logo

Телекоммуникация тармоғи моделини тахлилига мос равишда аналитик статистик ёндошувни амалга ошириш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

48.5 KB
Телекоммуникация тармоғи моделини тахлилига мос равишда аналитик статистик ёндошувни амалга ошириш Режа: 1. Телекоммуникация тармоғининг тизимли лойихалаштириш 2. масаласи 3. Тармоқнинг функционал ишончлилигини статистик бахолаш Телекоммуникация тармоғининг тизимли лойихалаштириш масаласи Телекоммуникация тармоғининг тизимли лойихалаштириш босқичи тармоқни структураларга ажратиш, тармоқ моделини қуриш, тармоқ элементларининг функционал моделларини қуриш, алохида функционал моделларни параметрларига боғлиқ равишдаги тармоқ вақт эхтимоллик характеристикаларини аниқлашга олиб келувчи тармоқ моделининг структуравий функционал тахлили ва улар орасида алоқа ташкил қилишдан иборат. Телекоммуникация тармоқларига худди кўп сондаги фойдаланувчиларни ўзаро хамкорликларини таъминлаш воситаси сифатида қаралганда, уни тизимли лойихалаш босқичида хал қилинадиган учта гурухга ажратиш мумкин[6]:  масаланинг биринчи гурухи телекоммуникация тармоғининг ривожланиши, унинг элементлари (коммутация узеллари ва алоқа каналларинг)нинг функционал алгоритмлари унимдорлигини танлаш билан яшовчанлиги ва оқимларни динамикасини хисобга олган холда, унинг топологик синтези билан боғлиқ;  масаланинг иккинчи гурухи кўпдаражали структурага эга бўлган ахборотларни алмашиш протоколлари тизими сифатида қайт этилган ўзаро таъсир технологияси қўлланиши билан боғлиқ;  масаланинг ичинчи гурухи – бу транспорт поқонасидаги ўзаро таъсирларни бошқариш, уларни коммутация, маршрутизацияни бошқаришнинг эффектив процедураларини ишлаб чиқиш билан алоқасини хал қилиш масаласидир. Тармоқни тизимли лойихалашда критерия сифатида хабарларни етказиш ВЭХ(вақт- эхтимоллик характеристикаси), тармоқнинг нархи, тизимли ишончлилик ёхуд тармоқнинг яшовчанлик параметрларидан фойдаланилади. Тармоқнинг нархи нима учун кўпинча чегара сиватида ўзини намоён қилади. Юқорида номлаб ўтилган тизимли лойихалашнинг масалалари ўзаро боғлиқдирлар. Мажмуий мақбул ечим мураккаб масаладир. Амалиётда шундай ёндошув пайдо бўлганки агар алоқида масалаларни хал қилинса кейин улар лойихалашнинг умумий процедурасига бирлаштириладилар. Биринчи босқичда мантиқий усуллар билан тармоқни дастлабки графи аниқланади. Кейин моделлаштиришнинг аналитик ва имитацион методларини жалб қилиб дастлабки вариантларни тахлилини ўтказиш. Телекоммуникация тармоғининг ишончлилик ва вақт характаристикаларини аниқлаш. Ахборотларни узатишни талаб қилинган вақти таъминланадиган юкланишни рухсат этилган қийматларини сохаси аниқланади. Масаланинг мураккаблиги шундаки, тармоқнинг турли хил участкалари учун пакетларнинг транспортировкаси шароитига турлича хам сифатий хам қийматий муносабатлар бўлиши лозим.