logo

Давлат кредити. Xалқаро иқтисодий муносабатларнинг ривожланишида молияларнинг роли

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

61 KB
www.arxiv.uz Режа : 1. Давлат кредити мазмуни ва мо ҳ ияти. 2. Давлат кредитининг шакллари. 3. Халқаро интеграцион (қўйилиш) жараёнга молияларнинг таъсири. 4. Марказлашган валюта фондларини шакллантириш ва ишлатиш. 5. Тўлов баланси. www.arxiv.uz Давлат кредити мазмуни ва моҳияти Давлат кредитининг (ДК) хусусиятлари берилаётган қарз маблағларини қайтаришлилиги, муддатлилиги, баҳолилигидан ташкил топган. ДК давлатнинг қарз берувчисидир. ДК давлат ҳокимияти органлари ихтиёрига келиб тушади ва уларда қўшимча молиявий ресурсларга айланади. Бу маблағлар бюджет дефицитини қоплашга йўналтирилади. ДК нинг мавжуд бўлиш имконияти юридик ва жисмоний шахслар даромадларини шакллантириш ва вақтинча ишлатишнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқади. ДК ички ва ташқи бўлиши мумкин. Давлат харажатларининг асосий улуши миллий валютада амалга оширилади. Шунинг учун ички давлат кредити ривожланишда устунликка эга бўлади. ДКни молиялаш давлат қарзининг шаклланишига олиб келади. Маблағ олувчи мамлакатлар учун халқаро давлат кредити қайта ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобланади. Давлат кредити шакллари Давлатнинг ички кредити қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин: давлат қарзлари, аҳоли қўйилмаларининг бир қисми давлат қарзларига айланиши, умумдавлат ссуда фондининг маблағларини қарзга олиш, ссудалари, кафолатли қарзлар. Давлат қарзлари — облигация, хазина мажбуриятлари ва қимматбаҳо қоғозлари шаклида бўлади. Облигациялар ўсувчи ва курс баҳосига эга бўлади. Облигациялар ютуқли, фоизли, фоизли-ютуқли, ютуқлисиз, фоизсиз (мақсадсиз) кўринишларга эга бўлади. Аҳоли қўйилмаларининг бир қисмининг давлат қарзларига айланиши алоҳида қимматбаҳо қоғозларнинг сотиб олиниши (масалан, хазина жамғарма сертификатлари) ёки бозордаги қимматбаҳо қоғозлари (облигация, хазина мажбуриятлари) ҳамда облигацияли бўлмаган қарзларни расмийлаштириш (давлат қарз мажбуриятларини жамғарма банки сотиб олиш асосида) орқали амалга оширилади. www.arxiv.uz Умумдавлат ссуда фонд маблағларини қарзга олиш — давлат кредит муассасаси бевосита кредит ресурсларининг бир қисмини давлат харажатларини қоплашга беради. Бу инфляцияга олиб келади. Хазина ссудалари — давлат ҳокимияти органларидан бюджет маблағлари ҳисобига муддатлилик, баҳолилик ва қайтариш шартлари асосида корхона ва ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатилади. Халқаро давлат кредити — қарз берувчи сифатида жаҳон молия бозорида давлат қатнашади. Давлатнинг ташқи қарзлари пул ва товар шаклида бўлади. Улар ўрта муддатли ва узоқ муддатли бўлади. Кредит самарадорлиги (С) қўйидаги формула орқали аниқланади: Сқ(( Т - Х) F Х) * 100% Т-давлат кредит тизимлари бўйича тушумлар. Х-давлат кредити тизими бўйича харажатлар. Халқаро интеграцион (қўйилиш) жараёнга молияларнинг таъсири Молиялар хўжалик юритишнинг иқтисодий қуроли сифатида давлатнинг жаҳон иқтисодиётига кириши учун ишлатилади. Халқаро алоқаларнинг ривожланишида молияларнинг роли уч йўналишда тасвирланади: а) халқаро алоқаларнинг турли йўналишларини молиялаш учун зарурий молиявий ресурсларини йиғиш ва манбаларни излаш; б) халқаро интеграцион жараёнларни тартибга солиш; в) халқаро алоқаларнинг ҳар қайси турининг ривожланишини ва бевосита бу муносабат қатнашчиларини рағбатлантириш. Молиялар, аввало, иқтисодий операцияларга таъсир кўрсатади. Улар ёрдамида жаҳон бозорида катта талабга эга бўлган рақобатбардошли маҳсулот ишлаб чиқариш рағбатлантирилади. Молиялар ташқи иқтисодий фаолият натижасида миллий даромад улушини шакллантириш имкониятига эга. Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар ва фондларга қатнашиши халқаро www.arxiv.uz ҳамкорликнинг зарурий шакли ҳисобланади. Бу ушбу ташкилотлар бюджети ва устав капиталига керакли квоталар киритишни талаб этади. Халқаро ташкилот маблағлари мақсадли дастурлар бўйича тақсимланади. Молияларнинг халқаро алоқаларни ривожлантиришга таъсири йўналишларидан яна бири чет эл инвесторлари ресурслари, чет эллик тижорат ташкилотлари, ватанимиз иқтисодиёти турли соҳаларидаги объектларини жихозлаш учун халқаро қурилиш компаниялари, чет давлат инвесторларнинг маблағлари кўринишидаги йиғиш ҳисобланади. Ташқи иқтисодий фаолият доирасидаги молиявий операцияларнинг қонунийлиги ва тўғрилиги учун молия, валюта ва божхона назорати амалга оширилади. Алоҳида ишлаш доираси сифатида молиявий ташқи иқтисодий фаолият специфик томонларга эга. Улар ўз фаолиятини нафақат сўмда, балки чет эл валюталарида шаклланган ресурсларида ҳам амалга оширади. Тақсимлаш муносабатларнинг зарурий субъекти сифатида хорижий давлат, халқаро ташкилотлар, чет эл фирмалари ва бошқалар номидан чет эллик ҳамкорлар ҳисобланади. Марказлашган валюта фондларини шакллантириш ва ишлатиш Ўзбекистонда халқаро алоқаларнинг ривожланишида марказлашган валюта фондини шакллантириш ва ишлатиш орқали ташқи иқтисодий алоқаларни молиявий тартибга солиш зарур роль ўйнайди. Давлатнинг халқаро алоқаларида қатнашиши учун ва миллий валюта «сўм»нинг қадрини ошириш учун марказлашган валюта фонди яратилади. Бунинг учун мулкчилик шаклидан қатъи назар даромадни валютада оладиган барча корхоналар ўрнатилган нормативларнинг зарурий тартибида валютанинг бир қисмини сотади, улар ҳисобига марказлашган фондлар — Ўзбекистон Марказий банкининг зарурий резерви ва маҳаллий ҳокимият органларининг валюта фондлари шаклланади. Валюта фондлари икки қисмга ажратилади. www.arxiv.uz а) маблағлари валюта бозорида сўмнинг курсини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ва конвертация шароити яратадиган барқарорлаштирувчи фонд; б) Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигига сотиладиган валюта фондлар. Улар давлат эҳтиёжларини қондириш учун ташқи қарзларга хизмат кўрсатиш тўловларини таъминлаш, аҳолига бирламчи зарур предметлар марказлашган импорт харид (озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа) ларига шартсиз валюта тўловларини, ва давлат эҳтиёжлари учун амалга оширишга сарфланади. Валюта маблағлари Марказий Банкнинг валюта резервларига ўрнатилган нормативлар бўйича мажбурий тартибда сотилгандан сўнг корхоналар қолган валюта қисмини ички валюта бозорида тадбиркорлик фаолиятида валюта даромадларига эга бўлмаган бошқа ташкилот ва корхоналарга ҳамда ваколатли банк ўрнатган курсига мос равишда маҳаллий органларга сотади. Молиявий ресурсларнинг зарурий манбалари Халқаро Валюта Фондларининг (ХВФ) мақсадли фондлари ва кредитлари ҳисобланади. Улар Ўзбекистон Республикасининг жаҳон иқтисодиётига интеграциясини молиявий қўллаб- қувватлаш учун ишлатилади. Тўлов баланси Тўлов баланси (ТБ) аниқ бир вақт давомида ушбу давлатнинг ташқарига тўловлари