logo

Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг асосий компонентлари. Ахборот тизимларининг ривожланиш босқичлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

304.5 KB
Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг асосий компонентлари. Ахборот тизимларининг ривожланиш босқичлари Режа: 1. Ахборот ва унинг турлари 2. Ахборот тизимининг таркибий қисмлари 3. Ахборот тизимларнинг тузулмаси Та янч с ўз ва иборалар Ахборот, ресурс, белгили, матнли, графикли, техник таъминот, дастурий таъминот, алгоритмик. Информатикасо ҳ асининг асосий ресурси бу – ахборотдир . Ахборот - оламдаги бутун борли қ , ундаги рўй берадиган ходисалар ва жара ё нлар хақидаги хабар ва маълумотлардир. Ахборот инсон нут қ ида,китобдаги матнларда, мусаввир тасвирида ва бош қ аларда мавжуддир. Ахборот ва унинг турлари . Ахборот манбалари ва исте ъ молчиларнингҳар хиллигиахборот шаклининг турли кўринишда бўлишига олиб кел а ди: – Белгили – турли ишоравий белгилардан иборат ахборотлар. Булар бирор воқеа-ходисалар ҳақидаги ахборотларни узатишда фойдаланилади. – Матнли – харф, рақам ва белгилар тўпламидан таркиб топган маълум маънони англатувчи сўзлардан иборат ахборот. – График – тасвирлардан иборат бўлган тасаввур кўринишидаги ахборотлар. – Видео ва аудео к ў ринишдаги маълумотлар Маълумотларни ўлчов бирликлари. Маълумотларни ўлчов бирликлари Ахборот ўлчов бирлигининг номи 2 нинг даражалари кўринишда ифодаланиши Байтлардаги ифодаланиши Килобайт 210 1024 байт Мегабайт 220 1024 килобайт 1048576 байт Гигабайт 230 1024 мегабайт1073741824 байт Терабайт 240 1024 гигабайт 1099511627776 байт Петабайт 250 1024 терабайт 1125899906842624 байт Экзабайт 260 1024 петабайт 1152921504606846976 байт Зеттабайт 270 1024 экзабайт 1180591620717411303424 байт Йоттабайт 280 1024 зеттабайт 12089281614629174706176 байт 1бит =0ёки 1рақамидан бириАхборот тизимининг таркибий қисмлари. Axборот тизимининг таркибий қисмлари- бу компьютерлар , компьютер тармоқлари , дастурий маҳсулотлар , маълумотлар базаси , инсонлар , алоқанинг турли техник ва дастурий воситалар ва ҳ.к.лардан иборта бўлган муҳит ҳисобланади. Axборот тизимининг функцияларини унга йўналтирилган AT ни билмасдан туриб амалга ошириб бўлмайди. Ҳар қандай бошқа технология каби ахборот тизимлари ҳам бир неча таркибий қисмдан иборат: 1. Техник таъминот. Техник таъминот деганда жисмонан зарур техник асбоб-ускуналар, мантиқан эса зарур тизим, машиналар ва бошқа анжомларнинг тузулмасини ташкил этиш тушунилади. Бошқача қилиб айтганда, бирор мақсадга эришиш учун зарур жисмоний қурилмаларнинг тайин тузилишли мажмуасидир, яъни нафақат жисмоний асбоб-ускуналар, балки у уларнинг мантиқий тузулмасини ҳам ўз ичига олади; 2. Дастурий таъминот. Жонсиз темирларга «жон» киритувчи қоидалар, кўрсатмалар, буйруқ ва тамойиллар йиғиндисини ўзида мужассам этган дастурлар мажмуаси. У бундан ташқари турли келишувлар, стандартлар, баъзи масалаларни бошқариш учун мўлжалланган қоидаларни ҳам акс эттиради. Бошқача қилиб айтганда бу таъминот ахборот тизимларининг «ноу-хау»си (know-how) бўлиб, у «ахборот тизимлари қандай амалга оширилади?» деган саволга жавоб беради. 