logo

Узбекистон республикаси конунчилик хокимиятидаги изчил ислохатлар - икки палатали парламентга утиш зарурияти

Yuklangan vaqt:

16.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

208 KB
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳокимиятидаги изчил ислоҳотлар –икки палатали парламентга ўтиш зарурияти Режа 1. Ўзбекистон Республикасида парламент ислоҳотлари нинг тарихий зарурияти 2. Ўзбекистоннинг икки палатали парламенти - изчил ислоҳотлар самараси 3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати – янги ҳуқуқий институт сифатида 4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг шаклланиш тартиби. Парламент фаолиятининг ҳуқуқий асослари 1. Ўзбекистон Республикасида парламент ислоҳотларининг тарихий зарурияти Парламентаризмнинг такомиллашиб ва мустаҳкамланиб бориши умумжаҳон тенденцияси ҳисобланади. Парламент ривожланишининг ҳаракатлантирувчи кучлари унинг олий Вакиллик ва қонун чиқарувчи орган сифатидаги табиатининг ўзида мавжуддир. Бугунги кунда деярли барча демократик мамлакатлар учун хос бўлган хусусият шуки, парламент ўз вазифасини қанчалик самарали бажарса ва ҳокимиятлар бўлиниши тизимида кучлироқ мавқега эга бўлса, ҳуқуқий давлат ва унинг қонунчилик тизими шунчалик самаралироқдир. Икки палатали парламент ғояси ҳокимиятлар бўлиниши принципи ҳамда ўзаро тийиб туриш ва мувозанатни сақлаш тизимига жуда яқин туради, фарқ фақат шундаки, бунда гап вакиллик ва қонунчилик ҳокимиятининг олий органи сифатида парламентнинг ўз таркибий тузилиши ҳақида бормоқда. Амалиётда икки палатали парламентга эга бўлган мамлакатларнинг аксариятида иккала палатанинг ваколатлари ўзаро тийиб туриш ва мувозанатни сақлаш тизими асосида шакллантирилади. Қоида тариқасида, қуйи палата анча фаол, либерал, кўпинча сиёсий партиялар иштироки туфайли радикал ҳамдир. Юқори палата консерватив посанги вазифасини ўтайди. Икки палатали тизимнинг асосий ғояси ана шу нисбатда тасаввур қилинади. Икки палатали парламентда бошқача, масалан, давлатнинг федерал тузилиши билан боғлиқ хусусият ҳам бўлиши мумкинлигига қарамай, консерватизм элементига эга парламент ғояси анча узоқ тарихга эга. Э.Ҳ.Халилов таъкидлаганидек, «...икки палатали тизимни танлашнинг асосий сабаби - давлатнинг федератив тузилишидадир, дейиш тўғри бўлмайди. Икки палатали тизим федератив давлатлар пайдо бўлишидан бирмунча аввал юзага келган ва унинг илдизлари узоқ тарихга эга» 1 . У XIII аср охирларида Лордлар палатаси таъсис этилган Англияни тарихий мисол тариқасида келтиради. Аслида «юқори палата асло федерация субъектларини ифодалаш учун пайдо бўлмаганлигини» 2 кўрсатиб ўтар экан, Л.В.Смирнягин ҳам айни шу фикрни билдиради. У ҳам Буюк Британиядаги Лордлар палатасини қуйи палата фаолиятига хос бўлган кескинлик ва шошма-шошарликни юмшатишга қаратилган аристократлар мажлиси сифатида юқори палатанинг тимсоли деб ҳисоблайди. Унинг ва бошқа кўпгина давлатшуносларнинг фикрича, юмшатиш - юқори палатанинг бош вазифасидир, ваҳоланки минтақавий ҳокимиятларнинг Вакиллиги келиб чиқиши бўйича ҳам, аҳамияти жиҳатидан ҳам иккинчи вазифадир. «Қонун ижодкорлигини секинлатиш, парламент аъзоларини муаммолар ичига чуқурроқ кириб боришга мажбур қилиш, узоқ йилларга мўлжалланган қонунларни қабул қилишда ўткинчи мулоҳазалар таъсирини камайтириш - бу юқори палатанинг минтақавий ҳокимиятлар Вакиллиги вазифаси билан унчалик умумийликка эга бўлмаган энг муҳим вазифасидир» 3 . Бу вазифа юқори палатани шакллантиришга бошқача ёндашишни ва депутатларга бошқача талаблар қуйилишини тақозо этади. Хусусан, юқори палатага тажрибали сиёсатчиларни, мамлакатнинг энг обрўли кишиларини, айрим мамлакатларда эса қуйи палатадагига қараганда анча узоқроқ муддатга сайлаш расм бўлган. Икки палатали парламент юқори палата туфайли анча барқарор воситадир, деган фикр бикамерализмни тушунишда ҳамма томонидан қабул қилинган ва асосий фикр ҳисобланади. 1 Халилов Э.Ҳ. Ўзбекистон Республикасининг конун чиқарувчи олий органи: сохта вакилликдан ҳақиқий парламентаризмга қадар. - Т.; Ўзбекистон, 2001 йил. 150 бет. 2 Совет Федерации: эволюция статуса и функций / Отв.ред. Л.В.Смирнягин. - М.; Институт права и публичной политики, 2003. - С.9. 3 Совет Федерации: эволюция статуса и функций / Отв.ред. Л.В.Смирнягин. - М; Институт права и публичной политики, 2003. –С.9. Бундан ташқари, юқори палатанинг ривожланиш тарихига унинг ваколатлари кўлами камайиб бориши хусусияти хосдир. Масалан, Франция Республика Кенгаши 1946 йилги Конституцияга кўра ҳар нарсага қодир бўлган Сенат Учинчи республикада эга бўлган ваколатларидан маҳрум бўлди. Ёки Японияни олайлик: у ерда юқори палата сақлаб қолинганига қарамай, қуйи палатага юқори палатанинг - Маслаҳатчилар палатасининг ветосини бартараф қилиш имкониятини яратадиган ваколатлар берилган. Ҳукумат фақат қуйи палата олдида жавобгардир 4 . Аристократик Вакиллик ёки молиявий намояндалар Вакиллиги йўли билан парламентнинг консерватив вазифаси таъминланиши ўзининг классик кўринишида фақат Буюк Британияда (Лордлар палатаси) ва қисман Канадада сақланиб қолган 5 . Бироқ айни шу Буюк Британияда 1911 ва 1949 йилги иккита ҳужжат Лордлар палатасининг қонунчилик соҳасидаги ҳуқуқларини анча чеклаб қуйган 6 . Яқинда Тони Блэр ҳукуматининг қўллаб-қувватлаши билан ислоҳот ўтказилиб, бу, бир томондан, валиахд пэрлар сони камайишига, иккинчи томондан, Лордлар палатаси таркибида ҳам, юқори палата ваколатларида ҳам туб ўзгаришларга олиб келди 7 . Ҳозирда юқори палата турғун (консерватив) элементининг таъминланиши кўпроқ демократик шаклга эга. Мазкур ҳолат юқори палатани шакллантиришнинг алоҳида тартибида, қонунчилик, назорат, ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширишда иштирок этиш соҳасида юқори палаталар ваколатини қонун йўли