logo

Мактабни молиялаштириш, менежмент, маркетинг, хисоб, хисобот ишларини ташкил этиш, бу ишларни бошкариш ва назорат килиш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

96.5 KB
Мактабни молиялаштириш, менежмент, маркетинг, хисоб, хисобот ишларини ташкил этиш, бу ишларни бошкариш ва назорат килиш Режа: 1. Молия, менежмент ва маркетинг тушунчалари 2. Юридик макомга эга бўлган мактабларни молиялаштириш схемаси 3. Хисоб, хисобот ва бухгалтерия баланси 4. Бозор иктисодига ўтиш даврида иктисодиёт сохасидаги бош максад ва энг мухим устувор вазифалар. Банк ва молия тизими, кредит ва инвестициялар. Бюджет ва уни шакллантириш, солик тизими Молия – бу пул ресурслари (маблағлари ёки фондлари)ни хосил килиш, уларни жамлаш, таксимлаш ва ишлатиш жараёнида пайдо бўладиган иктисодий муносабатлардир. Молиявий ресурслар. Махсулот ишлатиш учун таксимланганида пул шаклидаги молиявий фондлар хосил бўлади. Улар эса табиатан молиявий ресурслар хисобланади. Молиявий ресурслар ўз навбатида микроресурслар ва макроресурслардан иборат бўлади. Микроресурслар – корхона, фирма, компания, концерн, ташкилот ва жамият уюшмалари доирасида мавжуд бўлиб, улар хўжалик субъектларининг ўзига тегишли бўлган ёки улар карзга олган пул маблағларидан иборат бўлади. Макроресурслар – умумдавлат микёсида ташкил топади. Улар бюджет хисобидан ёки бюджетдан ташкари фондлар хисобидан пайдо бўлади. Менежмент –аслида, интеллектуал, молиявий ва материал (моддий) ресурсларни бошкариш санъатидир. Шунингдек, у бозор иктисоди шароитида ва ишлаб чикаришнинг иктисодий эркин бўғини учун зарур бўладиган бошкарув тури бўлиб хисобланиб, ўзини эгилувчан ва тадбиркор иктисодий бошкарув тизими деб фараз килиш, ўз вактида кайта ташкил бўлиш, бозор талабларига зийраклик билан ахамият бериш, эркин ракобат ва кураш шароитига ва ижтимоий тараккиёт омиллари кобилиятига эгадир. Менежмент, бошкарувнинг аник шарт-шароитларини, ишлаб чикаришга янгилик киритувчи иш лойихаларини ва иктисодий тараккиёт стратегиясини хар томонлама тахлил этишни талаб килади. Менежер - (инглизча - бошкарувчи) махсус тайёргарлик кўрган, бошкаришнинг сир-асрори, конун-коидаларини чукур ўрганган малакали мутахассислар, бошкарувчи хисобланиб, улар ахолининг алохида бир ижтимоий катламини ташкил килади. Менежерлик вазифаларига – ходимларга хар томонлама объектив тарзда бахо бериш, уларни аттестациядан ўтказиш ва танлаш, ишга ёллаш, алмаштириш вазифалари, иш хаки тўлаш ва рағбатлантириш, касбга тайёрлаш ва малака ошириш, ишдан бўшатиш, ижтимоий имтиёзлар бериш, максад ва манфаатларни аниклаб олиш масалалари киради. Маркетинг – бозор холатини асосли тарзда ўрганиш ва олдиндан бахолаш йўли билан товарлар ишлаб чикариш ва уларнинг сотилишини ташкил килиш хамда шу йўсинда максимал даражада фойда олишга каратилган фаолиятдир. Маркетинг вазифаларига – бозорни ўрганиш, нархларни шакллантириш, бозор талабларига жавоб берадиган товарлар ишлаб чикариш, бозорни ушбу товарлар билан ўз вактида таъминлаш, рекламага оид чора-тадбирлар ўтказиш ва харидорларга хизмат кўрсатиш ишлари киради. 2.Юридик макомга эга бўлган мактабларни молиялаштириш схемаси Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йилни 3 сентябрида чикарилган 414-сонли карорига биноан агар ўкувчилар сони 400 нафардан ошса, у холда мактаб юридик маком олиш хукукига эга бўлади. Туман халк таълими бўлими банкда иккита хисоб ракамига эга бўлиб, улардан бири таълим бўлимининг ўз молиявий-хўжалик фаолиятини юритишда фойдаланадиган хисоб ракамидан иборат бўлса, иккинчиси эса транзит (таксимловчи, ўртадаги) хисоб раками бўлиб хисобланади. Юридик макомини олган хар бир мактаб банкда бюджет маблағлари бўйича ўз хисоб ракамига эга бўлади ва туман халк таълими бўлимининг юкорида таъкидлаб ўтилган транзит счёти ва мактабнинг айнан ана шу хисоб счёти оркали молиялаштирилади. Шунингдек, юридик