logo

Баркамол авлодни маънавий-ахлоқий ва интеллектуал тарбиялашда оммавий ахборот воситаларининг аҳамияти

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

79 KB
Баркамол авлодни маънавий- ахлоқий ва интеллектуал тарбиялашда оммавий ахборот воситаларининг аҳамияти Баркамол авлоднинг маънавиятли, маърифатли, одоб- аҳлоқли, очиқ кўнгил, софдил, меҳрибон, ғурурли, ватанига содиқ, мард ва жасур меҳр-муҳаббатли бўлиб тарбияланишида оммавий ахборот воситаларининг роли жуда катта. Чунки бу инсоннинг ушбу хислатларини тарбиялашда унга таъсир ўтказади ва унинг онгини ўстиришда муҳим ўринни эгаллайди. Юртбошимиз И.А.Каримов ўзининг «Юксак маънавият - енгилмас куч» асарида: «халқимиз доимо маънавий жасорат ҳисси билан яшаган ва бу улуғ туйғу унинг ҳаётида йиллар, асрлар ўтгани сайин тобора кучайиб, юксалиб бормоқда. Чунки халқ маънавияти шундай бир буюк уммонки, ҳар қайси ав- лод ундан куч-қудрат, ғайрат ва илҳом олиб, ўзининг нақадар улкан ишларга қодир эканлиги намоён бўлади»,2 - деб таъкидлаган эди. Зеро, халқнинг маъ- навиятини шакллантириш аждодлар мероси асосида намоён бўлар экан, ёш авлоднинг ОАВнинг ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашга таъсири: муаммолар ва ечимлар маънавий-ахлоқий ва интеллектуал тарбияланишида маънан комил ва ақлан соғлом, ижтимоий ва инсонпарварлик хислатларга эга бўлишига хиз- мат қилади. Жаҳон стандартларига мос келадиган ўқув масканларимиз ҳар бир ёш авлоднинг таълим олишига бўлган иштиёқини янада оширади. Бу эса Юрт- бошимизнинг ёш авлодларга кўрсатаётган ғамхўрликлари, уларнинг таълим тарбия олишлари, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиб дунёни кўриб билиб бориши ва баркамол авлод бўлиб етишишлари учун кенг йўл очиб бер- ганликларининг ёрқин намунасидир. Жамиятга пухта ва чуқур билимли, юқори малакали кадрларни етиштириб бериш таълим ислоҳатларининг асосий йўналишидир. Таълим ва тарбия жа- раёнини сифат самарадорлигига эришишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёсдир. Президентимизнинг «Юксак маънавият енгилмас куч» асарида «Бугунги кунда таълим тарбия соҳасидан бошлаб , матбуот, телевидение, интернет ва бошқа ОАВнинг ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашга таъсири: муаммолар ва ечимлар оммавий ахборот воситалари театр, кино, адабиёт, мусиқа, рассомлик 2 И.А.Каримов. «Юксак маънавият - енгилмас куч». -Т.; «Маънавият», 2008 170б. 53ОАВнинг ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашга таъсири: муаммолар ва ечимлар ва ҳайкалторошлик санъатигача, бир сўз билан айтганда инсоннинг қалби ва тафаккурига бевосита таъсир ўтказадиган барча соҳалардаги фаолиятимизни халқнинг маънавий эҳтиёжлари, замон талаблари асосида янада кучайтири- шимиз, янги босқичга кўтаришимиз зарур» 1 - деб кўрсатилган. Ўқувчиларимиз учун бериб борилаётган телекўрсатувларда мултьфиль- млар орқали, кинофильмлар орқали миллий қадриятларимизни, удумларимиз- ни уларнинг онгига сингдириб Ватанга садоқат рухида тарбиялаб боришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёс. Ўқитувчилар тарбия соатла- рида ўқувчиларимизнинг телекўрсатувлар орқали кўпроқ қайси дастурлар- ни томоша қилишларини айтиб туришларимиз, шунингдек уйда ота оналар ўз фарзандларининг уйдаги компьютер техникаларида нималар ишлаётгани ва кўраётгани ва уларнинг томоша қилаётган телекўрсатувларини назорат қилишлари мақсадга мувофиқдир. Урф-одат дастурларимизни ўз ўрнига қўйиб қадрлашимиз ва ёшларимизни айрим бўлмоғир кинофильмлар таъсиридан сақлашимиз керак. Буларга амал қилинганда уларнинг кўз қарашлари салбийдан ижобий томонга секин-аста ўзгариб боради. Ўқувчиларимиз учун Ўзбекистон телерадиокомпанияси томонидан бериб борилаётган телекўрсатувларда табиат гўзалликларини, давлат мулкини ас- рашни ва қадрлашни, миллий қадриятларимизни, удумларимизни ўргатиб бориш ҳақида ва тил ўрганиши учун дастурлар бериб борилмоқда. Бу орқали ўқувчиларнинг аҳлоқий сифатлари бойийди, уларнинг тафаккур даражаси кенгаяди, она Ватанига бўлган меҳр муҳаббати ортиб боради. Шу орқали ўқувчиларда чиройли қилиб расмлар чизиш, қўшиқ куйлаш ва шунингдек телекўрсатувларда кўрганларини эслаб қолиш қобилияти юқори бўлади. Хулоса қилиб шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, баркамол авлодларимизни маънавий-ахлоқий ва интеллектуал тарбиялашда оммавий ахборот воситалари катта аҳамиятга эгадир. У ўқувчиларнинг умумий 1 И.А.Каримов. «Юксак маънавият - енгилмас куч». -Т.; «Маънавият», 2008 129б.ОАВнинг ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашга таъсири: муаммолар ва ечимлар ривожланишига таъсир эта- ди, уларнинг маънавий дунёсини шакллантириш билан бирга уларнинг дарс жараёнида ўзлаштирилган назарий билимларини янада чуқурлаштириш ва амалиётда қўллай олиш кўникмасини қарор топтирувчи жараён саналади.ОАВнинг ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашга таъсири: муаммолар ва ечимлар