logo

Молия ҳуқуқи предмети, услуби, тизими ва манбалари

Yuklangan vaqt:

01.12.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

82.5 KB
Молия ҳуқуқи предмети, услуби, тизими ва манбалари Реж а : 1. Молия ҳуқуқи услуби . 2. Молия ҳуқуқининг Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ тизимида тутган ўрни. Тайёрлади: Ф.Исаева Молия ҳуқуқи услуби . М олия ҳуқуқи, тартибга солиш функциясини амалга ошириб, молиявий муносабатлар қатнашчилари ахлоқ қоидаларига ўз нормаларининг таъсир кўрсатишини тартибга солувчи ҳуқуқий воситалар ёки усулларнинг муайян мажмуидан фойдаланади. Улар, предмет билан бирга, ҳуқуқнинг ҳар қандай тармоғи, шу жумладан молия ҳуқуқининг тавсифини беради. Қайд этилганидек, молия ҳуқуқи тартибга солишнинг ўз предметига эга бўлиб, хусусан, бу - давлат молиявий фаолияти соҳасида юзага келадиган ижтимоий муносабатлардир. Ушбу фаолият давлат фаолиятининг бошқа турларидан ўзининг вазифалари, мақсадли йўналиши ва намоён бўлиш шакллари билан фарқ қилади. Молия ҳуқуқи предметини ташкил этувчи муносабатлар учун шу нарса хоски, улар давлат пул маблағлари жамғармаларини режали ташкил этиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, молиявий фаолият натижасида амалга ошириладиган кўрсатилган жараёнларни назорат этиш билан узвий боғлиқдир. Муносабатларнинг бундай тури молия ҳуқуқи нормалари ҳаракатларининг ўзига хос алоҳида хусусиятларини ҳам белгилаб беради. Молиявий-ҳуқуқий тартибга солиш учун давлат органи ёки мансабдор шахсдан чиқадиган кўрсатмалар хосдир. Молиявий муносабатларнинг бошқа томони ушбу кўрсатмага бўйсунишга мажбур. Масалан, ҳисоб-китоб ва валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари барча юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир. Бу шуни англатадики, давлат органининг ҳокимият кўрсатмалари яққол намоён бўлиб, улар ёрдамида давлат амалда ўзининг молиявий фаолият соҳасидаги ваколатларини амалга оширади. Молиявий-ҳуқуқий тартибга солиш учун яна бошқа бир хусусият ҳам хос бўлиб, у бир томоннинг ўз хоҳиш-иродасини билдиришидир. Демак, давлат номидан ҳаракат қиладиган ва молиявий муносабатларда унинг манфаатларини ва хоҳиш-иродасини ифода этадиган, юқорида кўрсатилган органларнинг ўз хоҳиш-иродасини билдириши бир томонлама ва мажбурий 2 Тайёрлади: Ф.Исаева бўлиши яққол кўриниб турибди. Бу шуни англатадики, мазкур ҳолда биз давлат молиявий фаолияти соҳасида томонларнинг юридик жиҳатдан тенгсизлигини кўраяпмиз. Молия ҳуқуқи билан тартибга солишнинг асосий усулларидан бири бу давлат - ҳокимият ваколатидан фойдалинишдир, яъни молиявий муносабатларда иштирок этувчи томонларнинг бири давлат номидан иш олиб боради ҳамда унга бу соҳада берилган ваколатлардан фойдаланади. Молия ҳуқуқининг Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ тизимида тутган ўрни. Молия ҳуқуқининг ўзига хос хусусиятлари, уни ҳуқуқнинг бошқа соҳалари билан таққослаб кўрганда ёки уни ҳуқуқ соҳаларидан чегараланганда кўриш мумкин. Молия ҳуқуқи давлат фаолиятининг маълум бир соҳасини қамраб олганлиги сабабли, у конституциявий ҳуқуқ ва маъмурий ҳуқуқ фанларига яқин туради. Конституциявий ҳуқуқ - ҳуқуқ тизимида асосий рол ўйнайди. Конституциявий ҳуқуқ барча ҳуқуқ соҳалари учун бошланғич асосларни ўзида мустаҳкамлайди. У давлат сиёсати