logo

Кичик бизнес субъектлари фаолиятини стандартлаштириш ва сертификациялаштириш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

79.5 KB
Кичик бизнес субъектлари фаолиятини стандартлаштириш ва с ертификациялаштириш Режа: 1. Кичик бизнес хўжалик субъектлари фаолиятини с тандартлаштиришнинг мазмуни ва моҳияти. 2.Узбекистон Республикасида к ичик бизнес хўжалик субъектлари фаолиятини стандартлаштириш хизмати. 3. Кичик бизнес хўжалик субъектлари фаолиятини с ертифатлаштиришнинг долзарб муоммолари. 1. Кичик бизнес хўжалик субъектлари фаолиятини с тандартлаштиришнинг мазмуни ва моҳияти. Одатда биз "стандарт буйича" деган иборани куп ишлатамиз. Хуш стандарт узи нима? Стандарт — бу купчилик манфаатдор томонлар келишуви асосида ишлаб чикилган ва маълум сохаларда энг макбул даражали тартиблаштиришга йуналтирилган хамда фаолиятнинг хар хил турларига ва натижаларига тегишли булган умумий ва такрор кулланиладиган конун — коидалар, тавсифлар, талаблар ва усуллар белгиланган хамда тан олинган идора томонидан тасдикланган меъёрий Стандартлар фан, техника ва тажрибаларнинг умумлаштирилган натижаларига асосланган хамда жамият учун юкори даражадаги фойдага эришишга йуналтирилган булиши керак. Стандартлар даражасига караб халкаро, минтакавий, давлатлараро, миллий ва корхона микёсида фаолият курсатади. Давлат стандартлари махсулотни ишлаб чикиш ва уни ишлаб чикаришга куйиш боскичида янги махсулотларнинг юкори сифатдаги турларини яратиш ва уларни узлаштиришни тезлатишга, ишлаб чикарувчи, тайёрловчи ва истеъмолчи ораларидаги муносабатларни яхшилашга йуналтирилган. Кичик бизнес хўжалик субъектлари фаолиятини с тандартлаштириш тизими янги буюмга уз вактида юкори сифатли лойиха — конструкторлик хужатларини бериш, корхонанинг янги махсулотини берилган сифат курсаткичларига асосан тайёрлашни ва керак булса махсулотни ишлаб чикаришдан олиб ташлашни таъминлайди. Кичик бизнес хўжалик субъектлари фаолиятини с тандартлаштириш махсулот муомалада булганида ва сотиш боскичларида махсулотни жойлаштиришда яхши тартиб ва шароитлар яратишга, юклашга ва жойлаштиришга, тугри саклашга, буюмни транспортда ташиш, таркатиш талабларини сотиш ташкилотларига белгилаб беради. Стандартлаштириш туб мохияти билан ишлаб чикаришни ташкил этишнинг энг самарадор шакллари хакидаги фандир. • Стандартлаштириш иктисод, техналогия ва фундаментал фанлар сингари асосий йуналишларни бир — бирига богловчи восиат хамдир. Техника жихатидан илгор булган купгина мамлакатларда Стандартлаштириш масалаларига кизикиш усиб бораётганлиги кайд этилмокда, унинг асоси булган Стандартлаштириш назарясига хам катта эътибор берилмокда. Стандартлаштириш техника тараккиётида ва ишлаб чикаришда энг рационалжорий килиш — махсулот сифатини яхшилаш,мехнат харажатларини ва моддий ресурслар сарфини камайтиришнинг таъсирчан воситалардан бири сифатида курилмокда. 1993 йилнинг 28 декабрида метрология ва сертификатлаштириш буйича кабул килинган конунлар билан бир каторда Стандартлаштириш хакида конун хам кабул килинади. Бу конун республикамизда Стандартлаштириш сохаси ва Стандартлаштириш тизими учун асосий конуний асослардан хисобланади. Стандартлаштириш деганда мавжуд ёки булажак масалаларга нисбатан умумий ва куп марта тадбик этиладиган талабларни белгилаш оркали 8маълуам сохада энг макбул даражада тартиблаштиришга йуналтирилган илмий — техникавий фаолият тушунилади. Бу фаолият стандартларни ва техниквий талабларни ишлаб чикишда, нашр этишди ва тадбик этишда , намоён булади. Стандартлаштиришнинг мухим натижалари одатда махсулот, жараён ва хизматларнинг белгиланган вазифага мухим натижалари одатда махсулот, жараёен ва хизматларнинг белгиланган вазифага масс келиши, савдодаги тусикларни бартараф этиш хамда илмий — техникавий хамкорликка кумаклашишда намоён булади. Одатда стандартлаштириш объекти сифатида стандартлаштириладиган нарса (махсулот, жараён, хизмат) тушунилади. «стандартлаштириш объекти» тушунчаларни кенг маъноода ифондалаш учун «махсулот, жараён, хизмат» иборалари кабул килинган булиб, буни хар кандай