logo

Компютер тармоклари уларнинг турли Локал компютер тармоклари уларнинг лопологиялари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

166 KB
Компютер тармоклари уларнинг турли Локал компютер тармоклари уларнинг лопологиялари Режа : 1. Компьютер тармоклари тарихи 2. Локал компьютер тармоги 3. Глобал компьютер тармоги - Internet тармоги 4. Компьютер тармокларига оид баъзи бир ташкилотлар Дунёда куплаб компьютер тармоклари (КТ) ишлаб турибди. Булардан баъзилари билан танишамиз . ARPANET (1969- Advanced Researsh Projects Agen с y Network ) . А+Шнинг мудофаа министрлиги томонидан ташкил килинган энг эски КТлари хисобланади. Унинг афзаллиги, таркибида турли турдаги компьютерлар бор тармок билан ишлаш кобилиятига эгалигидир. У кейинчалик бошка КТлари билан бирлаштирилиб, Internetнинг кисми сифатида ишлатила бошланди. Хозирда у MILNET-Military NET (харбий тармок), CSNET-(Computer Science NETWORK) (компьютер фанлари тармоги), NSFNET (National Science Fondation NETWORK) (миллий фан фонди тармоги) тармоклар сифатида Internetда ишлатилади. Bitnet (1981) - Because it’s Time Network (бугунги кун тармоги) КТ Нью-Йорк ва Йел университетлари томонидан ишлаб чикилган Европа, А+Ш китъаси, Мексика ва бошка мамлакатларни бирлаштирувчи тармок булиб, у алохида ажратилган каналлар билан алока боглайди. У OSI-(Open S ystem Interconnection-очик халкаро богланиш тизими) ва TCP/IP кайдномаларига мос тушмайди. Унинг бир хусусияти - узатилган маълумотлар учун хак туланмайди. Хукумат томонидан маблаг билан таъминланади. Унинг курсатадиган хизмат доираси файлларни узатиш, электрон почта ва масалаларнинг узокдан туриб ишланишини таъминлашдан иборат. CSNET (1981) (Computer and Sciense Network -Компьютер ва фан тармоги) аъзолик бадаллари ва хизмат учун туловлар хисобидан ишлайди. У бутун дунё олимларини бирлаштирувчи тармок булиб, Internet таркибига киради ва TCP/IP кайдно маси ишлайди. EARN-European Academic Research Network BITMAP тармоги билан бевосита уланган булиб, жуда куп илмий тадкикот муассасаларини бирлаштиради. Унинг кайдномаси RSES булиб, ажратилган каналлар оркали маълумот алмашинилади, уз-узини хужалик хисобида коплаш асосида ишлайди. EUNET - Europa Union Network (Европа компьютер тармоги уюшмаси). Унинг марказий кисми Амстердамда жойлашган. У асосан UNIX операцион системасида ва UUCP ва TCP/IPда ишлайди. FIDONET (1984) - шахсий компьютерлар билан МS ва РS DOS бошкарувида ишлайдиган тармок. Файлларни телефон симлари оркали узатади ва UNIX операцион системасида ишлайдиган компьютерлар билан богланиши мумкин. Файлларни, билдиришларни ва янгиликларни UUCP/USWET тармоклари билан узатилиши мумкин. INTERNET - International Network (халкаро компьютер тармоги) - бутун дунё компьютер тармоги. У куп КТларни бирлаштиради ва ТСР/IP кайдномалари ишлайди ва компьютер тармокларини тармоклараро интерфейс-GATEWAY (шлюз) оркали бирлаштиради. Бу тармок турли давлат корхоналари, укув юртлари, хусусий корхоналар ва шахсларнинг янги компьютер технологиялари яратиш, жорий килиш ва уларнинг шу сохадаги харакатларини бирлаштириш учун хизмат килади. Хозирда у бутун дунё китъаларини узига бирлаштиради. Internet таркибидаги баъзи компьютер тармоклари CSNET, NSFNET - уз навбатида катта-катта тамоклар булиб, узлари хам бир неча тармоклардан ташкил топган. Internetнинг ишини координация килишни NIC-(Network Information Centre) Стенфорт университетидаги SRI-Stanfort Researsh Institutе, купинча SRI-NIC деб юритилувчи марказ томонидан бошкарилади. Internetда TELNET (телефон тармоги) узокка узатиш, FTP (File Tranferd Protocol) файлни узатиш, SMTР-(Simple