logo

Ядро ва элементар зарралар физикасининг асосий ривожланиш босқичлари. Микродунё ходисалари кўлами. Атом ядросининг асосий хусусиятлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

67.5 KB
Ядро ва элементар зарралар физикасининг асосий ривожланиш босқичлари. Микродунё ходисалари кўлами. Атом ядросининг асосий хусусиятлари РЕЖА: 1. Радиоактивликнинг очилиши. Ядро физикасининг яратилиш асоси. 2. Ядро хусусиятларини тушунтириш учун кашф этилган ядро моделларининг ютуқ ва камчиликлари. 3. Ядро ички хусусиятлари, ўлчами, ядро кучлари. 4. Ядро ички энергиясидан фойдалиниш муаммолари. 1. Радиоактивликнинг очилиши. Ядро физикасининг яратилиш асоси. Муаммоли вазият. Талабалар олдига ядро физикаси ва элементар зарралар табиати тугрисида кандай тасаввурларга эга эканлиги ва уларни тасдикловчи тажрибалар хакида билимларга эга эканликларини намойиш этиш масаласи куйилади. Ядро физикаси – атом ядросининг тœзилиши, хусусиятлари ва ядро ичида юз берадиган жараёнларни ўрганувчи фандир. XIX аср охирларига қадар атом тœзилиши хақида хеч нарса маълум эмас эди. 1896 йил А.Беккерель (1852-1908) радиоактивликни кашф этди. Радиоактив нурланишларнинг фотопластинкага таъсир этишлигини ва ионлаш хусусиятларини аниқлади. Икки йилдан сўнг Пьер Кюри (1859-1906) ва Мария Складовская Кюри (1867-1934) уран тœзларининг хам радиоактивлик хусусиятига эга эканлигини аниқлашдилар. Радиоактивлик вақтида уч хил ( a , b , g ) нурланиш вужудга келиб, нурланиш интенсивлиги ташқи таъсирларга (тем-пература, электромагнит майдон таъсири, деформация) боглик эмас эканлиги аниқланди. 1900 йили Кюри, Э.Резерфорд, Ф.Соддилар радиоактив намуналардан чиқувчи a -икки марта ионлашган гелий атоми, b -тез электрон, g -эса қисқа электромагнит тœлқин эканлигини аниқладилар. Шунинг учун, радиоактивликни атом, молекулаларда бœладиган жараёнлар деб тушунтириб бœлмайди, балки янги бир соха – ядрода дейишликни тақоза этади. Ж.Ж.Томсон 29 апрель 1897 йилда электронни кашф этди. 1904 йили эса ўзининг атом моделини тавсия этди, бунга кўра атом размери R =10 -8 см бœлган мусбат ва манфий зарядларга аралаш нейтрал шар деб, атом нурланишини квазиэластик кучларга кўра тебраниши туфайли деб қаради. Атомдаги мусбат ва манфий зарядларнинг таксимланиши характерини ўрганиш мақсадида Э.Резерфорд ва унинг ходимлари a -заррачаларнинг моддаларда сочилишини ўрганишдилар. Тажриба натижасида a -зарралар ўзларининг дастлабки йўналишини турли бурчак остида ўзгартирган. Баъзилари жуда катта (деярли 180 0 гача) бурчакка сочилган. Олинган натижаларга асосланиб Резерфорд атом ичида жуда кичик хажмга тўпланган ва катта массага тегишли кучли мусбат электр майдон (ядро) мавжуд бўлгандагина a -зарралар шундай катта бурчакка сочилиши мумкин, деган хулосага келади ва 1911 йили ўзининг планетар моделини яратди. Бу моделга кўра электронлар ядро атрофида жойлашади. Электронлар сони эса шундайки, уларнинг йигинди манфий заряди ядронинг мусбат зарядини нейтраллаб туради. Атомнинг бундай ядровий моделига кўра унинг деярли бутун массаси катталиги тахминан 10 -12 см га тенг бўлган атомнинг маркази ядросида тўпланган. Резерфорд a -зарралар сочилишини атом марказий ядро заряди Ze ни a - зарранинг заряди Z a e ни нуқтавий деб, улар орасидаги ўзаро таъсирлашувни Кулон қонуни 2r eZe Z F a  га бўйсунади деб хисоблади, бунда r -зарядлар орасидаги масофа. Энергия ва харакат миқдори моментининг сақланиш қонунига кўра сочилиш учун қуйидаги формулани яратди               2 sin 2 1 2 16 4 2 2 2 20 0   a a d v m Ze r t N n dN (1) Бу ерда: dN -сочилиш нуқтасидан r - масофада d  -жисмоний бурчакка тугри келган ва Q бурчак остида сочилган a -зарралар сони;  - a -зарранинг сочилишдан олдинги ва кейинги йœналиши ўртасидаги бурчак; N ъ -сочувчи япроқчага тушаётган дастадаги a -зарралар сони; t -сочувчи япроқча қалинлиги; n ъ -сочувчи модданинг 1 см 3 даги ядролар сони; ma , v a -мос равишда зарранинг массаси ва бошланьич тезлиги. (1) формулада. 