logo

Маркетинг стратегиясини мав-жуд вазиятга мослаштириш.

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

109.5 KB
Маркетинг стратегиясини мав-жуд вазиятга мослаштириш. Режа: 1. Фирма стратегиясини мавжуд шароитга куниктириш. 2. Янги тармокларда ракобат стратегия. 3. Етуклик боскичида булган тармокларда ракобат стратегияси. 4. Депсинаётган ёки тушкунлик холатидаги корхоналар учун стратегия. 5. Тарқоқ тармокларда ракобат стратегияси. 6. Халкаро бозорларда ракобат стратегияси. 7. Иккинчи даражали уринда булган фирмалар стратегияси. 8. Муваффакиятли ишбоп стратегия ишлаб чикиш учун тавсиялар. 1. Фирма стратегиясини мавжуд шароитга куниктириш. Фирма стратегиясини мавжуд шароитга куниктириш вазифаси анча мураккабдир, чунки бунда бир канча ички ва ташки омилларни тахлил қилиш керак булади. Энг асосий омилларни иккита катта гурухга ажратиш мумкин: 1. Тармок холатини ва ундаги ракобат шартларини тавсифловчи омиллар. 2. Фирманинг ракобат имкониятларини, унинг бозордаги позиция ва имкониятларини тавсифловчи омиллар. Маркетинг стратегиясини мавжуд шароитга мослаштиришни амалга ошириш учун тармокдаги вазиятнинг бешта классик вариантини ва фирма ахволининг учта классик вариантини куриб чикиб, намойиш этиш мумкин. Тармокдаги шароит вариантлари: 1. Янги ва тез усаётган тармоклардаги ракобат. 2. Етуклик боскичида булган тармоклардаги ракобат. 3. Депсинаётган ёки тушкунлик холатида булган тармоклардаги ракобат. 4. Тарқоқ тармоклардаги ракобат. 5. Халкаро бозорлардаги ракобат. Фирма ахволининг вариантлари: 1. Бозордаги илгорлар (етакчилар). 2. Иккинчи даражали ўринда бўлганлар. 3. Заиф ёки рақобатда талофат кўрган фирмалар. 2. Янги тармокларда ракобат стратегияси. Янги тармок - бу «оёкка туриш»нинг илк боскичида булган тармок. Янги тармоклар стратегияни ишлаб чикувчилар олдига алохида муаммолар куяди. Улар қуйидагилар: - янги бозор яхши урганилмаганлиги, статистик маълумотлар етарли булмаганлиги учун унинг келажакдаги ривожланиш тенденцияларини аник белгилаш имконияти булмайди; - ноу-хауларнинг куп кисми патентланган булиб, астойдил қўриқланади, шунинг учун улардан фойдаланиш имконияти булмайди; - ракобат курашида технологияларнинг кайсиниси ютиб чикиши ва кайси товарлар харидорларга маъкул келиши хакида бир хил фикрга келиш кийин булади; - хар бир фирма узининг технологиясини, товар турини ва махсулотни таркатишга булган стратегик ёндошувини истеъмолчиларга тан олдиришга харакат килади; - ишлаб чикариш хажмларининг усиши билан тажрибанинг эгри чизиги самараси ишлаб чикариш харажатларини сезиларли даражада пасайтиради; - фирмалар уз ракобатчилари хакидаги маълумотларни етишмаслигини доим хис киладилар; - куп холларда фирмаларда хом ашё ва материаллар билан таъминлайдиган ишончли таъминотчиларни кидириш муаммолари юзага келади; - жуда куп компаниялар пул маблагларини етишмаслигини хис киладилар ва ракиб фирмаларга кушилиб кетадилар ёки уларни сотиб оладилар. Янги тармокда бизнес килишнинг энг мухим стратегик муаммоларидан бири шуки, унда доимо таваккалчилик килиш ва имкониятларни бахолаб бериш талаб этилади. Янги тармокда муваффакиятга эришиш учун бир канча тавсияларга амал килиш зарур булади. Тавсиялар: 1. Таваккалчилик килиб ва яратувчиликнинг дадил стратегиясидан фойдаланиб илгорлик учун курашишга биринчи боскичда галабага эришишга харакат килинг 2. Технологик жараённи такомиллаштириш, махсулот сифатини яхшилаш ташаббусларини фаол куллаб-кувватланг. 