макомга эга бўлган мактаб, банкда бюджетдан ташкари «Ишлаб чикаришни ривожлантириш жамғармаси» махсус хисоб ракамига хам эгадир. Бюджет маблағлари бўйича хисоб-китоб ишлари юритилганда, жорий йилнинг бошида йиллик бюджет сметаси ва штатлар жадвали тузилади. Бу хужжатлар амалдаги конунда белгиланган тартибда тасдикланади ва йил давомида мана шу бюджет сметаси асосида халк таълими бўлими томонидан ойма-ой, чоракма-чорак молиялаштирилиб борилади. Бюджет сметаси йил бошида белгиланган муддатда тузилиб, мактаб рахбари, бош хисобчиси ва халк таълими рахбари томонидан тасдиклангач, туман молия бўлимида рўйхатга олинади. Штатлар жадвали Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан тасдикланган намунавий штатлар жадвали асосида тузилиб, унда мактаб ходимларининг сони ва амалдаги хак тўлаш тариф сеткаси асосида иш хаки кўрсатилади. Штатлар жадвалида, штатларга тегишли жами суммадан кейин бир йил давомида канча маблағ сарфланиши хам кўрсатилиб, бу сумма бюджет сметасидаги иш хаки бўйича «иктисодий модда» (статья)даги сумма билан тенг бўлиши лозим. Гап шундаки, 1999 йилдан бошлаб бюджет сметаси бўйича иктисодий классификация жорий этилган бўлиб, йиллик сметадаги иш хаки суммаси, тасдикланган (йиллик) штатлар жадвалидаги тегишли сумма билан тенг бўлиши зарурий шарт хисобланади. 3.Хисоб, хисобот ва бухгалтерия баланси Юридик макомга эга бўлган мактаблардаги бухгалтерия хисоби хам Ўзбекистон Республикасининг 1996 йилни 30 августида чикарилган 279-1 сонли конунини 23 та банди (1-бухгалтерия хисобининг конунчилиги хакида; 2-бғхғининг максад ва вазифалари; 3-бғхғининг субъектлари; 4-бғхғининг объектлари; 5-бғх ва хисоботини тартибга солиш ва бошкариш; 6-бғхғининг асосий принциплари; 7-бғхғини ташкил килиш; 8-имзо хукуки; 9-бирламчи хисоб хужжатлари; 10-бғхғининг регистрлари; 11-активлар ва мажбуриятларни инвентаризация килиш; 12- активлар ва мажбуриятларни бахолаш; 13-харажатлар ва даромадларни хисобга олиш; 14-ташкилот капиталини хисобга олиш; 15-гаров хисоби; 16-молиявий хисобот; 17-йиғма молиявий хисобот; 18-молиявий хисоботнинг хисоб даври; 19-молиявий хисоботнинг такдим килиниши; 20-молиявий хисоботни чоп этиш; 21- ташкилотни тугатиш давридаги молиявий хисобот; 22-бухгалтерия маълумотларининг конфиденциал (махфий ва ишончли)лиги; 23- бухгалтерия хужжатларининг сакланиши) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия хисоби ва хисоботи тўғрисидаги Низомни тасдиклаш хамда бухгалтерия хисоби счётлари тизимини такомиллаштириш хакида»ги 1994 йилнинг 26 мартида чикарилган 164-сонли карори билан тасдикланган «Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия хисоби ва хисоботи тўғрисида Низом»га асосан юритилади ёки олиб борилади. Хисоботлар ойлик ва чораклик шаклларда тузилиб, хар ойда мухтасар (бир вараклик) хисобот шаклида, чораклик, ярим йиллик, тўккиз ойлик ва йиллик хисоботлар эса бухгалтерия баланси шаклида тузилади ва амалда белгиланган тартибда ва мухлатларда (даврий равишда) юкори ташкилот бухгалтериясига топшириб борилади. 4. Бозор иктисодига ўтиш даврида иктисодиёт сохасидаги бош максад ва энг мухим устувор вазифалар. Банк ва молия тизими, кредит ва инвестициялар. Бюджет ва уни шакллантириш, солик тизими 2006 йил учун иктисодий прогнозлар: 1)иктисодиётнинг юкори ўсиш суръатларини таъминлаш; 2)баркарор ва мутаносиб макроиктисодий кўрсаткичларни таъминлаш; 3)ЯИМ 7,2%; 4)ахоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ микдорини 6% га ўстириш; 5)саноат махсулотлари ишлаб чикариш 9%; 6)кишлок хўжалик махсулотлари и.