logo

Ўзбекистоннинг табиий географик районлаштирилиши. Табиий географик районлаштиришнинг баъзи бир услубий масалалари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

81.5 KB
Ў збекистоннинг табиий географик районлаштирилиши. Табиий географик районлаштиришнинг баъзи бир услубий масалалари Режа: 1. Табиий географик районлаштирш 2. Табиий географик районлаштириш 3. Ў збекистоннинг текислик провинциячаси устюрт округи Комплекс табиий географик райондааштириш — табиий географиянинг энг муҳим биринчи даражали муаммоларидан бири хисобланади. Табиий географик районлаштиришнинг илмий жиҳатдан пухта асосланган принўипи, услуби ва таксономик бирлиги (схемаси) фақат илмий аҳамиятга эга бўлишдан ташқари халқ хўжалигининг турли соҳалари учун ҳам амалий аҳамиятга эгадир. Чунки табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиб, ўзгартириш, халқ хўжалигини интенсив, ривожлантириш, халқ хўжалик тармоқларини ихтисослаштириш энг аввало ҳудуд табиати ичидаги тафовутларни ҳар томонлама ва илмий жиҳатдан пухта билишни тақозо этади. Табиий географик районлаштириш бу ҳудудда маълум қонуният асосида жойлашган ва табиатда объектив мавжуд бўлган, бирбиридан табиий хусусиятлари жиҳатидан фарқланадиган ҳар хил табиий ҳудудий комплекслдрни аниқлашдир. Табиий-географик районлаштиришиинг принўипи бу табиии географик бўлинишнинг объектив ҳолда мавжудлигига бирлик принўипи, комплекслик принўипи, объективлик принўипи, шгсбий бир хиллик принўипи, генетик принўипи ва бошқа принўиплари мавжуд. Маълум ҳудудни табиий географик жиҳатдан районлаштиришда тадқиқотчилар ҳар хил услублардан фойдаланишлари мумкин. Уларнинг энг муҳимлари: турли хил хариталарни бир-бирига таққослаш услуби ландшафт ва типологик комплекслар хариталаридан регионал бирликларни аниқлаш услуби; характерли ландшафт комплексларининг устунлик услуби; картографик услуб; табиий географик бирликларни бевосита далада (жойда) аниқлаш услубий. Табиий географик районлаштиришнинг яна бир мухим тонони бу районлаштиришнинг таксономик бирликлари (чизмаси) дир. Шу вақтгача Ўзбекистон ҳудудини районлаштиришнинг ҳамма қабул қилган ягона таксономик бирлиги йўқ. Ваҳоланки Туркистон, жумладан Ўзбекистон ҳудудини табиий географиқ районлаштириш билан Л. С. Берг (1913), С. И. .Аболан (1929), В. М. Четиркин (1944); Э. М. Мурзаев (1953, 1958), П. С. Макеев (1956), Л. Н. Бабушкин, Н. А. Когай (1964) шуғулланганлар ва ўз таксономик бирликларини тавсия этганлар. Булар ичида Л. Н. Бабушкин, Н. А. Когайларнинг районлаштириш тизими дикқатга сазовордир. Чунки уларнинг табиий географик районлаштириш тизими Ўзбекистон ҳудудини ҳамма қисмини тўлигича қамраб олган. Л. Н. Бабушкин, Н. А. Когай Туркистоннинг бир кисми ҳисобланган Ўзбекистон ҳудудини табиий географик районлаштиришда қуйидаги таксономик бирликлар тизимини қўллайди: мамлакат (ўлка) — провинўия — провинўияча — округ — район—ландшафт. Л. Н. Бабушкин, Н. А. Когай районлаштириш тизимига кўра Ўзбекистон ҳудудининг асосий қисми Турон провинўиясига киради. Л. Н. Бабушкин, Н. А. Когай Турон провинўиясини текислик ва тоғ олди — тоғлик деб икки провинўиячага ажратади. Текислик провинўиячасига Устюргг, Қуйи Амударё, Қизилқум ва Қуйи Зарафшон округларини; тоғолди — тоғлик провинўиячасига эса Ўрта Сирдарё, Фарғона, Ўрта Зарафшон, Қашқадарё ва Сурхондарё округларини киритади. Ҳар бир округ ўз навбатида районларга, районлар эса ландшафтларга бўлинади. Биз Ўзбекистон