logo

Иктисодиёти ривожланган мамлакатларда молия тизими

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

92.5 KB
Иктисодиёти ривожланган мамлакатларда молия тизими Reja: 1. АКШнинг молия тизими ва унинг таркиби. 2. АКШнинг давлат бюджети, даромад ва харажатлар тавсифи. 3. Штатлар ва молиявий бошкарув органларининг молияси. Таянч иборалар. Назорат саволлари. Адабиётлар. 1. АКШнинг молия тизими ва унинг таркиби. АКШ давлат молия тизими: 1. Давлат бюджети. 2. Бюджетдан ташкари фондлар. 3. Давлат кредити. 4. Давлат корпорациялари молияси. Федерал давлатларда бюджет тизими 3 бугиндан иборат: Давлат бюджети(федерал ёки марказий хукумат бюджети); Федерал аъзолари бюджети (АКШда штатлар бюджети); Махаллий бюджетлар; Давлат бюджетларида йирик пул маблагларини туплаш давлатнинг молиявий сиёсатини самарали олиб борилишини зарурий шарти хисобланади.Бу маблаглар давлатга давлат аппаратини бошкаришга , давлат заёмлари буйича фоизларни тулашга, шунингдек усиб бораётган ижтимоий харажатларни амалга оширишга ёрдам беради. Бюджетни ушлаб туришга бир канча объектив ва субъектив сабаблар таъсир курсатади.Объектив сабабларга ,аввало,ишлаб чикариш муносабатларининг характери ва бюджет мохиятига хал килувчи таъсир утказувчи ишлаб чикариш кучларининг ривожланиш даражаси киради. Жамият ишлаб чикариш услубларининг , ялпи махсулотни таксимлашнинг ва эгалик муносабатларининг узгариши натижасида бюджет мохияти , уни таркиби тубдан узгарди. Объектив сабабларга шунингдек хар бир мамлакатнинг табиий, иктисодий ва ижтимоий хусусиятлари, анъаналарини ва уша тарихий даврдаги ривожланишнинг узига хос томонларини киритишимиз мумкин. Хар бир ммлакат бюджети узига хос миллий хусусиятларга эга. Субъектив омилларга давлат типи, хукумат сиёсати , ривожланиш усиворлиги , ички ва ташки иктисодий холати ва бошкалар киради. Шуни таъкидлаш жоизки , бир хил тарихий даврда , ягона ижтимоий курилишда турли мамлакатлар бюджети даромадлар ва харажатлар структураси каби умумий кирраларга эга булади. Уларнинг асосий максади давлат функцияларини бажариш учун хазинани маблаг билан тулдиришдан иборат. Бюджет ёрдамида миллий даромад кайта таксимланади;уни хисобига умумдавлат эхтиёжларини кондирилади, ноишлаб чикариш сохаси, бошкарув органлари, хукук тартибот органлари , ички ва ташки хавфсизлик маблаг билан таъминланади. Бюджетдан ташкари фондлар: Илмий таткикот фондлари– саноатда, курилишда, илмий таткикотларнинг куллаб кувватлашини молиялаштириш учун шунингдек , давлатнинг илмий марказларини таъминлашга каратилган фондлардир. АКШда 3та йирик фонд фаолият курсатади. 1) Миллий илмий фонд(МИФ); 2) Стандартлар бюроси илмий фонди(СБИФ); Кредит фондлари- бу давлат банклари , жамгарма кассалари ва бошка кредит муассасаларида фойдаланишда булган , кайтариш ва фоиз тулаш шарти билан олинган ресурслар. АКШда асосан 2 тармок буйича йуналтириладиган бир катор кредит фондлари мавжуд. Ушбу тармоклар куйидагилар: 1)кишлок хужалиги ; 2)уй-курилиш; 3)ташки иктисодий алока Ижтимоий фондлар ахолига ижтимоий хизматлар курсатишга каратилган ресурслардир. Ахоли сонининг ортиши жамиятнинг турли ижтимоий гурухлари уртасида кизикиш чегараларининг ортиши ушбу фондларнинг ахамиятини янада оширади. Давлатнинг махсус фонддлари хукукий холатига кура давлат махсус фондлари ва махаллий махсус фондларга булинади. Давлатнинг махсус фонддлари марказий хукуматга карашли булади ва уларга инвестиция фонди, валюта фонди, ижтимоий сугурта фондига булинади. Махаллий махсус фондлар махаллий хокимият органларига тегишли булиб улар орасида энг йириги заём фондлари хисобланади. Ишланиш максадига кура махсус фондлар: иктисодий, илмий-таткикот, кредит, ижтимоий сугурта фондлари ва бошка фондларга булинади. 