logo

Геологик ҳодисалар. Эндоген ва экзоген геологик ҳодисалари ва уларнинг аҳамияти. Эндоген геологик жараёнлар

Yuklangan vaqt:

15.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

481.5 KB
Геологик ҳодисалар. Эндоген ва экзоген геологик ҳодисалари ва уларнинг аҳамияти. Эндоген геологик жараёнлар Режа: 1. Геологик ҳодисалар ҳақида. 2. Эндоген геологик ҳодисалари. 3. Экзоген геологик ҳодисалари. 4. Ернинг ички энергияси билан боғлиқ бўлган тектоник ҳодисалар. 5. Тоғ жинсларининг дислокацияси. 6. Сейсмик ҳодисалар. 7. Магматизм, вулканизм, метоморфизм ҳақида тушунчалар.  Табиатда учрайдиган тоғ жинсларининг кимёвий ва физик кучлар таҳсирида пайдо бўлиш жараёнига геологик ҳодисалар дейилади. Ернинг ички ва сиртқи қатламларида ўзаро муносабатдаги ички ва ташқи кучлар таҳсирида узлуксиз геологик ҳодисалар содир бўлиб туради. Геологик ҳодисалар икки хил бўлиб, улар эндоген ва экзоген ҳодисаларга бўлинади. Эндоген ҳодисалар ернинг ички динамик кучлари – катта босим ва ядронинг юқори температураси таҳсирида келиб чиқади. Улар ташқи муҳитга камдан- кам боғлиқ бўлади. Экзоген ҳодисалар ернинг сиртқи қисмида бўлиб, кўпинча ташқи динамик кучлари кам босим ва паст температура таҳсирида вужудга келади. Эндоген ҳодисалари ернинг релғефини (қиёфасини: материк, тоғлар, океан, чуқурликларни), тектоник дислокацияланган тоғ жинсларининг ётиш шаклини, магматик ва вулканик отилиб чиққан тоғ жинсла-рининг жойлашишини, ер сиртининг харакатланишини, шу жумладан ер қимирлаш ҳодисалари натижасидаги ўзгаришларни ва литосферанинг олдинги холатининг бузилишини вужудга келтиради. Экзоген ҳодисалар қуёш энергиясининг кучли оқими таҳсирида ер сиртида ҳар хил ташқи динамик ўзгаришларнинг рўй бериши оқибатида содир бўлади. Яҳни бу ўзгаришлар сув ва ҳаво массаларининг узлуксиз бир жойдан иккинчи жойга оқиб ўтиши, жисмларнинг кимёвий ва физик холатининг ўзгариши натижасида нураши, емирилиши ва уларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчирилиб ётқизилиши каби ўзгаришлар экзоген ҳодисаларга киради. Экзоген ҳодисалари ташқи омилларнинг ҳал қилувчи ролига қараб классификацияланади: ер сиртидаги оқар сувлар-нинг, музликларнинг, денгиз тўлқинлари ва оқими ҳамда ер ости сувларининг фаолияти натижасида рўй берадиган геологик ҳодисалар, тирик организм ва инсоният фаолияти билан боғлиқ бўлган ўзгаришларга бўлинади. Ернинг ички энергияси билан боғлиқ бўлган эндоген геологик ҳодисалар  Ер қаҳри ўзаро муносабатдаги ернинг ички (эндоген) ва ташқи (экзоген) кучлари таҳсирида доимо ўзининг таркибини, тузилишини ва шаклини ўзгартириб туради. Ернинг чуқур қатламлари ва ядро-сининг кучли босими ва юқори ҳарорати таҳсирида пайдо бўладиган ернинг ички кучлари, ер лито- сферасининг бошланғич холатдаги жойлашган қатлам-ларини бузади ва уларнинг жойланишларини ўзгарти-ради. Шу муносабат