билан белгилашнинг асосий йўналишларида намоён бўлмокда. Қонунчилик соҳасида юқори палаталар, масалан, Россия, АҚШ, Швейцария ёки Италияда бўлгани сингари ўз мавқеи жиҳатидан қуйи палаталар билан тенглаштирилган ёхуд Германия, Австрия, Буюк Британия ва Ирландияда бўлгани сингари кечиқтирувчи вето ҳуқуқига эга. Мисол учун, АҚШда Конгресснинг ҳар бир палатаси, қуйи палата ваколатига кирадиган айрим масалаларни истисно этганда, исталган масала юзасидан ҳар қандай қонун лойиҳасини унинг муҳокамасига киритиш ваколатига эга. Амалда палаталардан ҳар бири бошқа палата томонидан қабул қилинган қонунга қарши овоз бериши мумкин. Сенат Вакиллар палатаси таклиф этган у ёки бу қонун лойиҳасини тасдиқламаслик ҳуқуқига эга. Унга унинг хусусиятини ўзгартирадиган тузатишлар киритиш мумкин. Бу ҳолда иккала палата аъзоларидан иборат таркибдаги келишув қўмитаси қонун лойиҳасининг иккала томонни қаноатлантирадиган ўзаро муросага келтирадиган вариантини ишлаб чиқиши шарт 8 . Баъзи мамлакатларда, масалан Бельгия ва Японияда юқори палаталар қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида маслаҳат овози ҳуқуқида иштирок этишлари ёки, Нидерландияда бўлгани сингари, қуйи палата томонидан қабул қилинган қонунларнинг «сифатини назорат қилиш» деб аталувчи жараёнда иштирок этишлари мумкин. Кўпинча юқори палаталар қуйи палатада қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга. Айрим давлатларда юқори палатанинг ваколати соҳасига кирмайдиган қонунчилик соҳалари белгилаб қуйилган. Масалан, Ҳиндистон ва Австрияда юқори палаталар давлат молиясини тартибга солувчи қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишда иштирок этмайди 9 . Россияда регламент қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга юқори палатани жалб этиш мажбуриятини қуйи палата зиммасига юкламайди. Агар бу амалиётда бўлса ҳам расмий мулоҳазалардан кўра, кўпроқ таркиб топган анъанага мувофиқ булади. Россиялик мутахассисларнинг ўз фикрига кўра, юқори палатага қуйи палатадан қонун лойиҳаси эмас, балки қонун келиб 4 Қаранг. Конституции зарубежннх государств. - М.: Издательство БЕК. -С.Х. 5 Қаранг. Шамбек Г.К. К вопросу о значении двухпалатной парламентской системм // Конституционное право: восточноевропейское обозрение. - 2003. - №1. - С.З. 6 Қаранг. Конституции зарубежннх государств. - М.: Издательсво БЕК. -С.Х. 7 Қаранг. Шамбек Г.К. К вопросу о значении двухпалатной парламентской системьт // Конституционное право: восточноевропейское обозрение. - 2003. - №1. - С.З. 8 Қаранг. Қудратхўжаев Ш. АҚШда қонунчилик ҳокимияти// Халк сўзи. - 2002 йил 7 март. 9 Қаранг. Шамбек Г.К. К вопросу о значении двухпалатной парламентской системм // Конституционное право: восточноевропейское обозрение. - 2003. - №1. - С.З. тушиш ҳолатининг ўзи (гарчи қонунга айланиш учун ҳужжат ҳали юқори палатада ҳамда мамлакат Президенти томонидан маъқулланиши керак бўлса ҳам) юқори палата учун хос ва одатий хусусиятдир: «Шу аснода Федерация Кенгашининг ҳам Президентининг ҳам қонунчилиқдаги тутган ўрни очиқдан-очиқ пасаяди» 10 . Парламентларнинг аксариятида ижро этувчи ҳокимиятга нисбатан назорат қилиш вазифалари ва ҳукуматга ишончсизлик вотуми чиқариш имкониятлари, қоида тариқасида, қуйи палаталар тасарруфидадир. Шунга қарамай, юқори палаталар фаолиятида ҳам назорат қилишга оид вазифаларнинг кучайиши умумий йўналиш ҳисобланади. Бунинг учун юқори палаталарга сўров билан мурожаат қилиш ҳуқуқи, резолюция қабул қилиш ҳуқуқи, илтимоснома (ариза) билан чиқиш ҳуқуқи берилади, айрим мамлакатларда улар шунингдек текширув ўтказувчи комиссиялар тузиш ҳуқуқидан фойдаланишлари мумкин. Масалан, Германия ва Австриянинг юқори палаталари текшириш ўтказувчи комиссияларни тузиш ҳуқуқига эга, айни пайтда Италия ва Испания сенатлари бундай ҳуқуққа эга эмас. «Парламентаризм: хорижий мамлакатлар тажрибаси» китоби 11 тузувчилари парламент текшириши назоратнинг энг самарали шакли эканлигини қайд этганлар. Бундай ҳуқуққа иккала палата эга бўлган АҚШ мисол қилиб келтирилган. Конгресс томонидан тузилган қўмиталар ва комиссиялар зарур ҳужжатлар ва материалларни талаб қилишга, исталган шахсни, шу жумладан президентни ҳам, чақирув қоғози орқали ўтказиладиган эшитишларга жалб этишга, гувоҳ сифатида сўроқ қилишга ҳақлидир ва ҳоказо. Чақирув бўйича келмаслик суд таъқибига сабаб бўлиши мумкин. Сенат ёки Вакиллар палатасининг қарорига биноан муайян шахсларга тегишли иш судга оширилиши мумкин. Бюджет ажратмаларини қисқартириш санкция (жазо чораси) сифатида қўлланилиши мумкин. Мазкур китоб тузувчилари ёзганидек, парламент текшириши, бу ижро этувчи ва суд ҳокимияти, мансабдор шахслар устидан, конституция ва қонун ҳужжатлари ижроси устидан назоратнинг олий шаклидир 12 . Ишончсизлик вотуми асосан қуйи палата томонидан эълон қилинади. Бундан шундай ҳуқуққа эга бўлган Италия Сенати камдан-кам истиснодир. Юқори палаталар аксарият ҳолларда конституциявий судга сўров билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Ваҳоланки ҳисоб палатаси воситасида ҳисобварақларни ва молиявий ишлар юритилишини назорат қилиш ташаббуси асосан қуйи палата ваколатига тааллуқлидир. Юқори палаталар, масалан, Россияда бўлгани сингари, кадрларни тайинлаш билан боғлиқ ваколатларга ҳам эга. Юқори палатанинг судга оид ваколатлари фақат Буюк Британиянинг Лордлар палатасида бор. Америка Сенатида бундай ваколат фақат импичмент эълон қилишда намоён бўлади, яъни Вакиллар палатаси томонидан олий мансабдор шахсларга (шу жумладан Президентга) қарши айблар қўйилганда учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овоз билан уларни лавозимидан бўшатиш тўғрисида қарор қабул қилишдан иборат ваколатида ифодаланади 13 . Юридик фанлари доктори А.С.