logo

Амалий сатх протоколлари telnet –виртуал терминал хизматлари учун стандарт протокол ftp сервиси – файлли архивлар тизими

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

463 KB
Амалий сатх протоколлари telnet –виртуал терминал хизматлари учун стандарт протокол ftp сервиси – файлли архивлар тизими Режа: 1.Амалий сатхпротоколларинингишлашпринципи; 2Амалий сатхпротоколлари; 3.Тармоқорқалижараёнларнингўзаробоғланиши; 4.Жараёнларниманзиллаш; 5.Иловаларгазарурбўлганхизматлар; 6.Telnetсервисивазифаси; 7.Telnetсервисиишиниташкиллаштириш; 8. FTPпротоколибўйичафайлларниузатиш . 1. Амалий сатхпротоколларинингишлашпринципи Тармоқиловаларинингтурлитуманлигигавауларниўзаробоғловчикомн ентларни сони катталигигақарамасдан, деярлиҳар доим дастурийтаъминотилованинг «ядроси» ҳисобланади. Иловаларнингдастурийтаъминоти, иккитаёкикўпгинаякунловчитизимлар (хостлар) орасидатақсимланади. Масалан фойдаланувчитомондажойлашганбраузерданвасервернингдастурийтаъмин от иданташкилтопган. Telnet иловалари ҳам шунга ўхшаб локал компьютердаги дастурда ва узоқдаги компьютер дастуридан ташкил топган. Видеоконференция ўтказишни таъминловчи иловалар, хост конференцияларида иштирок этувчиларнинг барчасида жойлашган жуда кўп дастурлардан ташкил топган. Операцион тизим тилида ўзаро боғланиш, дастурлар орасида эмас балки жараёнлар орасида амалга ошади. Жараённи, якунловчи тизимда бажариладиган дастур каби тасаввур қилиш мумкин. Агар жараён битта хостда бажарилса, унинг ўзаро боғланишини хостнинг операцион тизими таъминлайди ва компьютер тармоғи билан боғлиқ эмас. Бизни турли якунловчи тизимларга мойил бўлган жараёнлар орасидаги маълумотларни алмашлаш (умумий ҳолатда қўлланиладиган турли операцион тизимлар) қизиқтиради. Бундай алмашлаш, компьютер тармоғи орқали узатиладиган хабарлар ёрдамида амалга ошади. Жўнатувчи хабарни генерациялайди ва уни тармоққа жўнатади, манзил бўйича талабгорлар хабарни олади, маълум бир ҳаракат қилади ва баъзида жўнатувчига жавоб хабарини юборади. Формат ва хабарлар билан алмашиш тартибини, шунингдек хабарларни узатишда ва қабул қилишда амалга ошириладиган процедураларини регламент қилувчи тармоқ иловалари, амалий сатх протоколлари асосида қурилади. 18.1-расмда беш сатхли коммутацион моделнинг амалий сатхни қўллаган ҳолдаги ўзаро боғланган жараёнларнинг схемаси келтирилган. 1-расм. Коммутацион моделнинг амалий сатхида иловалар орасидаги уланиш схемаси. Амалий сатх, протоколларни ўрганиш учун яхши “жўнатиш нуқтаси” ҳисобланади. Биз иловалар билан тез-тез тўқнашамиз, қоида бўйича улар билан анча танишмиз. Бу амалий сатх протоколлари бизга нима учун кераклигини яхши тушуниш имконини беради. Ўз навбатида амалий сатх протоколларини билиш пастки транспорт сатхига тушиш, ундан кейин эса коммуникацион моделнинг бошқа сатхларига тушишга имкон беради. 2. Амалий сатх протоколлари Аввало тармоқ иловалари ва амалий сатх протоколлари тушунчаларининг фарқини билиш лозим. Амалий сатх протоколлари (жуда катта бўлса ҳам) тармоқ иловаларининг бир қисми ҳисобланади. Иккита мисол қараб чиқамиз. Web, фойдаланувчиларга сўров бўйича web-хужжатларни олувчи ва (HTML), браузерлар(Netscape Navigator, Microsoft Internet Explorer ва бошқалар), web-серверлар (масалан, Apache, Microsoft ёкиNetscape) каби стандарт формат хужжатларини, амалий сатх протоколларини бирлаштирувчи жуда кўп компонентлардан ташкил топган. Web учун амалий сатх протоколи, гиперматнни (HyperText Transfer Protocol, HTTP) узатиш протоколи номини олган шунингдек мижозлар ва сервер (RFC 2646)орасида хабарларни алмашлаш тартиби форматини тавсифлайди. Шундай қилиб, HTTPweb- иловаларнинг бир қисми ҳисобланади. Иккинчи мисол сифатида электрон почта иловасини қараб чиқамиз. Интернетнинг электрон почтаси ҳам жуда кўп компонентлардан: фойдаланувчининг почта қутиларидан иборат бўлган почта серверларидан, электрон хатларни қараш ва яратиш учун мўлжалланган дастурлардан, серверлар орасида ва фойдаланувчининг охирги тизимлари билан ўзаро хабарларни алмашлаш тартибини регламент қилувчи амалий сатх протоколларидан, шунингдек электрон хатлардан иборат бўлган талқин қилувчи (интерпретация) майдондан ташкил топган. Электрон почта учун амалий сатхнинг асосий протоколи, хабарларни узатишнинг оддий (Simple Mail Transfer Protocol, SMTP) протоколи ҳисобланади. Кўрганимиздек, SMTP (RFC 2821)- электрон почтанинг бир қисмигина (етарли даражада катта бўлса ҳам) иловалар тузилишидир. Амалий уланиш протоколларидан айримлари (HTTP, SMTP вабошқалар) RFCда расмий хажжатлаштирилган ҳисобланади. Бу, агар янги броузер ишлаб чиқарувчилар стандартга амал қилса, унда браузер хужжатни шу стандарти бўйича қурилган ҳар қандай web-сервердан олиши мумкинлигини билдиради. Шунингдек амалий сатхнинг жуда кўп стандартлаштирилмаган протоколлари мавжуд, бунда улар коммерцион махсулотларни қўллаб–қувватлаш учун қўлланилади. Кўп ҳолларда бу Интернет-телефония учун характерлидир. Қоида бўйича тармоқ иловалари, “мижоз ва сервер” икки томондан иборат. Мижоз ва сервер томон турли охирги тизимларда жойлашган ва хабарларни алмашлаш йўли орқали ўзаро боғланган. Шундай қилиб Web-браузерHTTPнинг мижоз томони ҳисобланади, айни шу вақтда Webсервернинг дастурий таъминоти каби протоколнинг сервер томони деб тасаввур қилинади. SMTP учун мижоз ва сервер томон, мос ҳолда узатувчи ва қабул қилувчи почта сервери вазифасини бажаради. Энг кўп, мижоз учун хост, ташаббускор алмашлаш қоидалари қўлланилади. 3. Тармоқ орқали жараёнларнинг ўзаро боғланиши Юқорида айтиб ўтилганидек, кўпгина иловалар компьютер тармоғи орқали бир-бириси билан ўзаро боғланган икки “томон” дан ташкил топган. Ўзаро боғланиш, хабарларни узатиш ва қабул қилиш орқали амалга ошади. Жараён, ўзининг интерфейси орқали хабарларни узатиш ва қабул қилиш йўли билан амалга ошади. Интерфейсни эшик билан солиштириш мумкин: жараёнга хабарларни узатишни амалга ошириш керак бўлса, мижоз манзили “эшигигача” хабарларни етказишни амалга ошириш учун ичкарида нимагадир мўлжаллаб (анча паст сатхлардаги хизматларни) у “эшик” орқали хабарларни “суриб чиқаради”. Ундан кейин хабарлар “эшик” орқали, бевосита уни қайта ишлашни амалга оширувчи мижоз манзили иловасига тушади. 18.2-расмда интерфейс билан интернет орқали (тақдим этилган ҳолда TCP протоколи қўлланилган бўлсада, худди шундай мувоффақиятга UDP протоколи ҳам эришиши мумкин эди) икки жараённинг ўзаро боғланиши тасвирланган. Шуни кўриш мумкинки, интерфейс хостнинг, амалий ва транспорт сатхи орасида боғланишни ташкил этувчи эканлигини ифодалайди. Интерфейсни яна, илова ва компьютер тармоғи алоқасини амалга оширувчи амалий дастурий интерфейс (API) деб ҳам аташади. Ишлаб чиқарувчи назорати остида илова амалда бутунлигича, унинг транспорт қисми ҳақида гапириш мумкин бўлмаган, амалий сатхга тегишли бўлган интерфейснинг бир қисмида жойлашади. Бу ерда ишлаб чиқарувчининг ваколати, транспорт сатхи протоколини танлаш ва транспорт сатхининг бир неча параметрларини (буфернинг максимал ўлчами, сегментнинг максимал ўлчами ва бошқалар) қийматини ўрнатишдир. Илова ҳар доим ягона транспорт протоколини қўллаган ҳолда қурилади. 