ва ижтимоий тузумини, шахснинг ҳуқуқий ҳолатини, давлат органларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тамойилларини ўзида мустаҳкамлайди. Барча ҳуқуқ соҳалари каби молия ҳуқуқи ҳам конституциявий ҳуқуқ асосида ривожланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам молия ҳуқуқи нормалари ўз ифодасини топган. Масалан, Конституцияга биноан давлат бюджети Олий Мажлис томонидан қабул қилинади, унинг ижроси Вазирлар Маҳкамаси, Молия Вазирлиги ва бошқа органлар томонидан амалга оширилади. Давлат бошқаруви жараёнида давлат пул жамғармалари (даромадлари)нинг асосий қисмлари ташкил топади, тақсимланади ва ундан фойдаланилади. Маъмурий ҳуқуқ давлат бошқаруви ёки ижро этиш ва фармойиш бериш жараёнида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади. Бу 3 Тайёрлади: Ф.Исаева фаолият давлат ҳаётининг барча соҳаларида, шу жумладан молия соҳасида ҳам амалга оширилади. Давлат пул маблағларини йиғиш ва тақсимлаш жараёнида юзага келадиган кўпгина муносабатлар ижро этиш ва фармойиш бериш фаолиятидан келиб чиқиб, маъмурий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади. Масалан, молия ва кредит органларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти, мансабдор шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш тартиби - маъмурий ҳуқуқ томонидан тартибга солинади. Давлат бошқарувининг асосий тамойиллари молиявий фаолиятга ҳам татбиқ этилади. Кўпгина молиявий муносабатларга тартибга солишнинг маъмурий усули хосдир. Молиявий муносабатларда иштирок этувчи томонлардан бири давлат номидан ҳаракат қилади ва ҳокимият ваколатига эга бўлади. Бу ҳолатни биз маъмурий ҳуқуқ томонидан тартибга солинадиган муносабатларда ҳам кўришимиз мумкин. Молия ҳуқуқи фуқаролик ҳуқуқи билан ҳам чамбарчас боғлиқдир. Бу иккала ҳуқуқ соҳасида кўпгина ўхшаш томонлар мавжуд, масалан, фуқаролик ҳуқуқи ҳам, молия ҳуқуқи ҳам мулкий муносабатларнинг (пул муносабатларининг) маълум бир қисмини қамраб олади. Молия ҳуқуқи предметига кирувчи пул муносабатлари - фуқаролик ҳуқуқи томонидан тартибга солинувчи мулкий муносабатлар таркибига киради. Жумладан, ҳисоб-китоб, омонат, мулкий ва шахсий суғурта соҳасидаги кўпгина муносабатлар фуқаролик ҳуқуқи билан тартибга солинади. Кейинги вақтларда банк кредитининг кенг қўлланилиши сабабли, кредит муносабатларини тартибга солишда фуқаролик ҳуқуқининг роли ошиб бормоқда. Молия ҳуқуқи фуқаролик ҳуқуқидан, биринчи навбатда, тартибга солиш предметига қараб фарқланади, яъни молия ҳуқуқи пул маблағларини тўплаш ва тақсимлаш функцияси билан боғлиқ бўлган мулкий муносабатларни тартибга солади; иккинчидан, тартибга солиш усулига - субъектларнинг ҳуқуқий ҳолати, муносабатларнинг юзага келиш ва бекор бўлиш асослари, субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳимоя қилиш ва 4 Тайёрлади: Ф.Исаева бошқа усулларга қараб фарқланади. Молиявий-ҳуқуқий муносабатларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, молиявий муносабатларда иштирок этувчи томонларнинг бири давлат номидан ҳаракат қилади ва ҳокимият ваколатига эга бўлади. Молия ҳуқуқи ҳуқуқнинг айрим бошқа тармоқлари (меҳнат ҳуқуқи, ер ҳуқуқи, жиноят ҳуқуқи ва ҳ.