logo

Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ. Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

111.3427734375 KB
Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ. Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ . Ошкор этилмаган ахборотни ноқонуний фойдаланишдан муҳофаза қилиш Режа: 1. Патентга бўлган ҳуқуқ ва шахсий ҳуқуқлар 2. Патентга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсларга ўтказиш тартиби 3. Селекция ютуғи тушунчаси 4. Селекция ютуқларини ҳуқуқий ҳимояга лаёқатлилик шартлари 5. Селекция ютуқларига патент бериш тартиби 6. Селекция ютуғи муаллифининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 7. Селекция ютуғига нисбатан патент эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 8. Ошкор этилмаган ахборотни муҳофаза қилиш шартлари 9. Ошкор этилмаган ахборотдан ғайриқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик. 10. Ошкор этилмаган ахборотга нисбатан ҳуқуқни бошқа шахсларга ўтказиш тартиби 1 Саноат мулки объектлари интеллектуал мулк объектларининг таркибий қисми ҳисобланади. «Саноат мулки» иборасини том маънода тушунмаслик лозим. Ушбу иборани қўллаш XVII - XIX асрларда Европа мамлакатларида ҳуқуқий ёрлиқ – патент орқали муҳофаза қилинадиган ихтиролар – техник тусдаги ечимларни, асосан, саноат соҳасида қўлланганлиги билан боғлиқ. Ҳозирги вақтда саноат мулки нафақат саноатда, балки амалиётнинг, турмушнинг ҳамма соҳаларида кенг қўлланилади. Гарчи бу ибора унчалик аниқ-равшан бўлмаса ҳам, бироқ қонуншуносликда мустаҳкам ўрнашиб қолгани сабабли халқаро конвенцияларда, ривожланган мамлакатлар қонунларида интеллектуал мулк ҳуқуқи объектларини ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи асосида ҳимоя қилинадиган катта бир гуруҳининг номи сифатида анъанавий жиҳатдан кенг қўлланиб келмоқда. Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясида саноат мулкининг муҳофаза объектлари сифатида қуйидагилар кўрсатилади: 1) ихтиролар; 2) фойдали моделлар; 3) саноат намуналари; 4) товар белгилари; 5) хизмат кўрсатиш белгилари; 6) фирма номи; 7) манбани кўрсатиш; 8) товарнинг келиб чиқиш жойи номи (1- 2-моддалар); 9) ғирром рақобатнинг олдини олиш. Амалдаги ФКда саноат мулкига бўлган ҳуқуқ ихтиро, фойдали модель саноат намунасига бўлган ҳуқуқ сифатида назарда тутилади. ФКнинг 1082-моддасига асосан ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси яратилиш факги бўйича эмас, балки махсус ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи ҳужжати – патент берилган тақдирдагина ҳимоя қилинади, қўриқланади. Ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи – ихтиро, фойдали модель ва саноат намунасига нисбатан патент дастлабки патент деб аталади. Ихтиро, фойдали модель, саноат намунасига нисбатан қўйил-диган, патент олиш ҳуқуқини вужудга келтирадиган талаблар ҳамда патент идорасининг бундай ҳужжатни бериш тартиби Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августда қабул қилинган «Ихтиро-ар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонун (бундан кейин матнда Қонун деб юритилади) билан белгиланади. 2 Ихтиронинг патентга лаёқатлилик шартлари ушбу Қонуннинг 6- моддасида белгилаб қўйилган. Бунга асосан, ихтиро сифатида кўрса тилган объект (яъни амалий аҳамиятга эга бўлган муаммонинг ечими) агар у янги, ихтирочилик даражасига эга бўлса ва уни саноатда қўллаш мумкин бўлса, патент асосида ҳуқуқий муҳофаза қилинади. Агар ихтиро техника тараққиёти даражасидан маълум бўлмаса, у янги деб ҳисобланади. Ихтиро техника тараққиёти даражаси ҳақидаги маълумотлардан яққол аён бўлмаса, у ихтиролик даражасига эга бўлади. Техника тараққиёти даражаси ихтиро устуворлиги санасига қадар жаҳонда оммага ошкор бўлган ҳар қандай маълумотларни ўз ичига олади. Ихтиро объектлари турли-туман кўринишларга эга. Баъзи ҳолларда аввалдан мавжуд объектнинг янги мақсадларда қўлланиши ҳам ихтиро ҳисобланади. Масалан, қурилмалар, усуллар, моддалар, микроорганизмларнинг штаммлари, ўсимликлар ва ҳайвонлар ҳужай - раларининг турлари, илгаридан маълум бўлган қурилмалар, усуллар, моддаларнинг, микроорганизмлар штаммларининг янги мақсадда қўлланилиши ихтиро сифатида эътироф этилади.. қуйидагилар ихтиро сифатида эътироф этилмайди: илмий назариялар ва математика усуллари; ташкил этиш ва бошқариш усуллари; шартли белгилар, жадваллар, қоидалар; ақлий операцияларни бажариш қоидалари ва усуллари; электрон ҳисоблаш машиналари учун алгоритмлар ва дастурлар; бинолар, иншоотлар, ҳудудларни режалаштириш лойиҳалари ва чизма тарҳлари; эстетика талабларини қаноатлантиришга йўналтирилган, буюмларнинг фақат ташқи кўринишига оид ечимлар; интеграл микросхемаларнинг топологиялари; ўсимлик навлари ва ҳайвон зотлари; 3 жамоат манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ қоидаларига зид ечимлар (масалан, инсонни руҳий ёки жисмоний қийноққа солиш воситалари, фаҳш-бузуқпик воситалари ва ҳоказо). Фойдали моделларнинг патентга лаёқатлилик шартлари Қонун нинг 7- моддасида белгилаб қўйилган. Ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол буюмларининг конструктив жиҳатдан ясалиши, тайёрланиши, шунингдек, уларнинг таркибий қисмлари фойдали модель ҳисобланади. Фойдали модель сифатида кўрсатилган объект, агари у янги бўлса, уни амалиётда қўллаш мумин бўлса, патент бериш орқали ҳуқуқий муҳофаза қилинади. Ушбу талаблар ихтирога қўйиладиган талабларга ўхшашдир. Айни вақтда улар ўртасида жиддий тафовутлар ҳам мавжуд. Масалан, фойдали модель ихтирочилик даражасига эга эмас. Фойдали модель объектлари доираси торроқ. Жумладан, усуллар, моддалар, микроорганизм штаммлари, ўсимлик ва ҳайвон лар ҳужайраларининг турлари, шунингдек, уларнинг янги мақсадда қўлланиши фойдали модель ҳисобланмайди. Айни вақтда, ихтиро бўлиб ҳисобланмайдиган объектлар ҳам фойдали модель сифатида муҳофаза қилинмайди. Буюмнинг ташқи кўринишини ифодалайдиган бадиий-конструк торлик ечимлари саноат намунаси ҳисобланади. Ушбу ечимлар буюмнинг конструктив хусусиятларини эмас, балки фақат ташқи қиё фасини, ташқи кўринишини шакллантиради. Бадиий-конструкторлик ечими сифатида саноат намунаси санъат асарларидан шу билан фарқланадики, унда буюмнинг конструктив (техник яроқлилик, қулайлик хусусиятлари, ишлаш қобилияти) ва эстетик сифати (чиройлилиги, безатилганлиги) узвий уйғунлашган бўлиши лозим. Саноат намунаси сифатида кўрсатилган объект, башарти у янги, ўзига хос бўлса ва уни амалиётда қўллаш мумкин бўлса, патент бериш орқали ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади (Қонуннинг 8-моддаси). Саноат намунаси агар буюмнинг эстетик ва (ёки) эргономик хусусиятларини 4 белгиловчи муҳим аломатлари мажмуи саноат намунасига устуворлик бериш санасига қадар жаҳонда оммавий-ошкора эълон қилинган маълумотлардан аён (очиқ-равшан кўриниб турган) бўлмаса, янги ҳисобланади. Саноат намунаси, агар унинг муҳим аломатлари мажмуи буюм эстетик хусусиятларининг ижодий туси билан боғлиқ бўлса, ўзига хос (оригинал) ҳисобланади. Саноат намунаси, агар уни (буюмни тайёрлаш орқали) такрор-такрор ҳосил қилиш (истифода қилиш, қайта кўпайт-риш) мумкин бўлса, саноат (амалиёт)да қўллаш мумкин деб ҳисобланади. Шундай қилиб, бадиий-конструкторлик ечими агарда бадиий жиҳатдан ва ахборот-маълумот жиҳатдан мужассамланган, ифодаланган, композиция яхлитлиги, оқилона рационал шаклга эга (яъни конструктив-технологик талабга мос) ва эргоника мезонла-ига мувофиқ бўлса, саноат намунаси деб эътироф этилади (масалан, енгил автомобилларнинг янги моделлари). Қуйидагилар саноат намунаси ҳисобланмайди: матбаа (нашр) маҳсулотлари (газета, журнал, китоб ва ҳоказо, меъморчилик шаклларидан ташқари), саноат, гидротехника иншоотлари ва бошқа стационар, суюқ, газсимон, сочилувчан ёки шунга ўхшаш моддалардан иборат ўзгарувчан шаклдаги объектлар, буюмларнинг фақат техник функцияси билан боғлиқ бўлган ечимлар (гайка, шуруп, болт, винт ва шу кабилар), жамоат манфаатларига, инсон-парварлик ва ахлоқ қоидаларига зид ечимлар. Саноат мулки объектига бўлган хуқуқ муаллифга (ҳаммуаллиф ларга) ёки унинг (уларнинг) ҳуқуқий ворисларига тегишли бўлади ҳамда ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи (патент, гувоҳнома) билан тасдиқ ланади. Агар бир нечта шахс бир-биридан мустақил равишда саноат мулки объектини яратган бўлса, ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи (патент, дастлабки патент, гувоҳнома)га бўлган ҳуқуқ Патент идорасига биринчи бўлиб талабнома топширган шахсга берилади. 5 Дастлабки патент ва гувоҳнома дастлабки экспертиза ўтказилга нидан кейин, патент эса объект моҳиятан экспертизадан ўтказилгани дан сўнг берилади. Ихтирога берилган патент ихтиронинг янгилигини, ихтирочилик даражасини, патентнинг ҳақиқийлиги ва патент эгасининг ихтирога эгалик қилишини, уни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга нисбатан мутлақ ҳуқуқини гувоҳлантиради. Саноат намунасига, фойдали моделга берилган патент ҳам худди шундай вазифаларни бажаради. Ёрлиқ эгасининг мутлақ ҳуқуқи ушбу ёрлиқ (патент, гувоҳнома, дастлабки патент) ҳақидаги маълумотлар Патент идорасининг расмий ахборотномасида эълон қилинган санадан бошлаб амалда ҳисоб ланади. Устуворлик санасидан бошлаб ихтирога бўлган патент 20 йил мобайнида, саноат намунасига бўлган патент 10 йил давомида амал қилади. Ихтирога берилган дастлабки патент ва фойдали моделга берилган патент беш йил мобайнида амал қилади. Саноат намунаси, фойдали модель патенти, амал қилиш муддати патент эгасининг илтимосига кўра Патент идораси томонидан тегишли равишда беш йилга ва уч йилга узайтирилиши мумкин. Патент, дастлабки патент бериш тартиби Қонуннинг 14-26-мод - даларида белгилаб қўйилган. Ҳуқуқ эгаси патент билан муҳофазаланган ихтиро, фойдали модель, саноат намунасидан ўз хоҳишига қўра фойдаланиш бўйича мут лақ ҳуқуққа эгадир. Бундай мутлақ ҳуқуқ қуйидаги таркибий қисмлардан иборат: а) ҳуқуқий муҳофаза қилинган ечимларни қўллаган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, иш бажариш; б) патент билан муҳофазаланган технологик жараёнларни ўз ишлаб чиқаришида қўллаш, жорий қилиш, амалга ошириш; в) муҳофазаланган ечимга эга бўлган маҳсулотларни сотиш ёки сотишга таклиф қилиш; 6 г) худди шундай муҳофазаланган ечимга эга бўлган буюмларни импорт қилиш. Бу таркибий қисмлар бир бутун яхлит ҳолда мутлақ ҳуқуқ мазмунини ташкил этади. Айни вақтда ҳуқуқий муҳофаза унинг айрим қисмларинигина қамраб олиш мумкин. Масалан, нефтдан бензин олиш усули. Бу усул асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ўзи ҳуқуқий муҳофаза остида бўлмайди. Маълумки, ёрлиқ берилган ечим, маҳсулотга нисбатан мутлақ ҳуқуқ энг камида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилади. Бинобарин, бундай маҳсулотни Ўзбекис тон Республикаси ҳудудига олиб кириш (импорт қилиш) ҳуқуқи ҳам мутлақ ҳуқуқ эгасига тегишлидир. Бошқа ҳар қандай шахслар ихтиро, фойдали модель ва саноат намунасидан патент эгаси рухсати ёки у билан келишув асосидагина фойдаланишлари лозим. Қонуннинг 12-моддасига асосан, қуйидаги ҳоллар патент эгаси мутлақ ҳуқуқини бузиш сифатида эътироф этилмайди: Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинаётган саноат мулки объектларида таркиб топган қурилмаларни Париж Конвенцияси қатнашчиси бўлган бошқа давлатнинг транспорт воситасида, мазкур восита Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ёки тасодифан турган вақтда қўллаш – бу қурилмалардан фақат мазкур воситанинг эҳтиёжлари учунгина фойдаланиши шарти билан; ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи олган саноат мулки объектларидан таркиб топган воситалар устида илмий-тадқиқот ёки тажриба ўтказиш; ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи олган саноат мулки объектларидан таркиб топган воситаларни табиий офатлар, фалокатлар, эпидемия ва бошқа фавқулодда ҳолларда қўллаш; ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи берилган саноат мулки объектларидан таркиб топган воситаларни, башарти бу воситалар хўжалик муомаласига қонуний йўл билан киритилган бўлса, қўллаш; 7 патентлар билан муҳофазаланган саноат мулки объектларидан таркиб топган воситаларни даромад олмай, шахсий мақсадларда фойдаланиш, қўллаш; дорихоналарда врач рецепти бўйича бир галлик дорилар тайёрлаш; Қонуннинг 31-моддасида белгиланган ҳолларда, тартибда ва ҳажмларда аввалдан фойдаланувчи томонидан ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи олган саноат мулки объектларидан фойдаланиш. ФКнинг 1034-моддаси, «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида» ги қонуннинг 11, 32-моддаларига асосан саноат мулки объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқ эгаси ушбу объектдан ўз хоҳишига кўра фойдаланишга, бошқаларнинг фойдаланишига рухсат беришга ёки фойдаланишни тақиқлаб қўйишга ҳақли. Қонун лар бошқа шахслар томонидан содир этиладиган ҳар қандай ҳаракат лар мутлақ ҳуқуқни бузиш деб ҳисобланишини белгилайди. Бинобарин ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи берилган ихтиро, фойдали модель ёки саноат намунасидан мутлақ ҳуқуқ эгасидан рухсат олмасдан фойдаланган ҳолда: а) маҳсулот тайёрлаш; б) технологик жараёнларни йўлга қўйиш, қўллаш; в) четдан олиб келиш (импорт қилиш); г) сотишга таклиф этиш, сотиш; д) фуқаролик муомаласига бошқача йўсинда киритиш (масалан, ижарага бериш, ҳадя қилиш ва ҳоказолар); е) ҳақ эвазига ёки ҳақсиз фуқаролик муомаласига киритиш мақсадида сақлаш; ж) ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулни қўлла ниш ёки ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усул воситасидагина тайёрланган маҳсулотни фуқаролик муомаласига киритиш (сотиш, ижарага бериш ва ҳоказо) ёки шу мақсадда сақлаш ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи эгаси (патент ёки гувоҳнома эгаси) мутлақ ҳуқуқ ларини бузиш ҳисобланади. 8 Патент (гувоҳнома) эгасининг саноат мулки объектидан учинчи шахсларнинг фойдаланишига рухсат бериши қатъий ифодаланган бўлиши ва тегишли шаклда расмийлаштирилган бўлиши шарт. Учинчи шахс томонидан мутлақ ҳуқуқ эгасини шунчаки хабардор қилиш факти рухсат олиш ҳисобланмайди. Мутлақ ҳуқуқ эгаси томонқдан учинчи шахснинг рухсат сўраб қилган мурожаатига индамаслик рухсат берилмаганлигини билдиради. Мутлақ ҳуқуқ эгасининг рухсат бериши унинг хатти-ҳаракатларида ҳам кўриниб туриши мумкин (масалан, ихтиро қурилмасини бериш). Бундай ҳолларда (рухсат олиш аниқ-равшан ифодаланиши лозим) мутлақ ҳуқуқ эгасидан рухсат олинган деб ҳисоблаш мумкин (ФКнинг 106-моддасига асосан). Мутлақ ҳуқуқ эгасининг ҳуқуқларини бузиш тегишли фуқаро лик- ҳуқуқий жавобгарликка сабаб бўлади. ФКда белгиланган қоидага асосан, мутлақ ҳуқуқни бузган деб ҳисобланаётган шахс бунинг аксини исботлаб бериши шарт (масалан, маҳсулот патентланган усул билан тайёрланмаганлигини). У бу ҳолатни исботлаб бергунга қадар маҳсулот патентланган усулда тайёрланган деб ҳисобланади. Ушбу ҳуқуқий презумпция Қонуннинг 30-моддасида батафсил ўз ифодасини топган. Унга асосан ихтиронинг, фойдали моделнинг мустақил бандига киритилган ҳар бир белгиси ёки унга ўхшаш саналувчи формула бўлган белги қўлланилган бўлса, маҳсулот (буюм) патент берилган ихтиро, фойдали моделдан фойдаланилган ҳолда тайёрланган, ихтиро патенти билан муҳофаза этиладиган усул эса, қўлланилган деб ҳисобланади. Маҳсулотни олиш усулига берилган патентнинг амал қилиши айнан шу усул ёрдамида олинган маҳсулотга нисбатан ҳам татбиқ этилади. Бунда бунинг аксини исботловчи далиллар бўлмаса, бу янги маҳсулот патент берилган усулда олинган деб ҳисобланади. Агар маҳсулотда патентланган саноат намунасининг барча муҳим аломатлари бўлса, у патент берилган саноат намунасидан фойдаланилган ҳолда тайёрланган деб эътироф этилади. 