logo

Инверсиялашган файлларга асосланган МББТ муҳитида маълумотлар базасини лойиҳалаштириш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

33.404296875 KB
Инверсиялашган файлларга асосланган МББТ муҳитида маълумотлар базасини лойиҳалаштириш Режа: 1. Инверсиялаштириш ҳақида умумий тушунча. 2. Нормалаштиришнинг асосий мақсадлари. 3. Нормалаштиришнинг турлари ва аҳамияти. Инверсиялаштириш хақида умумий тушунча Маълумотларнинг реляцион базасида схема ҳам тузилмали (структурали) ва семантик ахборотларга эга бўлади. Тузилмали ахборотлар муносабатларнинг пайдо бўлишига боғлиқ. Семантик ахборотлар эса схемада ифодаланган муносабатлар атрибутлари орасидаги маълум кўплаб функтсионал алоқаларда ифодаланади. Бироқ баъзи функтсионал алоқалар қўшимча эффектлар ёки улар маълумотлар базасини модификатсиялашда келтириб чиқарадиган аномалиялар туфайли қўлланилмаслиги мумкин. Шу муносабат билан таклиф этилаётган схеманинг тўғри нотўғрилиги ҳақидаги савол туғилиши мумкин. Ноўрин функтсионал алоқалари бўлмаган схема тўғри ҳисобланади. Акс ҳолда, декомпозитсия ( бўлакларга ажратиш) деб номланган тадбирга мурожаат қилишга тўғри келади. Унда кўплаб муносабат маълумотлари биринчисининг проектсиялари бўлган бошқа кўплаб муносабат маълумотларига алмаштирилади (уларнинг сони ортиб кетади). Бу тадбирнинг мақсади - ноўрин функтсионал боғлиқлик (демакки аномалиялар)ни ҳам бартараф этиш бўлиб, у меъёрлаштириш жараёнининг моҳиятини ташкил этади. Меъёрлаштиришнинг асосий мақсадлари Меъёрлаштириш - берилган схема (ёки муносабатлар йиғиндиси)нинг муносабатлари кўпроқ оддий ва регуляр тузилмага эга бўлган бошқа схема билан қадамма-қадам алмаштириш жараёнидир. Нормал шакллар назариясида муносабатларнинг йўл қўйиладиган функтсионал боғлиқликларининг типини чеклайдиган турли нормал шакллар аниқланади. Айтиб ўтилганидек, муносабатларни бирор бир нормал шаклга келтириш учун декомпозитсияга мурожаат этилади. Бунда биз қайтариш, яъни дастлабки схеманинг қайта тикланиши муаммосига дуч келамиз. Бу шуни англатадики, бир схемани бошқасига алмаштираётганимизда декомпозитсия схемалар эквивалентлигини сақлаб қолиши зарур. Схемалар экви-валентилигини таъминлаш учун йўқотишлардан ҳолик ва боғлиқликни сақлаб қолишни кафолат берувчи декомпозитсия зарур бўлади. Йўқотишлардан ҳоли декомпозитсия қайтарилишни яъни муносабатларнинг дастлабки кўпли-гига уларнинг лойиҳаларни табиий бирлаштиришнинг давомийлигини қўллашни кафолатлайди. Бунда хато бирлаштириш оқибати бўлган, илгари мавжуд бўлмаган кортежлар натижа муносабатда пайдо бўлмаслиги керак. Боғлиқликни сақлаб қолиш, яъни функтсионал боғлиқликларнинг дастлабки кўплиги янги схема муносабатларида бажарилишини англатади. Декомпозисияда йўқотишларда холик ва боғлиқликларни сақлаб қолиш ушбу схемадаги барча эҳтимол тутилган функтсионал боғлиқликларни билишни талаб қилади. Аввалига фақат уларнинг кичик кўпликлари маълум. Ёки юқорида санаб ўтилган функтсионал