2. АКШнинг давлат бюджети даромад ва харажатлар тавсифи. Давлат бюджетининг даромадларига ахоли даромадидан олинадиган соликлар, корпорациялар фойдасидан олинадиган солик, акциз солиги ,ККС, божхона божлари, шунингдек марказий хукумат томонидан чикариладиган давлат заёмларидан келадиган даромадлар. Федерация аъзоларининг бюджети даромадлари асосан махсулотлар олди сотдисии ва ялпи тушумдан тушадиган соликлар билан тулдирилади. Махаллий бюджет даромадлари иккинчи даражали соликлардан шаклланади ва махаллий уз-узини бошкарув яъни худуларда амалга ошириладиган функцияларни бажаради. АКШ давлати федерал бюджет харажатлари йилдан-йилга усиб бормокда ва у маблаглар ичида салмокли урин эгаллайди .Жами харажатларнинг 27-32 % микдорида маблаг ажратилади.Давлатнинг иктисодиётга аралашуви харажатлари –илмий таткикот ва тажриба конструктурлик ишланмаларининг , саноат энергетика ,траспорт ,алока, кишлок хужалиги, табиий ресурслар муховазаси шунингдек йул шахар маиший уй хужалиги каби жабхаларни молиялаштиришни уз ичига олади.Кишлак хужалигига ажратиладиган субсидиялар асосан фермерларни куллаб кувватлашга ва улар етиштираётган махсулотларга давлат буюртмаларини бериш вакишлок хужалик махсулотлари нархини баркарорлаштириш кабилар киради. АКШ федерал бюджети харажатлар таркибида чет мамлакатларга субсидия ва кредитлар куринишидаги турли хил ёрдамлар йирик хажмни ташкил килади.Ушбу ёрдамлар факатгтна иктисодий максадда булмасдан «бегараз харбий ёрдамлар» , ёки арзон бахоларда курлол аслаха етказиб бериш куринишида хам амалга оширилади. Федерал бюджетдан ижтимоий максадларга ажратиладтган маблаглар салмоги анча купайиб бормокда ва улар куйидагидларни уз ичига олади: жамоат транспортини субсидиялар , тегишли бюджетларга таълим ,согликни саклаш ва ижтимоий максадлар учунхаражатларни амалга ошириш учун махаллий хукумат органларига дотациялар ажратиш , кишлок хужалик махсулотлари бахосини маълум чегарада ушлаб туриш учун сарфланади. Бошкарув харажатлари конун чикарувчи, ижро этувчи ва суд марказий органлар харажатларини молиялаштиришни уз ичига олади. АКШда федерал бюджет такчиллигини кискартириш ва боскичма – боскич уни бутунлай бартараф этиш режаси 1991 йилда кабулкилинди.1991 йилда Акш давлат бюджети такчиллиги ЯИМга нисбатан 4.7 % булган булса 2000 йилда эса ЯИМ га нисбатан 0.3 %га туширилди.2002 йилда АКШ да «Баланслаштирилган бюджет тугрисида» ги конин кабул килинди . Бунга асосан бюджет такчиллигини 2002 йилда 0 га тенглаштириш режалаштирилган.  АКШда бюджет жараёни .Бюджет лойихасини тузиш-бюджет жараёнинг мухим боскичларидан биридир: айни шунда бюджет хажми , умумий йил учун солик ва пул кредит сиёсати, маблаглардан фойдаланишнинг асосий йуналишлари. Бюджет камомадини коплаш услублари, шунингдек даромадларни бюджет тизими бугинлари уртасида тксимланиши каби масалалар хал килинади. Давлат бюджети лойихасини тузиш келаётган бюджет йилидан бирмунча олдин, яъни АКШда 18 ой олдин бошланади.