logo

Интернетга уланиш усуллари корпоратив уланиш, мобил уланиш физик узатиш муҳити

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

490.5 KB
Интернетга уланиш усуллари корпоратив уланиш, мобил уланиш физик узатиш муҳити Режа: 1. Корпоратив уланиш 2. Мобил уланиш 3. Телекоммуникацион алоқа линиялари 4. Кабелли линиялар 5. ОТАЛ оптик толали кабеллари 6 . Радиоканаллар 1. Корпоратив уланиш Корпоратив уланиш хусусий ва давлат ташкилотларини Интернет тармоғига улаш учун ишлатилади ва охирги тизимларни периферия маршрутизаторлари билан боғлайдиган LAN локал тармоқлари технологиялари ёрдамида амалга оширилади (6.1-расмга қаранг). Локал тармоқларнинг кўплаб технологиялари мавжуд. Энг кенг тарқалган Ethernet технологиясида маълумотларни узатиш тезлиги ўрама жуфтлик бўйича 10-100 Мбит/сни, ОТАЛ бўйича 1-10 Гбит/сни ташкил этади. Хост- машиналарни боғланиши учун муҳит сифатида коаксиаль кабель ёки мис ўрама жуфтлик, ОТАЛ ишлатилиши мумкин. Периферия маршрутизатори локал тармоққа нисбатан ташқи муҳит билан маълумотларни алмашлашни ташкил этишга имкон беради, локал тармоқларда узатиш тезлиги фойдаланувчилар орасида ажратиладиган ресурс ҳисобланади. 1. Ethernet технологиясидан фойдаланиш орқали Тармоққа корпоратив уланиш. 2. Мобил уланиш Интернет тармоғига симсиз уланишнинг иккита асосий воситалари мавжуд:  WLAN симсиз локал тармоқлари;  олисдан уланиш симсиз тармоқлари. 6.2-расмда WLAN симсиз локал тармоғи асосидаги мобил уланишга мисол келтирилган. Базавий станция симсиз уланиш нуқтаси дейилади. 2-расм. WLAN симсиз локал тармоғи асосидаги мобил уланиш. WLAN симсиз локал тармоқ симсиз уланиш нуқтасидан ўнлаб метрларга алоқанинг узоқлигини таъминлайди. Базавий станция Интернет периферия маршрутизатори билан ОТАЛ ёрдамида тўғри боғланишга эга бўлади. 1-мижоз 2-мижоз 3-мижоз 1-мижоз 2-мижоз 3-мижоз Мобил оператор тармо ғ и 4 - мижоз Симли тармо қ ( DS ) 1 - АР 1 - АР 2 - АР 3-расм. WLAN 802.11b Wi-Fiни ташкил этиш усуллари. WLAN технологиясига мисол 2.4ГГц диапазонда 1, 2, 5,5 ва 11Мбит/ с тезликларда маълумотларни узатилишини таъминлайдиган 802.11b Wi-Fi (802.11b – Wireless Fidelity) оиласи симсиз тармоқлар технологиялари ҳисобланади. Бу WLAN технологияси ўқув, тижорат, кўнгил очар ташкилотларида, шунингдек уйда фойдаланишда оммавий тарқалган. 6.3расмда WLAN 802.11b Wi-Fiни ташкил этиш усуллари келтирилган. 6.4-расм WLAN 802.11b Wi-Fi узатиш тезлигини уланиш нуқтаси ва мобил станция орасидаги масофага боғлиқлигини намойиш этади. Уланиш нуқтаси ва мобил станция орасидаги масофа (м) 4-расм. WLAN 802.11b Wi-Fi узатиш тезлигини уланиш нуқтаси ва мобил станция орасидаги масофага боғлиқлиги. Олисдан уланиш симсиз тармоқлари симсиз уланиш нуқтасидан ўнлаб километрларга алоқанинг узоқлигини таъминлайди. Бу ҳолда базавийМаксимал ўтказиш қобилияти (бит/с) Максимал ўтказиш қ обилияти (L=1000 байт) станция хизматларни етказиб берувчи сотали алоқа провайдери томонидан бошқарилади. Олисдан уланиш симсиз тармоғини 3G сотали алоқа тармоғи мисолида кўриб чиқамиз. 3G оператор тармоғи радиоуланиш ва Core Network CN таянч тармоғига бўлинади. 