logo

Одамларнинг ташки киёфа белгилари асосида идентификация утказиш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

118 KB
O дамларнинг ташқи қиёфа белгилари асосида идентификация ўтказиш Режа: 1. Одамнинг ташқи қиёфаси - идентификация объекти: тушунчаси ва илмий асослари 2. Одамнинг ташқи қиёфа белгилари тизими 3. П ортретлар бўйича и дентификация қили ш турлари 4. Одамларнинг портретлари асосида ўтказиладиган идентификаци явий текширув Тергов ва тезкор -қидирув амалиётида қидир увдаги , текширилаётган, ўлган одамларнинг ташқи қиёфа белгилари асосида идентификация ўтказиш кўп лаб учраб туради. Одамнинг ташқи қиёфа белгилари асосида унинг шахси айнанлигини аниқлаш одамнинг портрети- фото тасвири орқали амалга оширилади. Идентификация объектлари сифатида тирик одам, мурда, мурда қолдиғи (скелети) текшири лади. Ҳар бир шахс социал ва жисмоний хусусиятларга , алоҳида индивидуал ликка эга бўлиб қатор эга . Социал хусусиятларга инсоннинг исм- шарифи, насл-насаби, касб-ҳунари, бошқалар билан муносабати ва ҳоказолар киради. Жисмоний аломатларга - жинси, ёши, ташқи қиёфа тузилиши кабиларни киритиш мумкин. Идентификация ўтказишда одамнинг ўзи эмас, унинг чизилган, бўёқ билан тасвирланган ёки фотографияда акс этган суратлари таққослаб текшириш воситаси бўлиб хизмат қилади. Айрим ҳолларда инсоннинг ташқи тузилиши сўз орқали тасвирланиб, шу асосда чизилган тахминий расм орқали текширув ўтказилиши мумкин. Одамнинг ташқи қиёфа белгилари асосида идентификация ўтказишнинг илмий асослари қатор фанларнинг (анатомия, физиология, суд- тиббиёти ва бошқалар) ривожланиш омилларига ва ютуқларига таянган ҳолда шаклланади, тергов, тезкор-қидирув ва экспертиза фаолиятида кенг қўлланилади. Идентификация вий - текширув услубиёти одам ташқи тузилишининг информатик ва мустаҳкам белгиларига асосланади. Инсоннинг ташқи қиёфа тузилиши га оид маълумотлар XIX аср охирида илк бор француз криминалисти А.Бертильон томонидан бир тизимга солиниб , жиноят содир қилган шахсларни рўйхатга олишда ишлатилган. Бунда одам гавдасининг умумий тузилиши , айрим қисмлари ҳ ар хил бўлиши (бошнинг, қўл-оёқнинг, қулоқ супрасининг, кўкрак қафас ҳажми ва ҳ оказо нинг) ва улар нинг ўлчовлар йиғиндиси айнан бир одамга хос бўлиб, иккинчисида такрорланмаслиги таъкидланган. А.Бертильон ишлаган ў лчовлар таснифи асосида немис криминалистлари Р.А.Рейсс, р оссиялик олимлар . Н.С.Бокариус , С.М.Потапов , И.Н.Якимов ва бошқалар одам ташқи қиёфаси белгилари турларини маълум тизимларини экспертиза идентификациясида, айримларини (юз тузилиши портретини) тезкор - қидирув фаолиятида қ ў ллаш услубиётларини ишлаб чиқдилар. Ҳозирги кунда одамнинг ташқи тузилишини информатик ва мустаҳкам аломатлари асосан тергов, тезкор - қидирув фаолиятида, бедарак йўқолган ва жиноий жавобгарликдан қочиб яшириниб юрган шахсларни қидиришда, шунингдек, шахси номаълум бўлган одам лар ва уларнинг мурдаларини аниқлаш учун тегишли ҳужжатлар орқали текширишда қўлланилади. Амалиётда б а ъзи тергов ҳаракатларини ўтказишда (м асалан : таниб олиш учун кўрсатиш, гувоҳлантириш каби) тирик шахсларни ва мурдаларини кўздан кечиришда, уларнинг ташқи тузилиш хусусияти бўйича шахси аниқланиб, тегишли маълумотлар олинади. Одамлар