3. «Қалдиргочлик»нинг хар кандай устунликларидан фойдаланишга харакат килинг. 4. Янги истеъмол сегментларини, товарни истеъмолчиларга етказиб беришнинг янги воситаларини кидиринг, фаолиятнинг географик чегараларини кенгайтиринг. 5. Рекламада асосий ургуни харидорларни товар билан таништиришдан аста- секин уларда фирма ва товар маркаси хакида яхши фикр пайдо килишга кучиринг. 6. Технологик узгаришларга тез реакция курсатинг. 7.Бозорга харидорлар гурухини жалб этиш учун нархларни пасайтиришдан фойдаланинг. 8. Бозорга молиявий жихатдан бакувват аутсайдерлар киришини кутинг. Бу тармокка инвестициялар куйишдаги хавф камайганда мумкин булади. 9. Кучли ракобатчилар пайдо булишига тайёрланинг. Фирма илгорлик учун курашда илк галабадан келадиган бир дакикалик манфаатни узок муддатли ракобат устунлиги ва бозорда мустахкам позиция яратиш эхтиёжи билан мувофиклаштириши зарур. 3.Етуклик боскичида булган тармокларда ракобат стратегияси. Янги тармокларнинг тез суръатлар билан усиши узок давом этмайди. Етуклик боскичига утиш даврида, тармокнинг ракобат мухитида сезиларли узгаришлар содир бўлади. Булар қуйидагилар: 1. Истеъмол талабининг пасайиши тармоқнинг бозордаги улушини сақлаб қолиш учун кучли рақобатни юзага келтиради. 2. Мижозлар инжиқроқ бўлиб борадилар ва такрорий харидларида катта фойда талаб киладилар. 3. Ракобат куп холларда харажатларга ва хизмат курсатиш даражасига катта таъсир курсатади. 4. Ишлаб чикариш кувватларини кенгайтиришда жиддий муаммолар пайдо булади. 5. Инновацион жараён ва товарларни куллашнинг янги усулларини излаш кийинлашади. 6. Халкаро ракобат кучаяди. 7. Тармокнинг даромадлилиги пасаяди. 8. Ракобатнинг кучайиши аввалги ракобатчиларнинг бир-бирга кушилиб кетишларига ва бир-бирларини «ютиб» юборишларига олиб келади. Етуклик боскичи ривожланиб борган сари фирмалар узларининг стратегик харакатларини ракобатчилар орасида позицияларини мустахкамлашга йуналтирадилар. Бунда улар куйидаги воситалардан фойдаланадилар:  Параметрик каторларини кискартириш.  Ишлаб чикариш жараёнини модернизация килишга эътиборни каратиш.  Харажатларни камайтиришга эътиборни кучайтириш.  Мавжуд харидорларга сотувни ошириш.  Ракобатчи фирмаларни паст бахоларда сотиб олиш.  Халкаро бозорга чикиш. 4.Депсинаётган ёки тушкунлик холатидаги корхоналар учун стратегия. Кўпгина фирмалар саноатга нисбатан ўсиш паст булган тармокларда иш олиб борадилар. Бундай фирма ёки компаниялар давом этаётган тургунликнинг аник вокелигини тан олишлари ва бозорнинг мавжуд имкониятларига мос келадиган максадларни ифодалашга уз кучларини сарфлашлари керак булади. Депсинаётган ёки тушкунлик холатидаги тармокларда муваффакиятга эришган компаниялар асосан куйидаги стратегияларга амал киладилар: 1. Ўсувчи бозор сегментларини аниклаб, мос стратегия яратиш ва ишлаб чикиш йули билан фокуслаш стратегияси томон йул тутиш. 2. Сифатни яхшилаш ва инновация асосида дифференциялаш томон йул тутиш. 