logo

Агросаноат мажмуасининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб берувчи соҳаси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

59.5 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. 1.Агросаноат мажмуаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрловчи, ишловчи ва истеъмолчиларга етказиб беручи соҳаси таркиби 2. 2.Агросанот мажмуаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайарловчи, қайта ишловчи ва истеъмолчиларга етказиб берувчи саҳосининг аҳамияти ва иқтисодиётидаги ўрни 3.3. 3.Агросаноат мажмуаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрловчи, қайта ишловчи ва истеъмолчиларга етказиб берувчи соҳанинг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш йўналишлари www.arxiv.uz Агросаноат мажмуаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрловчи, ишловчи ва истеъмолчиларга етказиб беручи соҳаси таркиби Қишлоқ хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни тайёрлайдиган ва тайёр маҳсулотларни истемолчиларга етказиб берадиган (сотадиган) барча тармоқ ва корхоналар агросаноат мажмуасининг 3-соҳасини ташкил этади. Буларга:  пахта тозлаш заводлари;  консерва заводлари;  паллани қайта ишлаш фабрикалари;  сут ва гўштни кайта ишлаш корхоналари;  ёғ-мой ишлаб чиқариш корхоналари;  мава шарбатлари, вино, канъяк каби маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи заводлар;  жунни, канопни қайта ишаш корхоналари;  шакар ишлаб чиқарувчи корхоналар;  тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари;  озиқ-овқат саноати;  терини қайта ишлаш корхоналари;  ун ва ун маҳсулотари ишлаб чиқариш корхоналари;  музхона (холодильник) ва тайёр маҳсулотни истеъмолчиларга етказиб берувчи корхоналар (улгуржи ва чакана савдо) ва бошқалар киради. Бу соҳа мураккаб таркибга эга. Ҳар бир маҳсулот тури ёки бир-бирини тўлдирувчи маҳсулотлар бўйича агросаноат мажмуасининг ўз корхоналари мавжуд. Албатта айрим маҳсулотларни республикада чуқур қайта ишлаш даражаси юқори эмас. Масалан, республика қишлоқ хўжалигининг асосий экин турларидан бири бўлган пахта хомашёсининг 100 фоизи дастлабки қайта ишлашдан ўтади. Дастлабки қайта ишланган пахтанинг мустақилликнинг дастлабки йилларида жами пахта хомашёсининг 5-6 фоизи республикада қайта ишланар эди. 2002 йилга келиб бу кўрсаткич 14-16 www.arxiv.uz фоизини 2004 йилда эса 24-25 фоизни ташкил этди. Республикада пахта хомашёсини иккиламчи ва чуқур қайта ишлаш катта иқтисодий ва ижтимоий самра беради. Натижада, пахтадан жуда кам миқдорда ярим тайёр ва тайёр охирги товарлар ишлаб чиқарилади. Бу борада қилинадиган ишлар ҳажми катта. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрловчи, қайта ишловчи, сақловчи ва истеъмолчиларга етказиб берувчи соҳага кирувчи тармоқларни ривожлантириш республика иқтисодиёти учун жуда зарур. Бу борада айниқса, вино, шарбитлар, мева, сабзавот консервалари, гўшт ва сут маҳсулотларидан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тармоқларни ривожлантириш лозим. Бу борада қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда кичик корхоналар қуриш ва уларни такомиллаштириб бориш катта смаралар беради. 2. Агросанот мажмуаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайарловчи, қайта ишловчи ва истеъмолчиларга етказиб берувчи саҳосининг аҳамияти ва иқтисодиётидаги ўрни Агросаноат мажмуаси 3- соҳасининг аҳамияти ҳар қандай давлат иқтисодиёти учун беқиёс. