logo

Хусусий капитал тўғрисида ҳисоботни тузиш. молиявий ҳисоботга тушунтиришлар, иловалар ва изоҳларни тайёрлаш

Yuklangan vaqt:

12.10.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

25.06640625 KB
Хусусий капитал тўғрисида ҳисоботни тузиш . молиявий ҳисоботга тушунтиришлар, иловалар ва изоҳларни тайёрлаш Режа: 1. Хусусий капитал тўғрисида ҳисоботни тузиш ва тақдим этишнинг концептуал асослари (мақсади, муддатлари, форматлари, тузиш ва тақдим этиш усуллари) 2. Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот моддаларини тўлғазиш қоидалари 3. Бухгалтерия балансдаги қўшимча изоҳлар талаб қилинадиган ахборотлар ва улар моҳиятини очиб бериш усуллари 4. Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг муҳим моддаларини очиб бериш ва изоҳ талаб қиладиган ахборотларни акс эттириш тартиби ХУСУСИЙ КАПИТАЛ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТНИ ТУЗИШ ВА ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ (МАҚСАДИ, МУДДАТЛАРИ, ФОРМАТЛАРИ, ТУЗИШ ВА ТАҚДИМ ЭТИШ УСУЛЛАРИ) Молиявий ҳисоботнинг муҳим шаклларидан яна бири бўлиб « Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот» ҳисобланади. Халқаро таълимотда ушбу ҳисобот «Хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида ҳисобот» деб аталади. Турлича номланишидан қатъий назар, ушбу ҳисоботнинг бош мақсади бўлиб корхонада ҳисобот даврида хусусий капитал элементларида юз берган ўзгаришлар, яъни уларнинг кўпайиши ва камайиши, шунингдек давр боши ва охиридаги ҳолати тўғрисида йиғма маълумотларни акс эттириш ҳисобланади. Халқаро амалиётда ва республикамизда қўлланилаётган ушбу ҳисоботда хусусий капиталнинг давр бошидаги ҳолати ҳамда улардаги ўзгаришлар (кўпайиши ва камайиши) уларнинг турлари тўғрисидаги маълумотлар мужассамлаштирилади. АЖ "SAMARQAND DORI-DARMON" Хусусий капитал тўғрисида хисобот 31 декабрь ҳолатига Минг сум Показатели Изоҳ Устав капитали Резерв капитали Таксимланм аган фойда Жами 1.01.2015 йилга сальдо 2 270 570,00 567 693,00 1 118 828,00 3 957 091,00 2015 йил фойдаси 1 113 324,00 1 113 324,00 Устав капитали таксимланмаган фойда ҳисобидан ошиши 4.2 732 830,00 -732 830,00 0,00 Резерв капиталини 4.1 180 180 976,00 кайта бахолаш ҳисобидан купайиши 976,00 Резерв капитали кайта бахолаш хисобидан камайиши 4.1 -4 773,00 -4 773,00 Резерв капиталига фойдадан ажратма 4.1 64 460,00 -64 460,00 0,00 2015 йил учун эълон қилинган дивидендлар 4.3 -276 313,00 -276 313,00 Фойдани бошка максадларда ишлатилиши 4.3 -28 416,00 -28 416,00 31.12.2015 га сальдо 3 003 400,00 808 356,00 1 130 133,00 4 941 889,00 3. БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСДАГИ ҚЎШИМЧА ИЗОҲЛАР ТАЛАБ ҚИЛИНАДИГАН АХБОРОТЛАР ВА УЛАР МОҲИЯТИНИ ОЧИБ БЕРИШ УСУЛЛАРИ Ҳам халқаро амалиётда қўлланилаётган баланс ҳисоботи, ҳам бизнинг мамлакатимизда қўлланилаётган бухгалтерия баланси айрим изоҳ талаб қиладиган маълумотларни ўз ичига олади. Бундай маълумотлар тўртта гуруҳга бўлинади: 1. Баҳоланган мажбуриятлар ва шартли мажбуриятлар. 2. Корхонанинг ҳисоб сиёсати. 3. Айрим хўжалик ситуациялари. 