4 Sin d dN  const 2  (2) Тажрибалар (2) формуланинг тœгри эканлигини тасдиклади, яъни a - зарралар моддадан œтаётганда оьир зарядли зарралардан кулон кучи таъсирида сочилишлигини, хамда a -зарралар билан сочувчи ядро орасидаги масофа 10 -12 см бœлганга қадар туьри эканлигини тасдиқлайди. Резерфорд таклиф этган атомнинг планетар модели атомнинг барқарорлигини, спектрнинг дискретлигини тушунтира олмайди. Чунки атом қобигида электрон ядро атрофида айланиб турар экан зарядли зарра электродинамика қонунларига кœра œз энергияларини нурлаб боришлиги лозим ва нихоят электрон ядрога келиб тушишлиги керак. Бу қарама – қаршиликни 1913 йили даниялик олим Н.Бор œз постулатлари билан бартараф этди. Н.Бор постулаталарига кœра атомда электронлар аниқ барқарор орбиталарда (К, L , M ,...) харакат-ланадилар. Хар бир орбита бир-бирларидан муайян масофада жой-лашган аниқ энергияга эгадирлар бунда энергия ютмайди ёки чиқар-майдилар. Энергия ютиш ва чиқариш фақатгина электроннинг бир орбитадан иккинчисига œтишида рœй беради. Н.Бор ўз постулаталари билан атом ядросидаги жараёнларни классик тасаввурлашдан квант тасаввурлашга асос солди. Шундай қилиб, классик физика қонунларидан квант физикасига ўтиш даври бошланди. 1926 йили Гейзенберг, Шредингерлар микродунё жараёнларини квант механиқаси қонунларига кўра тушунтира бошладилар. Квант механиқасига кўра зарралар харакатини ўрганишда уларнинг харакат траекториясини, бир вақтда турган жойи ва тезликларини аниқ би-лиш мумкин эмас. Гейзенберг ноаниқлик принципини, Шредингер квант физи-касига кўра тўлқин функцияларини ишлаб чиқди. 1919 йил Астон масс-спектограф яратди ва атомнинг массаларини аниқ ўлчаш им-кониятини берди. Элемент массалари хар хил бўлган изотоплар аниқ-ланди. Резерфорд биринчи маротаба альфа-зарралар билан азот N 147 ядросини бомбардимон қилиб H O N 11 178 147 42   a ядро реакциясини амалга оширди. Бу ходиса инсониятнинг табиат кучлари устидан эришилган дастлабки ьалабаси эди. Реакцияда вужудга келган водород атомининг ядроси барча ядролар таркибига кирувчи элементар зарра эканлиги аниқланди ва протон ( p ) деб ном берилди. Протон биринчи деган (ядро таркибига кирувчи биринчи зарра) маъносини англатади. Протон массаси m p =1836,1 m e , заряди q p =1,6*10 -19 Кл электрон зарядига тенг ишораси қарама-қарши. Протон кашф этилгандан сўнг ядронинг протон-электрон модели яратилди, лекин бу модел ядро моментларини тушунтираолмади. Ядро ички сирларини ўрганиш учун юқори энергияли тезлаткичлар кўрила бошланди. Шу мақсадда электростатик генератор Ван-де-Граф: Э.Лоуренс томонидан циклотрон яратилди. 1932 йили Д.Чедвик (1891-1974) зарядсиз массаси протон массасига яқин m n =1838,6 m e нейтрал зарра нейтронни кашф этди. Нейтрон кашф этилгач, Д.Д.Иваненко, Гейзенберглар атом ядросининг протон-нейтрон моделини тавсия этишдилар. Бу моделга кўра атом ядролари протон ва нейтронлардан ташкил топган деб қаралади. Хозирги кунгача хам шундай тасаввур сақланиб келмокда. Д.Кокрофт, Э.Уолтонлар сунъий тезлаштирилган протонлар билан биринчи ядро реакциясини амалга оширди. К.Андерсон космик нурлар таркибида позитрон ( e + ) ни кашф этди. Космик нурлар ва ядро нурланишларни ўрганиш учун Вильсон камераси ва фотоэмульсия усуллари яратилди. Ядро таркибини ўрганиш билан бир вақтда ядро кучлар хусусиятлари аниқлашга жиддий эътибор қаратилди. И.Е.Тамм 1895-1971, Д.