logo

Сонли автоматларнинг арифметик ва мантиқий асослари. Мантиқий алгебранинг асосий қонунлари. Ахборотларни физик тасвирлаш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

2999 KB
Сонли автоматларнинг арифметик ва мантиқий асослари. Мантиқий алгебранинг асосий қонунлари. Ахборотларни физик тасвирлаш Режа: 1. Саноқ тизимлар ва оддий рақамли кодлар 2. Сонли автоматларнинг мантиқий асослари 3. Асосий мантиқий элементлар 4. Мантиқий алгебранинг асосий қонунлари. 5. Ахборотларни физик тасвирлаш. 1. Саноқ тизимлар ва оддий рақамли кодлар Саноқ тизимлар деб, ҳар қандай рақамларни чегараланган символлар ёрдамида ёзиш қоидаларига айтилади. Саноқ тизимларнинг асоси унда қўлланиладиган рақамлар йиғиндиси билан белгиланади. Рақамли техникада ўнлик (DEC), иккилик (BIN), саккизлик (OCT), ўн олтилик (HEX) саноқ тизимлар кенг қўлланилади: q 10 = {0,1,2,3,4,5,6,7,8,9} Ўнлик саноқ тизими, бу ерда 10-саноқ тизимининг асоси, 0,1,2,3,4,5,6,7,8,9 базис рақамлар. q 2 = {0,1} q 8 = {0,1,2,3,4,5,6,7} q 16 = {0,1,2,3,4,5,6,7,8,9,A,B,C,D,E,F} A(a) = 10, B(b) = 11, C(c) =12, D(d) = 13, E(e) =14 q 10 = {0,1,2,3,4,5,6,7,8,9} Саноқ тизимлар позицион ва нопозицион турларга бўлинади. Агар сондаги ҳар бир рақам ўзи жойлашган позицияга, яъни вазнга (разрядга) боғлиқ бўлса бундай саноқ тизимлар позицион дейилади. Ҳар қандай манфий бўлмаган n-разрядли бутун сонни C(n-1), C(n- 2), ... ,C1,C0 позицион саноқ тизимида қуйидагича ифодалаш мумкин: D = C n-1 *b n-1 + C n-2 *b n-2 + ... + C 1 *b 1 + C 0 *b 0     (1) бу ерда: D – соннинг ўнли эквиваленти; Ci - i - чи разряднинг қиймати , b – саноқ тизимининг асоси; b нинг i –чи даражаси -   i-чи разряд вазни (вазн коэффициенти). Демак (1) формула асосида иккилик сонни ишорасиз ўнлик сонга ўтказиш мумкин: 10010011 = 1*2 7 + 1*2 4 + 1*2 1 + 1*2 0 = 147 (DEC). Позицион саноқ тизимида разряднинг вазни ўша разрядда кўпайтирилаётган сон билан белгиланади ва геометрик прогрессия билан ошиб боради. Масалан: Қуйидаги иккилик сонни ишорасиз ўнлик сон кўринишида топинг: 00111011. Тушунтириш: разряд номери 7 6 5 4 3 2 1 0 Разряд вазни 128 64 32 16 8 4 2 1 Разряд қиймати 0 0 1 1 1 0 1 1 Жавоб : ўнлик эквивалент и 0 + 0+32+ 16+ 8 +0 + 2 + 1 = 59(DEC) Қуйидаги 0 0111011 иккилик коднинг (HEX)16- лик кодини топинг . Тушунтириш: разряд номери 3 2 1 0 3 2 1 0 Разряд вазни 8 4 2 1 8 4 2 1 Разряд қиймати 0 0 1 1 1 0 1 1 ЖАВОБ : 16- лик эквивалент и 0 + 0 + 2 + 1 (3) 8 + 0 + 2 + 1 (11) = 3B(HEX) Турли саноқ тизимларда биринчи 16 та соннинг ёзилиши 1 жадвалда келтирилган: Агар ёзилган сонда рақам ўзи эгаллаган позицияга (разрядга) боғлиқ булмаса бундай саноқ тизимлар нопозицион дейилади.