ч. 5,2%; 7)хизмат кўрсатиш сохаси 13,2%; 8)савдо 8,5%; 9) инфляция 6-8%; Энг мухим устувор йўналишлар: 1)Бюджет ва солик ислохотларини чукурлаштириш, солик тизимини соддалаштириш ва унификация килиш, соликларни камайтириш. Даромад солиғини 15 дан 12% га, ягона ижтимоий тўлов солиғини 25% га камайтириш мўлжалланмокда. Дивидендлар ва фоизлар бўйича даромад солиғи 15 дан 10% га камайтирилади. Экология солиғи ва савдо килиш хукуки учун ойлик йиғимлар бекор килинди. Соликка тортиладиган базадан ишлаб чикариш билан боғлик катор харажатлар чикариб ташланди. Корхона ва хўжалик тузилмалари ихтиёрида 250 млрд. сўм колдирилади. Ахоли талаби, корхоналар ва тадбиркорлик тузилмалари айланма маблағлари хажми кўпайиши хисобига харид талабини жадал ўсиши таъминланади. Касаначилик–майда хунармандчилик ривожлантирилади. Микрокредит, микромолиялаштириш борасида конун кабул килиш, микрокредит фоизини 5% дан оширмаслик. Узок муддат мобайнида фойдаланиладиган товар сотиб олиш учун ахолига кредит беришни кескин ошириш. Хозир бундай кредит тури акат автомобиль сотиб олиш учун кенг кўлланилаётганини хисобга олган холда, уни жорий йилда мебель, телевизор, холодильник, кир ювиш машинаси, мураккаб маиший ва бошка электрон техникалар сотиб олишда хам кўллаш. Банклар фаолияти жиддий эътирозларга сабаб бўлмокда. Банк тизимини иши суст. Банкдан ташкари пул айланмасини кескин кискартириш, пластик карточкалардан фойдаланиш доирасини кенгайтириш, банклараро бозорда ракобат мухитини яратиш, бюрократик тўсикларни бартараф килиш, лицензиялар ва турли рухсатномалар беришни кескин кискартириш. Иккинчи мухим устувор йўналиш: Таркибий ислохотлар ва иктисодиётни модернизациялашни янада чукурлаштириш, унинг кўламини кенгайтириш, хорижий инвестицияларни жалб килиш учун зарурий шароит яратиш. 2010 йилгача саноатнинг, жумладан, курилиш саноатини ЯИМдаги улушини 24-26, хизмат сохаси улушини 45-47% га кўтариш. Геологик кидирув ишларига хорижий инвестициялар жалб килиш. Кичик корхоналар ва микрофирмалар сони ошиши учун шароит яратиш. Кичик корхоналар учун зарур биноларни «ноль»га тенг киймат бўйича сотиш. Бюрократик тўсиклар, амалдорлар локайдлиги ва коррупцияга берилиш холатларидан узил-кесил халос бўлиш. Учинчи устувор масала: Хусусий мулкчилик тармоғини кенгайтириш, бизнес учун кулай мухит яратиш ва унинг кафолатини мустахкамлаш. Жумладан, фермерларни шахсий манфаатдорлик масаласи биринчи ўринда турмоғи лозим. Тўртинчи устувор вазифа: Ахоли даромадлари ва турмуш даражасини оширишнинг ўта мухим шарти бўлган бандлик масаласини кал килиш. Жумладан, чорва моллари, биринчи навбатда корамоллар сонини оширишни рағбатлантириш. Бешинчи устувор вазифа: Экспортни хар томонлама рағбатлантириш ва валюта захираларини тежаш, улардан окилона ва самарали фойдаланиш. Жумладан, амалдаги божхона кодексининг янги тахририни ишлаб чикиш. Олтинчи устувор вазифа: Уй-жой коммунал хўжалиги сохасидаги ислохотларни чукурлаштириш. Уй-жой ширкатлари фаолияти коникарсиз эканлигига бархам бериш. Бу сохага доир асосий камчиликлардан бири тўпланган коммунал тўловлар режасиз, кўзда тутилмаган максадларга сарфлаб юборилаётганлигидир. Ортикча штатлардан ноконуний фойдаланиш холлари хам мавжуд. Еттинчи устувор вазифа: Энергия ресурсларининг каттик тежалишини таъминлаш. Саноат корхоналарида йўл кўйилаётган энергия сарфи жахондаги ўртача кўрсаткичдан 2-2,5 марта ортик. Газ, энергия идоралари ва хизмат сохасини ислох килиш, улар фаолияти устидан каттик назорат ўрнатиш, уларнинг масъулиятсизликлари, ноконуний ўзлаштиришлар ва суиистеъмолчиликларга бархам бериш. Кўпчилик истеъмолчилар ўзлари сарфлаган энергия учун ё тўламайдилар ёки турли назоратчилар ва тўлов пулларини йиғувчилар билан пинхона хисоб-китоб киладилар. Бундай ноконуний холларга зудлик билан бархам берилмоғи лозим. Фойдаланилган адабиётлар 1.Антонов В.А. Мировая валютная система и международнўе расчетў. М.: ТЕИС, 2000. 2.Артемов Н.М. Валютнўе рўнки. М.: 2001. 3.Баринов Э.А. Валютно-кредитнўе отношения во внешней торговле. М.: Федератив. Книготорг. Комп., 1998. 4.Богусловский М.М. Иностраннўе инвестиции: правовое регулирование. М.: 1996. 5 . www.ziyonet.uz