Турсуновнинг ёзишича икки палатали парламентни қарор топтириш билан боғлиқ масалаларни қонуний тартибга солиш ва мазкур муаммолар юзасидан ҳалқаро тажрибани ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Қатор илғор мамлакатларнинг икки палатали парламентлар тузиш тажрибаларига тўхталиб ўтиш лозим 14 . Юқори палатанинг белгиланган мақсадини замонавий маънода тушуниш парламентаризмнинг демократик моҳияти билан узвий боғлиқдир. Консерватив элемент 10 Совет Федерации: Эволюция статуса и функций/ Отв. ред. Л.В.Смирнягин. - М: Институт права и публичной политики, 2003. - С.17-18. 11 Парламентаризм: хорижий мамлакатлар тажрибаси/ Р.А.Алимовнинг умумий таҳрири остида. - Т.: Шарк. 2002. 32-33- бетлар. 12 Парламентаризм: хорижий мамлакатлар тажрибаси/ Р.А.Алимовнинг умумий таҳрири остида. - Т.: Шарқ. 2002. 32-33- бетлар. 13 Қаранг. Шамбек Г.К. К вопросу о значении двухпалатной парламентской системм // Конституционное право: восточноевропейское обозрение. - 2003. - №1. - С.З. 14 Жамият ва бошқарув журнали. 2002 й. 2-сони. «Хориж парламентлари» 4-7-бетлар. ва ҳудудий Вакиллик қонунчилик ва Вакиллик ҳокимиятини самарали рўёбга чиқариш учун зарур бўлган ўзаро бир-бирини тўлдирувчи вазифаларга эга. Юқори палата, ўзининг барча вазифалари билан биргаликда, аслини олганда, икки палатали тизимнинг ажралмас элементигина эмас, балки бикамерализмнинг асосий ҳал қилувчи белгиси ҳам бўлиб, бусиз «икки палатали парламент» ўзининг ҳар қандай маъноси ва аҳамиятини йўқотади. Шу жиҳатдан Ўзбекистондаги парламент ислоҳотларининг мантиқий кечиши парламентаризм ривожланишининг умумжаҳон тенденциялари билан тўла ҳамоҳангдир. Икки палатали тизимга ўтиш демократик ислоҳотлар сифат жиҳатидан янги босқичининг ўзига хос марраси бўлиб, бу ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти институционал негизининг ривож топиб бориш хусусияти билан ажралиб туради. 2-§. Ўзбекистоннинг икки палатали парламенти - изчил ислоҳотлар самараси Парламент ислоҳотининг мақсади Вакилликни кенгайтиришдан ва қонунчилик жараёнининг самарадорлигини оширишдан иборат эканлиги назарда тутилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг иккинчи сессиясида қилган маърузасида парламент ислоҳотини ўтказиш ғоясини биринчи бўлиб илгари суриб, икки палатали парламентни шакллантириш зарурлигини асослаб берар экан, аввало, Вакиллик субъектлари ва усулларини кенгайтириш муаммоси ҳақида сўз юритган эди. Аслини олганда, гап умумҳалқ (сиёсий) ва ҳудудий Вакилликнинг таркибий-функционал бўлиниши вақти келгани, парламентнинг қонунчиликка, назоратга оид ва сиёсий фаолиятини кучайтириш тўғрисида борган эди. Бу ғоя Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ўн тўртинчи сессиясидаги «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда» деб номланган маърузасида белгиланган давлат ва жамият қурилишини эркинлаштириш йўли мантиқидан келиб чиқади. Маърузада ҳокимиятнинг турли тармоқларини бир-биридан ажратишнинг конституциявий тамойилини амалда ривожлантириш ва кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтиш концепциясини рўёбга чиқариш мақсади долзарб қилиб қўйилди 15 . Бу фикрлар Президентнинг иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи сессиясидаги дастурий маърузасида ўз аксини топди 16 . Президент иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг иккинчи сессиясида икки палатали парламентга ўтиш тўғрисидаги таклифни киритганда юқори палатани ташкил этишнинг бош мақсади ҳудудий Вакилликни жорий этиш зарурлигига асосланган эди. Хусусан, Президент юқори палата таркиби вилоятлар, шаҳарлар ва туманлардан маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлардан иборат бўлишини тасаввур қилган. Юқори палатага сайланган депутатлар ўз вилояти манфаатларини ҳимоя қилишлари керак. Бу вазифа асосан қуйи палатада тайёрланган қонунларни кўриб чиқиш воситасида рўёбга чиқарилиши керак. Шунингдек юқори палатага ҳар қайси вилоятдан сайланган депутатларнинг сони бир хил бўлишини белгилаб қўйиш таклиф қилинди. Бунда Президент юқори палата фаолиятининг бош принципини шундай қайд этди - юқори палата давлат фаолиятининг барча соҳаларига тенг кўз билан қараб, ҳалқ манфаатларини бир хилда ҳимоя қилиши керак 17 . Кейинроқ, икки палатали парламент тузиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколат муддатини беш йилдан етти йиллик қилиб ўзгартириш тўғрисидаги умумҳалқ референдуми муносабати билан оммавий ахборот воситаларининг ходимларига берган интервьюсида Президент юқори палата зиммасига юклатиладиган вазифалар моҳиятини ойдинлаштирди 18 . Биринчидан, юқори палатада маҳаллий депутатлар ваколатларининг ифодаланиши ғоясида 15 Қаранг. Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.7. - Т.: Ўзбекистон, 1999. -386-387-бетлар 16 Қаранг. Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт - пировард максадимиз. - Т.8. -Т.: Ўзбекистон, 2000. -330-351-бетлар. 17 Қаранг. Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт - пировард мақсадимиз. - Т.8. -Т.: Ўзбекистон, 2000. - 483-484-бетлар. 18 Қаранг. Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. -Т.Ю. -Т.: Ўзбекистон, 2002. -184-195-бетлар. уларнинг давлатни бошқариш жараёнига таъсир кўрсатишини кенгайтиришга интилиш акс этган. Чунончи, Президент таъкидлаганки, юқори палата бевосита қонунларни яратишда қуйи палата билан бир вақтда иштирок этмаслиги керак. Унинг асосий вазифаси вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар депутатлари Вакиллари орқали маҳаллий ҳокимият манфаатларини ифодалашдан ҳамда қуйи палата тақдим этган у ёки бу қонунни маъқуллаш ёки маъқулламасликдан иборат бўлади. Юқори палата «ўз ҳудудлари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қонунчилик жараёнида иштирок этади» 19 . Иккинчидан, олий Вакиллик органлари олий ҳокимият органларини шакллантириш билан боғлиқ сиёсий вазифаларини юқори палата қўлида мужассамлаштириш мўлжалланади. Бу хусусда Президент қайд этадики, «Демократик жамият сари яқинлашиб борар эканмиз, келажақда Ўзбекистон Президентининг айрим ваколатлари ҳам юқори палатага берилади. Тегишли равишда, ижроия ҳокимиятининг кўпгина йўналишлари Президентга эмас, юқори палатага бўйсундирилади». 