logo

1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг, асосий хусусиятлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

54 KB
1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг, асосий хусусиятлари Режа: 1 . Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш омиллари. 2. Ўзбекистон республикаси Конституциясининг хусусиятлари. Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш омиллари. Ўзбекистон Р еспубликаси Конституцияси дунёга келишига асосан иккита омил сабаб бўлди. Шулардан бири жамиятнинг бозор муносабатлари томон тутган йўли, яъни тараққиётдаги умумий қонуниятлар ва йўналишларга мувофиқ равишда Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига кириб бориши бўлди. Айни пайтда Ўзбекистон аввал бошиданоқ бозорга бирдан-бир мақсад сифатида эмас, балки жамиятнинг жадал ривожини таъминловчи восита тарзида қаради. Бозор муносабатлари қонунларига таянган ҳолда республика ва халқнинг бутун бор имкониятларини ишга солиб, замонавий маданиятли, маънавиятли мамлакатлар сафида ўзига муносиб ўринга эришиш кўзда тутилди. Мулкнинг турли шаклларига муносабатни ўзгартирмасдан, иқтисодий ва сиёсий муносабатларни демократлаштирмасдан, Конституция ва қонунларни қайта кўриб чиқмасдан туриб, бозор иқтисодиётини амалга ошириб бўлмас эди. Иккинчидан, республика мустақилликка эга бўлишидир. Конституция бутун қонунчиликнинг умуртқа суяги бўлиб хизмат қилмоғи лозим эди. Давр хусусиятларини, тараққиётнинг янги шароитларини ҳисобга олган Конституция негизидагина бозор иқтисодиётидан келиб чиқувчи ижтимоий муносабатларга ўтишни амалга ошириб бўларди. Шундай қилиб Конституция демократик ҳуқуқий давлатни муваффақиятли бунёд этиш учун ҳуқуқий пойдевор яратарди. Конституция фуқаролар жамияти барқарорлигининг, инсон ҳуқуқларининг кафолати бўлиши, одатда янги, хали таниш бўлмаган ижтимоий муносабатларга ўтиш шароитида жамиятга ҳамрох бўладиган тартибсизлик ва бошбошдоқлик, ҳуқуқий негилизм, бедодликнинг олдини олиши лозим эди. Конституция асосий қонун шаклида ҳаётда вужудга келадиган кўпгина саволларга жавоб берарди, жамиятнинг келажакдаги аҳволига умид ва ишонч уйғотарди, ижтимоий тараққиётда мўлжал олувчи компас, йўлчи юлдуз бўлиб хизмат қиларди. Янги асосий қонун лойиҳасини тайёрлаш фаол амалий Конституциявий ислоҳот жараёни билан узвий боғлиқликда олиб борилди. 1990-1992 йилларда Ўзбекистоннинг 1978 йилги Конституциясига юздан ортиқ ўта муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Булар жумласига, биринчидан, сиёсий соҳада: Президентлик бошқарувчи ва то юқоридан қуйигача, тубдан янги ижро этиш ҳокимияти тизимини таъсис этиш. Конституциявий назоратни жорий этиш, сайлов тизими ва судларни сайлашдаги ўзгартиришлар, бир партиядан кўп партиявийликка ўтишга қаратилган қўшимчалар киради. Иккинчидан, иқтисодий соҳада: янги жамиятнинг иқтисодий асосларини давлат ва колхоз кооператив мулкчилиги эмас, балки бозор муносабатлари сари йўналтирилган ҳар хил мулкчилик шакллари ва уларнинг ҳуқуқий тенглигини ташкил этиши ҳақидаги конституциявий қоида ўрнатилди. Учинчидан, маънавият соҳасида: ягона хукумрон марксизм- ленинизм мафкурасидан ва фақат синфийликка асосланишдан воз кечиб, умуминсоний қадриятларга таяниб, кўп фикрли, виждон эркинлиги ва бошқа шахсий ҳуқуқларнинг қонуний-амалий эътироф этилишидир. Бу Конституциявий ўзгартиришлар ҳаёт синовидан ўтди. Шунинг учун Конституциявий комиссия тараққиётимизнинг талабларига жавоб берадиган, ҳаёт синовидан ўтган, 1990-1991 йилларда жорий қилинган қатор янги конституциявий қоидаларни асосий қонун лойиҳасига киритилди. Булар 1990 йил 24 март куни Собиқ иттифоқ республикалари ичида биринчилардан бўлиб Президентлик лавозимининг жорий этилиши ва Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А..Каримов ташаббуси билан 1990 йил 20 июнда Олий Кенгаш йиғилиши чақирилиб «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисида»ги Декларациянинг қабул қилиниши, 1991 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгашининг сессияси чақирилиб, «Давлат мустақиллиги тўғриси»да Олий Кенгаш баёноти эълон қилиниши, шу куни Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мустақиллиги тўғрисида»ги Декларациясига ва «Давлат мустақиллиги тўғрисидаги Олий Кенгаш баёнотига» асосланиб, «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Конституциявий қонун қабул қилинишидир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат: 1. Бу Конституция хақиқатдан демократик конституциядир. 