3Gда CN мантиқан пакетлар коммутацияланадиган доменга (PS) ва каналлар коммутацияланадиган доменларга (CS) бўлинади. Пакетлар коммутацияланадиган домен хизматларидан бири Интернетга мобил уланиш ҳисобланадиган TCP/IP протоколлари асосида маълумотларни пакетли узатилишини таъминлайди. Пакетлар коммутацияланадиган домен таркибига қуйидаги қурилмалар киради: MSC сервери (MSC server ёки MSS), медиашлюз (Media Gateway, MGW), фойдаланувчининг жойлашиш ўрнини аниқлаш регистри (VLR), уй регистри (HLR), аутентификациялаш маркази (AUC) ва қурилмаларни идентификация қилиш регистри (EIR). 5-расм. 3G тармоқда Интернетга мобил уланиш. Медиашлюз Интернет тармо ғ и Радиоинтерфейс Радиоуланиш Таянч Интернет тармо ғ и УФТ Т УФТТ - умумий фойдаланишдаги телефон тармо ғ и Каналлар коммутацияланадиган домен каналлар коммутацияланадиган хизматларни қўллаш ва эски қурилмалар билан мослашувчанлик учун архитектурага киритилган. Каналлар коммутацияланадиган соҳасида MSC алоҳида сервердан ва каналлар коммутацияланадиган соҳада CS-MGW медиашлюздан фойдаланиш абонентлар текислиги ва бошқариш текислигини ажратишга ва абонентлар текислигини географик оптималлаштиришга имкон берди. 3. Телекоммуникацион алоқа линиялари АЛ алоқа линияси бу сигналлар узатиладиган физик муҳит ҳисобланади. Маълумотларни физик узатиш муҳити кабель, яъни ўтказгичлар, изоляцион ва ҳимоя қобиқлари ва улаш бириктиргичлари тўплами, шунингдек электромагнит тўлқинлар тарқаладиган ер атмосфераси ёки космик фазо бўлиши мумкин. Узатиш муҳитига боғлиқ равишда АЛ қуйидагиларга бўлинади:  симли (ҳаво) линиялар;  кабеллли (мис ёки оптик толали) линиялар;  ер усти ва йўлдошли алоқа симли ва симсиз радиоканаллари связи;  симсиз лазерли, шу жумладан инфрақизил алоқа каналлари. Симли (ҳаво) линиялари таянчларга осилган қандайдир изоляцияловчи ёки экранлоавчи қобиқларсиз симлар ҳисобланади. Бундай АЛ бўйича телефон ёки телеграф сигналлари, лекин бошқа имкониятлар бўлмаганида бу линиялар компьютер маълумотларини ҳам узатиш учун ишлатилади. Тезлик сифатлари ва ҳалқитбардошлиги ёмон. Бугунги кунда бундай АЛ кабелли АЛ томонидан тез суриб чиқарилмоқда. 4. . Кабелли линиялар  Кабелли линиялар бир неча электр, электромагнит, механик изоляция қатламлари билан ўралган симлардан ташкил топган. 6.6-расмда кабелларнинг таснифланиши келтирилган. Кабеллар Ўралган мис симлар жуфти асосидаги кабеллар Мис симли коаксиал кабеллар Оптик толали кабеллар 6-расм. Кабелларнинг таснифланиши. Ўрама жуфтлик бу алоқа кабели тури пластик қобиқ билан қопланган ўзаро ўралган бир ёки бир неча жуфт изоляцияланган ўтказгичлар (6.7- расмга қаранг) ҳисобланади. Ток ўтказувчи Изоляция Кордель- Тасматўлдирувчи- Экран Қобиқ 7-расм. Ўрама жуфтлик. Ҳозирги вақтда ўзининг арзонлиги ва ўрнатишда енгиллиги туфайли ўрама жуфтлик локал тармоқларни қуриш учун энг кўп тарқалган ечим ҳисобланади. Ўрама жуфтлик мис симлар жуфтлиги изоляцион экранга ўраладиган экранлаштирилган ва изоляцион ўрам бўлмаган экранлаштирилмаган вариантларда бажарилиши мумкин. Симларни бирбирларига ўралиши кабель бўйича узатиладиган фойдали сигналларга ташқи ҳалақитларнинг таъсирини камайтиради. Экранлаштирилмаган ўрама жуфтлик асосидаги