logo

Шахсий компьютерларнинг дастурий таъминоти.Дастурий таъминотнинг таснифланиши.Амалий дастурлар таъминоти

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

59 KB
www.arxiv.uz Шахсий компьютерларнинг дастурий таъминоти.Дастурий таъминотнинг таснифланиши.Амалий дастурлар таъминоти Режа: 1. Шахсий компьютерларнинг дастурий таъминоти. 2. Дастурий таъминотнинг таснифланиши. 3. Амалий дастурлар таъминоти www.arxiv.uz ШЭХМ маълумотларни кайта ишловчи унверсал курилма хисобланиб, телефон, магнитафон ёки телевизордан фаркли уларок олдиндан берилган функцияларга асосан ихтиёрий хажмда маълумотларни кайта ишлаш имконига эга. Бунинг учун, яъни маълумотни кайта ишлаши учун тушинарли ва аник бир тилда буйруклар кетма-кетлигини (дастурни) тузиш керак. Тузилган аник бир дастурга асосан компьютернинг бажарадиган вазифасини узгартириш мумкин. Масалан, компьютердаги дастурларни узгартириш оркали хисобчи ёки конструктор, стажист ёки аграномнинг автоматлаштирилган ишчи урнини ташкил этиш хамда хужжатларини тахрирлаш ёки турли хил уйинларни уйнаш мумкин. Компьютерда дастурни бажарилиши давомида маълумотларни киритиш ва чикариш учун турли хил курилмалардан фойдаланиш мумкин. Шунинг учун компьютердан унумли фойдаланиш учун зарур дастур таъминотларининг вазифаларини ва хусусиятларини билиш зарур. Замонавий ахборот технологияларининг гуркираб ревожланиши ва уни куллаш сохасининг кенгайиши дастурий таъминотнинг (ДТ) жадал ривожланишига олиб келди. Шуни такидлаш керакки 1990 йилда жахон жамиятида дастурий таъминотга 100 млн. АКШ долларидан зиёт маблаг сарфланди. Бунда ДТ ривожланиши йуналиши шуни курсатадики ,харакатлар тенденцияси йилига 20% усиб бормокда. Ахборот тизимларининг ДТи деганда,хисоблаш техникаси воситалари билан маълумотларни кайта ишлаш тизимини яратиш ва улардан фойдаланиш учун дастурий ва хужжатли воситаларни жамлаш тушинилади. Дастурий таъминот томонидан бажариладиган функцияларга боглик холда, уни икки гурухга булиш мумкин:тизимли дастурий таъминот ва амалий дастурий таъминот. Тизимли дастурий таъминот компьютерда ахборотни кайта ишлаш жараёнини ташкил этади ва амалий дастурлар учун меъёрдаги иш мухитини таъминлайди. www.arxiv.uz Амалий ДТ фойдаланувчининг аник вазифаларини хал этиш ва умуман ахборот тизимининг хисоблаш жараёнини ташкил этиш учун мулжалланган. Тизимли ДТ таркибига куйидагилар киради: -операцион тизимлар; -сервис дастурлар; -дастурлаш тиллари трансляторлари; -техник хизмат дастурлари Операцион тизимлар(ОТ) ахборотни кайта ишлаш жараенини бошкариш ва аппарат воситалари билан фойдаланувчилар уртасидаги узаро алокани таъминлайди. ОТнинг вазифаларидан бири ахборотнинг кириш чикиш жараенини автоматлаштириш фойдаланувчи хал этайдиган амалий вазифаларни бажаришни бошкаришдир.ОТ керакли ахборотни ЭХМ хотирасига киритади ва унинг бажарилишини кузатади; тугри хисоблашларга халакит берувчи вазиятларни тахлил этади кийинчиликлар пайдо булганда нима килиш зарурлиги хакида курсатма беради.Бажариладиган вазифалардан келиб чикиб ОТ ни уч гурухга булиш мумкин. -бир вазифали (бир киши фойдаланувчи); -куп вазифали (куп киши фойдаланувчи); -тармокли. Бир вазифали ОТ бир фойданувчининг аник бир пайтда аник бир вазифани бажариш учун мулжалланган.Бу операцион тизимларнинг типик вакили MS DOS дир. Куп вазифали ОТвактни мулти дастур режимида тасвирлашда ЭХМдан жамоа булиб фойдаланишни таьминлайди.Бундай синфдаги ОТ нинг типик вакиллари: IBM корпорациясининг UNIX , OS 2, Microsoft Windows 95 , Microsoft Windows NT ва бошкалардир. Тармокли операцион тизимлар локал ва глобал тармокларнинг пайдо булиши билан боглик ва фойдаланувчининг хисоблаш тармоклари барча ресурсларига киришини таъминлаш учун мулжалланган.Тармокли Отларнинг www.arxiv.uz типик вакиллари: Novell NetWare , Microsoft Windows NT , Banyan Vines , IBM LAN , UNIX , Sun фирмаси махсулоти Solfris дир. Сервис дастурий таъминоти-фойдаланувчига компьютер билан ишлашда кушимча хизматлар такдим этувчи ва операцион тизимлар имкониятларини оширувчи дастурий махсулотлар жамгармасидан иборат. Бирок,функционал имкониятларга кура ,сервис воситаларини куйидаги воситаларга булиш мумкин: -фойдаланувчи интерфейсини яхшиловчилар; -маълумотларни бузилиш ва коидасиз киришларидан химоя килувчилар; -маълумотни кайта ишловчилар; -диск ва тезкор хотира курилмаси уртасида маълумот алмашувини тезлаштирувчилар; -вирусга карши воситалар. ОТ нинг созловчиси булган кобиклар операцион кобиклар деб аталади.