logo

Сурилувчи вергулли ва иккили-ўнли сонлар стида арифметик амалларнинг бажарилиши

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

100.5 KB
www.arxiv.uz Сурилувчи вергулли ва иккили-ўнли сонлар стида арифметик амалларнинг бажарилиши Режа: 1. С урилувчи вергулли сонлар устида қўшиш , айриш , кўпайтириш ва бўлиш амалларининг бажарилиши 2. Иккили-ўнли саноқ тизимида арифметик амалларнинг бажарилиши. www.arxiv.uz Қўшиш.   Иккита сонни қўшганда қўшилувчилар хоналарининг рақами бир хил салмоққа эга бўлишлари шарт. Бу шарт ўз навбатида қўшилувчиларнинг тартиблари бир хил бўлганида бажарилади. Демак, иккита сурилувчи вергулли сонни қўшганда, аввало уларнинг тартибларини бараварлаштириш лозим. Ихтиёрий ишорали иккита сурилувчи вергулли сонни қўшиш алгоритми қуйидаги амаллар кетма - кетлигини ўз ичига олади. 1.Тартибларни бараварлаштириш. Бунда аввало тартиблар айирмаси (2 1 xT xT  ) аниқланади ва сўнгра кичик қўшилувчиларнинг мантиссаси | 2 1 xT xT  | хонага ўнг тарафга силжитилади. Тартиблар айирмаси ишораси кичик қўшилувчини аниқлашга имкон беради. 2. Тартиблари тенг бўлган мантиссаларни жамлаш. Бу босқичда жамлаш қўзғалмас вергулли сонларни жамлаш каби бажарилади. 3. Йиғиндини нормаллаштириш. Агар жамлаш натижасида хона тўрининг тўлиб тошиши содир бўлса (йиғиндининг энг катта хонаси ишора хонасига ўтиб қолса), нормаллаштириш бажарилади. Нормаллаштиришда йиғинди мантиссаси (ишораси билан) ўнг тарафга бир хонага силжитилади ва тартиб биттага орттирилади. Агар жамлаш натижасида йиғинди мантиссасида вергулдан кейин ноллар пайдо бўлса (нормаллаштиришнинг ўнг томонга бузилиши содир бўлса), йиғинди мантиссаси (ишорасиз) ноллар сонига чап тарафга силжитилади ва тартиб ноллар сонига камайтирилади. Мисол: [ X 1 ] тўғ          1 1 0110,0 10110101,0 xT x M [ X 2 ] тўғ         2 2 1001,0 11011011,1 xT x M сонларни бир - бирига қўшиш талаб этилсин. Ечиш : 1. 2 1 xT xT  айирмани аниқлаймиз, [ 2xT ] тўғ  0,0110  www.arxiv.uz [1xT ] қўш  1,0111 _______________ 1,1101  [Т x 1 -Т x 2 ] қўш [ 2 1 xT xT  ] тўғ  1.0011 2 1 xT xT   -3<0 бўлганлиги сабабли тартибларини бараварлаштириш учун 1x M ўнг тарафга учта хонага силжитилади: [ X 1 ] тўғ          1 1 0110,0 00010110,0 xT x M 2. Тартиблари тенглаштирилган мантиссаларни жамлаймиз. Х 2 <0 бўлганлиги сабабли мантисса 2x M жамлашда қўшимча кодда (ёки тескари кодда) иштирок этади. [ 1x M ] тўғ  0,00010110 [ 2x M ] қўш  1,00100101 [ 1x M  2x M ] қўш  1,00111011 [ 1x M  2x M ] тўғ  1,11000101 Жавоб: 1,11000101 0,1001 Йиғинди мантиссаси нормаллашган бўлгани сабабли қўшиш амали шу ерда тугайди. Айириш . Сурилувчи вергулли сонларни айириш учун айирувчи ишораси тескарисига ўзгартирилиб, қўшиш амали бажарилади. Кўпайтириш .   Сурилувчи вергулли сонларни кўпайтиришда кўпайтма мантиссаси қўзғалмас вергуллии сонларни кўпайтириш, кўпайтманинг тартиби эса операндлар тартибини қўшиш билан аниқланади. Кўпайтма ишораси кўпайтирувчи ва кўпаювчи мантиссалари ишораларини иккининг модули бўйича жамлаш орқали аниқланади. Операндлар мантиссалари нормаллашганлиги сабабли кўпайтма мантиссасининг абсолют қиймати 0,01  3x M <1,0 оралиқда бўлади, яъни www.arxiv.uz нормаллаштиришнинг ўнг тарафга бир хонага бузилиши содир бўлиши мумкин. У ҳолда кўпайтма мантиссаси чап тарафга бир хонага силжитилиб, кўпайтма тартиби биттага камайтирилади. Бўлиш .   Сурилувчи вергулли сонлар устида бўлиш амали бажарилганда бўлинма мантиссаси қўзғалмас вергулли сонларни бир-бирига бўлиш, бўлинма тартиби эса бўлинувчи тартибидан бўлувчи тартибини айириш билан аниқланади. Бўлинма ишораси мантиссалар ишораларини иккининг модули бўйича жамлаш орқали аниқланади. Операндлар мантиссалари нормаллашганлиги сабабли бўлинма мантиссасининг абсолют қиймати 0,1< 3x M <10 оралиқда бўлади, яъни нормаллаштиришнинг чап тарафга бир хонага бузилиши содир бўлиши мумкин. У ҳ олда бўлинма мантиссаси ўнг тарафга бир хонага силжитилиб, бўлинма тартиби биттага орттирилади. Иккили-ўнли саноқ тизимсида арифметик амалларнинг бажарилиши Иккили-ўнли саноқ тизимси ЭҲМда сонларни ифодалашда ва улар устида арифметик амаллар бажаришда кенг қўлланилади. Иккили-ўнли саноқ тизимсида арифметик амалларни бажариш усули иккили арифметика қоидаларига асослансада, ўзига хос хусусиятларга эга.   8421 кодида арифметик амалларнинг бажарилиши . Ушбу коддан фойдаланиб, тетрадалар ёрдамида ўнли сонларни табиий позицион ифодалаш мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, ўнли рақамларни қўшиш масаласи қуйидагича иккита босқичда ҳал этилади. Биринчи босқичда ўнли рақамларнинг иккили кодлари иккили саноқ тизимси қоидаларига асосан жамланади.