ни ташқи тузилиш хусусият лари бўйича идентификация қилиш - айнанлигини белгилаш имкони инсоннинг анатомик ва информатик аломатларининг йиғиндиси индивидуал бўлганлиги ва уларни иккинчи шахсда такрорла н маслик таълимотига асосланади. Бу индивидуаллик хусусияти амалий ва назарий жиҳатдан криминалистик фаолиятда йиллар давомида ўз исботини топ ган . Одам дунёга келиб йил сайин ўсади, бетоб бўлади, қарийди, турли сабабларга кўра унинг танасида ўзгаришлар ҳосил бўлади, шунга қарамай тананинг асосий кўриниш хусусиятлари сақланади. Йиллар давомида ҳосил бўладиган ўзгаришлар тананинг айрим қисмларининг ўлчови, шакли ва тус и нисбий мустаҳкамликка эгадир. Одамнинг ташқи тузилишини ифода этувчи белгилар, унинг сўз билан таърифланган тасвири й портретини ташкил этади. Ташқи қиёфа белгилар и тушунчасига одамнинг умумий гавда тузилиши, бўйи, айрим тана аъзолари (қўл, оёқ, юз, б урун кабилар )нинг ўлчов ва шакл хусусиятлари, яъни анатомик сифат белгилари, юриш, қадам ташлаш, овоз, нутқ ва турли ҳаракатдаги аломатлари дан иборат функционал белгилари киради. Инсоннинг фото ёки бошқа тасвирлари идентификация объекти сифатида текширилганда, уларда одамнинг акс эттирилган қисмларигина эътиборга олинади. Фотосуратлар инсоннинг бўй-бастини акс эттирган бўлса , бу ҳолда белгилар йиғиндиси тўлароқ бўлиб идентификация учун аҳамиятли бўлади. Тезкор-қидирув ишларида текширилаётган шахснинг устидаги кийимларининг хусусиятлари, индивидуаллик аломатлари, хусусан кийимнинг тури, материал сифати, шакли, бичими, ўлчови, кийимнинг ишлатилиш (эскириш, тўзиш) даражаси турли моддалардан қолган доғлари ва ҳ о к а золар ҳам идентификация қилишда аҳамиятли бўлиб, информатик вазифаларни амалга оширишга ёрдам беради. Кийимлар қаторига одамнинг баъзи тана аъзоларидаги одат бўлиб қолган буюмлар ва тақинчоқлар ҳам киради. Б у лар қидирилаётган одам билан шахси номаълум мурдаларни идентификация қилишда қўшимча омил бўлиб хизмат қилади. Одамнинг ташқи қиёфасини акс эттирувчи портретлар асосида идентификация қилишда асосан улардаги анатомик белгилар ишлатилади. Процессуал тергов ҳаракати бўлган таниб олиш учун кўрсатишда одамнинг функционал белгилари (юриши, нутқи ва б ошқалар ) ҳам инобатга олинади. Инсоннинг ташқи қиёфаси тузилишидаги белгилар кўпчилик одамларда учраб турса , уларнинг индивидуаллик қиймати паст бўлиб, асосан гуруҳ мансублигини белгилашда хизмат қилади. Айрим белги, тузилиши хусусияти кам учрайдиган бўлса унинг индивидуаллик хусусияти аҳамиятлироқ бўлади. Масалан, ташқи тузилишдаги умумий нормадан ташқари бўлган белгилар, хусусиятлар, (қошнинг қуюқ-қалин бўлиши, аёлларда лаб усти тукларининг қалин ва узунлиги, сочларининг оқ бўлиши ва х.к) фақат айрим шахсларга тегишлидир. Инсоннинг индивидуаллик хусусиятини тасвирловчи (алоҳида белгиларини) идентификация ўтказишда жуда аҳамиятлидир. Буларга жуда кам, фақат айрим шахсларда учрайдиган туғма камчиликлар, жисмоний мажруҳлик, хирургия даволашдаги қолган излар (чандиқлар), татуировка ва бошқа аломатлар киради. Кўрсатилган алоҳида гуруҳ белгилари ҳам индивидуаллик хусусиятини тасвирловчи белги лар йиғиндиси билан биргаликда баҳоланади. Одамнинг ташқи қиёфа тузилиш хусусиятларининг яна бир қимматли