logo

«Минтакавий иктисодиёт» фанига кириш. Фаннинг максади, вазифалари ва услубияти

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

91.5 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. «Минтакавий иктисодиёт» фанининг предмети, мохияти ва урганиш объекти, унинг бошка фанлар билан алокаси 2. «Минтакавий иктисодиёт» фанининг вазифалари 3. Минтакавий иктисодиётни тартибга солишда кулланиладиган тамойиллар ва усуллар www.arxiv.uz «Минтакавий иктисодиёт» фаннинг предмети, мохияти ва урганиш объекти, унинг бошка фанлар билан алокаси «Минтака ва махаллий хужалик иктисодиёти» иктисод фанининг мухим бугинларидан бири хисобланади. Минтака – мамлакат халк хужалик мажмуасининг кичик тизими булиб, у демографик, табиий–экологик, ижтимоий–иктисодий ва техник – иктисодий жараёнларнинг ички алокаси ва узаро муносабатлари туфайли хосил булган яхлит бирликдир. "Минтака ва махаллий хужалик иктисодиёти" фанининг предмети мамлакат ишлаб чикариш кучларининг жойлашувини, минтака ижтимоий– иктисодий ривожланиши, мухим табиий–иктисодий, демографик ва экологик хусусиятлар хамда уларнинг минтакалараро, минтака ичидаги ва давлатлараро иктисодий алокаларини урганишдан иборат. Бошкача килиб айтадиган булсак, бу фаннинг асосий вазифаси ижтимоий ишлаб чикаришнинг минтакавий жихатларини урганишдан иборат. "Минтака ва махаллий хужалик иктисодиёти" фан сифатида ишлаб чикариш кучлари ва ижтимоий инфратузилманинг элементлари, конуниятлари ва тамойилларини минтакавий жихатдан тадкик этади; мамлакат умумий стратегиясини ва экологик холатини хисобга олган холда ишлаб чикариш кучларини жойлаштириш йуналишларини белгилайди, минтака иктисодиётини ва минтакалараро иктисодий алокаларни урганади. Бундан ташкари, минтакавий иктисодиёт ишлаб чикариш кучларини жойлаштириш ва ривожлантириш масалаларини мамлакат микёсида яхлит урганади, зеро, хар бир минтака иктисодиёти, энг аввало, мамлакат ягона хужалик мажмуасининг таркибий кисмидир. «Махаллий хужалик» деб шундай хужаликка айтиладики, у республика минтакасининг маълум маъмурий кисми – туман, шахар ва махаллий хужалик талабларини кондиришга хизмат киладиган хужаликлардир. www.arxiv.uz Махаллий хужалик ахолининг кундалик талабларини кондиришга хизмат киладиган халк хужалигининг тармоклари мажмуидан иборат. У уз ичига кишлок хужалиги, махаллий саноат, автотранспорт, махаллий коммуникация (алока), уй–жой коммунал хужалиги, савдо ва умумий овкатланиш корхоналари, халк таълими муассасалари, согликни саклаш тизимини олади. Шу билан бирга, мазкур фан мамлакат ва минтаканинг табиий ресурс салохиятини, мамлакатнинг жахон хужалиги тизимидаги урни, ахоли, мехнат ресурслари ва хозирги демографик муаммоларни урганади; бозор иктисодиёти шароитида мамлакат ва минтаканинг иктисодий даражасини тахлил килади ва ишлаб чикариш кучларининг асосий омилларини аниклайди. Узбекистоннинг тубдан узгариб бораётган замонавий хужалик мажмуаси мураккаб тармоклар тизимини ташкил этади. Мустакиллик йилларида электротехника ва электроника, металлургия, микробиология ва кимё саноати тармокларида куплаб янги турдаги махсулотлар ишлаб чикариш йулга куйилди. Асакадаги "УзДЭУавто" ва Самарканддаги "УзОтайул" корхоналари ишга туширилиши билан Узбекистон жахондаги автомобиль чикарувчи мамлакатлар сафига кушилди. Айни пайтда, кишлок хужалик махсулотларини етиштириш, кайта ишлаш ва халк истеъмоли моллари ишлаб чикариш иктисодиётнинг устивор тармоклари булиб колмокда. Мамлакат Президенти И.