Мail Transport Protocol) оддий почта жунатиш кайдномаларидан электрон почта учун фойдаланилади. Доменларни номлаш системаси - DNS(Domen Name Systems) кулланилади. MCI Mail - савдо-сотик учун мулжалланган ICT хам Internet билан богланган булиб, уз мижозларига почта, факсимил ва телекс хизматини курсатади. NSFNET - АКШнинг миллий илмий фонди тармоги, АКШдаги 1000дан ортик илмий-тадкикот институтларини, корпорация ва хукумат идораларини бирлаштиради. Америкадаги энг йирик суперкомпьютерга уланган булиб, мураккаб масалаларни ечишда ундан фойдаланиш имкониятини беради. USENET (1979) - янгиликлар ва электрон почтанинг халкаро тармоги. Университетлар уртасида алока урнатиш максадида иш бошланган бу тармок хозирда АКШнинг деярли барча университетларини КТ оркали бирлаштиради. Хатто ундан фойдаланувчилар жуда купайиб кетгани туфайли ãрафикнинг анча кисмини UUNET тармогига топширган. UUNET тармоги шу максад учун хам яратилган. UUNET - савдо-сотик билан боглик булмаган тармок булиб, у USENET янгиликларини UNIXда бошлангич матнларни олишни ва бошка ишларни бажаришни таъминлайди. У Internet билан тармоклараро интерфейсга эга. UUCP NET - Unix-to Unix Copy- халкаро электрон почта булиб, маълумотлар UUCP исмли программалар ёрдамида узатилади. UUCP - узатиш учун кайднома, коммуникация максадлари учун файллар туплами, коммуникацион программалар учун эса буйруклар тупламидир. Ундан электрон почталар юбориш ва телеконференцияларда катнашиш максадларида кенг фойдаланилади. Компьютерларнинг узаро турли маълумотлар, программалар алмашиш максадида бириктирилиши компьютер тармоклари дейилади . Компьютерлар учун шундай тарзда (тармокка бириктирилган холда) фойдаланиш жуда куп афзалликларга эга. Масалан, компьютер тармогига уланган бир принтерни барча фойдаланувчилар биргаликда ишлатиши, бирор ташкилот микёсида хисоботни тез тайёрлаш учун уни булимларга булиб, хар бир булагини алохида тармок компьютерида тайёрлаш мумкин. Файллар, каталоглар, принтер, дисклар тармокда биргаликда фойдаланиш мумкин. Бу эса уз навбатида тежамларга олиб келади. Шунинг учун хам компьютерлар тармокларга бириктирилади. Компьютерларнинг физик жихатдан бирлаштирилиши (симлар ёки бошка йуллар билан) тармок узидан-узи ишлайверади дегани эмас. Тармокдаги компьютер тармок операцион системаси бошкарувида ишлайди. Хозир куп ишлатилаётган Windows 95 таркибида локал тармокда ишлаш имкониятини берувчи программалар мавжуд. Компьютер тармоги икки хил булади: локал ва глобал. Локал компьютер тармоги тушунчаси нисбийдир. Бундай дейишимизга сабаб, компьютерлар бир хона (синф хонаси), бино, ташкилот ёки бир канча филиаллардан иборат булган ташкилот доирасида компьютер тармоклари ташкил килиш мумкинлигидадир. Шунинг учун хам баъзан 500 метргача булган масофада бирлаштирилган компьютерлар локал компьютер тармоги деб аталади. Баъзан узокрок масофада жойлашган компьютерлар хам локал тармокка бирлаштирилиши мумкин. Локал тармок махсус симлар билан бирлаштирилган компьютер, коммуникация, периферия (ташки уланадиган) курил маларининг биргаликда фойдаланиш максадида бириктирилишидир. Локал тармок яратишдан Хозирда бутун дунёда куплаб компьютер ишлаб чикилмокда ва улар компьютер тармокларига уланмокда. Бутун дунё микёсида компьютерлар оркали мулокот булиши учун улар бир-бирини тушуниши керак (мутаносибли булиши керак). Компьютерлар мутаносиблигини таъминлаш максадида ITO-International Telecommunication Union (халкаро телекоммуникация уюшмаси) ташкил килинган. У телефон ва маълумотларни узатиш тизимлари назорат килувчи учта органдан иборат. Бу орган ССITT француз сузларида Consultatif