к.) билан муайян ўхшашликка ва фарққа эга. Аммо барча ҳолларда республика ҳуқуқ тизимининг бошқа тармоқларидан молия ҳуқуқини ажратишнинг асосий мезони бўлиб унинг предмети ва у билан белгиланадиган ҳуқуқий тартибга солиш услубининг ўзига хос хусусиятлари хизмат қилади. Молия ҳуқуқининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, уни ҳуқуқнинг бошқа тармоқларидан ажрата билиш жуда катта амалий аҳамиятга эгадир, чунки бу, унинг ўзига хослиги ва мазкур фаолиятга хос бўлган умумий тамойилларини ҳисобга олган ҳолда, давлат молиявий фаолиятини аниқ ташкил этишга имкон беради, молиявий-ҳуқуқий нормаларни тўғри тушуниш ва қўллашга ёрдам беради. Молия ҳуқуқининг тизими. Ҳар қандай ҳуқуқ соҳасининг мустақиллигини англатувчи хусусиятлардан бири - бу унинг маълум бир тизимга эга бўлишидир. Молия ҳуқуқи бошқа ҳуқуқ соҳалари сингари ўз тизимига эга. М олиявий-ҳуқуқий институтлар мазмуни жиҳатидан тор ва ўзаро яқин бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи молиявий-ҳуқуқий нормалар йиғиндисидан иборат. Бир неча молиявий-ҳуқуқий институтлар бирлашиб, бўлимларни ташкил этади. Молия ҳуқуқи тизим и - бу ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи молиявий-ҳуқуқий нормаларнинг институтларга, бўлимларга бирлашиши, уларнинг ўзаро алоқасидир. Молия ҳуқуқи тизими икки қисмдан иборатдир: умумий ва махсус. 5 Тайёрлади: Ф.Исаева Умумий қисм да – молия ҳуқуқининг асосий тамойиллари, давлат молиявий фаолиятининг шакл ва усуллари, молиявий фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари тизими ва ушбу соҳада уларнинг ваколатларини белгилаш, молиявий - ҳуқуқий муносабатлар бошқа субъектларининг ҳуқуқий мақоми ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари, молиявий контрол шакл ва усулларини мустаҳкамловчи ҳуқуқ нормалари кўрсатиб ўтилган. Булар давлат молиявий фаолиятининг барча жабҳаларида ҳаракатда бўлиб, умумий аҳамиятга эга бўлади. Молия ҳуқуқининг махсус қисми қуйидаги бўлим ва институтлардан иборат: бюджет ҳуқуқи; бюджетдан ташқари ижтимоий жамғармалар; давлат корхоналари молияси; давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг даромадлари; давлат кредити; мулкий ва шахсий суғурта; давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг харажатлари; банк кредити; пул муомиласи ва ҳисоб-китоблар; валютани тартибга солиш. Молия ҳуқуқининг манбалари . Ўзбекистон Республикасида молия ҳуқуқининг манбалари деганда - молиявий ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга қаратилган норматив қонунчилик ҳужжатлари тушунилади. Бу қонунчилик ҳужжатлари, албатта, давлатнинг ваколатли органлари томонидан қабул қилиниб, умуммажбурий аҳамиятга эга бўлади. Молиявий қонунчилик мураккаб тизимга эга бўлиб, қуйидагиларни ташкил этади: а) молия ҳуқуқининг конституциявий асослари; б) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари (яъни уларнинг фақатгина молияга оидлари); в) қонун ости норматив ҳужжатлари; Молия ҳуқуқининг манбаларини, бизнинг фикримизча, икки қисмга бўлган тартибда ўрганамиз: назарий манбалар ва умумий манбалар. Назарий манбалар жумласига Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарларини киритишимиз мумкин. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни 6 Тайёрлади: Ф.