кабеллар (Unshielded Twisted Раir — UTP) турли характеристикаларли бешта тоифаларга бўлинади: • 1 — аналог сигналларни узатиш учун телефон кабели; • 2 — тўртта ўрама жуфтликлардан кабель, тезлик 4 Мбит/с; • 3 — шунинг ўзи, 10 Мбит/с тезликли; • 4 — шунинг ўзи, 16 Мбит/с тезликли; • 5 — шунинг ўзи, 100 Мбит/ с тезликли. Барча UTP кабеллари уларнинг тоифасига боғлиқ бўлмаган ҳолда тўртта жуфтликдаги бажарилишда чиқарилади. Бу жуфтликлардан ҳар бири ўрашнинг маълум рангига ва қадамига эга бўлади. Одатда иккита жуфтлик маълумотларни узатиш учун, бошқа иккитаси эса товушларни узатиш учун мўлжалланган. Экранлаштирилган ўрама жуфтлик асосидаги кабеллар (Shielded Twisted Pair — STP) узатиладиган сигналларни ташқи ҳалақитларни яхши ҳимоя қилади, шунингдек электромагнит тебранишларни кам нурлантиради, бу ўз навбатида, тармоқлар фойдаланувчиларини саломатлик учун зарарли бўлган нурланишлардан ҳимоялайди. Ерга улаш экранининг бўлиши кабелни қимматлаштиради ва унинг ётқизилишини қийинлаштиради, чунки сифатли ерга уланишни талаб қилади. Экранлаштирилган кабель фақат маълумотларни узатиш учун қўлланилади, товуш у бўйича узатилмайди. Коаксиал кабель бу ички ўтказгич радиоҳалақитларни камайтириш учун иккинчи экранлайдиган ўтказгич билан ўралган кабель ҳисобланади. Носимметрик конструкцияга эга ва сим ва симдан изоляция қатлами билан ажратилган қобиқдан иборат (6.8-расмга қаранг). 8-расм. Коаксиал кабелнинг тузилиши. 1 – марказий ўтказгич; 2 – изолятор; 3 – ўтказгич-экран; 4 – ташқи изолятор Коаксиал кабелнинг асосий вазифаситехниканинг турли соҳаларида сигнални узатишдан иборат. Ингичка коаксиал кабель бу тахминан 0,5см диаметрли эгилувчан кабель ҳисобланади. У сигнални 185 метргача масофагача уни сўниш келтириб чиқарадиган сезиларли бузилишисиз узата олади. Тўлқин қаршилиги 50 Омни ташкил этади. Йўғон коаксиал кабель бу тахминан 1 см диаметрли нисбатан қаттиқ кабель ҳисобланади. Бу кабелнинг мис сими ингичка кабелнинг мис симидан йўғон, демак, қаршилиги кичик бўлади. Шунинг учун йўғон коаксиал кабель ингичка кабелга қараганда сигналларни 500 метргача узоқроққа узатади. 5 . ОТАЛ оптик толали кабели Оптик тола бу ичида тўлиқ ички қайтариш орқали ёруғликни узатиш учун ишлатиладиган шиша ёки пластик тола ҳисобланади. Оптик тола узоқ масофали алоқа ва компютер тармоқларини қуриш учун восита сифатида ишлатилиши мумкин. Оптик тола ёруғлик сигналлари тарқаладиган ингичка (5...60 мкм) оптик толалардан ташкил топади. Бу энг сифатли кабель тури ҳисобланади. У жуда юқори тезликларда (до 10Гбит/с и выше) маълумотларни узатилишини таъминлайди, бошқа узатиш муҳитларига қараганда маълумотларни ташқи таъсирлардан энг яхши ҳимояланишини таъминлайди. ОТАЛ катта ҳажмлардаги маълумотларни юқори тезликларда узатилиши учун мўлжалланган. Оптик толали кабель шиша ёки пластик қатлам билан ўралган марказий шиша ёки пластик ўтказгич ва ташқи ҳимоялаш қобиғидан ташкил топган (6.9-расмга қаранг). Маълумотлар кабель бўйлаб бир йўналишли ёруғлиу импульсларини марказий шиша тола орқали жўнатадиган лазерли (laser transmitter) узаткич ёки ёруғлик диодили узаткич (LED — Light Emitting Diode transmitter) ёрдамида узатилади. Шиша қобиқ ички ўтказгичда ёруғликнинг фокуслантирилишини сақлашга ёрдам беради. Сигнал бошқа учда ёруғлик импульсларини электр сигналга ўзгартирадига фотодиодли қабуллагич (photodiode receiver) орқали қабул қилинади. 