик кўрсатади хамда беллашув давомида вакти-вакти билан (топширикка биноан) шујулланувчига усулни бажариш учун кулай шароитларни яратиб туради. Ўкув беллашувининг ўзига хос хусусияти яна шундан иборатки, у кандайдир битта усул ёки усуллар бирикмасини эгаллашга каратилган ва, одатда, факат тик туришда ёки партерда ўтказилади. Агар харакат ноаник бажарилса, беллашувни тўхтатиш хамда курашчига йўл кўйган хатосини кўрсатиш лозим. б) Ўкув-тренировка беллашувлари асосан кураш техникаси ва тактикасини кейинчалик хам эгаллаш хамда такомиллаштиришга каратилган. У муайян камчиликларни бартараф этиш, маълум бир жисмоний сифатларни ривожлантириш, муайян ракиблар билан кураш олиб боришнинг у ёки бу тактик маневрларини хосил килишга каратилган вазифалар билан амалга оширилади. Иккала курашчи бир вактнинг ўзида беллашиш учун вазифа олиши мумкин. Беллашувлар турли формулалар бўйича тузилиши мумкин: тик туришда ва партерда кураш олиб боришни турлича алмаштириб, факат тик туришда ёки факат партерда курашиш. Беллашувни курашчилар йўл кўйган хатоларни кўрсатиш учун тўхтатиш мумкин, лекин бу ишни факат ўта зарур холларда бажариш лозим. в) тренировка беллашувлари техника, тактика, мусобака шароитларида курашчига зарур бўладиган жисмоний ва бошка сифатларни ривожлантиришга каратилган. Тренировка беллашуви юкори суръатда ўтказилади. Хамма харакатларни бажариш уларнинг тўјри бажарилиши устидан тўлик жавобгарлик билан ўтади. Бирок курашчи, беллашувни олиб бораётиб, мајлуб бўлишдан чўчимаслиги лозим. Кандай килиб бўлса хам мајлубиятдан ўзини саклаб колишга интилиш окибатида курашчи, факат химояланиб, ўзининг энг яхши кўрган усуллари хамда карши усулларини такомиллаштира олмайди. Тренировка беллашувлари хам вазифа билан, хам вазифасиз (эркин беллашиш) ўтказилиши мумкин. Бу ерда беллашувнинг умумий вакти аникланади хамда курашчилар беллашувни хам тик туришда, хам партерда олиб борадилар. Ўкув ва ўкув-тренировка беллашувларидан фаркли равишда, тренировка беллашувини огохлантириш бериш максадида тўхтатиш тавсия килинмайди. Жуда зарур бўлган холда камчиликлар беллашув давомида айтиб турилади. Мусобака машклари мавжуд мусобака коидаларига мувофик спорт ихтисослиги предмети хисобланган харакатлар комплексини бажаришни назарда тутади. Спорт курашида уларга назорат ва мусобака беллашувлари киради. - Назорат беллашуви мусобака шароитларига якинлаштирилган шароитларда ракибларнинг ўзаро тўлик каршилик кўрсатиши билан ўтказилади. Унинг максади - курашчининг машкланганлик даражаси, унинг мусобакаларда иштирок этишга бўлган тайёргарлигини белгилаш, курашчининг у ёки бу техник-тактик харакатларни эгаллаб олганлик даражасини аниклашдир. Назорат беллашуви мусобака коидаларига мос бўлган формула бўйича ўтказилади, уни тўхтатиш ва кандайдир тушунтиришлар билан бирга олиб бориш мумкин эмас. Хатолар беллашув тугагандан сўнг тахлил килинади. - Мусобака беллашуви мусобака коидаларига мувофик холда ўтказилади. Унинг максади - ўз вазн тоифасида энг кучли курашчини аниклашдир. Мусобака беллашувида курашчи тайёргарлигининг хамма томонларини кейинги такомиллаштирилиши амалга оширилади. Бу беллашувлар ўзининг рухий шиддатига кўра курашчи мусобакаларда ўтказадиган беллашувларга якинлаштирилиши мумкин. Спорт тренировкаси услублари Спорт тренировкаси жараёнида 4-бобда очиб берилган хамма харакатларга ўргатиш услублари кўлланилади. Бирок тренировка жараёнининг асосий вазифаси юкори спорт натижаларига эришишдан иборат экан, уни хал этиш учун асосан курашчининг функционал имкониятларини ошириш хамда жисмоний сифатларини ривожлантиришга каратилган услублардан фойдаланилади. Катъий тартиблаштирилган машклар услублари тизими тренировканинг асосий услубий тўпламини ташкил этади (Л.