боғлиқликларни келтириб чиқариш қоидаларидан фойдаланиб бошқа кўпликларга ҳам эга бўлиши мумкин. Калит таркибига кирувчи атрибут дастлабки (бирламчи) дейилади; аксинча бўлган ҳолларда дастлабки бўлмаган атрибут деб аталади. А(В функтсионал боғлиқлик, тўлиқ функтсионал боғлиқлик дейилади, агар В А атрибутнинг қисмларига (кўпликлари) эмас, балки барча А атрибутлар гуруҳларига тегишли бўлса, масалан, агар АқА1, А2, ... Ак ва А1, А2(В бўлса, у ҳолда В нинг А га функтсионал боғлиқлиги тўлиқ бўлмайди. Қуйида биз Бойс-Кодд нормал шаклини ҳам ўз ичига олган, биринчидан бешинчисигача бўлган нормал шаклларни кўриб чиқамиз. Нормал шаклларни белгилаш учун 1НШ, 2НШ, 3НШ, 4НШ, БКНШ, 5НШ, қисқартмалари қўл-ланилади. Биринчи (1НШ), иккинчи (2НШ), учинчи (3НШ) нормал шакллар дастлабки (бирламчи) бўлмаган атрибутларнинг калитга боғлиқлигини чеклайди. Бойс-Кодд нормал шакли (БКНШ) ҳам дастлабки (бирламчи) атри-бутларнинг боғлиқлигини чеклайди. Тўртинчи нормал шакл (4НШ) қуйида муҳокама этиладиган кўп мазмунли боғлиқликларнинг турларига чеклашни шакллантиради. Бешинчи нормал шакл (5НШ) боғлиқликларни бирлаш-тириш боғлиқликлари деб номланган бошқа турларини киритади. Меъёрлаштиришнинг турлари ва аҳамияти Муносабатни меъёрлаштириш даражаси унинг семантикасига боғлиқ бўлиб, қисман айни пайтда маълумотлар базасида мавжуд бўлган маълумотлар билан аниқланиши мумкин эмас. Бу шуни англатадики, семантика функтсионал боғлиқликлар ёрдамида киритилган бўлиши зарур. Биринчи нормал шакл (1НШ). Агар муносабат атрибутлари барчасининг мазмуни оддий (атамар) бўлса, (яъни атрибут мазмуни кўплик ёки такрорий гуруҳ бўлиши мумкин эмас), бундай муносабат биринчи нормал шаклда бўлади. Нормал муносабат тузилишининг бир хил жадвалли шаклидан фарқли ўлароқ, муносабатнинг нормал бўлмаган шакли кўп босқичли шакл жадвали (иерархия)га мувофиқ келади. Масалан: РЕЙСЛАР (РАҚАМ, ЖЎНАТИШ_ПУНКТИ, ЕТИБ _КЕЛИШ_ПУНКТИ, ЖАДВАЛ) ЖАДВАЛ (КУН, УЧИШ_ВАҚТИ) РЕЙСЛАР ҳақида қуйидаги маълумотлар ҳам бўлиши мумкин: ТW101 Чикаго - Финикс душанба 9.40 сешанба 9.40 жума 10.30 ТW 800 Финикс-Ню-Ёрк душанба 7.30 пайшанба 7.30 жума 7.30 Ушбу нормал бўлмаган муносабатни 1НШга айлантириш учун тўла таркибли РЕЙСЛАР муносабатини тегишли атрибутли ЖАДВАЛ муносабатига алмаштириш лозим: РЕЙС (РАҚАМ, ЖЎНАТИШ_ПУНКТИ, ЕТИБ_КЕЛИШ _ПУНКТИ, КУНИ, УЧИШ_ВАҚТИ) ТW101 Чикаго Финикс душанба 9.40 ТW101 Чикаго Финикс сешанба 9.40 ТW101 Чикаго Финикс жума 10.30 ТW800 Финикс Ню-ёрк душанба 7.30 ТW800 Финикс Ню-ёрк пайшанба 7.30 ТW800 Финикс Ню-ёрк жума 7.30 Иккинчи нормал шакл (2НШ). ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИЛАР ҳақидаги (П# идентификатсион номерли), улар етказиб берадиган маҳсулотлар ва уларнинг баҳолари кўрсатилган маълумотли етказиб бериш муносабати бўлсин: ЕТКАЗИБ БЕРИШ (П#, МАҲСУЛОТ, БАҲО) Фараз қилайлик, етказиб берувчи турли маҳсулотларни етказиб бера олади ва айнан бир хил товарни турли етказиб берувчилар етказиб берадилар. Шундай қилиб, муносабат калити (қалин харфларда ажратиб кўрсатилган) П# ва МАҲСУЛОТ атрибутларида ташкил топади. Маълумки, ҳар қандай маҳсулотнинг баҳоси белгилаб қуйилган (яъни ҳамма етказиб берувчилар бир хил баҳода беради). Семантик муносабат қуйидаги боғлиқликни ўз ичига олади: П#, МАҲСУЛОТ( БАҲО (калитнинг белгилаши бўйича) МАҲСУЛОТ ( БАҲО ) БАҲО атрибутнинг калитга тўлиқ бўлмаган функтсионал боғлиқлигини таъкидлаб ўтиш мумкин. У қуйидаги аномалияларга олиб келади: Киритиш аномалияси . Агар етказиб берувчида янги маҳсулот пайдо бўлса, маҳсулот ва унинг баҳоси ҳақидаги ахборотлар етказиб берувчи уни етказиб бермагунча маълумотлар базасида сақланиб қолиши мумкин эмас. Йўқотиш аномалияси . Агар баъзи маҳсулотларни етказиб бериш тўхтатилган бўлса, маълумотлар базасида маҳсулот ва унинг баҳоси ҳақидаги (ҳатто у етказиб берувчиларда мавжуд бўлса ҳам) маълумотларни йўқотишга тўғри келади. Янгилаш аномалияси. Маҳсулот баҳоси ўзгарган тақдирда барча маҳсулотларнинг етказиб берилишини топиш мақсадида ахборотларни бутунлай қайта кўриб чиқиш зарур. Бу баҳо ўзгариши ҳамма етказиб берувчиларга таллуқли бўлиши учун қилинади. Шундай қилиб, бир объект атрибути мазмунининг ўзгариши муносабати бир неча кортежининг ўзгартириш заруриятини келтириб чиқаради. Акс ҳолда маълумотлар базаси мувофиқлаштирилган бўларди. Бу аномалияларнинг сабаби БАҲО атрибутининг калитга тўла функтсионал боғлиқ эмаслигидир. Бу бир тузилмадаги икки семантик фактнинг ЕТКАЗИБ БЕРИШ муносабатида бирлашиши билан изоҳланади. ЕТКАЗИБ БЕРИШ муносабатини икки муносабатга ажратиш тўлиқ бўлмаган функтсионал боғлиқликка чек қўяди. Агар муносабат 1НШ бўлса ва ҳар бир дастлабки (бирламчи) бўлмаган атрибут бутунлай калитга (калитларга) функтсионал боғлиқ бўлса, муносабат иккинчи нормал шаклда бўлади. Навбатдаги бўлакларга ажратиш 2НШ муносабатларига олиб келади: ЕТКАЗИБ_БЕРИШ (П#, МАҲСУЛОТ ) МАҲСУЛОТ_БАҲОСИ ( МАҲСУЛОТ , БАҲО) Конкрет маҳсулот етказиб берилганда маҳсулот баҳосини МАҲСУЛОТ атрибутли икки муносабатни бирлаштириш орқали аниқлаш мумкин. Маҳсулот баҳосининг ўзгариши фақат иккинчи муносабатдаги бир кортежнинг модификатсияланишини келтириб чиқаради, холос. Учинчи нормал шакл. Қуйидаги типдаги транзитив боғлиқликни кўриб чиқамиз. Агар А(В , В -( А (В калит эмас) ҳамда В(С бўлса, у ҳолда А(С бўлади. САҚЛАШ (ФИРМА, ОМБОР, ҲАЖМ) муносабати мавжуд бўлиб, у омборлардан маҳсулот олувчи, фирмалар ва ушбу омборларнинг ҳажми тўғ- рисидаги ахборотни ўзида сақлайди. Бу муносабатда функтсионал боғлиқлик бўлиб, улар қуйидаги кўринишга эга: ФИРМА(ОМБОР (фирма маҳсулотни фақат бир омбордан олади). ОМБОР)ҲАЖМ) Аномалиялар. Агар шу пайтга келиб омбордан маҳсулот олувчи фирма бўлмаса, у ҳолда маълумотлар базасига омбор ҳажми тўғрисидаги ахборотни киритиш мумкин эмас ( киритиш аномалияси). Агар сўнгги фирма омбордан маҳсулот олишни тўхтатса, омбор ва унинг ҳажми тўғрисидаги маълумотларни маълумотлар базасида