Бунга рим саноқ тизимини мисол келтириш мумкин. Унга кўра айрим сонлар қуйидагича ифодаланади: I=1, V=5, X=10, L=50, C=100, D=500, M=1000. Масалан 1997 сони қуйидагича ёзилади: MCMXCV11. Позицион саноқ тизимларда сонларни ифодалаш қулай бўлганлиги учун ва арифметик ҳамда мантиқий амалларни бажариш осон бўлганлиги боис у нопозицион саноқ тизимларга нисбатан устувор ҳисобланади ва кенг қўлланилади. Позицион саноқ тизимларнинг камчилиги сифатида сонлар устида арифметик амалларни бажаришда разрядлараро алоқадорликни (паренос ва заём) борлигини таъкидлаш мумкин. Яъни амалларни ҳар бир разрядда бажариб булмаслиги ва якуний натижа бошқа разрядларга ҳам боғлиқлигини айтиш мумкин. 2 жадвалда турли саноқ тизимларда сонларни ифодаланиши келтирилган. Жадвал 2. Ўнлик сон Иккилик сон Сакизлик сон Ўн олтилик сон 0 0 0 0 0 0 0 1 0 0 0 1 1 1 2 0 0 1 0 2 2 3 0 0 1 1 3 3 4 0 1 0 0 4 4 5 0 1 0 1 5 5 6 0 1 1 0 6 6 7 0 1 1 1 7 7 8 1 0 0 0 10 8 9 1 0 0 1 11 9 10 1 0 1 0 12 A 11 1 0 1 1 13 B 12 1 1 0 0 14 C 13 1 1 0 1 15 D 14 1 1 1 0 16 E 15 1 1 1 1 17 F Шахсий компьютерларда микропроцессорлар тартибланган иккилик кодларни қайта ишлайди. Информациянинг минимал бирлиги бит бўлиб ҳисобланади. Битдан сўнг - тетрада (4 бит), байт ( byte 8 бит), иккилик сўз (DoubleWord 16 бит) ёки узун сўз (LongWord 16 бит) ва тўртлаштирилган сўз келади. Энг кичик бит четдаги энг ўнг позицияни эгаллайди. 2. Сонли автоматларнинг мантиқий асослари ЭҲМларнинг барча қурилмалари элементар мантиқий схемалардан ташкил топган. Элементар мантиқий схемаларнинг ишлаш принциплари мантиқий алгебра қонунларига асосланган. Мантиқий алгебра асосчиси инглиз олими Джорж Бул бўлиб, 1850 йилларда у ўзининг буюк назариясини яратди. Мантиқий алгебра иккита тушунча асосида фикр юритади: мантиқий фикрнинг ростлиги ва мантиқий фикрнинг ёлғонлиги. Демак, фикрнинг бундай табиатан икки ҳолатда бўлиши боис, улар мантиқий иккилик ўзгарувчилар дейилади ва “1” билан мантивий фикр рост бўлганда ҳамда “0” билан мантиқий фикр ёлғон бўлганда белгиланади. Мантиқий фикрлар лотин алифбосининг бош ҳарфлари билан (А, В, С, D …) белгиланади. Масалан: А= «Ер шари ясси» В= «Автомобилда двигатель мавжуд» С= «Бугун пайшанба» Ушбу мантиқий фикрларни таҳлил этиб, А=0 ва В=1 деб ёзиш мумкин, чунки бу ерда А мантиқий фикр ёлғон ва В мантиқий фикр рост ҳисобланади. Мантиқий фикрлар оддий ва мураккаб бўлиши мумкин. Оддийлари битта якуний тасдиқдан ташкил топса, мураккаблари икки ва ундан ортиқ якуний тасдиқлардан ташкил топади ва улар ўзаро айрим мантиқий алоқалар билан боғлиқ бўлади. Хар бир мантиқий фикр ёки рост ёки ёлғон бўлади. Яъни бир вақтнинг ўзида ҳам рост ҳам ёлғон бўлмайди. Мантиқий ўзгарувчилар орасидаги алоқаларни формаллаштириш ва ўзгартириш эса мантиқий алгебра (ёки Бул алгебраси) қонунлари асосида амалга оширилади. 3. Асосий мантиқий элементлар Асосий мантиқий амалларга қуйидагилар киради. 1. Мантиқий инкор амали (“ЙЎҚ”- мантиқий элементи - инвертор) Агар А мантиқий фикр рост бўлса уни мантиқий инкори ёлғон бўлади ва аксинча. Демак мантиқий инкор амали учун А=0 бўлса 1 А ва аксинча А=1 бўлса 0 А бўлади. Мантиқий инкор амалини “ЙЎҚ” мантиқий элементи яъни инвертор амалга оширади. “ЙЎҚ” мантиқий элементининг график белгиланиши ва ўтиш жадвали: Х=А ; бу ерда А-кириш сигнали; Х- чиқиш сигнали. 