материалга, таркибий кисмларга, асбоб — ускуналарга, тизимларга, уларни мослигига, конун — коидасига, иш олиб бориш услубига, вазифасига, усулига ёки фаолиятига кенг даражада дахлдор деб тушунмок лозим. Стандартлаштириш хар кандай объектининг муайян жихатлари Билан чекланиши мумкин. Масалан, оёк кийимга нисбатан ёндашиладиган булса, унинг катта — кичиклиги ва пишиклигини алохида стандартлаштириш мумкин. Стандартлаштириш объекти сифатида хизмат — халкка хизмат килишни хамда корхона ва ташкилотлар учун ишлаб чикариш хизматини уз ичига олади. Стандартлаштиришнинг бошка объектлари фаолиятининг бириктирилган сохаларида Узбекистон республикаси табиатни мухофаза килиш давлат кумитаси, Давлат архитектура ва курилиш кумитаси хамда Согликни Саклаш Вазирлиги томонидан белгиланади. Одатда халкаро, минтаквий ва миллий стандартлаштириш идоралари мавжуд булади. Халкаро стандартлаштириш фаолиятида барча мамлкатларнинг тегишли идоралари эркин холда иштирок этиши мумкин. Минтакавий стандартлаштириш деганда Дуне микёсида биргина жугрофий ёки иктисодий минтакасига карашли мамлкаталаринг тегишли идоралариучун эркин холда иштирок этишлари мумкин булган стандартлаштириш тушунилади. Миллий стандартлаштириш — бу муайян бир мамлкат доирасида утказиладиган стандартлаштириш фаолиятидир. Стандартлаштириш хар хил фаолият турлари ва унинг натижаларига тегишли коидалар, умумий конун — коидалар ёки тавсифларни узида камраб олган меъёрий хужжат хисобланадаи. «меъёрий хужжат» атамаси стандартлар, техник шартлар, шунингдек умумий курсатмалар, йурикномалар ва коидалар тушунчасини хам уз ичига камраб олади. Стандартлаштириш максадлари куп қиррали булиб, улар асосан куйдагилардан иборат: уйгунлаштириш (хар хилликни бошкариш), кулланишлик, маслашувчанлик, узаро алмашинувчанлик, согликни саклаш, хавфсизликни таъминлаш, ташки мухитни асраш, махсулотни химоялаш, узаро тушунишликка эришиш, савдодаги иктисодий курсаткичларни яхшилаш ва бошкалар. Бир максаднинг амалга ошишиш Билан бир вактда бошка максадлар хам амалга ошиши мумкин. Стандартлаштиришда «махсулотнинг уз вазифасига мувофиклиги» деганда махсулот, жараен ёки хизматинг белгиланган шароитларда муайян вазифаларни бажариш кобилияти тушунилади. Мослашувчанлик эса, маълум шароитларда белгиланган талабларни бажариш учун номакбул таъсир курсатмасдан махсулотларнингн биргаликда кулланишга яроклилиги тушунилади. Узаро алмашинувчанлик — бир хил талабларни бажариш максадида бир махсулот (жараен, хизмат)дан файдаланиш урнига бошка бир махсулот (жараен, хизмат)дан файдаланиш урнига бошка бир махсулот (жараен, хизмат (дан фаойдаланишга яроклилигидан иборат. Хар хилликни бошкариш (унифиациялаштириш ёки бирхиллаштириш деб, муайян эхтиежини кондириш учун зарур булган энг макбул улчамларни ёки махсулот, жараен ва хизмат турларини танлашга аитилади. Шундай қилиб, стандартлаштиришнинг мақсад ва вазифалари - Стандартлаштириш, сертификатлаштириш талабаларда стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология буйича зарур ва етарли булган асосий тушунчаларни шакллантиришдан иборат. 2.Узбекистан Республикасида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш Узбекистон Республикасида стандартлаштириш ишларини утказишнинг умумий ташкилий — техник коидаларини тартибга солувчи Давлат Стандартлаштириш тизими фаолият юритади. Республикада стандартлаштириш буйича ишларнинг ташкил этилишини, мувофиклаштирилиши ва макбул даражада олиб борилишини куйидаги идоралар таъминлайдилар: — халк хужалиги тармокларида стандартлаштириш, сертификат — лаштириш ва метрология буйича Узбек Агентлиги амалга оширади (2001 йил 3 октябрдан бошлаб); — курилиш саноати, лойихалаш ва конструкциялаш сохасида — Узбекистон Республикаси Давлат архитектура ва курилиш кумитаси; — табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва атроф — мухитни ифлосланишдан ва бошка зарарли таъсирлардан мухофаза килиш буйича — Узбекистон Давлат табиатни мухофаза килиш кумитаси; — тиббий йуналишдаги махсулотлар, тиббий техника буюмлари, дори — дармонлар ва республика саноатида