П.Матвеев, 1991). Харакатларга ўргатишда - бу бутун ва бўлакланган услублардир (4-бобга каранг). Ўрганилаётган харакатларни такомиллаштиришда харакатлар тузилмасини бузмаган холда жисмоний сифатларнинг ривожланишини рајбатлантришга ёрдам берадиган кўшимча нагрузкалар шароитларида харакатларнинг бутунлигича бажарилиши билан тавсияланадиган услублар, яъни машкларни биргаликда бажариш услуби (В.М. Дьячков бўйича) етакчи ўринни эгаллайди. Масалан, тик туришда ташлашларни такомиллаштириш пайтида ојиррок вазндаги ракиб танланади, бунда ташлашни бажариш техникаси хатоларсиз аник амалга оширилиши лозим. Бу тезкорлик-куч сифатларини ташлаш техникасини яхшилаш билан биргаликда ривожлантиришга ёрдам беради. Танлаб-йўналтирилган машклар услуби асосан организмнинг морфофункционал хоссаларини ёки алохида харакат сифатларини такомиллаштиришга йўналтирилиши билан тавсифланади. Масалан, курашчининг кўл кучини ривожлантиришга каратилган ојирликлар билан машкларни бажариш харакат малакаларини саклаб туриш ва такомиллаштириш, эришилган функционал имкониятлар даражасини саклаш хамда ошириш учун иккита услублар гурухи кўлланилади: андозали - такрорий машклар услублари хамда вариантли (ўзгарувчан) машклар услублари. Андозали - такрорий машклар услублари берилган харакатлар ёки алохида машјулотларни уларнинг тузилмаси хамда нагрузканинг ташки параметрларини ўзгартирмаган холда такроран бажариш билан тавсифланади. Бу услублар харакатларни мустахкамлашда, шунингдек организмнинг маълум бир фаолиятга мослашишига ёрдам беради. Масалан, эгилиб ташлашни мустахкамлаш учун кўп марта такрорланади. Вариантли (ўзгарувчан) машклар услублари таъсир этувчи омилларни машк бориши давомида ўзгартириб туриш билан тавсифланади. Бунга усулни бажариш тезлиги, беллашувни олиб бориш суръати, дам олиш ораликларини ўзгартириб туриш, беллашувда ракибларни алмаштириш йўли билан эришилади. Андозали - такрорий ва вариантли (ўзгарувчан) машклар услублари, ўз навбатида, нагрузкалар уйјунлашиши ва машкларни бажариш пайтидаги дам олишларга караб, иккита кичик гурухларга ажратилади: узлуксиз (яхлит) нагрузка тартибидаги машклар услуби ва ораликли нагрузка тартибидаги машклар услуби. Биринчи холда бериладиган тренировка нагрузкаси дам олиш оралији билан тўхтатилиши мумкин эмас. Хамма нагрузка тугагандан сўнг дам олиш берилади. Масалан, партерда 10 минут ичида техник-тактик харакатларни такомиллаштириш. Иккинчи кичик гурух нагрузкаларнинг узилиши билан ажралиб туради ва режалаштирилган дам олиш ораликлари билан алмаштириб турилади. Масалан, тик туришда техник-тактик харакатларни куйидаги формула бўйича такомиллаштириш: 3 минутдан 3 марта, дам олиш ораликлари - хар бир 3 минутдан сўнг 2 минутдан. Катъий тартиблаштирилган машкларнинг хамма санаб ўтилган услублари тренировка