20 Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш вазифаларини инобатга олиб чет мамлакатлар тажрибасини, парламент ишининг самарадорлигини ошириш эҳтиёжларини ўрганиш асосида икки палатали парламентнинг тегишли қонунчилик негизини шакллантириш юзасидан муайян ишлар амалга оширилди. Хусусан, юқори палатанинг асосий вазифалари «Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида»ги, 21 «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги 22 Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонунларида, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунда 23 Сенатнинг мутлақ ваколатларини қонунчилик йўли билан белгилаб қўйишда ўзининг ҳуқуқий ифодасини топди. 3-§. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати – янги ҳуқуқий институт сифатида Инсоният ҳуқуқий тафаккурининг маҳсули ҳисобланган ҳамда жамиятнинг умуммиллий вакиллик муассасаси сифатида дунёга келган парламент узоқ йиллар давомидаги тарихга эга ва унинг илдизлари XII-XIII асрлардаги инглиз парламенти ва испан кортесларига бориб тақалади. Парламент сўзининг луғавий маъноси француз тилидан олинган бўлиб, "гапирмоқ" маъносини англатади. Парламентаризм катта тараққиёт босқичини босиб ўтди ва унинг чинакам тарихи буржуа инқилоблари давридан бошланади. Эндиликда аксарият мамлакатларнинг парламент институтига эга эканлигини таъкидлаб ўтмоқ жоиз. Ҳозир ер куррасидаги 200 га яқин давлатнинг қарийб 177 тасида олий қонун чиқарувчи вакиллик органи-парламентлар бор. Ҳозирги замон парламентлари ўзларининг тузилиши, ваколатларининг ҳажми, ижтимоий таркиби, ўз мамлакатлари сиёсий тизимида тутган ўрни, сайланиш тартиби мавқеи билан бир-бирларидан ажралиб турадилар. Улар ҳатто номланиши, депутатларининг сони билан ҳам фарқ қиладилар, масалан: АҚШда 535 депутатдан иборат Конгресс, Хитой Халқ Республикасидаги Умумхитой Халқ вакиллари мажлисида 2979 аъзо, Россияда 626 депутатдан иборат Федерал Мажлис, Мисрда 454 депутатли Халқ Ассамблеяси, Исроилда 120 аъзодан иборат Кнессет, Исландияда 63 аъзодан иборат Альтнингни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Жаҳон парламентларининг кўпчилиги бир 19 Қаранг. Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. -Т.Ю. -Т.: Ўзбекистон, 2002. - 185-б. 20 Қаранг. Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. -Т.10. -Т.: Ўзбекистон, 2002. - 188-бет. 21 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. № 4-5. - 2002. - 60-модда. 22 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. № 12. - 2002. - 213-модда. 23 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. № 3 - 4. - 2003. - 27-модда. палатали тузилишга эга. Ер куррасидаги 65 та давлатда эса, икки палатали олий вакиллик органлари мавжуд. Одатда, икки палатали парламентнинг палаталаридан бири кўпинча "қуйи палата" деб юритилиб, у халқнинг ягона иродасини ифодалайди. (АҚШда - Вакиллар палатаси, Францияда - Миллат Мажлиси), бошқаси эса "юқори палата" деб аталиб, у давлатнинг таркибий қисм (ҳудуд)ларининг манфаатларини ифодалайди. Парламентларнинг бундай тузилиши муқим демократик анъаналар ҳамда федератив давлат тузилишига эга бўлган мамлакатларга хосдир. Масалан, шу каби парламентлар АҚШ, ГФР, Бразилия, Франция, Буюк Британия, Япония ва бошқаларда фаолият юргизмоқдалар. Жамият манфаатларининг ифодачиси бўлмиш парламентлар, аҳолининг турли ижтимоий қатламлари гуруҳларининг вакилларидан ташкил топадилар. Кўриниб турибдики, дунёдаги парламентлар ранг-баранг, аммо улар ўз мамлакатларида муҳим ижтимоий вазифа-қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширадилар. Ўзбекистон Конституциясининг 10-моддасида, давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи – халқ номидан фақат у сайлаган Республика Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб боришлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-моддасида айтилганидек, давлат ҳокимиятининг тизими-қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш принципига асосланади. Унга кўра, давлат функциялари қонун чиқарувчи орган-Олий Мажлис, давлат ва ижроия ҳокимияти раҳбари–Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва суд ҳокимияти ўртасида тақсимланади. Ўзбекистон Олий Мажлиси эса давлатнинг бошқа идоралари билан ҳамкорлик қилиш билан бирга, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ҳокимиятлар тақсимланиши назариясида қонун чиқарувчи ҳокимият алохида ўрин тутади. Конституциямизда кучли қонун чиқарувчи ҳокимиятни ташкил этишга алохида эътибор берилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76- моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан - Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ваколат муддати - беш йил.Иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг X сессияси (2002 йил 12 декабрь) «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида» ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонунларнинг қабул қилиниши билан икки палатали парламент шакллантиришнинг асосий хуқуқий асосларини яратиш жараёни мухим ахамият касб этди. "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги Конституциявий Қонунга биноан "Қонунчилик палатаси" Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қуйи палатасидир. Қонунчилик палатаси сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида сайланадиган бир юз йигирма депутатдан иборат. Қонунчилик палатасининг иши палата барча депутатларининг профессионал, доимий фаолият кўрсатишига асосланади» 24. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлаш ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланиши туфайли қонун чиқарувчи ҳокимият катта ваколатларга эга. Халқ ҳокимиятни айни сайлов асосида ўз вакилларига топширади ва ваколатли органларни давлат ҳокимиятини амалга оширишга вакил қилади. Бу ваколатли органлар 24 Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида» Конституциявий қонуни.-Халқ сўзи, 2002, 27 декабр. давлат ҳокимияти механизмида бирламчи эканлиги, уларнинг устуворлиги ҳамда устунлиги тўғрисида фикр юритиш имконини беради. 4-§. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг шаклланиш тартиби. Парламент фаолиятининг ҳуқуқий асослари А.П.Любимовнинг «Россия парламент ҳуқуқи» («Парламентское право России») 25 китобида палаталарни шакллантириш тартиби Федерал Мажлис тузилмаси масалалари билан биргаликда кўриб чиқилади. Хусусан, юқори палатани (Федерация Кенгашини) шакллантириш хусусиятлари, қуйи палатага (Давлат Думасига) сайловни ташкил этиш ва ўтказиш, Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссиясини шакллантириш ва унинг фаолияти тартиби батафсил очиб берилади. Бошқа бир мисол - «Федерация Кенгаши: Мақом ва вазифалар эволюцияси» («Совет Федерации: Эволюция статуса и функций») монографиясида Федерация Кенгашини шакллантириш масалаларига алоҳида боб бағишланган бўлиб, унда 2000 йил 5 августда қабул қилинган «Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Федерация Кенгашини шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Федерал қонун марказий масала бўлган алоҳида боб ҳамда Федерация Кенгашини шакллантириш ва алмашлаб туриш масалаларига бағишланган иккита бўлим бор 26 . Айрим ишларда, масалан, О.Н.Булаковнинг «Парламент ҳуқуқи» рисоласида 27 ёки муаллифлар жамоасининг «Парламентское право России» китобида 28 палаталарнинг мансабдор шахсларини янги сайланган депутатлар ёки юқори палата аъзолари томонидан сайлашнинг ички тартибини баён қилиш билан чекланилади. Яна бир ўринли мисол. «Конституционное (государственное) право зарубежных стран» 29 китобида «парламент ҳуқуқи тушунчасига таъриф беришда парламентларнинг ташкил этилиши ва улар фаолиятининг айрим томонларини тартибга солувчи нормалар ҳақида, парламентлар ва улар палаталарининг ички ҳамда муайян даражада ташқи муносабатларини тартибга солувчи регламентлари тўғрисида сўз юритилади. Шунингдек прецедентлари - парламентлар, палаталар ёки улар раисларининг бир марталик ва асосан тартиб-таомил хусусиятига (инглиз-саксон ҳуқуқ тизимидаги мамлакатлар учун) эга бўлган қарорлари ҳақида баён қилинади. Бунда парламент ҳуқуқи палаталарни шакллантириш тартиби ҳақидаги қоидаларни ўз ичига олиши ҳам таърифда кўрсатиб ўтилмайди. Ваҳоланки, бу ҳақда бошқа контекстда - парламентнинг тузилиши ва унинг палаталарининг ташкил этилиши кўриб чиқилаётганда сўз юритилади 30 . Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатини шакллантириш тартиби 2003 йил 29 августда янги таҳрирда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонун билан тартибга солади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҳудудий вакиллик палатаси бўлиб, Сенат аъзоларидан (сенаторлардан) иборат. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда - олти кишидан сайланади. Ўзбекистон Республикаси 25 Любимов А.П. Парламентское право России. -М.: Издательско-книготорговьш центр «Маркетинг», 2002. - С.44-57. 26 Совет Федерации: Эволюция статуса и функций /Отв. ред. Л.В.Смирнягин. -М.: Институт права и публичной политики, 2003.-С.67-124, 124-154. 27 Булаков О.Н. Парламентское право /Под ред. д.ю.н. проф. Ю.А.Дмитриева. -М.: Юриспруденция, 2002, С.25-33, 48-54. 28 Совет Федерации: Эволюция статуса и функций /Отв. ред. Л.В.Смирнягин. -М.: Институт права и публичной политики, 2003.-С.67-124, 124-154. 29 Конституционное (государственное) право зарубежнмх стран. - В 4-х томах. -Т.2. -Отв.ред. Б.А.Страшун. -М: Издательство БЕҚ 1995. С.199-130. 30 Конституционное (государственное) право зарубежнмх стран. - В 4-х томах. -1.2. -Отв.ред. Б.А.Страшун. -М.: Издательство БЕК, 1995. С.199-130. Олий Мажлиси Сенатининг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади. Конституция парламент депутатларининг ҳудудий сайлов округлари бўйича кўп партиялилик асосида сайланишини муҳим конституциявий принцип сифатида мустаҳкамлайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловини ўтказувчи сайлов округлари Ўзбекистон нинг бутун ҳудудида сайловчилар сонига қараб тенг ҳолда тузилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддасида сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси бўлиши мумкин. Депутатликка номзодларга қўйиладиган талаблар қонун билан белгиланади. Айни бир шахс бир пайтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзоси бўлиши мумкин эмас деб кўрсатилган. “ Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлисга сайлов тўғрисида ” ги қонунининг 25-моддасида Депутатликка номзодларга қўйидадиги талаблар қўйилган: содир этилган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар; сайлов кунига қадар сўнгги беш йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳдудида муқим яшамаган фуқаролар; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари, Миллий хавфсизлик хизмати, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмаларнинг ходимлари; диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг профессионал хизматчилари депутатликка номзод этиб рўйхатга олинмайдилар. Ҳозирда амалда бўлган Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланиш ҳуқуқига сайлов кунига 25 ёшга тўлган фуқаролар эга бўлиши мумкин. Ёш цензининг бундай белгиланиши шу билан изоҳланадики, депутат озми-кўпми маълум ҳаёт тажрибасига эга бўлиши, ўзини давлат ва жамоат фаолиятида кўрсата олиши лозим. Бу масала бир қанча хорижий мамлакатларнинг Конституциялари ва қонунчилигида ҳам деярлик шундай ҳал этилган. АҚШ Конституциясида 25 ёшга тўлмаган шахс Конгресснинг Вакиллар палатасининг аъзоси бўлиши мумкин эмас. Япония парламентининг вакиллар палатасига 25 ёшга тўлмаган, маслаҳатчилар палатасига эса 30 ёшга тўлган фуқаролар пассив сайлов ҳуқуқидан фойдалана олишлари мумкин. Шуни ҳам айтиш жоизки, жаҳон тажрибасида пассив сайлов ҳуқуқининг бундан ҳам юқори цензлари маълум. 