сақлаб қолиш мумкин эмас (йўқотиш аномалияси). Агар омбор ҳажми ўзгарса бутун муно-сабатни кўриб чиқиш ва омбор билан боғлиқ фирмаларга мўлжалланган кортежларни ўзгартириш зарур бўлади. (янгилаш аномалияси). Транзитив боғлиқлик (олдинги мисолдаги тўлиқ бўлмаган функтсионал боғлиқлик билан бир хил) муносабатдан турли хил икки семантик фактлар мавжудлиги туфайли юзага келган. Муносабатни 3НШга ўтказиш аномалияларини кўриб чиқишга чек қўяди. Агар муносабат 2НШда бўлса ва унда дастлабки (бирламчи) бўлмаган атрибутлар калит билан (калитларга) транзитив боғланмаса, у ҳолда муносабат 3НШда жойлашган. Навбатдаги бўлакларга ажратиш 3НШ даги муносабатларга олиб келади: САҚЛАШ (ФИРМА, ОМБОР) О_ҲАЖМ (ОМБОР, ҲАЖМ) Бойс-Кодда нормал шаклли(БКНШ). Етказувчилар орқали етказиб берилаётган деталлар лойиҳалардан фойдаланишини акс эттирувчи ЛОЙИҲА(Д#, ЛО#, э#) муносабати мавжуд дейлик. Лойиҳада бир неча деталдан фойдаланилади, лекин ҳар бир детал фақат бир етказиб берувчи томонидан етказиб берилади. Хар бир етказиб берувчи бир лойиҳага хизмат кўрсатади, лекин лойиҳалар бир неча етказиб берувчи(турли деталлар) билан таъминланиши мумкин. Деталлар, лойиҳалар етказиб берувчилар тегишли Д#, ЛО#, э# номерлар билан идентификатсия қилинади. Иоиинаааоаа қуйидаги функтсионал боғлиқиклар қатнашади: Д#, ЛО #, ( э# (калитни белгилаши бўйича) Е# ( ЛО# Кўриб чиқилаётган муносабат 3НШда, чунки унда тўлиқ бўлмаган функтсионал боғлиқликлар ва дастлабки (бирламчи) бўлмаган атрибутларининг калитга транзитив боғлиқлиги йўқ. Бироқ, шу билан бирга бир қанча аномалия-лар кўзга ташланади. Аномалиялар . Йетказиб берувчининг лойиҳа учун деталлар етказиб берганлиги факти лойиҳада ҳақиқатан ҳам ушбу деталлардан фойдланиш бошланмагунча маълумотлар базасига киритилмайди ( киритиш аномалияси). Агар лойиҳа учун етказиб берилаётган деталлар турининг охиргисидан фойдаланиб бўлинса, етказиб берувчи ҳақидаги маълумотлар маълумотлар базасидан олиб ташланади (йўқотиш аномалиси). Агар лойиҳа учун баъзи детал турларини етказиб берувчи ўзгарса, у ҳолда ушбу деталлар таркибига киритилган ҳамма кортежларни ўзгартириш учун муносабат қайта кўриб чиқилиши лозим (янгилаш аномалияси). Дастлабки муносабатни БКНШ муносабати этиб бўлакларга ажратилса, санаб ўтилган аномалияларга чек қўяди. Агарда муносабат 3НШда бўлиб, унда дастлабки атрибутларнинг дастлабки бўлмаганларига боғлиқлиги бўлмаса, муносабат БКНШда жойлашган бўлади. Эквивалент аниқлаш ҳамма детерминантлар (яъни функтсионал боғлиқлик доменлари) калитлар бўлиши эҳтимолини талаб қилади. Бунинг учун берилган муносабатда э#(ЛО# боғлиқлигини йўқотиш зарур. Навбатдаги бўлакларга ажратиш БКНШдаги муносабатларга олиб келади: ЛОЙИҲА_ДЕТАЛИ (Д#, ЛО#) ЕТКАЗИБ_БЕРИШ (Е#, ЛО#)  Кўп мазмунли боғлиқликлар. Шу пайтгача фақат функтсионал боғлиқликлар ҳақида сўз юритилди, холос. Муносабатларда бошқа боғлиқликлар ҳам мавжуд. Боғлиқликларнинг яна бир кўриниши кўп мазмунли