билан янги холатда жойлашган тоғ жинслари қатламларини, ер ёриқларини, тоғ жинслари ётқизиқларини, қатламларнинг сурилиш-ларини ва ер релғефи (қиёфаси)нинг ўзгаришларини вужудга келтиради. Ернинг ички кучларининг фаолияти вулканлар ва ер қимирлаш ҳодисаларини вужудга келтиради. Ернинг ички кучлари кўпинча ернинг сиртида нотекисликни, яҳни вулканлар натижасида отилиб чиққан бир вақтлар ернинг катта чуқурлигида жойлашган эритма холатидаги магматик (грекча магма - хамир демакдир) жинслардан иборат ер юзидаги тоғларни ва чуқур-ликларни вужудга келтиради. Улар ер сиртининг айрим жойларини жуда секинлик билан кўтарилишига ёки чўкишига сабабчи бўлади – бунга асрий ўзгариш деб айтилади. Ернинг кўтарилиши ёки чўкиши натижасида қуруқликлар сурилиб денгизларга ёки аксинча денгизлар қуруқликка айланадилар. Агар денгизлар сурилиб қуруқликни босса, бунга трансгрессия ҳодисаси ва денгизлар сурилиб қуриб, қуруқликка айлансалар, регрессия ҳодисалари дейилади. Масалан Шимолий океаннинг жанубий қирғоғи аста-секин пасаймоқда ва юз йил давомида айрим жойлари 40 сантиметрдан 80 сантиметргача пасайган. Худди шунингдек Крим ва Кавказ тоғларида ҳам айрим жойларида кўтарилиш ва пасайиш холлари кузатил-моқда. Бундай ҳодисаларга эпейрогеник харакат дейи-лади. Ер қаҳрининг вертикал ўзгаришларидан ташқари литосферанинг сиртқи қисмида аста-секин горизонтал силжиш холлари ҳам мавжуд. Бу ўзгаришларни гео-логия фанининг бўлими бўлган тектоника қисми ер қаҳрининг силжишини, унинг тузилиши, шакли ва тоғ жинсларининг ётиш шароитларини ўзгаришини ўрга-тади. Тектоник ҳодисалар Эндоген ҳодисалари натижасида ер қаҳрида тоғ жинслари қатламларининг ётиш шароитларининг бузи-лиши, синиши, узилиши, силжиши ва жойланиш шаклларининг ўзгариши каби ҳодисаларннги рўй бериш жараёнига геотектоник ҳодисалар дейилади. Тектоник ўзгаришлар натижасида ер юзида тоғлар пайдо бўлади. Тоғ деб баландлиги денгиз сатҳидан 200 метрдан зиёд бўлган тепаликка айтилади. У ёки бу қадар чўзилган шаклдаги тепаликлар хребтлар ва катта узунликдагиси эса тоғ занжири дейилади. Тоғлар ер қаҳрида пайдо бўладиган ички вертикал ва ёнбош босимлар харакати натижасида пайдо бўлади. Бунга тектоник харакат дейилади. Тектоник харакат натижа-сида тоғ жинслари қатламларининг олдинги ётиш холатлари бузилиб, янги шаклда тахланган, тўкилган, силжиган холатларда ва бошқа тектоник шаклда ёта-дилар, унга тоғ жинсларининг дислокацияси дейилади. Шу йўсинда пайдо бўлган тоғларга тектоник тоғлари дейилади. Тектоник тоғ жинслари дислокацияси – ётиш шароитлари бўйича 2 гуруҳга бўлинади: 1. Бурмали – пликатив дислокация (қатлам-қатлам бўлиб тахланган холатда жойлашган тоғ жинслари). Булар узилмаган бир бутун жойлашган тоғ жинсларини ташкил этади. 