томони уларнинг нисбий ўзгармаслиги ва мустаҳкамлигидадир. Нисбийлик тушунчаси инсон умрининг маълум вақт орасидаги ўзгармас хусусиятидир. Шунинг учун маълум вақт оралиғидаги нисбий мустаҳкамликка эга бўлган белги хусусиятлар ҳам шу текширилаётган вақтнинг шарт-шароитлари ва ҳолатига кўра баҳоланади. Масалан: 10 йил давомида инсоннинг ҳаёти давомида бирор сабабларга кўра муҳим ўзгаришлар юз бермаган бўлса, унинг ташқи қиёфаси шу вақтга нисбатан мустаҳкам ҳисобланади. Инсоннинг ёши, ривожланиш, ўсиш хусусиятига қараб баъзи тана қисмлари ўзгариши мумкин. Баъзи қисмлари эса умр бўйи шаклининг асосий хусусиятини йўқотмайди. Масалан, юз тузилиши инсоннинг 20-25 ёшларида шаклланиб бўлади ва турғунлик хусусиятига эга бўлади, қулоқ супраси эса умр бўйи шакли, асосий тузилишдаги мутаносиблиги ўзгармайди.  Одамнинг ташқи қиёфа белгилари тизими Инсоннинг ташқи қиёфа белгилари асосан икки турга мансубдир. Одамнинг ҳомила даврида шаклланган ўзига хос бўлган анатомик белгилари криминалистикада статик турғун белгилар деб аталади. Иккинчи тури инсоннинг турли ҳаракати - фаолиятида акс этадиган (юриш, қадам ташлаш, нутқ ва бошқалар) динамик белги аломатларидир. Анатомик белгилар тавсифи инсоннинг умум жисмоний хусусиятларидан бошланади: - жинси, ёши, антропологик турдошлиги (ташқи кўриниши бўйича, осиёлик , е вропалик ва ҳк.); - умумий гавда тузилиши, боши, юзи, бўйин, елка, кўкрак қафаси, қўл ва оёқлар (булар умум ўлчов ва шакллари бўйича ўрганилади); - соч, қош, мўйлов-соқол ўсимлари (соч толаларининг шакли - тузилиши-текис, жингалак, ранги бўйича - қора, малла); - тери қопламасининг ранги (пигментация аломатлари, кўзларининг шакли, катта-кичиклиги ва ранги). Умумий гавда тузилиши инсоннинг тўла, қотма ёки озғин бўлиши, бўйи баланд, ўрта, паст, бошнинг катта, ўрта ва кичик ўлчовда бўлиши, шакл бўйича геометрик д у малоқ, учбурчак, овал каби атамал а р билан тавсифланади. Одамнинг ташқи тузилиши белгиларининг асосий ўлчов шакллари унинг юзи - бети қисмида акс этади: юзнинг тавсифи тўғридан ва ёнбош (ўнг ва чап) ва қия (ним ёнбош) томонидан кузатилади; д у малоқ, учбурчак, овал шаклида, пешона, қош, кўз, бурун, оғиз, энгак қисмлари ҳам катта-ўрта- кичик шакллари бўйича жойлаш ади ва ўзаро пропорциялари белгиланади. Тишларнинг йирик, майда, жойлашуви бўйича, текис-тўғри ва қийшиқ- сўйл о қ бўлиши инсоннинг нутқи, лаб ҳаракати вақтида кузатиш мумкин. Оғиз ва лаб тузилиши ўзаро боғлиқ бўлиб, ўлчови ва шакллари ҳам умумий тавсифланади, лабнинг қалинлиги, юпқалиги ва ранги алоҳида кўрсатилиши мумкин. Энгакнинг ўлчови катта-кичиклиги, шакли бўйича думалоқ, учбурчак, олдинга ёки орқага қараб йўналганлиги, бўйни қисмига нисбатан баланд- паст, қаватланган, осилганлиги белгиланади. Бўйиннинг узунлиги-калталиги, йўғон-ингичка, (тўла-семиз, ариқ ва ҳ.к.), елка тузилиши, кенг қисқа, тўғри, тўғри-текис, қиялашган, елка орқа томондан кўриниши, гавданинг умумий шаклига нисбатан тўғри ёки букрайган, қўл ва оёқлар ҳам умумий бўйига пропорция меъёри белгиланади (катта-кичик узун, калта, тўла-ориқ ва ҳ.