4. Баланс санасидан кейинги ҳодисалар. Баҳоланган мажбуриятлар - бу келгусида келиб тушиши билан ёки келиб тушмаслиги билан тасдиқланадиган мажбурият. Баҳоланган мажбурият ўтган ҳодисалар натижаси ҳисобланади, у келгусида иқтисодий нафни кетишига олиб келади. Шунингдек, ишончли ўлчанилиши лозим. Шартли мажбурият - бу ўлчаб бўлмайдиган, аниқ ҳужжат билан тасдиқланмайдиган, ҳали рўй бермаган операциялар учун чамаланган мажбуриятдир. Бундай мажбуриятлар балансда акс эттирилмайди. Ҳисоб сиёсати – бу бухгалтерия балансининг алоҳида моддаларида акс эттириладиган суммаларига изоҳ бериш тартиблари мажмуаси. Аниқ хўжалик ситуациялари – бу мажбуриятлар қайси даврга тегишлилигини, нима учунлигига изоҳ берувчи ва уларни ифодаловчи ҳолатлар. Масалан, ҳисобланган дивидендлар суммасини тўланилишини ёки солиқ бўйича берилган имтиёзларни берилганлигини ёки кечиктирилганлигини изоҳлаш. Баланс санасидан кейинги ҳодисалар - бу келгуси йилнинг 1 январидан бошлаб балансни эълон қилиниш санасигача юз берадиган воқеалардир. Балансни эълон қилиш санаси деганда, уни тегишли органларга (давлат солиқ идорасига) топшириш тушинилади. Баланс санасидан кейинги санадан кейинги ҳодисалар унда акс ээтирилишига кўра иккита турга бўлинади: 1. Баланс ҳисоботига киритиладиган ҳодисалар. 2. Балан ҳисоботига киритилмайдиган ҳлдисалар. Баланс ҳисоботига киритиладиган ҳодисалар деганда мазмун моҳияти бўйича ўтган ҳисобот даврига тегишли бўлган, амалга оширилган жараёнлар натижаси ҳисобланган, шунингдек улар тўғрисида 1 санадан кейин балансни эълон қилиш санасига тегишли ҳужжати келиб тушган воқеликлар тушунилади. Масалан, ҳисобот йили охирида корхонанинг айрим дебиторларининг банкротликка учраганлиги ҳақидаги хабар, суднинг ўтган йилга тегишли айрим даъволар бўйича ижро ҳужжатлари ва бошқалар. Бундай мазмун ва характердаги ҳодисалар ўтган ҳисобот даври учун тузиладиган ҳисоботга киритилиши ҳамда изоҳланиши лозим. Баланс ҳисоботига киритилмайдиган ҳодисалар деганда мазмун моҳияти бўйича ўтган ҳисобот даврига тегишли бўлмаган, ҳақиқатдан ҳам кейинги йилнинг 1 санасидан балансни эълон қилиш санасигача юз берган жараёнлар натижаси ҳисобланган, шунингдек тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилган воқеликлар тушунилади. Масалан, 1 санадан кейин юз берган ёнғин, сув тошқини, содир этилган ўғирлик ва бошқалар. Бундай мазмун ва характердаги ҳодисалар ўтган ҳисобот даври учун тузиладиган ҳисоботга киритилмаслиги лозим, шунингдек уларнинг изоҳи берилиши шарт эмас. Баланс ҳисоботига қўшимча тарзда бериладиган маълумотлар қўйидаги усуллар асосида очиб берилади: (1) тушунтириш хати; (2) изоҳ; (3) тафсилотнома (расшифровка); (4) контур моддалар. Тушунтириш хати бу баланс ҳисоботининг айрим моддаларида келтирилган суммаларини асослаш, масалан ТМЗ лар қайси усулда баҳоланганлиги. Изоҳ – фақат изоҳ талаб қиладиган моддалар бўйича берилади. Масалан, сотиб олинган хусусий акциялар сони. Тафсилотнома (расшифровка), одатда, баланс ҳисоботининг у ёки бу моддасига киритилган суммаларнинг очиб берилиши. Тафсилотномалар (расшифровкалар), одатда, жадвал кўринишида бўлади. Масалан, балансда келтирилган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари суммалари жадвал кўринишида корхоналар бўйича вужудга келган саналари бўйича келтирилади. Контур моддалар – бу асосий счётларда акс эттирилган суммани камайтирилишига олиб борувчи моддаларга тегишли эканлигини изоҳлаб бериш. Халқаро амалиётда баланс ҳисоботига иловаларда қуйидаги ахборотлар очиб берилади: 1. Чикаришга рухсат берган акциялар сони. 2. Чиқарилган акциялар. 3. Тўлиқ сотилган акциялар сони. 4. Акциянинг номинал қиймати. 5. Муомаладаги акциялар сони. 6. Дивиденд ҳисоблаш реестрига киритилган акциялар сони. 7. Акцияларга ажратилган дивидендлар суммаси. 