Д.Иваненко ва 1907-1981, кейинчалик 1935 йилларда япон олимларидан Х.Юкавалар ядро кучлар оралиқ мезон зарралар ёрдамида амалга ошади деб қараб ўзларининг мезон назариясини ишлаб чиқишдилар. 1934 йили И.Кюри ва Ф.Жолио-Кюрилар суъний радиоактив-лик ходисасини Э.Ферми b -емирилиш назариясини яратди. 1937 йил К.Андерсон, С.Недермейерлар космик нурлар тарки-бида m - мезон зарралар очилди. Бу вақтга келиб кўплаб элементар зарралар ва бу зарраларнинг бир-бирларига ўтишликлари ўрганила бошланди. Муаммоли вазият. 1939-1945 йиллар огир ядроларнинг нейтронлар таъсирида бўлинишини бу билан катта энергия ажралишини, яъни ядро занжир реакциялари амалга оширилди. Ядро бўлиниш назариясини 1939йил Я.И.Френкель, Н.Бор ва Ж.Уйлерлар томчи моделига асосан ишлаб чиқишди. Э.Ферми бошчилигида АКШда 2-декабрь 1942 йил атом реактори ишга тушди. 1944-1945 йилларда В.И.Векслер, Э.Мак-Миллан зарядли зарра тезлатгичларига автофазировка принципини ишлаб чикдилар бу эса ўз навбатида тезлатгичлар энергиясини бир неча тартиб ошириш имкониятини берди. 1946 йилдан бошлаб кўплаб (бетатрон, синхротрон, синхрофа зотрон, чизиқли резонанс) тезлатгичлар қурила бошланди. Тезлатгичлар яратилиши кўплаб элементар зарралар (мезонлар, адронлар, гиперонлар, резонанс зарралари) очилишига ва уларнинг хусусиятларини ўрганиш, бундан ташқари, турли ядро реакцияларини ўтказиш имкониятини беришди. Бу даврга келиб кўплаб ядро моделлари яратилди. 1954 йил 27 июнида собиқ СССРда биринчи атом электро-станцияси (АЭС) ишга туширилди. Бу билан ядро энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш даврини бошлаб берди, хозирги вақтда юзлаб (АЭС) лар ишлаб турибди. Ядро ички энергиялардан фойдаланишнинг яна бир тури енгил ядролар қўшилиши (синтез) реакциялари яъни термоядро реакцияси хисобланади. Хозирги вақтда термоядро реакциясини бошқариш энг актуал муаммо, бу муаммо хал этилса, инсониятнинг энергияга бўлган эхтиёжи тўла қондирилган бўлур эди. Ядро физикаси тез ривожланиб бораётган сохадир. Айниқса кейинги йилларда техника тараққиёти кўп йўналишлар бўйича илмий изланишлар олиб бориш бу билан барча област ядролари квант хусусиятларини аниқлаш имкониятини беради. Хозирги вақтда ядро физикаси фани олдида: ядро кучлар табиатини, элементар зарралар хусусиятларини хамда термоядро реакциясини бошқариш каби энг мухим муаммолар турибди. Бу хил муаммоларни хал этишда, ягона назарияни яратишга асосий кийинчилик шундан иборатки, ядродаги нуклонлар орасида- ги ўзаро таъсирлашув кучларини билмаймиз (ядро кучлари табиатда энг катта куч, бу кучдан катта кучга эга эмасмиз, қисқа масофада R ~10 -13 см, таъсирлашув вақти t =10 -23 с бўлганлиги учун). Иккинчи томондан нуклонлар орасидаги таъсирлашувни билганимизда хам таъсирлашув қийматини хисоблаш учун математик хисоблаш имко- ниятига эга эмасмиз, чунки ядро кўп нуклонли система. Хозирги замон ЭХМ хам хисоблаш учун ожизлик қилади. Шунинг учун хозирги яратилаётган назариялар тажриба натижаларини умумийлашга асосланган феноменологик хусусиятга эгадир. Ядро физика фани хозирги замон тезлаткичлари, қайд қилувчи детекторлар, камералар, ЭХМлар, электрон автоматик қурилмалар ёрдамида ривожланиб бормоқда. Ядро физикаси тараққиёти энергетика, геология, тиббиёт, автоматика, экология каби кўплаб сохаларда кенг кўллланилмоқда. АДАБИЁТЛАР: 1) Р.Б.Бекжонов. Атом ядроси ва зарралар физикаси. Т.1995. 1-боб, 6-12 бетлар. 2) К.Т.Тешабоев. Ядро ва элементар зарралар физикаси. Т.1992. 5-12 бетлар. 3) К.Н.Мухин. Экспериментальная ядерная физика. Т.1, М.1974. 11-21 ст. 4) Ю.М.Широков. Н.П.Юдин. Ядерная физика. М.1980. 7-29 ст. 5) Д.С.Сивухин. Обўий курс физики. ч.2. М.1989. 7-17 ст.