Шунинг учун кўп холларда унимдорлик критерияси сифатида иккита алохида сўзлашувчилар орасидаги пакетларни етказиб бериш вақти бўлади. Бу бўлимда биз уччала масалани хал қилишгамувофиқ равишда мос моделларни қуриш ва аналитик статистик методлардан фойдаланишни намойиш этамиз:  тармоқнинг функционал ишончлилигини бахолаш;  тармоқ бўйича пакетларни етказиш вақтларини бахолаш;  коммутация узеллиринда қўлланадиган йиқувчи буферларнинг керакли хажмини хисоблаш. Тармоқнинг функционал ишончлилигини статистик бахолаш Функционал ишончлилик характеристикаси, тармоқни, чақириқ тушган ихтиёрий ондан бошлаб белгиланган вақт оралиғи давомида абонентларга алоқани тақдим этиш имкониятини акс эттиради.бОшқача қилиб айтганда, тармоқнинг функционал ишончлилиги тармоқдаги боғланишлар ўрнатилиши жараёни билан белгиланади. Тармоқда талаб қилинган боғланишни ўрнатилиши алохида элементларнинг рад этиши ёки ишдан чиқишига қарамасдан ишчи қобилиятини сақланишига имкон беради, яъни тармоқнинг яшовчанлигини таъминлайди. Тармоқни функционал ишончлилигини сонли кўрсаткичлар билан бахолаш учун мос талаб тушганда, тармоқда боғланишни ўрнатишлик(ўрнатилмаслик) эхтимоллиги хизмат қилиши мумкин. Ўз навбатида, боғланишни ўрнатиш жараёни, маршрутларни тайинлаш ва ахборотлар оқимларини тақсимлашнинг қабул қилинган тизимларига боғлиқ. Боғланишни ўнатиш вақти қатъий чегараланади. Амалий жихатдан барча маршрутизация стротегиялари маршрутизация таблицалари мажмуйидан иборат бўлади. Бу таблицалар коммутация узелларига тарқатилади ва улар мазкур узелга тушганда трафикнинг чиқиш каналлари бўйича қандай тақсимланиши лозимлигини кўрсатади. Бундай стротегия хар қандай иккита сўзлашувчи абонентлар учун бир қатор алтернатив йўлларни(айланиш йўналиши) таъминлайди. Маршрутизация жадвалларининг олинган статистик ечимлари юкланиш динамикасини хисобига муносиб бахо бўлади ва имитацион моделлаштириш воситалари билан текширилади.бундай восита сифатида боғланишарни ўрнатиш имитацион моделидан фойдаланиш мумкин. Айтиб ўтилган текширишнинг зарурати шу билан боғлиқки, маршрутизация жадвалидан олинган ечим тармоқнинг яшовчанлигини таъминлайди. Боғланишни ўрнатишни моделлаштириш коцепцияси. Боғланишни ўрнатиш жараёни манба ва адресат орасида алмашиш йўналишига мос, манбаадан адресатга чақириқларни етказиш ва ўтказишдан ташкил топган. Алмашиниш йўналишларини кўплаб йўллари мавжут бўлиб улар чақириқ манбасини адресат билан боғловчи қисқа йўллар тўри (ҚЙТ) дир. расм. Манба i ва адресат j орасидаги йўналиш (а) ва қисқа йўллар тўри (б) . Фойдаланилган адабиётлар 1. Гордиенко Проектирование и техническая эксплуатация . Москва горячая лини- Телеком.2008. 2. Грибковский В.П. Полупроводниковые лазеры.1988 . 3. Гальярди Р.М., Карп Ш. Оптическая связь: Перевод с английского С.М. Бабия под ред. А.Т. Шереметьева.–М.: Связь, 1978. 4. Оптические системы передачи: Учебник для вузов/Б.В. Скворцов, В.И. Иванов, В.В. Крухмалев и др.; Под ред. В.И. Иванова.-М.: Радио и связь, 1994. 5. Цифровые и аналоговые системы передачи: Учебник для вузов/ В.И. Иванов, В.Н. Гордиенко, Г.Н. Попов и др.; Под ред. В.И. Иванова.- 2-е изд. – М.: Горячая линия – Телеком, 2003. 6. О.И. Кутузов, Т.М. Татарникова “ Моделирование телекоммуникационных сетей» Учебное пособие. Министерство Российской Федерации   по связи и информатизации.