9 2. Патентга бўлган ҳуқуқ ва шахсий ҳуқуқлар . Патентга бўлган ҳуқуқни тасарруф этиш ҳуқуқларнинг юридик тақдирини белгилашни англатади. Мутлақ ҳуқуқ соҳиби бу ҳуқуқ ларни шахсан ўзи амалга ошириши, бошқа ҳар қандай шахсларга тўлиқ ёки қисман ҳақ бараварига (лицензия бериш, сотиш) ёки текин (ҳадя қилиш) ўтказишга ҳақли. Патентга бўлган ҳуқуқ ўз таркибига, доирасига хилма-хил ҳуқуқларни қамраб олади. Бу ҳуқуқларнинг мажмуи патентга бўлган ҳуқуқни ташкил этади. ФКнинг 1034-моддасида патентга бўлган ҳуқуқларнинг асосий турлари белгилаб қўйилган бўлиб, улар қуйи дагилардан иборат: а) патент олиш ҳуқуқи. Қонуннинг 9-моддасига асосан тубандагилар саноат мулки объектига ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи (патент) олишга ҳақли: саноат мулк объетининг муаллифи (ҳаммуаллифлари) ёки унинг (уларнинг) меросхўрлари; муаллиф ёки унинг ҳуқуқий вориси томонидан патент, дастлабки патент ёки гувоҳномага оид талабларда ёхуд саноат мулки объекти Патент идорасида рўйхатдан ўтказилгунга қадар топширилган аризада кўрсатилган жисмоний ва (ёки) юридик шахсларга (улар розилиги шарти билан) ушбу асосга кўра патент олиш ҳуқуқи ҳақ эвазига ёки текин ҳар қандай шахсга ўтказилиши мумкин. Муаллиф билан саноат мулки объектини яратиш бўйича шартнома тузган ва шартнома бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарган буюртмачи ҳам ушбу асосга кўра, патент олиш ҳуқуқини қўлга киритади; объект хизмат топшириғи бўйича яратилганда, муаллиф учун иш берувчига (ФКнинг 1087-моддасида белгиланган ҳолларда асосларда ва тартибда); патент олиш ҳуқуқи мерос бўйича ўтади; б) саноат мулки объектига патент (гувоҳнома) бериш сўралган талабномани руйхатдан ўтказишдан келиб чиқадиган ҳуқуқлар. Патент олишга бўлган ҳуқуқ Патент идорасига белгиланган тартибда патент беришни сўраб талабнома бериш (Қонуннинг 14, 20-модда лари) орқали 10 амалга оширилади. Талабнома топширилиб, у Патент идорасида рўйхатдан ўтказилгач, талабнома топширган шахсда вужудга келадиган ҳуқуқлар (улар орасида марказий ўринда ўз номига патент олиш ҳуқуқи туради) бошқа шахсларга тўлиқ ёки қисман, ҳақ эвазига ёки текин ўтказилиши мумкин. Бундай ўтказиш тегишли шаклда расмийлаштирилиши лозим; в) патентга эгалик ҳуқуқи бу, энг аввало, патент бўйича мутлақ ҳуқуқни тўлиқ ҳолда ўз ихтиёри, эрк-иродаси доирасида ушлаб туриш, сақлаб туриш ҳисобланади. Бу ҳуқуқ мазмуни Қонуннинг 11-моддасида белгилаб қўйилган. Патентга эгалик ҳуқуқи ҳам тўлиқ ёки қисман, ҳақ эвазига ёки текин тарзда бошқа шахсларга ўтказилиши мумкин (у тегишли тартибга риоя қилган ҳолда расмийлаштирилиши лозим – ёзма тузилиши ва давлат Патент идорасида рўйхатдан ўтказилиши шарт); г) патентдан келиб чиқадиган ҳуқуқлар, яъни саноат мулки объектидан ўзи фойдаланиши, бошқаларнинг фойдаланишига рухсат (лицензия) бериши ва бошқаларнинг бу объектлардан фойдаланишини тақиқлаб қўйиши, лицензия учун тегишли ҳақ олиши, мутлақ ҳуқуқлари бузилиш натижасида етказилган зарарларнинг (ҳам моддий, ҳам маънавий зарарларнинг) қопланишини талаб қилиши ва шу каби ҳуқуқлардан иборат. Бу ҳуқуқлар ҳам бошқа шахсларга тўлиқ ёки қисман, ҳақ эвазига ёки текин ўтказилиши мумкин. 1. Саноат мулки объекти (ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси)ни ўз ижодий меҳнати билан шахсан яратган жисмоний шахс бу объектнинг муаллифи деб эътироф этилади. Саноат мулки объектига ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи бериш ҳақидаги топширилган талабномани кўриб чиқишнинг исталган босқичида муаллиф ариза бериб, саноат мулки объектига ўз номини ёки махсус ном бериш ҳуқуқига эга. 2. Ихтиро, фойдали, модель, саноат намунасига бўлган муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа шахсий ҳуқуқлар патентга асосланган ҳуқуқлар вужудга келган вақгдан бошлаб вужудга келади. Қонуннинг 5-моддасига асосан 11 патент асосида келиб чиқувчи мутлақ ҳуқуқлар объектнинг устуворлик санасидан бошлаб амал қила бошлайди. Бинобарин, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа шахсий ҳуқуклар ҳам шу вақгдан бошлаб вужудга келади ва патентга асосланган ҳуқуқпардан фарқли равишда бемуддат амал қилади. 3. Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси муаллифига қонун ҳужжатлари асосида махсус ҳуқуқлар, имтиёзлар ва ижтимоий тусдаги (характердаги) афзалликлар берилиши мумкин. ФКда, бошқа қонун ҳужжатларида муаллифга тегишли қуйидаги махсус ҳуқуқлар ва уларни ҳимоя қилиш бўйича меъёрлар белгилаб қўйилган: а) объектнинг муаллифи сифатида ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғида қайд этилиши ва бу ҳуқуқнинг, ҳамма томонидан тан олиниши, риоя этилишига бўлган ҳуқуқ. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига асосан муаллифликни ўзлаштириш, ҳаммуаллифликка мажбур қилиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган; б) муаллифнинг саноат мулки объектига ном бериш ҳуқуқи; в) саноат мулки объектидан муаллиф бу объектига нисбатан мутлақ ҳуқуқ эгасидан рухсат олмай ва ҳақ тўламай, илмий тадқиқот ва шахсий мақсадларда фойдаланишга ҳақли; г) патент (гувоҳнома) эгаси бўлмаган саноат мулки объектининг муаллифи мазкур объектдан фойдаланилганлиги ва унга доир лицензия сотилганлига учун мукофот пули олишга ҳақлидир. Ҳақ миқдори, уни тўлаш тартиби иш берувчи, патент эгаси ёки уларнинг ҳуқуқий вориси билан тузилган шартнома асосида белгиланади. Патент (гувоҳнома) эгаси унинг амал қилиш муддати давомида муаллифга қуйидагилар ҳисобидан ҳақ тўланади: объектдан фойдаланганликдан келадиган фойда (даромад); объект асосида ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизмат) таннархи; объект учун берилган лицензия тўловлари. 12 Лицензия шартномаси бўйича мукофот пули лицензия шартномасида кўрсатилган тўлов валютасида ҳақ тўланиши мумкин (Қонуннинг 32- моддаси); д) қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда саноат мулки объекти муаллифлари қатор имтиёзлар ва афзалликларга (штатлар қисқарганда ишда қолдиришда имтиёз, ижодий таътилга чиқиш ҳуқуқи ва ҳоказо), давлат тураржойи берилганда қўшимча тураржой нормаси олиш ҳуқуқига эга бўлиш, уларга давлат мукофотлари, илмий даража ва фахрий унвонлар берилиши мумкин. Қонуннинг 15-17-моддаларида кўрсатиладики, саноат мулки объектига ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи бериш ҳақидаги талабномада объектни ўз ижодий меҳнати билан яратган шахс унинг муаллифи сифатида кўрсатилади. Бу ҳолатнинг акси (объект муаллифи бошқа шахс эканлиги) исботлаб берилмагунча талабномада объект муаллифи сифатида кўрсатилган шахснинг муаллифлик презумпцияси амал қилади. Муаллифлик ҳақида низо чиққан тақдирда муаллифлик ҳуқуқи вужудга келишидан аввал мавжуд бўлган фактлар ва ҳолатлар (муаллифлик ҳуқуқи даъвогарининг объект бўйича илмий-тадқиқот лар олиб борганлигига, ижобий натижаларга эришгани ва ҳоказо) далил-исбот тариқасида жалб этилиши мумкин. Ҳуқуқ юзага келишидан кейин вужудга келган фактлар ва ҳолатлар муаллифликни тасдиқловчи далил-исбот сифатида келтирилиши мумкин эмас. Агар, саноат мулки объекти бир неча жисмоний шахснинг биргаликдаги ижодий меҳнати асосида яратилган бўлиб, улар ўртасида тузилган шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, уларнинг барчаси бу объектнинг тенг ҳуқуқли ҳаммуаллифи деб эътироф этилади. Саноат мулки объекти ҳаммуаллифларнинг объект бўйича ўзаро муносабатлари улар ўртасидага ўзаро келишув асосида, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса суд томонидан белгиланади. Саноат мулки объектини яратишда ижодийлик тусига эга бўлган фаолият орқали ёрдам берган (техникавий, ташкилий ёки математик ёрдам 13 бериш, ҳуқуқларнинг расмийлаштирилишига кўмаклашиш ва ҳоказолар) ҳаммуаллифликка сабаб бўлмайди. Бироқ улар саноат мулки объектларини яратиш ва улардан фойдаланишда кўмаклашган шахс сифатида мукофот олишга ҳақли. Қуйидаги ҳолларда саноат мулки объектига нисбатан гувоҳнома олиш ҳуқуқи объект муаллифи билан меҳнат шартномаси (битими, контракти) тузган иш берувчига тегишли бўлади: а) объект ходимнинг ўз хизмат мажбуриятларини бажариши вақтида яратилган бўлса; б) объект ходим томонидан иш берувчининг аниқ муайян хизмат топшириғини бажариш натижасида яратилган бўлса; в) башарти бу ҳолат саноат мулки объектининг муаллифи билан иш берувчи ўртасидаги шартномада (контрактда) назарда тутилган бўлса (агарда юқоридаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлса-ю, объектив патент олиш ҳуқуқи иш берувчига тегишли бўлиши ҳақида келишув мавжуд бўлмаса, у ҳолда патент олиш ҳуқуқи муаллифнинг ўзида қолади). Қонунда, шунингдек, ходим корхонанинг ихтисосига доир техник билимлар ёрдамида яратилган саноат мулки объектига патент олиш ҳуқуқи ҳам иш берувчига тегишли бўлиши назарда тутилади (9-модда). Агарда иш берувчи саноат мулки объекти яратилганлиги ҳақида муаллиф хабардор қилган санадан бошлаб тўрт ой мобайнида Патент идорасига талабнома топширмаса, талабнома топшириш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказмаса, муаллиф ўз номига патент олиш ҳуқуқига эга бўлади. Саноат мулки объекти иш берувчи томонидан махфий (ноу-хау сифатида) сақланадиган бўлса, муаллиф махсус ҳақ олиш ҳуқуқига эга. Ходим томонидан хизмат тартибида саноат мулки объекти яратилганда муаллиф мукофот пули олишга ҳақли. Мукофот пули миқдори, тўлов тартиби, тўлов шартлари ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишув асосида белгилаб қўйилади. Агар тарафлар бундай келишувга эришмасалар, 14 судга мурожаат қилишга ҳақли. У ҳолда келишув шартлари суд томонидан белгиланади. Одатда объект яратилишида ходим ўз ижодий меҳнати билан, иш берувчи эса меҳнат шароитини вужудга келтириш, зарур асбоб-ускуна, адабиётлар, маълумотлар билан таъминлаш орқали иштирок этади. Объектдан фойдаланишда олинадиган даромаднитақсимлашда ким қанча ҳисса қўшганлиги аниқ ҳисобга олинади ва шунга мутаносиб равишда фойдадан улуш белгиланади. Агарда объектни яратишда ходим ва бажарувчи қўшган ҳиссаларини аниқбелгилашнинг иложи бўлмаса, объектдан фойдаланиш ёки лицензия бериш асосида иш берувчи оладиган фойданинг ярми (50 фоизи) муаллифга тегишли бўлади. 3. Патентга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсларга ўтказиш тартиби . Саноат мулки объектига берилган патент патентга бўлган ҳуқуқ ни бошқа шахсга ўтказиш дақидаги шартнома ҳақ эвазига ёки ҳақсиз эканлигидан қатьи назар, ёзма равишда тузилиши шарт. Бундай шартномани шакллантиришда ФКнинг 107-моддасида белгилаб қўйилган битимнинг ёзма шакли ҳақидаги қоидаларига риоя қили ниши лозим. Ёзма равишда тузилган шартнома Давлат Патент идорасида рўйхатдан ўтказилиши шарт. Рўйхатдан ўтказишга ваколатли давлат идораси, энг аввало, шартнома шартларини қонунга мувофиқлиги нуқтаи назаридан текширади. Қонунга номувофиқ бўлган шартномаларни рўйхатдан ўтказдириш рад этилиб, тарафларга шартнома шартларини қонунга мувофиқлаштириш таклиф этилади. Умумий қоидалар бўйича шартномаларнинг рўйхатдан ўткази лишида улар қанчалик мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан баҳоланмайди (давлат ва жамият манфаатдарига атайлаб хилоф равишда тузилган шартномалар бундан мустасно). Шартнома рўйхат дан ўтказилганидан кейин юридик кучга эга бўлади. Шартноманинг ёзма равишда тузилишига ёки рўйхатдан ўтка зиш талабига риоя этмаслик шартноманинг ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб 15 бўлади. ФКнинг 112-моддасига асосан, бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий ҳисобланмайди. Агар шартнома ёзма равишда тузилган, аммо тарафлардан бири уни давлат рўйхатидан ўтка зишдан бош тортса, суд бошқа тарафнинг талаби билан битимни ФКнинг 112-моддаси 3-қисмига биноан рўйхатдан ўтказишга ҳақли дир. Шартномани Давлат рўйхатидан ўтказишдан асоссиз бош тортган тараф шартномани тузишни кечиктирганлиги туфайли етказилган зарарни иккинчи тарафга тўлаши лозим. Шартномадаги тарафлар томонидан ушбу талабларга риоя қил маслик оқибатларига нисбатан ФКнинг 113-114-моддаларида белгиланган қоидалар қўлланилади. Мутлақ ҳуқуқ эгаси томонидан саноат мулки объектидан бошқа шахсга фойдаланиш учун лицензия шартномаси ҳақидаги келишуви албатта ёзма равишда тузилиши шарт. Бунда ФКнинг 107-моддаси ва 1037-моддаси талабларига риоя қилиниши лозим. Бундай талаб асосий лицензия шартномаси учун ҳам, сублицензия (қўшимча лицензия, ҳосила ёки иккиламчи лицензия) шартномаси учун ҳам тааллуқлидир. Ёзма равишда тузилган лицензия шартномаси Давлат Патент идорасида рўйхатдан ўтказилиши шарт. Бунда шартнома шартлари қонунга мувофиқлик нуқтаи назаридан ва алоҳида ҳолларда мақсадга мувофикдик нуқтаи назаридан баҳоланади. Рўйхатдан ўтказиш рад этилганда тегишли тартибда шикоят берилиши мумкин. Лицензия шартномаси рўйхатдан ўтказилгандан кейингина юридик кучга эга бўлади, тарафларда шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар вужудга келтиради. Агар лицензия шартномаси тарафларидан бири асоссиз равишда шартномани рўйхатдан ўтказишдан бош тортса, суд бошқа тарафнинг талаби билан шартномани рўйхатдан ўтказиш ҳақида ФКнинг 112-моддаси 3- қисмига асосан қарор чиқаришга ҳақли. Шартномани Давлат рўйхатидан ўтказишдан асоссиз бош тортган тараф шартномани тузишни кечиктирганлиги учун етказилган зарарни иккинчи тарафга тўлаши лозим. 16 Лицензия шартномаси тузишда тарафлар томонидан ушбу талабларга риоя қилмаслик шартноманинг ФКнинг 112-моддаси 1-қис мига асосан ўз- ўзидан ҳақиқий саналмаслигига сабаб бўлади. Бунда вужудга келадиган ҳуқуқий оқибатларга нисбатан ФКнинг 113-114-моддаларида белгиланган қоидалар қўлланади. ФКнинг 1090-моддасида саноат мулки объектига нисбатан ҳуқуқий муҳофаза ҳужжати – патент асосида амал қилувчи мутлақ ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган. Ушбу жавобгарликнинг вужудга келиш асослари ФКнинг 24-боби моддаларида назарда тутилган қоидаларда мужассамлашган. Патент эгасининг мутлақ ҳуқуқларини бузиш, энг аввало, муҳофазаланаётган объектдан бошқа шахслар берухсат фойдаланаётганларида намоён бўлади. Шу сабабли ҳам патент эгаси биринчи навбатда қоидабузардан ҳуқуқ бузилиши ҳаракатлари тўхтатилишини талаб қилишга ҳақлидир. Саноат мулки объектига нисбатан патент эгасининг ҳуқуқлари ни бузган қоидабузар патент эгасига етказилган зарар ўрнини қоп лаши шарт. Зарар тўла ҳажмда тўланиши лозим. Етказилган зарар моддий ёки маънавий кўринишларда бўлиши мумкин. Моддий зарар патент эгаси томонидан саноат мулки объектларидан фойдаланиш асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот патент эгаси ҳуқуқлари бузилиши оқибатида бозорда ўтмай қолиши, нархининг пасайиши ва шу кабиларда намоён бўлиши мумкин. Бундай ҳолат нафақат маҳсулот чиқаришда, балки хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам рўй бериши мумкин. Маънавий зарар патент эгаси ҳуқуқларини бузиш натижасида унинг касб-кор нуфузига, мутлақ ҳуқуқ соҳиби сифатида ҳолатига путур етишида намоён бўлади. Бундай маънавий зарар пул билан қопланишидан ташқари, суд ҳуқуқбузар зиммасига патент эгасининг ишбилармонлик мавқеини қайта тиклаш мақсадида суд қарорини ўз ҳисобидан эълон қиддириш мажбуриятини юклаши мумкин. 17 Патент эгаси кўрилган зарарнинг қопланиши ўрнига қоидабузар томонидан патент эгаси ҳуқукдарини бузиш натижасида (яъни муҳофазаланаётган саноат мулки объектларидан рухсатсиз фойдаланиш орқали) олган барча даромадларини ундириб олишга ҳақли. Бундай ҳодда патент эгаси зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли эмас. Бинобарин, зарарни қоплаш ёки даромадларни қайтариш альтернатив жавобгарлик чоралари ҳисобланади, уларнинг қайси бирини қўллашни танлаш ҳуқуқи патент эгасига тааллуқлидир. ФКнинг 1040-моддасида мутлақ ҳуқуқни ҳимоя қилишнинг қуйидаги усуллари ҳам назарда тутилади: - мутлақ ҳуқуқларни бузишга кўмаклашган моддий объектларни ва бундай ҳуқуқбузарлик асосида яратилган маҳсулотларни олиб қўйиш. Олиб қўйилган ушбу моддий объектлар патент эгасининг талаби бўйича ҳуқуқбузарнинг ҳисобидан йўқ қилиб юборилиши ёки патент эгаси ихтиёрига берилиши мумкин. 4 . Селекция ютуғи тушунчаси . Селекция ютуғи деганда, умумий маънода, ўсимликларнинг янги нави ва ҳайвонларнинг янги зоти тушунилади (Селекция ютуқлари тўғрисидаги қонуннинг 2-моддаси). Селекция ўзида инсон иродаси асосида йўналтирилган ўсимликлар ва ҳайвонларнинг эволюциясини ифодалайди 1 . Айни вақтда селекция ютуқлари инсон ақлий фаолияти натижаси ҳисобланади. Селекция-лотинча, selego сўзидан олинган бўлиб, саралаш, тўплаш деган маънони англатади 2 . Селекция-бу жонли табиат, тирик борлиқ устида олиб борилган кишиларнинг ақлий фаолиятлари бўлиб, селекция ютуғи эса, ана шу ақлий фаолият натижасида эришиладиган муваффақиятлардир. Ўсимликларнинг навлари ва ҳайвонлар нинг зотларини саралаш, тўплаш ва уларни физиологик, генетик ва биологик усуллар ҳамда илмий-ижодий фаолият орқали ўзаро чатиштириш ёки бошқа йўллар билан кўпайтириш натижасида янги нав ва зотни ҳосил қилиш селекция ютуғи ҳисобланади. 1 Сергеев А.П. Право интеллектуальной собственности в РФ. -М.: Проспект. 2000. -702 с. 2 Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. 9-том. -Т.: 1997.