logo

Жарима, муайян хукукдан махрум килиш ва ахлок тузатиш ишлари ва камок тарикасидаги жазоларни ижро этиш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

82 KB
Жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва аҳлоқ тузатиш ишлари ва қамоқ тариқасидаги жазоларни ижро этиш РЕЖА: 1. Жарима тариқасидаги жазони ижро этиш а) Жазони ижро этиш тартиби; б) Жарима тўлашдан бўйин товлаш оқибатлари. 2. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш. а) Жазони ижро этиш тартиби. б) Жазоларни ижро этиш инспекциясчининг мажбуриятлари. в) Корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг ҳукмни ижро этиш борасидаги мажбуриятлари. г) Муайян фаолият тури билан шугилланиш учун берилган рухсатномани бекор қилишга ваколатли органнинг мажбуриятлари. д) Маҳкумнинг мажбуриятлари. 3. Аҳлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони ижро этиш. а) Жазони ижро этиш тартиби б) Жазоларни ижро этиш инспекциясининг мажбуриятлар в) Корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятларининг ҳукмини ижро этиш борасидаги мажбуриятлари г) Маҳкумни мажбуриятлари д) Жазо муддатини ҳисоблаш е) Маҳкумнинг иш ҳақидан чегириб қолиш тартиби ё) Аҳлоқ тузатиш ишларини ўташдан бўйин ғовлаш оқибатлари 4. Қамоқ жазосини ижро этиш А).қамоқ жазосини ижро этиш тартиби. Б).Маҳкумларнинг ёзишмалари. В).Моддий маиший таъминоти, уларга тиббий хизмат кўрсатиш Жарима тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс жаримани ҳам қонуний кучга кирган кундан бошлаб уч ойлик муддат ичида ихтиёрий равишда тўлаши шарт. Агар белгиланган муддатда жаримани тўлиқ миқдорда тўлашга маҳкумнинг иложи бўлмаса суд унинг илтимосномасига кўра ҳукмнинг ижросини Жиноят процессуал кодекси 533-моддада белгиланган тартибда кечиктириши ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилиши мумкин. Маҳкумни жаримани тўлашдан бўйин товлаши ушбу жазони Жиноят кодексининг 44 ва 82-моддаларида назарда тутилган тартибда ва доирада бошқа жазо билан алмаштиришга сабаб бўлади. Агар маҳкум жазо тариқасидаги тайинланган жаримани тўлашдан уч ой мобайнида бўйин товласа, суд жариманинг тўланмаган миқдорини аҳлоқ тузатиш ишлари,хизмат бўйича чеклаш ёки қамоқ тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Бундай ҳолда аҳлоқ тузатиш ишлари ёки хизмат бўйича чеклаш жазосининг ҳар бир ойи энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдордаги жаримага теглаштирилиб, 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга тайинланади. қамоқнинг ҳар бир ойи эса, энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдоридаги жаримага тенглаштирилиб, 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга тайинланади. Жиноят кодексига кўра жарима энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробаридан юз баробаригача миқдорда давлат даромадига пул ундиришдир. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо ижроси яшаш жойидаги ИИ органларининг жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан амалга оширилади. қамоқ ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазога қўшимча равишда тайинланган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижроси асосий жазони ижро этувчи орган томонидан амалга оширилади. ИИ органларининг жазоларни ижро этиш инспекцияси: Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган маҳкумларнинг рўйхатга олади; Маҳкум ишлайдиган корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятига ва муайян фаолият тури билан шуғулланиш учун берилган рухсатномани бекор қилишга ваколатли органга ҳукм талабларини ижро этиш тўғрисидаги хабарномани юборади; Маҳкумни ҳукмда кўрсатилган таoқиқларга риоя этилишни текширади; Маҳкум ишлайдиган корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти шунингдек, муайян фаолият тури билан шуғулланиш учун берилган рухсатномани бекор қилишга ваколатли органлар томонидан ҳукм талаблари қандай бажарилаётганлигини текширади; Маҳкум ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган ёҳуд кирган тақдирда инспекция ҳукмнинг