Иккинчи босқичда натижага тузатишлар киритилади. Бунда учта ҳол рўй бериши мумкин: www.arxiv.uz 1.Биринчи босқич натижаси 10 дан кичик. Натижа тўртта иккили хоналар орқали ифодаланиб, катта ўнли хонага кўчириш қиймати сигнали шаклланмайди. Натижага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Масалан, 4  5  9 0100  0101 1001 Натижа : 0000 1001. 2. Биринчи босқич натижаси 10 дан 15 гача оралиқда. Натижа ўнли саноқ тизимси асосидан катта, демак, йиғиндини тўғри ўкиш учун олинган кодга тузатиш киритиш лозим, яъни кўчириш қиймати бўлган бирни қўшни катта тетрадага ёзиб, асосий тетрададан ўнни айириш лозим. Масалан, 5  6  11 0101  0110 1011 Тузатиш киритилгандан сўнг натижа қуйидагича бўлади: 0001 0001 3. Биринчи босқич натижаси 16 дан 19 гача оралиқда. Бу ҳолда кўчириш қиймати бўлган бирни қўшни катта тетрадага ёзиш лозим. Лекин бунда асосий тетрададаги сон 10 га камайиши ўрнига бирданига 16 га камаяди. Демак, натижани тузатиш учун унга 6 ни қўшиш керак. Масалан, 9  8  17 1001  1000 1 0001 Тузатиш киритилгандан сўнг, қуйидагини оламиз: 0001 0111 www.arxiv.uz Шуни айтиш лозимки, иккинчи ҳолда тузатиш учинчи ҳолдагидек амалга оширилиши мумкин, чунки 10 сонини айиришни унинг қўшимча кодини, яъни 6 ни қўшиш билан алмаштириш мумкин. Мисол. [ X 1 ] 10  4097 ва [ X 2 ] 10  5445 сонларини 8421 кодда қўшиш талаб этилсин: 0100 0000 1001 0111  0101 0100 0100 0101 1001 0100 1101 1100  0000 0000 0110 0110 тузатиш 1001 0101 0100 0010 Якуний натижа [ X 3 ] 10  9542 8421 кодида кўпайтириш ва бўлиш амалларини бажариш айтарлича қийинчилик туғдирмайди, чунки кўпайтириш аслида кўпаювчи модулини кўп марта қўшиш бўлса, бўлиш бўлинувчи модулидан бўлувчи модулини кўп марта айиришдан иборатдир. 8421 3 кодида арифметик амалларнинг бажарилиши . Ушбу кодда ўнли рақамларни қўшиш иккита босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда ўнли рақамларнинг иккили кодлари иккили саноқ тизимси қоидаларига асосан жамланади. Иккинчи босқичда натижага тузатишлар киритилади. Бунда иккита ҳол рўй бериши мумкин: 1. Биринчи босқич натижаси 10 дан кичик ва йиғинди 3 та ортиғи билан эмас, балки 6 та ортиғи билан ҳосил бўлади. Ҳақиқатан ҳам: x 1 i  3  x 2 i  3  x 3 i  6. www.arxiv.uz Якуний йиғиндини олиш учун дастлабки натижадан 3 ни (иккили саноқ тизимсида) айириш лозим. Масалан: 2  6  8 0101  1001 1110 - 0011 - тузатиш 1011 2. Биринчи босқич натижаси 10 дан катта ва катта ўнли хонага кўчириш қиймати сигнали шаклланади. Йиғинди 6 та бирликки кам ҳолда ҳосил бўлади. Демак, якуний йиғиндини олиш учун дастлабки натижага 3 ни (иккили саноқ тизимсида) қўшиш лозим. Масалан: 4  7  11 0111  1010 1 0001  0011 тузатиш 1 0100 Мисол. X 1  3542 ва X 2  1476 сонларни бир-бирига қўшиш талаб этилсин. Биринчи босқич қуйидагини беради: 0110 1000 0111 0101  www.arxiv.uz 0100 0111 1010 1001 1011 0000 0001 1110 (0) (1) (1) (0) Қавс ичидаги рақамлар ўнг тарафдаги тетрададан кўчириш қиймати шаклланганлигини кўрсатади. Иккинчи босқич натижаси қуйидагича: 1011 0000 0001 1110  (-11) (  11) (  11) (-11) 1000 0011 0100 1011 Бу натижа 8421  3 кодида 5018 ни беради. Адабиётлар : 1. Ғаниев С . К ., Каримов М . М ., Мамбетов Н . М . Ҳисоблаш тизимларининг Ахборот асослари . Олий ўқув юрт.студ. учун дарслик. -Тошкент.: ТДТУ, 2002. 2. Савельев А.Я. Основы информатики. Учеб. Для вузов. –М Изд-во МГТУим. Н.Э Баумана, 2001. www.arxiv.uz 3. Лысиков Б.Г Арифметические и логические основы цифровых автоматовх [Учебник для вузов по спец. &#34;Электронные вычислительные машины&#34;]. Минск: Выша школа, 1980. 4. www.uzedu.uz