International de Teagraphigue et Tеlefonigue деб аталади. Уларнинг асосий вазифаси телефон, телеграф, маълумотларни узатиш хизмати сохасига оид тахмин таклифларни ишлаб чикади ва таклифлар куп холларда халкаро андозага айланади. Халкаро андозалар ISO- International (Organization and Standartization - Халкаро ташкилот ва андозалаш) томонидан ишлаб чикилади. У узига дунёдаги 100 дан ортик мамлакатларни бирлаштирган. Шу жумладан А+Шнинг ANSI, Буюк Британиянинг BSI, Германиянинг DIN ташкилотларини бирлаштиради. Яна бир халкаро ташкилот IEEE (Institute of Electrical and Electronics Enginers) турли журналлар чикаришдан ташкари электрон ва хисоблаш техникаси буйича куплаб андозаларни ишлаб чикади. Локал тармоклар учун унинг IEEE 82 андозаси асосий хисобланади. Internet (International Network-халкаро компьютер тармоги) - бутун дунёни камраб олган глобал компьютер тармогидир. Хозирги кунда Internet дунёнинг 150 дан ортик мамлакатида 100 миллионлаб абонентларга эга. Хар ойда тармок микдори 7-10%га ортиб бормокда. Internet дунёдаги турли хил маълумотларга оид ахборот тармоклари уртасидаги узаро алокани амалга оширувчи ядрони ташкил килади. Internet качонлардир факат тадкикот ва укув гурухларигагина хизмат килган булса, хозирги кунга келиб, у ишлаб чикариш доиралари орасида кенг таркалмокда. Компанияларни Internet тармогининг тезкорлиги, арзон, кенг камровдаги алока, хамкорлик ишларидаги кулайлик, хамманинг ишлаши учун имкон берувчи программа хамда маълумотларнинг ноёб базаси эканлиги узига тортмокда. Арзон хизмат нархи эвазига (факат Internet тармогидан ёки телефондан фойдаланганликлари учун ойма-ой туланувчи доимий туловни назарда тутмаса) фойдаланувчилар А+Ш, Канада, Австралия ва бошка купгина Европа мамлакатларининг тижорат ёки нотижорат ахборот хизматларига йул топадилар. Internet нинг эркин кириладиган архивида инсоният фаолиятининг барча жабхаларини камраб оладиган ахборотларга, янги илмий янгиликлардан тортиб, то эртанги кунги об-хаво маълумотигача билиб олиш мумкин. Айникса, кундалик коммуникацияга мухтож шахслар, таш-килот, муассасалар учун купинча телефон оркали тугридан-тугри алокага нисбатан Internet инфраструктурасидан фойдаланиш анчагина арзон тушади. Бу нарса, айникса, чет элларда филиаллари мавжуд булган фирмалар учун кулайдир, чунки Internet нинг конфиденциал ноёб алокалари бутун дунё буйича имкониятга эга. Шу билан бирга яна бир нарсани айтиш лозимки, якиндан бери босма нашрларни компьютер тармоги канали оркали таркатиш бошланди. Тез-тез биз севган газета ва журналларимизнинг охирги маълумотларини WWW сузларидан бошланган манзилда куриш ва уни шу манзилдан нусхасини кучириб олиш мумкин деган сузлар купрок учраб турибди. Шу билан бирга электрон нашрлар тушунчаларининг камрови ойма-ой кенгайиб бормокда. Янги-янги электрон усулда чоп этилган журналлар пайдо булмокда. Маршрутлаштирувчи (Router ). Маршрутлаштирувчи Internet да маълумотлар окимини кулай ва якин йул билан манзилга етказишни режалаштирувчи ва амалга оширувчи программалар мажмуидир. Шлюз ( Gateway ) -маълумотларни узатишнинг турли кайдномаларини Internet фойдаланадиган электрон почтанинг оддий кайдномаси SMTP га (Simple Mail Transfer Protоcоl-электрон почта узатишнинг оддий кайдномаси) айлантирадиган компьютер. Аслида шлюз бу программалар мажмуидир. Бунда шлюз максадида фойдаланадиган компьютерга катта талаблар куйилмайди. Бунинг учун унда шлюз вазифасини утайдиган программалар билан ишлаш имкони булса, булди холос. Демак, илгаридан уз локал компьютер тармогингизда бирор система билан ишлаб келаётган булсангиз, уни Internetга уламокчи булсангиз ана