к.). Функционал белгилар қаторига инсоннинг маълум ҳаракатлари жараёнида ҳосил бўладиган хусусиятлар киради. Мазкур белги аломатлар одамнинг ҳаёти давомида ҳосил бўлиб, кун сайин такрорланиб одат бўлиб қолади ва айрим сабаблар таъсир этсагина ўзгариши мумкин бўлади. Бу гуруҳдаги белги аломатлар инсоннинг фаолияти, ҳаракати натижасида ҳосил бўл ади ва тавсифи инсон гавдасининг юриш-туришидаги умумий ҳолат вазиятидан бошланади: гавданинг тўғри, чап ёки ўнг томонга, орқага, олдинга оғдирилган ҳолда тутиши; тик турганда ёки ўтирган ҳолда ҳам юқоридаги аломатларнинг ҳосил бўлиши. Қадам ташлаш, юриш хусусиятлари одамнинг ўзига хос бўлган юриш тезлиги, сустлиги, қадамнинг узунлиги, қисқалиги, оёқ кафтининг йўналиш томони, қадам ташлаш жараёнида бошнинг, умум ан гавданинг, қўлларнинг вазияти, (ҳаракати), чайқалиши ва шу кабилар билан белгиланади. Юзнинг юмшоқ мускул тўқималар и нинг ҳаракатда бўлиб туриши, тебраниши (м и микаси) инсоннинг ички ҳиссиёти (руҳий ҳолати)дан дарак берувчи аломатдир . Б у белги баъзи одамларда сезиларли даражада бўлади, баъзиларда эса деярли сезилмайди. М и мика инсоннинг маълум ҳолатлардаги доимий равишда юзнинг (чеҳранинг) очиқлиги, хушчақчақлиги ёки жиддийлик, хафалик кўриниши билан боғлиқдир. Инсонга хос бўлган сўзлашиш (нутқ) хусусиятлари, функционал белгилар қаторида бошқаларига нисбатан мустаҳкам бўлиб, овознинг ўзига хос индивидуаллиги намоён бўлади. Овознинг паст, баланд, жарангловчи, бўғиқлиги, майинлиги, қалин йўғонлиги, сўзлашиш жараёнида товушларни, сўз туркумларини ифода этишдаги индивидуал хослик хусусиятларини акс этиши (тилнинг чучуклиги, ҳарфларни бузиб ифода этиш, айрим шева сўзларни ишлатиш), сўзлашишда нутқнинг тезлиги, сустлиги, чўзиб тўхтаб ифода этиш ва ҳоказолар шулар жумласидандир. Анатомик ва функционал белгиларнинг алоҳида турлари айрим одамларда учрайдиган, кўзга ташланадиган алоҳида белги-аломатлар туркуми ҳисобланади. Буларга инсоннинг ўзига хос туғма ёки ҳаёти давомида ҳосил бўлган жисмоний нуқсонлари, аломатлари мисол бўла олади. Масалан, оёқ-қўллардаги камчилик-касаллик, тери юзасидаги нор, хол, чандиқ, сўгал, чечак касаллиги ва жароҳат излари, татуировка (баданга игна билан ёзиш, расм чизиш), чўлоқланиш, оёқ ёки қўл бармоқларининг умум тузилишидан кўпроқ ёки камроқ бўлишлиги ва ҳоказолар киради. Юқорида келтирилган белгиларга қўшимча маълумот сифатида, инсоннинг эгнидаги кийимини ҳам таърифлаш мумкин. Бунда либоснинг умумий тури: бош кийим, эгнидаги устки либос (ёзги, қишки) пойабзал (енгил ёзлик, уйда киядиган, қишлик иссиқ этик, махси ва ҳ.к.) уларнинг ўлчовлари, модели, бичим тури (миллий, умумий), ишлаб чиқаришда хизмат турига кўра махсус кийиладиган уни тузилиш хусусиятлари таърифланади. Инсоннинг эгнидаги кийимини тавсифлаганда унинг ишлатилганлик даражаси (янги, бироз кийилган, анчагина тўзиган каби) ҳам ифодаланиши лозим. Кийим ва пойабзал юзаларидаги турли моддалардан ҳосил бўлган доғлар, таъмирлаш аломатлари ҳам кўрсатилиши мумкин. Одамнинг функционал белгилари турли ашёларда, фотосурат, расм, чизмаларда акс этмаганлиги учун улар асосан тезкор-қидирув ва баъзи тергов ҳаракатларини ўтказишда қўлланилади. Турғунликка хос бўлган анатомик белгилар инсоннинг турли портретларида (расмларида) акс этади. Шунинг учун экспертиза текширувида кўп ҳолларда инсоннинг у ёки бу портрети идентификация объекти бўлиб хизмат