2004 йилнинг 26 декабрида мамлакатимизда илк бор Ўзбекистон Республикасининг икки палатали парламенти – Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига сайловлар бўлиб ўтди. Мазкур сайловларда бешта сиёсий партия ва ташаббускор гуруҳлар ўзларининг депутатликка қўйган номзодлари учун кураш олиб борадилар . Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутатлигига сиёсий партиялар ҳамда сайловчиларнинг мустақил ташаббускор гуруҳлари тақдим этган номзодларни Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олиш якунлари билан боғлиқ маълумотларни (жадвалларда) бериб ўтишни жоиз деб билдик 31 : 1-жадвал . Депутатликка номзодларнинг партияга мансублиги № Сиёсий партиялар ва сайловчиларнинг мустақил ташаббускор гуруҳлари Рўйхатга олинган депутатликка номзодларнинг сони Умумий деп. номзодлар сонига фоизлардаги 31 Ушбу маълумотлар Марказий Сайлов Комиссиясининг www . elections . uz расмий сайтидан олинган. нисбати 1. Ўзбекистон Халқ Демократик партияси 118 22,8 2. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси 74 14,3 3. Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси 61 11,8 4. Ўзбекистон Фидокорлар миллий демократик партияси 89 17,2 5. Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси 119 23 6. Сайловчиларнинг мустақил ташаббускор гуруҳлари 56 10,8 Жами 517 100 Юқоридан кўриниб турибдики , сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодлар барча депутатликка номзодларнинг 89,2 % ини ташкил қилади . 2004 йил 26 декабр ва 2005 йил 9 январда такрорий овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасининг барча 120 депутати сайла нди ва рўйхатга олинди. Сайловда 489 депутатликка номзод, шу жумладан сиёсий партиялардан 435 ва сайловчиларнинг ташаббускор гурухлардан мустақил номзодлар 56 киши иштирок этди. 2004 йил 26 декабрдаги асосий сайловда 12197159 (85,1%) сайловчи, жорий йил 9 январида эса 5400000 дан ортик, киши ёки такрорий овоз беришда иштирок этиш хуқуқига эга сайловчиларнинг қарийб 80% иштирок этди. Қонунчилик палатасига номзод қўйилган хотин —қизлар жами 159 киши кучли интилувчанлик ва юксак профессионализмни намойиш этди, сиёсий етуклик, ақл заковат рақибларидан қолишмади. Натижада қонунчилик палатасига сайланган депутатларнинг қарийб 18 % ни хотин —қизлар ташкил этди, бу эса 1999 йилда Олий Мажлисга бўлган сайловларидагидан икки ярим баравар кўпдир. Ташаббускор гурухлардан кўрсатилган 56 номзоддан 14 киши депутатликка сайланди, қонунчилик палатасига сайланган депутатлар орасидан улар 11,6%ни ташкил этди. Сайланган депутатлар орасида 18,3% —юристлар, 21,7% —иқтисодчилар. Депутатларнинг 10% саноат, қурилиш, транспорт ва алоқа сохаси вакиллари, 7,5% қишлоқ хўжалиги вакиллари, 12,5% тадбиркорлар, 20% таълим, фан, маданият ва соғлиқни сақлаш ходимлари, 16% нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари. Бу ўзгаришлар энг аввало Қонунчилик палатасининг доимий, профессионал асосида иш олиб боришидир. Бу палатага аъзо бўлиш учун асосий даъвогарлар сифатида сиёсий партиялар ва сайловчиларнинг ташаббус гуруҳлари майдонига чиқади», - деб кўрсатади И.А.Каримов. Бу палатага сайланган депутат сиёсий жараёнда фаол иштирок этиб, профессионал нуқтаи-назардан мана шу қонун чиқарувчилик, қонун яратувчилик ва қонун ижод қилиш ишиги мукаммал етарли тайёргарликка эга бўлган шахслар бўлиши лозим. Юқори-Сенаторлар палатаси эса территориал субъектлар - Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг ҳар биридан 6-тадан, ҳамда Президентнинг ўзи томонидан тайинланадиган ўн олти нафар эл-юрт обрў-эътиборини қозонган, кўзга кўринган кишилардан таркиб топади. Президент И.А.Каримовнинг Сессияда сўзлаган нутқида кўрсатилганидек, «юқори палата аъзолари жойлардаги вазиятдан яхши хабардор, ....уларни сайланган кенгашлар билан узвий алоқа боғлиб турувчи», кўпроқ мин н атдорлар манфаатларини ифода этадиган ва ҳимоя қиладиган депутатлардан иборат бўлади. «Сенат қўйи палата билан биргаликда бевосита қонун яратиш иши билан шуғулланмаслиги лозим», балки унга сайланган ҳар бир Сенатор Қонунчилик палатаси ишлаб чиққан ва тақдим этган қонунларни маъқуллаши ёки рад қилиш орқали, ҳам ўз минтақаси манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, ҳамда бутун мамлакатимиз - Ўзбекистон тараққиёти манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қонунларни яратишда иштирок этади. Ўзбекистон Парламентидаги Қонунчилик палатаси ва Сенат ўртасидаги оқилона мувозанат ана шундай конституциявий-ҳуқуқий назарий, ҳамда ҳуқуқ амалиёти асосига таянади. Бу эса бозор иқтисодиётига ўтиш, эркинлаштирилган «Очиқ демократик жамият» қуришнинг биринчи конституциявий ҳуқуқий асоси ва кафолати бўлиб хизмат қилади. Сенат парламент ҳуқуқининг энг муҳим субъектларидан бири сифатида ўзининг қонунларда назарда тутилган принциплари ва нормалари мажмуига эга. Парламентнинг ташкилий тузилиши тизимида Сенат парламент ҳуқуқининг Сенат Раиси, Кенгаш, қўмиталар ва комиссиялар, сенаторлар сингари субъектларининг тузилиши ва фаолиятини тартибга солувчи нормаларни ҳуқуқий майдонида қамраб олган орган ҳисобланади. Бунда Сенатни ҳуқуқий тартибга солиш асосларини парламент