logo

Мусобақагача тайёргарлик, қайднома тўлдириш ва низом тузиш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

32 KB
Мусобақагача тайёргарлик, қайднома тўлдириш ва низом тузиш. Режа: 1. Жамоани мусобақага тайёрлаш. 2. Жамоани жисмоний ва руҳий тайёрлаш 3. Ўйинчиларга юклатилган вазифалар. 4. Мусобақа низомини тузиш. 5. Ўйин қайдномасини тўлдириш. Жамоани мусобақага тайёргарлигини бош ва ёрдамчи мураббийлар биргаликда амалга оширади. Ўйинчилар мусобақанинг тузилишини аниқ билган ҳолда ўйнайдилар. Жамоани мусобақага тайёрлашда маъмурият каби жамоани назоратчи тиббиёт ходими ҳам рухсат бериши лозим бўлади. Чунки шикастланиш ёки жароҳат олган ўйинчилар мусобақада яхши ўйин кўрсата олмасликлари мумкин, шунинг учун уларни захирадаги ўйинчилар қаторидан жой олишга қаратилади. Мусобақага бериш ва у ерга жойлашиши учун жамоани рахбари ва бош мураббий тамонидан сўровнома ёзилиб, мусобақани ўтказувчи ташкилот, олийгох, мактабнинг бош ҳаками ёки унинг котибига шахсан топширилади. Сўровнома мусобақа низомида кўрсатилган ой, кунидан кеч қолмаслиги керакдир. Жамоани мусобақада иштирок этиши учун ундаги ўйинчиларнинг футболкаси, турсаси, кета-бутсаси, гетраларини олдиндан жамоанинг рахбарлари томонидан икки хил рангда тўлиқ жамоани таркиби учун талаб этилади. Мусобақада яхши иштирок этиши учун жамоанинг жисмоний ва рухий тайёргарлиги катта аҳамиятга эгадир. Мусобақага боришдан олдин яъни 15-18 кун аввал жамоани мусобақага жисмоний тайёргарлиги кўрила бошлайди. Бунда асосан ўйинчилар тактик, техник ва жисмоний тайёргарликларига зўр бериб тайёрланадилар. Машғулотлар даврида ўйинчилар умум жисмоний ва махсус жисмоний машқлар такрор-такрор берилиб борилади. Машғулотлар давомида ўйинчилар ҳам жисмоний ҳам руҳий тайёргарликлар кўриб борилади. Бундан ташқари ўйинчиларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш устида машқлар бажарилади. Машғулотлардан сўнг ўйинчиларни хато- камчиликлари айтилиб тушунтирилади ва тахлил этилади. Мусобақа даврида ҳар бир ўйинчига ва чизиқлар бўйича уларга юклатилган вазифалар берилади. Бу вазифаларни улар бутун ўйин давомида бажаришга ҳаракат қилиши ва бажара олиши талаб этилади. Бош мураббий томонидан қўйилган асосий талаблардан ўз дарвозасини дахлсизлигини таъминлашдан ва ғалабани мустаҳкамлашдан иборатдир. Ўйинчилар ўзларига беркитилган рақиб ўйинчиларни мунтазам кузатиб бориш ва уни ўз жамоадагидан тўпни қабул қилишни, оширишни, дарвозага зарбалар беришни олдини олиш ва йўл қўймасликдан иборатдир. Химоячи, ярим химоячи ва ҳужумчилар мураббий томонидан қўйилган ўйин тизими бўйича ўйинни олиб боришлари талаб этилади. Бундай вазифаларни якка, гуруҳ ва бутун жамоа бўлиб бажариши керак бўлади. Дарвозабон эса шу ўйинни бошқариб бориш билан бирга ўз химоячиларига яқиндан ёрдам беради. Тезкор ҳужум уюштиришда эса асосан дарвозабонни вазифаси жуда каттадир. Дарвозабон бошлаб берган ҳужум «гол» билан якунланиши ҳам табиий ҳолдир. Мусобақаларни ўтказиш учун шу ўтказган ташкилот, олийгоҳ, мактаб албатта низом тузиши керакдир. Бу тузилган низом асосида жамоалар шу мусобақага иштирок этиши билан биргаликда мусобақа тизимини ҳам ўйинчиларга тушунтирилади. Адабиётлар: 1. Футбол. Физкультура испорт Москва 1971 йил 2. Футбол М.Сушков. Физкультура испорт. Москва 1961 йил 3. Физическая культура. Вўсшая школа. Москва 1984 йил. 4. Ю.Н.Лопачев «Келинг, тўп тепамиз». Тошкент 1988 йил