нусхасини мудофаа ишлари бўлимига ёки хизматни ўтаётган жойга юборади. Маҳкум ишлайдиган корхона, муассаса ва ташкилот маъмурияти жазоларни ижро этиш инспекциясидан хабарнома олган кундан бошлаб уч кун ичида қуйидагиларни бажаришга мажбур: Маҳкум эгаллаш ва шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган лавозимдан ёки меҳнат фаолияти туридан уни озод қилиш; Жазоларни ижро этиш инспекциясига ҳукм талаблари ижро этилганлиги тўғрисида тегишли хужжатларни илова қилган холда хабар йўллаш; Маҳкум бошқа ишга ўтказилган ёки у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда бу ҳақда жазоларни ижро этиш инспекциясига хабар қилиш. Муайян фаолият тури билан шуғулланиш учун берилган рухсатномани бекор қилишга ваколатли орган жазоларни ижро этиш инспекциясидан хабарнома олган кундан бошлаб уч кун ичида маҳкум шуғулланиши тақидланган фаолият тури учун берилан руҳсатномани бекор қилиб, тегишли хужжатни олиб қўйишга ва бу ҳақда инспекцияга хабар йўллашга мажбур. М. Ҳ. М. қ. тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс ҳукм талабларини бажаришга, жазоларни ижро этиш инспекциясига мазкур жазони ўташ билан боғлиқ хужжатларни тақдим этишга, яшаш ва иш жойидаги ўзгаришлар ёки меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги хақида инспекцияни хабардор қилишга чақирувга биноан инспекцияда хозир бўлишга мажбур. У хозир бўлмаган тақдирда белгиланган тартибда мажбуран келтирилиши мумкин. А.Т.И. тариқасидаги жазони ижроси маҳкумларни яшаш жойидаги ИИО ларининг жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан амалга оширилади. Маҳкум доимий яшаш жойига эга бўлмаган тақдирда ҳукмни ижроси ҳукм чиқарилган жойидаги жазони ижро этиш инспекцияси юкланади. А.Т.И. корҳоналарда, муассасаларда ва ташкилотларда ўталади. Жазони ўз иш жойида ўташ шарти билан А.Т.И. га ҳукм қилинган шахслар судлангунга қадар ўзлари ишлаётган кор. муасс. ёки ташкилотда меҳнат фаолиятини давом эттираверади. Жазони бошқа жойларда ўташ шарти билан аҳлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахслар жазоларни ижро этиш инспекцияси белгилаб берадиган кор. муасс. ёки ташкилотга юборилади. Вояга етмаган маҳкумлар яшаш жойидаги кор. муасс. ташкилотга юборилади. ИИО ларнинг жазоларни ижро этиш инспекцияси: Аҳлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларни рўйхатга олади; Маҳкумда жазони ўташни тартиби ва шартларини тушунтиради; Бошқа жойларда ўталадиган аҳлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларни ишга жўнатади; Маҳкумлар томонидан жазони ўташ шартларига риоя этилишини текширади; Маҳкум ишлайдиган кор. муасс. ташкилотлат маъмурияти томонидан ҳукм талаблари ижро этилишини текширади; Маҳкумни қидириб топиш юзасидан дастлабки тадбирларни ўтказади, зарур материалларни тайёрлайди ва тегишли хизматга оширади; Аҳлоқ тузатиш ишларини бошқа жойларда ўтаётган шахслар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш учун руҳсатнома бериш масаласини кўриб чиқади. Маҳкум ишлайдиган корҳона, муассаса, ташкилот маъмурияти маъмурияти куйдагиларга мажбур: Маҳкумни иш хақидан тўғри ва ўз вақтида чегириб олинишини ҳамда чегириб қолинган суммани давлат фойдасига ўтказилишини таъминлаш; Маҳкумга нисбатан қўлланилган рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари ҳақида, унинг жазони ўташдан бўйин товлаётгани, бошқа ишга ўтказилгани ёки у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида жазони ижро этиш инспекциясини хабардор этиш. А.Т.И. тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс ҳукм талабларини бажаришга жазоларни ижро этиш инспекциясига мазкур жазони ўташ боғлиқ хужжатларни тақдим этишга, яшаш ва иш жойидаги ўзгаришлар ёки меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида инспекцияни хабардор қилишга, чақирувга биноан инспекцияда хозир бўлишга мажбур. Маҳкум хозир бўлмаган тақдирда, белгиланган тартибда мажбуран келтирилади. Маҳкум меҳнат шартномаси билан боғлиқ ҳар қандай ҳолларда мансабдор шахслар устидан судга шикоят қилиши мумкин. А.Т.