Каримов Олий Мажлиснинг иккинчи чакирик, IX сессиясида сузлаган нуткида республика марказий бошкарув органлари вазифаларининг катта кисмини махаллий хокимиятлар ва узини–узи бошкариш органлари зиммасига юклаш, уларнинг ваколатларини ошириш зарурлигини таъкидлаб утди. Шу вазифадан келиб чикиб, эндиликда ушбу фан мамлакат минтакасининг ижтимоий–иктисодий ривожланиш концепциясини ишлаб чикиши, минтакавий ривожланишга ва www.arxiv.uz инвестицияларни жойлаштиришга таъсир курсатадиган иктисодий воситаларни аниклаши лозим. Ушбу фан минтакавий молия–кредит муносабатларини ва минтакадаги кимматли когозлар бозорининг шаклланиш жараёнини хам урганади. Булажак иктисодчилар иктисодий билимларининг шаклланиши иктисод фанлари тизимидаги конкрет минтака билан шугулланадиган ягона соха–минтака ва махаллий хужалик иктисодиётини урганишдан бошланиши керак. Дарвоке, шунга эътибор бериш лозимки, хар кандай иктисодий фаолият муайян минтакада руй беради. Демак, иктисодчи минтаканинг ресурс салохияти, хужалик тизими ва унинг ривожланиш даражаси хусусиятларини мукаммал билиши зарур. Шундай килиб, «Минтака ва махаллий хужалик иктисодиёти» ишлаб чикариш кучларини жойлаштириш ва ривожлантириш масалаларини, мамлакат ва минтакадаги ижтимоий–иктисодий жараёнларни табиий– экологик шароитлар билан биргаликда урганадиган фандир. Мамлакатимиз бозор иктисодиётига утиши муносабати билан "Минтака ва махаллий хужалик иктисодиёти" фанининг ахамияти ортиб бормокда. Бозор муносабатларига утиш даврида республикамиз минтакалари иктисодий жихатдан турли даражада ривожланмокда. Масалан, Тошкент шахри, Тошкент ва Фаргона вилоятлари асосий халк хужалик тармокларининг ривожланишига кура, республиканинг бошка минтакаларидан олдинда туради. Аксинча, Сурхондарё, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ва коракалпогистон Республикаси бу курсаткичлар буйича энг куйи уринларни эгаллайдилар. кишлок хужалигидаги ортикча ишчи кучларининг мавжудлиги Фаргона водийси вилоятлари олдидаги долзарб муаммолардан хисобланади. Сирдарё ва Жиззах вилоятларида эса аксинча, кишлок хужалигини ишчи кучлари билан таъминлаш уткир муаммо булиб турибди. Навоий вилоятида ишсизлик даражаси юкори. www.arxiv.uz Умуман, йирик саноат корхоналари жойлашган минтаканинг ижтимоий–иктисодий ривожланиш даражаси нисбатан янги узлаштирилган, саноати кам тараккий этган минтакага караганда анча юкори. Хозирги пайтдаги минтакавий сиёсатнинг мухим вазифаларидан яна бири – иктисодий кооперация ва минтакалараро мехнат таксимотини такомиллаштиришдир. Минтака ривожланишидаги энг мухим вазифалардан бири – турли минтака ахолисининг турмуш даражаси буйича тафоввутларни бартараф этишдан иборат. Ушбу вазифани бажаришда тараккиёт даражаси паст булган минтакани ривожлантириш учун махсус Давлат дастурларини ишлаб чикиш ва амалга ошириш, табиий ресурсларга бой минтакаларда минтакавий ишлаб чикариш минтакасини ташкил этиш мухим ахамиятга эга. «Минтака ва махаллий хужалик иктисодиёти» фанининг