қилади. П ортретлар бўйича и дентификация қили ш турлари Криминалистик идентификацияга объект бўладиган портретларнинг тайёрланиши, ишланиши , қандай материалда акс эттирилганлиги, қандай модда, ашё ишлатилганлиги бўйича фарқланади . Ишланиш усулига асосан портретлар, фотография суратлари, рассомчилик, чизмачилик ва алоҳида қисмлардан йиғилган (синтетик) усулда тайёрланган бўлиши мумкин. Суд экспертизаси амалиётида асосан кўпроқ учрайдиган турлари фотосуратлар бўлиб, рассомчилик, чизмачилик ва бошқа усулда ишланганлари кам учрайди. Охирги бир неча йиллар давомида фототасвирлардан айрим қисмлари (кўз, бурун, оғиз каби) олиниб сунъий (синтетик) тайёрлаш кўпроқ тарқалиб кетди. Фотографик объектларни объектив (тўғри ва ҳақиқатга яқинроқ маънода) рассомчилик, чизмачилик ва сунъий тайёрланган портретларни субъектив деб атайдилар. Фотопортретнинг тайёрланиши фотоаппарат объективи орқали олинадиган оптик тасвир бўлганлиги учун шундай номланган. Портретларнинг иккинчи гуруҳи эса инсоннинг хотирасида сақланган қиёфа тузилиши портрет муаллифи (эксперт, рассом, гувоҳ) томонидан тикланиб ясалгани учун субъектив дейилади. Портрет тайёрлашда фотоқоғозда туширилгани, картон, қалин мато, ёғоч, пластмасса, чинни юзасига чизилгани ва расм чизиш воситаси сифатида акварел ёки майда тайёрланган бўёқ ранги ва оддий қалам ёки сиёҳ ишлатилади. Фотопортретлар. Фотосуратда бошқа портретлардаги каби асосан инсоннинг юзи акс этади. Энг кўп тарқалган фотосурат портретлари одамнинг кўкраккача бўлган қисми 3х4 , 9х12 см ўлчовида тайёрланади ва турли ҳужжатларни расмийлаштириш мақсадида бош кийимсиз тўғридан, ёруғлик устки ва ёнбоши томонларидан бир меъёрда берилиб тайёрланади. Баъзида бундай фотосуратнинг пастки ўнг бурчаги бўш қолади. Тезкор-қидирув ва тергов ишларида кўкраккача, белгача бўлган қисмлари, бўйи бараварида якка ва гуруҳ шахслар қаторида тасвирланган фотосуратлар кенг қўлланилади. Бун д ай фотосуратларга кўпроқ бадиий тус берилиб тайёрланганлиги ва одамнинг ўзига хос ташқи қиёфаси юзининг айрим белги аломатлари тўлиқ акс этмаслиги идентификаци явий текширув учун бир қ атор қийинчиликларни туғдиради. Идентификаци явий текширув учун кўп ҳолларда оқ-қора фото сурат лар ишлатилади, рангли портретлар камроқ учраб туради. Рангли фотопортретнинг оқ-қора турларига қараганда текширув учун бир мунча қийинчиликлар, ҳатто иккиланишларга олиб келади, чунки одамнинг табиий хос бўлган ранг хусусиятлари суратда бир мунча ўзгариши мумкин, шунингдек, рангли фотосуратлар ёруғлик ва қуёш нурлари таъсирида ранги ўчиб ўзгаради. Фотосуратларда акс этган шахснинг юзи, унинг тузилиши, айрим белгиларини суратга олиш жараёнида ёруғликни қайси томондан берилганлигига қараб, бош қисмининг тўғри-қия тутиб туриши ва бошқа сабабга кўра у бироз ўзгартириб юбориши мумкин, шунинг учун фотопортрет асосида шахсни аниқлаш ишини даставвал фотосуратдаги тасвирланган одамнинг юзини, унинг қараши (нигоҳи)га, ёруғлик қайси томондан берилганлиги, бошнинг ҳолати ва ҳоказоларга эътибор бериш лозим. Бундан ташқари фотопортретда аёлнинг тасвири ифодаланган бўлса, унинг сочи, юзидаги косметик моддалар (бўялган қош, киприк, лаб) кабилар юз тузилишидаги ҳақиқий белгиларни тасвирлаш учун