logo

Ем-хашак ўтлар. Беданинг ахамияти, биологияси ва етиштириш технологияси”. Тамаки -биологияси ва етиштириш технологияси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

53 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Ем-хашак ўтларининг ахамияти, биологик гурухлари. 2.Беданинг ахамияти, тарқалиши, ҳосилдорлиги. 3.Беданинг биологик хусусиятлари ва навлари. 4.Беданинг ўтмишдоши, ерга ишлов бериш, ўғитлаш тизими. 5.Беданинг эқиш меъёри, муддати, усули. 6.Экинларни папрваришлар ва ҳосилни йиғиб олиш. 7. Беданинг хар уримини бир хил ривожланиш даврида уриш мумкинми ? 8 .Уруг олиш учун беданинг Қайси уримини колдириш керак \ 9 .Бедадан силос тайёрлаш мумкинми 10 .Ахамияти, таркалиши, хосилдорлиги . 11. Систематикаси, биологик хусусияти ва www.arxiv.uz 1. Тамаки баргидан сигарет, папирос, сигара, сакич ва хидлайдиган махсулот ишлаб чиқилади. Барг таркибида: 1-4% никотин, 1%эфир мойи, 4- 7% смола, 7-10% оқсил, 4-13% карбон сувлари, 13-15%кул мавжуд. Тамаки махсулотининг хиди, хушбуйлиги смола ва эфир мойига боглик. Ватани- Марказий ва Жанубий Америка. Ер юзидаэкин майдони 4,75 млн.га. Энг кўп экадиган давлатлар - бу Хитой,Хиндистон, Бразилия. Узбекистонда Самарканд вилоятининг Ургут туманида 8 минг га майдонга экилади, хосили 2-3,5 т га. 2. Тамаки S о1а n асеае оиласига, Nicotiana авлодига мансуб. Бу авлоднинг 2-та тури мавжуд: 1 N.taЬасиn -тамаки ва 2. N . гиstiса махорка. Махоркадан чеқиладиган махорка, лимон кислотаси ва никотин ишлаб чиқилади. Тамаки навлари папирос ва сигарета гурухларига бўлинади. Папирос гурухи Шарк ва Америка турларига бўлинади. Узбекистонда тамақининг хушбуй ва скелет навлари экилади. Тамаки бир йиллик ўсимлик бўлиб илдизи ук илдиз, ерга 2,5-2 м гача чукур кириб боради. Пояси тик ўсади, юмалок учи шойланган бўлади, буйи 1-2 м гача етади. Барглари йирик бандли ёки бандсиз чети текис, овал шаклда, тухумсимон ёки эллепсимон, учи уткир, юзаси силлик ёки гадир будур бўлади. Бир туп ўсимлигида 25-50 та гача ва ундан кўпбарг бўлади. Барглар ва пояси ёпишкок калта тук билан копланган. Гули икки жинсли узидан хам четдан чангланиши мумкин. Уруги жигар ранг, майда 1000 донасининг вазни 0,05-0,12г 1.Тамаки шартли ривожланиш даври. 2.Ўсимликни шаклланиши далага ўтказилган сўнг 10-12 кун утгач бошланади 40-50 кун давом этади. 3.Гуллаш даври гунча хосил бўлгандан кейин 2-10 кунда гуллайди, 30-35 кун давом этади. 4.Уругни шаклланиши ва пишиши гулдан кейин 20-22 кунда тулик пишади. 5.Баргларини шаклланиши ва пишиши барг кучат даврида бошланади далада хам давом этиб гунчалашга 5-10 кун колганда 3-5 та барг ўсиш www.arxiv.uz нуктасида туп бўлиб чиқади, барг хосил бўлишидан тула шакллангунга 25-30 кун утади. Тамаки ёругсевар, қисқа кун ўсимлиги, уруги 10-12°С униб чиқади. Муқобил харорат 25-30°С, майсаси 2°С нобуд бўлади. Тамаки намсевар, транспирация коэфициенти 500-600 га тенг. Тамаки тоза, унумдор ерларга экилади, рН 6,5-7,0. Огир лойли, шурланган, боткокланган тупроқларда экилмайди. Тамақининг усув даври икки боскичга бўлинади: 1.кучат даври-35-45 кун давом этади, 5-6 барг ривожланади, буйи 14-15 см бўлади, 2. дала даври 80- 120 кун давом этади. Баргнинг сифати навига ва ташқи мухитга боглик. Навлари: Американ-287С, Дюбек Киргизский-03-4-15, Дюбек Узгенский- 9. 3.