объектив асосини хар бир минтакада мавжуд булган мехнат таксимоти ташкил этади. Маълумки, барча иктисодий формацияларнинг мехнат таксимоти пайдо булган, яъни ишлаб чикарувчи кучларнинг ривожланиши билан мехнат таксимоти хам ривожланган. Мехнат таксимоти, уз навбатида, ихтисослашишни ривожлантирган. Ихтисослашиш минтакаларда бир–биридан фаркли равишда ривожланган. Мехнат таксимоти ва ихтисослашувни ривожлантириш объектив жихатдан хар бир минтаканинг уз хусусиятларидан келиб чикади. Ижтимоий мехнат таксимоти деб, маълум бир ишлаб чикаришнинг кайсидир минтака буйича жойлашувига айтилади. Мехнат таксимоти энг аввало табиий, иклимий шароит, ахоли ва унинг хусусиятлари (демографик, миллий) хамда ишлаб чикариш инфратузилмаси билан боглик холда ривожланади. Масалан, Тошкент вилояти Узбекистоннинг саноатлашган минтакаси хисобланади. Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари эса кишлок хужалиги ривожланган минтакалардир. Демак, хар бир минтака бир–бирларидан маълум жихатлари билан фаркланади. Уларни иктисодий www.arxiv.uz жихатдан бошкариш, режалаштириш ва прогноз килишда бир хил андозага таяниб булмайди. Шу сабабларга кура, хар бир минтака алохида бошкариш ва режалаштириш объекти хисобланади. Минтака деб, мамлакатнинг шундай бир яхлит булагига айтиладики, унда куйидаги учта ухшаш жихатлар мавжуд булади: Ахоли ва унинг хусусиятлари. 2. Табиий–иклимий шароитдаги ухшашликлар. 3. Ишлаб чикариш, ижтимоий инфратизилма ва коммуникация бирликлари. Минтаканинг маълум ухшашликлари булсада, унинг катъий чегараси йук (ахоли сони, майдони, ишлаб чикарувчи кучларининг даражаси хар хил булиши мумкин). Биз ушбу фанда Узбекистон Республикасининг вилоятлари, коракалпогистон Республикаси, йирик шахарлар ва жойларнинг ижтимоий– иктисодий ривожланишини урганамиз. «Минтака ва махаллий хужалик иктисодиёти» фани куплаб фанлар, айникса, «Макроиктисодиёт ва ижтимоий сохани прогноз килиш ва тартибга солиш», «Ижтимоий–иктисодий ривожланишни прогноз килиш», «Тармоклараро баланс», «Маркетинг», «Менежмент», «Бозор иктисодиёти асослари», «Статистика», «Иктисодий информатика» фанлари билан узвий боглик. 2. «Минтакавий иктисодиёт» фанининг вазифалари «Минтака ва махалллий хужалик иктисодиёти» фанининг асосий вазифалари минтака барча тармокларнинг мутаносиб ривожланишини таъминлашдан иборат. Минтаканинг ижтимоий–иктисодий ривожланишини таъминлаш учун: www.arxiv.uz – барча ресурслардан (моддий, молиявий, мехнат) фойдаланиб, ишлаб чикаришнинг жадаллиги ва мутаносиблигини таъминлаш, шу асосда унинг самарадорлигини ошириш. – истикболдаги ривожланиш суръатларини аниклаш, бунда махаллий ресурслардан тула фойдаланишга эътибор бериш. – фан – техника ютукларидан ишлаб чикаришда кенг фойдаланиш, илмий–техника тараккиётини жадаллашишнинг иктисодий механизмни яратиш, режалаштиришни янада демократиялаштириш, корхоналарга, минтакавий бирликларга индикатив (тавсиявий) режаларни тузиш учун хукукий–иктисодий шароитлар яратиш, бозор иктисодиёти шароитида самарали ракобат булиши учун бозор талабига мос равишда махсулот ишлаб чикаришни йулга куйиш: – ишлаб чикаришни бозор хажми ва талабига мос равишда ташкил этиш; – валюта тушумларининг купайишини таъминлаш максадида ташки иктисодий