И. муддати маҳкум ишлаган ва унинг иш ҳақидан ушлаб қолинган давр мобайнидаги йилар, ойлар ва кунлар билан хисобланади. Маҳкум ишлаб берган кунлар миқдори суд томонидан белгиланган жазо муддатини ҳар ойига тўғри келадиган иш кунлари миқдоридан кам бўлмаслиги керак. Агар маҳкум ана шу миқдордаги иш кунларини ишлаб бермаган бўлса ва ишламаган кунлари жазо муддатига қўшиб ҳисоблаши учун ЖИК да белгилаб қўйилган асослар бўлмаса А.Т.И. ни ўташ маҳкум белгиланган иш кунлари миқдорини тўлиқ ишлаб бергунига қадар давом этади. Иш вақти жамлаб ҳисобга олинадиган кор.муасс.ташкилотда ишлаётган маҳкумларнинг жазони ўташ муддати иш соатларини нормал миқдорига амал қилинган ҳолда ҳисобга олинадиган даврдаги иш вақти муддатидан келиб чиқиб ҳисобланади. Жазони ўташ муддати кор. муасс. ташкилот маъмурияти жазоларни ижро этиш инспекциясидан хабарнома олган кундан бошқа жойларга ўтиладиган АТИ га ҳукм қилинган шахслар эса улар жазони ўташ учун юборилган кор.муасс. ташкилотда иш бошлаган кундан бошланади. Маҳкум ишлаган аммо қонунга мувофиқ унинг иш ҳақи сақланиб турган вақт, шунингдек маҳкум ишсиз деб топилган вақт АТИ ларни ўташ муддатига қўшиб ҳисобланади. Жазони ўташ муддатига қуйдагилар қўшиб ҳисобланмайди : қонун хужжатларига мувофиқ вақтинча меҳнат қобилиятсизлик нафақаси тўланмайдиган касаллик вақти; қамоқ тариқасидаги маoмурий жазони ўташ вақти бошқа жиноят содир этганлиги муносабати билан қамоқда сақланган вақт. Ҳукмда назарда тутилган чегирма маҳкумни асосий иш жойидаги иш ҳақини барча туридан ҳар бир ишлаган ой учун маош тўлаш чоғида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Маҳкум аҳлоқ тузатиш ишларини ўташдан бўйин товлаган тақдирда жазоларни ижро этиш инспекцияси ўталмаган муддатни озодликдан маҳрум қилиш жазоси алмаштириш ҳақида жиноят кодексининг 46ва 83 моддаларида назарда тутилган тартибда судга тақдимнома киритади. қамоқ жазосини ижро этиш тушунчаси аҳамияти, тартиби ва шартлари. қамоқ жазосининг моҳияти. қамоқ жазосини ижро этиш муассасаларининг маҳкумларни қамоқ уйларига жўнатиш тартиби ва шартлари. қамоқ уйларида маҳкумларнинг таъминоти ва ҳуқуқий ҳолатлари, қамоқ уйларида маҳкумларнинг тиббий хизматлардан фойдаланишлари. қамоқ уйларида меҳнат ва маҳкумлар билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар. қамоқ уйларида маҳкумларни рағбатлантириш ёки уларга интизомий жазо чораларини қўллаш. Маҳкумлар жазони ўташ учун қамоқ уйларига тергов хибсхонаси маъмурияти ҳукм қонуний кучга кирганлиги тўғрисида суд хабарномасини олган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида жўнатилади. Маҳкумларнинг қамоқ уйларига жўнатиш тартиби, Ўзбекистон Республикаси ИИВги томонидан белгиланади. қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар жазони ҳукм чиқарилган жойдаги махсус қамоқ уйларида ўтайдилар. Маҳкумлар жазони бутун муддатини, одатда битта қамоқ уйида ўтайдилар. Маҳкумни бир қамоқ уйидан иккинчисига ўтказишда ЖИКнинг 57-моддасида назарда тутилган холларда ва тартибда йўл қўйилади. қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар ЖИКнинг 58 ва 124 – моддасини биринчи қисмининг талабларига риоя этилган ҳолда икки ва тўрт кишилик ёки умумий камераларда сақланади. Биринчи маратоба қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар илгари қамоқ ёки озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслардан алоҳида сақланади. Маҳкумлар фуқаролик намунасидаги кийимда юрадилар. Маҳкумларни буюмлари ва хоналарини тинтув қилиш ва кўздан кечириш ЖИК нинг 67-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Маҳкумларга ҳар кунги муддати бир соатлик,вояга етмаганлар, ҳомиладор аёллар ва ёш боласи бор аёлларга эса 1.5 соатлик сайир қилишлик имконияти берилади. Маҳкумларга учрашувлар, телефон орқали сўзлашувлар, посилкалар олиш, озиқ-овқат махсулотлар сотиб олишга рухсат этилмайди. қамоқ жазосига ҳукм қилинган, даволанишга ва кучли овқатга мухтож маҳкумларга тиббий хулоса асосидан уларнинг шахсий хисоб варағидаги маблағларидан озиқ-овқат махсулотлари