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида бу соҳанинг салмоғи айниқса юқори. Малакат меҳнат ресурсларининг 22 фоизига яқини шу тармоқларда банд. Ялпи ички маҳсулотнинг 23 фоизга яқини шу тармоқларда ишлаб чиқарилади. Қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган маҳсулотларнинг нобуд бўлмаслиги аввало шу тармоқлар ривожига боғлиқ. Агросаноат мажмуаси маҳсулотлари экспорт салоҳиятини ошириш ҳам асосан шу тармоқларнинг ривожланиш даражаси билан белгиланади. Улар аҳолини юқори сифатли маҳсулотлар, иш жойлари билан таъминлашда ҳам алоҳида ўрин тутади. Мамлакат аҳолисининг иш билан таъминланишида маҳсулотларни тайёрловчи, қайта ишловчи ва тайёр маҳсулотлар сотувчи тармоқлар ва хизматларнинг аҳамияти беқиёс. Бу тармоқларни ривожлантириш www.arxiv.uz мамлакатда ишсизлик муамосини юмшатади ва унга барҳам бериш имкониятларини кенгайтиради, етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нобуд бўлишининг олдини олади. Айрим маълумотларга кўра, ҳозирги кунда етиштирилаётган баъзи турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 30 фоизгачаси нобуд бўлмоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири агросаноат мажмуаси 3- соҳасининг етарли даражада ривожланмаганлигидадир. Юқоридагиларни ҳисобга олиб соҳанинг аҳамияти ва иқтисодиётдаги ўрнини қуйидагилар билан белгилаш мумкин:  қишлоқ хўжалигида етиштирилган маҳсулотларнинг нобуд бўлишини олдини олади ва натижада катта иқтисодий самара беради;  аҳолини иш билан таъминлашни яхшилайди, ижтимоий масалаларни ечимини оптималлаштиради;  қишлоқ хўжалигини имкон даражасида бир меёърда молиявий маблағ билан таъминлайди;  аҳолининг турмуш даражасини оширади;  қишлоқ хўжалигини унга хос бўлмаган функциялардан (маҳсулотни сақлаш, ташиш) озод қилади;  мамлакатнинг экспорт салоҳиятини оширади;  аҳолини йилнинг турли фаслларида сифатли маҳсулотлар билан таъминлашни яхшилайди;  қишлоқ аҳолисининг меҳнат малакасини оширади;  мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини сифатли таъминлайди. 3. Агросаноат мажмуаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрловчи, қайта ишловчи ва истеъмолчиларга етказиб берувчи соҳанинг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш йўналишлари Ўзбекистон мева ва савзавотларни қайта ишлаш саноати етарли даражада яхши ривожланган. “Ўзмевасабзавотузумсаноат холдинг” компаниясининг ташкил этилиши, унинг таркибига мева, сабзавот, полиз www.arxiv.uz ҳамда узум етиштиришга ихтисослашган 89 та ширкат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи кўплаб заводларнинг киритилиши бу соҳанинг ривожига ижобий таъсир кўрсатди. Республикада йилига 5 млн. тоннадан кўпроқ мева ва сабзавот ишлаб чиқарилади. Мева шарбатлари, консервалари, вино, конъяк, ликёр каби маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ва сифати ошмоқда. Ҳар йили 16 млн. дал вино матераллари тайёрланади. Улардан 30 хил вино ишлаб чиқарилади. Бу маҳсулотлар кўп муқдорда четэлларга экспорт қилинмоқда. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган винолар халқаро кўргазмаларда 92 та медаль олган. Ўзбекистон Респубикасида озиқ- овқат саноати ҳам яхши ривожланган. 2004 йилда мамлакатда ишлаб чиқарилаётган жами саноат маҳсулотларининг 13,2 фоизи озиқ-овқат саноатида ишлаб чиқарилди. Мамлакатда жуда катта ёғ-мой ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилган. Ҳозирда республика аҳолисига етарли миқдорда сифатли ёғ-мой ишлаб чиқариб бера оладиган имконият мавжуд. Бу борадаги асосий масала ёғ- мой берувчи хомашё етиштиришни кўпайтиришдир. Албатта кейинги йилларда соя, масхар, кунжут, зиғир каби мой берувчи экин турлари етиштириладиган майдонлар кенгйтирилмоқда. Аммо улардан олинаётган хомашё миқдори ҳозирча қайта ишлаш саноатининг талаблари даражасида етарли эмас. Республикада, айниқса, гўштни, сутни қайта ишлаш саноатининг қуввати жуда катта. Лекин кейинги йилларда чорвачиликнинг тўлиқ хусусийлаштирилиши йирик чорва фермаларининг тугатилишига олиб келди. Бу, ўз навбатида, гўшт ва сутни қайта ишлаш саноатини хомашё билан йил давомида бир текисда таъминланиш имкониятини йўққа чиқарди. Натижада сутни ва гўштни қайта ишлайдиган йирик заводлар йил давомида деярли бекор қола бошлади. Бу, қуйидаги салбий