logo

Математик дастурлаш фанининг предмети.Энг содда масалаларнинг математик моделлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

94.5 KB
www.arxiv.uz Математик дастурлаш фанининг предмети.Энг содда масалаларнинг математик моделлари Режа: 1. «Математик дастурлаш » фанининг яратилиш тарихидан 2. Математик дастурлашнинг предмети. 3. Иқтисодий масаланинг математик модели ва унинг тузилиши. 4. Математик модел тузиш жара ё ни. 5. Ишлаб чиқаришни режалаштириш масаласидаги номаълумлар, асосий шартлар ва мақсад функция маъноси. 6. «Истеъмол савати» масаласидаги номаълумлар, асосий шартлар ва мақсад функцияларнинг маъноси. 7. «Оптимал бичиш» масаласидаги номаълумлар, асосий шартлар ва мақсад функцияларнинг маъноси. www.arxiv.uz Ўтган асрнинг ўрталарига қадар ҳ озирги даврдаги ривожланган мамлакатларда қишлоқ хўжалик ва саноат корхоналари майда устахоналардан иборат бўлиб , уларда ишловчилар сони 40-50 кишидан ошмас эди . Бундай корхоналарни бир киши бемалол бошқара оларди. Ҳ озирги кундаги корхоналар, илмий текшириш институтлари, саноат тармоқлари, ишлаб чиқариш бирлашмалари ва ҳ оказолар одамларнинг катта жамоасини ўзида мужассам этган ва мураккаб асбоб-ускуналар билан жи ҳ озланган мураккаб комплекслардан иборат бўлганлиги сабабли, корхоналарни бошқариш учун бутун бир аппаратнинг ишлаши талаб қилинади. Бу аппарат корхонанинг мақсадга мувофиқ ишлашини бошқариши керак. Бундай вазифани бажариш эса ўз ўрнида аниқ, математик усуллардан ва замонавий компьютер технологияларидан кенг фойдаланишни тақозо қилади. Шундай қилиб, даврнинг талабига мувофиқ XX асрнинг ўрталарида «Операцияларни текшириш» деб аталувчи фан вужудга келди. Бу фаннинг «Операцияларни текшириш» деб аталишига сабаб шуки, у бошқарувчи аппаратга, корхона олдига қўйилган мақсадга эришиш йўлидаги ҳ ар бир ҳ аракатини (операцияни) та ҳ лил қилиб, улардан тў ғ ри хулоса чиқаришга асос берувчи илмий назариядан иборатдир. Рус математик-иқтисодчиси Канторович Л.В.нинг фикрича, «Операцияларни текшириш» ишлаб чиқариш жараёнларини тў ғ ри бошқариш йўлларини ўргатувчи фаннинг бир тармо ғ идир. Операцияларни текширишда қўлланиладиган математик усуллардан бири ва энг асосийси математик дастурлашдир. Математик дастурлаш математика сингари қадимий бўлиб, унинг ноклассик тармоқлари 30-40 йилларда шаклланди. У математиканинг бир йўналиши бўлиб, асосан кўп вариантли ечимга эга бўлган иқтисодий масалаларнинг энг яхши, мақсадга мувофиқ (оптимал) ечимини топишга ёрдам беради. www.arxiv.uz Ҳар қандай ривожланган жамиятда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ҳам иқтисодиётни янада ривожлантиришнинг асосий шартларидан бири – унда математик усуллар ва янги компьютер технологияларига асосланган сонли таҳлилни амалга ошириш ва шу асосда иқтисодий ечимлар қабул қилишдир. Ана шундай вазифаларни амалга оширишда қўл келадиган усулларни ўргатадиган фан математик дастурлашдир. Математик дастурлаш фанининг ривожланишида Л.