машјулотида турли хил уйјунликда берилган. Масалан, куйидаги машк услублари: андозали - такрорий машклар услубини ўсиб борувчи нагрузка билан бирлаштириш мумкин. Маълум бир машјулотларга бирлаштирилган машклар услубларининг турли хил бирикмалари “айланма тренировка” деб аталади. Маълум бир тартибга солувчи схемага мувофик танланган ва комплекс холда бирлаштирилган жисмоний машкларнинг бир нечта турларини сериялаб (яхлит ёки ораликли) такрорлаш “айланма тренировка” асосини ташкил килади. Масалан, мактабдаги кураш дарси учун (1-расм) машклар комплексида (И.А. Гуревич бўйича) куйидаги машклар келтирилган: 1. Оркада ётиб, кўллар бош оркасида, “кўприк” холатида туриш, бошга тиралиб, пружинасимон чайкалишларни бажариш. 2. Биринчи шерик оркасида ётади, ўнг ва чап томонидан бурчак остида текис оекларини кўтаради хамда туширади; икинчиси чўккалаб ўтирган холатда тана ојирлиги марказини бир оёкдан иккинчисига ўтказади ва ракиб билагига таяниб бўш оёјини тиззалардан текис тўјрилайди. 3. Шериклар бир-бирига оркаси билан полда ўтирадилар, тирсаклардан кўлларини бирлаштириб, ракиб оркасига таянган холда гавдани эгиш ва ёзишни бажарадилар. 4. Шериклар бир-бирига юзлари билан караб турадилар ва, кўллари билан бўйинларидан ушлаб олиб, куч билан ракиб бўйнини эгишга хамда уни мувозатдан чикаришига интиладилар. 5. Биринчи шерик оркасида ётиб, иккинчисининг оёјини кўллари билан ушлаб олади, иккинчиси биринчи шерикнинг оёјини кўтаради, куракда туришга чикиш учун ёрдамлашади. 6. Шериклар бир-бирларига орка килиб полда ўтирадилар, оёклар ораси очилган, кўлларни тирсакларда бирлаштирилган холда ракибни ўз томонига ојдириш учун куч билан беллашадилар. 7. Шериклар тўшак ўртасида оркама-олдин туриб оладилар, иккинчиси куч ишлатиб, шеригини оркасига туртиб, уни тўшакдан чикариб юборишга харакат килади. 8. Кўл панжалари билан биргаликда блокларга бураш хамда юкни (гиря, штанга тоши ва х.к.) чикариб олиш. 9. Шериклар бир-бирига юзма-юз турадилар, кўллари билан гимнастика тёкчасини ушлаган холда уни шеригидан тортиб олишга харакат киладилар. 10. Шериклар оёкларини елка кенгилигида очиб, бош устида кўлларини ушлаб турадилар. Ўнг ва чап томонларга биргалашиб айлантириш. 11. Гимнастика деворчасига кўл ва оёклар ёрдамида тезлик учун юкорига хамда пастга чикиб-тушиш. 12. Биринчи шерик девор олдидигаи осма турник тагида уни кўллари билан ушлаган холда ётади, иккинчиси - турникка юкоридан таяниб, кулларини букиб-ёзишни бажаради. 13. Гимнастика деворчасига орка билан туриб зиналардан кўл билан чикиб “кўприк”, холатига ўтиш ва дастлабки холатга кайтиш. 14. Шериклар бир-бирига орка билан туриб юкоридан кўлларини ушлайдилар, навбатма-навбат ракибни оркасида кўтариб, олдинга энгашишларини бажарадилар. 15. Елкасида ётган ракибни гимнастика ўриндији бўйлаб олиб ўтиш. Спортчининг олдинда турган мусобака фаолиятига мослашиши уни масъулиятли мусобакаларга тайёрлашда катта ахамиятга эга. Бунинг учун тренировка жараёнида олдинда турган беллашувлар хусусиятларини кисман бўлса хам моделлаштириш лозим. Бу мусобака услубидан фойдаланиш хисобига эришилади. Мусобака услуби жисмоний, ирода ва маънавий сифатларни ривожлантириш, техник-тактик харакатларни такомиллаштириш учун кўлланилади. Тренировкада ўйин услуби хам