18.2-расмда интерфейслар ва транспорт сатхи протоколининг иловалар жараёни кўрсатилган. 2-расм. Интерфейслар ва транспорт сатхи протоколининг иловалар жараёни. 4. Жараёнларни манзиллаштириш Иккита турли хостларда бажарилувчи жараёнлар орасидаги хабарларни мувоффақиятли алмашлаш учун улар бир-бири билан идентификацияланган (тенглашган) бўлиши лозим. Идентификация (тенглашиш), жараёнлар ҳақидаги қуйидаги ахборотларни мавжуд бўлишини талаб этади: - жараёнга тегишли бўлган ном ёки хост манзили; - хост ичидаги жараён идентификатори. Аввало хост манзилини қараб чиқамиз. Интернет иловаларда хостлар IP-манзиллар ёрдамида идентификацияланади (тенглаштирилади). IP- манзил, тармоқнинг ҳар бир хости учун ноёб бўлган (аниқроқ қилиб айтганда тармоққа хостни улашни амалга оширувчи ҳар бир интерфейс учун бу сон ноёб), 32 разрядли иккилик сонда ифодаланади. Хост ичида жараёнлар идентификацияси (тенглашиши), ҳар бир хост жараёни учун ноёб порт рақами ёрдамида амалга ошади. Амалий сатхнинг оммовий бўлган Интернет иловалари, порт рақамларининг стандартлашган (яхши маълум бўлган) қийматларига эга. Шундай қилиб, HTTP протоколи қўлланиладиган жараён, 80 рақамли портни, SMTP протоколини қўлловчи жараён эса 25 рақамли портни олади. Портнинг яхши таниш бўлган рақамларини RFC 1700 (ҳозирги кунда анча эскирган ҳисобланувчи) хужжатларидан ва http://www.iana.org (RFC 3232)сайтидантопиш мумкин. Ишлаб чиқарувчилар янги тармоқ иловаларини яратганда улар портнинг хусусий рақамини илова қилиши керак. 5. Иловалар учун зарур бўлган хизматлар Интерфейс, амалий жараёнлар ва транспорт сатхи протоколи орасидаги интерфейс эканлигини эсга туширамиз. Узатувчи қисмда хабарлар интерфейс орқали, тармоқ ичида аралашиш имконини берувчи транспорт сатхга тушади. Тармоқ хизматлари, интерфейс орқали керакли бўлган иловаларга тушувчи ва уларни қайта ишловчи, адресатнинг транспорт сатхига хабарларни етказишни таъминлайди. Кўпгина компьютер тармоқлари, Интернет билан бирга биттадан ортиқ транспорт протоколларини қўллайди. Иловаларни ишлаб чиқишда, хизматга мурожаат қилувчи транспорт протоколларидан бирини танлаш лозим. Танлашни қандай амалга ошириш мумкин? Бунинг учун ҳар бир протоколни қўллаб-қувватловчи хизматлар рўйхатини ўрганиш ва керакли бўлган иловага энг яхши хизмат кўрсатиш қобилиятига эга бўлганини танлаш керак. Шунга ўхшаган танлашни, поезд ёки самолетда саёҳатга чиқишда фойдаланиш кераклигини ҳал қилган ҳолда амалга оширасиз. Ҳар бир транспорт турини ўзининг афзалликлари бор (масалан, поезд ҳар бир оралиқ пунктда тўхтайди, самолет эса йўлга кам вақт сарфлайди). Иловага қандай хизматлар керак экан? Транспорт сатхи иловалари учун учта асосий талаб ажратилади: маълумотларни ишончли узатиш, кафолатланган узатиш тезлиги ва маълум бир белгиланган вақтда маълумотларни етказиш. Маълумотларни ишончли узатиш Айрим иловалар, масалан электрон почта иловалари, реал вақтда хабарларни узатиш, файлларни узатиш, web-хужжатларни қараб чиқиш, молиявий операциялар ва хоказолар, узатишда маълумотлар йўқолиши эҳтимоллигини инобатга олган ҳолда маълумотларни ишончли узатишни талаб этади. Қоида бўйича маълумотларнинг йўқолиши, фойдаланувчилар