3. Тафаккур таъминоти (алгоритмик таъминот). ахборот тизимларининг мақсадга мувофиқлик даражасини, техник ва дастурий таъминотларнинг қачон, қаерда ва нима сабабдан қўлланишини аниқлайди, ҳар бир аниқ шароит учун барча қадамларни режалаштиради. Бу таъминот «нима?» ва «нега?» деган саволларга жавоб беради ҳамда «нималигини биламан», «негалигини биламан» технологиялари деб аталади, бошқача қилиб айтсак бу таъминот нимадан фойдаланиш ёки нимани қачон, қаерда ва нима учун қўллаш керак деган саволга жавоб беради. 4. Умуман олганда ахборот тизимларининг энг муҳим омили – бу уни қўллаб–қувватлаш тармоғидир. Чунки бу тармоқ ўз ичига шу ахборот технологияси билан боғлиқ бўлган барча инфраструктуралар: жисмоний, ташкилий, маъмурий ҳам маданий тузулмаларни, булардан ташқари ахборот технологияларнинг нормал фаолият кўрсата олиши учун ечилиши зарур бўлган барча муаммолар, бино ёки кадрлар масаласидан тортиб зарур стандартларгача олади. Фойдаланувчилар биринчи икки компонентни танлашда кўпроқ мутахассисларга мурожаат этишса, учинчиси инсоннинг ҳар бир қадамида дуч келади, чунки инсон ҳамма вақт режа билан иш юритиш фойда келтиришини, акс холда зиён кўриш мумкинлигини билади. Ҳар қандай технологиянинг ядроси бўлган юқорида қайд этилган уч компонент – техник, дастурий ва алгоритмик таъминотлар –шу ядро жисмоний, ахборий ва ижтимоий-иқтисодий алоқалар тармоғига кириши зарурлиги ҳамда уларнинг қўллаб-қувватлаши натижасидагина фаолият кўрсата олиши ўз-ўзидан маълум. Булардан келиб чиқиб шуни айта оламиз-ки, технология таърифини бериш учун унинг ҳар тўрт компонентини ишлатишимиз зарур: технология – бу уни қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган муносабатлар тармоғига узвий равишда кириб кетувчи алгоритмик, техник ва дастурий таъминотларнинг бирлигидир.Энди юқорида қайд этилган йўллар, кўприклар ва светофорлар ўз навбатида алоҳида технологиялар бўлиши мумкинлиги, ҳар бирининг ўз ҚҚТси, ўз алгоритмик, техник ва дастурий таъминоти бўлиши мумкинлигини айта оламиз. Ахборот тизимларнинг тузулмаси. Ахборот тизимларнинг тузулмасини шартли равишда компонентларга ажратишимиз мумкин: - маълумотлар, ахборот ва билимлар; - техник воситалар; - дастурий таъминот; - дастурлаш тиллари; - коммуникациялар; - лойиҳалаш ва тахлиллаш усуллари; сифат; - тизимли ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатиш ходимлари; - турли хизмат кўрсатувчи ташкилотлар; - фойдаланувчи ва истеъмолчилар; - самарадорлик ва ишончлилик; - жамият ва ташқи муҳит. А хборот ти зим лар и ни яратиш жараёнида уларнинг ҳар бир компоненти ўзига хос талабларга жавоб беришини ҳисобга олиш зарур. Хом-ашъё ахборотисиз ахборот т изим лар и маънога эга эмас, лекин ахборот турли кўриниш ва шаклларга эга(матн, жадваллар, чизмалар, графиклар, диаграммалар, сигналлар, тасвирлар ва ҳоказо), бу ўз навбатида ахборотни киритиш ёки қабул қилиш қурилмаларига алоҳида талаблар қўяди. Яъни ахборот т изим лар и ни лойиҳалаш жараёнида ёки қабул қисмида ахборотни стандарт кўринишга универсал мословчи қўйиш керак, ёки уларни олдиндан стандартга келтириб олиш керак, маълумот турларини танлаш ва тахлил этиш дан олдин компьютерларнинг имкон ресурслари ҳисобга олиниши зарур. Ахборот тизимларининг алгоритмик ва техник таъминоти . Ахборот тизимларининг алгоритмик таъминоти деганда юқорида айтиб ўтилганидай энг аввало уни тўлиқ режалаштириш тушунилади. Режалаштириш бошланишидаги биринчи қадам айни шу ўринда ахборот технологияси зарурми ёки йўқми деган саволга асосли жавоб