-585 б 18 Ўзбекистон Республикаси 2002 йил 29 августдаги “Селекция ютуғи тўғрисида”ги қонуни “селекция ютуғи” атамаси учун асосий тушунчалар ҳисобланган-ўсимликлар нави ва ҳайвонларнинг зоти тушунчаларининг таърифини баён этади. Ушбу қонунга мувофиқ, нав-ўсимликлар гуруҳи бўлиб, у наслдан-наслга барқарор ўтувчи муайян генотип ёки генотиплар комбинациясини бошқалардан ажратиб турувчи белгиларига қараб аниқланади ва айни бир ботаник таксондаги бошқа ўсимликлар гуруҳидан бир ёки бир неча белгилари билан фарқ қилади. Клон, линия, биринчи авлод дурагайи, популяция навнинг муҳофаза қилинадиган объектларидир. Зот-генетик жиҳатдан ўзаро боғлиқ биологик ва морфологик хусусиятлари ҳамда белгиларига қараб аниқланадиган ҳайвонлар (шу жумладан, паррандалар, ҳашоратлар, ипак қурти) ёки уларнинг дурагайлари гуруҳи бўлиб, бу хусусиятлар ҳамда белгиларнинг айримлари муайян гуруҳгагина хос бўлиб, уни ҳайвонларнинг бошқа гуруҳ ларидан фарқлаб туради. Зот гуруҳи, зот ичидаги тип (зонал тип), завод типи, завод линияси, зот оиласи, партиноклонлар, линиялар, дурагайлар зотнинг муҳофаза қилинадиган объектларидир (Қонуннинг 2-моддаси). Юқорида санаб ўтилган нав ва зотнинг муҳофаза қилинадиган объектлари формал биологик тушунчалар бўлиб, бу объектларнинг бузилиши ёки уларга путур етказилиши мавжуд нав ва зотнинг бузилишига ва нобуд бўлишига олиб келиши мумкин. Селекция ютуғи ҳуқуқий муҳофаза этилаётганда нав ва зотга тегишли бўлган муҳо фаза қилинадиган объектларнинг ҳолатини ўрганилиб, ҳуқуқ бузилишига баҳо бериш лозим. Селекция-инсоннинг илмий ва ақлий билимларини ўсимликлар ва ҳайвонлар эволюциясига йўналтириш натижасида инсоннинг ўзи учун қулай, мақбул ва фойдали нав ва зот яратиш жараёнидир. Шу ўринда селекция соҳасидаги тадқиқотлар билан ген инжинерияси соҳасида тадқиқотлар ўртасидаги фарқни изоҳлаб ўтиш жоиз. Селекция-бу фақат ўсимликлар ва ҳайвонлар устида олиб бориладиган тадқиқотлар бўлса, ген инжинерияси- барча жонзот (шу жумладан, инсон) устида олиб бориладиган илмий- 19 тажрибавий фаолиятдир. Ген инженерияси тадқиқотларининг асосий мақсади тирик жонзотнинг асосий унсури-генига турли таъсир ўтказиб, янги тур, нав, зот, хил яратишдан иборат. Ген инженерияси усулида яратилган нав ва зотларни анъанавий селекция усулида яратилган нав ва зотлардан фарқлаш зарур. Ген инженериясида янги нав ва зот яратиш учун бир турдаги ёки бир оиладаги ҳайвонлар ва ўсимликлар эмас, балки бир-биридан бутунлай узоқ тур ва оиладаги ўсимликлар ва ҳайвонлар ўзаро ген инжинерияси усулида чатиштирилади ёки сунъий равишда ген ўзгартирилади. Натижада мутлақо инсон тасаввурига сиғиши қийин бўлган гибридлар ва мутантлар (масалан, фил ва туянинг, балиқ ва товуқнинг, бўри ва қуённинг чатишмалари) юзага келади. Жаҳон жамоатчилигининг фикрича, бундай гибрид ва мутантларни яратилиши мавжуд табиий мувозанатни бузиш билан бирга инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу ҳолатларни ҳисобга олиб, бундай тадқиқотларни ўтказишни тақиқлаш зарур. А.И.Иойрыш, О.А.Красовскийларнинг фикрича ген инженерияси бу дастурли, наслдан наслга ўтиш хусусиятига эга бўлган, анъанавий селекция йўли билан чиқаришнинг имкони бўлмаган биологик тузилмалар (ҳайвонлар ва ўсимликларнинг индивидуал генлари, микроорганизмлари, оқсиллари) ини олишга қаратилган услуб ва воситаларнинг йиғиндисидир. Ген инженерияси табиат қонуниятларни билишда, тибииётнинг долзарб муаммоларини ҳал қилишда, саноат ва қишлоқ хўжалигининг турли хил соҳаларини мувофиқлаштириш ва уўғунлаштиришда, кўплаб экологик ва ижтимоий муаммоларининг ечимини топишда инсоннинг имкониятларини кенгайтиради ва янги жиҳатларни касб этади 3 . Дарҳақиқат, ҳозирги кунда ген инженерияси соҳасидаги тадқиқотлар ютуқлари инсон ҳаёти, соғлиғи ва турмуш шароитининг яхшиланиши учун бир қатор фойдали воситаларнинг яратилишини таъминлади. Зеро, келажакда ген инженерияси соҳасидаги илмий тадқиқотлар ҳар қандай касалликни олдини олувчи турли вакциналарни, касалликларни тез даволовчи дори- 3 Иойрыш А.И., Красовский О.А. Правовые аспекты генной инженерии.// Государство и право. 1997.№3. С 112. 20 дармонларни тайёрлашда, янгидан-янги озиқ-овқат маҳсулотларини пайдо бўлишида асосий восита вазифасини бажаради. Кейинги пайтларда ген инженериясининг ютуқлари жаҳон ҳам жамияти томонидан юқори баҳоланмоқда. Зеро, кейинги қисқа вақт оралиғида инсон соғлиғи учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган турли дори- дармонлар 4 нинг кашф этилиши, кўп йиллар давомида тузатиб бўлмаслиги тан олинган касалликларнинг давоси топилганлиги (масалан, агар рак касаллигининг бошланиш даврида, бу касалликдан батамом халос бўлиши мумкинлиги, вирусли геппатит Внинг вакцинаси топилганлиги, ҳозирда деярли барчага маълум), инсон организми гармонларининг ўсишига ёрдам берувчи турли воситаларнинг вужудга келиши айнан ген инженерияси тадқиқотларининг ҳосиласидир. Бундан ташқари келажакда инсоният олдида турган ва ҳал этилиши йилдан-йилга қийинлашиб бораётган очарчилик, сувсизлик, табиий атроф- муҳитнинг ифлосланиши ва қўйинки одам ва унинг мавжуд бўлиши билан боғлиқ деярли барча муаммоларни ҳал этишда энг асосий ва бирламчи омил бу ген инженерияси ва унинг ютуқлари бўлади, дея ҳеч иккиланмасдан айтишимиз мумкин 5 . Айниқса, озиқ-овқат муаммосини ҳал этишда ва бу муаммо билан чамбарчас боғлиқ қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишда ген инженерияси тадқиқотлари юқори натижаларга эришмоқда. Зеро ҳозирги кунда бозорларимизни тўлдириб турган турли хил қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг аксарият қисми ген инженерияси ютуқлари асосида яратилган нав ва зотлардан олинган ҳосилдир. Ҳозирги кунда турли хил ҳашоратлар(масалан қурт) емайдиган олма ва картошка, кемирувчилар еса ўлиши мумкин бўлган лекин одам истъемол қилса фақат фойда кўрадиган 4 Масалан, 2002-2003 йилларда Хитой ва бошқа жанубий шарқий Осиё мамлакатларида тарқалган «грипп» хасталиги ўхшаш ўта юқумли ўткир ичак ва нафас йўли (респераторли) касаллигига қарши қисқа фурсатда вакцинанинг яратилиши ген инженерияси соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг тез суръатларда ривожланиб бораётгани ва инсон ҳаёти ва соғлиги учун катта аҳамиятга эга экани билан характерланади 5 Дарҳақиқат, ген инженериясининг инсоният учун аҳамияти ва фойдаси бениҳоя катта. Бундай фойдалиликни, инсон билан боғлиқ ҳар қандай соҳа ва муносабатларда кўришимиз мумкин. Бу ҳолат инсон умрини ўзайтиришдан тортиб, уни қайтадан туғилишигача (клонлаштириш орқали) амал қиладиган жараёнлар занжирини ташкил этади. Гарчи ҳозирги кунларда инсонни клонлаштириш ишлари амалга оширлаётган бўлсада, ҳали бу соҳада ютуққа эришилмаганлигини таъкидлаш жоиз. 21 помидор, бодринг ва шунга ўхшаш полиз экинлари борлигини инсоният ажабланмасдан қабул қилмоқда. Кейинги йилларда кўплаб ривожланган давлатларда қишлоқ хўжалиги маҳсулот ларига бўлган талабни қондиришда айнан ген инженерияси ютуқла ридан фойдаланишмоқда. Мисол учун кейинги икки-уч йил ичида юртимиз бозорларида пайдо бўлган «америка тарвузлари»га эътибор қаратадиган бўлсак, уларнинг жайдари тарвузларга қараганда уруғи кам бўлишини, серсув ва шираси юқори эканлигини кўришимиз мумкин. Инсоният ген инженерияси илмий тадқиқотларининг бир йўна лиши ҳисобланган клонлаш усули ёрдамида қишлоқ хўжалиги ҳай вонларини, ўсимликлар дунёсини ривожлантириш билан истиқболда катта ютуқларга эришишга умид боғламоқда. Масалан, яқинда АҚШ олимлари гуруч ядросидаги ДНК кодини ўзгартириш йўли билан шолининг сувсизликка чидамли навини клонлаш усулида яратишгани оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди 6 . Ген инженерияси натижаларининг инсон учун фойдали хусусиятлари бўлиши билан бирга, унинг инсон соғлиғи учун зарарли жиҳатлари борлигини ҳам эсдан чиқармаслиги керак. Яъни, муайн янги натижага эришиш йўлида амалга оширилаётган тажрибалар ва амалиётлар ижобий натижа билан бирга салбий оқибатларни ҳам вужудга келтириши мумкинлигига ҳар доим ҳам шундай тадқиқот олиб бораётган шахслар кафолат бера олишмайди. Айниқса бир туркумда бўлмаган ўсимликлар ва ҳайвонлар генининг ўзгартирилиши келажакда инсон учун қандай хавф- хатар туғдиришини олдиндан башорат қилиш қийин. Мутахасисларининг таъкидлашича баъзи касалликлар лабараториялардаги хавфсизликнинг етарли даражада таъминланмаганлигидан келиб чиққан. Шундай экан ген инженерияси ютуқларининг жаҳон иқтисодий ва ижтимоий ривожланишидаги ўрни ва аҳамиятини ҳисобга олиб, ушбу илмий тадқиқот фаолияти ва унинг натижаларини ҳуқуқий жиҳатдан тарибга солиш 6 Абдураҳмонов Ш. Ҳужайрани сунъий кўпайтириш истиқболлари.//Сирли олам. 2002. №8. Б.12. 22 зарурияти юзага келади. Ҳуқуқий табиати ва ўзига хос хусусиятларига кўра ген инженерияси натижалари (ёки ютуқлари) интеллектуал мулк объектлари жумласига киради. Зеро, ушбу ҳолатда инсон ўзининг ақлий-ижодий фаолияти орқали ўзи учун қулай ва фойдали натижага эришади. Бунда, инсоннинг ақлий- ижодий фаолияти тирик борлиқнинг барча объектлари (ҳаттоки инсон) устида олиб бориладиган илмий тадқиқот ларга қаратилади. Бу фаолият тиббиёт, биология, зоология, селекция, генитика, физиология каби жонли табиат билан боғлиқ барча соҳаларда олиб борилади. Нимаики тирик мавжудот бўлса, айнан ўша ген инженерияси тадқиқотининг объекти бўлиши мумкин. Маълумки, селекция ютуқларининг яратилиши узоқ давом этадиган тадрижий (эволюцион) тадқиқотлар, илмий, ижодий тажрибалар ва инсон яратувчанлик қобилиятини тақозо этади. Селекция ютуқлари-инсоннинг табиат қонуниятлари тўғрисидаги билимлар ва ижодкорлик салоҳиятини ўзи учун қулай ва фойдали неъматлар яратишга йўналтира олиш маҳсули ҳисобланади. Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларини яратилиши унча узоқ бўлмаган тарихий жараённи бошидан кечирган. Даставвал, янги навларнинг яратилиши маҳаллий шароитларда узоқ йиллар танлаб ва саралаб бориш йўли билан яратилган. Бунда ҳеч қандай чатиштириш ва пайвандлаш усуллари қўлланилмаган (ҳозир да бундай навлар “жайдари навлар”) дейилади. Кейинчалик, фан ва техниканинг ривожланиши натижасида навлар турли ўсимликларни чатиштириш, пайвандлаб, шунингдек ўсимлик ирсиятига кимёвий ва радиоактив моддалар билан таъсир этиб етиштирила бошланди (бундай усулда яратилган навлар “селекция навлари” деб юритилади). Ҳайвонларнинг янги зотларини яратиш ўсимликларни янги навларини яратишдан фарқ қилади. Янги зот-қишлоқ хўжалик ҳайвон ларини танлаш ва саралаш бўйича наслчилик ишлари олиб бориш, ташқи муҳит, боқиш, асраш 23 ва фойдаланиш натижасида вужудга келади. Янги зот бошқа зотлардан ўзининг маҳсулдорлиги билан ажралиб туриши лозим. Зот ягона аждоддан келиб чиқиши, гавда тузилиши жиҳатидан маълум типга тааллуқли бўлиши, физиологик ва морфологик белгилари авлоддан-авлодга ўтиши лозим бўлган ҳайвонлар гуруҳидир. Селекция ютуқлари ўз моҳиятига кўра фақат, тирик борлиқ устида олиб борилган илмий-ижодий фаолият маҳсули сифатида кўрилар экан, бунда яратилган объектларнинг инсон эҳтиёжлари учун ниҳоятда зарур эканлигини эсдан чиқармаслик зарур. Ҳуқуқий жиҳатдан селекция ютуқларининг моҳияти яратилган янги нав ва зотнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш орқали ифодаланса, ҳаётий зарурият нуқтаи назаридан селекция ютуқлари аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондириш ва иқтисодий самарадорликни кўтариш меъзонлари билан белгиланади. Селекция ютуқларини ихтиролар билан қуйидаги ўхшашлик лари мавжуд: 1.Селекция ютуқлари ҳам ихтиролар ҳам интеллектуал мулкнинг патент билан муҳофаза қилинадиган объектларидир; 2.Жонли борлиқ қонуниятларини билиш инсонга ҳайвонлар ва ўсимликлар ривожланишини ўзи учун керакли томонга йўналтира олишида мақсадли таъсир этиш имконини беради. Шу маънода селекционернинг ижодий фаолияти ихтирочининг ижодий фаолиятига жуда ўхшайди. Ихтирочи сингари селекционер ҳам объектнинг ўзга риш жараёнига фаол аралашади ва уни олдиндан режалаштирилган натижага эришиш мақсадида керакли томонга йўналтиради; 3.Селекция ютуғи муаллифи фаолиятининг натижаси инсон учун зарурий сифатларга эга бўлган ўсимликларни янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларини яратишга қаратилган аниқ амалий масалани ечишдан иборат. Масаланинг оддий қўйилиши, гарчи унда ижодийлик мавжуд бўлсада, қонун билан қўриқланмайди. Бунда нафақат қайси нав ва зотни яратиш кўзда 24 тутилиши кўрсатилиши, балки янги нав (зот)ни реал яратиш ва уни қонунда назарда тутилган тартибда текшириш учун бутун селекция жараёнини охирига етказиш лозим. Селекция ютуқлари аниқ амалий масалани ечими сифатида ихтиро билан бир хилдир. Чунки, ихтиро ҳам селекция ютуқлари сингари амалий характердаги масалаларни ечиш орқали яратилади. Селекция ютуқларига бўлган ҳуқуқларни расмийлаштириш тартиби ўзи нинг асосий хусусиятларига кўра, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари каби бўлиб, махсус давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилади ва бундай расмийлаштириш битта орган-Ўзбекистон Республикаси Давлат Патент идораси томонидан амалга оширилади. Селекция ютуқлари ўзининг ҳуқуқий тартибга солинишига кўра ихтиролардан қуйидаги хусусиятлари бўйича фарқ қилади: 1.Жонсиз табиат объектлари устидан иш олиб борувчи ихтирочидан фарқ қилиб селекция ютуғи муаллифи жонли табиат объектлари устида иш олиб боради; 2.Ихтиро, фойдали модель, саноат намуналаридан фарқли равишда, селекция ютуқларини яратиш ва бутун селекция жараёнини охирига етказиш нафақат селекция ютуғи муаллифига, балки табиий иқлим шароитларига ҳам боғлиқ бўлади. Яъни, селекция ишларига иқлимнинг ўзгариши салбий таъсир кўрсатиши ва кўзланган натижага эришишнинг имкони бўлмаслиги мумкин; 3.Селекция ютуқларини жамоатчилик томонидан эътироф этилиши ва тан олиниши ҳам ўзига хос ҳолат бўлиб, нафақат саноат мулк объектлари (ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари) балки, интеллектуал мулкнинг бошқа объектларидан ҳам фарқ қилади. Масалан, яратилган ихтиронинг эътироф этилиш ёки тан олиниши учун уни синовдан ўтказиш ва фойдали хусусиятларини текширишнинг ўзи кифоя қилса, селекция ютуқларини тан олиниши ва эътироф этилиши учун узоқ вақт ва жиддий текширув такрорий назорат этиш ва тинимсиз парвариш талаб этилади. Ихтиро яратилгандан сўнг, унинг бузилишига таъсир этувчи кучлар деярли 25 бўлмаса (ихтиро нобуд бўлса, чизмалар орқали уни тиклаш мумкин), селекция ютуқларининг узоқ вақт синаб кўрилиши уларни эътироф этиш ниҳоятда мураккаб жараён эканлигини билдиради. 4.Селекция ютуғида объектнинг идеал асоси ва унинг моддий мужассами узвий боғлиқ бўлади. Моддий мужассамнинг тўла ҳажмда нобуд бўлиши селекция ютуғини ҳам объект сифатида нобуд қилади. Ихтиро эса ўзининг моддий мужассамидан алоҳида ҳолда яшайди. Ихтиро, фойдали модель, саноат намунасида техник муаммонинг ечими яратилса, селекция ютуқларида эса биологик муаммонинг ечими топилади. Шу ўринда истисно сифатида микроорганизм штамлари биотехник объект бўлиб, ихтиро ҳисобланади. 5.Ҳуқуқий ҳимояга лаёқатлилик шартларига кўра, ихтиро ва селекция ютуқлари бир-биридан тубдан фарқ қилади. Ихтиро қуйидаги шартлар мавжуд бўлса, патент орқали муҳофаза этилади: -янгилик; -ихтирочилик даражасига эга бўлишлик; -амалиётда қўллаш мумкинлиги (Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисидаги қонуннинг 5-моддаси). Селекция ютуқлари эса: -янгилик; -фарқланиш; -турдошлик; -барқарорлик (Селекция ютуқлари тўғрисидаги қонуннинг 7-моддаси) мезонларига жавоб берса ҳуқуқий муҳофаза этилади. Кўриниб турибдики, ҳуқуқий муҳофаза этиш шартларига кўра, бу икки объект бир-биридан бутунлай фарқ қилади. Ҳуқуқий тартибга солиниши бўйича бундан ўзига хос хусусиятлар селекция ютуқларини интеллектуал мулкнинг бошқа объектларидан фарқли равишда тирик борлиқ устида олиб бориладиган илмий-ижодий фаолият маҳсули эканлиги билан тавсифланади. 26 Юқорида таъкидлаганимиздек, селекция ютуқлари интеллектуал мулкнинг патент билан қўриқланадиган объекти саналади. Шу билан бирга илмий-ижодий фаолият объектига кўра селекция ютуқлари интеллектуал мулк тизимида ўзига хос ўринга эга. Биринчидан, интеллектуал мулк объектларидан фақатгина селекция ютуқлари тирик борлиқ, жонли табиат устида олиб бориладиган тадқиқотлар маҳсули ҳисобланади. Одам ирсияти ва генини ўзгартириш орқали сунъий одам яратиш ҳақидаги таълимотлар ижодий фаолият саналмайди ва кўпчилик давлатларда бундай тадқи қотлар ўтказиш қатъий тақиқланган. Иккинчидан, селекция ютуқларини яратиш жараёни ўзининг мураккаблиги ва узоқ давом этиши билан ажралиб туради. Учинчидан, селекция ютуқлари интеллектуал мулкнинг объектив шаклга келтирилгандан сўнг муҳофаза этиладиган объектлари жумласига эмас, балки тегишли давлат органи томонидан бериладиган махсус ҳимоя ҳужжати орқали муҳофаза этиладиган объектларидан саналади. Тўртинчидан, гарчи, селекция ютуқлари патент билан муҳофаза этилсада, улар интеллектуал мулкнинг патент ҳуқуқи институти объекти ҳисобланмайди. Т.Е.Каудўровнинг фикрича, селекция ютуқлари саноат мулки (ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари) объекти ҳисобланади 7 . А.