учун жудаям номақбул оқибатларга (тасаввур қилинг банк ва унинг мижози орасидаги алмашишни) олиб келади. Шунингдек маълумотлар йўқолишига толерант иловалар тури ҳам мавжуд. Унга кўргина мультимедиа, масалан реал вақтда аудио ва видео иловалари киради. Бундай иловаларда унча катта бўлмаган маълумотларнинг йўқолиши, халақитларнинг пайдо бўлишига (овозли чиқиллашларга ва тасвирларнинг бузилишига) олиб келади. Лекин бу халақитлар тўхтаб қолишларга ёки сифатни мураккаб йўқолишига олиб келмайди. Маълумотларни узатишда иловаларнинг толерант даражаси, йўқолган бўлиши мумкин бўлган маълумотларнинг мақсимал қисмини аниқлайди ва қоида бўйича илова вазифасига ва кодлашда қўлланиладиган схемаларга боғлиқ. Узатиш тезлиги Айрим иловаларни самарали ишлаши учун, маълум бир тезлик билан маълумотларни узатишни амалга ошириш зарур. Масалан, агар Интернет телефония аналог овозли хабарларни 32кбит/с жадаллик билан рақамлига кодласа, унда мувоффақиятли ишлаши учун бу иловаларнинг маълумотларини узатиш учун 32кбит/с тезликни таъминлаш лозим. Акс ҳолда фойдаланувчи жумлалари орасида кечикиш сезилади. Бундай ҳолатлардан холи бўлиш учун илова, кодлаш жадаллигини узатиш тезлиги билан мослашувчи қийматгача камайтирилиши ёки ўзининг ишини тўхтатиши керак. Самарадорлиги маълумотларни узатиш тезлигига боғлиқ бўлган илова, маълумотларни узатиш тезлигига сезувчан деб аталади. Бугунги кунда кўпгина мультимедиа-иловалари узатиш тезлигига сезувчан ҳисобланади, бироқ келажакда қўлланиладиган алоқа каналига иловаларни мослашиш имконини берувчи кодлаш тизимларини кардинал такомиллаштириш кутилмоқда. Электрон почта, web-иловалар ва мослашувчан иловалар синфига кирувчи файлларни узатиш учун иловалар шундай қобилиятга эга. Албатта юқори тезликли алоқа каналининг мавжудлиги тармоқ ишига ҳеч қачон зиён етказмайди; бу ерда ўтказувчанлик полосасини унчалик кенг бўлмаслигини тасдиқлаш жуда долзарбдир. Узатиш вақти Транспорт сатхи иловасига охирги талаб, маълумотларни етказишнинг кафолатланган вақтидир. Интернет-телефония, виртуал дунёлар, телеконференция ва кўп фойдаланувчили компьютер ўйинлари каби реал вақтнинг интерактив иловалари, маълумотларни етказиш вақтига (юзлаган ва ундан кичик миллисекундларда) жуда қаттиқ вақтли чегараланиш талабларини қўяди. Интернет-телефонияда вақтли чегараланишларнинг бажарилмаслиги гаплашиш жараёнида жуда узун пауза (тўҳтаб олиш)ларга, компьютер ўйинларида эса атроф реакцияси кечикишига, бу эса ўз навбатида реалистик йўқолишга олиб келади. Реал вақт иловаларига тегишли бўлмаган иловаларда, маълумотларни етказишда вақтли чегараланишлар унчалик принципиал ҳисобланмайди, бироқ кичкинагина кечикиш ҳар доим каттасига нисбатан афзал. 1-жадвалда маълумотларни узатиш сифатига ҳар хил турдаги иловаларнинг талаблари қўшилади. Албатта, бу маълумотларни талабчан классификация каби қабул қилиш керак эмас; тескариси улар фақат у ёки бу синф иловалари учун характерли бўлган тенденцияни акс эттиради. 