боғлиқликлардир. Унда кўп атрибутларга эга бўлган Р муносабатдаги берилган В атрибут А атрибутга боғлиқ бўлади. Айтишларича, А кўп жиҳатдан Р даги В ни белгилайди (ёки В кўп жиҳатдан А га боғлиқ). Агар Анинг ҳар бир мазмунига Р нинг бошқа атрибутлари билан ҳеч қандай алоқада бўлмаган Внинг маънолари (еҳтимол ҳеч қандай мазмун касб этмайдиган) мос келса, кўрсатилган боғлиқликни А((В шаклида белгиланади. Буни ПРОФЕССОР муносабати мисолида кўриш мумкин (ИД #, БОЛАЛАР, КУРСЛАР, ЛАВОЗИМ). Бу профессорнинг болалари, у ўргатадиган курслар ва лавозимлар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. Профессор ва болалар ўртасидаги 1:М типидаги алоқа мавжуд. Агар баъзи курсларни бир неча ўқитувчи ўтишини фараз қилсак, профессор ва ўқувчилар ўртасидаги алоқа М:Н кўринишида бўлади. Экстенсионал муносабат қуйидаги кўринишда бўла қолсин: ИД # БОЛАЛАР КУРСЛАР ЛАВОЗИМ 525-111 Жон К410 Адюнкт 525-111 Кет К412 Адюнкт 525-111 Жон К412 Адюнкт 525-111 Кет К410 Адюнкт 340-055 Жек К410 Ассистент Агар ИД# атрибутга БОЛАЛАР ёки КУРСЛАР атрибутининг кўп мазмунли боғлиқлиги пайдо бўлса, у ҳолда тегишли равишда БОЛАЛАР ёки КУРСЛАР атрибутларининг қайд этилган кўплаб маънолари ИД# атрибутларига мос келиши лозим. Бошқача қилиб айтганда бу атрибутларнинг мазмуни муносабатнинг ҳар қандай сатрида ўзгариши мумкин. КУРСЛАР <525-111 Кет К412 Адъюнкт) кортеж атрибути мазмунининг алмаштирилиш <525-111 Кет К410 Адъюнкт>ни келтириб чиқаради. БОЛАЛАР атрибути мазмунининг Жонга алмаштирилиши <525- 111 Жон К412 Адъюнкт) кортежига олиб келади. Ҳар иккала кортежлар муносабатда мавжуд эди. Шундай қилиб, кор-тежларнинг бошқа мазмунлари кўп мазмунли атрибутларининг мазмунлари билан ҳеч қандай боғланмаган. Демак ИД#((БОЛАЛАР ва ИД# ((КУРСЛАР экан. Муносабатда кўпмазмунли боғлиқлик бўлиши учун калитда учта атрибут бўлиши шарт. Булар қуйидагилар: калит ва иккитадан кам бўлмаган (бир-бирига бўйсунмаслиги учун) мустақил атрибутлар. Кўп мазмунли боғлиқликлар учун аксиома(хулоса қоидалари) . Кўп мазмунли боғлиқликларни киритиш юқорида кўриб чиқилган кўплаб хулоса қоидаларининг кенгайишига олиб келади. Фараз қилайликки, Х, Й, ва З Р муносабатнинг атрибутлари бўлсин, У эса Р нинг барча атрибутларнинг мажмуасини англатади. Кўп мазмунли боғлиқликлар учун энг муҳим икки қоида қуйидагича бўлади: Тўлдириш . Агар Х→→ Й, бўлса Х((У-Х-Й кўринишини олади. Функтсионал боғлиқликларда бу қоиданинг ўхшаши йўқ. 1. Транзитивлик. , у ҳолда Х  З-Й бўлади. Бу функтсионал боғлиқликлар учун қоидага нисбатан транзитивликнинг кўпроқ чекланган вариантидир. Тўртинчи нормал шакл (4НШ). Агар муносабат БКНШда бўлсаю, бироқ унда нофунктсионал кўпмазмунли боғлиқликлар бўлмаса, у ҳолда муносабат 4НШда жойлашган ҳисобланади. Бошқа таъриф бўйича, ҳар қандай тривиал бўлмаган кўпмазмунли боғлиқликлар, яъни Х  Й (Х  О ёки Х  У-Х-Й ёки тривиал ҳисобланади) муносабатда учун Х албатта муносабат калитини ўз ичига олиши шарт. Қуйидаги муносабатлар 