катта ахамиятга эга. Ундан фойдаланиб, бир хилдаги тренировка ишини бажаришда кулай эмоционал холатни яратиш, шунингдек чакконлик, мўлжаллаш тезлиги, топкирлик, мустакиллик, ташаббускорлик каби сифат хамда кобилиятларни такомиллаштириш мумкин. Спорт тренировкаси тамойиллари Педагогик жараён сифатида ташкил килинадиган курашчиларнинг спорт тренировкасида жисмоний тарбия тамойиллари ва дидактик тамойиллар амалга оширилади (4-боб). Спорт тренировкасининг бу тамойиллари билан бир каторда бошка тарбия шаклларида йўк бўлган ўзига хос конуниятлар мавжуддир. Улар спорт тренировкасининг куйидаги тамойилларида ўз аксини топади: мумкин кадар максимал натижага йўналтириш, ихтисослашиш ва индивидуаллаштиришни чукурлаштириш, спортчининг умумий ва махсус тайёргарлиги бирлиги, тренировка жараёнининг ўзига хос узлуксизлиги, тренировка нагрузкаларини ошириб боришда кетма-кетлик хамда чегаралилик бирлиги, нагрузкалар динамикасининг ўзига хос бетакрор тўлкинсимонлиги, тренировка жараёнининг мусобака-нисбатлашган цикллилиги (Л.П. Матвеев, 1991). Мумкин кадар максимал натижаларга йўналтириш, ихтисослашиш ва индивидуаллаштиришни чукурлаштириш тамойили Спортчининг спорт фаолияти мумкин кадар максимал натижаларга эришишга каратилган. Спорт курашида бу малака разрядларининг (1 разряд, спорт устаси, халкаро тоифадаги спорт устаси) бажарилишида, турли мусобакаларда јалабага эишишда намоён бўлади. Бундай йўналиш спорт тренировкаси асоси хисобланади. У воситалар ва услублардан фойдаланиш, тренировка нагрузкалари динамикаси, тренировка жараёнини ташкил этиш хусусиятларини белгилаб беради. Мумкин кадар максимал натижаларга йўналтириш тамойили спортчининг ўз кучи ва имкониятларини тўлик намоён килишга бўлган интилишида хамда уларнинг максимал ривожланиши учун шароитларнинг таъминланишида намоён бўлади. Чукурлаштирилган спорт ихтисослашиши учун шароитларни яратмасдан туриб, спорт курашида юкори натижаларга эришиб бўлмайди. Шундай шароитлардан бири - бу спорт фаолияти жараёнида спортчининг танланган кураш турида такомиллашиши учун унинг вакти ва кучини янада кулай таксимлаш хисобланади. Агар нисбатан якин пайтларда айрим курашчилар бир вактнинг ўзида иккита кураш турида (масалан, самбо ва дзюдо, юнон-рум хамда эркин курашда) юкори натижаларга эришишга харакат килган бўлсалар, хозирги шароитларда бу умуман мумкин эмас. Аник бир кураш турида чукур ихтисослашиш тренировка жараёнини индивидуаллаштириш билан бојлик. Курашчининг алохида кобилиятларини хисобга олиш унинг кобилиятларини мусобака фаолиятида тўлик намоён килишга имкон беради. Мутахассисларнинг курашчилар мусобака фаолиятини ўрганиш бўйича илмий тадкикотлари уларнинг беллашувни олиб бориш усулида алохида хусусиятларни аниклаб берди. {амма курашчиларни шартли равишда “кучлилар” яъни куч билан олишишни афзал кўрувчи спортчилар, “суръатлилар”, яъни беллашувни юкори суръатда олиб борувчилар, “ўйинчилар”, яъни техник-тактик жихатдан ракибидан устун келадиган курашчиларга ажратиш мумкин. Курашчининг беллашувни олиб бориш усулини аниклаб, тренировка жараёнини индивидуаллаштириш лозим. Ушбу жараён воситалар, услубларни танлаш ва, айникса, тренировка хамда мусобака нагрузкаларини меъёрлашни ўз ичига олиши лозим. Спортчининг умумий ва махсус тайёргарлиги