2. Мантиқий кўпайтириш амали (“ВА” мантиқий элементи - коньюктор) Агар А ва В мантиқий фикрларнинг иккаласи ҳам рост бўлса, уларнинг мантиқий кўпайтмаси рост бўлади. Қолган барча ҳолларда мантиқий кўпайтма ёлғондир. Демак, мантиқий кўпайтма амали учун қуйидаги ўтиш жадвали ўринлидир: Бу ерда: А ва В- кириш сигналлари; Х- чиқиш сигнали. Мантиқий кўпайтириш амалини “ВА” деган конъюктор элементи бажаради ва коньюкция амали қуйидагига ёзилади: Х = А ^ В 3.Мантиқий қўшиш амали (“ЁКИ”-мантиқий элементи - дизъюнкция). Агар А ва В мантиқий фикрларнинг иккаласидан бири рост бўлса, уларнинг мантиқий йиғиндиси рост бўлади. Демак мантиқий қўшиш амали учун қуйидаги ўтиш жадвали ўринлидир: Бу ерда: А ва В- кириш сигналлари, Х- чиқиш сигнали Мантиқий қўшиш амалини “ЁКИ”- дизъюктор элементи бажаради ва дизъюкция амали қуйидагига ёзилади: Х=А v В 4. Модул 2 бўйича қўшиш амали (М2- мантиқий элементи). Агар А ва В мантиқий фикрларнинг факатгина биттаси рост бўлса уларнинг модул икки бўйича йиғиндиси рост бўлади. Қолган барча ҳолларда модул 2 бўйича қўшиш ёлғондир. Демак модул 2 бўйича қўшиш амали учун қуйидаги ўтиш жадвали ўринлидир: Бу ерда: А ва В- кириш сигналлари, Х- чиқиш сигнали. Модул 2 бўйича қўшиш амалини “М2”- “ЁКИ”- ни инкор қилиш элементи бажаради ва у қуйидагича ёзилади. Х=А+В Замонавий микропроцессорларни лойиҳалашда ва яратишда “ЙЎҚ”, “ВА”, “ЁКИ” ҳамда “М2” мантиқий элементлардан кенг фойдаланилади. Шунингдек, уларнинг комбинациялашдан ҳосил бўлган “ЁКИ-ЙЎҚ” ҳамда “ВА-ЙЎҚ” элементлари ҳам кенг қўлланилади. Бундай элементларнинг график белгиланиши қуйидагига:   “ЁКИ-ЙЎҚ” мантиқий элементи. “ВА-ЙЎҚ” мантиқий элементи  4. Мантиқий алгебранинг асосий қонунлари Оддий алгебра каби мантиқий алгебранинг ҳам ўз қонунлари мавжуд. Бу қонунлар мантиқий ўзгарувчилар билан амалларни бажаришда қўлланилади. Мантиқий алгебранинг асосий қонунларига қуйидагилар киради: 1. Коммутативлик (ўрин алмаштириш) қонуни А ^В=В ^А кўпайтириш учун А v В=В v А қўшиш учун 2. Ассоциативлик ( ҳамжиҳатлик) қонуни А ^(В ^С)=(А ^В) ^С кўпайтириш учун А v (В v С)=(А v В) v С қўшиш учун 3. Дистрибутивлик (тақсимот) қонуни А ^(В v С)=А ^В v А ^С кўпайтириш учун А v В ^С=(А v В) ^(А v С) қўшиш учун Шунингдек, қуйидаги муносабатлар ўринлидир: Такрорлаш тартиби: А ^А=А А v А=А Инкор этиш тартиби: А ^А =0 А v А =1 Иккиламчи инкор этиш тартиби: А А ) ( Ёпишқоқлик тартиби: А ^(А v В)=А А v А ^В=А Де-морган теорияси: В А В А ^ ^  В А В А v v  0 ва 1 билан амаллар: А ^1=А; А v 0=А А ^0=0; А v 1=1 А А  5. Ахборотларни физик тасвирлаш Турли рақам ёки символларни физик тасвирлашда мусбат ва манфий мантиқ қўлланилади. Мусбат мантиқда: мантиқий 1-юқори даражали кучланиш, мантиқий 0- паст даражали кучланиш. Манфий мантиқда буларнинг