Тамаки уруги нихоятда майда бўлганлиги ва дастлабки ривожланиш даврида илдиз лари жуда нозиқ бўлиб сеқин ўсиши туфайли тамаки кучати иситиладиган ёки совук парникларда етиштирилади. Парник хўжалиги ташқил килиш учун ажратилган ер текис ва жанубга ёки жануби-гарбга караган бироз нишоб бўлиши керак. Парниклар кварталларга ажратилади. Хар бир кварталда 12 тадан парник жойлаштирилади. Кварталлар орасида 5- 6 м ли транспорт учун йўл ажратилади. Хар икки парникнинг орасида 70 см келадиган йўлакча бўлиши лозим. Бакувват кучат етиштириш учун парник юзаси чиринди, чимзор тупроқ ва кумни нисбатан 2:1:1 ёки 1:1:1 да аралаштириб 1-1,5 смли гилвирдан ўтказиб 10 см калинликда солинади. Чириндили аралашмани озиқ моддалар билан бойитиш ва кучатни усув даврида озиқлантириш учун парникнинг хар 1кв м 6 г аммиакли селитра, 20 г суперфосфат ва 5 г калий сульфат чириндили аралашма билан коришилади. Бу тадбир дастлабки даврдаёк кучатларнинг ўсиши ва ривожланишини анча тезлаштиради. Кучат 35-60 кунда етиштирилади. Иссиқ парникда уруг ундириладиган харорат 27-30С атрофида бўлиши керак. Хар 1 м 2 дан 2200-2500та кучат олинади. www.arxiv.uz Тамаки уруги эқишдан олдин ивитилади, аммо эрта экиладиган бўлса, уруг ивитилмайди. Совук парникларда 1 кв м га 1-1,5 г иссиқ, ярим иссиқ парникларда 0,4-0,6 г уруг экилади. Эқишдан олдин парник юзаси текисланади, зичланади ва сугорилади. Уруг сепилгандан кейин 0,4-0,5 см калинликда чиринди ёки кум сепилади, устига сув сепилади. Хар куни 0,5 л\ кв м меъёрда сугорилади. Озиқлантириш учун 10 л сувга 30 г аммиакли селитра 50 г суперфофат, 20 г калий сульфати аралаштирилади ва шу эритма 4-5 м 2 га сепилади. Кучатни далага ўтказишдан 6-8 кун олдин сугориш камайтирилади, 2-3 кун колганда тухтатилади. Кучатлар 5-6 та чин барги чиқарганда ва буйи 12-14 см етса далага эқиш мумкин. Кучатларни парникдан кучириб олишдан 1-2 соат олин кондириб сугорилади. Кучатлар саралаб олинади ва яшикларга илдизи ичкарига килиб терилади, хул латта билан ёпиб то далаг жунатулганга кадар сояда сакланади. Тамаки дон, дон дуккакли экинлардан, бушаган ерларга экилади. Сурункасига 4-5 йил бир далага экилса хосил камаяди. Тупроқнинг 10 см чукурлигида харорат 10С бўлганда кулда ёки машинада тамаки кучатини далага ўтказиш мумкин. Тамаки кучати эқишда СКН-6, СКН-6А ва СКНБ-4 русумли кучат ўтказиш машиналардан фойдаланилади. Тамаки кучати кулда ўтказилганда 60-70 см кенгликда эгат олиниб дархол сугорилади. Кучат эқиш калинлиги экилган нав турига боглик. Остролист нав туридаги навлар 45-50 минг\га, Америка турига кирадиган навлар 85-115 минг\га ва Дюбек нав турига кирадиган навларда 200 минг гача экилади. Эқиш тизими 60х15,60х30 см. Узбекистонда кучат апрел ойида ўтказилади. 2-3 кун утгач нобуд бўлган кучатларни куриш мумкин, урнига 4-5 кун ичида бошқа кучат ўтказилади. Кучат эқишга ер тайёрланиши билан бирга 20 т\га гунг, N - 100, Р - 40, К - 120 меъёрда угит қўлланилади. Усув даврида бегона утлар билан кўрашилади, тамаки майдонларида трефлан 2 кг\га, девринол 2-3 кг\га, катаран 1-2 аг\га ва табакрон 2-3 кг\га каби гербицидлардан фойдаланиш www.arxiv.uz мумкин. Усув даврида 7-9 марта сугорилади, сугориш меъёри 400-600 м 3 \га сугориш тизими 2-3-4, 2-2-2. Баргларини тула етилиши учун гул тўплами ёки гул тўплами билан 2-3та ёки 5-6 та барглари юлинади. Тамакида касалликлар ва зараркунандалар