Бюджет лойихаси парламент кошидаги махсус орган –бюджет ва бошкарув хизмат томонидан ишлаб чикилади. Бюджет лойихасини тузишда куйидаги максадлар куйилади: 1.Иктисодиётнинг самадарлигини оширишга актив таъсири 2.молиявий бошка ресурсларни мамлакатнинг иктисодий ва ижтимоий ривожланиш истикболлари учун сарфлаш 3.Маблагларни сарфлашда уларнинг мутаносиблиги ва устиворлигини урнатиш. Бюджет жараёни бу бюджетнинг такчиллигини маблаг билан таъминлаш манбааларини топиш билан боглик изланишдир. АКШда бюджет календари – бюджет харажатларининг харакати вакти буйича таксимлаш режасидир. Юкори ижро органи томонидан макулланган лойиха конун чикарувчи орган парламентга куриб чикиш ва тасдиклаш учун топширилади.Хаар бир палата лойихани синчиклаб урганиб чиккандан кейин уз хулосаларини изохи билан берадилар .Бюджет жараён бюджетга оид конун кабул килш билан якунланада Бюджет ижроси- тасдикланган даромадаларни келиб тушишини ва кузда тутилгпн харажатларни амалга оширишни билдиради.  Бюджет-молия тизимининг марказий бугини хисобланади. Шуннг учун тизимнинг марказий бугини бугини хисобланади. Шунинг учун у молиянинг барча хусусиятларини узида акс эттиради. Молия-бу ижтимоий махсулот ва миллий даромадни таксимлаш ва кайта кайта таксимлаш билан боглик булган пулли муносабатлардир. Бюджет узида пулли муносабатларни акс эттирсада. Молияга нисбатан тор тушунча буладиган ва фойдаланиладиган бюджет фондларига оид пулли муносабатлардир. АКШ давлат бюджетининг таркиби. Давлат бюджети кутилаётган даромадлар билан харажатларни таккослайдиган молиявий режадир. Ахолидан олинадиган соликлар.ижтимоий-сугурта туловлари, корпорациялардан олинадиган соликлар, акциз йигими, карзлар ва бошка тушумлар федерал хукумат даромадларининг мухим манбаи хисобланади. Уларнинг катта кисмини даромад солиги ташкил этади. Хозирда АКШда фирмаларга солинадиган солик хукумат даромадларнинг хар 1$ ига уртача 12 центни ташкил этса, акциз солиги хар 1 $ ига уртача 4 центни ташкил этади. Айрим товарларни ишлаб чикариш ва сотиш акциз йигимига тортилади, масалан: атирга солинадиган солик. Ижтимоий таъминот дастурларини молиялаш учун фойдаланиладиган ижтимоий сугурта фондларига тушумлар асосан ишчи ва хизматчиларнинг иш хакларига солинадиган соликлардир. 2000 йилда бу федерал хукумат учун маблагларнинг катталиги жихатидан иккинчи уринда булган манбаи эди. Кучмас мулкка,совгаларга солинадиган соликлар ва божхона туловлари хар бир бюджет долларининг уртача 2 центини ташкил килади. Кучмас мулкка ёки совгаларга солинадиган соликларни жуда катта мерос ёки катта бойлик олишган одамлар тулашади. Божхона туловлари импорт солигидир. Штат хукуматлари ва махаллий бюджетларининг асосий даромади махсулот сотишдан олинадиган соликлар хисобланади.  