шундай шлюз программани урнатсангиз етарли. Трафик - Internet алока каналлари оркали узатилган маълумотлар окими хажми. DNS сервер. DNS (Domain Name Serviсe - домен номлар хизмати) - IP манзиллар ва компьютерлар домен номларини аникловчи сервер. IP манзил ва компьютерларнинг домен куринишидаги номлари билан ишлашни ташкил килиш учун программа жойлаштирилган компьютерининг IP манзили курсатилади. У ёки бу сервернинг вактинча ишламай колишини ёки улар билан богланиш кийин булишини назарда тутиб, (сабаблар турли булиши мумкин) бир канча DNS серверларини курсатиш мумкин. Proxy. Internet да баъзи бир маълумотларга купчилик мурожаат килгани учун бу маълумотларга оид серверга уланиш (навбат катта булгани учун) секин булиши мумкин. Шунинг учун купчилик мурожаат киладиган серверлар нусхалари бошка серверларда хам сакланади. Бундай серверлар Proxy серверлар дейилади. Proxy сервердан фойдаланиш имконияти одатда программаларни урнатишда эътиборга олиниши зарур. Хозирда куп Internet маълумотларни куриш учун MS Internet Explorerдан фойдаланганда, унда Proxy программаси оркали фойдаланиш назарда тутилади. Mirror серверлар. Купчиликни кизиктирувчи серверлар одатда бошка мамлакатлар серверларига хам жойлаштирилади. Бу эса мамлакатларга юбориладиган сурокларнинг хажмини камайтиришга ва тегишли маълумотларни (Internet сахифаларини) тез топишга имкон тугдиради. Одатда Mirror серверининг борлиги home page (уй сахифаларида)да уз аксини топган булади ва унга караб кайси сервер билан ишлаш кулайлиги (тезлиги) аникланади ва у танланади. Юкори тезликка эга булган узатиш каналлари. Internet нинг мухим курсаткичларидан бири у оркали исталган хажмдаги маълумотларни тез узатишдир. Шунинг учун Internet телефон оркали ишлайди. Internet ажратилган ижарага олинган телефон йуллари оркали урнатилган булса, унда ишлаш тезлиги юкори булади. Хозирги кунда турли тезликлар билан ишловчи Т1, Т2, Т3 тез ишловчи юкори тезликли каналлар системаси мавжуд. Хусусан улар куйидаги тезликларда маъ-лумотларни узатиши мумкин. Т1 алока линияси 1,5 Мбайт/c Т2 алока линияси Т3 алока линияси 15 Мбайт/c 45 Мбайт/c Т3 жуда юкори тезликка эга булиб, Америка Internet магистралларида ишлатилади. Шуни айтиш лозимки, республикамизда оптик-тола магистрал йуллари тула ишга туширилиши билан маълумотларни жуда катта тезлик билан узатиш имконияти пайдо булади. Internetда маълумотларни узатиш учун катта тезликка эга булган Х.25 ва ISDN (Integreted Services Digital Network-хизматларни интеграцияловчи ракамли тармок) каналлари хозирда кенг кулланмокда. Уларнинг ишлатилиши натижасида турли мамлакатларда телеконференцияларни ташкил килиш ва фойдаланувчиларни кизиктирувчи мавзулар буйича мухокама килиш, шу билан бирга шу максадлар учун хизмат сафарларига жунатишдан холи булиш имконияти пайдо булди. Бундан фойдаланиш учун компьютер оркали узоклашган компьютер билан ишлаш имкониятини берувчи кушимча ракамли адаптер ва куприк урнатилади. Унинг хисобига компьютерлараро маълумот алмашиш модем оркали маълумот алмашишга кара ган да бир неча бор тез булади. ISDN билан ишловчи махсус программалар Windows 95 ва Internet браузерлари учун ишлаб чикилган. Internetда сакланадиган файллар турлари. Internetда ишлаш жараёнида турли куринишдаги файллар билан иш куришга тугри келади. Олинадиган программа, хужжатларда улар кандай куринишда ва кайси тахрирловчилар ёрдамида ёзил-ганини билиш маълумотларни тез тахлил килишда фойдалидир. Шунинг учун Internetда ишлатиладиган турли файллар тури (кенгайтмаси) руйхатини келтирамиз. 