logo

Прокуратура органлари ходимларининг даражали унвонлари ва ҳарбий унвонлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

50 KB
Прокуратура органлари ходимларининг даражали унвонлари ва ҳарбий унвонлари Режа: 1. Прокуратура органлари ва муассасаларидаги хизмат. 2. Прокуратура органлари ходимларининг дахлсизлиги. 3. Прокуратура органларининг моддий ва ижтимоий таъминоти, ходимлар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ҳимоялаш. Прокуратура органлари ходимларининг даражали унвонлари ва ҳарбий унвонлари Прокуратура органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасининг ўқув муассасалари ва илмий ташкилотларининг ходимларига уларнинг эгаллаб турган лавозимлари ва меҳнат стажига мувофиқ даражали унвонлар ёки ҳарбий унвонлар берилади. Прокуратура органларининг ходимлари учун Ҳақиқий Давлат адлия маслаҳатчиси (Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига бериладиган даражали унвон)дан тортиб, 3-даражали юристгача даражали унвонлар белгилаб қўйилган. Ҳақиқий Давлат адлия маслаҳатчиси ҳамда 1, 2, 3 даражали давлат адлия маслаҳатчиси даражали унвонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади. Бошқа даражали унвонлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан берилади. Кичик юрист даражали унвони аттестациядан ўтган ва лавозимига тасдиқланган ёш мутаҳассисларга берилади; иш ўрганиш мобайнида ўзини алоҳида яхши томонлардан кўрсатган ёш мутаҳассислар 3-даражали юрист унвонини олиш учун тақдим қилиниши мумкин. Прокуратура органларининг аттестациядан ўтказилмайдиган моддий- техника таъминоти, молия, ишлар бошқармаси ходимлари ва бошқалар меҳнатда ўзини алоҳида яхши томонидан кўрсатганликлари учун даражали унвон олиш учун тақдим қилинишлари мумкин. Прокуратура органларига бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан ва бошқа ташкилотлардан ишга келганларга уларнинг тайинланган лавозимларини, билимлари ва иш тажрибаларини ҳисобга олган ҳолда даражали унвонлар берилади. Даражали унвонлар берилган прокуратура ходимлари шу унвонларида умрбод қоладилар. Даражали унвондан маҳрум қилиш прокуратура органларидан номига доғ тушурувчи ножўя хатти-ҳаракатлар содир этган ходимларга нисбатан қўлланиши мумкин. Прокуратура органлари ходими томонидан ўз хизмат бурчини қўпол равишда бузганлиги ёҳуд ўзини нолойиқ даражада тутганлиги учун даражали унвони пасайтирилиши мумкин. Прокуратура органлари ва муассасаларидан хизматдан бўшатилаётган ходим даражали унвонидан ёки ҳарбий унвонидан маҳрум қилиниши мумкин. Прокуратура органлари ходими томонидан ўз хизмат бурчини қўпол равишда бузганлиги ёҳуд ўзини нолойиқ даражада тутганлиги учун даражали унвони пасайтирилиши мумкин. Прокуратура органлари ва муассасалари ходимларини олий даражали унвонидан ёки олий даражали ҳарбий унвонидан маҳрум қилиш, шунингдек олий даражали унвони ва олий даражали ҳарбий унвонидан пастга тушириш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, бошқа даражали унвонлар ёки ҳарбий унвонлардан маҳрум қилиш ва пастга тушириш мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазири томонидан амалга оширилади. Прокуратура органлари ва муассасаларининг даражали унвонларга эга бўлган ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажараётган вақтларида ўрнатилган тартибдаги фарқлантирувчи белгили форма кийим бошини кийиб юрадилар. Нафақага чиққан олий даражадаги унвон ёки олий даражадаги ҳарбий унвонга, шунингдек адлия катта маслаҳатчиси ёки юстиция полковниги даражали унвонига эга бўлган прокуратура органлари ва муассасаларининг ходимларига ўрнатилган тартибдаги фарқлантирувчи белгили форма кийим бошини кийиб юриш ҳуқуқи қолдирилади. Прокуратура органлари ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқотар қурол ҳамда бошқа шахсий ҳимоя воситалари олиб юриш ҳуқуқига эга. Прокуратура органлари ва муассасаларидаги хизмат. Ўзбекистон Республикаси прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, транспорт, ҳарбий, махсус ва бошқа ихтисослаштирилган прокуратураларда иш юритиш ягона асосда махсус йўриқномага мувофиқ амалга оширилади. Прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ, прокуратура органлари ва муассасаларининг ходимларига даражали унвонлар ва ҳарбий унвонлар бериш ҳамда улардан