П.Сергеевнинг фикрича, селекция ютуқлари интеллектуал мулкнинг анъанавий институтлари (муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар, патент ҳуқуқи, фуқаролик муомаласи иштирокчилари ва улар ишлаб чиқараётган маҳсулотни шахсийлаштирувчи воситалар)дан ўзининг муҳофаза этилаётган объекти ҳуқуқий тартибга солиниши билан фарқ қилиб, интеллектуал мулкнинг ноанъанавий объекти ҳисобланади 8 . Ноанъанавий объект атамаси шартли равишда ишлатилган бўлиб, илмий-ижодий фаолият нафақат адабиёт ва санъат, саноат мулки соҳасида балки, ижтимоий турмушнинг бошқа соҳаларида ҳам олиб борилади ва ана 7 Каудыров Т.Е. Гражданско-правовая охрана объектов промышленной собственности в Республике Казахстан. Автореф.дисс....док. юрид..наук. –Алматы, 2002. -13 с. 8 Гражданское право. /Под ред. Ю.К.Толстого, А.П.Сергеева. Т. 3. -М.: Проспект. -1998. -20 с. 27 шу соҳалардаги (масалан, селекция ютуқлари билан бирга топологик- интеграл микросхемалар, хизмат ва тижорат сирлари) ижодий ва илмий меҳнат натижалари интеллектуал мулкнинг анъанавий объектларидан фарқ қилишлиги учун уларни умумий институтга бирлаштириб, шартли равишда интеллектуал мулкнинг ноанъанавий объектлари деб юритилади. Бешинчидан, селекция ютуқларини яратиш давлат назорати ва қўллаб- қувватлаши остида амалга оширилади ва давлатнинг махсус меъёрий ҳужжатлари билан давлат органларига селекция ютуқларини яратиш ва шу соҳада илмий тадқиқотлар ўтказишни ташкиллаштириш топшириғи юклатилади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 28 июндаги “Бошоқли дон экинларини навлар бўйича жойлаштиришни такомиллаштириш, уларнинг селекцияси ва уруғчилигини яхшилашга доир” қарорига мувофиқ бошоқли дон экинлари навларини янгилаш ва уларни навларга кўра жойлаштириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича доимий ишловчи республика комиссиясининг асосий вазифалари жумласига: илмий-тадқиқот институтлари, тажриба станциялари, идоравий бўйсунишидан қатъи назар нав синаш участкаларининг фаолиятини таҳлил қилиш, селекционерлар ва уруғшуносларни рағбатлантириш юзасидан таклифлар тайёрлаш, киритилади. 5 . Селекция ютуқларини ҳуқуқий ҳимояга лаёқатлилик шартлари . Ўсимликлар нави ва ҳайвонлар зотини яратишга қаратилган биологик муаммо ечими селекция ютуқларининг асосий белгисидир. Селекция ютуқларининг биологик ечими белгиси селекция ютуқ ларини интеллектуал мулк объекти сифатидаги моҳиятини ва унинг интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижаларидан фарқли томонлари ни очиб беради. Ушбу асосий тушунча ҳар қандай ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотлари учун тааллуқли ҳисоб ланади. Бунда ушбу нав ва зотлар қонун билан қўриқланиши ёки қўриқланмаслиги аҳамиятга эга эмас. 28 Муҳофаза этилаётган селекция ютуқлари бир қанча қўшимча белгиларга эга бўлиши лозим. Бошқача айтганда, қонунда белгиланган ҳуқуқий ҳимояга лаёқатлилик мезонларига жавоб бериши шарт 9 . Ўзбекистон Республикаси “Селекция ютуқлари тўғрисида”ги қонунининг 2-бўлими селекция ютуғининг патентга лаёқатлилиги деб номланади ва бевосита селекция ютуғининг ҳуқуқий ҳимояга лаёқат лилик мезонини белгилайди. Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ селекция ютуғи янгилик, фарқланиш, турдошлик ва барқарорлик мезонларига жавоб берса у ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилинади. Селекция ютуғи ҳимояга лаёқатлилик шартларининг ҳар бири қонунда алоҳида-алоҳида баён этилган. Қонунга мувофиқ, уруғлик, кўчат ёки насл маҳсулоти патент бериш ҳақида талабнома топширилган кундан эътиборан: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида камида бир йил олдин; бошқа давлат ҳудудида камида тўрт йил ёки агар ток, ёғочбоп, манзарали, мевали дарахатлар ва ўрмон ўсимликларига тааллуқли бўлса, камида олти йил олдин селекция ютуғи муаллифи, унинг ҳуқуқий вориси томонидан ёки уларнинг розилиги билан сотилмаган ва фойдаланиш учун бошқа шахсларга берилмаган бўлса янгилик ҳисобланади (Селекция ютуқлари тўғрисидаги қонуннинг 9-моддаси). Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотлари ҳимояга лаёқатлилигининг янгилик мезонида ифодаланган бир йил, тўрт йил, олти йил олдин селекция ютуғи муаллифи, унинг ҳуқуқий вориси томонидан ёки унинг розилиги билан сотилмаганлиги ва бошқа шахсга фойдаланиш учун топширилмаганлиги бир қанча дав латлар қонунларида ҳам ўз ифодасини топган. Масалан, Россия Фе дерациясининг 1993 йил 6 августдаги “Селекция ютуқлари тўғриси да”ги қонунининг 4-моддаси 2-банди, Литва Республикасининг 1996 йил 17 сентябрдаги “Ўсимликлар тури ва уруғчилиги муҳофазаси тўғрисида”ги қонунида ва Грузия Республикасининг 1996 йил ноябр ойидаги “Селекция ютуқлари муҳофазаси тўғрисида”ги қонунида 9 Сергеев А.П. Право интеллектуальной собственности в РФ. -М.: Проспект, 2000, 704 с. 29 селекция ютуғининг янгилиги шу республикалар ҳудудида селекция ютуғи бир йил олдин, чет элда ёғочбоп ўсимликлар олти йил, бошқа ўсимликлар тўрт йил олдин сотилмаганлиги ва фойдаланилмаганлиги билан белгиланади 10 . Шу билан бирга Грузияда селекция ютуқларининг янгилиги мезони ҳимояга лаёқатлиликнинг биринчи мезони ҳам ҳисобланади 11 . Селекция ютуғининг янгилиги мезонига қўйилган қонуний талаблар интеллектуал мулкнинг бошқа объектларига қўйилган қонун талабларидан фарқланишини илғаш мушкул эмас албатта, селекция ютуғининг янгилиги мезонига фақатгина битта талаб-бошқа шахс ларга фойдаланиш учун уруғни ва уруғлик материалини сотмаслик ёки бошқача усулда топширмаслик талаби қўйилади. Агар умумфой даланишдаги манбаларда эълон қилинган селекция ютуқлари ҳақи даги маълумот эълон қилинган бўлса, селекция ютуқларидан селек ция ютуғи муаллифининг ўзи ёки унинг ҳуқуқий вориси фойдаланган ҳисобланади ва тадқиқотнинг янгилиги эътиборга олинмайди. Селекция ютуқлари агар нав ёки зотни яратишда фойдаланилган материал бошқа шахслар томонидан селекция ютуғи муаллифи ёки унинг ҳуқуқий вориси розилигини олмасдан фойдаланган бўлсалар, селекция ютуғининг янгилиги мезони сақланиб қолинади. Селекция ютуқларининг янгилиги белгиланган вақт билан аниқланади ва бу вақт устуворлик санаси ҳисобланади. Ўз вақтида селекция ютуғининг устуворлиги санаси давлат патент идорасига патент олиш учун ёки фойдаланишга рухсат олиш учун ариза топширилган кундан бошланади. Агар давлат патент идорасига бир кунда битта селекция ютуғи учун бир неча ариза тушган бўлса, у ҳолда аризани жўнатиш санасидаги устуворликка эътибор берилади яъни, қайси ариза олдинроқ жўнатилган ёки топширилган бўлса, селекция ютуғига патент олиш ҳуқуқига ўша аризачи эга бўлади. 10 Закон Российской Федерации О селекционных достижениях. 1996. 6 август; Закон Литовской Республики по охране пород, растений и семеноводства. 1996. 17 сентябр; Закон Республики Джорджия Об охране селекционных достижений. 1996 7 ноябр. 11 Джорбенадзе С. защита селекционных достижений в Грузии. Интеллектуальная собственность.1997.№7-8. С.73-75. 30 Шунингдек, аризани жўнатиш саналари мос келса, у ҳолда аризани давлат патент идорасида рўйхатга олиш рақамидаги устуворлик ҳисобга олинади. Бунда жўнатиш санаси мос келган аризадан қайси олдинроқ давлат патент идорасидан рўйхатдан ўтказилган бўлса, шу аризачи селекция ютуғига нисбатан патент олиш ҳуқуқига эга бўлади. Талабнома берувчи патент идорасига жўнатаётган талабномаси да биринчи талабноманинг устуворлик санасини кўрсатиши лозим. Талабнома берувчи талабнома патент идорасига тушган санадан эътиборан уч ой ичида биринчи талабноманинг нусхасини ва таржи масини тақдим этиши шарт. Патент ҳуқуқига мувофиқ, селекция ютуғига патент олиш учун талабнома топширган шахс янгилик бўйича имтиёздан фойдаланади. Бу имтиёз талабнома топширган шахснинг селекция ютуғидан қонун да белгилаб қўйилган муддат давомида бошқа шахсга фойдаланиш учун бериш ҳуқуқидир. Селекция ютуқлари тўғрисидаги қонунга мувофиқ селекция ютуғига патент олиш учун талабнома топширган шахс уруғлик, кўчат ёки насл маҳсулотини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ариза топширган кундан эътиборан бир йил мобайнида бошқа давлат худудида тўрт йил давомида ёки ток, ёғочбоп, манзарали, мевали дарахтлар ва ўрмон ўсимликларига тааллуқли бўлса, олти йил мобайнида фойдаланиш учун бошқага бериш ҳуқуқига эга. Бунда уруғлик кўчат ёки насл маҳсулотини фойдала ниш учун бошқа шахсга бериш қонунда белгиланган муддатдан кўп бўлса, у ҳолда патент олиш учун топширилган селекция ютуғи янгилик саналмайди. Селекция ютуғи истисно тариқасида янгилик мезонига жавоб бермаган ҳолларда ҳам ҳуқуқий муҳофаза этилади. Бу ҳолат фойдаланишга топширилган аниқ нав ва зот селекция ютуқларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган бўлса юзага келади. Бунда устуворлик санаси давлат патент идорасига селекция ютуғини фойдаланиш учун топшириш тўғрисидаги талабнома тушган пайтдан бошлаб белгиланади. Патентнинг амал қилиш муддати селекция ютуғидан фойдаланишга рухсат берилган пайтдан бошлаб патент берилган вақтгача бўлган муддатга қисқартирилади. 31 Селекция ютуғининг ҳуқуқий ҳимояга лаёқатлилигини белги ловчи иккинчи мезон-фарқланиш мезонидир. Фарқланиш мезони янгилик мезонига анча яқин мезон ҳисобланади ва ўзининг анъанавий тушунчаси билан селекция ютуғининг янгилиги мезонини тўлдириб туради. Шунингдек, яратилган нав ва зотнинг селекция ютуғи сифатида эътироф этилишини таъминлайди. қонуннинг 10-моддасига мувофиқ, селекция ютуғи талабнома топширилган санада бошқа ҳар қандай барчага маълум селекция ютуғидан аниқ-равшан фарқланиши лозим. Ушбу норма белгилаган аниқ-равшан тушунчаси Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 49-сон буйруғи билан 1997 йил 3 сентябрда тасдиқланган “Селекция ютуқларига талабномалар тузиш ва топширишнинг вақтинчалик қоидалари”да селекция ютуғи патент олиш учун талабнома топширилган санада бошқа ҳар қандай барчага маълум селекция ютуғидан маркерли, иммунли, ҳосилдорлик ёки бошқа кўрсаткичлари билан фарқланиши лозим 12 . Бунда “маркерли” атамаси экиш технологиясидаги фарқла нишни билдирса, “иммунли” атамаси эса, организмнинг касаллик туғдирувчи омиллар (микроблар, таксинлар) ва антиген табиатли ёт моддаларга чидамлилиги ва мойил эмаслигидаги фарқлар назарда тутилади. Ҳосилдорлик жиҳатидан бошқа ҳар қандай барчага маълум селекция ютуғидан кўпроқ ҳосил бериши билан фарқланиши лозим. Бошқа кўрсаткичлар дейилганда уруғлик, кўчат ёки насл маҳсуло тининг сифати жиҳатидан фойдалилиги юқори бўлишлиги кўзда тутилган. Селекция ютуғи барчага маълум деб, селекция ютуғига бошқа мамлакатда ҳимоя ҳужжати бериш ҳақида талабнома топширилган ва унга мувофиқ патент ёки шунга ўхшаш муҳофазанинг бошқа бир шакли берилган бўлса, ёхуд селекция ютуғи шу мамлакатнинг селек ция ютуқлари расмий реестрига киритилган бўлса селекция ютуғи талабнома топширилган санада барчага маълум эди деб ҳисобланади (қонуннинг 10-моддаси). 12 Селекция ютуқлари. Расмий Ахборотнома. -Т.: 1998. -121 б. 32 Селекция ютуқларини барчага маълумлиги, шу селекция ютуғи нинг расмий каталогларда маълумот жамғармаларига ёки бирор бир нашрда тўлиқ ифодаланганлиги билан изоҳланади. Шу билан бирга селекция ютуғини бошқа барчага маълум селекция ютуқларидан фарқланишида яратилган селекция ютуғининг олдин мавжуд бўлган ва у тўғрисидаги маълумотлар барча олиши мумкин бўлган ахборот манбаларида нашр этилган селекция ютуғидан белгиланган сифат кўрсаткичлари билан ажралиб туришини аниқлаш муҳим ҳолат бўлиб ҳисобланади. Селекция ютуқларининг фарқланиш мезони турли давлатларда турлича талқин этилади. Масалан, Литва Республикаси қонунчилиги га мувофиқ селекция ютуғининг фарқланиши қуйидагича ифодала нади: нав, Литва Республикаси ёки чет элда маълум бўлган, шунинг дек олдин берилган аризаларда кўрсатилган навлардан битта зарурий белгиси билан фарқ қилса фарқланиш мезонига жавоб берган ҳисобланади 13 . Селекция ютуғининг зарурий белгиси дейилганда бу ерда яра тилган селекция ютуғининг сифат, миқдор ва бошқа муҳим белгилари тушунилади. Шуни назарда тутиш керакки, селекция ютуғининг фарқланиш мезони устида тадқиқот олиб бораётганда жаҳонда маълум бўлган барча селекция ютуқлари тўғрисидаги маълумотга эга бўлиш лозим бўлади. Селекция ютуқлари тўғрисидаги қонун “барчага маълумлик” иборасини қуйидагича ифодалайди: -кейинчалик кўпайтириш, сақлаш мақсадларида етиштириш, кондинцияга етказиш ва юқорида санаб ўтилган мақсадларда асраш натижасида барчага маълум билим даражасининг бир қисмига айланган селекция ютуғига нисбатан; -сотишга таклиф этилган, сотилган, мамлакатга олиб кирилган ёки мамлакатдан олиб чиқиб кетилган селекция ютуғига нисбатан аниқланади. Кўриниб турибдики, бу норма селекция ютуқларининг барчага маълумлиги қандай селекция ютуғига нисбатан аниқланишини ўзида 13 Каспирявичус П. Охрана новых пород растений в Литве. //Интеллектуальная собственность. 1998. №5, - 131-132 с. 33 ифодалайди ва шу шартлар мавжуд бўлганда селекция ютуғини барчага маълум деб ҳисоблайди. Селекция ютуқлари барчага маълум бўлган селекция ютуқлари дан фарқланиши билан бирга маълум маънода турдош (ўхшаш) бўлиши ҳам лозим. қонуннинг 11-моддасига биноан, селекция ютуғи кўпайтиришнинг ўзига хос жиҳатларини олганда муайян навли ўсим ликлар ёки муайян зотли ҳайвонлар селекциялаштириш белгиларига кўра бир хилликка эга бўлса турдош ҳисобланади. Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотлари бундай белгиларга: мор фологик, физиологик, цитологик, кимёвий ва бошқа белгилар киради ҳамда, айнан ана шу белгилари билан яратилган янги нав ва янги зот ўз аждодига ўхшаши керак. Ўхшашлик белгиси селекция соҳасида эришилган натижанинг сифатини аниқлайди. Кўпчилик ўсимлик навлари ва ҳайвон зотларида, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг бошқа нав ва зотларидан ажратиб турувчи ўзига хос умумий белгилари мавжуд бўлмаса, селекция фаолияти соҳасида ютуққа эришишнинг иложи бўлмасди. Ўхшашлик белгиси ўсимликлар нави ва ҳайвонлар зотининг ҳар бири учун давлат патент идораси томонидан алоҳида, ҳар бир ўсим лик нави ва ҳайвон зоти учун хос бўлган услублар билан аниқланади. Селекция ютуғи ҳимояга лаёқатлилик шартларининг сўнггиси барқарорлик мезонидир. Қонуннинг 12-моддасига биноан, селекция ютуғи барқарор ҳисобланиши учун бир неча марта кўпайтирилга нидан кейин ёки алоҳида цикл бўйича кўпайтирилган тақдирда кў пайтиришнинг ҳар бир цикли охирида унинг асосий белгилари ўзга ришсиз қолиши керак. Ишлаб чиқаришга жорий этилганда ўзининг алоҳида хусусиятларини сақлаб қола олмайдиган ўсимлик ва ҳайвон ларни яратиш қонунга мувофиқ селекция ютуғи ҳисобланмайди ва қонун билан қўриқланмайди. Гарчи бунда шундай ўсимлик ва ҳайвон муҳим илмий аҳамиятга эга эканлиги ҳамда ижодий фаолият нати жаси яратилганлиги эътиборга олинмайди. Селекция соҳасидаги илмий фаолият натижасида барқарорлик мезонининг мавжуд 34 бўлмас лиги яратилган нав ва зотнинг-селекция ютуғи эмас деб топилишига сабаб бўлади. Селекция ютуқлари янгилик, фарқланиш, ўхшашлик ва барқа рорлик мезонига жавоб бериши билан бирга Ўзбекистон Республика сида патентли ва патентсиз тадбирга мувофиқ муҳофаза қилинадиган ботаник ва зоологик авлод ҳамда турларга тааллуқли бўлсагина ҳуқуқий муҳофаза этилади. Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинадиган ботаник ва зоологик авлод ҳамда турларнинг давлат рўйхати Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирли гининг 1997 йил 4 декабрдаги қарори билан тасдиқланган. Ушбу рўйхат ботаник ва зоологик авлод ҳамда турларнинг ҳар бирини ўз бекча, русча ва лотинча номланишини ва улар мансуб бўлган гуруҳ ларни ўзида ифодалайди. Масалан, жавдар ғалла экинлари гуруҳига; тариқ, шоли дон-ёрма экинлари гуруҳига; жўхори дон ва озуқа экинлари гуруҳига мансублиги кўрсатилган 14 . Юқоридагилардан келиб чиқиб, селекция ютуқларини ҳимояга лаёқатлилиги мезонларини қуйидагича ифодалаш мумкин: ўсимлик ларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларини яратишга доир биологик муаммонинг ечими, барчага маълум нав ва зотлардан аниқ-равшан фарқланиши, етарли даражада турдош ва барқарор бўлиши, шунингдек қонун билан белгиланган ботаник ва зоологик авлод ҳамда турларга тегишли бўлиши керак. 6 . Селекция ютуқларига патент бериш тартиби . Интеллектуал мулкнинг бир қатор объектлари сингари селекция ютуқлари ҳам патент билан муҳофаза этилади. Яратилган янги нав ва зот давлат патент идораси томонидан ҳуқуқий ҳимоя ҳужжати-патент берилганидан сўнг, селекция ютуғи деб эътироф этилади. Селекция ютуғи муаллифи томонидан ижодий фаолият натижасида яратилган янги нав ва зотга патент берилмаса, у интеллектуал мулк объекти ҳисобланмайди ва ҳуқуқий ҳимоя қилинмайди. 