ҳуқуқи тизимида ажратиш фақат субъект жиҳатидан ёндашув билангина эмас, балки юқори палата бажарадиган вазифаларнинг ўзига хос хусусиятлари, мутлақ ваколатларининг хусусияти, унинг ишининг ўзига хос ташкилий шакли ва уни шакллантириш тартиби билан боғлиқдир. Бизнингча, ушбу ўзига хос хусусиятлар тегишли принциплар ва нормаларни қонунчилик йўли би расмийлаштиришга алоҳида-алоҳида ёндашувга асос бўлди. Шу сабабли Сенатни ҳуқуқий тартибга солиш манбалари сифатида (Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 32 , иккала палата хусусида сўз юритилган «Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида»ги Конституциявий Қонун, шунингдек «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонун билан бир қаторда) алоҳида ҳолда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонун ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонун иштирок этади. Конституцияда Сенат тўғрисидаги қоидалар моддаларда алоҳида-алоҳида ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисидаги қоидалар билан бир қаторда жой олган. Охирги ҳолат Парламентнинг бирлиги принципи, олий Вакиллик ва қонунчилик органи сифатида унинг демократик табиати булинмаслиги, шунингдек юридик техника талабларидан келиб чиқади. Асосий Қонунга киритиладиган ўзгартишлар бошқа моддаларнинг умумий тузилиши ва тартибини бузмаслиги керак эди. Конституция моддалари қуйидаги масалаларни тартибга солади: - Парламентнинг таркибий тузилиши ва палаталар ваколатларининг муддати (76- модда); - шакллантириш (77,97,117); - биргаликдаги ваколатлар (78-модда); - Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари (79-модда); - Сенатнинг мутлақ ваколатлари (80-модда); - палаталар ишини ташкил этиш ва унинг шакллари (81-модда); - палаталар томонидан ҳужжатларнинг қабул қилиниши (82-модда); - қонунчилик ташаббуси ҳуқуқлари (83-модда); - қонуннинг қабул қилиниши (84-модда); - Қонунчилик палатасининг Спикерини ва унинг ўринбосарларини сайлаш, унинг ваколатларини белгилаш (85-модда); 32 Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қушимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофик. 2 Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қушимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни билан киритилган ўзгартишлар ва кушимчаларни ҳисобга олган ҳолда. - Сенат Раисини ва унинг ўринбосарларини сайлаш, унинг ваколатларини белгилаш (86-модда); - палаталарнинг қўмиталари ва комиссияларини сайлаш, уларнинг асосий вазифаларини белгилаш (87-модда); - депутатлик ва сенаторлик фаолиятининг мундарижаси, дахлсизлик ҳуқуқлари (88- модда); - Ўзбекистон Республикаси Президентининг палаталарни тарқатиб юбориш ҳуқуқи ва ундан фойдаланиш тартиби (95-модда); - Олий Мажлис томонидан Президент вазифасини вақтинча бажарувчини фавқулодда сайлаш (96-модда); - солиқларни белгилаш (123-модда); - Конституцияни ўзгартиришлар киритиш тартиби (127-модда); - Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар ва тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонунни қабул қилиш муддатларининг белгиланиши (128-модда). Бунда палаталардан биттаси асосий субъект бўлган алоҳида-алоҳида моддаларда палаталарнинг фақат мутлақ ваколатлари (79, 80-моддалар), шунингдек Қонунчилик палатасининг Спикерини, Сенат Раисини сайлаш ва уларнинг ваколатларини белгилаш (85, 86-моддалар) масалалари мустаҳкамланди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати мақомининг анча батафсил таърифи, Сенат фаолиятининг ташкил этилишига, унинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши бўйича муносабатларнинг тартибга солиниши «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонунидан жой олган. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонун Сенат томонидан ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш учун асос бўлади. Қонун тўққизта бўлимдан иборат. Қонунда: юқори палата фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асоси ва асосий принциплари, фаолиятнинг ташкилий шакли, Сенат Раисини ва унинг ўринбосарларини сайлаш тартиби, шунингдек уларни муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш шартлари, Сенат Кенгашини тузиш ва унинг таркиби, қўмиталар тузиш тартиби ва уларнинг рўйхати, комиссияларни тузиш тартиби белгиланган. Қонунда шунингдек Сенат мажлисида масалаларни, қонунларни ва Сенат қарорларини кўриб чиқиш тартиби, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини қабул қилиш, мансабдор шахсларни тайинлаш (сайлаш), Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш, назорат қилиш соҳасидаги ваколатларни амалга ошириш тартибга солинади. Шунингдек Сенатнинг ҳалқаро алоқалар соҳасидаги ҳуқуқлари ҳамда Сенат фаолияти билан боғлиқ ҳаражатлар сметасини тасдиқлаш тартиби кўриб чиқилади. Бироқ палаталар мақоми, улар фаолиятининг ташкил этилиши, уларнинг ўзга давлат органлари билан ўзаро алоқаси ва бошқа шу сингариларни тартибга солувчи асосий қоидаларнинг қонунчилик йўли билан алоҳида-алоҳида мустаҳкамлаб қўйилишини ўринли деб бўлмайди. Ушбу масалага қонунчилик техникаси нуқтаи назаридан қаралса, тегишли қонунчилик тузилмасини тузиб чиқишнинг мақбуллиги билан боғлиқ муаммони пайқаш мумкин эмас. Аввало гап Парламент палаталари тўғрисидаги мазкур ҳужжатларнинг алоҳида-алоҳидалиги муносабати билан юзага келадиган такрорийлик ҳақида бормокда. Шунингдек парламент ҳуқуқининг принциплари ва нормаларини ҳуқуқий қўлланиш қулайлиги нуқтаи назаридан қийинчиликлар туғилади. Гарчи, аслини олганда, айни битта норма ҳақида сўз борса ҳам ҳар доим иккита ҳужжатга ишора қилиш зарурияти юзага келади. Хусусан, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикасининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий қонунларда палаталарнинг биргаликдаги тасарруфига тааллуқли