ҳудудини табиий географик районлаштиришда уни ўрта умумтаълим мактаблар дастурига яқинлаштириш ва талабаларга қулайлик туғдириш мақсадида қуйидаги районлаштириш тизимини кўлладик: Провинўия—провинўияча — округ — район — ландшафт. Маълумки, Ўзбекистон ҳудудининг асосий қисми Турон табиий географик провинўиясига, фақат Устюрт платоси эса Марказий Қозоғистон провинўиясига киради. Демак, Ўзбекистон ҳудуди Турон провинўиясининг бир қисми ҳисобланиб, табиий комплекслари унсурларининг фарқи унинг текислик қисми билан тоғ олди ва тоғларида яққол кўзга ташланади. Бинобарин, Ўзбекистон ҳудудини текислик ва тоғ олди тоғ деб иккита провинўиячага ажратиш мақсадга мувофиқ. Ўзбекистоннинг текислик ва тоғ олди тоғлик қисмлари ландшафтнинг ривожланиши ва вужудга келиши жиҳатидан ҳам, ҳозирги табиий географик хусусиятлара жиҳатидан ҳам бир- биридан фарқ қилади. Тоғларда денудаўия ва эрозия жараёни кучли ва улар тоғ олдига кели6 тўпланади. Текислик қисми зса узок вақт денгиз тагида қолиб, қалин мезокайназой чўкинди жинслари билан қопланган. Тоғли қисми эса лсосаў палеозой жинсларидан таркиб топган бўлиб, герўин ва сўнгги тектоник жараёнлар натижасида кўтарилиб қолган. Ўзбекистон текислик қисмининг иклими қурғоқчил бўлиб, ёзи жуда исиб кетса, тоғ олди ва тоғларда харорат нисбатан бир оз салқин бўлиб, ёғин ортиб, юқорига кўтарилган сари харорат пасаяди. Апа зпулар таъсирида тупроқ ва ўсимлик копламида ҳам текислик билан тоғ олди ва тоғларда фарқ мавжуд. Биз Ўзбекистон худуда катъий риоя қилишдир. Табиий географик районлаштиришнинг ҳудудий дининг текислик қисми билан тоғ олди тоғ қисми орасидаги юқорида қайд қилган тафовутларни хисобга олиб уни қуйидаги иккита провинўиячага — текислик провинўиясига ва тоғ олди тоғ провинўиясига бўламиз. Улар орасидаги чегарани тоғ олди аллювиалҳ текисликларнинг куйи қисми ёки оч бўз тупроқнинг қуйи чегараси орқали ўтказиш маъқул. Ҳар бир провинўияча ўз навбатида бир-бирдан геологик, геоморфологик хусусиятлари, орографик ва гипсометрик шароитлари ва бошқа табиий унсурлари жиҳатидан фарқланувчи йирик табиий худудий комплексларга— округларга бўлинади. Ўзбекистон текислик провинўиячаси Устюрт, Қуйи Амударё, Қизилкум ва Қуйи Зарафшон каби округларига; тоғ олди тоғ провинўиячаси эса Тошкент-Мирзачўл, Фарғона, Ўрта Зарафшон, Қашқадарё, Сурхондарё, Ғарбий Тяншан, Туркистон-Нурота, Ҳисор-Зарафшон ва Боботоғ каби округларга бўлинади. Округ ўз навбатида геоморфологик ва иқлимий хусусиятлари жиҳатидан бир-биридан фарқ қиладиган, ўзига хос тупроқ ва ўсимлик турларига эга бўлган кичик табиий ҳудудий комплексларга, районларга бўлинади. Районлар эса ўз навбатида янада кичик табиий худудий комплекслар — ландшафтларга ажралади. Ландшафтларни ажратишда биз асосан релефнинг генетик хусусиятларига ва тупроқўсимлик турларига эътибор бердик. Ушбу кўлланмада асосий эътиборни округ, қисман эса районларга қаратиб, уларга комплекс табиий-географик тавсиф бериб; ландшафт турларини санаб ўтиш билан чекландик. Ў збекистоннинг текислик провинциячаси устюрт округи Устюрт округи Ўзбекистоннинг энг шимоли-ғарбий қисмида жойлашиб, шимолда ва ғарбда Қозоғистон билан, жанубда Туркманистон билан, шарқда эса Қуйи Амударё округи ва Орол денгизн билан чегараланади. Устюрт аридденудаўион плато хисобланиб, мутлок баландлиги 100— 200 м атрофида бўлиб, атрофи чинклар билан ўралган. Чинклар атрофга кўплаб жарликлар билан парчаланган, Шарқий чинклари