3. Харажатлар даражасини пасайтириш учун зур бериб ва узилишларсиз ишлаш. Одатда санаб утилган учта стратегиянинг биттасидан фойдаланиш талаб этилади. Лекин улар бир-бирини инкор этмайдилар. Унумдорликнинг усиши бахоларни пасайтириш имконини беради, бу уз навбатида сотув хажмини усишига олиб келади. 5. Тарқоқ тармокларда ракобат стратегияси. Баъзи тармоклар юз, хатто минглаб кичик ва урта фирмалардан иборат бўлади. Уларнинг купчилигини хусусий фирмалар ташкил этиб, уларнинг бирортаси хам тармокдаги умумий сотув хажмида сезиларли роль уйнамайди. Булиб ташланган тармокнинг асосий фаркланадиган хусусияти, унда етакчиларнинг йуклигидир. Бундай тармоклар каторига китоб нашриётларини, нефтни танкер билан ташиш, автомобилларни таъмирлаш, тез хизмат курсатадиган ресторан ва кафелар, хусусий фирмаларда бухгалтерлик хизматлари, аёллар кийимларини тикиш устахоналари, мехмонхона ва отеллар, мебель ишлаб чикариш, картон кутичалар тайёрлаш, озик-овкат товарларини кадоклаш кабиларни киритиш мумкин. Тарқоқ тармокларда ракобат кураши ўртача кучлидан шиддатлигача булиши мумкин. Тарқоқ тармокларга тўғри келадиган ракобат стратегиясининг эхтимолдаги вариантларига куйидагилар киради: 1. Намунали шароитларни яратиш ва улардан фойдаланиш. 2. Паст харажатларни таъминлаш. 3. Интеграция йули билан харидор учун фойдани ошириш. 4. Товар турига ихтисослашиш. 5. Харидор турига ихтисослашиш. 6. Чекланган географик худудларга фокуслаш. Тармокнинг тарқоқлик шароитида фирмада стратегик танлаш эркинлиги мавжуд: яъни кенг маркетинг максадларини кузлаш, харажатларнинг ракобат устунлиги ёки табакалаштиришдан фойдаланиш. Тарқоқ тармоқларда бир вактнинг узида куп стратегик ёндошувлардан фойдаланиш мумкин бўлади. 6. Халкаро бозорларда ракобат стратегияси. Фирмаларнинг халкаро бозорга чикишларини асосий сабаблари куйидагилардир:  янги бозорларни эгаллаш,  бошка мамлакатлар табиий ресурсларидан фойдаланиш хукукини олиш ёки яна хам паст харажатларга эришиш зарурияти. Санаб утилган хар бир холатда дунё бозорига чикиш стратегияси мавжуд шароитга мос келиши керак. Дунё бозорларидаги ракобат стратегияларини ишлаб чикишга миллий бозорлардагига караганда анча каттик талаблар куяди. Бир мамлакат бозорининг иккинчи мамлакат бозоридан асосий фаркларига харидорларнинг дидлари, сотиш каналлари, усиш истикболлари, харакатлантирувчи кучлар ва ракобатчиларнинг таъзиқлари, миллий бозорлардаги шароитлардан канчалик фаркланиши киради. Бундан ташкари бундай фаркларга халкаро операцияларнинг туртта характерли хусусиятлари хам киради. 1. Ишлаб чикариш харажатлари даражасини хар-хиллиги. 2. Валюта курсларининг узгарувчанлиги. 3. Хукуматларнинг савдо сиёсати. 4. Халкаро ракобатнинг характери. Турли тармокларда халкаро ракобат шакллари бир-бирдан тубдан фарк килади. Францияда хам, Бразилияда ва Японияда хам банк хизматлари курсатилади, лекин бу мамлакатлардаги банк сохасидаги ракобат шартлари ва шароитлари турличадир. Халкаро бозорда ракобат глобал ва куп миллатли булади. Турли миллий бозорларда ракобат шароитлари бир-бири билан узвий богланган такдирда глобал ракобат мавжуд булади. Бу эса хакикатда дунё бозорини ташкил этиш