бирлиги тамойили Курашчилар тренировкасига нисбатан умумий ва махсус тайёргарлик бирлиги тамойили умумий хамда махсус тайёргарликнинг ўзаро бојликлигини назарда тутади. Бунда кўп йиллик спорт тренировкасининг биринчи боскичларида умумий тайёргарлик етакчи ўрин эгаллайди. Умумий тайёргарлик организм функционал имкониятларининг маълум бир пойдеворини хамда харакат малакалари ва кўникмалари захирасини яратади. Масалан, тренировканинг бошланјич боскичларида акробатика машкларини яхши ўзлаштирган курашчилар келгусида курашнинг мураккаб техник- тактик харакатларини муваффакиятли эгаллайдилар. Етарли даражада хар томонлама жисмоний тайёргарликка эришиш кўп жихатдан тренировка воситалари ва услубларининг окилона танланиши, кўп йиллик машјулотлар жараёнида умумий ва махсус тайёргарликнинг оптимал нисбатларига бојлик жадвал Спортчининг кўп йиллик тренировкаси жараёнида умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик воситалари хажмининг тахминий нисбатлари (%) (В.П.Филин бўйича) Тайёргарлик Машјулотлар йили тури 1-чи 2 -чи 3 -чи 4 -чи 5 -чи 6 -чи 7 -чи 8 -чи УЖТ 7 0 7 0 6 0 6 0 5 0 5 0 4 0 4 0 МЖТ 3 0 3 0 4 0 4 0 5 0 5 0 6 0 6 0 Спортчи ёши, тайёргарлик даражаси, шунингдек алохида хусусиятларига караб, бу нисбат бошкача бўлиши мумкин. Спортчининг умумий ва махсус тайёргарлиги нисбатлари ўлчамини аниклашда, нафакат унинг тайёргарлик даражсини, балки алохида хусусиятлари: беллашувни олиб бориш усули, харакат малакаларини ўзлаштириши, тренировка нагрузкаларига бардош бера олиши ва бошкаларни хисобга олиш лозим. Шундай килиб, махсус тайёргарлик умумий тайёргарлик-нинг мустахкам пойдеворига таянади ва машкланликнинг ижобий кўчиш самарасини юзага келтиради. Тренировка жараёнининг ўзига хос узлуксизлиги тамойили Спорт тренировкасининг бу тамойили тренировка жараёни-ни бутун йил давомида ташкил этишга каратилган бўлиб, унда машкланганликнинг узлуксиз ривожланишини таъминлайдиган оптимал нагрузкалар хамда дам олиш режалаштирилади. Бутун йиллик тренировкани тузиш учун куйидаги машкланганлик холатини ривожлантириш конуниятларига амал килиш зарур: а) агар курашчининг жисмоний, техник-тактик ва рухий тайёргарлигида маълум даражага етишишдан иборат бўлган умумий машкланганлик даражаси ошиб борса, юкори натижаларга эришиш мумкин бўлади; б) янги шујулланаётган спортчиларда машкланганликнинг айрим томонлари даражасининг ошиши яна юкори натижаларга етаклайди, лекин натижаларнинг келгусида ўсиши учун тре-нировканинг алохида томонларини мусобака фаолияти талаб-ларини хисобга олган холда ягона комплексга бирлаштириш лозим. Курашчиларни тайёрлашда тренировка жараёнининг узлук-сизлиги учта асосий коидаларни хисобга олган холда амалга оширилади: ўкув-тренировка жараёни кўп йиллик ва бутун йил давомида амалга ошириш хусусиятига эга бўлиши лозим, хар бир келаси машјулот таъсири тренировка жараёнида олдинги машјулот изига устма-уст тушиши лозим. Бунда олдинги машјулот таъсирида юзага келган курашчи организмидаги ижобий ўзгаришлар мустахкамланади хамда такомиллашади; машклар ва машјулотлар ўртасидаги дам олиш тикланиш хамда машкланганликни ўстириш учун етарлича бўлиши лозим. Тренировка жараёни узлуксизлигини ташкил килишда хамма асосий мусобакаларнинг йил давомида бир текис таксимланиши