Орол денгизи қирғоқларидаи 190 м баланд. Устюрт платоси геологик тузилиши жиҳатидан эшшалеозой плитасининг бир қисми хисобланиб, негизи палеозой ётқизиқларидан иборат бўлиб, устини калин 3—4,5 км мезозой ва кайнозой даврининг чўкинди жинслари қоплаб олган. Бу жинслар асосан сармат ва неогон оҳактошлари, мергеллари, гилларидан иборат бўлиб, ораларида туз қатламлари ҳам учрайди. Плато мезозой эрасида содир бўлган киммерий бурмаланишида вужудга келган деб фараз қилинади. Атрофидаги чинклар эса тектоник жараёнлар (узулмалар), Оролнинг абразион фаолияти ва қадимий дарё эрозияси натижасида ҳосил бўлган. Устюрт округида кенглик бўйича йўналган бир неча структурадар мавжуд. Платонинг шимолий қисмида Шимолий Устюрт букилмаси, унинг жанубида Кассарма кўтарилмас; жануброқда Борсакелмас ботиғи (бу йерда негизнипг угпп 3—4,5 км қалинликда мезокайнозой жинслари коплаб олган) жоплашган. Борсакелмас ботиғининг жанубида Марказий Угпорт (Қорабаур) кўтарилмаси, унинг жанубида эса Асакаовднп Оотнгп жойлашган. Устюрт релефи унинг тектоник хусусиятларига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиб, баландликлар антиклинал бурма тақаларга, ботиқлар эса букилган чўкмаларга тўғри кслади. Шу сабабли релефи жиҳатидан деярли кенглик бўйича жошлашган бешта минтақага — учта ботиққа ва иккита баландликка бўлинади. Округнинг шимолида маркази шўрхоклардан иборат кичик ботиқлар жойлашган бўлиб, мутлоқ баландликлари атрофида. Бу кичик ботиқлар жанубга қараб аста-секин кўтарилиб Кассарма баландлигига айланади. Бу йерларда кичик кепглик бўйлаб чўзилган пасайган жойлар бўлиб, улар карст — суффпзиўион йўл, билан вужудга келган. Кассарма баландлигининг жанубида эса Борсакелмас ботиғи жойлашиб, туби шўрхокликдан иборат. Бу ботикнинг тубининг мутлоқ баландлиги 65 м бўлиб, атрофига баландлашиб 130 м га йетадиган ясси текисликка айланади. Бу ясси текисликда шўр йерлар ва карст воронкалари жойлашган. Борсакелмас ботиғи жанубга қараб баландлашиб бориб, Қорабаур бал,андлигига туташиб кетади. Қорабаур баландлигини усти ясси бўлиб, энг юқори жойи 286 м га йетади. Қорабаур баландлигининг жанубида эса денгиз сатхидан — 27 м пастда турувчи Асакаовдан ботиғи жойлашган. Бу ботиқ шарққа қараб давом этиб, сўнгра Сариқамиш ботиғига туташиб кетади. Устюрт округи кескин континентал иқлим хусусиятига эга бўлиб, қиши қуруқ, совуқ, қор қоплами юпқа, ёзи эса иссик, куруқ бўлиб, узоқ давом этади. Қишда Устюрт округи Қуйи Амударё сингари шимоли-шарқий шамоллар таъсирида бўлиб, ҳарорат пасайиб кетади. Май ойидан бошлаб шимоли-шарқий шамоллар кучсизланиб, шимолдан ва шимоли-ғарбдан шамол эса бошлайди ҳамда нам олиб келади. Сентябр ойидан бошлаб яна шимоли-шарқий шамоллар эса бошлайди ва хароратни аста-секин пасайишига сабабчи бўлади. Устюрт округида январнинг ўртача ҳарорати—11—12°, июлники эса 27 —28° атрофида ўзгаради. Қишда баъзан ҳарорат пасайиб, энг паст ҳарорат — 37° га, энг юқори ҳарорат +44°га йетади. Устюрт округи анча шимолда жойлашганлиги туфайли ба, хорги охирги совуқ тушишнинг ўртача муддати май ойининг ўрталарига (14/У), кузги биринчи совуқ тушишининг ўртача муддати эса октябрнинг бошларига (5/Х) тўғри келади. Бинобарин, совуқ бўлмайдиган кунлар жумҳурият бўйича, энг кисқа бўлиб, 153 кунни ташкил этади. Округда, шунингдек, кузги биринчп совуқ тушишдан олдинги эффектив ҳароратларнинг йиғиндисп ҳам энг кам бўлиб, 1895° га йетади, холос. Устюрт округида йиллик