2. Ташландиқ узилмали – дизюнтив дислокациялар (айрим-айрим жойлашган узик холатдаги тоғ жинс- лари). Қатлам-қатлам бўлиб жойлашган тоғ жинслари оддий моноклинал шаклда, яҳни қия ётқизилган холатида кўпроқ учрайди. Улар антиклинал ва синклинал кўринишида жойлашадилар. Яҳни тоғ жинсларининг қатламларини кузатиб борсак, унинг юқорига кўтарилганини, секин-аста эгилиб гумбаз ҳосил қилганини ва ёнбағирлари қиялашиб пастга тушганини кўрамиз, унинг устида ётган барча қатламлар ҳам худди шу тарзда эгилиб- букилганини кўрамиз. Бунга бурмали дислокация дейилади. 5-шакл. А – антиклинал, С – синклинал. 1 – эгар, 2 – мулғда, 3 – қанотлар, 4 – супес, 5 – лойсимон сланец, 6 – гравий. Шаклда кўрсатилганидек бурманинг юқорига қараб эгилган тарафи эгар ёки антиклинал деб аталади, пастга томон эгилган қисми мулғда ёки синклинал дейилади. Қатламларнинг иккита букилиш оралиғидаги қисми бурманинг қанотлари дейилади. Босим кучининг кўп-озлигига қараб бурманинг шакллари ҳар хил: ялпоқ, юмалоқ, қайрилган, кескин букилган бўлади. Бурмали дислокацияларга мисол қилиб Урал, Кавказ, Олтой ва Шарқий Осиё тоғларини кўрсатиш мумкин. Узилма дизюнтив дислокациялар тоғ жинсларининг букилиши маҳлум даражагача бўлиб, вертикал ёки қия босим кучи кўпайиб чегарадан ўтиб кетганда бурма у ёки бу жойдан узилиб кетиб бир қисми иккинчисининг устига сурилиб қолади. Бу холат узилган бурма дислокацияси дейилади. 6-шакл. Узилма дислокациялар. 1 – лойсимон сланец; 2 – гравий; 3 – глина (гил). Сейсмик ҳодисалар Ер қимирлашининг келиб чиқиши ва содир бўлиши билан боғлиқ бўлган ҳодисаларга сейсмик ҳодисалар дейилади. Бу ҳодисаларга геологик омиллар ва эгилув-чан тўлқинлар таҳсири натижасида ерни бирданига қўзғалиши киради. Бу ҳодисаларни сейсмологлар ўрганади. Ер қўзғалишининг асосий сабабларидан бири ер ядросидаги газли эриган магмага ер ёриқлари орқали устки ва ўрта қатламлардан сув ёки ёр юзидаги янги пайдо бўлаётган айрим тоғ жинсларининг тушиб йиғилиши натижасида кучли кимёвий реакциялар таҳсирида портлаш содир бўлиб, ер қўзғалади ва баҳзан вулкан бўлиб отилиб чиқади. Айрим холларда ер қўзғалиши ер остидан қазиб олинган қазилма бойликлар ўрнида бўш жойлар қолиб, унинг бузилишидан ёки ер ости сувлари билан тўлишидан, ва бўшлиқ жойлардаги тоғ жинсларининг чўкишидан ҳам ер қимирлаш содир бўлади. Ер қимирлаш ҳодисалари сейсмик харакатчан-лигига қараб уч гуруҳга бўлинади: 1) Мегосейсмик – улар иншоотларни емирилиши ва ер қаҳрининг чўкиб деформацияланиши билан боғлиқ холда бўлиб ўтадиган ер қимирлаш ҳодисалари. 2) Макросейсмик – камроқ интенсивлик билан харакатланувчи, лекин аниқ сезиларли даражада бўлиб ўтадиган ер қимирлаш ҳодисалари. 3) Микросейсмик – фақатгина махсус асбоблар ёрдамида сезиладиган ер қимирлаш ҳодисалари. Ер қимирлаш ҳодисалари – уларни келтириб чиқарадиган омилларига қараб учга бўлинади: 1) Денудацион. 2) Вулканик. 3) Тектоник. 