9-расм. Оптик толали кабелнинг конструкцияси 1-ўзак, 2-қайтарувчи қобиқ, 3-ҳимоя лаки, 4-ҳимоя қопламаси.  Оптик толаларнинг конструкциялари жуда кўп, асосийлари иккита кўп модали ва бир модали ҳисобланади. Кўп модали толаларда ўзакнинг диаметри узатиладиган нурланишнинг тўлқин узунлигидан ўнлаб мартта катта бўлади, бу туфайлитола бўйлаб бир неча турлардаги (модалардаги) тўлқинлар тарқалади. Кўп модали толалар ўзакларининг стандарт диаметрлари 50 ва 62 мкмни ташкил этади. Бир модали толаларда ўзакнинг диаметри одатда 5 ... 10 мкмга тенг бўлади. Оптик толали тармоқлар учун маълумотларни узатиш тезлиги 100Мбит/сдан 2Гбит/сгача диапазонда жойлашган, маълумотлар эса 2 километргача масофага такрорлагичсиз ишончли узатилиши мумкин. Оптик толали кабель маълумотларни узатиш каби видео ва овозли маълумотларни узатилишини таъминлайди. Модомики, ёруғлик импульслари ташқи қобиқ чегараларида тўлиқ ёпилган экан, оптик толали ташувчи ташқи интерференция ва яширин эшитишга аслан таъсирчан эмас. Модомики, ёруғлик импульслари фақат битта йўналишда ҳаракатланиши мумкин экан, оптик толали кабеллар асосидаги тизимлар маълумотларни жўнатадиган ва оладиган ҳар бир бир сегмент учун кирувчи ва чиқувчи кабелларга эга бўлиши керак. Оптик толали кабель катта қаттиқликка эга ва ўрнатишда мураккаб, бу уни энг қиммат ёруғлик ташувчи тури қилади. У махсус боғлагичлар – конвекторлар ва юқори малакали ўрнатилишни талаб қилади. Бу омиллар жорий этишнинг юқори нархига олиб келади. Ҳаражатларни камайтириш йўлларидан бири оптик толали кабеллардан фақат тармоқ магистралларида ёки электромагнит нурланишлар, ёнувчанлик ва бошқалар аҳамиятга эга бўлган линияларда фойдаланиш ҳисобланади. 6. Радиоканаллар Радиоканал бўйича алоқа магистралларни (радиорелели линияларни) қуриш, локал тармоқларни яратиш ва олисдаги абонентларни ҳар турлардаги тармоқларга ва магистралларга уланиши учун ишлатилади (6.10-расмга қаранг). 10-расм. Радиоканал антенналари. Радиоканалларнинг бир неча турлари ва мос равишда алоқанинг бир неча радиоалоқа, микротўлқинли диапазондаги алоқа, инфрақизил диапазондаги алоқа турлари мавжуд. Симсиз тармоқлар кабеелли тармоқлар ишламайдиган жойларда ишлайди. Радиоалоқада маълумотларни қайта узатиш радиочастоталарда амалга оширилади, узоқлик бўйича чеклашларга эга эмас, локал тармоқларникатта масофаларда уланиши учун ишлатилади. Юқори нархга эга, давлат томонидан ростланишида, электрон ва атмосфера таъсирларига жуда сезгир, қўлга киритишга учрайди, маъқул хавфсизлик даражасини таъминлаш учун узатишда шифрлашни талаб қилади. Ер усти ва йўлдошли алоқа радиоканаллари радиотўлқинлар узаткичи ва қабуллагичи ёрдамида ташкил этилади. Ҳам ишлатиладиган частоталар дипазони, ҳам каналнинг узоқ масофалилиги бўйича фарқланадиган кўп сонли ҳар хил радиоканаллар турлари мавжуд. Амплитудавий модуляция (АМ — Amplitude Modulation) диапазонлари дейиладиган қисқа, ўрта ва узун тўлқинлар (ҚТ, ЎТ ва УТ) диапазонлари уларда ишлатиладиган сигнални модуляциялаш тури бўйича узоқ масофали алоқани, лекин унча катта бўлмаган маълумотларни узатиш тезлигида таъминлайди. Каттароқ тезликли каналлар частотавий модуляцияли (FM — Frequency Modulation) ультрақисқа тўлқинлар дипазонидаги ва ўта юқори частоталар (ЎЮЧ ёки microwaves) дипазонидаги каналлар ҳисобланади. ЎЮЧ дипазонида (4ГГцдан юқори) сигналлар Ернинг ионосферасидан қайтмайди ва барқарор алоқа учун узаткич ва қабуллагич орасида тўғри кўриниш талаб қилинади. Шунинг учун бу шартни бажарилишини таъминлайдиган йўлдошли каналлар ёки радиорелели каналлар бундай частоталарни ишлатади. Барча радиоалоқа тизимлари маълумотларни радиодиапазон электромагнит тўлқинлари орқали узатади. Лекин радиодиапазон электромагнит тўлқинлар спектрининг фақат қисмини эгаллайди. Инфрақизил диапазондаги алоқа кенг частоталар диапазонига эга. Узатиш ён нурланишлар тўлиқ бўлмаганида тор нур орқали амалга оширилади. Узаткич сифатида ярим ўтказгичли нурлантирувчи диод хизмат қилади. Қабуллагич сифатида юқори сезгир фотодиод ишлатилади. Инфрақизил диапазонда маълумотларни узатиш юқори частоталарни ишлатади ва ҳам қисқа масофаларда, ҳам глобал кўламларда қўлланилади. Асосий чеклаш узаткич ва қабуллагич тўғри кўриниш зонасида бўлиши кераклиги ҳисобланади. Одатда инфрақизил диапазонда маълумотларни узатиш физик ташувчини ишлатиш қийин ёки мумкин бўлмайдиган алоҳида биноларда локал тармоқларни боғлаш учун, шунингдек тўғри кўриниш талабларини бажарилишини таъминлайдиган йўлдошлар ва ер усти йўлдошли антенналари ёрдамида глобал узатишда қўлланилади (6.11- расмга қаранг). Алоқа тизимларида йўлдошлар геостационар (36 минг км баландлик) ёки пастки орбиталарда бўлиши мумкин. Геостационар орбиталарда сигналларнинг ўтишини кечикишлари (у ёққа ва тескари тахминан 520 мс) сезиларли бўлади. Тўртта йўлдошлар ёрдамида бутун ер шарини қоплаш мумкин. Паст орбитали тизимларда аниқ бир фойдаланувчига хизмат кўрсатиш турли йўлдошлар орқали навбатма- навбат бўлиб ўтади. Орбита қанчалик паст бўлса, қоплаш майдони шунчалик кичик бўлади ва демак, кўп сонли ер усти станциялари ёки йўлдошлараро алоқа талаб қилинади, бу йўлдошни оғирлаштиради. Йўлдошлар сони ҳам сезиларли катта (одатда бир неча ўнлаб) бўлади. Масалан, Россия сегментига эга бўлган Iridium глобал йўлдошли алоқа 66 та пастт орбитали йўлдошларни ўз ичига олади. Частоталар диапазони 1610 ... 1626,5 МГцни ташкил этади. “Оғма каналлар” эски Йўлдошлараро каналлар ва архитектурали йўлдошли борт коммутаторларили тармоқ тармоқлар Концентратор 11-расм. Йўлдошли алоқанинг схемаси. АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1.ComputerNetworkingATopDownApproach. James. F. Kuross. Pearson Education 2013. 2.Олифер В.Г., Олифер Н.А. Компьютерные сети.Принципы, технологии, протоколы. 3-е изд. СПб.: Питер,2006- 958 с. 3.Арипов М. ва бошқалар. Ахборот технологиялари. Тошкент: Ношир, 2009368б. 4.Семенов Ю.А. Протоколы Интернет.М.: Горячая линия-Телеком,2001.- 1100 с. 5.Садчикова С.А. IP-ТЕЛЕФОНИЯ. Учебное пособие для студентов специальностей 5А522202, 5А522203, 5А522205, 5А522216. Ташкент. ТУИТ.2008