Утилиталар ва автоном дастурлар тор ихтисослашган булиб,хар бири уз вазифасини бажаради.Бирок утилиталар автоном дастурлардан фаркли равишда тегишли кобиклар мухитида бажаради.Кобик фойдаланувчига сифат жихатдан янги интерфейс такдим этади.ОТ фойдаланувчи операция ва буйрукларини икир-чикиригача билишдан озод этади. Утилиталар фойдаланувчига кушимча хизматларни асосан дисклар ва файлли тизимлар буйича хизмат курсатиш куринишида такдим этади. Утилиталар куйидаги вазифаларни бажаришга йул куйади: -дискларга хизмат курсатиш; -файл ва каталогларга хизмат курсатиш (худди кобиклар каби); -архивни яратиш ва янгилаш; -турли режим ва форматларда матнли ва бошка файлларни босиш; -компьютерни вирусдан химоя килиш. Вирусга карши химояли дастурий воситалар вирусларни топиш ва даволашни таъминлайди. www.arxiv.uz Техник хизмат курсатиш дастурлари деганда компьютер иши жараёни ёки умуман хисоблаш тизимида диагностика ва хатоларни топиш учун дастурий-аппарат воситаларининг жамланмаси тушунилади.Улар куйидагиларни уз и чига олади:-ЭХМ ва унинг айрим кисмлари ишининг тугрилиги диагностик ва тест назорати воситалари шу жумладан уларнинг ЭХМда муайян локализацияси булган хатолар ва шикастланишларни автоматик излаш. Ахборот тизим хисоблаш мухити диагностик ва назорат килишнинг махсус дастурлари. Мухаррирлар деб матнлар, график маълумотлар ва иллюстрацияларни яратиш ва узгартиртишлар учун мулжалланган АДПга айтилади. Улар асосан фирмада хужжат айланишини автоматлаштириш учун мулжалланган.Мухарирларни уз функционал имкониятларига кура матнли,график,нашрий тизимларга булиш мумкин. Матнли(матнли) мухаррирлар матнли ахборотни кайта ишлаш учун мулжалланган ва асосан куйидаги вазифаларни бажаради: Матнни файлга ёзиш,кушимча киритиш,чикариб ташлаш,рамзлар ,каторлар,матн парчаларини алмаштириш,орфографияни текшириш,матнни турли ширфтлардва безаш. График мухаррирлар диаграмма, иллюстрайия,чизма ва жадвалларни уз ичига олган график хужжатларни кайта ишлаш учун мулжалланган.Фигура ва шрифтлар улчамини бошкариш, фигура ва харфларни кучириш, турли тасвирлар хосил килишга йул куйилади.Анча машхур график мухаррирлардан PC Paintbrush , Boieng Graf ва бошкаларни келтириш мумкин.Нашрий тизимлар узида матнли ва график мухарирлар имкониятларини бирлаштиради,график материаллардан сахифани шаклга келтириш ва уни босишга тайёрлаш буйича ривожланган имкониятларга эга. Электрон жадваллар деб жадвалларни кайта ишлаш учун мулжалланган АДП электрон жадвалига айтилади. Жадвалдаги маълумотлар устун ва каторлар кесишган жойдаги катакчаларда сакланади.Бу катакчаларда сонлар,размзий маълумотлар ва формулалар www.arxiv.uz сакланиши мумкин.Формулалар бир катакчадаги нарсани бошкасидан мустакил тутуди.Бу синфдаги энг оммабоп АДПларга Microsoft Excel , Lotus 1-2-3, Quattro Pro ва бошка шу каби махсулотлар киради. Ички машина ахборот таъминотини яратиш учун махсус АДП - маълумотлар базасини бошкариш тизимларидан фойдаланилади. Маълумотлар базаси -дискда сакланадиган махсус равишда ташкил килинган маълумотлар туркумларининг жамланмасидир.Маълумотлар базасини бошкариш маълумотларни киритиш,уларни узатиш ва маълумотлардан турлича фойдаланиш,яъни кушимча кушиш,олиб ташлаш, янгилаш ва хоказоларни уз ичига олади.МББТнинг ривожланиши маълумотлар базасида ахборотни аник бир ташкил килишдан амалий дастурлар мустакиллигини таъминлайди. Интеграциялашган пакетлар деб умумий вазифадаги АДП турли дастурий компонентларини узида бирлаштирувчи АДП га айтилади.Замонавий интеграциялашган АДПларга куйидагиларни киритиш мумкин: -матнли мухарир; -электон жадвал; -график муххаррир; -МББТ; -коммуникацион модул. CASE -технологиялар турли мутахасислар:тизимли тахлилчилар,лойихачилар ва дастурчилар иштирок этадиган,одатда замоавий сафарбарликни талаб этувчи мураккаб ахборот тизимларини яратишда кулланилади. CASE -технология деганда АТ предмет сохасининг тахлили услубияти, лойихалаштирилиши, дастурлаштирилиши ва фойдаланилишини уз ичига олган ахборот тизимларини ишлаб чикишни автоматлаштириш воситалари йигиндиси тушунилади. www.arxiv.uz Фойдаланилган адабиетлар руйхати : 1. Г.И.Светазарова, А.А.Мельников, А.В.Козловский. Практикум по программированию на языке Бейсик. М;Наука, 1988, 308 стр. 2. Саттаров, Б. Курмонбоев. Информатика ва хисоблаш техникаси асослари. Тошкент. «Укитувчи». 1996 й.224 бет. 3. В.П.Дьяконов. Справочник по алгоритмам и программа на языке Бейсик для персональных ЭВМ. П/р А.Е.Савльева. М; Высшая школа. 1987. 4. www . ziyonet . uz