1-жадвал Маълумотларниузатишсифатигаиловаларнингталаблари Иловаларниеткази ш Маълумотларни нг йўқолиши Узатиш тезлиги Вақт бўйича чегаралаш Файлларни узатиш Рухсат этилмаган Мослашувчан Йўқ Электрон почта Рухсат этилмаган Мослашувчан Йўқ web-хужжатлар билан ишлаш Рухсат этилмаган Мослашувчан (бир неча Кбит/ с) Йўқ Реал вақтда аудио ва видео Рухсат этилган Аудио: бир неча Кбит/с-1 Мбит/с, видео: 10 Кбит/с- 5 Мбит/с Бор, юзлаган миллисекунд Ёзилган аудио ва видео оқимлари Рухсат этилган Олдингига ўхшаш Бор, бир неча секунд Интерактив ўйинлар Рухсат этилган 1-10 Кбит/с Бор, юзлаган миллисекунд Реал вақтда хабарларни алмашлаш Рухсат этилмаган Мослашувчан Бор ва йўқ 6. Telnet сервисининг вазифаси Telnet- сервиси, Интернет ахборот технологияларининг энг эски сервисидир. Ҳозирги кунда бу сервис амалда қўлланилмайди. Шунинг учун бу сервиснинг асосий, умумий тамойилларини ифодалаш билан чегараланамиз. Telnet сервисининг асосий вазифаси, узоқдаги компьютер ресурсларига уланиш учун тармоқ терминалини қўллаш ҳисобланади. У икки томонлама маълумотларни узатиш каналини таъминлайди (18.3-расм).  3-расм. Telnet сервиси учун мижоз-сервер схемаси. Telnetсервисидамаълумотларниузатишва бошқарувчиахборотларучунTCP-уланиш қўлланилади. Бунда Telnet протоколи узоқдаги терминални серверга уланишини таъминлаш учун 23портни захиралайди. У учта базавий функцияларни бажаради: • узоқдаги тизимга стандарт интерфейсни таъминловчи тармоқнинг виртуал терминали (NVT- network virtual terminal)ни аниқлайди; • мижоз ва серверга алмашлаш опцияси мослаштириш имконини берувчи механизмни улайди; • сервернинг ҳар қандай дастурини яратган ҳолда, мижоз сифатида қатнашиш имконини берувчи уланиш симметриясини таъминлайди. ASCII кодида ишловчиTelnet протоколи, серверга узоқдаги барча терминалларни, стандарт қатор туридаги (18.4-расм) “тармоқнинг виртуал терминаллари” каби қараш, шунингдек анча мураккаб функцияларни (масалан локал ёки узоқдаги эхо-назорат, варақлаш режими ва хоказолар) мослаштириш имконини таъминлайди. 4-расм. NVT тармоқ виртуал терминалининг схемаси. 7.Telnet сервиси ишини ташкиллаштириш Telnet тепасидаги амалий сатхда, ёки реал терминални қўллабқувватлаш дастури ёки терминал билан уланишни амалга оширувчи серверда амалий жараён туради. NTV формати етарли даражада содда. Маълумотлар учун 7 битли ASCIIкодлари қўлланилади. 8 битли октетлар команда кетма-кетликлари учун захираланган. 5-расм. Telnet дастурининг ойна кўриниши. ОС Windows таъминлашига кирувчи telnet дастурий ишини мисол сифатида қисқача тавсифлаймиз. Бу дастур Telnet протоколи бўйича тармоқнинг бошқа узеллари билан ўзаро боғланиш учун мўлжалланган. Дастурни ишга тушуниш учун Пуск ( ишга тушуриш ) менюсига кириш ва Выполнить (бажариш) пунктини танлаш лозим. Ундан кейин киритиш қаторига “ telnet ” команда номи киритилади ва Enter босилади. telnet дастури бажариладиган Windows консол ойнаси пайдо бўлади. “Режимни улаш символи”: [Ctrl+], ишлаш сеансини узиш ва telnet ни таклиф қилишга қайтиш”ни билдиради ([Ctrl+] клавиш комбинациясини қўлласа ҳам бўлади). 5-расмда Telnet нинг асосий командалари (буйруқлари) келтирилган. 8. FTP протоколи бўйича файлларни узатиш FTP-сеанс, локал ва узоқдаги хостларда ўрнатилган файлларни алмашлашни ифодалайди. Узоқдаги хостга улана олиши учун фойдаланувчи ўзининг номини ва паролини киритиши керак. Улангандан кейин фойдаланувчи узоқдаги хостдан локалга файлларни узатгани кабиунинг тескарисини ҳам амалга ошириши мумкин. 18.6-расмда кўрсатилганидек фойдаланувчи,FTP фойдаланувчи аганти ёрдамида FTP билан ўзаро боғланади. Охирида сервер билан ТСР- уланишни ўрнатиш учун, дастлаб фойдаланувчи FTP мижозга узоқдаги хост номини кўрсатади, ундан кейин FTP-буйруғи ёрдамида серверга жўнатиладиган ўзининг номини ва паролини киритади. Сервер фойдаланувчиси аниқлангандан кейин керакли бўлган йўналишда файлларни узатиш жараёни бошланади. 