1. Денудацион ер қимирлашлар, карст бўшлиғи устидаги тоғ жинсларининг чўкишидан ёки тоғларнинг айрим қисми синиб қулаб тушишидан келиб чиқади. 2. Вулканик ер қимирлашлар отилиб чиққан вулканлар бўшлиқларидаги қисилган газларнинг порт-лашидан содир бўлади. 3. Тектоник ер қимирлаш – тоғ жинсларининг тектоник дислокацияси натижасида содир бўлади. Ер қимирлаш ҳодисалари ер қимирлаш кучига қараб 1 дан 12 баллгача бўладиган сейсмик минтақа-ларга бўлинадилар. Магматизм, вулканизм ва метоморфизм Интрузив магматизм деб эндоген ҳодисалар йиғиндиси билан боғлиқ холда магманинг кўтарилиб ер сиртига чиқиб келишига айтилади. Интрузив магма-тизм натижасида бир жинсли гранитлар ва грано-диоритлардан иборат бўлган марказга қараб тахланган ва тоғ занжири ўқига параллел чўзилган шаклдаги бурмали холатдаги тоғлар пайдо бўлади. Вулканизм, яҳни эффузик магма – бу магманинг харакатланиш шакли бўлиб, вулканик отилиб чиққан тоғ жинсларининг пайдо бўлишини акс этади. Вулканик отилиб чиқиш ер сиртига эриган лаваларнинг 900-1200 градусда совиган холатида оқиб чиқишига айтилади. Вулканлар билан газлар, буғлар ва магмадаги бошқа элементлар ҳам отилиб чиқади. Вулканлар характерига кўра марказий турдаги вулкан-ларга, бунда отилиб чиқиш марказий тешиклардан содир бўлади ва ёриқсимон вулканлар – унда лавалар ер қаҳрининг ёриқларидан отилиб чиқади. Марказий турдаги вулканлар конус шаклидаги тоғларни барпо этиб, қияликлари 30-35 градусга тенг бўлади ва баранкос деб аталувчи кесик жардан (чуқурликдан) иборат бўлади. Вулканик конусларнинг юқори қисми кратери (кратер ўлчами – конус ичининг диаметри 2-3 кило-метргача боради) емирилган бўлиши мумкин. Бу холларда кратер ўрнига калдерғ деб аталувчи катта диаметри 25-30 километр келадиган ўйилма чуқурлик пайдо бўлади. Унинг ёнбағирлари тик ва пасти текис бўлади. Ёриқсимон вулканлар натижасида айрим холларда катта қалинликдаги эффузик тоғ жинслари пайдо бўлади. Вулканлар 3 гуруҳга бўлинади. 1. Харакатдаги. 2. Сўнган. 3. Қадимги. Харакатдаги вулканлар деб яқин ўтмишда ва ҳозирги замонда тез-тез отилиб чиқадиган вулканларга айтилади. Сўнган вулканлар деб – қачон отилгани тўғрисида ҳеч қандай маҳлумот сақланиб қолмаган вулканларга айтилади. Қадимги вулканлар деб – ухлаган ёки вақтинча сўнган деб аташ ҳам мумкин, чунки улар яна харакатга кирган холлари ҳам учраган. Метоморфик тоғ жинслари магматик, шунингдек чўкинди тоғ жинсларининг чуқур ўзгариши натижасида катта температура ва босим, кимёвий актив жинслар таҳсирида пайдо бўлади. Асосий адабиётлар: 1. Қац Д.М. «Основқ геологии и гидрогеологии» М. «Колос», 1981 2. Толстой М.П; Малыгин В.А. «Основы геологии» М. «Недра», 1988 3. Горшков Г.П; Якушев А.Ф. «Обшая геология» М. МГУ, 1962 4. Ланге О.К. «Геологияга кириш», Т. «Ўрта ва олий мактаб»,1962 5. Малыгин В.А. «Основы геологии и гидрогеологии» М. «Недра»,1976 6. www . ziyonet . uz 7. www . qmii.uz