logo

Сонли элементларнинг классификацияси. интеграл микросхемалар, уларнинг белгиланиши ва асосий параметрлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

96 KB
Сонли элементларнинг классификацияси. интеграл микросхемалар, уларнинг белгиланиши ва асосий параметрлари Режа: 1. Интеграл микросхемалар ва уларнинг турлари 2. Интеграл микросхемаларнинг белгиланиши 3. Интеграл микросхемаларнинг узатиш характеристикалари 4. Айрим микросхемаларнинг таққослаш характеристикалари 5. Интеграл микросхемаларнинг тармоқланиш коэффициенти  1. Интеграл микросхемалар ва уларнинг турлари Интеграл микросхема - электрик бирлашган элементларнинг юқори зичлигига эга бўлган ва сигналларни ўзгартириш ҳамда қайта ишлаш бўйича маълум функцияларни бажарувчи микроэлектрон маҳсулотдир . Ҳозирги кунда саноатда юзлаб турдаги интеграл микросхемалар ишлаб чиқарилади. Шунинг учун уларни қуйидаги кўрсатгичлари бўйича классификациялаш мақсадга мувоффиқдир. Ишлаб чиқариш технологияси бўйича микросхемалар учга бўлинади: ярим ўтказгичли, пленкали, гибритли. Ярим ўтказгичли интеграл микросхемаларда барча элементлар ва элементлар орасидаги боғланишлар микросхема ичида ҳамда ярим ўтказгичнинг устки қисмида мужассамлашган. Пленкали интеграл микросхемаларда барча элементлар ва улар орасидаги боғланишлар пленка кўринишида тайёрланади. Гибритли микросхемалар элементлардан (транзисторлар, диодлар, конденсаторлар) шунингдек оддий ва мураккаб компоненталардан (масалан, ярим ўтказгичли микросхемалар кристаллари) ташкил топади. Функционал белгиланиши бўйича интеграл микросхемалар иккига бўлинади: аналогли, рақамли. Бундай микросхемалар мос равишда узлуксиз (аналогли) ва дискрет (рақамли) сигналларни қайта ишлаш учун хизмат қилади. Қулланилиш даражаси бўйича интеграл микросхемалар қуйидагиларга бўлинади: - умумий қўлланиладиган микросхемалар; - ярим буюртмали микросхемалар; - буюртмали микросхемалар. Умумий қўлланиладиган микросхемалар маълум функциялар учун белгиланган ва радио-электрон аппаратларга хизмат қилади.  Ярим буюртмали микросхемалар базали кристаллар асосида ишлаб чиқилади ва аниқ радио-электрон аппаратлар учун яратилади. Буюртмали микросхемалар стандарт ёки махсус буюртмаларнинг функционал схемалари асосида яратилади. Интеграция даражаси бўйича интеграл микросхемалар қуйидагиларга бўлинади: - кичик интеграция даражаси (МИС- 10-тагача элементлар); - ўртача (СИС- 100-тагача элементлар); - катта (БИС- 1000-тагача элементлар); - ўта катта (СБИС- 1000-дан юқори элементлар). Асосий мантиқий элементларнинег типлари бўйича интеграл микросхемалар қуйидагиларга бўлинади: - транзистор-транзистор мантиқи (ТТЛ); - эмитерли-боғлиқли мантиқ (ЭСЛ); - металл-диэлектрик-ярим ўтказгич (МДП). 2. Интеграл микросхемаларнинг белгиланиши Интеграл микросхемаларни белгилаш асосан тўрт қисмдан иборат. 1) Биринчи рақам-конструктив технологик гуруҳни белгилайди (1,5,6,7-ярим ўтказгичли, 2,4,8-гибритли, 3-пленкали). 