катта ахамиятга эга. Спорт курашида, одатда, иккита-учта асосий мусобакалар ажратилади, колган барча мусобакалар уларга бўйсундирилади ва иш шундай таксимланадики, бунда машк-ланганлик асослари максадли ва мунтазам равишда яхшиланиши хамда мусобака фаолияти ишончлилиги ошиши лозим. Тренировка нагрузкаларини ошириб боришда кетма-кетлик ва чегаралилик бирлиги тамойили Курашда тренировка нагрузкаларини оширмасдан юкори спорт натижаларига эришиб бўлмайди. Спорт натижаларининг тренировка нагрузкалари ўлчамларига тўгридан-тўјри бојлик-лиги мавжуд. Организмнинг функционал имкониятлари чегара-сига якин бўлган тренировка нагрузкалари маълум бир шароит-ларда унда ўсиб борувчи мухим ўзгартиришларни юзага келти-риши хамда натижада, унинг имкониятларининг ошишига олиб келиши мумкин. Бир хил колипдаги нагрузкалар аста-секин ўзининг тренировка самарасини йўкотиб беради, кейинчалик эса жисмоний ва рухий иш кобилиятининг ривожланишига ёрдам бермай кўяди. Спорт кураши бошка спорт турларидан шуниси билан фарк киладики, унда техник-тактик харакатлар сони жуда кўпдир. Бу харакат координациясига катта талаблар кўяди, шунинг учун ўрганиладиган харакатлар, айникса, беллашувни олиб боришнинг комбинацияли усулида бажариладиган харакатлар сонини аста-секин ошириб бориш лозим. Ўзбекистонлик буюк спортчилар, жахон ва Олимпия ўйин-лари чемпионлари Арсен Фадзаев хамда Рустем Казаковлар беллашувни комбинацияли усулда олиб боришни мукаммал даражада эгаллаганлар. Техник-тактик тайёргарлик харакатлар координциясини ва маълум даражада жисмоний сифатларни, биринчи навбатда, чак-конлик, тезкорликни ривожлантиришга ёрдам беради. Жисмоний сифатларни йўналтирилган холда ривожлантириш учун тренировка нагрузкаларининг маълум бир таркибини ўзгартириш лозим. Бунда энг асосий вазифа - кўп йиллик тренировканинг алохида боскичларида нагрузканинг хажми ва шиддати кандай нисбатларида оширилиши зарур. Тренировка нагрузкаси бунда курашчининг иш кобилияти ўсишига караб ошиб бориши лозим. Бу ерда нагрузкаларнинг аник хисобини юритиш, шунингдек машкланганлик холатини мунтазам текшириб туриш хамда тренировка нагрузкаларининг ошиб боришида кетма-кетлик тамойилини амалга ошириш учун мусобака фаолиятини тахлил килиб бориш зарур. Ўсмир курашчиларни тайёрлашда тренировканинг бу тамойили тренировка ва мусобака нагрузкалари хажми хамда шиддатининг ўсиб келаётган болалар организмининг функционал имкониятларига тўлик мос холда келиши заруриятида ифодаланади. Тренировка ва мусобака нагрузкаларини аста-секин ошириб бориш, шунингдек техник-тактик тайёргарликка бўлган талаб-ларнинг аста-секин мураккаблашиши ўсмир курашчиларнинг машкланганлигини янада самаралини оширишга ёрдам беради. Нагрузкалар динамикасининг ўзига хос (бетакрор) тўлкинсимонлиги тамойили Спорт тренировкасининг ушбу тамойили тренировка нагрузкаларининг тўлкинсимон шаклда тузилишини назарда тутади. Нагрузкаларнинг тўлкинсимон тузилиши хам нисбатан киска, хам тренировка жараёнининг ундан узок фазалари (боскичлар, даврлар, цикллар) учун хосдир. Нагрузкаларнинг тўлкинсимон тузилишининг учта асосий тури ажратилади: а) нагрузкаларнинг кичик тўлкинсимон тузилиши, бир неча кундан (кўпинча хафтадан) иборат тренировка микроцикли, деб номланади. б) нагрузкаларнинг ўртача