8. Шўъба, қарам жамиятларга киритилган акциялар сони. 9. Шартномалар бўйича резервга олинган акциялар сони ва бошқалар. 4 МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТНИНГ МУҲИМ МОДДАЛАРИНИ ОЧИБ БЕРИШ ВА ИЗОҲ ТАЛАБ ҚИЛАДИГАН АХБОРОТЛАРНИ АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИ Халқаро амалиётда қўлланилаётган «Фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот» ҳамда бизнинг мамлакатимизда қўлланилаётган «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» айрим изоҳ талаб қиладиган маълумотларни ўз ичига олади. Бундай маълумотлар сирасига қуйидагилар киради: 1.ТМЗ қийматини уларнинг соф сотиш қийматига етказиш бўйича кўрилган зарарлар. 2.Асосий воситалар ва номоддий активларни ҳисобдан чиқариш бўйича кўрилган зарарлар. 3.Дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қайта баҳоланишидан кўрилган даромад ва харажатлар. 4.Инвестицияларнинг чиқиб кетишидан кўрилган даромад ва харажатлар. 5.Тугатилаётган фаолиятнинг молиявий натижаси ва фойда солиғига таъсири. 6.Суд жараёнидаги жараёнларнинг молиявий натижалар кўрсаткичларига таъсири. 7. Фавқулотдаги фойда ва зарарлар. Халқаро амалиётда қўлланилаётган «Фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот» ҳамда бизнинг мамлакатимизда қўлланилаётган «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» айрим изоҳ талаб қиладиган маълумотлар қўйидаги усуллар асосида очиб берилади: (1) тушунтириш хати; (2) изоҳ; (3) тафсилотнома (расшифровка). Тушунтириш хати - бу фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисоботнинг айрим моддаларида келтирилган суммаларини асослаш, масалан тугатилаётган фаолият, унинг молиявий натижаси, жами соф фойдага ва 1 та акцияга тўғри келувчи фойдага таъсири. Изоҳ – фақат изоҳ талаб қиладиган моддалар бўйича берилади. Масалан, фавқулотдаги фойда ва зарарлар, акциялар, облигацияларни қўшимча чиқариш, уларни қайта баҳолаш натижалари. Тафсилотнома (расшифровка), одатда, фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисоботнинг у ёки бу моддасига киритилган суммаларнинг очиб берилиши. Тафсилотномалар (расшифровкалар), одатда, жадвал кўринишида бўлади. Масалан, фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисоботда келтирилган асосий бўлмаган фаолиятдан даромад ва харажатлар, сотиш, бошқариш ва бошқа операцион харажатларнинг умумий суммалари жадвал даромад ва харажат гуруҳлари кесимида уларнинг моддалари бўйича келтирилади. Фойдаланилган а дабиётлар . 1. Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуни. Т., «Халқ сўзи» газетаси, 1996. 2. Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 1997 йил 15-январ 5-сон буйруғи (йиллик ва ярим йиллик ҳисоботни тўлдириш тўғрисида). Т., «Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари» ойлик нашр, 1997. 3. Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 0-21. 4. Бобожонов О.,Хасанов Б. Финансов ы й учет. - изд. ТГЭУ, 2001 5. Бобожонов О.У. Молиявий ҳисоб. Т., «Меҳнат», 1999. 6. Молиявий ҳисоб. КАРАНА корпорацияси, Т., 2000. 7. Палий В.Ф. Управленческий учет - М.:Союзаудит. 1997. 8. Палий В.Ф., Палий В.В. Финансов ый учет., -М.: ФБК. 2001 9. Ризақулов А.А., Иброҳимов А.К., Ҳасанов Б.А., Усанов А.У., Маматов З.Т. Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари. 1- III том. ТМИ ва ИУТ, 1994. 10. www.ziyonet.uz