қийинчиликларни келтириб чиқаради. Фотосуратда тасвирланган, умум тузилишни кузатишда юзнинг қайси қисми (ўнг, чап, пастки-юқориси) аниқроқ акс этган ёруғлик нурлари бир хилда ёки қисман айрим жойларини ёритганлигини ажратиб, шу нуқталардаги белги аломатларини тасвирлаш мумкин. Юзнинг тузилиши ундаги белгиларнинг фотосуратда акс этишига бошнинг ҳолати (ракурси) таъсир этади. Шунинг учун суратга тушириш вақтида бош юқорига ёки пастга, чап ёки ўнгга қаратилганда юз тузилишидаги аломатларнинг шу шароитга кўра бироз бўлсада ўзгариши ҳам инобатга олиниши лозим. Одам мурдасининг фотопортретини кузатиш ва ўрганишда унинг ташқи қиёфасидаги (юзи ва кўринарли қисмларида) жароҳатлар мурданинг ўзгариш аломатлари (чириши натижасида) ҳаётий даврдаги тасвирдан анча фарқ этади. Уларга жиддийроқ эътибор бермоқ лозим. Баъзида мурдани юзи фотосуратга туширишдан олдин унинг юзидаги қон ва бошқа моддалар ювилиб, жароҳатларни текислаш (туалет) ўтказилади. Бундай ҳолларда мурдани кўздан кечириш ва фотосуратга олиш жараёнида қайд этилган баённома билан танишиб чиқмоқ лозим. Рассом ишлаган ва чизма портретлар. Мазкур тасвирлар қалин матода, қоғоз-картон каби материалларда бажарилади. Портретни тайёрловчи (рассом) инсоннинг ташқи қиёфасини натурадан ўзини кузатиш билан бирга бошқа шахслардан эшитиб , хотирасида шакллантириб сўнг портретга туширади. Мазкур портретлар одамнинг ташқи қиёфасини умумий шакли, кўриниш ва рассомнинг хотирасига сингиб қолган хусусиятларгина акс эттирилиб , а ниқ ўлчовдаги пропорция ва белгилар тушиб қолади. Бундай портретлар тасвирдаги одам билан умумий ўхшашликкагина асосланган бўлади. Амалиётда кўпроқ учрайдиган портретлар қидирилувчи шахснинг ташқи қиёфаси ҳақидаги маълумотлар асосида тайёрланади. Қидирилувчи шахснинг ташқи қиёфаси, уни кўрган - билган (гувоҳ, жабрлануви ва б ошқа) ларнинг хотирасида сақланиб, сўз билан тасвирлаб тикланади ва шу ахборот асосида унинг ташқи тузилишининг асосий хусусиятларини экс эттирувчи портрет чизилади. Қидирувда бўлган шахсларнинг фотосуратлари бўлмаган ҳолларда ҳ ар хил одам л арнинг юз қисмларидан олинган (йиғма портрет) сунъий синтетик портретлар тайёрланади. Бундай усул қуйидагилардан иборатдир: изланувчи шахсни кўрган-билган гувоҳга турли фотосуратлар кўрсатилади: шулар ичидан ўхшаш бўлган юзнинг қисмлари (кўз, қош, айрим белгилари) ажратилади: уларни ўзаро бирлаштириб йиғма портрет ишланади. Ҳозирги кунда бундай портретларни тайёрлашда компьютер дастурида мавжуд бўлган одамнинг юзи, тузилиши белгиларини акс эттирувчи турли тасвирлари бўлган фотор о ботлардан фойдаланил моқда . Рассом ишлаган , чизма ва (фотор о бот) йиғма портретларни текширишда уларнинг хусусияти одамнинг ташқи тузилишининг ҳақиқий тасвирини акс этмаслигини ва умумий яқинлаштирилганлиги ни , ўхшашликка асосланганлигини унутмаслик лозим. Мазкур портретларни текширишдан олинадиган маълумот тезкор- қидирув фаолияти учун аҳамиятли бўлиб, улар тергов - процессуал ҳаракатларни ўтказишга асос бўлиб хизмат қилади. Одамларнинг портретлари асосида ўтказиладиган идентификаци явий текширув Мазкур идентификация икки кўринишда бўлиши мумкин: 1. Экспертиза шаклида ўтказилиб, унинг натижаси тергов иши юзасидан далил бўлиб хизмат