тўлкинсимон тузилиши, у бир нечта микроциклларни (3-6) ўз ичига олади хамда битта ўрта циклни ташкил этади. У мезоцикл деб номланади. в) тренировка боскичлари ёки даврлари учун нагрузкалар- нинг катта тўлкинсимон тузилиши, у бир канча ўрта циклларни ўз ичига олади ва тренировка макроцикли деб номланади. Замонавий тренернинг педагогик махорати кўп жихатдан микроцикллар, мезоцикллар ва макроцикллардаги тренировка нагрузкалари хажми хамда шиддатини тўлкинсимон тузиш малакасида намоён бўлади. Тренировка нагрузкалари динамикаси тўлкинсимонлиги учта фазага бўлинади: 1. Нагрузка йијиндисининг ўсиб бориш фазаси 2. Вактинчалик баркарорлашиш фазаси 3. Нисбатан “енгиллашиш” фазаси. Ушбу фазалар асосида тренировка машјулотларини ташкил этиш курашчининг машкланганлигини оширишга ва хаддан ташкари машкланиш мумкинлигини йўкка чикаришга имкон беради. Турли фазаларда айрим нагрузка параметрларининг ўзгариш давомийлиги ва даражаси нагрузкаларнинг мутлак хажми, курашчи машкланганлигининг ривожланиш даражаси хамда суръати, тренировка боскичлари ва даврларига бојлик. Тренировка жараёнинининг мусобака- нисбатлашган ц икллилик тамойили Тренировка жараёнини тузишда тренировканинг маьлум бир цикллилигига риоя килиш зарур. Бундай цикллилик тугалланган мунтазам такрорланиб турадиган тренировка жараёнлари бўјинлари хамда пајоналарининг (машјулотлар, боскичлар, даврлар) кетма-кетлигидан иборат. Вакт кўламига караб (бу вакт ичида тренировка жараёни тузилади), кичик цикллар ёки микро цикллар (хусусан, хафталик), ўрта ёки мезоцикллар (кўпинча бир ой атрофида давом этади) ва катта ёки макроцикллар (хусусан, йиллик ва ярим йиллик) ажратилади. Уларнинг хаммаси тренировка жараёнини окилона тузишнинг ажралмас бўјинини ташкил килади. Бундай циклик тузилма асосини тушуниш - бу спорт тренировксини тузишнинг умумий тартибини тушуниш демакдир. Тренировка ва мусобака фаолиятини ташкил килишда цикллилик тамойили ана шунга йўналтиради. Бунда хар бир навбатдаги цикл олдингисини оддий кайтариш эмас, балки тренировка жараёнининг ривожланиш томонларини, жумладан тренировка нагрузкалари даражаси бўйича ифодалайди. Тренировка цикллари - бу унинг тузилмали ташкил килинишининг энг умумий шаклларидир. Улар спорт тадкикот-чилари хамда амалиётчилари диккатини янада ўзига тортмокда. Бунга хозирги пайтда камида иккита вазият: биринчидан, нагрузкалар хажми ва шиддатининг кескин ўсиши, улар замо на-вий спортда биологик меъёр чегарасига якинлашмокда; иккинчи-дан, тренировканинг сон параметрлари ва жахоннинг етакчи спортчилари махорат даражасининг тенглашиши сабаб бўлмокда. Униси хам, буниси хам тренировка тузилмасини оптималлаштириш йўли оркали спорт такомиллашуви жараёнини янада самаралирок бошкаришга интилишга мажбур килади. Адабиётлар 1. Гуревич И.А. 1500 упражнений для моделирования круговой тренировки. 2- е изд. Минск, 1980. 2. Керимов Ф.А. Кураш тушаман. Тошкент, 1990. 3. Матвеев Л.П. Основы спортивной тренировки. М., 1977. 4. Матвеев Л.П. Теория и методика физической культуры. М., 1991. 5. Нуршин Ж.М., Саломов Р.С., Керимов Ф.А. Ўзбекча миллий спорт кураши. Тошкент, 1993. 6. Теория спорта. Под ред. В.Н. Платонова Киев, 1987. 7. Учение о тренировке. Под ред. Д. Харре. М., 1971. 8. Шолих М. Круговая тренировка. М., 1960.