16-æàäâàë. Кенгайт ма Файл тури .asm Ассемблер тилида ёзилган программа .an Товуш файли .bas Бейсик файли .bmp MS Windows график файли .c Бошлангич файл С тилида .cpp Бошлангич файл С ++ тилида .com MS DOS бошкарувчи файли .dbf Берилган базасидаги файл .doc Wordда тайёрланган файл .exe MS DOSда бажарилувчи файл .gif График форматидаги файл .dz GNU сикувчида сакланган файл .hlp Маълумот (ёрдам) файли .ini Инициализация файли .jpg JPEC график форматидаги файл .mid MIDI форматидаги товуш файл .mpg MPEG форматидаги видеоролик .o Объект файл .pcx РС Paintbrush форматидаги файл .pdf Adobe Arcobate программасидаги файл .qt Qvict Tinee форматидаги видеоролик .tar Unixда tar типидаги архив файл .tif TIFF график форматидаги файл .txt Факат ASCII белгилардан иборат txt файл .wav Wave форматидаги товуш файл .wri Write тахрирловчи ёзилган матн файл .zip PKZIP форматидаги архив файл .z UNIXда COMPRESS программаси билан сикилган файл Á ундай файлларни укиш учун мос программа таъминотидан фойдаланиш лозимлигини эслатамиз. Жумладан архив файл-ларни укиш учун аввало улар рахархивация (бошлангич холига) килиниши керак. URL (Uniform Resource Locator – Ресурсларни к у рсатувчи манзил ). URL к ис к ача ( юэл ) Internet манзили ва унга кириш усулини (Ftp, http, telnet ва бош к алар ) к у рсатувчи восита б у либ хизмат к илади . Маълумот URL ини билиш бу маълумот тугрисида тула информация олишни билдиради. масалан http: //www.a ms.org Бунда http оркали АКШ Америка математика жамиятида мавжуд маълумотларга www ( http ) оркали киришни англатади. FTP (File Transfer Protocol-файлларни узатиш кайдномаси) кайднома маълумотлар алмашиш хизматидир. Бу хизмат оркали хар бир фойдаланувчи уз компьютерида мавжуд FTP программадан фойдаланиб, узокдаги FTP сервер компьютерига уланиши, файлларни узатиши ёки уз компьютерига файлларни кабул килиб олиши мумкин. FTP оркали факат матнли эмас, балки иккили файлларни (матнли булмаган ихтиёрий файлни) хам жунатиш ва кабул килиб олиш мумкин. Хатто узокдаги компьютерга anonymous (номсиз) фойдаланувчи номи билан кириб, FTP серверига (рухсат берилган файлларга) ёзиб куйиш имконияти мавжуд. Бундай файллар FTP-сервернинг махсус incoming каталогига ёзилади. Уз навбатида FTP сервер мижоз/сервер технологиясида ишлайдиган системадир. Илгари FTP программалари факат UNIX да тузилган булса, хозирда FTP программалари IBM PC компьютерларининг MS Windows мухитида хам бемалол ишлай олади. Бу эса унинг кулай интерфейсидан фойдаланиши мумкин деганидир. Хост компьютер каталог ва файллари билан график интерфейсида фойдаланганда гуёки уз каталог ва файллари билан ишлаётгандек хис килинади ва мижоз компьютеридан одатдагидек файллар ёзиб олинади. FTP мижоз программалардан фойдаланиб узокдаги ком-пьютер билан богланаётганда, аввало, унда руйхатдан утиш лозим. Агар система администратори фойдаланувчи сифатида сизни руйхатдан утказган булса, бунда хеч кандай муаммо булмайди ва сизга берилган хукук (администратор урнатган) доирасида ундан бемалол, хатто лозим булса, сервер ресурс- ларидан хам фойдаланаверасиз. Аноним (номсиз) FTP сервер . Аноним FTP сервер тармок ресурсларининг куп таркалган куринишларидандир. Бундай серверлар ихтиёрий фойдаланувчини хост компьютери, хатто у унда руйхатдан утмаган булса хам киришга рухсат беради. Бунда фойдаланувчи номи сифатида anonymous сузи ва сунгра ихтиёрий пароль киритилади. Куп холларда фойдаланувчи пароли сифатида унинг электрон почта адреси киритилади. Аноним FTP серверлар Internet алокаларида программа мах-сулотлари ва бошка маълумотларни айирбошлашда мухим роль уйнайди. Бундай серверлар дунё буйича жойлашган булиб, унда сизни амалда кизиктирган барча программалар ва файлларни