имконини беради. Глобал ракобатнинг мавжуд булиш шартларидан яна бири турли мамлакатлардаги илгор фирмалар узаро, бир-бирлари билан ракобат килиши билан ифодаланади. Куп миллатли ракобат давомида фирмалар миллий бозорда илгорлик учун курашадилар, глобал ракобатда эса фирмалар дунё микёсида устунликка эришиш учун курашадилар. Дунё бозорида фирма фаолиятининг стратегик имкониятлари мавжуд булади: 1. Чет эл фирмаларига унинг махсулотини ишлаб чикариш учун унинг хусусий технологияларидан фойдаланиш хукукини бериш. 2. Миллий ишлаб чикаришни мустахкамлаш ва хориж бозорларига товарлар чикариш. 3. Куп миллатли стратегия томон йул тутмок. Бунда фирма уз фаолиятини амалга ошираётган хар бир давлат учун алохида стратегия ишлаб чикади. Айни пайтда у мазкур давлатлардаги харидорлар дидларига ва ракобат шароитларига мос келиши керак. 4. Паст харажатлар глобал стратегиясига йул тутмок. 5. Табақалаштиришнинг глобал стратегиясига йул тутмок. 6. Фокуслашган глобал стратегияси томон йул тутмок. Компания мустахкам мавқега эга булган ва катта фойда олаётган мамлакат бозорлари «хазина» деб аталади. Япония япон компаниялари учун энг даромадли бозор булиб хисобланади. Чунки япон конунчилиги томонидан яратилган савдо тусиқлари уни хорижий ракобатчилардан самарали химоя килади. 7. Иккинчи даражали ўринда булган фирмалар стратегияси. Иккинчи даражали уринда булган фирмалар бозорда тармокнинг илгорларига нисбатан анча заиф позициясига эга буладилар. Уларнинг баъзилари тиришкок, сергайратликга даъвогар буладилар ва созланган стратегиялардан уз позицияларини мустахкамлашда, бозордаги улушини кенгайтиришда фойдаланадилар. Улар анча чапдаст буладилар ва куйидаги ёндошувлардан хар канакасини куллай оладилар. 1. Вакант уя стратегияси. 2. Мутахассис стратегияси. 3. Фирманинг «бизда улардагидан яхши» стратегияси. 4. «Итоатгуй издош» стратегия. 5. «Эга булиш (ёки орттириш) хисобига усиш» стратегияси. 5. Обруга мос стратегия. 8.Муваффакиятли ишбоп стратегия ишлаб чикиш учун тавсиялар. Рақобат мавқеи ёмонлашаётган фирма уз сиёсатини туртта асосий стратегик имкониятлардан келиб чикиб куради. Фирмада молия маблаглари мавжуд булса, у куйидаги стратегияни амалга ошириши мумкин.  Айланма хужум стратегияси.  Химоя ва мустахкамлаш стратегияси.  Тезлик билан чекиниш стратегияси.  «Хосил йигиш» стратегияси. Бундай фирмалар жозибасиз тармокларда «хосил йигиш» дан пул маблагларини даромадли сохаларга йуналтирадилар. Муваффакиятли ишбоп стратегия ишлаб чикиш учун тавсиялар қуйидагилардан иборат: 1) Стратегия ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишда фирманинг рақобат мавқеини узоқ муддатга кучайтириш имконини берадиган харакатларга алохида эътибор беринг. 2) Шуни билингки, изчиллик билан аниқ ишлаб чиқарилган ва кескирлик билан амалга оширилган рақобат стратегияси фирмага обрў келтиради ва книнг тармоқдаги мавқеини тан олдиради. Бир лахзалик бозор имкониятларидан фойдаланишга асосланган ўзгарувчан стратегия эса юзаки натижалар беради. 3) Пастроқ харажатлар ва кенгроқ табақалаштириш ўртасидаги муросасозликка асосланган, «йўлнинг ярмисида тўхтаб қолган» стратегиялардан узоқроқ бўлинг. 4) Маблағларни мустахкам бозор устунликларияратишга сарфланг. 