фаолиятни кенгайтириш; – бозор талаби асосида тез узгарувчан янги технологияларни жорий этиш, махсулот сифатини ошириш ва хоказолар кузда тутилади. Минтакавий иктисодиётни тартибга солишда кулланиладиган тамойиллар ва усуллар «Минтака ва махаллий хужалик иктисодиёти» фанининг илмийлик даражаси иктисодий конунлардан онгли равишда фойдаланилишига боглик. Иктисодий конунлар объектив равишда харакат килади. Буни англаш ва тафаккур килиш оркали хар бир конуннинг келажакдаги ижтимоий– иктисодий окибатларини куришимиз мумкин. Иктисодий конунлардан фойдаланиш режаларнинг илмий жихатдан асосли ва аниклигини таъминлайди. www.arxiv.uz Иктисодий конунларнинг энг асосийси кушимча киймат конунидир. Хар бир капитал эгаси кушимча киймат олиш учун узок муддатли сармоя куяди. Хозирги кунда кушимча киймат олиш учун куплаб халкаро фирма, корпорация, концернлар фаолият юритишмокда, янгилари ташкил килинмокда. K ушимча киймат конунининг асосий мохияти фойда олиш учун ишлаб чикаришни ривожлантириш ва шу асосда жамият тараккиётининг ривожига таъсир этишдир. кушимча киймат конунини бошкариш амалиётда режалар, дастурлар, концепциялар ва бошка иктисодий хужжатларда аникланади. Бозор иктисодиётида талаб ва эхтиёжларнинг усиб бориш конунидан фойдаланиш катта ахамият касб этади. Талаб ва эхтиёжлар ишлаб чикаришнинг ривожланиши учун фан–техника ютукларидан фойдаланиш ва ресурслар чегарасини кенгайтиришга мажбур этади. кушимча киймат олиш учун талаб ва эхтиёжларнинг доимо усиб бориши объектив заруратдир. Муттасил усиб бораётган талаб ва эхтиёжларни кондириш режалаштиришда куйидаги вазифаларни хал килишни такозо этади: Бозор шароитини урганиш ва бозор хажмини аниклаш. Бу масала иктисодчилар томонидан доимо урганилади ва мос равишда амалий хулосалар килинади. Эхтиёжларни кондириш учун барча ички захиралар, манбалар аникланади ва тегишли чора – тадбирлар белгиланади. Жумладан, ишлаб чикариш кувватлари мутаносиблиги хисобланади ва кувватлардан фойдаланиш коэффициентини ошириш чора–тадбирлари белгиланади. Махсулотнинг ракобатга бардошлилик даражаси оширилади. Бунинг учун махсулотларни сифат ва ташки куриниш жихатидан дунё стандарти талаблари буйича ишлаб чикариш ва уларнинг таннархини минимал даражага келтириш масалалари хал килинади. Иктисодиётни тартибга солишда ушбу масалаларнинг хал килиниши иктисодий самарадорликни ошириш ва ижтимоий–иктисодий www.arxiv.uz ривожланишни таъминлайди. Шунингдек, мехнат унумдорлигининг муттасил усиб бориш конуни айникса, пухта урганилиши лозим. Мехнат унумдорлигининг усиши илмий – техника тараккиётини жадаллаштириш, иктисодиётнинг бошкарув стратегиясини такомиллаштириш ва инсон омилидан фойдаланиш хисобига амалга оширилади. Жамгариш конуни ишлаб чикариш билан истеъмолнинг мутаносиблиги белгиланишини такозо этади. Агар жамгариш купайса, истеъмол шунга мос равишда камаяди. Натижада ижтимоий ривожланиш жараёнида кушимча зиддиятлар пайдо булади ва аксинча. Жамгариш конуни энг аввало жамият ривожланиши учун зарур булган мутаносибликларни: Жамгариш билан истеъмолни: биринчи–гурух ишлаб чикариш воситалари ва иккинчи гурух истеъмол буюмлари ишлаб чикаришни; саноатда «А» ва «В» гурухлари уртасидаги мутаносиблик тараккиётнинг хар бир боскичида илмий асосланган холда урнатилишини такозо этади. Минтака иктисодиётини тартибга солишда минтакавий режа тузиш тамойилларига амал килинади . 