топишингиз мумкин. Бунда уларнинг аксарияти текинга берилади (программа ва маълумотларнинг бепул турмаслигини эсланг). FTP серверларда файлларни, ресурсларни аниклаш масаласи (албатта, сиз уни манзилини аввалдан билмасангиз) анча мураккаб. Бунга бир канча сабаблар бор. Улардан бири FTP серверлардаги файллар номлари турли операцион системаларда хар хил белгиланиши, FTP серверларда ташкаридан кириши лозим булган файллар руйхати мавжуд эмаслиги ва бошкалардир. Дунё буйича доменлар руйхатини FTP ва Gopher серверлар оркали олиш мумкин. Уларнинг манзиллари nic.merit.edu. Internet connecetivity (Internet хамжамияти) файллари эса nets.by.country , world.list.txt номларига эга. Шунинг учун FTP серверларга каталог ва файлларда жойлашган маълумотларни топиш README (мени уки) ёки Index (курсаткич) номли файллар оркали каралса, масала анча осон кучади. Чунки бу файлларда FTP- сервер ва ундаги каталоглар хакида маълумотлар жойлашган булади. Шунинг учун вактни куп сарфламаслик максадида аввало бу файлларни (INDEX, README) ёзиб олиб урганиш максадга мувофикдир. Фойдаланувчида сервер хакида турли саволлар тугилса, унда уз сервер администраторига posmaster номи билан мурожаат килинади. Масалан, марказий маълумотлар системаси жойлашган манзил vs.internic.net номга posmaster@vs.inter-nic.net билан электрон почтага мурожаат килинади. Internetга уланиш учун куйидагилар мавжуд булиши зарур: – ташки модем учун кетма-кет портга, ички модем учун уни кушиш учун жойга эга булган компьютер; – телефон; – модем (ички ёки ташки); – коммуникацион программалар; – SLIP ёки PPP кайдномалар программа таъминоти; – Internet провайдерда (Internet хизмати курсатувчи таш-килотда) алмашиш кайдномаси (SLIP ёки PPP); – руйхатдан утказиш. Internetга телефон оркали уланиш. Internetга уланиш усуллари куп ва улар такомиллашиб туради. Телефон оркали Internet билан ишлашни икки йули бор. Коммутация килинувчи каналга терминал кириш (conventional dialup, shell account) ва Internet кайдномасига коммутация оркали кириш (IP over dial-up). Баъзи провайдерлар терминал киришни таклиф килса, бошка провайдерлар иккаласини хам таклиф килиши мумкин. Терминал киришда фойдаланувчи компьютери гуёки терминалдек (маълумотларни компьютерга киритувчи курилма) булиб, узокдаги компьютер (Internet оркали уланган) булса, сизнинг компьютерингиздек булади. Internet кайдномасига коммутация килинган киришда фойдаланувчи компьютери PPP (Point to Point Protocol - нуктама-нукта кайднома) кайд-номасининг махсус кушимча имкониятидан фойдаланади. Internetга уланишнинг иккала усули биргаликда ишласа, у албатта яхши натижа беради. Терминал киришда фойдаланувчи уз компьютеридаги модем ва коммуникация программалари (терминални эмуляция килувчи) ёрдамида уз провайдерига уй телефонидан кунгирок килади ва узоклашган компьютер модеми жавобидан сунг у билан уланади. Бу холда фойдаланувчи компьютери энди узоклашган компьютерга уланган терминалдек ишлайди ва узокдаги компьютер билан богланиб, уз номингиз (log билан) ва паролингизни киритасиз. Internetга киргандан сунг ундан бутун дунё сизни кизиктирган барча масалалар буйича саёхат килиш имконияти пайдо булади. Коммутация йуллари оркали IP богланишда фойдаланувчи модеми провайдер компьютерига богланади (телефон оркали). Бундай богланишнинг мохияти шундан иборатки, бу холда TCP /IP кайдномаси форматида махсус кайднома асосида маълу-мотлар алмашишни таъминловчи программа таъминотидан фойдаланади. Узоклашган компьютер жавоб бергандан кейин бу программа таъминот фойдаланувчи хакидаги маълумотларни унга жунатади. Руйхатдан утиш муваффакиятли кечса, унда