4) Рақобат устунликлари яратиш учун агрессив хужум тактикасини ва уларни химоя қилиш учун қатъий химоя тактикасини қўлланг. 5) Энг қулай шароитлардагина мувоффақият келтириши мумкин бўлган стратегиялардан қочинг. 6) Фирмага маневр имкониятлари қолдирмайдиган қаттиқ стратегия қўллаётганда эхтиёт бўлинг, чунки тез ўзгарувчан бозор шароити барча харакатларингизни йўққа чиқариши мумкин. 7) Рақиблар харакатига етарли бахо бермасликка йўл қўйманг. 8) Салобатли рақобат устунлиги ва етарли молиявий таъминот бўлмаса кучли рақибларга хужум қилманг. 9) Кучли рақибдан кўра кучсиз рақибга хужум қилиш фойдалироқ эканлигини билинг. 10) Харажатлар бўйича етарли устунликка эга бўлмай туриб бахоларни пасайтирманг. 11) Рақибларнинг бозордаги ўрнини бисиб олишга қаратилган агрессив сиёсат уларни уруш очишга ва «маркетингча» қуролланиш пойгасини бошлашга туртки бўлиши мумкин. 12) Табақалаштириш стратегиясини амалга оширишда сифат, товарлардан фойдаланиш ва хизмат кўрсатишда мухимроқ тафоввутлар топишга харакат қилинг. Фойдаланилиш учун адабиётлар: 1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори. Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллайштириш чора-тадбирлари тўғрисида. «Халқ сўзи», 2003 йил 22 апрель, №85. (3197). 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида. «Халқ сўзи», 2003 йил 28 январь. №23, (3135). 3. И.А.Каримов «Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон хаёт приовард максадимиз» Т.: «Узбекистон» 2000. 4.И.А.Каримов Бош мақсадими – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этиш дир. Т.: Ўзбекистон, 2005 5.И.А. Каримов Ўзбекистон XXI – асрга интилмоқда. Т.: Ўзбекистон 1999 й. 6. Вачугов Д.Д. под ред. Д. Д. Вачугова. Практикум по менеджменту: деловые игры. Высшая школа, 2004 7. И.Б. Гурков Стратегический менеджмент организации. М.: ТЕИС, 2004 8. Зуб Анатолий Тимофеевич. Стратегический менеджмент: Теория и практика. М.: Аспект Пресс, 2004 9. Под ред. Львова Д.С.,Гранберг А.Г. Стратегическое управление: регион, город, предприятие. М.:ЗАО «Экономика», 2004 10.Юлдашев Н.К., Болтабоев М.Р., Рихсимбоев О.К., Ганиев Б.О. Стратегик менежмент. Укув кулланма.- Т.: ТДИУ,2003,С.102 11. Н.К. Юлдашев , О.С. Козоков Менеджмент . Т.: Фан, 2004 12. Лепла Д.Ф. Стратегии развития Бренда. М.: 2004 13. Развитие организации и Н R -менеджмент. М.: Независимая фирма «Класс», 2004 14. Майкл У. 50 Методик менеджмента. 2004 15. Трэттон Линда Живая стратегия. 2003 16. Попов С.А. Стратегический менеджмент: Видение-вожнее чем знания. М.: Дело, 2003 17. Викханский “Стратегические управление” М, “Экономика” 2003г. 18. А.А.Томпсон, Адж. Стрикленд. “Стратегический менеджмент” М., “Банки и биржи” 2002г. 19. И.Ансофф. стратегически управление М., «Экономика» 1998гг. 20. Клифф Баумен. Основы стратегического менеджмента. М., « Банки и биржи» 1997гг. 21. www.ecsoman.edu.ru - Россия Федерация олий œšув юртларида ўқитилаётган фанлар бўйича ўқув-услубий комплекслар. 22. www . sunny . ccas . ru – Жа ҳ он кутубхоналари сервери. 45 та мамлакатнинг 1000 орти қ кутубхоналарига киришни таъминлайди. 2 3 . www . torg . uz 2 4 . www . uzbussines . unitech . uz