ва ташқарига олган тушумлари нисбатини англатади (ой, кун, йил). Тўлов баланси жорий операциялар, капитал ва кредитларнинг баланси бўйича ажратилади. ТБнинг зарурий таркибий қисми жорий операциялар баланси, яъни — савдо баланси ҳисобланади. У ушбу давлатнинг аниқ бир даврда импорт ва экспортнинг баҳо нисбатини акс эттиради. Жорий операциялар бўйича тўлов баланси транспорт, суғурта коммерцион операциялар, туризм, капитал қўйилмалар бўйича дивидент ва фоизлар, ихтироларни ишлатиш учун лицензия тўловлари ва тушумларни ҳам ўз ичига олади. Бундан ташқари тўлов балансида давлатнинг четдаги ҳарбий ҳаракатлари акс эттирилади. www.arxiv.uz Капитал ва кредитларнинг ҳаракат баланси давлат ва хусусий узоқ ва қисқа муддатли капиталлари бўйича, импорт ва экспорт бўйича тушум ва тўловларни акс эттиради. Бунга тўғри ва портфель инвестициялар, банкка қўйилмалар, тижорат кредитлари, махсус молиявий операциялар ва бошқалар киради. Жорий операциялар бўйича тўлов балансининг ҳолати давлатнинг валюта курсига бевосита таъсир кўрсатади. Хронологик пассив тўлов балансларида валюта курси камаяди, актив тўлов балансида валюта курси ортади. Шуни ёдда тутиш керак, валюта курси ўзгариши учун икки давлат орасидаги жорий операциялари тўлов балансининг сальдоси эмас, балки халқаро валюта фондида қатнашувчи барча мамлакатларнинг ушбу балансга нисбати бўйича умумий сальдоси асосий аҳамиятга эга. Тўлов балансининг зарурий элементи сифатига олтин валюта резервлари, давлатнинг ташқари қарзлари, халқаро валюта — молия ташкилотларининг кредитлари каби баланслаштирувчи қисмлар киради. Жорий операциялар бўйича тўлов баланси, капитал ва кредитлар харажати баланси ҳамда олтин ва валюта резервларининг ҳаракати мамлакатнинг умумий тўлов балансини яратади, бу ҳар доим баланслаштирилган бўлади, яъни унинг актив ва пассив операциялари бир хил қийматга эга бўлади. Тўлов балансидан мамлакатнинг чет эл мамлакатларига мажбуриятлари ва талабларини кўрсатувчи ҳисоб балансини фарқлаш мақсадга мувофиқдир. Бу талаб ва мажбуриятлар давлат (олтин валюта ва бошқалар) ва хусусий активлар, тўғри инвестициялар, олинган ва таклиф этилган кредитлар, тўлов амалга оширилмаган бошқа давлатларга нисбатан мажбуриятларни ўз ичига олади. www.arxiv.uz Адабиётлар : 1. И.А. Каримов. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. Т.: Ўзбекистон, 1995. 2. И.А. Каримов. Ўзбекист 3. он XXI аср бўсағасида : хавфсизликка таҳдид , барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари . Т .: Ўзбекистон , 1996. И . А . Каримов . Яратиш йўлида . Т .: Ўзбекистон , 1997. 4. Финансў Ғ Под редакцией В . М . Родиновой . М .: Финансў и статистика , 1995. 5. Д . Шим и Д . Сигел . Финансовўй менеджмент . М .,1996. 6. Д . Шим и Д . Сигел . Методў управления стоимостью и анализа затрат . М ., 1995. 7. А . Д . Шеремет , Р . С . Сайфулин . Методика финансового анализа . М .: Инфра , 1995. 8. И . Н . Герчекова . Менеджмент . М .: Банки и биржи , 1995. 9. И . А . Бланк . Основў финансового менеджмента . Киев , 1999. 10. И . А . Ковалев . Управление финансами . М .,1998. 11. Теория финансов Ғ Под ред . Л . А . Дробозинова , М ., 1995. 12. Б . Л . Дайзберг . Основў экономики , М ., 1995. 13. Валютнўй рўнок и валютное регулирование . Учебное пособие Ғ Под ред . Платановой И . Х ., М ., 1997. 14. Обҳая теория денег и кредита Ғ Под редакцией Е . Ф . Жукова ., М .: Банки и биржи , 1995.