1) Минтакада режаларнинг энг асосий тамойилларидан бири – илмийлик тамойилидир . Режаларнинг илмийлигини иктисодий конунлар, илмий жихатдан асосланган норма ва нормативлар, ЭХМларда тузилган куп вариантли режаларнинг оптимал варианти оркали режалаштириш услубиётини такомиллаштириш ва халкаро режалаштириш тажрибасидан фойдаланиш йули билан таъминлаш мумкин. Режалаштириш принципларига амал килинаётганда хар бир минтаканинг (шахарлар, вилоятлар) ва бошка минтакавий бирликларнинг хакикийлик даражаси хисобига олинади. 2) Режаларнинг хакикийлиги. Режаларнинг хакикийлиги мавжуд моддий, молиявий ва мехнат ресурсларининг хисоб–китобларига, талаб ва эхтиёжларига, ишлаб чикарилаётган махсулотларнинг сифатига боглик. www.arxiv.uz Хакикий режа бажарилиши учун зарур булган барча шарт–шароитлар мавжуд булган режадир. 3) Режаларнинг комплекслик тамойили. Бу тамойил минтакадаги ишлаб чикариш, транспорт ва коммуникация сохалари, ахоли ва атроф–мухитнинг узвий равишда ривожланишини такозо этади. Хозирги даврда комплексликни таъминлаш ижтимоий соха ва экологиянинг устун даражада ривожланишини талаб этади. 4) Етакчи бугинларнинг устивор даражада ривожланишини таъминлаш. Республиканинг барча минтакасида халк хужалигининг етакчи бугинлари илмий – техника тараккиёти (ИТТ)ни жадаллаштирадиган сохалар (электроника, машинасозлик) хисобланади. кайта ишлаш саноатини ривожлантириш хозирги даврнинг асосий талабларидан биридир. Узбекистонда барча турдаги хом ашё ва минерал ресурслар булгани холда, бу махсулотларни ишлайдиган корхона бирламчи кайта ишлайди, асосий махсулотлар эса хом ашё сифатида чет элга чикарилади. 5) Ижтимоий самарадорлик тамойили. Минтакадаги барча ишлаб чикариш сохаларининг самарадорлиги минтака иктисодий бошкарув тизимларига хам боглик. Масалан, махсулотларни четга чикариш учун лицензиялар бериш, ишлаб чикарувчи кучларни жойлаштириш, экологик мухитни мухофаза килиш минтакадаги иктисодиёт билан шугулланувчи ташкилотларнинг асосий вазифасидир. Юкоридаги шарт–шароитларнинг яратилиши вилоят, шахар микёсидаги самарадорлик ошишига олиб келади. Режаларнинг илмий асосланганлиги, максадлилиги ва самарадорлигини таъминлашда, уларни ишлаб чикаришда кулланиладиган усуллар тизими мухим роль уйнайди. Минтака иктисодиётини тартибга солишда асосий хисобланадиган усуллар куйидагилардан иборат: Баланс. 2. Норматив. 3. Максадли дастурий. 4. Иктисодий математик усуллар. Режалаштиришнинг баланс усули ёрдамида турли ишлаб чикариш тармоклари ва минтака ривожланишида координация ва пропорцияларни таъминлашда ижтимоий талаб ва ресурсларни бир–бирига www.arxiv.uz боглаш; норматив усули режалар ижтимоий–иктисодий максадлар ва ИТТ ютукларини акс эттирувчи норма ва нормативларнинг илгор тизимини жорий этиш йули билан амалга оширилади. Режалаштириш максадли дастурий усули йирик хужалик муаммоларини, мухим фан–техника масалаларини асослашда кулланилади. (масалан, космос дастури, уй–жой билан таъминлаш дастури). Бу дастурлар бир неча республика уртасида амалга оширишлиши мумкин. Режалаштиришнинг иктисодий – математик усуллари