бемалол иш бошлаш мумкин. Internet тармогининг ишлаш принципи ТСР/IP (Trans-mission Control Protocol/ Internet Protocol - маълумотларни узатиш кайдномаси /Internet кайдномаси)дан фойдаланишга асосланган. TCP/IP кайдномалари Internet глобал тармогида хам, шунингдек бошка купгина локал тармокларда маълумот-ларни узатиш учун хизмат килади. Албатта, Internetдан фойдаланувчиларга ТСР/IР кайдномалари хакида хеч кандай махсус билим талаб килинмайди, бирок умумий характердаги, ечилиши мумкин булган муаммоларни хал килиш учун асосий ишлаш принципларини тушуниш, хусусан электрон почталар системасини жойлаштириш (созлаш)ни билиши керак. Шунингдек, ТСР/IР кайдномалари Internetнинг бошка базали кайдномалари FТР ва TelNet кайдномалари билан узвий богланган. TCP/IP (Transmission Control Protocol/ Internet Protocol- узатишни бошкариш кайдномаси / Internet кайдномаси) ком-пьютер тармогида маълумотларни узатиш кайдномалари мажмуининг номидир. TCP/IP жумласи уз ичига Transmission Control Protocol (TCP) ва Internet Protocol (IP) кайдномалар номларини бирлаштириб олган кайднома булиб, у шундай коидалар мажмуики, бунда TCP/IP барча компьютер ишлаб чикарувчи компанияларнинг мосламавий ва дастурий таъминот хамкорлигини таъминлайди. Бу коида жумладан, TCP/IP пакети билан ишловчи Digital Equipment фирмаси компьютерларидан РС Соmpaq компьютерларига мурожаат килишни кафолатлайди. TCP/IP очик кайднома, бу шуни билдирадики, кайднома хакидаги барча маълумотлар чоп этилган ва ундан барча очик фойдаланади. Бундай сиёсат бу соханинг тезрок ривожланишига олиб келди. +айднома бир жумла бошкаси билан кандай килиб богла нишини аниклайди. Бу алока программа таъминотида куйи дагича диалогга ухшаш булади: "Мен сизга ушбу маълумотни юборяпман, кейин сиз менга унинг жавобини юборасиз, сунгра мен мана буни сизга юбораман. Сиз барча маълумотларни йигиб, уларнинг умумий натижасини кайтариб юборишингиз шарт ² . Маълумотлар узатишни бошкаришни тула пакетининг хар бир кисмини кайднома аниклайди. +айднома пакетда электрон почта оркали хабар телеконференциялардан маколалар ёки хизмат юзасидан хабарлар борлигини курсатади. +айднома андозалари иш жараёнида руй бериши мумкин буладиган номаълум холатларни, шунингдек хатолар талкинини уз ичида эътиборга олади. Купчилик фойдаланувчилар TCP/IP ни битта программа деб уйлашади. Аксинча, у тармокнинг бир вактнинг узида маълумот узатиш учун ишлаб чикилган, узаро богланган кайдномаларнинг бутун бир дастурлар оиласидир. TCP/IP тармокнинг дастурлар кисми булиб, у TCP/IP оиласидаги хар битта кисм маълум бир аник максадга каратилган: электрон почталарни юбориш, системага олис масофалардан киришни таъминлаш, файлларни манзилларга жунатиш, хабарларга йул курсатиш ёки тармоклардаги бузилишларни талкин килиш. TCP/IP Internet глобал тармогида кенг фойдаланилувчи кайдномалардир. У хам йирик корпоратив тармокларда, шунингдек, компьютерлар сони оз булган локал тармокларда хам кулланилади. TCP/IP таркибига кирувчи турли сервис ва уларнинг бажарадиган вазифаларига караб хар хил синфларга булинади. +уйида кайднома гурухлари ва уларнинг бажарадиган вазифалари келтирилади. ТСР ( Transimission Control Protocol ). +абул килувчи ва узатувчи компьютерларнинг мантикий богланишига асосланган маълумотлар узатилишини куллаб-кувватловчи кайднома. UDP ( User Datagram Protocol ). Мантикий богланишлар урнатилмасдан, маълумотлар узатилишини куллаб-кувватлайди. Бу юборувчи ва кабул килувчи компьютерлар уртасида олдиндан богланиш урнатилмасдан маълумотларни юборишни англатади. Ухшашлик келтириш учун, кандайдир манзили номаълум почта юборишни куриш