14 Селекция ютуқлари. Расмий Ахборотнома. -Т., 1998. -93-95 б. 35 Ўзбекистон Республикасининг Селекция ютуқлари тўғрисидаги қонунига мувофиқ, селекция ютуғига бўлган ҳуқуқ патент билан тасдиқланади (Қонуннинг 14-моддаси). Бундай ҳуқуқий муҳофаза ҳужжати ҳуқуқий жиҳатдан анча мақбул ҳисобланади. 1961 йилги Ўсимликларнинг янги навлари бўйича Париж Кон - венциясида ҳам иштирокчи давлатларга ҳуқуқий ҳимоя ҳужжатининг биттасини танлаш лозимлиги кўрсатилган эди. Шу билан бирга Россия Федерациясининг 1993 йил 7 августдаги Селекция ютуқлари тўғрисидаги қонунда ҳам селекция ютуқларига фақат битта ҳуқуқий муҳофаза ҳужжати- патент берилиши назарда тутилган. Бундан таш қари кўпчилик давлатларда ҳам селекция ютуқлари фақат битта ҳи моя ҳужжати билан муҳофаза қилинади. Масалан, селекция ютуқлари Германияда – “Навларни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги 1968 йилдаги қонунга мувофиқ гувоҳнома орқали АҚШдаги икки қонун ҳужжати - 1930 йилдаги “Ўсимлик навларини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва 1970 йилдаги “Ўсимликларнинг янги навларини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунга кўра селекция ютуқлари гувоҳнома билан Италиядаги “Ўсимликларни янги навларини муҳофаза қилиш тўғри сида”ги қонун 15 билан гувоҳнома асосидамуҳофаза қилинади. Болгарияда эса янги нав ва зотга нисбатан сертификат берилади ва Болгария Республикасининг “Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотлари тўғрисида”ги 1996 йил 19 сентябрда қабул қилинган Қонунига мувофиқ, сертификат мутлақ ҳуқуқ соҳиб ларига берилади 16 . “Селекция ютуқлари тўғрисида»ги қонуннинг 15-моддасига мувофиқ, патентга бўлган ҳуқуқ муаллифга (ҳаммуаллифларга) ёки унинг меросхўрига (меросхўрларига) тегишлидир. Селекция ютуғини бир неча шахс биргаликда яратган бўлса, патент олиш ҳуқуқига уларнинг ҳаммаси эга бўлади. Ушбу шахслардан биттасининг патент олиш ҳуқуқидан воз кечиши бошқаларнинг патент олиш ҳуқуқига таъсир этмайди. 15 Левченко В.И. Правовая охрана селекционных достижений. -М.: Наука. 1983. - с. 16 Ненова А. Охрана интеллектульной собственности в Болгарии.//Патент и лицензии.2000.№12. С.56-57. 36 Агар селекция ютуғи хизмат вазифаларини аниқ топшириқни бажариш натижасида ёки иш берувчи ташкилотнинг ўзига хос жиҳатини ташкил этувчи билим ва тажрибаси натижасида яратилган бўлса, патент олиш ҳуқуқи иш берувчи шахсга тегишли бўлади. Селекция ютуғига нисбатан патент бериш тартиби ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналарига патент бериш тартибига ўзининг асосий белгилари билан ўхшайди ва махсус давлат органлари орқали амалга оширилади. Шу билан бирга селекция ютуғининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, “Селекция ютуқлари тўғри сида”ги қонун селекция ютуғига патент бериш тартибининг бир неча хусусиятларини ифодалайди 17 . Селекция ютуқларига бўлган ҳуқуқларни расмийлаштиришни биринчи босқичи патент (ёки гувоҳнома) олиш учун ариза тузиш ва топшириш ҳисобланади 18 . Ҳуқуқшунос олим Т.Е Каудўровнинг фикрига кўра, селекция ютуғини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисидаги талабнома, селекция ютуғи муаллифининг фикрига кўра яратилган янги нав ёки зотга нисбатан берилади. Барча ҳолатларда ҳам олиб бориладиган синов ва экспертиза тадқиқотларнинг объекти тахмин қилинаётган нав ва зот эмас, амалда мавжуд бўлган нав ва зот ҳисобланади 19 . Дарҳақиқат, бунда талабнома топширган селекция ютуғи муаллифи ўзи томонидан чиқарилган нав ёки зотни селекция ютуғи деб ҳисоблаб, унга ҳуқуқий муҳофаза ҳужжатини олишни сўраб мурожаат қилади. Ҳали яратилмаган ёки чиқарилмаган, ёхуд тўлиқ тугалланмаган тадқиқот натижаларига нисбатан патент берилмайди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг 49-сон буйруғи билан 1997 йил 3 сентябрда тасдиқланган “Селекция ютуқларига талабномалар тузиш ва топширишнинг вақ тинчалик 17 Фан ва техника Давлат қўмитасининг 15 август 1997й. №365-Сонли Ўзбекистон Республикасида ихтироларга патент, дастлабки патент учун ариза тузиш қоидалари. 18 Сергеев А.П. Право интеллектуальной собственности РФ. -М., Проспект, 2000. -711 с. 19 Каудыров.Т.Е. Гражданско-правовая охрана объектов промышленной собственности в Республике Казахстан. Автореф.дисс…. док. юрид. наук. -Алматы: 2002. –37 с. 37 қоидалари”га мувофиқ, селекция ютуғига патент олиш учун топширилган талабномада: реферат (селекция ютуғининг қисқача мазмуни) ҳам бўлиши керак. Шу билан бирга, талабнома берувчи, талабнома берувчиларнинг нав ва зотни синовдан ўтказганлик ҳақидаги ҳужжатларни талабнома билан бир вақтда ёки агентликка талабнома тушган санадан бошлаб уч ой муддат ичида топширади. Талабнома берувчиларнинг нав ва зотни синовдан ўтказганлиги ҳақидаги ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Патент идорасининг Селекция ютуқлари бўлимига (иш вақтида) бир йил давомида топширилиши мумкин. Селекция ютуқлари бўлимига талабнома топшириш санаси талабнома материаллари келиб тушган сана билан белгиланади. Талабнома ўсимликларнинг битта нави ёки ҳайвонларнинг битта зотига тааллуқли бўлиши керак. Шунингдек, талабнома материалларидан ўсимликларнинг навлари бир парҳишдан кўпайган ўсимлик бир ёки бир неча авлодлар, биринчи авлод дурагайи ва аралашмаси билан, ҳайвонлар зотлари эса- зотнинг ичидаги хили, завод хили, завод тизими, кросс (паррандачиликда), партеноклон тизимлари, дурагайлари тавсифланиши керак. Агар талабнома тизими нав, зот ёки аралашмага берилса (ўз-ўзидан чангланувчан ва мавсумий кўпаювчан ўсимликлар), у ҳолда нав, зотнинг ҳамма тизимларига тегишли анкеталарга эга бўлиши керак. Патент бериш ҳақидаги селекция ютуғи муаллифи ва кимнинг номига патент ёки гувоҳнома сўралаётган бўлса, ана шу шахс, шунингдек, уларнинг турар-жойи ёки жойлашган ерига доир маълумотлар кўрсатилган ариза вақтинчалик қоидаларнинг 3.1.бандига муво фиқ ва вақтинчалик қоидаларнинг 1-иловасида келтирилган шаклда берилади. Селекция ютуғининг номи Қонунга ва “Селекция ютуқларига талабномалар тузиш ва топширишнинг вақтинчалик қоидалари”га мувофиқ, талабнома берувчи таклиф қилган ва селекция ютуқлари бўлими маъқуллаган ном бўлиши лозим. Селекция ютуғининг номи ўхшашликка олиб келиши, қисқа бўлиши, у ёки бу яқин ботаник ёки зоологик авлод ҳамда турга 38 тааллуқли ва ҳаммага маълум селекция ютуғи номларидан фарқланиши керак. У фақат рақамлар билангина чегараланмаслиги, хусусияти, келиб чиқиши, селекция ютуғининг муҳимлиги, селекция ютуғи муаллифилар шахси бўйича чалғитмас лиги, инсонпарварлик ва ахлоқий тамойилларга зид бўлмаслиги керак. Талабномадан қишлоқ хўжалик соҳасидаги бошқарув органлари ва илмий-тадқиқот муассасаларининг хулосалари ўз аксини топган. Бу ижобий ҳол албатта. Лекин селекция ютуқларига талабномалар тузиш ва топшириш тартиби ҳанузгача “вақтинчалик қоидалар” билан амалга оширилаётганлиги мавжуд ҳуқуқий механизмнинг барқарор эмаслигидан далолат беради. Қонун талабларига мувофиқ тузилган талабнома патент идорасининг селекция ютуқлари бўлимига талабнома берувчи орқали бевосита ёки почта орқали топширилади, шунингдек, патент идорасидан рўйхатдан ўтган ва тегишли ишонч қоғозига эга бўлган шахслар томонидан ҳам топширилиши мумкин. Шу ўринда селекция ютуқларига патент бериш ҳуқуқига эга давлат органи ҳақида қуйидаги фикрларни баён этиш мақсадга мувофиқ. “Селекция ютуқлари тўғрисидаги қонуннинг 3-моддасига муво фиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат Патент идораси селекция ютуқларини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади. Патент идораси селекция ютуқларига патент бериш ҳақидаги талабномаларни қабул қилиб олади ҳамда кўриб чиқади. Селекция ютуқлари бўйича расмий экспертиза ўтказади, селекция ютуқларини давлат реестрига киритади ва ҳимоя ҳужжати беради. Бир неча талабнома берувчидан талабномасини топширишда муҳофаза ҳужжатини олиш тадбирида талабнома берувчилардан бири иштирок этишдан бош тортса, бу бошқа талабнома берувчиларни муҳофаза ҳужжатини олишга бўлган ҳаракатини амалга оширишда тўсиқ бўлмайди. Қонунга мувофиқ, талабномада кўрсатилган селекция ютуғи нинг давлат экспертизаси расмий экспертизани ва янгилик эканлигини экспертиза 39 қилишдан ҳамда фарқланиш, ўхшашлик ва барқарор ликни аниқлаш мақсадида ўтказиладиган давлат синовидан иборат ҳимояга лаёқатлилик экспертизасини ўз ичига олади. Селекция ютуғига патент учун ҳимояга лаёқатлилик жиҳатдан тўлиқ экспертиза қилинадиган гувоҳнома учун эса, ўхшашлик ва барқарорлик синови ўтказилади. Талабноманинг расмий экспертизаси икки ой муддатида ўткази либ, экспертиза давомида устуворлик санаси белгиланади ҳамда зарур ҳужжатларнинг қўйилган талабларга қанчалик мослиги текширилади (Россия Федерация қонунчилигида бу муддат бир ойни ташкил этади). Талабнома нотўғри тузилган ёки мавжуд хатоликларнинг аҳамиятидан келиб чиқиб талабнома қабул қилинмайди ёхуд талабнома берувчига талабномани тузатиш ва тўлдириш учун зарурий муддат берилади. Шунингдек, расмий экспертиза ўтказилаётган даврда талабнома берувчи ўз ташаббуси билан талабнома материалларини тўлдиришга, уларга аниқлик ёки тузатишлар киритишга ҳақлидир. Расмий экспертиза ўтказилгандан сўнг, расмий экспертиза натижалари ва тегишлича ўсимликлар навига ёки ҳайвонлар зотига берилган талабномани қабул қилинганлиги ёки қайтарилганлиги, арз ҳужжатларини ихтисослаштирилган ташкилотга янгилик, фарқланиш, ўхшашлик ва барқарорлик бўйича давлат экспертизасига топширилганлиги тўғрисида талабномачига билдириш қоғози юборилади. Талабномалар олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар патент идорасининг расмий маълумотномасида чоп этилади. Талабнома муҳокамага қабул қилинганлиги ва уни ихтисослаштирилган ташкилотга топширилганлиги тўғрисидаги билдириш қоғо зи патент идорасидан олинганидан сўнг, талабнома берувчи тегишли божларни тўлайди ва нав, зот намуналарини ҳуқуқий ҳимояга лаёқат лилик бўйича давлат синовини ўтказишга ихтисослаштирилган ташкилотларнинг намуналар сони кўрсатилган ҳужжати асосида тегишли манзилларга ўз 40 вақтида уруғлар, насл материалларига гувоҳномалар қўшилган ҳолда юборилади. Кўриб чиқишга қабул қилинган талабномалардаги селекция ютуқларига муваққат ҳуқуқий ҳимоя тайинланади. Муваққат ҳуқуқий ҳимоя талабнома тўғрисидаги маълумот эълон қилинган санадан эътиборан селекция ютуғи давлат реестрида рўйхатга олинган санага қадар белгиланади. Муваққат ҳуқуқий ҳимоя даврида селекция ютуғи муаллифи патент эгаси ҳуқуқларига эга бўлади. Агар патент ёки гувоҳнома беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниб, бу қарор устидан шикоят қилиш имкониятлари тугаган бўлса, муваққат ҳуқуқий ҳимоя бошланмаган деб ҳисобланади. Ҳимоялаш талаб қилинган селекция ютуқларидан уларга муваққат ҳуқуқий ҳимоя белгиланган даврда фойдаланилаётган шахс патент эгасининг талабига биноан унга патент ёки гувоҳнома олганидан кейин пул товони тўлаши шарт. Бу товоннинг миқдори патент эгаси билан тузилган битимда белгилаб қўйилади. Селекция ютуғининг янгилик эканлиги экспертизаси уруғлик ёки насл материали устуворлик санаси ва қонунда белгиланган бошқа муддатлар давомида, селекция ёки унинг ҳуқуқий вориси томонидан бошқа шахсларга берилмаганлиги ёки селекция ёки унинг ҳуқуқий ворисининг розилиги билан бошқа шахслар ундан фойдаланмаганлигини аниқлайди 20 . Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ селекция ютуғининг янгилик эканлиги экспертизасини ихтисослаштирилган ташкилот мавжуд ҳужжатлар ва далил исботлар шу жумладан, ўз ташаббуси билан олган ахборот асосида амалга оширади ва Патент идорасига талабномада кўрсатилган селекция ютуғининг янгилик мезонларига мувофиқ ёки номувофиқлиги тўғрисидаги хулосани тақдим этади. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг хулосасига мувофиқ, патент идораси селекция ютуғининг янгилик мезони мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида талабнома берувчини ёзма равишда хабардор этади. 20 Сергеев А.П. Право интеллектуальной собственности в РФ. –М., Проспект, 2000. -713 с. 41 Агар талабномада кўрсатилган селекция ютуғи янгилик мезонига мос бўлмаса, Патент идораси патент беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Талабнома тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинган санадан эътиборан олти ой ичида ҳар қандай манфаатдор шахс талабномада кўрсатилган селекция ютуғининг янгилик эканлигига нисбатан ўз даъвосини патент идорасига жўнатиши мумкин. Патент идораси селекция ютуғининг янгилигига нисбатан олинган даъво ҳақида талабнома берувчини хабардор қилади. Талабнома берувчи бундай даъвога рози бўлмаса, билдиришнома (бу ҳақда Патент идорасининг хабарини) олган кундан бошлаб уч ойлик муддат ичида Патент идорасига далил исботлар баён этилган эътирозни жўнатиш ҳуқуқига эга. Патент идорасининг патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан талабнома берувчи Патент идорасининг Аппеляция кенгашига шикоят билан мурожаат этишга ҳақли. Бу ҳуқуқ рад этиш ҳақидаги қарор қабул қилиниб, бу ҳақда талабнома берувчи хабардор қилингандан сўнг уч ойлик муддат ичида сақланиб қолади. Уч ойлик муддат ўтгач, талабнома берувчи бундай ҳуқуқни йўқотади. Аппеляция тушган санадан эътиборан икки ойлик муддатда аппеляция кенгаши томонидан кўриб чиқилиши керак. Аппеляция кенгашининг қарори қабул қилинган санадан эътиборан олти ой ичида унинг устидан шикоят қилиш мумкин. Селекция ютуғи ҳимояга лаёқатлилигининг фарқланиш, ўхшаш лик ва барқарорлик мезонлари чуқур илмий текширув ва биологик, зоологик, физиологик, генетик тадқиқотларни талаб қилиш учун уларга нисбатан тайинланган экспертиза-селекция ютуғининг давлат синови деб аталади. Селекция ютуғининг фарқланиш, ўхшашлик ва барқарорлик мезонларига мослигининг давлат синови ихтисослаштирилган ташкилотлар (қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш давлат комиссияси ва чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси) томонидан белгиланган услуб ва муддатларда ўтказила ди. Давлат синови ўтказиш учун талабнома берувчи 42 керакли миқдор даги уруғлик, кўчат ёки насл маҳсулотларини ихтисослаштирилган ташкилот томонидан белгиланган манзилга «Селекция ютуқларига талабномалар тузиш ва топширишнинг вақтинчалик қоидалари»нинг 4-иловасида 21 кўрсатилган муддатда тақдим этилиши шарт. Селекция ютуғининг давлат синовини ўтказишда ихтисослаштирилган ташкилот талабнома берувчи, Ўзбекистон Республикасининг ташкилотлари, шунингдек бошқа давлатларнинг ваколатли органлари томонидан тақдим этилган синов натижаларидан фойдаланиши мумкин. Ўтказилган синов натижаларига қараб, селекция юту ғининг ҳимояга лаёқатлилик мезонига мослиги тўғрисида ихтисослаштирилган ташкилот хулоса чиқаради. Агар, селекция ютуғи ҳимояга лаёқатлилик мезонларига мос бўлса, унинг номи белгиланган талабларга мос келса, ихтисослаштирилган ташкилот селекция юту ғининг расмий тавсифини тайёрлаёди. Ихтисослаштирилган ташкилот тайёрлаган селекция ютуғининг расмий тавсифига мувофиқ, Патент идораси селекция ютуғига патент бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилади. Селекция ютуғи ҳимояга лаёқатлилик мезонларига мос бўлмаса, Патент идораси патент ёки гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилади. Бунда аризачи уч ойлик муддат ичида Патент идорасининг қарори устидан шикоят билан Аппеляция кенгашига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади (қонунинг 23-моддаси). Селекция ютуғига патент бериш ҳақидаги талабнома талабнома берувчининг ёзма розилиги билан патент бериш тўғрисида ёки беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилингунга қадар чақириб олиниши мумкин. Бунда талабнома берувчилар бир нечта бўлса, талабнома улардан ҳар бирининг розилиги билангина чақириб олинади. Агар улардан бири норози бўлса, талабнома чақириб олинмайди. Талабнома берувчининг илтимосига мувофиқ, талабномани тўлдириш, унга аниқлик ва тузатиш киритиш муддатлари уч ойгача узайтирилиши мумкин, ҳамда бундай узайтириш кўпи 21 Селекция ютуқлари. Расмий Ахборотнома.