2) Иккинчи қисм- икки ёки учта рақам (00-дан 999-гача) микросхеманинг тартиб ракамини белгилайди. 3) Учинчи- иккита ҳарф, микросхеманинг функционал белгиланиши ( Г- генераторлар, Л-мантиқий элементлар, Ф-формирователлар, Р-хотира элементлари ва қ.к.). 4) Тўртинчи- микросхеманинг мазкур сериядаги функционал белги бўйича шартли номери. Масалан: 155 ЛА 3 Сериянинг номери олдида қўшимча ҳарфлар бўлиши мумкин: К- кенг қўлланиладиган микросхема (К 561 ИР 1); М- керамик корпусли микросхема ( КМ 155 ИМ 3) ва ҳ.к. 3. Интеграл микросхемаларнинг узатиш характеристикалари Базали мантиқий элементлар ёки вентилларнинг асосий характеристикаси – бу инверторнинг узатиш характеристикасидир: Uвых = f(Uвх). Интеграл микросхеманинг узатиш характеристикасида қ уйидаги белгилашлар киритилган. Uвых1/Uoh – манти қ ий бирга мос "1" б ў лган манти қ ий элементнинг чи қ иш й ў лидаги кучланиш. Uвых1пор/Uoht – ҳ али "1"-га мос б ў лган манти қ ий элемент чи қ иш й ў лидаги порогли кучланиш. Uвых0/Uol – манти қ ий нолга - "0" мос б ў лган манти қ ий элементнинг чи қ иш й ў лидаги кучланиш. Uвых0пор/Uolt – ҳ али нолга - "0" тенг б ў лган манти қ ий элементнинг чи қ иш й ў лидаги порогли кучланиш. Uвх1/Uih – манти қ ий бирга - "1" тенг б ў лган манти қ ий элементнинг чи қ иш й ў лидаги кучланиш. Uвх1пор/Uiht – хали - "1 -га тенг б ў лган манти қ ий элементнинг кириш й ў лидаги порогли кучланиш. Uвх0/Uil - манти қ ий нолга -"0" тенг б ў лган манти қ ий элементнинг кириш й ў лидаги кучланиш. Uвх0пор/Uilt – ҳ али нолга -"0" тенг б ў лган манти қ ий элементнинг чи қ иш й ў лидаги порогли кучланиш. Ucc – манти қ ий элементниенг электр манба кучланиши. Вых/вх. сигналлар орасида фар қ қ анча катта б ў лса, манти қ ий элемент шунча тур ғ ун ҳ исобланади. 4. Айрим микросхемаларнинг таққослаш характеристикалари Қуйидаги жадвалда турли технологиялар асосида тайёрланган микросхемалар параметрларининг ўртача типик қийматлари келтирилган. Шуни таъкидлаш жоизки, айрим маълумотномаларда жадвалда келтирилган параметрлар ва қийматлар бир-биридан жуда кичик миқдорда фарқ қкилиши мумкин. 5. Интеграл микросхемаларнинг тармоқланиш коэффициенти Тармоқланиш коэффициенти (Краз,N) ёки юклама қобилияти – бу микросхеманинг алоҳида чиқиш йўлига уланиши мумкин бўлган максимал кириш сонлари йўлларидир. Бунда кириш токларининг йиғиндиси микросхеманинг алоҳида чиқиш йўли токидан кичик бўлиши керак. Агар микросхема бир нечта чиқиш йўлига эга бўлса, унда барча чиқиш йўлларидаги ток йиғиндиси ушбу микросхеманинг паспортида белгиланган қийматдан ошмаслиги керак. N- ни аниқлаш учун j-чиқиш йўлида мантиқий 0 ва 1 учун кириш йўлларининг алоҳида иккита йиғиндиси аниқланади. Фойдаланилган адабиётлар 1. С.К.Ғаниев. Электрон ҳисоблаш машиналари ва системалари.Тошкент. Ўқитувчи. 1990 й. 2. К.А.Нешумова. Электронные вычислительные машины и системы. Москва. Высшая школа. 1989 г. 3. В.А.Соловьев. Схемотехника ЭВМ. Москва Высшая школа. 1990 г. 4. www.Informica.ru 5. www . educentral . ru