4НШда бўлади: Р1 (ИД #, БОЛАЛАР) Р2 (ИД #,КУРСЛАР) Р3 (ИД #, ЛАВОЗИМ) Тўртинчи нормал шакл кўрсатдики, муносабат БКНШда бўлиши ва шу билан бирга баъзи аномалиялар (айниқса янгилашларда) мавжуд бўлиши мумкин. Масалан, агар профессорнинг дарсларига яна бир бола қўшилса, муносабатга битта эмас, балки профессор нечта курс ўтаётган бўлса шунча кортеж қўшиш лозим бўлади. Шундай шароит профессор ўқитаётган курсларга янгиси қўшилганда ҳам пайдо бўлади. Бу кўп сонли модификатсиялар атрибутлари-нинг барча эҳтимол тутилган маънолари ўртасидаги мустақилликни сақлаб қолиши учун зурур. Бешинчи нормал шакл 5НШ (проектсияҒбирлаштириш). Муносабат баъзи проектсияларини бирлаштириш орқали йўқотишларсиз қайта тикланиши мумкин эканлиги факти, бирлаштириш бўйича боғлиқлик сифатида маълум. Р1 (П#, Б#, ОТД) Р2 (П#, Б#) Р3 (Б#, ОТД) Р4 (П#, ОТД) П1 Б1 А П1 Б1 Б1 А П1 А П1 Б1 В П2 Б1 Б1 В П1 В П2 Б1 А П2 Б2 Б2 А П2 А П2 Б2 В П3 Б1 Б2 В П2 В П3 Б1 А П3 Б2 П3 А П3 Б1 В П3 В П3 Б2 А П3 Б2 В Айтадиларки, фақат Р муносабатидаги боғланиш бўйича ҳар қандай боғлиқлик Р муносабатдаги калитлар билан аниқланса, муносабат 5НШда жойлашган бўлади. Бошқача қилиб айтганда, Р муносабатнинг ҳар бир проектсияси биттадан кам бўлмаган калит ва камида битта дастлабки (бирламчи) бўлмаган атрибутга эга. 5НШ ва 4НШ орасидаги фарқни мисолларда кўрсатиш мумкин. Айтайлик қуйидаги муносабат бўлсин: Р1 муносабатда мустақил кўпмазмунли боғлиқликлар йўқ, у фақат дастлабки (бирламчи) атрибутлардан иборат («бутун калитли»); демак у 4НШда. Р2, Р3 ва Р4 муносабатлар 5НШда жойлашган, чунки Р1 Р2, Р3 ва Р4 муносабатларни бирлаштириш бўйича боғлиқликни таъминлайди. Р2, Р3 ва Р4 ли муносабатлар схемаларининг Р1 дан устунлиги шундаки, у ортиқчаликка, шу билан бирга янгиланиш аномалияларига чек қўяди. Қисқа хулосалар Маълумотларнинг реляцион базасида схема ҳам тузилмали (структурали) ва семантик ахборотларга эга бўлади. Нормал шакллар назариясида муносабат-ларнинг йўл қўйиладиган функтсионал боғлиқликларининг типини чеклайдиган турли нормал шакллар аниқланади. Схемалар эквивалентилигини таъминлаш учун йўқотишлардан ҳолик ва боғлиқликни сақлаб қолишни кафолат берувчи декомпозитсия зарур бўлади. Йўқотишлардан ҳоли декомпозитсия қайтарилишни яъни муносабатларнинг дастлабки кўплигига уларнинг лойиҳаларни табиий бирлаштиришнинг давомийлигини қўллашни кафолатлайди. Нормал муносабат тузилишининг бир хил жадвалли шаклидан фарқли ўлароқ, муносабатнинг нормал бўлмаган шакли кўп босқичли шакл жадвали (иерархия)га мувофиқ келади. Фойдаланилган адабиётлар 1. DataBase Journal. www.dbjournal.ro 2. The computer journal. www.oxfordjournals.org 3. Инженерный журнал: наука и инновации. www.engjournal.ru 4. Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар. Илмий-электрон журнал. 5. www.iqtisodiyot.uz 6. Экономическое обозрение. www.cer.uz Интернет сайтлар 1. www.search.re.uz 2. www.ictcouncil.gov.uz 3. www.ecsoman.edu.ru 4. www.imce.ru