6-расм.FTPда локал ва узоқдаги файл тизимлари орасида файлларни узатиш. HTTP ва FTP файлларни узатиш протоколи ҳисобланади ва жуда кўп умумийликга эга, масалан транспорт сатхи протоколи сифатида уларнинг иккаласи ҳам ТСРни қўллайди. Шунингдек HTTP ва FTP орасида принципиал фарқлар ҳам мавжуд. FTP протоколи иккита параллел ТСРуланишни: бошқарувчи уланиш ва маълумотларни улашни қўллайди. Бошқарувчи уланиш иккита хост орасида бошқарувчи ахборотларни жўнатиш (фойдаланувчи номи ва пароли, узоқдаги кундалик каталогни алмашлаш командаси, файлларни узатиш ва сўраш) учун хизмат қилади. Маълумотларни улаш, файлнинг ўзини узатиш учун мўлжалланган. Мадомики, бошқарувчи уланиш маълумотларни улашдан ажратилган экан, унда бошқарувчи ахборотларни узатиш полосадан ташқарида (out- of-band) дейилади. Кейинги маърузаларда биз, оқимли мультимедиа маълумотларини узатишни назорати учун қўлланиладиган, шунингдек полосадан ташқарида бошқарувчи ахборотларни узатиш механизмини қўлловчи RTSP протоколи билан танишамиз. FTP дан фарқли HTTP протоколи ягона ТСР уланиши орқали файлларни ва командалар (сўровлар ва жавоблар учун сарловха қатори)ни узатишни амалга оширади. Шунинг учун ҳам HTTP ўзининг бошқарувчи ахборотини полоса ичида (in-band) узатади деб айтишади. Полоса ичида бошқарувчи ахборотларни узатишга эга бўлган протоколга бошқа бир мисол электрон почта учун характерли бўлган SMTP ҳисобланади. Биз SMTP протоколини кейин қараб чиқамиз. 18.7- расмда FTP протоколининг икки уланишига намуна келтирилган. 7-расм. Бошқарувчи уланишлар ва маълумотларни улаш. FTP-сеанс, мижоз ва узоқдаги хост (сервер) орасида, 21-рақамли порт орқали бошқарувчи ТСР-уланишни ўрнатиш билан бошланади. Шунинг учун уланишда фойдаланувчи номини ва паролни узатиш, шунингдек кундалик каталогни ва файлларни алмашлаш командаси амалга оширилади. Сервер файлларни узатиш ва қабул қилиш командасини олгандан кейин, у мижоз билан маълумотларни ТСР-уланишини ўрнатади кейин файл алмашлашни амалга оширади ва уланишни ёпади. Ҳар бир уланиш фақат битта файлни узатиш имконини беради. Шундай қилиб кўпгина алмашлашлар маълумотларни улашни кўп марта ўрнатиш заруратини туғдиради. Бунда бошқарувчи уланишлар барча сеанслар давомида очиқ қолади. Киритилган терминологияларни назарда тутган ҳолда маълумотларни улашни доимий бўлмаган уланишларга киритиш мумкин. FTP-сеанси вақтида сервер, фойдаланувчи ҳақидаги ахборотга эга бўлиши керак. Қоида бўйича бошқарувчи уланишлар фойдаланувчининг махсус хисоблаш ёзувлари билан боғлиқ. Бундан ташқари сервер, фойдаланувчи ишлаётган кундалик каталогни кузатиши керак. Ахборотларни сақлаш учун ресурсларни сарфлаш зарурати, серверни бир вақтда қўллаб- қувватловчи FTP-сеанслар сонини анчагина камайишига олиб келади. HTTP билан солиштирганда FTP протоколининг камчилиги ҳам ана шунда. Шуниям айтиш жоизки HTTP уланиш ҳолатини эслаб қолмайди. АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1.ComputerNetworkingATopDownApproach. James. F. Kuross. Pearson Education 2013. 2.Олифер В.Г., Олифер Н.А. Компьютерные сети.Принципы, технологии, протоколы. 3-е изд. СПб.: Питер,2006- 958 с. 3.Арипов М. ва бошқалар. Ахборот технологиялари. Тошкент: Ношир, 2009368б. 4.Семенов Ю.А. Протоколы Интернет.М.: Горячая линия- Телеком,2001.- 1100 с. 5.Садчикова С.А. IP-ТЕЛЕФОНИЯ. Учебное пособие для студентов специальностей 5А522202, 5А522203, 5А522205, 5А522216. Ташкент. ТУИТ.2008