режаларини оптималлаштиришда ва уларни илмий асослаш максадида кулланилади, хисоблаш техникаси ёрдамида амалга оширилади. Юкорида келтирилган усуллардан минтака иктисодиётини тартибга солишда бир– бирини тулдиради. Улар режаларни тузишда фойдаланилади. Бозор иктисодиётига утиш муносабати билан иктисодиётда демократиялаштириш жараёни кучаймокда. Бу объектив жараён маъмурий – буйрукбозлик тизимига бархам берди, махаллий хокимият идораларининг ваколатлари кенгайишига олиб келмокда. Узбекистон Республикасида Узини–узи бошкариш ва халк депутатлари кенгашлари тугрисидаги конунда вилоятлар ва шахарларда тузилган хокимиятлар мисолида куриш мумкин. Махаллий хокимиятга бериладиган ваколатлар бозор иктисодиёти институтларини яратиш жараёни хамда бозор стратегиясини яратиш жараёнида янада такомиллашади. Узбекистон Республикасининг «Узини–узи бошкариш ва халк депутатлари кенгашлари тугрисида» ги конунда махаллий хокимият идораларига бир канча ваколатлар берилган, жумладан, конуннинг 12– моддасида махаллий узини–узи бошкариш идоралари, уларга берилган вазифалар ва хукуклардан фойдаланиб, махаллий моддий, мехнат ва молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш, атроф–мухитни мухофаза килишни назарда тутиб, мустакил равишда комплекс ижтимоий–иктисодий ривожланиш режаларини тузадилар, деб курсатилган. www.arxiv.uz конунда махаллий хокимият идоралари тасарруф этадиган коммунал мулкчилик курсатилган. Коммунал мулк ишлаб чикариш ва ноишлаб чикариш характеридаги махаллий хокимиятга тегишли мулклар хисобланади. Коммунал мулкчиликка асосланган корхоналар биринчи навбатда махаллий, моддий ва молиявий ресурслардан фойдаланишлари лозим. Махаллий хокимиятларга бериладиган ваколатлар, айникса ноишлаб чикариш сохаларида, атроф–мухитни мухофаза килишда, ер ресурсларини таксимлашда катта ахамият касб этади. 2006 йилга мулжалланган иктисодий ислохатлар сафига худудларни,айникса кишлок жойларида амалга оширилаётган иктисодий ислохатларни куллаб–кувватлаш хам кушилган. Бунда худудларнинг табиий ва иктисодий салохиятидан окилона фойдаланишни кузда тутган холда саноат корхоналарини жойлаштириш ва ривожлантириш кузда тутилган. Бу масалаларни хал этиш учун замонавий ишлаб чикариш мавжуд булмаган ахоли пунктларида кичик саноат корхоналари ёки йирик саноат корхоналарининг шуба корхоналарини ташкил этиш,уларга имтиёзлар беришни кузда тутувчи махсус дастур ишлаб чикилади. Бундан кузланган максад , саноатни ривожлантиришда худудлараро фаркланиш даражасини камайтириш ва мехнат ресурсларининг худудий бандлигини таъминлашдир. K искача хулосалар Фаннинг объектив асосини хар бир минтакада мавжуд булган мехнат таксимоти ташкил этади. Мехнат таксимоти ихтисослашишни ривожлантиради. Ижтимоий мехнат таксимотидаги маълум бир ишлаб чикаришнинг кайсидир минтакаси буйича жойлашувига айтилади. Минтака иктисодиётини тартибга солишда бир канча тамойилларга амал килинади. www.arxiv.uz (Масалан, илмийлик, хакикийлик ва хоказолар. Худудлар иктисодиётини тартибга солишда баланс, норматив ва бошка усуллардан фойдаланилади. Махаллий хокимиятларга бир канча ваколатлар берилган булиб, улар бозор иктисодиёти институтларини хамда бозор стратегиясини яратиш жараёнида янада такомиллашади.