тескариси. Жадвалларда сигналларнинг даражаси “0” ва “1” орқали эмас, балки мос равишда «H» (high), «L» (low) ва “Х” (исталган даража) орқали белгиланади: a b c c b a y    L X X H X L X H X X L H H H H L тактu u u u u t t t t t ЭҲМларда иккилик кодларни физик ифодалашда потенциал кўринишдаги сигналлардан фойдаланилади. Бундай сигналлар алоқа каналлари орқали кетма-кет ёки параллел узатилиши мумкин. Қуйидаги диаграммаларда иккилик кодларни кетма-кет (а) ва параллел (в) узатиш усуллари ифодаланган. Иккилик кодни кетма-кет узатиш усули учун битта алоқа сими етарлидир. Бу симдан сигналлар синхрон равишда бир хил интервалда хонама-хона (разрядлар бўйича) узатилади. Бунда сигнални узатиш оралиғи: ∆S=C* ∆t; га тенг. Бу ерда: С-сим орқали сигнални узатиш тезлиги (тахминан ёруғлик тезлигига тенг) 1 2 3 4 5u t  ∆t-сигнални узатишга кетган вақт. Энди мантиқий элементларнинг вақт параметрларини кўриб чиқамиз. Инверторнинг кириш сигналининг ўзгаришига бўлган реакцияни кўрамиз. Инверторнинг инерцион хусусиятлари сигнални кириш йўлидан чиқиш йўлига ўтганига қадар уни ушланишига олиб келади (расм): Кучланишнинг L паст даражадан H юқори даражага ўзгариш жараёни сигнал фронти (мусбат тушиш, мусбат фронт) дейилади. Тескари жараён эса пастга тушиш (манфий тушиш, манфий фронт) дейилади. Расмда фронт узунлиги қуйидагича белгиланган: t1,0 – манфий; t0,1 – мусбат. Бу ерда tзд.р.0,1 ва tзд.р.1,0 катталиклар билан сигналнинг киришдан чиқишга қадар ўтгунча уни сақлаш вақти белгиланган. (мос равишда 0 дан 1 га ва 1 дан 0 га ўтиши). Элементнинг кириш йўлидаги минимал узунлиги tи.мин қуйидаги tзд.р.ср. нинг ўрта қийматига пропорционалдир. tзд.р.ср. эса tзд.р.0,1 и tзд.р.1,0. ларнинг ярим йиғиндисига тенг. Кириш импульсларининг максимал частотаси Fмакс эса tзд.р.ср. га тескари пропорционалдир. Бундан хулоса шуки, tзд.р.ср қанча кичик бўлса, элементнинг тезлиги шунча катта бўлади. Фойдаланилган адабиётлар 1. В.А.Соловьев. Схемотехника ЭВМ. Москва Высшая школа. 1990 г. 2. Алексеенко А.Г. «Основы микросхемотехники» М.: Техни- ческий университет лаборатория базовых заданий. 2002 г. 3. Кучумов А.И. «Электротехника и схемотехника» М.: Высшая школа. 2002 г. 4. С.К.Ғаниев. Электрон ҳисоблаш машиналари ва системалари.Тошкент. Ўқитувчи. 1990 й. 5. К.А.Нешумова. Электронные вычислительные машины и системы. Москва. Высшая школа. 1989 г. 6. Шило В.Л. Популярные цифровые микросхемы. Справочник. М.: Радио и связь 1986 г. 7. Голденберг Л.М., Малаев В.А., Малько Г.Б. Цифровые устройства и микропроцессорные системы. (задачи и упраж- нения) М.: Радио и Связь 1992 г. 8. Брамлер Ю.А., Пащук И.Н. Импульсные и цифровые устрой- ства. М.: Высшая школа 2002 г. 9. Интеграл триггерлар. Студентларнинг мустақил ижодий ишига ёрдамчи методик кўрсатма. Тузувчилар: С.К. Ғаниев, Б.М. Шоумаров. Тошкент политехника институти. Т. 1989 й. 10. www.Informica.ru 11. www . educentral . ru