ёғин миҳдори 100—122 м бўлиб фасллар бўйича қуйидагича тақсимланган: қишда 17%, баҳорда 34% ёзда 23%, кузда 26%. Кўриниб турибдики, энг кўп ёғин бахорга тўғри келади. Лекин бу округда ёғинлар бошқа округларга нисбатан ёзда ҳам (23%) кўпроқ тушади. Бунга асосий сабаб, окрутнинг нисбатан шимолда жойлашиб, ғарбдан ва шимоли-ғарбдан эсаётган ҳаво массаларининг таъсири кўплигидир. Устюрт округида оқар сув йўқ. Лекин баҳорги намгарчилик вақтида берк ботиқдар, пастқамликлар сув билаи тўлиб, ёзда улар бурланиб кетади. Лекин округда йер ости сувлари мавжуд бўлиб, улар қум ва Сармат ҳамда палеоген ётқизиқлари орасида жойлашган. Уларнинг чуқурлиги 20—50 м атрофида бўлиб, аксарияти шўр. Сўнгги даврларда олиб борилган гидрогеологик тадқиқотлардан маълум бўлишича округ ҳудудида бўр давр ёт;ҳизиклари орасида оз миқдорда минераллашган сувлар мавжудлиги аниқланди. Округ худудида йер ости сувларининг дияамик миқдори секундига 1,2 кубометрни ташкил этади. Устюрт округи релефининг кўп қисми текис бўлганлигидан умумий майдонининг 90 фоизи сурқўнғир тупроқлидир. Бу тупроқ юпқа бўлиб (50— 70 см гача) ундаги чиринди миқдори жуда кам (0,5—0,8%). Лекин тупроқда гипс миқдори кўп бўлиб, шўр.лашган (тузлар миқдори 1,5%). Округдаги ботиқларда, хусусан Борсакелмас ботиғида шўрхоклар,, шўрхок-ботқоқлар мавжуд, Асакаовдан ботиғида эса тақирли тупроқ, тақир шўрхок тупроқлар учрайди. Борсакелмас ботиғининг шимолий қисмларида эса қум ва қумли тупроқлар мавжуд. Устюрт округида ўсимликлар сийрак ўсиб, асосан шувоқ ва шўралардан иборат. Устюрт гилли ва гилли шаралли чўл ландшафтидан иборат бўлиб, улар орасида шўрхоклар (ботиқларда) ва қумлар (шимолдда) ҳам мавжуд. Округда шувоқлардан ташқари қирқбўғин, коврак, қора саксовул, бурган, тетир, сарисазон, илоқ кабилар ҳам ўсади. Ботиқларда асосан бўйи 3—4 метрга йетувчи қора саксовул, коврак, серсазан ўсади. Округнинг қолган қисмларида баҳорда эфемер ва эфемероид ўсимликлари ўсиб, кун исиши билан улар қуриб қолади, сўнгра шувақ, бурган, тетар (ертезак), шура кабилар ўз вегетаўиясини давом эттиради. Қумли йерларда саксовуллар, улар орасида эса илоқ ўсади. Устюрт округининг хайвонлари чўлга хос бўлиб жайрон, сайғоқ, бўри, тулки, юмронқозиқ, қўшоёқ, қумсичкон яшайди. Округда қушлардан тўрғай, крра карға, хўжасавдогар, кузрун, сувли йерларда ўрдак, қирғовул кабилар учрайди. Устюрт округида Ўзбекистон «Қизил китоби»га кирган ва йўқолиш арафасида турган ҳайвонлардан катта шомшапалак, қоплон (гепард), Устюрт қўйи, ноеб турлардан олакўзан, хинд асалхўри, қорақулоқ, жайрон кабилар мавжуд. Устюртда йўқолиш арафасида турган Устюрт қоплонини ва Устюрт қуйини муҳофаза остига олига мақсадида қўриқхона ташкил этиш зарур. Сайғоқ кенг тарқалган. Устюрт округида табиий бойликлардан нефт ва газ конлари топилди. Булардан ташқари йер ости сувлари, чорва моллар учун йем хашак ўсимликлари (тетир, бургун бутаси, шувоқ, саксовул ва бошқалар) ҳам мавжуд. Л. Н. Бабушкин, Н. А. Когай Устюрт округининг иқлим ва тупроқ, ўсимлик шароитига қараб Шимолий Устюрт, Ўрта Устюрт, Жанубий Устюрт деб учта табиий географик районга бўлади. I. Шимолий Устюрт табиий-географик райони округнинг энг шимолий, мутлоқ баландлиги 150 м бўлган қисмларини ўз ичига олади. Район, давомли совуқ (январнинг ўртача ҳарорати—9—11 ) киш, иссиқ (июлнинг ўртача ҳарорати 26—27°) ёз билан тавсифланади. Бу районда вегетаўияли қиш кузатилмайди. +10° дан юқорй бўлган даврдаги