В.Канторович, В.С.Немчинов, А.Л.Лурье, Д.Б.Юдин, Е.Г.Гольштейн, Д.Данциг, Г.Купманс, Р.Беллман, Л.Форд, С.Гасс ва бошқалар катта ҳисса қўшганлар. Математик дастурлашнинг предмети корхона, фирма, бозор, ишлаб чиқариш бирлашмаси, халқ хўжалик тармоқлари, бутун халқ хўжалигига доир иқтисодий жараёнларни тасвирловчи математик моделлардир. Математик моделлар кўп даврлардан буён иқтисодиётда ишлатилмоқда. Масалан, иқтисодиётда қўлланилган, Ф.Кене (1758 й.) томонидан яратилган модел такрор ишлаб чиқариш моделидир. «Иқтисодий масаланинг математик модели» деганда бу масаланинг асосий шартлари ва мақсадининг математик формулалар ёрдамидаги тасвирига айтилади. Умумий ҳ олда математик дастурлаш масаласининг математик модели қуйидаги кўринишда бўлади: шартларни қаноатлантирувчи f(x 1 ,x 2 ,…,x n ) функциянинг экстремуми топилсин. Бу ерда: f, g i – берилган функциялар, b i – ихтиёрий ҳ ақиқий сонлар. Агар f, g i функцияларнинг ҳ аммаси чизиқли функциялардан иборат бўлса, берилган масала чизиқли дастурлаш масаласи бўлади. Агар f ва g i функциялардан бирортаси ночизиқ функция бўлса, у ҳ олда берилган модел чизиқсиз дастурлаш масаласини ифодалайди.) ,...,1 ( ) ,..., , ( 2 1 m i b x x x g i n i   www.arxiv.uz Агар f ёки g i функциялар тасодифий миқдорларни ўз ичига олсалар, у ҳ олда модел стохастик дастурлаш масаласини ифодалайди. Агар f ва g i функциялар вақтга бо ғ лиқ бўлиб, масалани ечиш кўп босқичли жараён сифатида қаралса, у ҳ олда берилган модел динамик дастурлаш масаласидан иборат бўлади. Математик дастурлаш масалалари ичида энг яхши ўрганилгани чизиқли дастурлашдир. Чизиқли дастурлаш усуллари билан ишлаб чиқаришни режалаштириш, ишлаб чиқарилган ма ҳ сулотларни оптимал тақсимлаш, оптимал аралашмалар тайёрлаш, оптимал бичиш, саноат корхоналарини оптимал жойлаштириш ва ҳ оказо бошқа кўплаб масалаларни ечиш мумкин. Ҳар қандай иқтисодий масалани математик дастурлаш усулларини қўллаб ечишдан аввал, уларнинг математик моделини тузиш керак; бошқача айтганда берилган иқтисодий масаланинг чегараловчи шартларини ва мақсадини математик формулалар орқали ифодалаб олиш керак. Ҳар қандай масаланинг математик моделини тузиш учун:  масаланинг иқтисодий маъносини ўрганиб, ундаги асосий шарт ва мақсадни аниқлаш;  м асаладаги номаълумларни белгилаш;  масаланинг шартларини алгебраик тенгламалар ёки тенгсизликлар орқали ифодалаш;  м асаланинг мақсадини функция орқали ифодалаш керак. Мисол учун бир нечта энг содда иқтисодий масалаларнинг математик моделини тузиш жараёни билан танишамиз. Ишлаб чиқаришни режалаштириш масаласи Фараз қилайлик, корхонада m хил ма ҳ сулот ишлаб чиқарилсин; улардан ихтиёрий бирини i (i=1,…,m) билан белгилаймиз. Бу ма ҳ сулотларни ишлаб чиқариш учун n хил ишлаб чиқариш факторлари зарур бўлсин. Улардан ихтиёрий бирини j (j=1,…,n ) билан белгилаймиз. www.arxiv.uz Ҳ ар бир ишлаб чиқариш факторининг умумий миқдори ва бир бирлик