ишлаб чикариладиган махсулотлар таркибида инсон учун зарарли моддалар микдорини тартибга солиш буйичаЧ — Узбекцстон Республикаси согликни саклаш Вазирлиги амалга оширади. Республика стандартлаштириш режасига биринчи навбатда миллий стандартлар талаблари билан уйгунлаштириш, кишиларнинг хаёти ва саломатлиги учун хавфсизлиги, атроф — мухитнинг мухофаза килиниши, истеъмолчилар хукукининг химоя килиниши, миллий ижтимоий — иктисодий ва техникавий дастурларнинг амалга оширилишини таъминлайдиганмиллий стандартларни ишлаб чикиш киритилади. Узбек агентлиги, Давархитекткурилишкум, Давлат табиатни мухофаза килиш кумитаси, Согликни Саклаш Вазирлиги бириктирилган сохалар буйича республика стандартларнин куриб чикадилар, тасдиклайдилар, уларнинг кулланиш муддатини чузадилар ва бекор киладилар хамда унга узгартиришлар киритадилар. Халк хужалиги тармокларида стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология буйича Узбек Агентлигининг вазифалари: 1. Узбекистон Республикаси худудида барча жисмоний шахслар ва мулк шаклидан катъи назар юридик шахсларга Узбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тутрисида", "Махсулот ва хизматларни сертификациялаштириш тугрисида", "Метрология тутрисида", "Озик —овкат махсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тутрисида"ги конунлар хамда стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология сохасидаги бошка хукукий ва меъёрий актларга амал килиниши устидан назоратни таъминлаш; 2. Олиб борилаётган илмий — тадкикот ишлари асосида стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология сохасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш; 3. Халкаро стандартлар буйича ( ISO ) ягона маълумотлар базасини яратиш; 4. Мажбурий сертификатлаштиришга курсатилган махсулот ва хизматларнинг янги руйхатини белгиланган тартибда тузиш ва тасдиклаш. Бу руйхатни хар йили янги ишлаб чикарилаётган махсулот ва хизматларни эътиборга олган холда ва тадбик эТйлаётган янги технологиялар ва материалларни эътиборга олган холда янгилаб бориш; 5. Махсулот ва хизматларни сертификациялаштиришнинг янги тартибини ишлаб чикариш ва уларнинг ижроси устидан назоратни амалга ошириш; 1. Замонавий давлат стандартлари ва эталонларини ишлаб чикиш ва уларнинг халкаро тизимга уйгунлигини таъминлаш; 7.Махсулотлар ва хизматларни сертификациялаштириш ва синовларни утказишнинг замонавий тизимини ташкил этиш. 3. Сертификациялш ва стандартлатлаштиришнинг долзарб муоммолари. Сифатни бошкариш тизимларини сертификатлаштириш товар ва хизматлар сифатини оширишда катта ахамиятга эга. Товарларни нисбати доимий тарзда назорат килиб борилади. Товарларнинг сифати микдорий жихатдан тавсифловчи фан квалиметрия хисобланади. Товарларнинг ёки хизматларнинг сифатини бахолашда уларнинг сифат курсаткичларини меъёрий хужж^тлардаги нормаларга мослиги текширилади. Товарларни сифатини бахолашда оргонолептик (инсон) ва лаборатория (физик, кимёвий) микробиологик текшириш усулларидан фойдаланилади. Узбекистон Республикасида сифатни назорат килиш ва бошкаришни мамлакат микёсида Узбекистон Республикаси стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология агентлиги амалга оширади. Бундан ташкари мамлакатимизда 90 га якин сертификатлаштириш ва 300 га якин синов лабораториялари фаолият курсатмокда. Узбекистон Республикасида сертификатлаштириш тартиби бир хил турдаги махсулотнинг хар бир тури буйича Узбекистон Республикаси адлия вазирлиги томонидан кайд этиладиган сертификатлаштириш коидаларига мувофи қ келувчи тартибда амалга оширилади. Махсулотнинг ташки тавсифномалари ва дизайнини узгариши сертификатлаштириш жараёнида илгари текширилган хавфсизлик тавсифномаларига таъсир этмаса, у холла замонавийлаштирилган махсулот учун кушимча сертификатлаштириш утказилмайди. Махсулотнинг хавфсизлиги буйича мажбурий тавсифномалари стандартлаштириш буйича мос равишдаги норматив хужжатлар билан аникланади. «Махсулотларни сертификатлаштиришини амалга ошириш тартиби тугрисидаги» Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 69007.2004 йилдаги №318 —сонли қарорига 1—иловада келтирилган низом мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштиришга нисбатан кулланади. Мажбурий сертификатлаштириладиган ва шунга мувофик мувофиклик декларацияси билан тасдикланадиган махсулотлар руйхати Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади. Сертификатлаштириш коидага кура икки боскичда амалга оширилади: Биринчи боскич «Узстандарт» агентлигида аккредитация килинган санитария назорати органлари томонидан гигиеник сертификатни расмийлаштиришни уз ичига олади. Бунда заруриятга караб давлат ветеринария назорати органлари ва усимликлар карантини буиича давлат хизматидан ветеринар ва фитосанитар хулосаларни олиш зарур булади. Тадбиркорлик фаолияти субъекти бунда гигиеник сертификатни олиш учун ариза билан бир каторда белгиланган тартибда аккредитациядан утган Сертификатлаштириш органларига мувофиклик сертификатини расмийлаштириш учун ариза беришга хаклидир. Бундан ташкари тадбиркорлик фаолияти субъекти мос холдаги хулосаларни олиш учун ветеринар ва фитосанитар органларига мурожаат килишга хаклидир. Иккинчи боскичда Сертификатлаштириш органлари томонидан мувофиклик сертификатини бериш амалга оширилади. Сертификатлаштириш органлари тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан берилган ёзма аризага мувофиқ равишда сертификатлаштиришни утказиш буиича агентлик хизматларини курсатиши ва давлат санитария назорати органлари, давлат ветеринария назорати органлари, усимликлар карантини буиича давлат хизмати хамда табиатни мухофаза килиш давлат органларидан зарур булган барча хулосаларни олишга хаклидир. Бунда мажбуриятни хамда пробаларни тугри танлаш ва уларни мутасадди давлат органларига бериш буиича маъсулиятни Сертификатлаштириш органлари уз зиммаларига олишади. Курсатилган хизматлар учун туловлар Узбекистон Республикаси молия вазирлигида декларациялаштирилган тарифлар буйича амалга оширилади . Таянч иборалар Кичик бизнес хўжалик субъектлари фаолиятини стандартлаштириш, сертификациялаш, декларациялаштирилган тарифлар, агентлик хизматларини курсатиши ва давлат санитария назорати органлари, давлат ветеринария назорати органлари, усимликлар карантини буиича давлат хизмати хамда табиатни мухофаза килиш давлат органлари. Назорат ва мулоҳаза учун саволлар 1. Кичик бизнес хўжалик субъектлари фаолиятини стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг максади ва вазифалари нимадан иборат? 2. Узбекистон Республикасида кичик бизнес хўжалик субъектлари фаолиятини стандартлаштириш хизматини тавсифлаб беринг? 3. Сертификациялш ва стандартлатлаштиришнинг долзарб муоммолари нималардан иборат. 4. Узбекистон Республикасида сертификатлаштириш тартиби қандай амалга оширилади. 4. Сизнинг фикрингмзча к ичик бизнес хўжалик субъектлари фаолиятини стандартлаштиришни такомиллаштиришни қандай йўллари мавжуд. АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ 1.И.А.Каримов.бизнингбош мақсадимиз-жамиятни демократлаштириш, янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислох этишдир. Олий Мажлис Конунчилиги палатаси ва сенатининг кушма мажлиси да 2005 йилда иктисодий ислохотларни оширишнинг энг мухим устивор йуналишлари туғрисида Тошкет оқшоми.31январь 2005 йил 2.Узбекистон Республикаси Президентининг кичик бизнес ва микрафирмалар фаолиятини ривожлантириш ва қуллаб қувватлаш бўйича 2005 йил июнда чоп этилган Фармонларилари 3 .Ўзбекистон Республикасининг Хусусий корхона тугрисида конуни.2004 йил 23январь, Халк сузи 4. Дэн Штайнхофф, Джон Берджес. Основи управления малим бизнесом. Перевод с англ. - М.: БИНОМ, 1997. 5. М.И Болошович. Кичик бизнес .Ватанимиз ва хорижий давлатлар тажрибалари .М,1995. Ўзбекистон Республикасининг Конунлари , -2005. 7. Гуломов С.С. Тадбиркорлик ва кичик бизнес. - Тошкент - 2002. 8.Косимова М.С.,Ходиев Б.Ю. ва бошкалар Кичик бизнесни бошкаришТ.2003 9. Малый бизнес. Организация, экономика, управление. Под ред. Проф. В.Я.Горфинкеля, проф В.А.Швандара. Учеб. Пособие. 2-е изд., перераб. И доп. – М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2003.-430 с.