сотиб олишга рухсат этилади. Маҳкумлар энг зарур нарсаларни пул ўтказиш йўли билан белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг 30% ошмайдиган суммага сотиб олишлари мумкин . Вояга етмаган маҳкумларга яқин қариндошлари билан ҳар ойда бир марта муддати 3 соатгача бўлган қисқа муддатли учрашув имконияти берилади. қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахсларга алоҳида холларда яқин кариндошлари билан ЖИК нинг 77 моддасида белгиланган тартибда телефон оркали сўзлашув имконияти берилади. қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар чекланмаган миқдорда хат олишлари ва жўнатишлари мумкин. Маҳкумларни ёзишмалари цензурадан ўтказилади. қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахсларни маиший яшаш шароитлари белгиланган гигиена ва санитария қоидаларига мос бўлиши шарт. Бир маҳкумга тўғри келадиган яшаш майдони нормаси 2.5 кв. метрдан кам бўлиши мумкин эмас. Маҳкумга ётиш учун алоҳида жой, кўрпа-тўшак ва чойшаб, шунингдек тергов хибс хоналарда қамоқда турган шахслар учун қонун хужжатларида белгиланган норма бўйича овкат берилади. қамоқ уйининг камералари радио эшитириш тармоғи билан жихозланади. Маҳкумларга стол устида ўйналадиган ўйинлар, газеталар, журналлар берилади. Улар кутуб хонадан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Маҳкумларга тиббий хизмат кўрсатиш ЖИК ни 87 моддасига мувофиқ амалга оширилади. Иқтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш учун маҳкумлар жазони ижро этиш колониялари қошидаги даволаш муассасаларига, алоҳида ҳолларда эса солиғни сақлаш органларининг даволаш муассасаларига юборилиши мумкин. қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар қамоқ уйининг хўжалик хизматига оид ишларга хафтасига тўрт соатгача бўлган муддатга хақ тўламаган ҳолда жалб этилиши мумкин. Маҳкумлар билан тарбиявий ишлар қамоқ уйларнинг маъмурияти томонидан ЖИК да баён этилган тамоинлар асосида олиб борилади. Маҳкумларга яхши хулқ-атвори учун қамоқ уйларида қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин: 1. Ташаккур э ъ лон қилиш. 2. Илгари қўлланилган интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш. 3. Ҳар кунги сайр вақтини бир соатга кўпатириш. Жазо ўташ тартибини бузганлиги учун маҳкумга куйдаги интизомий жазо чоралари қўлланиши мумкин: Огохлантириш, хайфсан, ўн суткагача муддатга аёллар ва вояга етмаганларни эса 7 суткагача муддатга карцерга киритиб қўйиш. Ҳар кунги сайрни рағбатлантириш тарикасида кўпайтирилган муддатини бекор қилиш. Жазони ижро этувчи муассасаларга қуйидагилар киради: Жазони ижро этиш колониялари; Тарбия колониялари; Турмалар. Тергов ҳибсхоналари озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган ва хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдирилган шахсларга нисбатан жазони ижро этиш муассасалари вазифасини бажаради. АДАБИЁТЛАР 1. Жиноят-ижроия ҳуқуқи. Дарслик. Муаллифлар жамоаси. Масъул муҳаррир-ю.ф.н., доц. Б.Ж.Ахроров. –Т.: Ўқитувчи, 2002. – 208б. 2. Жиноят-ижроия кодексига шарҳлар. Рустамбоев М.Ҳ., Ахраров Б.Ж. ва бошқалар. Маъсул муҳаррир: ю.ф.д., проф. М.Ҳ.Рустамбоев. – Т.: ТДЮИ, 2007. – 574 б. 3. Комментарий к Исправительно-трудовому кодексу Республики Узбекистан. –Т.: Узбекистан, 1997.- 345с. 4. Абдухалиқов М.А., Пайзуллаев Қ., Абдуқодиров Ш.Ё. Жиноят -ижроия ҳуқуқи (альбом схемалар). –Т.: ТДЮИ, 2005. – 142 б. 5. Курс уголовного права Республики Узбекистан Том-1 общая часть учение о преступлении . учебник. М.Х. Рустамбоев . - Т.:ТДЮИ, 2009.- 526 ст. 6. Курс уголовного права Республики Узбекистан Том-2 общая часть учение о наказании . учебник. М.Х. Рустамбоев . - Т.:ТДЮИ, 2009.-394 ст. 7. Курс уголовного права Республики Узбекистан Том-3 особенная часть . учебник. М.Х. Рустамбоев . - Т.:ТДЮИ, 2009.-423 ст. 8. Курс уголовного права Республики Узбекистан Том-4 особенная часть . учебник. М.Х. Рустамбоев . - Т.:ТДЮИ, 2009.-513 ст. 9. Курс уголовного права Республики Узбекистан Том-5 особенная часть . учебник. М.Х. Рустамбоев . - Т.:ТДЮИ, 2009.-401 ст.