-Т.: 1998. -142 б. 43 билан икки марта амалга оширилади. Муддатларни узайтириш тўғрисида илтимоснома топширганлик учун бож ёки йиғим тўлайди. Патент идораси патент бериш тўғрисида қарор қабул қилгани дан сўнг, селекция ютуқларига бўлган ҳуқуқларни расмийлаштириш ҳамда патент бериш тартибининг учинчи-сўнгги босқичи бошланади. Унда Патент идораси селекция ютуғини Ўзбекистон Республикаси Селекция ютуқлари давлат реестрида рўйхатга олади. Давлат реестрига ўсимлик ва ҳайвонлар аждоди (тури) ҳақидаги маълумотлар нав ёки зотнинг номи, селекция ютуғининг рўйхатдан ўтиш санаси ва рўйхат рақами, патент эгасининг исми ва унинг манзили, ҳамда селекция ютуғи муаллифининг номи тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Кейинчалик реестрга патентнинг бошқа шахсга (унинг исми ва манзилини кўрсатган ҳолда) ўтказилганлиги ҳақидаги мутлақ, очиқ ва мажбурий лицензиялар ҳақидаги маълумотлар ҳамда патентнинг амал қилинишини тўхтаганлиги (сабабини кўрсатиб) ҳақидаги маълумотлар киритилади. Селекция ютуқлари тўғрисидаги қонуннинг 27-моддасига муво фиқ, патентни Ўзбекистон Республикаси номидан Патент идораси беради. Селекция ютуғи рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумот эълон қилинган санадан бошлаб олти ой ичида ҳар қандай шахс патент берилишига эътироз билдириш ҳуқуқига эга. Бу эътирозни Аппеляция кенгаши тегишли ихтисослаштирилган ташкилот вакиллари иштирокида эътироз билдирилган санадан бошлаб олти ой ичида кўриб чиқиши лозим. Бундай эътирозлар билдирилмаган ва улар рад қилинган бўлса, Патент идораси селекция ютуғини рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумот эълон қилинган вақтдан бошлаб, олти ой ўтгач патентни беради. Бунда селекция ютуғига патент бериш ҳақидаги қарорга эътироз билдирилган ёки билдирилмаганлиги аҳамиятга эга эмас. Патент беришни сўраётган шахслар сонидан қатъи назар селекция ютуғига битта ҳимоя ҳужжати берилади. Ҳимоя ҳужжатларининг шакли ва уларда кўрсатиладиган маъумотлар таркиби Патент идораси томонидан 44 белгиланади. Патент эгаси патент олганидан сўнг, шу нав ва зотга тааллуқли зарур материалларни сақлаш учун жўнатади (Қонуннинг 27-моддаси 8- қисми). Патент эгаси навни, зотни патентнинг амал қилиши муддати давомида, нав, зот тегишли давлат реестрида рўйхатга олинган санада тузилган, уларга доир расмий тавсифда кўрсатилган белгиларини ўзгартирмай сақлаши лозим. Ихтисослаштирилган ташкилотлар ва Патент идорасининг сўровига биноан патент эгаси назорат синовларини ўтказиш учун нав уруғларини ёки насл материалини жўнатиши ва тегишли жойда текширув ўтказиш учун имконият яратиб бериши лозим. Селекция ютуқларига патент ҳуқуқини расмийлаштириш ҳара катлари: патент бериш ҳақида талабнома топшириш, талабномада кўрсатилган селекция ютуғини экспертиза ва синовдан ўтказиш, патент бериш, уни ўз кучида сақлаб қолиш, шунингдек, селекция ютуғининг экспертизаси ва ҳимояси билан боғлиқ юридик аҳамиятга молик амалларни бажариш учун божлар ёки йиғимлар ундирилади. қонунга мувофиқ, бажарилганлиги учун божлар ва йиғимлар ундириладиган ҳаракатлар рўйхати, божлар ва йиғимлар миқдори ҳамда уларни тўлаш муддати, шунингдек, тўловдан озод қилиш, тўлов муддатларини камайтириш ёки божлар ёхуд йиғимларни қайтариб бериш учун асослар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб қўйилади (Селекция ютуқлари тўғрисидаги қонун нинг 29-моддаси). 7. Селекция ютуғи муаллифининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Барча интеллектуал мулк объектларининг муаллифи бўлгани сингари, селекция ютуқларининг ҳам ўз яратувчиси ҳам, муаллифи бўлишлиги табиий ҳол албатта. Одатда, ҳуқуқий муҳофазанинг шакллантирилганлиги, биологик ва зоологик ютуққа муаллифлик масаласининг қандай ҳал қилинганлигига боғлиқ бўлади. 22 Бу масалага Ўзбекистон Республикасининг «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги қонунининг 4-моддасида жавоб берилган. Унга кўра, 22 Левченко В.И. Правовая охрана селекционных достижения. -М.: Наука. 1983. -51 с. 45 ўзининг ижодий меҳнати билан ўсимлик нави ва ҳайвон зотини яратган (аниқлаган ёки чиқарган) жисмоний шахс ўсимлик ёки ҳайвон зотининг селекция ютуғи муаллифи деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг исталган фуқароси ёши ва муомала лаёқатидан қатъи назар селекция ютуғининг муаллифи бўлиши мумкин. Муаллифлик ҳуқуқлари вужудга келишининг асоси муомалага лаёқатлилиги селекция натижасида ютуқнинг объектив фактлилиги ҳисобланади. Яратилган селекция ютуғига ҳуқуқмй муҳофаза ҳужжати берилгандан сўнг, унинг муаллифи селекция ютуғларига нисбатан ҳуқуқ субъекти сифатида эътироф этилади. Вояга етмаган ва муомалага лаёқатсиз шахсларнинг муаллифлик ҳуқуқлари уларнинг қонуний вакиллари орқали амалга оширилади. Қонунда чет эл фуқаролари селекция ютуқларининг муаллифи бўлишлиги ёки улар ҳуқуқларининг муҳофазаси ҳақида сўз юритилмаган. Лекин, «Селекция ютуқларига талабномалар тузиш ва топширишнинг вақтинчалик қоидалари»да хорижий фуқаролар ва юридик шахслар талабномани Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига кўра ёки ўзаро дўстлик тамойили асосида берадилар, - деган қоида мустаҳкамланган. Ушбу меъёр чет эл фуқаролари ва юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикасида селекция ютуқлари нинг тўла-қонли субъекти бўла олмасаларда, улар ҳам халқаро шарт номалар ва дўстлик тамойили асосида селекция ютуғига нисбатан ҳуқуқлар субъектлар бўла олишлари мумкинлигини кўрсатади. Бир неча шахсларнинг ижодий фаолиятлари натижасида селекция ютуқлари яратилган бўлса, унда бундай селекция ютуғига нисбатан ҳаммуаллифлик белгиланади. Селекция ютуғини яратишда ўзининг ижодий меҳнати билан қатнашган шахсларнинг барчаси селекция ютуғи муаллифи деб эътироф этилади. Селекция соҳасида ҳаммуаллифлик масаласи жуда долзарб ҳисобланади. Чунки, биринчидан, янги нав ва ҳайвон зотларининг катта қисми якка селекция ютуғи муаллифи томонидан эмас, бутун бир ижодкорлар томонидан яратилмоқда; иккинчидан, селекция инсон 46 фаолиятининг махсус соҳаси бўлиб, ижодий фаолиятнинг бошқа турларидан ўзининг бир неча хусусиятлари билан ажралиб туради. Ҳозирги вақтда селекция комплекс фан сифатида турли хил мутахассислар-генетиклар, физиологлар, биохимиклар, фитопотологлар, цитологлар ва бошқаларнинг саъй-ҳаракатлари мажмуи ҳисобланади 23 . Дарҳақиқат санаб ўтилган мутахассисларнинг барчаси нафақат ўз олдига қўйилган масалани ечиши, яъни янги навни у ёки бу фойдали томони ва сифатини аниқлаши лозим. Балки, селекция натижасининг ҳимояга лаёқатлилик мезонларининг юзага келтиришдаги умумий муаммони ҳал қилишга ҳаракат қилишлари керак. Шу билан бирга, янги нав ёки зот яратилишининг анча узоқ муддат давом этишини, баъзи ҳолатларда бу ишда инсонларнинг бир неча авлодлари алмашинишини ҳисобга олиш лозим бўлади. Ва ниҳоят, селекция ишида бошқа соҳалардан фарқ қилиб селекция ютуғи муаллифиларга дастлабки материалларни саралаш, уруғликни кўпайтиришда техник операцияларни бажарувчи шахсларнинг кўмаги муҳим аҳамият касб этишини эътибордан четда қолдирмаслик керак. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳаммуаллиф сифатида селекция ишида ўзининг ижодий меҳнати билан қатнашган шахслар тан олинишини таъкидлаб ўтиш лозим. Селекция ютуғи муаллифининг муаллифлик ҳуқуқи-шахсий номулкий ҳуқуқ бўлиб, бошқа шахсга ўтказилиши мумкин эмас. Муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқларни амалга оширишдан воз кечиш тўғрисида бирон-бир шахс билан келишув ва муаллифнинг бу ҳақдаги аризаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас, яъни муаллифнинг бундай ҳаракати ҳеч қандай юридик оқибатлар вужудга келтирмайди 24 . Патент ҳуқуқидан фарқли равишда муаллифлик ҳуқуқи муддатсиз ҳимоя қилинади. Республикамиз қонунчилиги селекция ютуқлари муаллифларига улар хизматининг жамият томонидан тан олиниши ва ижодий фаолиятларининг манфатдорлиги таъминловчи бир қатор ҳуқуқлар белгилайди. Ушбу 23 Сергеев А.П. Право интеллектуальной собственности в РФ. –М.: Проспект. 2000. -708 с. 24 Раҳмонқулов Ҳ.Р. Фуқаролик ҳуқуқининг предмети, методи ва тамойиллари.-Т.:ТДЮИ наш.2003.-21 б. 47 ҳуқуқларнинг асосийлари, «Селекция ютуқлари тўғри сида»ги қонуннинг 1- бўлимида берилган. Селекция ютуғи муаллифи нинг ҳуқуқлари бу қонунда қатъий тартибда санаб кўрсатилмаган бўлса-да, лекин турли нормаларда баён этилган. Баъзи ҳуқуқлар эса қонунда ўз аксини топмаган бўлса-да, уларни қонунчилик мазмунидан англаб олиш мумкин. А.П.Сергеевнинг фикрича, селекция ютуғи муаллифилар субъектив фуқаролик ҳуқуқлари тизимини қуйидаги учта гуруҳга бўлиб, ўрганиш мумкин: а) селекциявий фаолият натижасида эришилган ютуққа боғлиқ равишда вужудга келадиган ҳуқуқлар; б) селекция ютуғини расмий равишда ҳимояга лаёқатли деб топилиши билан боғлиқ ҳуқуқлар; в) селекция ютуғидан фойдаланиш билан боғлиқ равишда вужудга келадиган ҳуқуқлар 25 . Айнан мана шу учта гуруҳдаги ҳуқуқлар селекция ютуғи муаллифининг барча ҳуқуқларини ўзида жамлаб олади. Умумий қоидага кўра, ҳар қандай ижод натижаси кўзланган мақсадга эришилгандан сўнг, яратилган ҳисобланади ва ҳимоя қилиниши лозим бўлади. Бу қоидани тўлиғича селекция ютуқларига нисбатан қўллаш мумкин. Биологик масаланинг ечими топилган кундан бошлаб, селекция ютуғи муаллифи ўзининг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Ҳеч ким бир шахс томонидан эришилган селекция натижасини ўзиники қилиб олишга ҳақли эмас. Ижодий натижага эришилган лекин, ҳали унинг ҳимояга лаёқатлилиги расмий тан олинмаган даврда, селекция ютуғи муаллифининг манфаатлари муаллифлик ҳуқуқи нормалари билан муҳофаза қилинади. Шунингдек, селекция ютуғи муаллифининг юқорида санаб ўтил ган ҳуқуқлари жумласига, селекциявий натижани ҳимояга лаёқатли лигини тан олиш учун топшириш ҳуқуқи ҳам киради. Қонунга муво фиқ селекция ютуғи муаллифи ҳам яратилган янги ўсимлик ва ҳайвон зоти учун патент олиш 25 Сергеев А.П. Право интеллектуальной сосбтвенности в РФ. –М.: Проспект. 2000. -715 с. 48 тўғрисида талабнома топшириш ҳуқуқига эга. Ўсимлик нави ёки ҳайвон зотини ўзининг ижодий фаолияти билан яратган ёки рўёбга чиқарган жисмоний шахс – селекция ютуғининг муаллифи, қуйидаги ҳолларда талабнома бериш ва муҳофаза ҳужжати олиш ҳуқуқига эга бўлади: -селекция ютуғини яратиш ёки рўёбга чиқариш шартнома билан ишга ёлланмаган селекция ютуғи муаллифининг ижодий иши натижасида юзага чиққан бўлса; -селекция ютуғини яратиш ёки рўёбга чиқариш селекция ютуғи муаллифи ўз хизмат бурчларини (селекция ютуғи хизмати) бажаришлари натижасида юзага келган бўлса, лекин томонларнинг талабнома бериш ва муҳофаза ҳужжати олиш ҳуқуқлари шартнома билан тасдиқланмаган бўлса; -селекция ютуқларини яратиш ёки рўёбга чиқариш селекция ютуғи муаллифи ўз хизмат бурчларини бажариши (селекция ютуғи хизмати) натижасида юзага келган бўлса, талабнома бериш ва муҳо фаза ҳужжатини олиш ҳуқуқи эса, селекция ютуғи муаллифи томо нидан шартномага биноан мустаҳкамланмаган бўлса; -селекция ютуғини яратиш ёки рўёбга чиқариш селекция ютуғи муаллифини аниқ топшириқни бажаришдаги ўз бурчлари натижасида юзага келган бўлса, лекин, топшириқ предмети мақсадга жавоб бермаса; -селекция ютуғи хизмат юзасидан бажарилган бўлса, иш берувчи эса, селекция ютуғи муаллифи томонидан хизмат селекция ютуғи тўғрисидаги хабарни олганидан сўнг 4 ой муддат давомида талабнома бермаса, талабнома бериш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказмаса ва селекция ютуғини сир сақлашни селекция ютуғи муаллифига маълум қилмаган бўлса (селекция ютуқларига талабнома тузиш ва топширишнинг вақтинчалик қоидаларининг 6.1. банди). Селекция ютуғи муаллифининг селекциявий фаолияти натижасида эришилган ютуқларга боғлиқ бўлган ҳуқуқларидан яна бири патент олиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш ҳуқуқидир. Бу ҳуқуқ амалдаги қонунчилик билан тўғридан-тўғри тартибга солинмаган бўлсада, лекин бундай ҳуқуқ селекция ютуғи муаллифининг потенциал имкониятлари қаторига киради, 49 чунки қонун интеллектуал фаолиятнинг алоҳида натижаларига нисбатан ҳуқуқлари (қонунда кўрсатилмаган, лекин шахсга тегишли қонуний манфаатлардан келиб чиқадиган)га тўсқинлик қилмайди. Ҳозирги кунда селекция ютуқларининг барчаси давлатга қарашли муассасаларда яратилаётганлиги, янги нав ва зотга патент олиш ҳуқуқи яъни, мутлақ ҳуқуқ фақат иш берувчига тегишли эканлигини ҳисобга олган ҳолда селекция ютуғи муаллифининг бу ҳуқуқи (қонуний манфаатлари) "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги қонунда ўз ифодасини топмаган. Шунингдек, бу ҳолатга ФКнинг интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқлар тўғрисидаги (1034-модда) ва мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа шахсга ўтиши ҳақидаги (1035-модда) қоидаларини татбиқ этиб бўлмайди. Бу қоидалар қўлланилиши учун эса, селекция ютуғи муаллифи янги нав ва зотга патент олишда мутлақ ҳуқуққа эга бўлишлари керак, ҳозирда эса, улар аксинча, нисбий ҳуқуққа эгалар. Селекция ютуғи ҳуқуқий ҳимоясининг расмий тан олиниши, селекция ютуғи муаллифида бир қатор субъектив ҳуқуқни вужудга келтиради. Агар селекция ютуғининг ҳуқуқий ҳимояси расмий тан олингунгача бўлган даврда фақатгина ижодий натижага бўлган муаллифлик ҳуқуқи ва уни тан олиниши ҳақида фикр юритиш мумкин бўлса, эришилган натижани ҳуқуқий ҳимояга лаёқатли деб топилган селекция ютуғи сифатида расмийлаштирилиши селекция ютуғи муаллифига аниқ селекция ютуғининг муаллифлик ҳуқуқини беради. Ушбу ҳуқуқлар жумласига биринчи навбатда ҳимояга лаёқатли селекция натижасига муаллифлик ҳуқуқи киради. Муаллифлик ҳуқуқида ҳам патент ҳуқуқида ҳам бу субъектив ҳуқуқ шахсий мутлақ ва мустаснолик характерига эга. Муаллифлик ҳуқуқи фақатгина селекция ютуғи муаллифининг ўзигагина (селекция ютуғи муаллифилар гуруҳига ҳам) тегишли ва ҳуқуқий ворислик асосида бошқага берилиши мумкин эмас. Селекция ютуғи муаллифининг муаллифлик ҳуқуқи бошқага ўтказилмайдиган шахсий ҳуқуқ ҳисобланади ва муддатсиз ҳимояга қилинади. Муаллифнинг шахсий ҳуқуқлари шахсий ҳуқуқларнинг бошқа турларидан 50 фарқ қилади. Буни шу ҳолат билан ифодалаш мумкин-ки, агар фуқаролар шахсий ҳуқуқлари уларнинг шахси билан боғлиқ бўлса, муаллифнинг шахсий ҳуқуқлари унинг ижодий меҳна ти билан боғлиқдир 26 . Селекция ютуғи муаллифининг муаллифлигини ўзлаштириб олиш, уни ҳаммуаллифликка мажбур қилиш қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади. Муаллифлик ҳуқуқи билан узвий боғлиқ бўлган селекция ютуғи муаллифининг яна бир ҳуқуқи муаллифлик номига бўлган ҳуқуқдир. Бу ҳуқуқ муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ бўлсада, селекция ютуғи муаллифининг мустақил ҳуқуқи ҳисобланади. Ушбу ҳуқуқ селекция ютуғи муаллифига ҳимоя ҳужжати бериш ҳақидаги талабномада ҳимоя ҳужжатида ва селекция ютуғи хусусида эълон қилинадиган барча материалларда ўз номи кўрсатилишини талаб қилиш имконини беради. Селекция ютуғи муаллифига худди асар муаллифи каби тахаллусдан фойдаланиш имконияти берилмаган. Лекин, селекция ютуғи муаллифи давлат патент идораси томонидан эълон қилинади ган аризалар тўғрисидаги маълумотларда ўз номи кўрсатилмаслигини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Селекция ютуғи муаллифи ўз номига патент беришни сўраб ариза топширгандан сўнг селекция ютуғига ўз номи ёки бошқа махсус ном беришни талаб қилишга ҳақли. Шу билан бирга ушбу босқичда селекция ютуғи муаллифида, агар иш берувчи билан тузилган шартномада бошқача ҳолат кўрсатилмаган бўлса бошқа ҳуқуқлар ҳам юзага келади. Шундай ҳуқуқлардан бири сифатида селекция ютуғи муаллифи билан иш берувчи ўртасидаги шартномада, селекция ютуғи муаллифининг селекция ютуғи ҳимояга лаёқатли деб топилса, алоҳида мукофот талаб қилиш ҳуқуқини кўрсатиш мумкин. Ушбу шартга мувофиқ селекция ютуғи муаллифи ўсимликларнинг янги нави ва ҳайвонларнинг янги зотини яратишда олиб борган иши учун тегишли ҳақ (иш ҳақи) олишдан ташқари (бундай ҳақ яратилган натижа ҳимояга лаёқатли бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар 26 Тошев Б.Н. Законодательные основы и формы защиты авторских прав в Узбекистане. Автореф.дисс…. док. юрид. наук. –Т.: 1999. –12 с. 51 селекция ютуғи муаллифига берилади) селекция натижага ҳимояга лаёқатли деб топилса, мукофот олиш ҳуқуқига эга бўлади. Селекция ютуғи муаллифининг селекция ютуғидан фойдаланиш билан боғлиқ равишда вужудга келадиган ҳуқуқлари-бу селекция ютуғидан фойдаланганлик учун ҳақ ундиришдир. Ўсимлик нави ёки ҳайвон зотининг муаллифи бундай ҳуқуққа, унинг ўзи селекция ютуғига патент эгаси ҳисобланмаганда ҳамда ўсимлик нави ёки ҳайвон зотига доир лицензиядан фойдаланилганда ёхуд у сотилганида эга бўлади. Бу ҳақнинг миқдори ва уни тўлаш тартиби патент эгаси ёки унинг ҳуқуқий вориси билан тузилган шартномада белгилаб қўйилади (қонуннинг 7-моддаси 4-қисми). Селекция ютуғининг муаллифи селекция ютуғидан фойдаланганлик учун ҳақ олиш ҳуқуқи селекция ютуғига муваққат ҳуқуқий ҳимоя даврида ҳам кучга эга бўлади (қонуннинг 21-моддаси). қонун селекция ютуғидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш муддатини аниқ белгилайди. Унга мувофиқ ҳақ селекция ютуғининг муаллифи (ҳаммуаллифлар)га селекция ютуғидан фойдаланилган ҳисобот даври тугагандан кейин кўпи билан 6 ой ичида тўланади. 