маҳрум этиш, уларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомда белгилаб қўйилади. Прокуратура органлари ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарлик ва интизомий ножўя хатти-ҳаракат учун жавобгарлиги масаласи юқори турувчи прокурор томонидан ҳал этилади. Қонунчилик ва ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлашга қаратилган тадбирларни муваффақиятли амалга ошириш прокуратуранинг ҳар бир ходимидан эътиқод, масъулият, ваколатлилик, қонунбузарликларга муросасизлик, янгиликни сезиш ва ташкилотчилик қобилиятларини ўзида мужассамлашни талаб этади. Аксарият прокурор ва терговчилар қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонун бузилишининг олдини олиш ишларини тадбиркорлик билан амалга ошириб намуна бўлмоқдалар. Кўпчилик ходимлар фидокорона меҳнатлари, кўрсатган ташаббус ва маҳоратлари учун фахрий унвон ва мукофотларга сазовор бўлдилар Прокуратура органлари ходимларининг дахлсизлиги. Прокурорларнинг ва терговчиларнинг мустақиллигини таъминлашнинг муҳим шарти бўлиб, ушбу ходимлар фаолиятининг дахлсизлиги ҳисобланади. Прокурор ва терговчига нисбатан жиноят иши қўзғатиш ва дастлабки тергов ўтказиш прокуратура органларининг мутлақ ваколати ҳисобланади. Прокурор ва терговчига нисбатан жиноят иши қўзғатиш ва дастлабки тергов ўтказиш прокуратура органларининг мутлақ ваколати ҳисобланади. Прокуратура органлари ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарлик ва интизомий ножўя хатти-ҳаракати учун жавобгарлиги масаласи юқори турувчи прокурор томонидан ҳал этилади. Прокуратура органларининг моддий ва ижтимоий таъминоти, ходимлар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ҳимоялаш. Прокуратура органлари ходимларининг иш ҳақи мансаб маошидан, даражали унвонлар (ҳарбий унвонлар), кўп йиллик хизмат учун тўланадиган ҳақлардан иборат бўлади. Даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган прокуратура органларининг ходимлари белгиланган меъёрлар бўйича бепул хизмат кийими билан таъминланади. Прокуратура органлари ходимларига муддати ўттиз календарь кунидан иборат ҳақ тўланадиган йиллик таътил берилади. Ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган прокуратура органлари ходимларига беш календарь кун, йигирма беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлганларга эса ўн календарь кун қўшимча таътил берилади. Прокуратура органлари ходимларини ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоялаш бўйича қонун билан тегишли чоралар белгиланган. Прокуратура органлари ходимларининг ҳаёти ва соғлиғи давлат ҳимоясида бўлади ҳамда республика бюджети маблағлари ҳисобидан давлат томонидан мажбурий тартибда суғурталанади. Прокуратура органлари ходими ишлаётган даврида ёки прокуратура органларидан бўшатилганидан кейин ҳалок бўлса (вафот этса), агар бу ҳол у ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан олган тан жароҳатлари ва соғлиғининг бошқача шикастланиши оқибатида рўй берган бўлса, унинг меросхўрларига Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 194-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган миқдорда тўлаб борилади. Прокуратура органлари ходими ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан келгусида касбига доир фаолият билан шуғулланиш имкониятини истисно этадиган даражада майиб бўлиб қолганида ёки унинг соғлиғига бошқача шикаст етказилганида- унинг ойлик иш ҳақи йигирма беш карраси миқдорида тўланади. Прокуратура органлари ходимига у ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан касбига доир фаолият билан шуғулланиш имкониятини истисно этмайдиган ва меҳнат қобилиятини доимий йўқотишга олиб келмайдиган тан жароҳатлари ёки унинг соғлиғига бошқача шикаст етказилганида-унинг ойлик иш ҳақи беш карраси миқдорида тўланади. Прокуратура органлари ходимининг ўз хизмат фаолияти билан боғлиқ тарзда унга тегишли мол-мулкни йўқ қилиш ёки шикастлаш оқибатида етказилган зарар унга ёки унинг оила аъзоларига тўлалигича қопланади. Адабиётлар рўйхати: 1.Басков В.И. Прокурор назорати (дарслик, рус тилида) М.,”Бек” нашриёти, 1998. 2.Давлетов А. Дж. Прокурор назорати (дарслик, рус тилида). Нукус. Билим.1999. 3.Россия Федерациясида прокурор назорати. (дарслик, рус тилида/ А.А. Чувилёвнинг умумий таҳрири остида/ М., 2000.