қилади, иккинчиси тезкорлик текшируви бўлиб, унинг натижаси далил бўлмасада, экспертиза тайинлашга ва бошқа процессуал ҳаракатларни ўтказишга асос бўлади. Экспертиза текширувига объектлар одамнинг ташқи тузилишини акс эттирадиган фотосуратлари, уларнинг кўчирмалари, юзнинг айрим қисмларининг қолиплари, бош суяги (чаноғи) ва уларнинг рентген нурларида олинган тасвирлари юборилади. Экспертизага рассомчилик, чизмачилик ва йиғма (сунъий портретлар) ҳам юборилиши мумкин. Лекин булар юзасидан ўтказиладиган экспертиза текширувининг натижалари бир мунча чекланган бўлади. Экспертизага юбориладиган фотопортретларни тадқиқ этиш, уларни кўздан кечириб умумий хусусиятини қайд этишликдан бошланади. Чунончи, портретнинг шакли, ўлчови, қандай ёзувлари борлиги, тасвирланган шахсларнинг жинси, тахминий ёши, фотосурат ишланган вақт ва бошқалар аниқланади. Текширилувчи шахснинг фотопортрети билан шунга ўхшаш бўлган ёки намуна вазифасини бажарувчи фотопортретларни тадқиқ этиш, уларда тасвирланган битта шахснинг айнанлигини аниқлаш услуби, умумий экспертиза текшируви услубиётидан бир мунча ўзига хос бўлган хусусиятлари билан фарқланади. Жумладан, қиёсий-услубий моделлаштириш, портретларни бир-бирига устма-уст тушириш, бирлаштириш ва бошқа техник усуллар билан амалга оширилади. Ташқи тузилиш аломатларининг бир-бирига нисбатан қўзғалмас белгилари бўйича айни бир хил ўлчамга келтирилган таққосланаётган тасвирларни бирлаштириш (монтаж) усуллари ҳам мавжуд. Ҳозирги кунда фотопортрет текширувларида ўлчаш услублари ҳам кенг қўлланилмоқда. Жумладан, айрим анатомик нуқталар ўртасидаги бурчак катталиклари оддий транспортир асбоби билан ёки унинг қўшимча қўшилмаси бўлган доиравий шаклдаги махсус асбоб ёрдамида ўлчанади. Бир хил шаклда тайёрланган фотопортретлардаги тасвирларни таққослашда график ясаш услуби ҳам самаралидир. Таққосланаётган объектлардаги бир гуруҳга тегишли белгилар аниқланиб, улардаги учбурчак, ромб, трапеция ва бошқа геометрик шаклларнинг (бир-бирига тўғри келиши) тенглиги расмдаги шахслар тасвири мазкур изланувчи шахснинг тасвири эканлиги, яъни айнанлиги аниқланади. Шунингдек, график идентификациялашнинг алгоритмларини тузиш услуби ҳам мавжуддир. Бу услуб текширилаётган объектнинг ўзига хос бўлган нуқталари, белгилар тизими, истиқболли мувофиқлик ёки аксини кузатиш учун тавсия қилинган. Экспертиза текширувига одам мурдасининг суяк қолдиқлари (асосан бош чаноғи) юборилиб, унинг шахсини аниқлаш зарур бўлса, экспертизага шубҳаланган шахснинг ҳаётий давридаги фото ёки бошқа портретлари юборилади. Шу билан бирга иложи бўлса, ўлган шахснинг рентген сурати, кўздан кечиришда тайёрланган фотосурати, қўлда чизилган бошқа турдаги портретлари ҳам юборилади. Бу экспертизани ўтказишда криминалистлар билан бир қаторда тиббиёт соҳасидаги мутахассислар ҳам жалб этилади. Мазкур экспертиза турини ўтказишда маълумотларни ўзида акс эттирувчи манба объектлар ҳам юборилиши мумкин. Шулардан энг кўп тарқалган тури, одам қиёфасини сўз-нутқ ёрдамида тасвирлашдир. Сўз ёрдамида тузилган портретлар турли процессуал ҳужжатларда (баённомалар, сўроқ кўрсатувларида) рўйхатга олиш карталарида ва тегишли мутахассис томонидан тузилган маълумотларда акс эттирилган ҳолда