кўп учрайди, уларга карши чоралар курилади. Тамақининг гул тўплами ва учки навдаларини юлиш яхши натижа беради. Бунда пояси ва илдизи яхши ўсади ва ривожланади. Агар ўсимлик яхши ривожланган бўлса, 15-20% гуллаганда ўсимликнинг гул тўплами чилпинади. Тупроқ унумдорлиги Ўртача бўлган ерларда ўсимлик 40-50% чилпинади. Унумдор ерларда ўсимлик 60-70% гуллаганда чилпинади. Баргнинг учидан бошлаб 30-40%гача саргиш тусга кира бошланиши, юзасининг мумсимон губор билан копланиб, тулқинсимон бўлиши, учлари ва ёнлари бир оз эгилиши, шунингдек калинлашиб ва мурт бўлиб поядан осон узиб олиниши баргларнинг техник жихатидан етилганлигини билдиради. Усув даврида барглар 5-7 марта йигилади. Йигилган барглар кулда ёки машинада ипга тизилади, бир метр ипга 160-180 та барг тизилади, тизилган барглар махсус жойларда куритилади, куритиш бир нечта усулда бажарилади. Бу даврда барг таркибида анча ўзгаришлар руй беради. Хлорофил парчаланади, никотиннинг миқдори камаяди, хушбуйлиги ошади. Барг саргаяди. Бу жараён 3-4 кун давом этади. Кейин барглар 40-50С да куритилади. (Куёш нурида ёки махсус куритгичларда) Бу жараён фиксация деб юритилади. Куритилган барг 5 тадан навга бўлиб богланади. Баргларни намлиги 19%дан ошмаслиги керак. Куритилган баргга дастлабки ишлов берилади ва заводларга топширилади. Тамаки уругчилиги. Тамақининг бир гектар майдонидан Ўртача 2 ц уруг олинади. Бир гектарга сарфланадиган уруг миқдори 80 г. Тамақининг хар хил навлари 300 м узокликда экилиш лозим. Барг икки марта узилади. Гул туламнинг янги гуллари ва гунчалари юлиб ташланади. Бу тадбир тула гуллаганда ёки 3-5 та яшил кўсак хосил бўлганда ўтказилади. Гул тўпламда 50-70% гул колдирилади, колгани юлиб ташланади. www.arxiv.uz Кўсакларнинг 70% жигар ранг тусда бўлганда хосил йигиштирилади, тамаки бошлари ток кайчиси билан 10-15 см узунликда кесилади. 40-50 таси бирлаштирилиб богланади, осилади. Сояда тагига брезент ёйилади, тула куригандан кейин янчилади. 8-10 кг хажмдаги сурпдан тикилган халтачаларда сакланади, намлиги 10% дан ошмаслиги керак. Тамаки 20 0 С да 60-65% намликда сакланади. www.arxiv.uz Адабиётлар 1. Х . Атабаева , О . Қодирхужаев Ўсимликшунослик , Т . Янги аср авлоди .2006 йил ( лотин алифбосида ). 2. О . Мирзаев , Т . Худойберганов Ем - хашак етиштириш - Андижон 2003 й . 3. Х . Атабаева ва бошқ . Ўсимликшунослик , Т . Мехнат .2004 й . 4. И . Каримов бир йиллик ва кўп йиллик Мустақил юрт ғалласи , Т . Ўзбекистон 2003 й . 5. А . Омонов , Х . Бўриев , Л . Ғафурова , А . Нурбеков Бир бошоқ дон . Т .2004 й . 6. З . Умаров , А . Атабаева ва бошқ . Нон ризқи рзўимиз , Т . Навруз 1994 й . 26 бет . 7. Н . Г . Андреев Луговое и полевое кормоворизводстсво М . Колос 1989 г .495 с . 8. Х . Атабаева ва бошқ . Ем - хашак етиштириш . Т . мехнат 1997 й . 9. Бўриев Х . Ч ., Атабаева Х . Н ., Қанд лавлаги уруғчилиги ( тавсиянома ) 199 й . 10. Зауров Д . Э ., Сборшикова С ., Рисоводство Т . Мехнат 1989 й . 11. Д . Ёрматова Дала экинлари биологияси ва етиштириш технологиясидан амалий машғулотлар . 12. Электрон дарслик , илмий монография , мақолалар , номзодлик ва магистрлик диссертациялари , илмий Амалий анжуманлари , маърузалар тўпламлари , газета ва журналлар , статистик маълумотлар , тўпламлар , матъураз матнларининг электрон версияси . 13. Интернет сайтлари : www . ziyonet . net