Исаева чуқурлаштириш йўлида ” номли асарида ҳам солиқ тизимига оид бўлган фикрлар келтирилган. Унда айтилишича, солиқ тизимининг энг муҳим вазифаси бу ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, моддий хом ашё, табиий молиявий ва меҳнат ресурсларидан, тўпланган мол-мулкдан самарали фойдаланишга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатишдир. Шунингдек, ушбу асарда маҳаллий бюджетни ривожлантиришга оид чора-тадбирларни қўллаш борасидаги муҳим фикрлар ҳам мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Биздан озод ва обод ватан қолсин" номли асарида ҳам молия ва кредитга оид назарий фикрлар келтирилган бўлиб, асарда миллий пул нуфузини мустаҳкамлаш борасидаги назарий кўрсатмалар яққол акс эттирилган. Молия ҳуқуқининг умумий манбалари га қонун ҳужжатлари киради. Чунончи, Ўзбекистон Республикасининг Асосий Қонуни - Конституция барча қонунчилик учун, жумладан молия қонунчилиги учун ҳам асосий юридик манба ҳисобланади. Унда ҳуқуқнинг, шу жумладан, молия ҳуқуқининг ҳам асосий тамойиллари мустаҳкамланган. Конституциянинг ХХY боби 122-124-моддаларида молиявий ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга қаратилган махсус қоидалар кўрсатиб ўтилган. Конституциянинг 122-моддасида Ўзбекистон Республикаси ўз молия ва пул-кредит тизимига эга эканлиги ҳамда Ўзбекистоннинг давлат бюджети тизими ҳақидаги нормалар белгилаб қўйилган. Молия ҳуқуқининг умумий манбалари орасида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон Республикасида пул маблағларини йиғиш, жамлаш, ишлатиш, тарқатиш ва сарфлаш билан боғлиқ молиявий муносабатларни тартибга солувчи асосий қоида ва талаблар, ҳуқуқий восита ва тадбирлар ва уларни тадбиқ этиш механизми қонунларда мустаҳкамланган. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг Бюджет Кодекси . Молиявий муносабатларни тартибга солишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ҳам маълум бир аҳамиятга 7 Тайёрлади: Ф.Исаева эгадир. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 16 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини муомилага киритиш тўғрисида» ги Фармони. Ушбу фармон асосида республика ҳудудида 1994 йил 1 июлдан бошлаб миллий валютамиз – «СЎМ» жорий этилди. Фармонга кўра «СЎМ» Ўзбекистон Республикасида ягона тўлов воситаси ҳисобланади. Молиявий муносабатларни тартибга солувчи манбаларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кўплаб қарорларини ҳам кўрсатиб ўтишимиз мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги , Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг норматив ҳужжатлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган молияга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам молиявий 8 Тайёрлади: Ф.Исаева Фойдаланиладиган адабиётлар: 1. М.Н. Муминова, М.А. Максумова «Касбий этика ва этикет», услубий қўлланма, Т.,2006. 2. И.А.Каримов «Истиқлол ва маънавият» Т.,1994. 3. И.А.Каримов «Ўзбекистон буюк келажак сари» Т.,1998. 4. Н.Э.Муҳаммадиев «Касб этикаси ва эстетик маданияти»- Тошкент,1998 й. 5. М.Абдуллаев, Э.Хакимов «Введение в этику»-Наманган, 1998. 6. Абдулла Шер «Ахлоқшунослик» Маърузалар матни, Тошкент, 2000 7. В.Г. Федцов «Культура сервиса» Учебно-практическое пособие - М., «ПРИОР», 2001. 8. А.А. Авлоний «Туркий гулистон ёҳуд аҳлоқ», Т. 1992. 9. Ю.Ю.Петрунин, В.К. Борисов «Этика бизнеса» М., «Дело»,2000. 10. С.С.Гуломов «Тадбиркорлик ва кичик бизнес» - Т., «Шарк», 2002. 9