тасвирланади. Сўз ёрдамида тузилган портрет асосан анатомик белгилар асосида шаклланадиган, баъзида унга инсоннинг айрим анатомик ва функционал белгилари билан бир қаторда алоҳида аломатлар (холлар-чандиқлар, касаллик аломатлари) ҳам киритилади. Бундай маълумотлар тергов ҳаракатларининг (сўроқ, кўздан кечириш, гувоҳлантириш, таниб олиш учун кўрсатиш) баённомаларида, жиноий рўйхат карталарида ва бошқа ҳужжатларда бўлиб, улардан экспертиза ўтказишда кенг фойдаланиш мумкин. Экспертиза текшируви дастлаб портретларни алоҳида-алоҳида ўрганишдан бошланади, сўнг ҳар бир текширилаётган портретдаги ташқи қиёфа белгилари аниқланиб, ўзаро ўхшаш белги-тузилиш хусусиятлари солиштирилиб таҳлил қилинади. Белгиларнинг ўзаро ўхшашлиги ёки аксинча хар хил бўлиши шарҳланиб ўхшашлик ёки ўхшамаслик сабаблари асослантирилади. Портретлардаги тасвирланган шахслар қиёфаси бир одамга тегишлими ёки ҳар хил ўхшаш бўлган шахсларнинг тасвирими - бу ҳақда хулоса қилинади. Текширилаётган портретлардаги умумий ва хусусий белгилар йиғиндиси бир-бирини такрорласа (бир хилда эканлиги кузатилса), портретлардаги тасвир битта шахсга тегишли эканлиги, яъни қидирилаётган одамнинг айнанлиги тасдиқланади. Белгиларнинг баъзилари ўхшаш бўлсаю, баъзилари мутлоқ бошқа шакл, ўлчов ва ҳоказо билан тасвирланса, айнанлик масаласи инкор қилинади. Идентификациянинг асосий босқичи текширилаётган портретдаги инсоннинг индивидуал ўзига хос бўлган ва ўзгармайдиган белгиларини қайд этиб уларни таққослаб текшириш ва натижасини баҳолашдир. Портретда ташқи қиёфа белгиларининг барчаси акс этмаслиги, уни тайёрлашда ёруғликнинг турли шароити, фотосуратнинг сифати каби ҳолатлар идентификация учун зарур бўлган йиғиндисини бир мунча чеклаб қўяди. Мана шу сабабли идентификациянинг мазкур босқичини ўтказишда турли оптик асбоблар, ёруғлик шароитини мословчи қурилмалар қўлланилади. Экспертиза текширувида одам калласининг рентген сурати ҳам ишлатилади. Бошнинг ўнг ёки чап қияси томонидан олинган шаклида айниқса юмшоқ тўқима соясида пешона, бурун, лаб ва бошқа баъзи нуқталари аниқ ифодаланади. Рентген сурати бошнинг тўғри (фас) ҳолатида олинса унда юзнинг шакли, ўлчови бош чаноғининг шакли - ўлчови каби белгилар ифодаланади. Ўлган одамнинг суяк қолдиқларидан турли қолиплар ҳам ясалиб текширувга юборилиши мумкин. Уларга калла суягига гипс ёки бошқа юмшоқ моддадан қолиплар ясаб унинг шакли - тузилиши тикланади. Бундай ҳолларда марҳумнинг тишларидан қолип олиш ҳодисалари ҳам учраб туради ва мазкур объектлар комплекс текширувга юборилади. Одамнинг ташқи қиёфа тузилиши уни кўрган, билган айрим шахсларнинг хотирасида сақланиб, хаёлий портрети тикланиши мумкин. Баъзи тергов ҳаракатлари, хусусан таниб олиш ана шу хаёлий тасвирлаш усулига асосланади. Идентификациявий текширувда ҳаёлий портрет одамнинг фото ёки бошқа турдаги портрети билан қиёсланади. Одамларнинг ташқи қиёфа белгилари асосида ўтказиладиган баъзи бир текширувларни криминалистлар билан суд-тиббиёт соҳасидаги (анатом, антрополог) мутахассислар ҳамкорлигида ўтказилади. Экспертиза ҳал қиладиган масалаларни тўғри ва аниқ тузилишини таъминлашда, шунингдек, керакли намуна, нусха қолипларини тайёрлашда мутахассиснинг иштироки ва ёрдами беқиёсдир.