топиш бўлади. Бунинг учун ишлаб чиқаришнинг ёки бошқаришнинг бизни қизиқтирган соҳаси муфассал ўрганиб чиқилади, айни шу соҳанинг хом-ашёси, маҳсулоти ва самараси, унга бўлган талаб, келтирадиган фойдаси ҳамда муаммолари, иш унумини оширишнинг берадиган даромади, қилинган сарф-харажатлар ўзини қай даражада оқлаши таҳлил этилади. Бугунги кунга кели бҳаётий муаммоларни хал қилиш учун керак бўладиган турли хилдаги техник воситалар мавжуддир. Биринчи навбатда бу нарса шахсий электрон ҳисо б лаш машиналаридир (ШЭҲМ). ШЭҲМлар имкониятлари ва вазифаларига кўра бирнеча синфларга бўлинадилар: - чўнтак компьютерлари – HP 360 LX, NINO 300, PSION, APPLE COMPUTER, 3COM ва ҳоказо; - блокнотлар(ноутбуклар) – Ampere WS-1, IBM ThinkPad 701C, Toshiba Satellite Pro 400 CDT ва ҳоказо; - кундалик ҳаётимизда кенг учрайдиган оддий ШЭҲМ лар; - суперкомпьютерлар – NEC Earth Simulator, GRAY T3E – 900, Fujitsu RIMEROWER 2000, TeraGrid, СКИФваҳоказо . Модемга бўладиган асосий талаблар қ уйидагилардан иборат : М одем - мавжуд бўлган телефон линиялари симига уланиш имкониятига эга бўлиши керак ва ҳамма турдаги автоматик телефон станциялари ( АТС ) ор қ али ишлай олиши керак ; - модем - битта ёки бир нечта файлни шаҳ ap ва шаҳ ap лараро телефон линиялари ор қ али турғун холда қ абул қ ила олиши керак ; - ШЭҲМнинг клавиатураси орқали телефон рақамларини териш имкониятини ёки бу рақамларни ён дафтарчадан автоматик холда олиш имкониятини бера олиши керак; Ахборот турлари ва бирликлари . АТлар олдига қўйилган масалаларни амалга ошириш учун компьютерлар қуйидаги турдаги дастур таъминотларига эга бўлиши керак: - у мумтизимли дастур таъминоти; - амалий масалаларни хал қилиш учун зарур дастур таъминоти; - махсус дастурий таъминот. Умумтизимли дастур таъминоти ўз навбатида қуйидагиларни ўз ичига олади: - компьютерни ишлашини ва у билан мулоқот қилишни енгиллаштирувчи дастурий таъминот (MS DOS, OS -2, UNIX, XENIX, WINDOWS,…); - маълумотларни компьютер хотирасига киритиш ва таҳрирлаш учун керак бўладиган дастур таъминоти (масалан тизим таркибига киритилган edit, ncedit, write, notepad каби содда матн муҳаррирлари); компьютернинг барча қурилмаларини бошқариш ва бошқа компьютерлар билан алоқа қилиш имконини берувчи дастурлар мажмуаси (масалан драйверлар, тармоқ билан ишлаш дастурлари ва ҳ.к.). Ҳар бир фойдаланувчи ўз иш фаолиятида бирор амалий масалани ечишни компьютер орқали бажаришга уринади, ана шу холатда унга зарур бўладиган дастурий таъминот амалий дастурий таъминот деб аталади ва бу таъминот ҳap бир хол учун алоҳида тузилиши мумкин (масалан офис дастурлари – WORD, EXCEL,ACCESS, POWER POINT, OUTLOOK; DBASE, FoxBASE, CLIPPER, FохРго, PARADOX ва ҳоказо). Фойдаланилган адабиётлар: 1. С . С . Қосимов . Ахборот технологиялари . Ўқув қўлланма . - T ошкент ." A лоқачи ", 2006 й . 2. С.С. Ғ уломов, А.Т.Шермухамедов, Б.А.Бегалов И қ тисодий информатика. “ Ў збекистон” нашриёти, “ Hilolnuri ” шў ъба корхонаси. 1999 й. 3. С.С.Гуломовнинг умумий тахрири остида. А хборотлартизимлари ва технологиялари. Т.”Шарк”. 2000 й. 4. Р.А.Абдуллаев, В.И.Абдукаримов, Н.А.Иброгимов Иктисодий ахборотни ишлашнинг автоматлашган тизимлари. Тошкент. ”Укитувчи”, 1993 й 5 .Л.А.Залманзон “Беседы об автоматике и кибернетике”. Москва. Наука. 1981 г. 6 .Б.Я.Советов. “ Информацион технология”. Москва. Наука.