оқибатларини келтириб чиқармоқда: www.arxiv.uz  соҳада ишлайдиганларнинг асосий қисми ўз ишларини ўзгартиришларини талаб қилмоқда ёки уларнинг вақтинча ишсиз қолишларига сабаб бўлмоқда;  давлат бюджетига тўланадиган солиқ ва бошқа тўловларнинг шу соҳа бўйича камайишга олиб келмоқда;  чова молларини гўштга сўйиш натижасида олинадиган айрим хомашёнинг (иккинчи даражали маҳсулотлар: қон, ички безлар, биринчи қорин бўшлиғида бўладиган ем-хашак, суяк каби маҳсулотлар) нобуд бўлишига сабаб бўлмоқда;  давлат бюджетига катта миқдорда солиқларнинг тўланмасдан қолишига олиб келмоқда. Ҳозирда мамлакат гўшт заводлари қувватидан фойдаланиш даоажаси 4- 18, сут заводлари қувватларидан фойдаланиш 25-62 (турли вилоятлар ва корхоналарда турлича) фоиздан ошмайди. Демак, бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар кўп. Республикада техника экинлари хомашёсини даслабки қайта шилаш тизими етарли даражада ривожланган. Лекин пахта, пилла ва каноп толасини иккиламчи ва чуқур қайта ишлаш даражаси юқори эмас. Бу борадаги асосий йўналиш пахта, пилла толасини чуқур қайта ишлашини ривожлантиришдир. Бунга эришилса, тайёр истеъмол моллари ишлаб чиқаришни тубдан ривожлантириш имконияти кенгаяди. Бу, ўз навбатида, кўпгина меҳнат ресурслари иш жойларига эга бўлишини, мамлакат ички маҳсулоти ҳажми кескин кўпайишини, мамлакат экспорт салоҳияти ошишини таъминлайди. Айрим ҳисобларга қараганда пахта толасини чқур қайта ишлаш ва улардан тайёр истеъмол буюмлари ишлаб чиқариш ялпи маҳсулот ҳажмини 7 мартагача ошриш имконини беради. Бир сўмлик ҳомашё ўрнига 7 сўмлик тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш мамлакатдаги жуда катта иқтисодий ва ижтимоий масалаларни яхшилаш имкони беради. Бу Ўзбекистон Республикаси учун асосий йўналишлардан бўлиб, ҳозирда ушбу масалага устиворлик статуси берилган. www.arxiv.uz Мамлакат агросаноат мажмуасининг 3-соҳасида озиқ–овқат саноатининг ўрни катта. 2002 йилда мамлакат саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришида озиқ – овқат саноатининг салмоғи 14,2 фоизни ташкил этади. Енгил саноат ҳам Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуасининг энг салмоқли тармоқларидан биридир. 2002 йилда жами саноат маҳсулотларнинг 20,1 фоизи енгил саноатда ишлаб чиқарилди ва кейинги йилларда тез ўсиб бориш тенденциясига эга. Мустақилликкача республикада 7 та тўқимачилик корхонаси бўлган бўлса 2004 йилга келиб уларнинг сони 62 тага етди. www.arxiv.uz Фойдаланган адабиётлар : 1. Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси: -Т.: Ўзбекистон 1999 2. Каримов И. А. Ўзбекистон буюк келажак сари.-Т.: Ўзбекистон, 1999. 3. Каримов И. А. Қишлоқ хўжалиги тарақиёти – тўкин ҳаёт манбаи. – Т.: Ўзбекистон, 1998. 4. Қаюмов Ф. Қ. Эффективность АПК в условиях перехода к рынку: Общие и регионалные проблемы. – М.: ИПО «Полигран», 1992. 5. Серова Е. В. Аграрная экономика: Учебник для студентов экономических вузов, факультетов и специальностей. – М.: ГУ ВШЭ, 1999. 6. Узбекистан: десять лет по пути формирования рыночной экономики Колл. Авт.: Р. А. Алимов, А. К. Бедринцев, А. Ф. Расулов и др.// Под ред. А.Х. Хикматова. – Т.: Ўзбекистон, 2001. - 352 б. 7. Хакимов Р., Отақулов М., Юсупов Э., Юсупов М.С. Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти. – (Ўқув қўлланма) Т., ТДИУ, 2004.-160 б. 8. Салимов Б.Т., Ҳамдамов Қ.С., Беркинов Б.Б., Хакимов Р., Юсупов М.С., Орипов М.А., Ўроқов Н.И. - Деҳқон ва фермер хўжаликлари иқтисоди – (Ўқув қўлланма) –Т.: ТДИУ, 2004. – 176 б. 9. Салимов Б.Т., Ҳамдамов Қ.С., Турсунхўжаев Т.Л., Тўрахўжаев Т.И., Ҳакимов Р.Х., Ўроқов Н.И, Арипов И.М. -Жаҳон қишлоқ хўжалиги. – (Ўқув қўлланма) – Т.: ТДИУ, 2004. – 128 б. 10. Абдуғаниев А., Абдуғаниев А.А. – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти – (дарслик). – Т.: ТДИУ, 2004. – 304 б. www.ziyonet.uz