мумкин, хабарнинг етиб бориш кафолати йук булганда, агар шундай манзил мавжуд булса, кайднома йуллари маълумотлар манзилига ишлов беради ва манзилгача энг яхши йулни аниклайди. Улар йирик маълумотларни булакларга булиб узатиб, сунгра манзилда уларни яна кайта бирлаштиради. IP (Internet Protocol) Маълумотлар узатишни таъминлайди . RIP (Routing Information Protocol) Манзилга хабарларни етказувчи энг яхши й у лларни танловчи к айдномалардан бири . OSPF (Open Shortes Path First) Йулларни аникловчи мукобил кайднома. ARP (Adress Re-solution Protocol). Тармокдаги компьютернинг сонли манзилини аниклайди. DNS (Domain Name System) Тармокдаги компьютерларни номлари буйича сонли манзилини аниклайди. RARP (Reverse Address Resolution Protocol) Тармокдаги компьютернинг манзилини аниклайди, бирок ARPга тескари холатда. Амалий сервислар - бу шундай дастурларки, улардан фойдаланувчи ёки ком пьютер хар хил хизматлар учун рухсат олади. BootP (Boot Protocol) Сервернинг бошлангич маълумотларини укиш билан тармокдаги компьютерларни ишга туширади. FTP (File Transfer Protocol) Компьютер уртасида файлларни бир-бирига узатади. Te l Net (Telephone Network – телефон Тизимга узо к даги терминал рухсатини таъминлайди , яъни , битта компьютердан фойдаланувчи бош к а узо к даги тармоги ) компьютер билан худди ку лидаги клавиатурада ишлаётгандек муло к от к илади . У узокка узатиш кайдномаcидир. Шлюзли кайдномалар - тармок буйлаб узатилаётган хабарлар йуллари хакида ва тармокдаги маълумотлар холати, шунингдек локал тармокдаги маълумотларни талкин килишга ёр дам беради. EGP (Exterior Gatyway Protocol) Й у ллари к у рсатилган маълумотларни таш к и тармо кк а узатиш учун хизмат к илади . GGP (Gat е way to Gat е way Protocol) Йуллари курсатилган маълумотларни узатиш учун хизмат килади. IGP (Interior Gat е way Proto с ol) Йуллари курсатилган маълумотларни ички тармоклар учун узатишда хизмат килади. Бошка кайдномалар. Буларга юкорида келтирилган категорияларга тегишли булма ган, аммо тармокларда ахамияти катта кайдномалар киради. NFS (Network File System) Локал компьютерларда мавжуд булган каталог ва файллардан фойдаланиш имконини беради. NIS (Network Information Servi с e) Паролларни текширади ва системасига киришни моделлаштиради. Тармокдаги бир нечта компьютерлар фойдаланувчилари хаки даги маълумотларни курсатадди. RPC (Remote Procedure Call) Учирилган амалий дастурларни бир-бири билан содда ва эффектив холатда бириктиради. SMTP (Simple Mail Transfer Оддий почтани узатиш кайдномаси ( электрон почтани Protocol) компьютерларга юбо рувчи кайднома). SNMP (Simple Network Manage-ment Protocol) Маъмурий кайднома тармок холати ва унга уланган бошка курилмаларга маълумотларни узатади. Шундай килиб, сервиснинг барча турлари мажмуи TCP / IP - кучли ва эффектив кайдномалар мажмуини ташкил килади. ТАКРОРЛАШ УЧУН САВОЛЛАР. Компьютерлар тармогидан фойдаланиш кандай афзалликларга эга? Кандай компьютер тармоклари мавжуд? Локал ва глобал тармоклар бир-биридан нима билан фарк килади? Хозирги вактда ишлатилаётган кандай компьютер тармокларини биласиз? Internet кандай компьютер тармогидир? Адабиётлар 1.Абрамов В.Г.. Трифанов Н.П., Трифанова Г.Н.. Введение в язук Паскаль. Укув кулланма –М.Наука, 1988. 2. Файсман А. Профессоинальное программирование на Турбо Паскале. Тошкент : Info F – Informex – Koinko 1992. 1. Фаронов В.В. Турбо Паскаль 7.0. Начальнуй курс. Учебное пособие. М. Нолидж. 1999. 2. Савельев А.Я., Сазонов Б.А., Лукьянов С.Я. Профессинальнуй компьютер для всех. 1-4 китоблар – М.Вусш.шк. 1991. 3. Стинсон К. Эффективная работа в Microsoft Windows 95. СПб:Питер,1998.