ҳароратнинг йиғиндиси 3660°. Оҳактош ва гипс жинслари негизида вужудга келган қумоқ қумли сур қўнғир тупроқларда бурган, баялич, шувоқ каби ўсимликлар ўсади. Шимолий Устюрт райони қуйидаги ландшафтларга бўлинади: Район ҳудудининг 90 фоизини эгаллаган, унинг шимолий қисмида жойлашган бурганбаялич формаўияси мавжуд бўлган қумоқ ва кумли сурқўнғир тупроқли неоген платолар ландшафти. Бурган ўсувчи шўрхок, сурқўнғир тупроқли неоген платолар ландшафти. Сарисазан ўсувчи шўрхокли мезокайназой негизли берк (Жаринқудуқ ботиғи) ботиқ ландшафти. Бурган билан қопланган сурқўнғир тупроқли (Устюрт пинг шарқий чинклари) чинк ландшафти. II. Марказий Устюрт табиий-географик райони — округнинг марказий қисмидаги паст мутлоқ баландлиги 71 м (асосан Борсакелмас ботиғини) ва ундан баданд (150 м гача) бўлган жойларни ўз ичига олади. Район иқлимий хусусиятига кўра Шимолий Устюртдан кам фарқ қилади. Асосий тупроғи сурқўнғир тупроқ бўлиб, ботиқларида эса шўрхоклар кенг тарқалган, бинобарин, асосий ўсимлиги шўра ва бургандир. Район қуйидаги ландшафтларга бўдинади: Районинг энг ғарбий кисмида жойлашган бурган ўсувчи қумоқ, сурқўнғир тупроқли неоген платолар ландшафти. Районнинг жанубий қисмида ўрнашган бурган билан банд бўлган шўрлашган сурқўнғир тупроқли неоген платолар ланд шафти. Борса-келмас ботиғининг шимоли-ғарбида ва ғарбида жойлашган бурган ўсувчи шўрлашган сурқўнғир тупроқли неоген платолар ландшафти. Борса-келмас ботиғининг шимолий қисмидаги зол қумлик лардан иборат бўлиб, оқ саксовул ўсувчи неоген платолар ландшафти. Борса-келмас ботиғининг марказий қисмидаги шўрхок ва ботоқлар ландшафти. III. Жанубий Устюрт табиий-географик райони округнинг жанубий ҳисмида жойлашган. Қорабаур платосини, Асакаовдан ботиғини ва унинг жанубидаги Қоплонқир платосининг бир қисмини ҳамда Сариқамиш ботиғининг шимоли-ғарбий қисмини ўз ичига олади. Район иқлимий шароитига кўра биринчи ва иккинчи районга нисбатан юмшоқроқ қиш (январнинг ўртача ҳарорати—6,0°), иссиқ (июднинг ўртача ҳарорати 28,5°) ва қуруқ ёз билан тавсифланади. +10° дан юқори бўлган кунлардаги ҳароратнинг йиғйндиси 4600°, ваҳоланки, бу кўрсаткич биринчи районда 3660°, иккинчи районда 3700° ни ташкил этади. Районда қуйидаги ландшафт турлари мавжуд. Районнинг шимолидаги бурган ўсувчи шўрлашган сурқўнғир тупроқли баландлик (Қорабаур баландлиги) ландшафти. Шўрлашган тақир тупроқли қора саксовул ўсувчи ботиқ (Асакаовдан ботиғи) ландшафти. Асакаовдан ботиғининг жанубидаги Қоплонқир платосининг бурган ўсувчи шўртанг сур қўнғир тупроқли неоген платолар ландшафти. Асакаовдан ботиғи билан Сарикамиш ботиғи орасида жойлашган оқ саксовул ўсувчи зол қумликлар ландшафти. Сариқамиш ботиғида жойлашган сарисазан ўсувчи шўрхокли берк ботиқ ландшафти. Фойдаланилган адабиётлар 1. Ермаков Ю.Г. и др. Физическая география материков и океанов. М: Высшая школа, 1988. 2. Рябчиков А.М. Физическая география материков и океанов. М: Вқсшая школа, 1988. 3. Физическая география мирового океана. М: Издател p ство Московского Университета, 1988. 4. Рябчиков А.М. Дунё қит o алари табиий географияси, Тошкент, 1968. 5. Власова Т.М. Физическая география материков и океанов. Том I - II , М: Просведение, 1976. 6. Власова Т.М. Материклар ва океанлар табиий географияси. I - II том.Тошкент, 1985. 7. Леонт p ев О.К. Физическая география мирового океана. М: 1982. Энциклопедицеский словар p географических терминов. М.1968. 8. http://ziyonet.uz