ваколатлар (8-моддалар); палаталарнинг қўшма мажлислари (11-моддалар); парламент сўрови (12-моддалар); келишув комиссияси (тегишлича 25 ва 30-моддалар); қонунни имзолаш ва уни эълон қилиш (27 ва 32-моддалар) тўғрисидаги моддаларда ифодаланган мутлақо бир хил нормалар мавжуд. Кўрсатиб ўтилган қонунларда шунингдек мазмунга путур етказмаган ҳолда тегишли норманинг субъекти сифатида бошқа палатани вергул қўйиб киритиш мумкин бўлган нормалар ҳам бор. Масалан, иккала қонуннинг 3-моддаси шундай таҳрирга эга: «Қонунчилик палатаси фаолиятининг тартиби Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонунлар билан белгиланади» ҳамда «Сенат фаолиятининг тартиби Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонунлар билан белгиланади». Тегишлича агар ягона ҳужжат яратиш зарурати бор деб тахмин қилинса, унда ана шу иккала модда қўшилганда қуйидагича бўлади: «Қонунчилик палатаси ва Сенат фаолиятининг тартиби Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонунлар билан белгиланади». Ёки бошқа мисол - иккала қонуннинг 4-моддаси қуйидагича таҳрирда берилган: «Қонунчилик палатасига сайлов ўтказиш тартиби «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади» ҳамда «Сенатни шакллантириш тартиби «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади». Тегишлича қўшилганда қуйидагича бўлади: «Қонунчилик палатасига сайлов ўтказиш ва Сенатни шакллантириш тартиби «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади». Фақат субъектлари билан фарқланувчи бир хилдаги нормаларни ўз ичига олган ва бирлаштириш уларнинг асосий мазмунини ўзгартиришни талаб қилмайдиган шундай моддалар жумласига «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги қонунларнинг қуйидаги моддаларини киритиш керак бўлади: 1. Қонуннинг мақсадлари тўғрисидаги (иккала қонунда 1-моддалар 33 ); 2. Палаталар фаолиятининг ҳуқуқий асослари тўғрисидаги (3-моддалар); 3. Қонунчилик палатасига сайлов ўтказиш ва Сенат таркибини шакллантириш тўғрисидаги (4-модда); 4. Палаталарнинг ваколатлари муддати тўғрисидаги (5-моддалар); 5. Палаталарнинг ҳужжатлари тўғрисидаги (7-моддалар); 6. Қонунчилик палатаси Спикерининг ва Сенат Раисининг ваколатлари тўғрисидаги (14-моддалар); 7. Палаталар кенгашлари тўғрисидаги (16-моддалар); 8. Палаталар қўмиталарининг ишини ташкил этиш тўғрисидаги (19-моддалар); 9. Палаталар қўмиталарининг мажлислари тўғрисидаги (20- моддалар); 10. Палаталар қўмиталарнинг қарорлари тўғрисидаги (21-моддалар); 11. Палаталар комиссиялари тўғрисидаги (22-моддалар); 12. Қонунчилик палатаси ва Сенатни тарқатиб юбориш (34 34 ва 29 35 -моддалар); 13. Қонунчилик палатаси ва Сенат Регламенти тўғрисидаги (35 ва 30-моддалар); 14. Қонунчилик палатаси ва Сенат девони тўғрисидаги (36 ва 31-моддалар); 33 Изоҳ: бундан буён ҳам шу тартибда. 34 «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 35 «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 15. Қонунчилик палатаси ва Сенат фаолиятини молиявий таъминлаш тўғрисидаги (37 ва 32-моддалар); 16. Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг матбуот органлари тўғрисидаги (38 ва 33- моддалар). Аслини олганда, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида 38 та моддадан фақат 17 таси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг моддаларига нисбатан мазмунан алоҳидаликка эга. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида бундай моддалар бор-йўғи 12 та бўлиб, бу ушбу Қонун моддалари умумий сонининг 36,4 фоизини ташкил этади. Шу тариқа, агар, умуман олганда, иккала қонун жами 71 та моддадага эга бўлса, улар битта қонунга бирлаштирилса, такрорланувчи нормалар истисно этилишини инобатга олганда, салкам 45 та модда бўлур эди. Сенат фаолиятини тартибга солувчи кейинги ҳужжат «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунидир. Қонун тўққизта бўлимдан иборат ва ўттиз тўртта моддани бирлаштиради. Сенатга доир ҳуқуқий манбалар тизимида Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонуни 36 алоҳида ўрин тутади. Қонун учта бўлимдан иборат бўлиб, 65 та моддани қамраб олади. Сайловларни молиявий таъминлаш манбалари ва ушбу Қонунни бузганлик учун жавобгарлик учинчи бўлимда белгиланган. Шу тариқа, Ўзбекистон Республикасида парламент ҳуқуқининг шаклланиш жараёни бормоқда. У ҳуқуқнинг умумий тизимидаги ўрни нуқтаи назаридан бир қатор объектив асосларга кўра конституциявий ҳуқуқнинг кичиқ тармоғи сифатида тавсифланади. Сенатнинг ҳуқуқий асослари мазкур тизимда юқори палата парламент ҳуқуқий муносабатларининг асосий субъектлари жумласидан бўлганлиги боис ҳам, Сенатнинг ҳуқуқий майдонида парламент ҳуқуқи субъектларининг талай қисми тартибга солиниши сабабли ҳам энг муҳим ўринлардан бирини эгаллайди. Бундан ташқари, Сенат бажарадиган вазифаси, мутлақ ваколатларининг фарқланиб турадиган табиати, ишнинг ташкилий шакли ва шакллантирилиши тартиби жиҳатидан ўзига хос хусусиятларга эга. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Референдум якунлари ва давлат жамияти ташкил этишнинг асосий принциплари”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга сайловлар тўғрисида”ги Конституциявий Қонунлар ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида” ги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида” ги Қонунлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиб турувчи манбалардир. Қонунчилик шаклланиши жараёни давом этаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тўғрисидаги бир қатор янги қонунлар такомиллаштирилиб, янги қонун лойиҳалари ишланиши бу табиий жараён бўлиб ҳисобланади. 36 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси. - 1994. - №1. - 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. - 1998. - №3. - 38-модда; 1999. -№9. 206-модда; 2000. - № 5-6, - 153-модда.