Айникса, катта шахарларнинг бюджетини 400-600 фоизини муниципиал харажатлар ташкил килади. Махаллий бюджетлар даромадлари ва харажатлари куп холларда мутаносиблиги бир-бирига тугри келмайди ва улар 20-30 фоизини ташкил этади. АКШда пул маблаглари асосан юкори бугиндан пастки бугингача окиб келади. Федерал бюджет маблаглари штатлар бюджетига ва унинг махаллий бюджетига дотация ва максадли субсидия куринишида маблаглар билан таъминланади. Марказий давлат билан махаллий хукуматнинг бошкарув органлари асосан даромадларни дастури куринишида баён килиниб, маблаглар ажратилади. Демак, дастур асосида берилган маблаглар харажати мустакил олиб борилади. АКШда бюджет лойихасини тузиш бюджет жараёнининг асосий боскичларидан бири булиб хисобланади. Бунда бюджетнинг хажми солик ва пул-кредит сиёсати йуналишини маблаглардан фойдаланишни асосий йуналишлари, бюджет дефицитини тулдириш усуллари хамда даромадларни бюджет тизими бугинлари уртасида таксимланишини таъминлайди. Давлат бюджети лойихасини тузиш 8 ой олдин бошланади. Бюджет лойихаси ижро хукумати томонидан ишлаб чикилади, Яъни молия вазирлиги АКШда махсус орган-Президент хузуридаги бюджетни бошкариш хизмати ёрдамида тузилади. Бюджет лойихасини тузишда асосий максадлар кузда тутилади: 1. Бюджетни иктисодиётнинг самарадорлигини оширишга йуллаш 2. Молия ва бошка ресурсларни мамлакатни иктисодий ва ижтимоий ривожланиш истикболларини таъминлаш. Ижро махкамаси (АКШ президенти) маъкуллагандан кейингина бюджет лойихасини конунчилик органи парламентда куриб чикиш ва тасдиклаш учун топширилади. Коидага кура, бюджет лойихасини хар бир палата томонидан алохида (бир вактнинг узида АКШнинг иккита палатаси) мухокама килинади. Парламентнинг хар бир палатасида аник бюджет масалалари, купгина холларда дастурлар буйича махсус кумита ва комиссиялар фаолият курсатади.Улар бюджетнинг хар бир бандини чукур тахлил килиб, тузатиш киритадилар ва хулосалар берадилар. Бюджетнинг келишмовчиликларсиз хар бир палата тарафидан кабул килинишидан кейин парламентнинг бюджет тугрисидаги умумий карори кабул килинади. Агарда келишмовчилик пайдо булса, у у холда иккита палата аъзоларидан ташкил топган келиштирув комиссияси томонидан хал килиниши шарт. Парламентда бюджет лойихаси курилаётганда, хукумат тарафидан такдим килинган бюджет лойихасига парламент аъзоларининг узгартиришлар киритиш хукуклари мухим ахамият касб этади. Бюджет процессининг иккинчи бугини бюджет тугрисидаги конунни бутун ёки алохида бюджет курсатмалари якунланади. Махсус фондларнинг классификацияси. Бу фондлар хукукий йурикномалар,фойдаланиш максадлари билан бир-биридан фарк килади. Хукукий йурикномаларга кура махсус фондлар давлат ва махаллий фондларга булинади. Федератив давлатларда (АКШ, Канада…) федерация аъзолари махсус фондлар тузиш хукукига эгадирлар. Давлат махсус фонди марказий хукумат тасарруфида булади. Бунга мухим фондлар: -инвестицион -валютали -ижтимоий сугурта ва бошка фондлар киради. 3.Штатлар ва молиявий бошкарув органларининг молияси. Даромадларнинг таксимланиш дастури марказий хукумат ва молия сохасидаги штатлар хукуматларнинг орасида ваколатлар таксимланиш тамойили аникланади. АКШ федерал бюджетининг 90 фоизидан ортигини тугри соликлар,колган 5 фоизини эгри соликлар ташкил этади. Штатлар бюджети даромади эгри соликлардан ташкил топади. Бунда асосий ролни товар бахосига маълум фоизда сотувдан универсал шаклдаги акциз солиги уйнайди. Ривожланган хорижий мамлакатларнинг давлат бюджетида тугри ва эгри соликларнинг узаро муносабати