8. Селекция ютуғига нисбатан патент эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Селекция ютуқларига нисбатан селекция ютуғининг муаллифи, уларнинг ҳуқуқий ворислари, иш берувчилар ҳамда селекция ютуғи нинг муаллифининг розилиги билан патент олиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахслар патент эгаси бўлишлари мумкин. Юқорида таъкидлаганимиздек, селекция ютуғининг муаллифи яратилган селекция ютуғи тўғрисида иш берувчини хабардор қилган кундан эътиборан тўрт ой ичида иш берувчи Патент идорасига талабнома топширмаса, талабнома топшириш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечмаса ва селекция ютуғини сир сақлаш тўғрисида селекция ютуғининг муаллифига маълум қилмаса, селекция ютуғининг муаллифи талабнома топшириш орқали селекция ютуғига патент эгаси сифатида тан олиниш ҳуқуқига эга бўлади. 52 Хизмат тартибида яратилган селекция ютуғининг эгаси иш берувчи ҳисобланади. Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, селекция ютуғининг муаллифи селекция ютуғини яратишда: ўзига эгаллаб турган лавозимга хос вазифаларни бажарган бўлса; селекция ютуғини яратиш мақсадида ўз зиммасига махсус юклатилган вазифаларни бажарган бўлса; иш берувчи ёки топшириқ берган шахс томонидан ўзига берилган моддий воситалар ёки молиявий маблағлардан фойдаланган бўлса; иш берувчи ташкилотнинг ўзига хос жиҳатини ташкил этадиган билим ва тажрибадан фойдаланган бўлса, бундай ютуқ хизмат тартибида яратилган деб ҳисобланади. Шунингдек, селекция ютуғига нисбатан патент эгаси сифатида селекция ютуғи муаллифи ва иш берувчи ўртасидаги шартномада назарда тутилган шахс ҳам тан олиниши мумкин. Агар селекция ютуғи муаллифнинг ўзи томонидан мустақил яратилган бўлса, у ҳолда селекция ютуғи муаллифи ёки унинг ҳуқуқий ворисининг патент ёки гувоҳномани бошқа шахсга бериш тўғрисидаги талабномаси ёки аризасида кўрсатилган ҳар қандай шахс патентни олиш ҳуқуқига эга. Бу ҳолда селекция ютуғи муаллифи ёки унинг ҳуқуқий ворисининг аризаси Патент идорасига патент бериш тўғрисида қарор қабул қилинишига қадар тушган бўлиши лозим. Селекция ютуғини бир неча шахслар бир-биридан ҳоли равишда яратган бўлсалар, у ҳолда патент олиш ҳуқуқига патент идорасига олдинроқ талабнома топширган ва бу талабномаси чақириб олинмаган ёки рад этилмаган шахс эга бўлади. Патент идорасининг ва ихтисослаштирилган ташкилотларнинг хизматчилари ана шу ташкилотларда ишлаган бутун даврида патент олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Улар патент олиш ҳуқуқига патент идораси ёки ихтисослаштирилган ташкилотлардан ишдан кетганларидан бир йил ўтгандан сўнг, эга бўладилар (Қонуннинг 15-моддаси). Селекция ютуғига нисбатан муаллифлик ҳуқуқидан фарқ қилиб селекция ютуғига нисбатан патент ҳуқуқи ва патент олиш ҳуқуқи мерос асосида бир шахсдан иккинчисига ўтиши мумкин. Шу билан бирга патент 53 эгаси ўзининг эгалик ҳуқуқидан ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс фойдасига воз кечиши мумкин. Бунда селекция ютуғига нисбатан патент эгаси сифатида ана шу шахслар тан олинади. Селекция ютуғига нисбатан патент эгасига ҳам худди саноат мулк ҳуқуқи объектларига нисбатан патент эгасиники каби селекция ютуғидан фойдаланишда мутлақ ҳуқуқлар мавжуд. Шу билан бирга патент эгаси бундай ҳуқуққа патент олмаган учинчи шахслар эга бўлишлари мумкин эмаслигини ҳам белгилайди. Шунингдек, қонун худди ихтироларнинг ҳуқуқий режимидаги каби селекция ютуқлари да ҳам патент эгасига мутлақ ҳуқуқлар бир бир қаторда мажбуриятларни, патентни тасарруф этиш ҳуқуқини белгилайди. Бироқ селекция ютуғи объектларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, селекция ютуғига нисбатан патент эгасининг ихтироларга нисбатан патент эгасидан фарқ қиладиган бир қатор алоҳида ҳуқуқлари мавжуд. Биринчидан, саноат мулк ҳуқуқи объектларидан фарқ қилиб, селекция ютуғига нисбатан берилган патент ва патент эгасининг ҳуқуқлари узоқ муддатга давом этади. Бунда ихтиролар учун патент муддати кўпи билан 20 йилни ташкил этса («Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги қонунинг 3-моддаси), селекция ютуқларининг кўпчилиги учун 30 йил (патент эгасининг илтимосига биноан узайтирилиши мумкин бўлган муддатни ҳам қўшиб ҳисоблаганда) бошқалари (ток, ёғочбоп, манзарали, мевали дарахтлар учун) 35 йилни ташкил этади. Иккинчидан, саноат мулк ҳуқуқи объектларига бериладиган патентларнинг амал қилиш муддати устуворлик санасидан бошлаб ҳисобланса, селекция ютуқлари учун бериладиган патентни ҳисоблаш муддати эса, нав ёки зот Давлат реестрига киритилгандан бошлаб ҳисобланади. Селекция ютуқларига нисбатан патент эгасининг ҳуқуқлари селекция ютуғига муваққат ҳуқуқий ҳимоя тайинланган пайтдан бошланади. Муваққат ҳуқуқий ҳимоя ҳимоялаш талаб қилинган селекция ютуғига талабнома тўғрисидаги маълумот эълон қилинган санадан эътиборан селекция ютуғи Давлат реестрида рўйхатга олинган санага қадар белгиланади. қонуннинг 21- 54 моддасига мувофиқ, талабнома берувчи селекция ютуғига муваққат ҳуқуқий ҳимоя берилган даврда патент эгасининг ҳуқуқларига эга бўлади. Аризачининг муваққат ҳуқу қий ҳимоя даврида бундай ҳуқуқларга эга бўлиши ижобий ҳол албатта. Селекция ютуқларини патент орқали муҳофаза этилишини ўзига хос хусусияти шундаки, қонун учинчи шахсларга патент эгасининг розилигисиз селекция ютуғига нисбатан амалга ошира олмайдиган ҳаракатлар рўйхатини белгилайди 27 ҳамда патент эгасининг мутлақ ҳуқуқлари қайси ҳаракатларга қаратилишини кўрсатади. қонуннинг 30-моддасига биноан патент эгасининг мутлақ ҳуқуқи-ҳар қандай шахс-ҳимоя қилинаётган селекция ютуғининг уруғлик, кўчат ёки насл материалига нисбатан қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш учун патент эгасининг рухсатини олиши зарурлиги билан ифодаланади. Патент эгасининг розилигидан сўнг амалга оширилиши мумкин бўлган бундай ҳаракатлар жумласига: етиштириш ва такрор етиштириш (кўпайтириш); нав ёки насллик конденциясига етказиш; сотиш учун таклиф этиш; сотиш ва бошқа усулда ўтказиш; Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳуду дига олиб кириш; шунингдек юқорида санаб ўтилган мақсадларда сақлаш. Ушбу ҳуқуқлар патент эгасининг мутлақ ҳуқуқлари (патент билан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқлар) бўлиб, улардан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам патент эгасининг ўзига тегишлидир. Патент эгаси ўзининг мутлақ ҳуқуқлари жумласига кирувчи ушбу ҳаракатлардан фойдаланиш учун берадиган рухсатномани фақат ўзининг хоҳиши билан беради ҳамда ушбу рухсатнома эвазига селекция ютуғидан фойдаланувчи зиммасига турли хил шартлар, чекловлар ва мажбуриятлар юклаши мумкин бўлади. Шунингдек, патент эгасининг ҳуқуқи унинг рухсатисиз фуқаролик муомиласига киритилган уруғлик ёки зотли ҳайвонлардан етиштирилган ўсимлик материалига ва чорва маҳсулотларига ҳам амал қилади. 27 Сергеев А.П. Право интеллектуальной собственности РФ. –М.: Проспект. 2000. -720 с. 55 Муҳофаза қилинаётган нав, зот белгиларини жиддий равишда ўзида сақлаб қолган (бунда, муҳофаза қилинаётган нав ёки зот бошқа нав ёки зотнинг белгиларини жиддий равишда ўзида сақлаб қолган бўлмаслиги лозим), ушбу қонуннинг барқарорлик мезонига мувофиқ муҳофаза қилинаётган нав ёки зотдан аниқ-равшан фарқ қилмайди ган, муҳофаза қилинаётган нав ёки зотдан бир неча марта фойдаланишни талаб қилган навнинг уруғлик, кўчат материалига ёки зотнинг насл материалига нисбатан патент эгасининг мутлақ ҳуқуқлари доирасига кирадиган ҳаракатларни (қонуннинг 30-моддаси 2-қисмида кўрсатилган) амалга ошириш учун ҳам патент эгасининг рухсатини олиш зарур. «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги қонун нав ёки зот бошқа (дастлабки нав ёки зотнинг белгиларини «жиддий равишда ўзида сақлаб қолиши» тушунчасини ҳам изоҳлаб ўтади. Бу изоҳ қонун 31-моддасининг 5-қисмида баён этилган бўлиб, агар нав ёки зот: -дастлабки нав ёки зотнинг энг муҳим белгиларини ўзида сақлаб қолган бўлса ва бу нав ёки зот ҳам ўз навбатида ўзидан олдинги дастлабки нав ёки зот генотипи ёхуд генотиплар комбинациясини акс эттирадиган асосий белгиларини сақлаган ҳолда уларнинг энг муҳим белгиларини ўзида сақлаб қолган бўлса; -табиий ёки ҳосил қилинган мутантни саралаб олиш, дастлабки нав ўсимликлари ёки зот ҳайвонлардан айрим мутантларни саралаб олиш, беккросс, нав ёки зотни ген инжинерияси усуллари билан ўзгартириш каби турли услубларни қўллаш туфайли юз берган фарқ ларни истисно этганда дастлабки нав ёки зотдан аниқ-равшан ажралиб турса ва олдинги нав ёки зотнинг генотипи ёхуд генотиплар комбинациясига мос келса, ўзида бошқа (дастлабки) нав ёки зотнинг белгиларини сақлаб қолган нав ёки зот деб эътироф этилади. Бир неча патент эгаларига тегишли патент билан муҳофаза қилинган селекция ютуғидан фойдаланиш чоғидаги ўзаро муносабатлар улар ўртасидаги келишувга мувофиқ белгиланади. 56 Селекция ютуғига нисбатан патент эгалари ўртасида селекция ютуғидан фойдаланиш тўғрисидаги келишув бўлмаса, ҳар бир патент эгаси муҳофаза қилинаётган селекция ютуғидан ўз хоҳиши бўйича фойдаланиши мумкин. Лекин бунда ҳар бир патент эгаси муҳофаза қилинаётган селекция ютуғига бошқа патент эгаларининг розилигисиз махсус лицензия беришга ёки патентдан ёхуд гувоҳномага бўлган ҳуқуқдан бошқа шахснинг фойдасига воз кечишга ҳақли эмас. Махсус лицензия бериш ва патентдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш учун патент эгаси бошқа шахсларнинг ёзма розилигини олиши лозим. Патент эгалари ўртасидаги селекция ютуғига нисбатан мутлақ ҳуқуқлар доираси ва селекция ютуғидан фойдаланиш бўйича низолар суд томонидан тартибга солинади. Патент эгасининг мутлақ ҳуқуқларига путур етказмайдиган истисно ҳолатлар ҳам қонунда санаб кўрсатилган. Истисно ҳолатлар деганда селекция ютуқларидан патент эгасининг розилигини олмасдан, учинчи шахслар фойдаланиши мумкин бўлган ҳолатлар тушунилади. Патент эгасининг розилигисиз селекция ютуғидан учинчи шахслар шахсий ва нотижорат мақсадларда фойдаланишлари мумкин. Бундай мақсадларда фойдаланиш деганда янги нав ва зот, уруғлиги, кўчати ёки насл маҳсулотини ўз томорқасида экиш ва истеъмол қилиш тушунилади. Селекция ютуғидан синов-тажриба мақсадида фойдаланиш ҳам патент эгасининг мутлақ ҳуқуқларини бузиш деб баҳолан майди. Селекция ютуқларидан эркин фойдаланишдаги муҳим ҳолатлар дан бири ана шу яратилаётган нав ва зотдан патент эгасининг мутлақ ҳуқуқларини бузмаган ҳолда бошқа навлар ёки зотлар яратиш учун дастлабки нав ёки зот сифатида фойдаланишдир 28 . Бундай фойдала ниш патент эгасининг ҳуқуқларини бузиш ҳисобланмайди ҳамда патент эгасидан рухсат олишни талаб қилмайди. 28 Сергеев А.П. Право интеллектуальной собственности РФ. –М.: Проспект. 2000. -715 с. 57 Шунингдек, корхона, хўжалик субъектлари патент эгасидан олган навли уруғлик ва насл материалидан икки йил давомида такрор етиштириш учун ана шу корхона, хўжалик субъектлари ҳудудида фойдаланиш ҳам патент эгасининг ҳуқуқларини бузиш деб эътироф этилмай. Бу ҳолатда навли уруғлик ва кўчат материалини олган корхона, ташкилотга фақатгина такрор етиштириш ҳуқуқи берилади. Навли уруғлик ва кўчат материалини истаганча тасарруф этишга, уни сотишга ёки бошқача усулда ўзга шахсларга беришга йўл қўйилмай ди. Бундан ташқари такрор етиштириш ҳам қонунда белгиланган муддатдан ошмаслиги ва айнан қонун белгилаган ҳудудда амалга оширилиши керак. Патент эгаси ўзига патент асосида тегишли бўлган барча ҳуқуқларни тасарруф этишга ҳақли. қонуннинг 38-моддасига мувофиқ, патент эгаси патент олиш ҳуқуқини патент бериш ҳақидаги талабнома патент идорасида рўйхатга олинганлиги туфайли келиб чиқадиган ҳуқуқлар шунингдек, патентдан келиб чиқадиган ҳуқуқ ларни ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсга ўтказиши мумкин. Талабнома берувчи талабнома Патент идорасига топширилган пайтдан то патент бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар патент олиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишга ҳақли. Селекция ютуғига берилган патентга нисбатан ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш саноат мулки объектларига берилган патентга нисбатан ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш тартиби каби ҳақ эвазига ёки ҳақсиз эканлигидан қатъи назар ёзма равишда тузиладиган шартномалар орқали амалга оширилади 29 . Патент олиш ҳуқуқини бошқа шахс фойдасига воз кечиш фуқа ролик ҳуқуқида қонун йўл қўйган исталган шартнома, хусусан олди-сотди, мулкни текинга бериш, айирбошлаш ва шу кабилар орқали расмийлаштирилиши мумкин 30 . Селекция ютуқларидан фойдаланишга рухсат бериш – лицензия шартномалари эса, қатъий ёзма шаклда тузилиши лозим. 29 Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик ҳуқуқи (2-қисм). –Т.: Адолат. 1999. -426 б. 30 Сергеев А.П. Право интеллектуальной собственности РФ. –М.: Проспект. 2000. -722 с. 58 Селекция ютуқларига эгалик қилиш ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома, шунингдек лицензия шартномалари ҳам Давлат патент идорасидан рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ҳақиқий ҳисобланади. Патентда кўрсатилган нав ёки зот тўғрисида лицензия шартномаси тузилади ва бундай шартномаларнинг предметини нав ва зотдан фойдаланиш ҳуқуқи кимга берилаётганлиги ҳамда шу ҳуқуқлар доираси ташкил этади. Патент эгаси ўз номига берилган патент билан қўриқланаётган селекция ютуғидан фойдаланишга патент эгаси бўлмаган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсга бериши мумкин. Селекция ютуғидан фойдаланишни бошқа шахсга бериш бевосита патент эгаси ёки патент идораси ёрдамида амалга оширилади. Биринчи ҳолатда патент эгаси селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини ўзи истаган шахс ёки шахсларга шартнома асосида беради. Юқорида таъкидлаганимиздек, селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномалар-лицензия шартномалари-деб аталади. қонунда бундай шартномаларни бир неча турлари санаб кўрсатилган. Бевосита патент эгасининг ўзи томонидан селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишга қаратилган лицензия шартномаларининг икки тури қонунда ўз ифодасини топган. Улардан биринчиси селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги махсус лицензия шартномасидир. Махсус лицензия шартномаси патент эгаси ва селекция ютуғидан фойдаланиш истагини билдирган шахс ўртасида тузилади. Қонунга мувофиқ махсус лицензия лицензиат (селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритган шахс)га шартномада белгиланган доирадаги селекция ютуғидан фойдаланиш бўйича мутлақ ҳуқуқларни беради. Бунда мутлақ ҳуқуқлар дейилганда лицензиар лицензиатга берган ва шу билан бирга учинчи шахсларга беришидан сақланиши лозим бўлган ҳуқуқлар тушунилади. 