2. У энг ривожланган, тараққий топган давлатларнинг тарихий тажрибасига таянган ҳолда яратилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ҳамда фуқаролар олдида масъулдирлар. 3. Конституция фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари борасида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг барча асосий ғоя ва қоидаларини ўзида сингдирган. Ўзбекистонда яшовчи ҳар бир шахс фуқаро бўлиш ҳуқуқига эга. 4. Унда ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиси бўлмиш Конституция ва қонуннинг устунлигини таъминлаш тамойили мустаҳкамланган. 5. Конституцияда мулкчиликнинг хилма-хил шакллари, яъни тадбиркорлик, эркин меҳнат қилиш ҳуқуқига асосланган бозор муносабатларига ўтиш принциплари ўз аксини топган, хусусий мулкнинг давлат томонидан ҳимоя қилиниши таъкидланган. 6. Конституцияда ҳ урфикрли, виждон ва диний эътиқод эркинлиги масалаларига катта эътибор берилган. 7. Конституциянинг энг муҳим янгиликларидан бири бу давлат ҳокимиятининг тузилиши ва фаолият тартиби ваколатларини тақсимлаш тамойили асосида оширилишидадир. 8. Конституцияда жойлардаги давлат ҳокимияти органларига алоҳида эътибор берилган. 9. Конституция Ўзбекистон таркибидаги Қароқалпоғистон Республикасининг мақомини тан олади ва унинг суверенитетини муҳофаза қилади. Ўзбекистон Конституцияси ва қонунлари Қорақалпоғистон ҳудудида ҳам мажбурийдир. 10. Бу Конституция аввалги конституциялардан ўзининг коммунистик, синфий қарашларидан яккапартиявийлик принципларидан ҳоли эканлиги билан ажралиб туради. 11. Конституция Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаётида сиёсий қарашлар ва мафкуралар хилма-хиллигини ривожлантиришга йўл очиб беради. 12. Конституция инсоннинг табиий ва ажралмас ҳуқуқи ҳисобланган яшаш ҳуқуқини мустаҳкамлайди. 13. Бу Конституцияда давлатнинг халқаро ҳуқуқ субъекти эканлиги, унинг халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилган принципларини тан олиши ва ўз ташқи сиёсатини улар асосида олиб бориши мустаҳкамлаб қўйилган. 14. Конституцияда Республикамиз парламентар бошқаруви шаклидан Президентлик Республикаси давлат бошқаруви шаклига ўтганлиги Конституциянинг давлат органлари тузилиши ва уларнинг ваколатларига бағишланган бобларда ўз аксини топган. 15. Конституциянинг бошидан охригача миллий руҳ, ислом қадриятлари, миллий анъаналар, давлатчилик тажрибасининг таъсири ўз ифодасини топган. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги Конституцияси мустақилликнинг мустаҳкам пойдевори ва буюк келажагимизнинг ҳуқуқий кафолатидир. Таянч тушунчалар: 1. Конституция - лотинча сўз бўлиб, тузиш, тузилиш маъносини билдиради. 2. Конституциянинг функциялари - сиёсий, ташкилий, шакллантириш, юридик. 3. Конституцияларнинг тузилиши - ички ва ташқи тузилиш. 4. Конституциянинг ташқи тузилиши - унинг муносабатлар йиғиндиси, бошқа қонунлар, ҳуқуқ манбалари билан алоқаларини, унинг ҳуқуқ тизими ва жамиятни ижтимоий- норматив тартибга солувчилар тизимидаги ўрни, роли ва аҳамиятини тавсифлаб беради. 5. Конституцянинг ички тузилиши - конституциянинг ички қисмлари: бўлимлар, боблар, моддалар ўртасидаги ўзаро алоқалар, ўзаро таъсирлар йиғиндисидир. 6. Конституциянинг муқаддимаси - конституциянинг мақсадлари, принциплари, асосий қоидаларни кўрсатувчи кириш қисмидир. 7. Аппелляция - лот. - мурожаат, шикоят. 8. Вето - лот. - ман этиш. 9. Репрессия - лот. - бостириш. 10. Миссия - лот. - жўнатиш, топшириқ. Адабиётлар 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. - Т., «Ўзбекистон», 2 007 . 2. И.А.Каримов. Юксак маънавият-енгилмас куч. Т., Маънавият, 2008. 3. И.А.Каримов. «Ўзбекистон - келажаги буюк давлат». Т., «Ўзбекистон», 1992. 4. И.А.Каримов. «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли». Т., «Ўзбекистон», 1992. 5. И.А.Каримов. «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари». Т., «Ўзбекистон», 1997. 6. И.А.Каримов. «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда». Халқ сўзи 1999 й. 15 апрель. 7. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси Т. 1999. 8. Ўзбекистон республикаси «Олий Мажлиси тўғрисида»ги қонуни Т. «Адолат» 1994. 9. Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги қонуни. Т. «Адолат» 1993. 10. Р.К.Қаюмов. «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий ҳуқуқи». Т., «Ўзбекистон», 1998. 11. Конституции Мира. 1-7-томах. Т., 1997-2000. 12. А.Саидов, У.Тожихонов. «Давлат ва ҳуқуқ асослари». Т.1999. 13. О.Каримова. Ў збекистон Республикаси Конституциявий қ онуни. Т., ТДПУ, 2007.