ма ҳ сулотни ишлаб чиқариш учун сарф қилинадиган нормаси қуйидаги жадвалда берилган и/ч факторлари и/ч ма ҳ сулот турлари 1 2 3 … n Даромад 1 a 11 a 12 A 13 … a 1n C 1 2 a 21 a 22 A 23 … a 2n C 2 … … … … … … … m a m1 a m2 a m3 … a mn C m и/ч факторининг за ҳ ираси b 1 B 2 B 3 … b n Жадвалдаги ҳ ар бир b j – j - ишлаб чиқариш факторининг умумий миқдори ( заћираси ) ни ; a ij – i - ма ҳ сулотнинг бир бирлигини ишлаб чиқариш учун сарф қилинадиган j - факторнинг миқдори ; c i – корхонанинг i - ма ҳ сулотнинг бир бирлигини реализация қилишдан оладиган даромади . Масаланинг иқтисодий маъноси : корхонанинг ишини шундай режалаштириш керакки : а ) ҳ амма ма ҳ сулотларни ишлаб чиқариш учун сарф қилинадиган ҳ ар бир ишлаб чиқариш факторининг миқдори уларнинг умумий миқдоридан ошмасин ; б ) ма ҳ сулотларни реализация қилишдан корхонанинг оладиган даромади максимал бўлсин . Режалаштирилган давр ичида ишлаб чиқариладиган i - ма ҳ сулотнинг миқдорини x i билан белгилаймиз . У ҳ олда масаладаги а) шарт қуйидаги тенгсизликлар системаси орқали ифодаланади: (1) www.arxiv.uz Масаланинг иқтисодий маъносига кўра ҳ амма номаълумлар манфий бўлмаслиги керак, яъни: x i ³ 0 ( i =1,2,… m ) (2) Масаладаги б) шарт унинг мақсадини аниқлайди. Демак масаланинг мақсади ма ҳ сулотларни реализация қилишдан корхонанинг оладиган умумий даромадини максималлаштиришдан иборат ва уни y = c 1 x 1 +c 2 x 2 + … + c m x m (3) чизиқли функция орқали ифодалаш мумкин. Шартга кўра y ® max . Бу шартни Y max кўринишда белгилаймиз. Шундай қилиб ишлаб чиқаришни режалаштириш масаласининг математик модели қуйидаги кўрнишда бўлади x 1 ³ 0, x 2 ³ 0, …, x m ³ 0, Y max = c 0 + c 1 x 1 + c 2 x 2 + … + c m x m Истеъмол савати масаласи Фараз қилайлик , киши организми учун бир суткада n хил A 1 ,A 2 ,…,A n озуқа моддалари керак бўлсин , жумладан A 1 озуқа моддасидан бир суткада b 1 миқдорда , A 2 озуқа моддасидан b 2 мидорда , A 3 озуқа моддасидан b 3 миқдорда ва ҳ оказо A n дан b n миқдорда зарур бўлсин ва уларни m та B 1 ,B 2 ,…,B m ) 1( 2 2 1 1 2 2 2 22 1 12 1 1 2 21 1 11                                        n m mn m m m m m m b x a x a x a b x a x a x a b x a x a x a                                        n m mn n n m m m m b x a x a x a b x a x a x a b x a x a x a 2 2 1 1 2 2 2 22 1 12 1 1 2 21 1 11 www.arxiv.uz ма ҳ сулотлар таркибидан олиш мумкин бўлсин . Ҳ ар бир B i ма ҳ сулот таркибидаги A j озуқа моддасининг миқдори a ij бирликни ташкил қилсин . Масаланинг берилган параметрларини қуйидаги жадвалга жойлаштириш мумкин . озуқа моддалари ма ҳ сулотлар A 1 A 2 … A n ма ҳ сулот ба ҳ оси B 1 a 11 A 12 … a 1n C 1 B 2 a 21 A 22 … a 2n C 2 … … … … … … B m a m1 a m2 … a mn C m озуқа модда нормаси b 1 B 2 … b n Масаланинг иқтисодий маъноси : истеъмол саватига қандай ма ҳ сулотлардан қанча киритиш керакки , натижада : а ) одам организми қабул қиладиган озуқа моддаси белгиланган миқдордан кам бўлмасин ; б ) истеъмол саватининг умумий ба ҳ оси минимал бўлсин . Истеъмол саватига киритиладиган i -ма ҳ сулотнинг миқдорини x i билан белгилаймиз. У ҳ олда масаланинг а) шарти қуйидаги тенгсизликлар системаси орқали ифодаланади. Масаланинг иқтисодий маъносига кўра, ундаги номаълумлар манфий бўла олмайди, яъни x 1 ³ 0, x 2 ³ 0, …, x m ³ 0 (5)) 4 ( 2 2 1 1 2 2 2 22 1 12 1 1 2 21 1 11  ³                        ³       ³       n m mn n n m m m m b x a x a x a b x a x a x a b x a x a x a www.arxiv.uz Масаланинг б) шарти унинг мақсадини ифодалайди. Демак, масаланинг мақсади истеъмол саватига киритиладиган м ҳ ћсулотларнинг умумий ба ҳ осини минималлаштиришдан иборат бўлиб, уни қуйидаги чизиқли функция кўринишида ифодалаш мумкин. Y min = c 1 x 1 +c 2 x 2 + … + c m x m (6) Шундай қилиб «истеъмол савати» масаласининг математик моделини x 1 ³ 0, x 2 ³ 0, …, x m ³ 0, Y min = c 0 + c 1 x 1 + c 2 x 2 + … + c m x m кўринишда ёзиш мумкин . Оптимал бичиш масаласи Фараз қилайлик корхонада m хил маҳсулотлар тайёрлаш (бичиш) керак бўлсин Ҳамда ҳар бир i -маҳсулотдан a i миқдорда тайёрлаш режалаштирилган бўлсин. Бу маҳсулотларни тайёрлаш учун n хил хом-ашё материаллар мавжуд бўлиб, ҳар бир j -хом-ашё материалнинг миқдори b j бирликни ташкил қилсин. Хом-ашё материаллардан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун l хил бичиш усулларини қўллаш мумкин бўлсин ҳамда ҳар бир хом-ашё материални k -усул билан бичганда ҳосил бўладиган i -маҳсулот миқдори a ijk , чиқинди эса С jk бирликларни ташкил қилсин, деб фараз қиламиз. Хом-ашё материалларни қайси усул билан бичганда ҳосил бўлган тайёр маҳсулотлар миқдори режадагига тенг бўлади, сарф қилинган хом-ашё материаллар миқдори уларнинг заҳирасидан ошмайди ҳамда ҳосил бўлган чиқиндиларнинг умумий миқдори минимал бўлади. ³                        ³       ³       n m mn n n m m m m b x a x a x a b x a x a x a b x a x a x a 2 2 1 1 2 2 2 22 1 12 1 1 2 21 1 11 www.arxiv.uz Масаладаги номаълумлар x jk – k -усул билан бичиладиган j -хом-ашё материаллар миқдорини билдиради. Ушбу белгилашларда оптимал бичиш масаласининг математик модели қуйидаги кўринишда ёзилади: x jk ³ 0, ( j=1,…,n; k=1,…,l ) (9) шартлар бажарилганда қуйидаги функциянинг минимум қиймати топилсин. Бу ерда (7) шарт сарф қилинган хом-ашё материалларнинг миқдори уларнинг за ҳ ираларидан ошмаслиги кераклигини, (8) шарт ма ҳ сулотлар ишлаб чиқариш бўйича режани тўла бажариш зарурлигини кўрсатади. Масаланинг иқтисодий маъносига кўра номаълумларнинг номанфий эканлигини (9) шарт ифодалайди. Масаланинг мақсади – умумий чиқиндиларни минималлаштиришдан иборат бўлиб, у (10) функция кўринишида ёзилади.) 8( ) 7( 12 12 11 11 2 2 12 212 11 211 1 1 12 112 11 111 2 1 2 2 22 21 1 1 12 11                                                             m nl mnl m m nl nl nk n ln nl n n ll a x a x a x a a x a x a x a a x a x a x a b x x x b x x x b x x x ) 10( 1 1     n j l k jk jkx C Y