59 Патент эгаси селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини лицензия шартномаси асосида бошқа шахсга беришда, селекция ютуғига берилган патентдан келиб чиқадиган барча ҳуқуқларни, шу жумладан учинчи шахсларга лицензия бериш ҳуқуқини ҳам ўзида сақлаб қолса, бундай лицензия шартномаси – номутлақ (оддий) лицензия шартномаси дейилади. Оддий лицензия шартномаларида лицензиар айнан битта селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини бир неча шахсларга бериши мумкин. Бунда лицензиар селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини ҳам ўзида сақлаб қолади. Мутлақ ва оддий лицензия шартномалари Патент идораси томонидан рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб ҳақиқий ҳисобланади. Селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини патент идораси орқали бошқа шахсга бериш очиқ лицензия ва мажбурий лицензия шартномалари орқали амалга оширилади. Очиқ лицензия шартномаси патент эгасининг селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини ҳар қандай шахсга бериш тўғрисидаги Патент идорасига топширган ариза асосида бузилади. қонуннинг 39-моддаси 3-бандига мувофиқ, бу ҳолда патент ёки гувоҳномани ўз кучида сақлаганлик учун ундириладиган бож ёки йиғим 50%га камайтирилади. Очиқ лицензияни сотиб олиш олиш истагини билдирган шахс патент эгаси билан тўловлар тўғрисида шартнома тузиши шарт. Қонунга мувофиқ патент эгасининг очиқ лицензияга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги аризаси чақириб олинмайди. Яъни патент эгаси очиқ лицензия беришдан воз кеча олмайди. Мажбурий лицензия бериш шартлари қонунда белгиланганига кўра, қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда берилади. Биринчидан, мажбурий лицензия берилиши сўралаётган селекция ютуғига патент уч йил олдин берилган бўлиши керак. Иккинчидан, уч йил давомида патент эгаси селекция ютуғидан фойдаланилмаганлиги ёки фойдалана олиш имконига эга бўлмаслиги лозим. Учинчидан, ҳар қандай лицензия шартномаси тузишни патент эгаси рад қилган бўлиши шарт. Тўртинчидан, мажбурий лицензия 60 олишни талаб қилган шахс селекция ютуғидан фойдаланишни таъминлай оладиган шахс бўлиши лозим. Бундан ташқари мажбурий лицензия олиш истагини билдирган шахс мажбурий лицензия сўраб мурожаат қилганлиги учун бож ва йиғимларни тўлаши керак. Шунингдек, мажбурий лицензия патент эгасининг селекция ютуғидан фойдаланмаслиги жамият манфаатларига даҳл қилса, яъни жамият манфаатларига зарар етказса, номутлақ лицензия шаклида берилади. Қонун 40-моддасига мувофиқ мажбурий лицензия беришни сўраб, судга ариза билан мурожаат қилинади. Суд аризани ўрганиш жараёнида юқорида санаб кўрсатилган мажбурий лицензияни бериш шартларига эътибор қаратиш лозим. Агар шу шартлардан бири бўлмаса ҳам аризани кўриб чиқиш рад этилади. Зеро, бу шартлар бир бирини тўлдириш вазифасини бажаради ва уларнинг барчаси мажбурий лицензия бериш учун яхлит асосни ташкил этади. Мажбурий лицензияни қўлга киритган шахс патент эгасидан селекция ютуғининг дастлабки уруғлик, кўчат ёки насл материалини талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда патент эгаси ҳимоя қилинаётган селекция ютуғидан фойдаланиш ёки селекция ютуғидан фойдаланиш лицензиясини бошқа шахсга бериш ҳуқуқларини сақлаб қолади. Патент идораси мажбурий лицензиялар берилганлиги тўғри сидаги маълумотларни эълон қилиши лозим. Қонунда патент эгаси ҳуқуқларининг тугаши шартлари ҳам санаб кўрсатилган. Унга мувофиқ, патент эгасининг ҳуқуқлари муҳофаза қилинаётган нав ёки зотнинг ҳар қандай маҳсулотига доир хатти- ҳаракатларга нисбатан селекция ютуқлари қуйидаги асосларда муомилага киритилганда амал қилмайди: -муҳофаза қилинаётган нав ёки зотга доир ҳар қандай материал Ўзбекистон Республикаси ҳудудида патент эгасининг ўзи томонидан ёки унинг розилиги билан сотиш орқали; -ёхуд бошқа усулда ўтказиш (масалан, ҳадя, айирбошлаш, текин фойдаланиш учун бериш ва ҳ.к.) орқали; 61 -қайта ишлаш ва истеъмол мақсадларида тегишли ботаник ва зоологик турдаги нав ёки зот муҳофаза қилинмайдиган мамлакатга олиб чиқиш орқали. Шунингдек, айнан шу ҳаракатлар кейинчалик кўпайтириш мақсадида амалга оширилган ҳолатларда патент эгасининг ҳуқуқлари тугамаслиги қонуннинг 32-моддаси 2-қисмида ўз ифодасини топган. Селекция ютуғидан фойдаланиш ва тасарруф этиш билан бирга қонунда патент эгасига ана шу ҳаракатларни амалга оширишда бир қатор мажбуриятлар юклатилган. Бу мажбуриятлар саноат мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқ эгаларининг мажбуриятларига мос келади. Селекция ютуқлари ва саноат объектлари битта ҳуқуқий ҳужжати (патент) орқали ҳимоя қилинганлиги сабабли уларга шу ҳуқуқий муҳофа ҳужжати асосида деярли бир хил мажбуриятлар юклатилган. Патент эгаси селекция ютуғига берилган патентни унинг бутун амал қилиш муддати давомида ўз кучида сақлаганлик учун бож ва йиғимлар тўлаши лозим. Патентни ўз кучида сақлаганлик учун ундириладиган бож ва йиғимларнинг миқдори ва уларни тўлаш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб қўйилади. Селекция ютуқларига нисбатан патент эгасининг ўзига хос мажбуриятлари ҳам мавжуд бўлиб, бундай мажбуриятлар саноат мулки объектлари патент эгаларида мавжуд бўлмайди. Селекция ютуғи патент эгасининг бу мажбурияти унинг интеллектуал мулк объекти сифатидаги ўзига хос хусусиятларини ҳам очиб беради. Патент эгасининг селекция ютуғини сақлаб қолиш мажбурияти ана шундай мажбуриятлардан бўлиб бунда патент эгаси навни, зотни патент ёки гувоҳноманинг амал қилиш муддати давомида шундай сақлаши шартки, нав, зот тегишли Давлат реестрида рўйхатга олинган санада тузилган уларга доир расмий тавсифда кўрсатилган белгилар сақланиб қолиши лозим. 62 1 §. Ошкор этилмаган ахборотни муҳофаза қилиш шартлари . Ошкор этилмаган ахборот деганда учинчи шахслар учун маълум бўлмаган, махфий, сир бўлиб ҳисобланувчи маълумотлар тушилади. Техникавий ахборот деганда машина, механизмлар, қурилмалар, ускуналар, технологик жараёнларни яратиш, тайёрлаш, улардан фойдаланиш, қўллашга оид бўлган маълумотлар ҳисобладади. Ташкилий ахборот деганда юридик шахснинг ташкилий стуктураси, хўжалик субъектларининг ўзаро муносабатлари ташкилий механизмига, меҳнат (иш) жараёнларини ташкил этиш, уларга таъсир қилиш, бошқаришга оид маълумотлар тушунилади. Тижорат ахбороти ёки корхонанинг (хўжалик юритувчи субъктнинг) тижорат сири деганда корхонанинг (субъектнинг) ишлаб чиқариши, технология ахбороти, бошқаруви, режалаштириши, молия ва бошқа фаолият билан боғлиқ бўлган ҳамда эълон қилиш ( топшириш, очилиб қолиши) унинг манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган, давлат сири бўлиб ҳисобланмайдиган маълумотлар тушунилади. Тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар таркиби, ҳажми, уларни ҳимоя қилиш тартиби корхона раҳбари томонидан белгиланади. Ноу-хау деганда фуқаро ёки юридик шахсга фактик монополия асосида тегишли бўлган, фойдали техникавий, ташкилий ёки бошқа маълумотлар тушилади. Ошкор этилмаган ахборотларга қунуний эгалик қўйидаги асосларда вужудга келади: - бундай ахборотларни ўзи яратган, ишлаб чиққан бўлса; - бундай ахборотлар эгалик қилувчининг топшириғи, буюртмаси асосида яратилган, ишлаб чиқилган бўлса; - бундай ахборотлар ҳуҳуқий ворислик тартибда ўтган бўлса; - бундай ахборотлар бошқа шахсларни инсофли асосларда олинган бўлса ( сотиб олиш, лицензия олиш, текин фойдаланишга бериш ва ҳоказо). 63 Ҳар қандай маълумот ошкор этилмаган ахборот сифатида тан олиниши учун; а) бу ахборот учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли ҳақиқий ёки нисбий тижорат қийматига эга бўлиши ( яъни ахборот эгаси ушбу ахборотга эгалиги сабабли ўзи ёки ишлаб чиқарган маҳсулоти, кўрсатадиган иши, бажарадиган иши бошқа рақобатдаги субъектлар ёки уларнинг маҳсулотлари, хизматлари, ишларига нисбатан афзаликка, имтиёзга эга бўлиши) шарт; б) бошқа учинчи шахсларда қонун йўли билан бундай ахборотлардан эркин баҳраманд бўлиш, танишиб чиқиш, билиб олиш мумкин бўлмаслиги лозим; в) ахборот эгаси унинг махфийлигини, сирлилигини сақлашга доир чоралар кўрган ( бундай ахборотлардан хабардор шахслар доираси қатъи чекланган, бу шахслар сир сақлаш мажбурияти ҳақида огоҳлантирилган, маълумотлардан фойдаланишнинг ёпиқ тизими ишлаб чиқилган ва ҳоказо) бўлиши шарт. Юқоридаги учла шарт ФКнинг 98-моддасида мустаҳкамланиб қўйилган бўлиб, ушбу шартлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлган ва уларга риоя қилинган ҳолларда ошкор қилинмаган ахборот эгаси ундан бошқа шахсларнинг ғайриқонуний фойдаланишидан муҳофазала ниш, ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Сир тутиладиган фан-техника. ишлаб чиқариш, иқтисодиёт, савдога оид ёки бошқа шу каби ахборотни эгасининг розилигисиз ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш мақсадида ҳар қандай усулда тўплаш учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 191-моддасида жиноий жавобгарлик белгиланган. Ошкор этилмаган ахборот эгаси бу ахборотга нисбатан мутлақ ҳуқуққа эмас, балки фактик монополия мавқеига эга. Шу сабабли ҳам у фақат бошқаларининг ғайриқонуний фойдаланишидан ҳимояланиш ҳуқуқига эга, айни вақтда, бундай ахборотларни ўзлари мустақил равишда яратган, ишлаб чиққан, инсофли асосларда олган шахсларнинг ундан фойдаланишини 64 тақиқлашга ҳақли эмас. Ошкор қилинмаган ахборотни ноқонуний фойдаланишдан муҳофаза қилиш ҳуқуқи ахборот эгасида фактик монополия ҳолати вужудга келиши билан пайдо бўлади ва бунда бу ахборотга нисбатан бирон-бир расмиятчиликни бажариш (уни рўйхатдан ўтказдириш, ререстрга киритиш, патент ёки гувоҳнома олиш, экспертиза қилиш, серфикат олиш ва хказо) талаб этилмайди. Бироқ баъзи ҳолларда Ўзбекистон ҳудудига ноу-хауни лицензия асосида олиб кириш ёки олиб чиқиш ҳақидаги шартномаларни ваколатли давлат идораларида рўйхатдан ўтказдириш шартлиги ҳақида қоида мавжуд. Бироқ бунда давлат идораси зиммасига ноу-хау махфийлигини сақлаш ва таъминлаш мажбурияти юкланади. ФКнинг 1095-моддасида назарда тутилган қоидалар мазмунига кўра, ошкор этилмаган ахборотни муҳафаза қилиш қоидаси қонунга мувофиқ хизмат ёки тижорат сири бўла олмайдиган маълумотларга нисбатан татбиқ этилмайди. Ушбу қода ҳужалик юритувчи субъектларнинг хизмат ёки тижорат сири ниқоби остида ҳар хил суиистеъмолликлар, ўзбошимчаликлар ва бошқалар манфаатларига зид ҳаракатлар содир этишнинг олдини олади, унга ҳуқуқий тўсиқлар қўяди. Хизмат ёки тижорат сири бўлиб ҳисобланмайдиган маълумотларга мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар (банкларда омонатга қўйилган маблағлар ҳақидаги маълумотлардан ташқари) ва мол-мулк ҳусусида тузилиб, давлат рўйхатидан ўтказиладиган келишувлар, битимлар, шартномалар тўғрисидаги маълумотлар, давлат статистика ҳисоботи тариқасида тақдим этиладиган маълумотлар, умуман назорат_ контроль функциясини бажарувчи давлат идораларига даврий равишда тақдим этилиб турадиган (фуқролар ва юридик шахслар томонидан) ҳар қандай маълумотлар, ҳисоботлар киради. Худди шу каби, илгари ошкора-оммавий эълон қилинган маълумотлар, шунингдек, ҳар бир шахс эркин танишиш, билишни талаб қилиш ҳуқуқига ёки имкониятига эга бўлган маълумотлар ҳам хизмат ёки тижорат сирлари бўлиб ҳисобланмаслиги лозим. Хўжалик юритувчи субъект фаолияти ҳақидаги 65 айрим маълумотлар (масалан, теварак-атрофни ифлослантираётганлиги ёки жамиятга зарар келтириши мумкин бўлган бошқа салбий фаолиятларни яширишнинг олдини олиш мақсадида) ошкор қилинмайдиган ахборотлар ҳуқуқий режимига эга бўла олмаслиги қонун ҳужжатларидаалоҳида писанда қилиб қўйилган (масалан, «Корхоналар ҳақида»ги қонуннинг 34-моддаси) Ошкор қилинмаган ахборотни муҳофаза этиш ҳуқуқи муддат билан чегараланмаган, бироқ ФКнинг 98-моддасида назарда тутилган шартлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлган ва қатъий риоя қилинган пайтга қадар амал қилади. Бу шартларнинг бирортаси мавжуд бўлмаса ёки бузилса, ошкор этилмаган ахборотдан бошқа шахсларнинг фойдаланишидан ҳимояланиш ҳуқуқи ўз-ўзидан бекор бўлади. 2 §.Ошкор этилмаган ахборотдан ғайриқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик. Ошкор этилмаган ахборотни қонуний асоси бўлмай туриб олган ёки тарқатган ёхуд ундай фойдаланаётган шахс ахборотни қонунан эга бўлиб турган шахсга ахборотдан ноқонуний фойдаланганлик (олганлик, тарқатганлик) натижасида етказилган зарани тўла ҳажмда тўлаши шарт. Зарар ошкор этилмаган ахборотниахборот учун мутлақ, ёки нисбий тижорат қиймати (самараси) нинг пасайишида, камайишида ёки йўқолишида (касб-кор, нуфузи, маҳсулот, хизматнинг рақобатбардоҳлик даражасига, нархига салбий таъсир қилишда) намоён бўлади. Ошкор этилмаган ахборотдан ноқонуний фойдаланган шахс бунинг натижасида даромад олганлиги зарарни ундирмаслик учун асос бўлмайди. Агар даромад (фойда) олинган бўлса, у ахборотнинг қонунан эгасига ундириб берилиши лозим. ФКнинг 1096-моддасида ошкор этилмаган ахборотни инсофли эгалловчи тушунчаси берилган ва унинг ахборотдан ноқонуний фойдаланганда ахборот эгаси олдида жавобгарликнинг вужудга келиши вақти белгиланган. Ахборотни инсофли эгалловчи ахборотдан ноқонуний фойдаланаётганлигини билан вақтда бошлаб, агар ахборотдан фойдаланишни давом эттирса, ахборот эгаси олдида жавбгар бўлади ва унга етказилган зарарни тўлаши шарт. Шу сабабли ҳам ахборотнининг қонуний эгаси инсофли эгалловчини ахборотдан 66 ноқонуний фойдаланаётганлиги ҳақида огоҳлатириши лозим. Ошкор этилмаган ахборотни инсофсиз эгалловчи ахборотни олган, тарқатган ёки ундан фойдаланган вақтдан бошлаб жавобгар бўлади. Ошкор этилмаган ахборотни инсофсиз эгаллашнинг кенг тарқалган усуллари - бу саноат жосуслиги ва ахборот эгаси бўлган субъектнинг ишчи-хизматчисини сотиб олиш- ғирром рақобат ҳисоб ланади ва у фуқаролик - ҳуқуқий жавобгарликка ҳам сабаб бўлади. Ошкор этилмаган ахборотга қонунан эга бўлиб турган шахс бу ахборотдан бошқа шахслар ноқонуний фойдаланаётганлигини билган заҳоти бундай фойдаланишни тўхтатишни талаб қилишга ҳақли. Айни вақтда ахборотни инсофли эгалловчиундан фойдаланишнинг қонуний асосга ўтказилишинисўраб, ахборот эгасига мурожаат қилишга, у билан келишувга эриша олмаган тақдирда судга мурожаат қилишга ҳақли. Агарда инсофли эгалловчи бу ахборотлардан фойдаланиш учун сарф- харажатлар қилган (ускуналар, қурилмалар, иншоотларт айёрлаган, қурган, сотиб олган) бўлса, суд унга бу ахборотдан ҳақ тўлаболинадиган мутлақ лицензия асосида бундан буён ҳам фойдаланишга рухсат беришга ҳақли. Ҳақ миқдори тарафлар ўртасида келишув асосида ёки суд томонидан белгиланади. Ошкор этилмаган ахборот мазмунини ташкил этувчи маълумотларни ўзи мустақил тарзда олган шахс ўзи яратган,ишлаб чиққан, аниқлаган ёки унинг топшириғи, буюртмаси асосида бошқа шахслар яратган, ишлаб чиққан, аниқлаган бўлса ва бундай ахборотни қону нан олган шахс (ахборотни қонуний эгасилан ҳақ бараварига сотиб олган, фойдаланишга лицензия олган, ҳуқуқий ворислик тартибда олган, ва ҳоказо) бу маълумотлардан, тегишли ошкор этилмаган ахборот эгасининг ҳуқуқларидан қатъи назар, фойдаланишга ҳақли ва бундай фойдаланишга учун унинг олдида жавобгар эмас. Ахборотнинг қонунан эгаси ахборотни мустақил ва қонунан олган бошқа шахсларга ундан фойланишларини тақиқлаб қўйишга, ҳақ талаб қилишга, шунингдек, бошқача тарзда эркин тасарруф қилишларига 67 тўсқинлик қилишга ҳақли эмас. Агар ахборот хабардор бўлган барча шахслар унинг махфийлиги,сирлигини сақлаб қолишни хоҳлаган, уни таъминлаш бўйича ўзаро келишувга эришишлари лозим бўлади ва ошкор этилмаган ахборотни шерик эгалари сифатида тасарруф қилишлари шарт. 3 §. Ошкор этилмаган ахборотга нисбатан ҳуқуқни бошқа шахсларга ўтказиш тартиби. Ошкор этилмаган ахборот қонунан эгалик қилувчи шахс бу ахборот мазмунини ташкил этувчи маълумотларнинг ҳаммасини ёки бир қисмини бошқа шахсга лицензия шартномаси асосида бериши мумкин. Лицензия олган шартномаси асосида бериши мумкин. Лицензия олган шахсда ахборотлардан фойдаланишга бўлган ҳуқуқ билан бир вақтда ушбу ахборотдан бошқа шахсларнинг ноқонуний фойдаланишдан муҳофазаланиш ҳуқуқи ҳам вужудга келади. Ошкор этилмаган ахборотлар ичида ноу–хауни лицензия асосида ўтказиш кенг тарқалган. Баъзи адабиётларда ноу-хау соҳиби унга нисбатан мутлақ ҳуқуқи мавжуд бўлмагани учун уни бошқа шахсга топшириш лицензия шартномаси эмас, чунки бунда шартноманинг предмети бўлиб ноу- хаудан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқ эмас, балки ноу- хаунинг ўзини топшириш ҳисобланади, деган қарашлар ҳам мавжуд 31 . Ноу-хауни ҳиссадорлик (акциядорлик) жамиятлари, масъулияти чеклаган жамият, қўшма корхоналар, устав жамғармаларига эгаси томонидан улуш, ҳисса, пай сифатида қўшиши ҳоллари ҳам кўп учрайди. Лицензия шартномасининг энг асосий шартларидан бири - топширилаётган ахборотнинг махфийлигини, сирлигини сақлашни таъ - минлаш. Бунда лицензиат зиммасига ахборотнинг конфиденциаллигини муҳофаза қилиш юзасидан тегишли чоралар кўриш мажбурияти юкланади. Лицензиат ҳам ошкор этилмаган ахборотларни учинчи шахсларнинг ноқонуний фойдаланишидан муҳофаза қилинишида лицензиарларники каби ҳуқуқларга эга (ноқонуний фойдаланиш натижасида етказилган зарарни ундириш, ноқунуний фойдаланишни тўхта тишни талаб қилиш ҳуқуқи ва 31 Гражданское право. Т. 2. –М.: БЕК, 1994. 252-б. 68 ҳоказолар). Маълумки, лицензия шартномаси маълум муддат давомида амал қилади. Бироқ ошкор этилмаган ахборот моддий - ашёвий эмас, ғоявий негизга эга. Бундай ахборот у билан танишган, хабардор бўлган шахсдан бегоналаштирилиши, хотирадан ўчириб ташлаш амалда деярли мумкин эмас. ФКнинг 1097- моддасига кўра, ахборотларнинг махфийлиги сақлаш мажбурияти, башарти тегишли мажбуриятлар ошкор этилмаган ахборот тариқасида қолаверса, лицензия шартномаси бекор бўлганидан кейин ҳам лицензиат зиммасида қолиши ҳақидаги қоидани назарда тутади(агар шартномада бошқача келишилган бўлмаса). Лицензияларнинг ошкор қилинмаган ахборотларга нисбатан фактик монополия мавқеини йўқиотиш билангина лицензиатнинг бу мажбурияти бекор бўлиши мумкин. 69 Тавсия этиладиган адабиётлар: 1.Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т.: Ўзбекистон, 2014. 2.Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. Т.: Адолат, 2014. 3. Муаллифлар жамоаси. Фуқаролик ҳуқуқи. Дарслик. Т.: 2008. 4. Ўзбекистон Республикаси фуқарлик кодекси шарҳ: Профессионал шарҳлар. Т 2. / Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. – Тошкент: Baktria press, 2013, - 768 б. 70