logo

Стабилизаторлар, уларнинг Ишлаш принципи ва структураси. амплитудали модуляторлар. микросистемалар техникаси принциплари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

63 KB
Стабилизаторлар, уларнинг Ишлаш принципи ва структураси. амплитудали модуляторлар. микросистемалар техникаси принциплари Режа: 1. Стабилизаторлар, уларнинг турлари 1. Киришдан бошқарилувчи стабилизаторлар 2. Чиқишдан бошқарилувчи стабилизаторлар  1. Стабилизаторлар , уларнинг турлари Электрон стабилизаторлар мураккаб стабилизатор бўлиб, уларда чизиқли бўлмаган элемент вазифасини электрон асбоблар-транзисторлар бажаради. Содда стабилизаторларда бўлгани каби электрон стабилизаторларда ҳам чизиқли бўлмаган элемент нагрузка резисторига нисбатан кетма-кет ва параллел уланиши мумкин. Параллел уланганда автоматик шунт, кетма-кет уланганда эса, сўндирувчи қаршилик вазифасини бажаради. Содда стабилизаторларда чизиқли бўлмаган элемент нагрузка резистори билан кетма-кет уланганда ток кучини, параллел уланганда эса, кучланишни стабиллар эди. Электрон стабилизаторларда бундай чегараланиш бўлмайди. Уларда ток кучи ва кучланишни стабиллаш улаш хилига боғлиқ эмас. У тартибга солувчи транзисторнинг базасига бериладиган бошқарувчи кучланиш деб аталадиган кучланишнинг характери билан аниқланади. Агар стабиллаш схемесида бошқарувчи кучланиш нагрузкадан ўтадиган токка мутаносиб бўлса, қурилма ток стабилизатори деб, агар у нагрузкадаги потенциал тушувига мутаносиб бўлса кучланиш стабализатори дейилади. 2. Киришдан бошқарилувчи стабилизаторлар Киришдан бошқарилувчи стабилизатор транзистордан, учта резистордан ва сиғимдан ташкил топган. Унда R1 резисторидаги кучланиш Т транзисторнинг базасига узатилади. Унинг катталиги U1 кириш кучланишига мутаносиб бўлиб, бошқарувчи кучланиш бўлиб ҳисобланади. Агар кириш кучланиши ортса, R1 резисторда ажраладиган кучланиш ҳам ортади. У тескари ишора билан базага узатилгани учун Т транзистор ёпила бошлайди. Бу ўзгармас токка нисбатан транзистор қаршилигининг ортишига эквивалентдир. Натижада бошқарувчи элемент –транзисторда кучланиш тушуви ортади. Аксинча, кириш кучланишининг камайиши транзистор қаршилигининг камайишига олиб келадики, ундаги кучланиш тушуви ҳам камаяди. Шундай қилиб, R1 резистор туфайли схемада манфий тескари боғланиш жараёни содир бўладики, у эмиттер ва база кучланишларининг қарама-қарши фазада ўзгаришини таъминлаб туради. Шунинг учун схема параметрларини танлаш йўли билан транзисторда шундай иш режими ҳосил қилиш мумкинки, ундаги кучланиш тушувининг ўзгариши сон жиҳатдан кириш кучланиши ўзгаришига тенг бўлсин. У ҳолда чиқиш кучланиши ўзгаришсиз бўлади. Схеманинг сезгирлигини ортириш учун бошқарувчи кучланишни катта қилиб олиш керак. Бунинг учун R1 резистор қаршилигини катталаштириш керак. Лекин R1-нинг ортиши билан ундаги ўзгармас кучланиш ҳам ортади ва транзисторнинг ишчи нуқтасини унинг ишчи соҳасидан чиқариб юборади. Ишчи нуқтани ишчи соҳага силжитиш учун схемага кўшимча Ес манба уланади. 3.Чиқишдан бошқарилувчи стабилизаторлар Чиқишдан бошқарилувчи стабилизаторларнинг ишлаш принципи, киришдан бошқарилувчи стабилизаторлар деярли фарқ қилмайди. Ҳақиқатдан ҳам чиқишдан бошқарилувчи стабилизаторнинг кетма-кет схемасида бошқарувчи кучланиш Rн нагрузка резисторининг клеммаларидан кучланишга мутаносибдир. Чиқиш кучланиши ортса, R1 резистордаги кучланиш ҳам ортади ва у транзисторнинг базасидаги манфий кучланишни камайтиради. Натижада транзисторнинг ўзгармас токка бўлган қаршилиги ортади ва ундаги потенциал тушуви кўпаяди. Бу чиқиш кучланишининг камайишига олиб келади. Аксинча, чиқиш кучланиши камайса, юқорида кўрилган жараён тескари йўналишда содир бўлади ва чиқиш кучланиши ортади. Амалда чиқишдан бошқарувчи стабилизаторларнинг кетма-кет схемаси кенг тарқалган. Кучайтириш каскадига эга бўлган стабилизаторлар бунга мисолдир. Шуни айтиш жоизки, стабилизаторнинг амалий схемаларида таянч кучланиши Ес– ни айрим манба ёрдамида ҳосил қилиш қулай эмас. Шунинг учун у автоматик усулда коллектор манбаи ҳисобига вужудга келтирилади. Бунинг учун транзисторнинг эмиттер занжирига стабилитрон уланади. Ишчи режимда стабилитрондаги потенциал тушуви ундан ўтувчи токка боғлиқ бўлмайди, яъни эмиттер кучланиши деярли ўзгаришсиз бўлади. Бу кучланиш транзисторнинг базасига ўзгармас кучланиш каби тескари ишора билан узатилиб туради. Фойдаланилган адабиётлар 1. В.А.Соловьев. Схемотехника ЭВМ. Москва Высшая школа. 1990 г. 2. Алексеенко А.Г. «Основы микросхемотехники» М.: Техни- ческий университет лаборатория базовых заданий. 2002 г. 3. С.К.Ғаниев. Электрон ҳисоблаш машиналари ва системалари.Тошкент. Ўқитувчи. 1990 й. 4. Шило В.Л. Популярные цифровые микросхемы. Справочник. М.: Радио и связь 1986 г. www . Informica . ru