куйидагилар билан тавсифланади: АКШ,Буюк Британия, Япония бюджетларида тугри соликлар, Франция ва ГФР давлатлари бюджетларида эгри соликлар асосий рол уйнайди. Давлат бюджети баланслашган методда тузилади, унинг харажатлари даромадларига тенг булиши керак. Бирок, солик тушумларининг узлуксиз ошиб боришига карамасдан, ривожланган хорижий давлатлар бюджетида доимий бюджет такчиллиги кузатилади, яъни давлат бюджети харажатларининг даромадларга нисбатан доимий ошиб бориши одат тусига кирди. Бюджет такчиллигини коплаш учун соликлар сингари давлат даромадлари доимий элементи сифатида давлат зайёмларидан фойдаланилади.зайёмларнинг чикарилиши уз урнида давлат карзларининг мислсиз усишига олиб келади. Айтиб утилганидек, АКШнинг давлат карзлари 5,5 трлн.долларга етган. Молияни бошкариш АКШда юкори конун чикарувчи органлар- парламентлар кулида; АКШда –бу Конгресс хисобланади.  Парламент 2та палатадан иборат: куйи ва юкори. Барча асосий молиявий конунлар аввало давлат бюджетини тасдиклаш парламентнинг иккита палатаси томонидан амалга оширилади ва давлат бошлиги томонидан имзоланади. Парламент давлат бюджети ижроси тугрисидаги хисоботни,соликлар тугрисидаги конунни тасдиклайди, давлат карзларининг чегаравий хажми лимитини урнатади. Молияни бошкариш молия аппаратига, унинг асосий бугини булган молия вазирлигига карайди. У давлатнинг молиявий ва солик сиёсатини ишлаб чикади, молиявий конунларга амал килинишини назорат килади. Шу билан биргаликда давлат бюджети лойихасини тузади ва ижросини таъминлайди. Бундан ташкари ички заёмлар ва давлат карзларини бошкаради ва давлат заёмлари эмиссиясига, уларга туланадиган фоизлар хамда давлат карзларини коплаш буйича жавоб беради. Молия вазирлигининг таркибига пул муомаласини бошкариш хам киради. Таянч иборалар : Давлат молия тизими, давлат бюджети, федерал бюджет, федералга аъзо бюджет, махаллий бюджети, давлат кредити, давлат корхоналари молияси, бюджетдан ташкари фондлар, давлат корпорациялари молияси, бюджет даромадлари, бюджет харажатлари. Адабиётлар: 1.Родионова В.М. Финансў, Москва: Финансў и статистика, 2000 г. 2.Романовский М.В. Бюджетная система Российской федерации. М.: Юрайт, 1999г.Соколова Н. “Финансў, денежное обрашение и кредит” М. Юрайт, 2000 3.Финансў. Денежное обраҳение. Кредит: конспект лекций. - М.: ПРИОР, 2000. - 176 с. 4.Финансў. Денежное обраҳение. Кредит: Под ред Г.Б. Поляка. Учеб. Второе изд. . - М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2003. - 512 с. 5.Финансў и кредит: Учеб. пособие/ Под ред. проф. А. М. Ковалевой. - М.: Финансў и статистика, 2003. - 512 с. 6.Финансў: Учеб. пособ./ Под ред. проф. А. М. Ковалевой. - М.: Фин. и стат., 2000. - 383 с. 7.Финансў: Учеб./ Под ред. проф. чл.-корр. РЕАН Л.А. Дробозиной. - М.: ЮНИТИ, 2003. - 523 с. 8.Финансў: Учебник /под ред.проф. Дробозиной Л.А. – М.: Финансў ЮНИТИ, 2000. 9.Финансў: Учебник для вузов /Под ред. М.В.Романовского, проф. .В.Врублевского, проф.Б.М.Сабанти. – М. издат. “Перспектива”, издат. “Юрайт”, 2000. 10.Финансў: Учебник для вузов/ Под ред. проф.Романовского, О. В. Врублевской, проф. Б. М. Сабанти. - М.: Перспектива, Юрайт, 2000. - 520 с. 11.Финансў: Учебник/ Под ред. Л. А. Дробозиной . - М.: Финансў, ЮНИТИ, 2000. - 527 с.